Электронная библиотека » Лариса Буракова » » онлайн чтение - страница 6


  • Текст добавлен: 9 апреля 2024, 21:40


Автор книги: Лариса Буракова


Жанр: Зарубежная образовательная литература, Наука и Образование


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 6 (всего у книги 17 страниц) [доступный отрывок для чтения: 6 страниц]

Шрифт:
- 100% +
“Стратегик” объектлар

Грузия максимал очиқ бўлган иқтисодиёт йўлидан кетди, шунинг учун давлатнинг аксарият йирик компаниялари харидор учун ҳеч қандай чеклов ўрнатмаган ҳолда сотувга қўйилди. 2004 йил августдаги “Вечерний Тбилиси” газетасида хабар берилганидек, эндиликда “Давлат мулкини хусусийлаштиришда ҳар ким иштирок этиши мумкин, асосийси пули бўлса бас…”6363
  Вечерний Тбилиси. 2004 йил, 17–18 август. № 90 (17630).


[Закрыть]
эди. Бундан ташқари, маҳаллий тадбиркорлар учун ҳеч қандай енгиллик йўқ, фақатгина улар бўлажак савдо ҳақида эртароқ хабар топардилар, холос. Ислоҳотчилар учун давлат корхоналарини грузин, рус, америкалик ёки бошқа ишбилармонлар сотиб олишининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди. Асосийси – хусусийлаштиришдан иложи борича кўпроқ пул олиш. Корхоналар кўпинча максимал пул таклиф этганларга сотилган бўлса-да, сиёсий сабабларга кўра уларга нисбатан аниқ бир сармоявий шартлар қўлланилган ҳолатлар ҳам кузатилди (масалан, электр энергияси объектларини сотишда).

Маҳаллий компаниялар кичик объектларнинг асосий харидорлари бўлган бўлсалар, йирик иншоотларни хорижий компаниялар сотиб олди. Масалан, АҚШнинг “Basel Group” компанияси 2004 йил охирида ҳукуматнинг Крцанисидаги резиденциясини – Шеварднадзенинг Тбилиси яқинидаги асосий қароргоҳини 15 миллион долларга сотиб олди.6464
  В Тбилиси прибыл новый владелец Крцанисской резиденции // РИА Новости. 2005 йил, 1 февраль (www.rian.ru/economy/20050201/15014265.html).


[Закрыть]
Бу воқеадан бир йил олдин – Саакашвили, Жвания ва Буржанадзе билан 23 ноябрдаги учрашув чоғида, амалдаги Президент истеъфога кетиш ҳақидаги қарорни айнан шу бинода қабул қилганди.6565
  2004 йил майида М. Саакашвили Крцаниси, Цинандали, Варцихе, Боржоми, Цхалтубо ва Кобулети шаҳарларидаги ҳукумат резиденцияларини тугатиш тўғрисида қарор чиқарди (Вечерний Тбилиси. 2004 йил, 25–28 май. № 55 (17595)га қаралсин).


[Закрыть]
“Крцаниси резиденциясининг асл баҳоси ўша пайтлари 9 миллион доллар эди. Лекин савдо, бу – савдо. Шунинг учун менинг таклифим 20 миллион доллар бўлди, натижада 15 миллионга келишдик. Бу амалга ошганига ўзим ҳам ишона олмагандим!” – дея эслайди Кочладзе.

2006 йил, майда мамлакатдаги энг йирик симли алоқа оператори ҳисобланадиган Бирлашган телекоммуникация компанияси (“Телеком”) Қозоғистоннинг “TuranAlem” банки шўъба корхонасига 90 миллион долларга сотилди.6666
  Объединенную телекоммуникационную компанию приобрел казахский банк // Civil Georgia. 2006 йил, 12 май (www.civil.ge/rus/ article.php?id=10813)


[Закрыть]
Айнан ўша пайтларда Қозоғистоннинг “Казтрансгаз” компанияси касодга учраган Тбилиси газ тақсимоти компанияси – “Тбилгази” активларини 12,5 миллион доллар эвазига қўлга киритди.

Шубҳасиз, “агрессив” хусусийлаштириш ва хорижий капиталнинг бунча кўп оқими кўпчиликни хижолатга солмай қўймади. Грузия собиқ иқтисодиёт вазири Владимир Папаванинг фикрича, “2004 йилда бошланган кенг кўламли хусусийлаштириш жараёни қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилган. Айнан шу йўл билан Грузияга рус, қозоқ ва араб сармоялари кириб келган… Баъзи ҳолатларда бошқа давлатлар Грузия давлат мулкининг эгасига айланган эдилар (масалан, “Тбилгази” сотиб юборилгандан сўнг Қозоғистон давлат компанияси унинг эгасига айланганди), буни эса хусусийлаштириш деб атаб бўлмайди”6767
  Папава В. “‘Розовые’ ошибки МВФ и Всемирного Банка в Грузии” // Вопросы экономики. 2009 йил № 3. 143–152 саҳифалар.


[Закрыть]
.

“Агарда қонун бузилишлари бўлганида, ким ҳам катта пул эвазига корхона сотиб оларди”, – дея Каха Бендукидзе танқидчиларга эътироз билдиради.

“Сотиш мумкин бўлган барча нарсани сотаётгандик. Лекин сув таъминоти инфратузилмасини хусусийлаштириш энг оғриқли нуқта эди (“Тбилцкалканали”6868
  “Тбилводоканал”.


[Закрыть]
). Рақибларимиз “Тасаввур қилинг, улар ҳатто сувни ҳам сотиб юбордилар”, дейишни бошлади. Нега телекоммуникация компаниясини хусусийлаштириш мумкин-у, сув таъминотини – йўқ, буни сира тушунмайман. Ахир сув таъминоти маҳаллий хизмат турига киради-ку!” – дейди Екатерина Шарашидзе. 2007 йил октябрида Швейцариянинг “Multiplex Solutions” компанияси Тби лиси (“Тблицкалканали”) ва Мцхета (“ЖинвалГЭС”) сув таъминоти билан шуғулланувчи компаниялари, шунингдек, Гадабани шаҳри яқинидаги сувни тозалаш компаниясини хусусийлаштириш танловида ғолиб чиқди. Шартнома шартларига кўра, хусусийлаштирилаётган компанияларнинг янги эгаси барча объектлар учун 85,7 миллион доллар тўлаб берди ва мазкур объектларни қайта тиклаш ва келажакда ривожлантириш учун умумий миқдорда яна 350 миллион доллар сармоя киритиш мажбуриятини олди.6969
  “Тбилводоканал” и “ЖинвалГЭС” переходят во владение швейцарской “Multiplex Solutions” // ИА Regnum. 2007 йил, 28 октябрь (www.regnum.ru/news/906122.html).


[Закрыть]

Екатерина Шарашидзе

1974 йил, 1 февралда туғилган. Ўрта мактабни тамомлаганидан сўнг оиласи билан Грузиядан АҚШга кўчиб кетган ва у ерда 15 йил истиқомат қилган.

Ҳарварддаги Жон Кеннеди давлат бошқаруви мактабини ва Массачусетс технологиялар университетининг Слоун бизнес-мактабини тамомлаган.

Грузияга қайтганидан сўнг Грузия Президентининг иқтисодий ривожланиш ва тўғридантўғри хорижий сармоялар бўйича махсус маслаҳатчиси сифатида ишлаган. 2006 йил ноябрда Грузия Президентининг маъмурияти бошлиғи лавозимига тайинланган. 2008 йил февралдан декабргача иқтисодий ривожланиш вазири лавозимида ишлаган. Шундан кейин 2010 йил январгача яна Президент маъмуриятини бошқарган.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Грузиядаги йирик корхоналарни хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар сезиларли даражада яхшиланганини таъкидлади ва 2003 йилда 3,3 баллни ташкил этган мос кўрсаткични 2007 йилда 4 баллгача кўтарди.7070
  Georgia Human Development Report by UNDP. The Reforms and Beyond. 2008 (hdr.undp.org/en/reports/nationalreports/europethecis/ georgia/NHDR– Georgia-2008.pdf)


[Закрыть]

Ривожланиш кўрсаткичи унчалик катта эмасдек кўриниши мумкин, лекин бозор иқтисодиётига ўтаётган 29 мамлакатдан 7 тасигина шу каби кўрсаткичга эга бўла олди, холос (ўша пайтлардаги Россиянинг кўрсаткичи 3,3 дан 3 баллгача пастлаган эди). 4 га тенг индекснинг маъноси – давлат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги активларининг 50 фоизи хусусий мулк кўринишига ўтгани ҳамда уларни корпоратив бошқаришда сезиларли ўсишга эришилганини англатади.7171
  Ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларнинг тузилма ва институционал кўрсаткичлари динамикаси ЕТТБ томонидан 1989 йилдан бери баҳолаб борилади. Ривожланиш кўрсаткичлари бозор иқтисодиёти амал қиладиган ва саноат жиҳатдан ривожланган мамлакатларнинг меъёрларига асосан ўлчанади. Бунда қандайдир “соф” бозор иқтисодиёти ва унга ўтишнинг охирги нуқтаси мавжуд эмас, деб ҳисобланади. Кўрсаткичлар “1” дан “4+”гача баҳоланади, “1” – марказлашган режали иқтисодиётга нисбатан жуда оз ўзгариш ёки ўзгаришнинг умуман мавжуд эмаслиги бўлса, “4+” – саноат жиҳатидан ривожланган бозор иқтисодиёти стандарти.


[Закрыть]

“Грузия почтаси” компаниясини сотиш учун қонуний тайёргарлик кўриш – йирик компаниялар (стратегик аҳамиятга эга корхоналар)ни хусусийлаштириш бўйича охирги чора-тадбирлардан бири бўлди. Охирги ўттиз йил ичида бу компаниянинг ҳатто пойтахт бўлимларида ҳам деярли ҳеч нарса ўзгармаганди (албатта, фақатгина путур етказилганини ҳисобга олмаса).

Грузия темир йўлларини хусусийлаштириш масаласи ҳамон ҳал этилмаган ҳолда қолмоқда. 2007 йил охирида сотиш муддати ва эҳтимолий харидорлар номзодларини фаол муҳокама этиш бошланди. Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ҳаттоки ноябрда аризаларни қабул қилиш учун танлов ҳам эълон қилди. Қозоғистон, Швейцария, АҚШ ва Россиядан бешта компания савдода иштирок этиш хоҳишини билдирди, лекин вазирлик ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда сотиш тартиби муҳокамасини тўхтатиб қўйди.7272
  В Грузии приватизируют стратегические объекты // Капитал.kz. 2008 йил 31 январь. №4 (141) (www.gazetakapital.kz/2008/01/31/vgruzii-privatizirujut-strategicheskie.html).


[Закрыть]

Бунга ўхшаш воқеа олдин ҳам кузатилганди – Буюк Британиянинг “Parkfield Investment” компанияси Грузия темир йўллари тармоғига ўн йил давомида 1 миллиард доллар сармоя киритиш эвазига тармоқни 99 йилгача бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида ҳукуматга мурожаат қилганди. Лекин музокаралар охирига етмасдан тўхтаб қолганди.

Ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича давлат вазири лавозимида ишлаган вақтида Бендукидзе бу масалани босқичма-босқич ҳал қилиш сценарийсини тақдим этганди. У компанияни акциядорлик жамиятига айлантиришни, сўнгра акцияларни Грузия ва хориждаги фонд биржаларига жойлашни таклиф қилди. Бу ҳолатда Грузия темир йўллари бир-бирини мувозанатлаб турадиган бир неча хўжайинлар қўлига ўтган бўларди. Лекин айнан ушбу объектни хусусийлаштириш борасида кўпчилик хавфсиради. Хавфсирашларни Екатерина Шарашидзе қуйидагича баён этганди: “Темир йўлларни хусусийлаштириш – қийин масала, чунки унда бизга қўшни мамлакатларнинг ҳам стратегик қизиқишлари мужассамлашган. Биз IPO (акцияларни биржага эркин жойлаштириш) жараёнини жон деб амалга оширамиз, унча катта бўлмаган 15–25 фоизини хусусийлаштирамиз. Лекин муаммо шундаки, уни сотиб олган Россия қандай йўл тутиши номаълум. Озарбайжон томони Қозоғистондан келадиган маҳсулотларга тўсиқ қўйиши мумкин. Қозоғистон томони эса, аксинча, Озарбайжон маҳсулотларига тўсиқ қўяди. Шунинг учун қотиб қолган нуқтадан ҳалигача олға сурила олмадик”.

Лекин ҳаёт шуни кўрсатяптики, стратегик жиҳатдан муҳимлиги кам бўлмаган соҳа – энергетикада амалга оширилган хусусийлаштириш вазиятнинг тубдан яхшиланишига олиб келди. Грузия пойтахтидаги электр таъминоти компаниясининг россиялик эгаси 2008 йилги рус-грузин уруши вақтида ҳам ўз мажбуриятларига холис ёндашди. “Иқтисодиётни максимал равишда очиш – энг яхши ҳимоя ҳисобланади: хусусийлаштириш жараёни қанчалик шаффоф бўлса, объектни рус компаниялари сотиб олишлари учун имконият шунча кам бўлади”7373
  Жлуктенко В. Бизнес и государство построены по-разному. Управлять компанией проще // Экономические известия. 2006 йил, 18 май (www.liga.net/smi/show.html?id=190822)


[Закрыть]
, – деб ҳисоблайди Бендукидзе.

Хусусийлаштириш натижаларини уч мезон бўйича баҳолаш мумкин.

Пора ҳақида гап борганда, у совет давриданоқ Грузия учун табиий ҳол саналарди. Пора олиш ҳокимиятнинг барча қатламларига кириб борган, мамлакат фуқаросининг давлат органлари билан муносабатлари асоси эди. Лекин олти йил ичида ҳеч бир давлат коррупциядан холи бўлиш йўлида Грузия сингари жадал ҳаракат қилгани йўқ: “Transparency International”7474
  Transparency International – жаҳоннинг турли мамлакатларида коррупция даражасини мониторинг қилиш билан шуғулланадиган халқаро нодавлат ташкилоти.


[Закрыть]
ташкилотининг рейтингида мамлакат 2003 йилда 133 та давлат орасида 124-ўринни эгаллаган бўлса, 2009 йилда 180 та давлат ичида 66-ўринга кўтарила олди. Бу давр мобайнида Россия тескари йўналишда ҳаракатланди ва 133 давлат орасида 86-ўриндан 180 давлат орасида 146-ўринга тушган ҳолда, Грузиядан 80 поғона ортда қолди.


Хусусийлаштирилган корхоналар сони ва бунинг натижасида олинган даромад, 1995–2008 йиллар. Манбалар: Statistical Yearbook of Georgia. 2003. 161-саҳифа; Statistical Yearbook of Georgia. 2009. 136-саҳифа (www.geostat.ge/index. php?action=wnews&lang=eng&npid=2).


Бюджет даромадлари қандай ўзгарди? 2001–2003 йилларда капитал фойдалар умумий фойданинг 1 фоизинигина ташкил этган бўлса, хусусийлаштириш эвазига 2005–2007 йилларда умумий бюджетнинг 10,7–12,9 фоизини ташкил этди. 2004 йил охирида Саакашвили кейинги йил якунида хусусийлаштиришдан 200 млн доллар тушум қилмоқчи эканини айтганида, кўплар учун бу ақл бовар қилмас ҳодисадек кўринганди (бунгача 199,6 млн доллар пул 1996 йилдан 2004 йилгача тўққиз йил давомида келиб тушганди). Лекин унинг тахмини анча паст бўлиб чиқди: 2005 йилда хусусийлаштиришдан келиб тушган даромад 231,4 млн долларни ташкил этди.

Мулк эгалари ўзгариши билан хусусий корхоналарда шиддатли ўсишлар кузатилди: агарда бундан олдинги беш йилликда мазкур сектордаги маҳсулот ҳажми 73 фоизга ўсган бўлса, кейинги беш йилликда (2004–2008 йилларда) 2,3 бараварга ўсди.

Натижада 2010 йилда давлат корхоналарининг маҳсулот ҳажми 2006 йилги нарх бўйича 500 миллион долларни ташкил этган бўлса, хусусий корхоналар маҳсулот ҳажми бундан ўн баравар кўп бўлди.


Хусусийлик тури бўйича таснифланган корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш, 1999–2010 йиллар (миллион доллар, 2006 йилги баҳолаш бўйича). Манба: Грузия статистика хизмати маълумотларига кўра, “Business Statistics” (www.geostat.ge/index.php?action=page&p_id=212& lang=eng).


2003 йилда, яъни йирик хусусийлаштириш жараёнидан олдин давлат корхоналари 2006 йилги нарх бўйича деярли юқорида келтирилган сумма миқдорида – 576 миллион доллар, хусусий корхоналар эса 2010 йилги миқдордан 4,8 марта кам маҳсулот ҳажмига эга эди.

Самарали хусусий тадбиркор механизми наф келтиряптими? 2004–2007 йиллардаги йиллик ўртача иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 9,3 фоизни ташкил этди – одатда бу каби кўрсаткичлар иқтисодий мўъжиза деб аталади. Албатта, бу фақат хусусийлаштириш туфайлигина рўй бергани йўқ, лекин мулк давлат ихтиёридан муваффақиятли тарзда чиқарилгани муболаға эмас.

Энергетика

Мамлакатдаги ҳар бир инсон энергетика соҳасининг самарасизлиги билан кўп йиллар давомида тўқнаш келган. Сиёсатшунос Александр Рондели қуйидагича ҳикоя қилади: “2000 йил 17 февралда оғир инфарктни бошимдан ўтказдим. Эрталабки соат уч ярим. Кўчада ҳарорат минус тўққиз даража. Электр чироғи йўқ, газ йўқ, иссиқлик йўқ, фақатгина сув бор эди (у ҳам доим берилмасди, чунки насослар ўчириларди). Ўзингни худди муздек қабристонда ётгандек ҳис қиласан. Устимда пальто, унинг устидан иккита кўрпа ёпиб олганман. Ойнани очаман, тақиллатаман ва ёрдамга чақираман. Ниҳоят, еттинчи қаватдан қўлида шам билан кимдир тушиб келди. “Тез ёрдам” ҳам етиб келди, кардиограмма қилишди ва шифохонага боришим кераклиги ойдинлашди. Лекин бунинг иложи йўқ: кўп қаватли уйнинг учинчи қаватида тураман, бунинг устига, эски, қаватлар баланд, лифт ишламайди, менинг аҳволимда эса фақат ётиш керак. Шунинг учун кечки соат тўққизгача – электр берилмагунча менга тегишмади. Фақат тўққиз яримдагина касалхонага етиб бордим. Ҳаётимни зўрға сақлаб қолишди…”

Совет ҳукумати вақтида Грузияда электр муаммоси бўлмаган. Республика ҳудудида тўлиб оқадиган дарёлар сони етарли даражада, лекин грузин энерготизими бутунлай умумиттифоқ тизимига уланган эди ва автоном таъминот кўзда тутилмаганди. Чироқлар ўчирилса ҳам, бу каби ҳодисалар фақат декабрнинг охирги кунларида кичик шаҳарча ва қишлоқларда рўй берар, бунинг замирида эса йил якунига кўра энергетикларнинг мукофот олишга бўлган интилишлари ётарди.

1993 йилга келиб вазият ўзгариб кетди. Гувоҳлардан бири шундай эслайди:

Январь ойида Грузия пойтахти электр ва газсиз қолди. Воқеаларнинг бундай тус олишига умуман тайёр бўлмаган инсонларнинг қандай аҳволга тушганини тасаввур қилиш мумкин. Туркиянинг газ фонуслари, моторли электр қурилмалари, аккумуляторлар, сув учун мўлжалланган баклар ва бошқа микроинфратузилма жозибалари у вақтда йўқ бўлиб, улар кейин пайдо бўлганди. Керосини борларга омад кулиб боққан бўлса, қолганлар эса ҳовлига чиқиб ўтин ёриш ва болаларининг қорнини тўйдириш учун овқат тайёрлашга киришдилар. Нон билан боғлиқ муаммо юзага келди ва улкан, турнақатор навбатлар пайдо бўлди… Грузия пойтахтида биринчи оммавий норозиликлар 2000 йилнинг кузида бошланди – “чироқ ва газ” талаб қилган аҳоли кўчаларни тўсиб қўйди. Аслида, бу норозиликлар 90-йиллар бошидан буён биринчиси эди. Ҳукумат ўша заҳотиёқ бунга жавобини берди: кейинги йил баҳордан бошлаб Грузия пойтахтида электр энергиясида узилишлар кузатилмади, шу билан биргаликда, Грузиянинг қолган қисми барибир электр энергиясисиз қолаверди. 7575
  Васадзе Г. “Миша и его команда – накануне” // 2009 йил, 27 октябрь (gelavasadze.livejournal.com/337607.html).


[Закрыть]

1990-йилларнинг бошидаёқ Грузияда электр энергияси тизимини ислоҳ қилишга уринишлар кузатилганди. Ўша вақтларда европача намунани мамлакатга мослашга ҳаракат бўлганди, бунинг учун бозор иштирокчилари ўртасидаги вертикал интеграция ва тўғридан-тўғри шартномаларга қонунан тақиқ киритилганди.7676
  Грузияда ҳам ҳозирги кунда Россияда қўлланиладиган тизим ишлатилган, фақат кичикроқ мамлакатга мослаб бироз ўзгартирилган.


[Закрыть]

Бу умумий келишув Буюк Британияда, ҳокимият тепасида Маргарет Тэтчер бўлган вақтида ишлаб чиқилганди ва келишув қатнашчилари ўзлари ишлатган электр энергияси учун пул тўлардилар. Лекин Грузияда фойдаланилган хизмат учун пул тўлаш интизоми паст эди, иқтисодий асосланмаган ҳолда ўрнатилган паст тарифли тушумлар масаласи эса кучли сиёсийлаштирилган ҳамда коррупцияга ботганди ва шунинг учун ҳам ишламасди. 2007 йилдан бошлаб энергетика вазири бўлган Александр Хетагури шундай эслайди:

Тушумлар йўқлиги, барча харажатларни қоплай олмайдиган даражадалиги туфайли гидростанцияларнинг бари яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. Иссиқлик электр станцияларидаги ёқилғи қийматини қоплашнинг иложи йўқ, тушум миқдори тахминан 30 фоизни ташкил этар, қарзлар йиғилиб кетган, шу туфайли иссиқлик электр станциялари тўхтаганди. Натижада занжир реакцияси бошланди – электр энергияси чекка ҳудудларга кунига саккиз соатгагина берилса, Тбилисига 16–18 соатга узатиларди. Баъзи ҳудудларга икки-уч ой давомида электр энергияси умуман берилмади ҳам.

Тез-тез такрорланиб турадиган қўпорувчилик ҳаракатлари ҳам электр энергияси таъминотидаги узилишнинг сабабларидан бири эди. Грузин газеталарида шу каби хабарлар бериларди:

Ғарбий Грузиядаги “Колхети” юқори кучланишли электр линиясида 2003 йил, 18 августда бўлиб ўтган авария натижасида деярли бутун мамлакат электр энергиясисиз қолди. Мавжуд маълумотларга кўра, носозлик электр узатиш линиясига ўқотар қуролдан узилган ўқ сабабли юзага келган бўлиши мумкин ва бу каби ҳолат илгари ҳам бир неча бор кузатилган. 7777
  Электроснабжение восстановлено частично // Civil Georgia. 2003 йил 19 август (www.civil.ge/rus/article.php?id=3074).


[Закрыть]

2003 йил, 3 сентябрда “Имерети” юқори кучланишли электр линиясида авария тартибидаги узилиш рўй берди, натижада бутун Тбилиси ва Шарқий Грузиянинг аксарият ҳудудлари электр энергиясисиз қолди. Грузия энергетика вазири Мамуки Николаишвилининг сўзларига кўра, электр узатиш линиясига нисбатан қў порувчилик ҳаракати амалга оширилган. 7878
  Диверсия на высоковольтной линии электропередачи // Civil Georgia. 2003 йил, 4 сентябрь (www.civil.ge/rus/article.php?id=3167).


[Закрыть]

Ёқилғи ва энергетика вазирининг сўзларига кўра, 2003 йил, 10 сентябрда “Кавкасиони” юқори кучланишли электр узатиш линиясига қасддан зарар етказилган. 7979
  Вновь повреждена высоковольтная линия электропередачи // Civil Georgia. 2003 йил, 10 сентябрь (www.civil.ge/rus/article. php?id=3213).


[Закрыть]

2004 йил, 14 сентябрда “Картли-2” юқори кучланишли электр узатиш линиясида қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилди. 8080
  Взрыв на электролинии “Картли-2” министр энергетики называет диверсией // Civil Georgia. 2004 йил, 15 сентябрь (www.civil.ge/rus/ article.php?id=6047).


[Закрыть]

2004 йил, 20 сентябрда “Кавказ” юқори кучланишли электр узатиш линиясида иккита портлаш рўй берди, натижада Грузиянинг катта қисми электр энергиясисиз қолди. 8181
  Из-за аварии на линии электропередачи Грузия осталась без света // Civil Georgia. 2004 йил, 21 сентябрь (www.civil.ge/rus/article.php?id=6093).


[Закрыть]

2004 йил, 10 октябрда Ғарбий Грузиядаги юқори кучланишли электр узатиш линиясида иккита портлаш рўй берди. Мазкур ҳодисадан бир кун олдин Гори шаҳри ёнидаги “Картли-2” юқори кучланишли электр узатиш линиясида портлаш кузатилганди. 8282
  Еще один взрыв на высоковольтной линии // Civil Georgia. 2004 йил, 11 октябрь (www.civil.ge/rus/article.php?id=6240).


[Закрыть]

Хетагури хотираларини давом эттиради:

2006 йилнинг 21 январида, бу кунни жуда яхши эслайман, эрталабки соат тўрт яримда магистрал газ узатиш тармоғи диспетчери ва марказий электр узатиш линиялари диспетчеридан менга қўнғироқ бўлди. Бир вақтнинг ўзида икки носозлик – рус-грузин чегараси яқинидаги Россия томонида жойлашган магистрал газ узатиш линиялари ҳамда Грузияни Россия билан боғлаб турувчи “Кавказ Шимолий” юқори кучланишли электр узатиш линиясида портлашлар рўй берганди. Яъни бир-биридан 150 километр масофада жойлашган иккита газ узатиш ва битта электр узатиш линияси бир вақтнинг ўзида портлатиб юборилган. Бу каби ҳодисалар шунчаки тасодифан рўй бермайди. Ҳозир шуни аниқ айта оламанки, бу воқеаларнинг барчаси пухта режаланган ва ҳисоб-китоб қилинганди. Чунки ўша куни жуда кучли бўрон кириб келган, қаттиқ қор ёғиши кузатилганди. Айтиб ўтилаётган газ узатиш линиясини таъмирлаш учун кетган ўн кун давомида ҳарорат 15–20 даража совуқни ташкил этди. Грузияда бу каби қор ва совуқ ҳаво ўн-ўн беш йилдан бери биринчи марта кузатилди. Мамлакатнинг асосий электр таъминот магистраллари айнан ўша куни портлатиб юборилганди.

2003 йил 31 августда, Россиянинг “Интер РАО ЕЭС” давлат компанияси АҚШнинг AES компаниясидан “Теласи” тақсимлаш компанияси акцияларининг тўртдан уч қисмини сотиб олганидан сўнг Грузия энергетика соҳасида Россиянинг ўрни сезиларли даражада ошди (у шусиз ҳам электр энергиясини етказиб берувчи асосий давлат эди). AES компанияси “Теласи” акцияларининг бу пакетини 1998 йилда 22,5 миллион доллар эвазига қўлга киритганди (қолган 25 фоиз акция Тбилиси муниципалитети ихтиёрида қолганди). Активларни қайта тиклаш учун яна 210 миллион доллар сарфлаган AES ўз ҳиссасини 23 миллион доллар эвазига “Интер РАО ЕАС” компаниясига сотиб юборди ва бу қарорни 2003 йилнинг иккинчи уч ойлигидаёқ 129 миллион доллар зарар кўргани билан асослади.8383
  Американская компания сообщила о планах продажи активов в Грузии ОАО РАО “ЕЭС России” // Civil Georgia. 2003 йил, 1 август (www.civil.ge/rus/article.php?id=2972).


[Закрыть]

Бу битим Грузия сиёсий доираларида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Мамлакатдаги энергетика инқирозини ўрганаётган Парламентнинг махсус комиссияси ўша вақтдаги энергетика вазири Давид Мирцхулавадан Россиянинг давлат компанияси қандай қилиб Грузия энергетика бозорига кириб келганини тушунтириб беришини сўради.8484
  Руководители грузинского энергосектора дали объяснения парламентской комиссии по поводу появления в Грузии ОАО РАО “ЕЭС России” // Civil Georgia. 2003 йил, 7 август (www.civil.ge/rus/article. php?id=3013)


[Закрыть]
Шунга қарамасдан, “Интер РАО ЕЭС” компанияси Шеварднадзенинг қўллаб-қувватлашига эриша олди. Шеварднадзе ҳаттоки “ўзининг Грузиядаги бизнес фаолияти даромадли бўлиши учун мазкур компания барча кафолатларни тақдим этди” деб изоҳ беришгача борди.8585
  “РАО ‘ЕЭС России’ будут предоставлены все гарантии безопасного бизнеса в Грузии”, – утверждает Шеварднадзе // Civil Georgia. 2003 йил, 11 август (www.civil.ge/rus/article.php?id=3034).


[Закрыть]

Тўғри, бу каби қўллаб-қувватлашларга қарамасдан, 2,6 миллион доллар қарзга кириб улгурган “Теласи” 2005 йил июлга келиб тахминан 180 та ташкилотга, жумладан, Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, полиция ва Тбилиси шаҳар ёнғинга қарши кураш хизматига электр етказиб беришни бир қанча муддатга тўхтатиб туришга мажбур бўлди.8686
  Вечерний Тбилиси. 2005 йил, 12–13 июль. № 76 (17763).


[Закрыть]

Шундай қилиб, юзага келган баҳсларда Россия аъло даражадаги дастак ва далилларга эга эди: энергияни у етказиб берарди, лекин тўловлар кечикиши туфайли энергия етказиб беришни ҳар доим тўхтатиб қўя оларди. Шунинг учун бу босимдан қутулишнинг ягона чораси миллий энергетика тизимини ислоҳ қилиш эди.

Муҳокама

Энергетика соҳасини янгилаш режалари ҳокимиятга ислоҳотчилар келиши биланоқ бошланган бўлса-да, аниқ концепция йўқ эди.

Бендукидзе қуйидагича эслайди:

2004 йилнинг режаси сармоя киритиш, сармоя киритиш ва яна бир бор сармоя киритишдан иборат бўлиб, у ёғига бир гап бўлар, деб умид қилинарди. Давлат назоратидан чиқариш ва хусусийлаштириш заруриятини ўша заҳотиёқ англаб етгандим. Лекин бунга ҳамма қарши эди. Мавжуд тизим шусиз ҳам яхши ва текис ташкил қилинган, фақатгина уни яхшироқ ишлаб чиқиш керак, деган фикрда эдилар. Катта эҳтимол билан, энг кўп баҳслар айнан шу мавзу атрофида борарди. Бир воқеани эслайман, вазирликлар мажлиси бўлаётган ва унда энергетика масаласи муҳокама қилинаётган куни (Бош вазир Зураб) Жвания: “Энергетика соҳасидаги ислоҳотларимизнинг муваффақиятлилик мезонлари қандай бўлади?” – деб сўради. “Жуда оддий, – деб жавоб бердим, – мажлисларда қайси ҳудудларда электр бор, қайси бирида йўқ, деб муҳокама қилмаслик муваффақият мезони бўлиб хизмат қилади”. “Йўқ, – деди Жвания, – бундай бўлиши мумкин эмас, бу муаммо бизга узоқ йиллар ҳамроҳлик қилади”. Шунда муҳокамага Молия вазири Зураб Ногаидели қўшилди: “Эслайсанми, Шеварднадзе даврида солиқлар йиғиш бўйича деярли ҳар куни мажлис ташкил қилинарди. Ҳозирги кунда ҳамма ишлаётгани учун ҳам бунақа мажлислар йўқ-ку!” 8787
  Янги солиқ кодекси кейинроқ, 2004 йил, 22 декабрда қабул қилинди, лекин янги ҳукумат ҳокимият тепасига келиши биланоқ вазият ўша заҳоти ўзгарди – ўғирлашлар сезиларли даражада камайди.


[Закрыть]

Жвания охир-оқибатда Бендукидзенинг фикрига қўшилди ва энергетика соҳасини ривожлантиришнинг муқобил стратегиясини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди.

Бендукидзе Жаҳон банки кредитлари ҳисобига фаолият юритадиган ва Иқтисодиёт вазирлигининг таркибий қисми ҳисобланган Корхоналарни қайта ташкил этиш ва бошқариш бошқармаси қошидаги Ёрдам маркази(CERMA)га кўмак сўраб мурожаат қилди. Марказ раҳбарияти фақатгина олти нафар маслаҳатчини ажратиб берди ва бу маслаҳатчилардан икки нафари – Ираклий Берекашвили ва Кетеван Кинкладзе лойиҳани охирига етказдилар. Ислоҳотларга тайёрланишнинг фаол босқичи 2004 йил сентябрида бошланганди: Бендукидзе ўз ғояларини таклиф этар, Жвания кўпинча бу ғояларга рози бўлмас, лекин икки-уч ой давом этадиган муҳокамалардан кейин ўз розилигини билдирарди.

Берекашвили ислоҳотчилар тўқнаш келган барча қийинчиликларга гувоҳ бўлганди:

Каха эришган энг катта натижа – у барчани тубдан ислоҳотлар қилиш зарурлигига ишонтира олгани. Соҳага раҳбарлик қилаётганларнинг фикрлашлари умуман бошқача эди: улар давлат назоратидан ташқари бошқа назорат турини тасаввур ҳам қилмасдилар. Улар билан ҳамкорлик ўрнатиш учун жуда кўп куч сарф қилинди. Уларнинг аралашувларисиз, розиликларисиз ҳеч нарсани ўрнидан қўзғатиб бўлмасди. Бунинг учун ярим йилга яқин вақт кетди.

Зураб Жваниянинг вафотидан сўнг8888
  Расмий тахминга кўра, Жвания 2005 йил, 3 февралда ис газидан заҳарланиб вафот этган.


[Закрыть]
Зураб Ногаидели Бош вазир этиб тайинланди ва соҳани ислоҳ қилиш билан янада фаолроқ шуғуллана бошлади. Янги Бош вазир ўша заҳотиёқ энергетика масалалари бўйича давлат комиссияси таркибига кирди8989
  Бош вазирнинг 2005 йил, 25 январдаги №21-сонли қарори билан Энергетика соҳаси ҳамда хусусийлаштириш стратегиясини институционал равишда назоратдан чиқаришни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи комиссия тузилган.


[Закрыть]
, бу комиссияни бошқара бошлади ва Бендукидзени ўз ўринбосари этиб тайинлади. Кўплаб вазирлар комиссия аъзоси эдилар, таклифлар эса CERMA томонидан тайёрланарди. Бендукидзе қуйидагиларни ҳикоя қилади:

Маъмурий ҳокимиятга эга бўлмаган ҳолда ислоҳотни қандай амалга ошириш мумкинлигига бу ҳолат одатий мисол бўла олади. Мен ўша вақтдаёқ ислоҳотлар бўйича давлат вазири лавозимини эгаллагандим 9090
  “Бу лавозим (иқтисодий ислоҳотлар бўйича давлат вазири) фақатгина рамзий бўлмайди. Иқтисодиётнинг барча жабҳаларида жадаллик билан ислоҳотларни амалга ошириш учун у Президент ва Бош вазир томонидан берилган мандатга эга бўлади”, – дея фикр билдирди Жвания 14 декабрда // Civil Georgia. 2004 йил, 16 декабрь (www.civil.ge/rus/article.php?id=6710).


[Закрыть]
, лекин қўлимда ҳеч қандай таъсир дастаклари мавжуд эмасди. Саволлар ва жавоблар ягона қуролим эди. Аксарият ҳужжатларда жуда кўплаб хатолар мавжуд, бу каби хатолар учун ҳар доим айблашга сабаб топиш мумкин. Комиссия эътиборига ҳавола этилган, лекин менга ёқмаган нарсаларни аёвсиз чиқитга чиқарардим, рад қилардим ва шундан сўнг ўзлари олиб чиққан масала қабул қилиниши учун уни мен билан муҳокама қилишлари кераклигини тушуниб етдилар.

2006 йил, 7 июнда Грузия парламенти “Энергетика секторида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари”ни тасдиқлади. Унга кўра, энергетика объектларини хусусий мулкка айлантириш Грузия электр таъминоти тизимини яхшилашнинг асосий воситаси сифатида тан олинди.

Амалиётга татбиқ қилиш

Уч йўналишдан иборат бўлган ислоҳотни амалга ошириш икки ярим йилга яқин вақтни талаб қилди. Биринчидан, энергетик тизимлар тузилмалари ва мазкур тузилмалар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш ўзгаришга учради. Иккинчидан, нархлар сиёсати қайта кўриб чиқилди. Ва ниҳоят, биринчи икки чора-тадбир туфайли учинчи босқич – энергетика объектларини хусусийлаштириш мумкин бўлди.

Иш эса жорий вазиятни таҳлил қилишдан бошланди. Ҳар қандай мамлакатнинг энергетика тизими энергияни ишлаб чиқариш; уни етказиб бериш, марказий назорат қилиш ва бошқариш; истеъмолчигача етказиб олиб бориш (тақсимлаш) каби уч босқичли жараён учун масъул объектлар мажмуасидан иборат бўлади.

Амалиётда эса бу қуйидагича эди: барча электр станцияларида ишлаб чиқарилган энергия марказий тармоққа узатиларди. Узатилган электр энергияси ҳажми ва унга бўлган эҳтиёж ўртасидаги мувозанат алоҳида станцияларни тармоққа улаш ва узиш орқали таъминланарди.

Электр энергияси истеъмолчига 1990-йилларда ташкил этилган электрнинг улгуржи бозори (ЭУБ)9191
  Грузия электр энергиясининг улгуржи бозори – Россия электр энергияси Федерал улгуржи бозори (ФОЛРЭМ)нинг аналоги ҳисобланади.


[Закрыть]
орқали келиб тушарди. Барча энергия (шунингдек, импорт қилинадиган энергия ҳам) ЭУБга келиб тушар, сўнгра улар энергияни тўғридан-тўғри сотиб оладиган йирик компаниялар ва энергияга бўлган эҳтиёжларини 95 фоиздан ортиқ миқдорда таъминлай оладиган дистрибюторлардан иборат харидорлар орасида тақсимланарди.

Улгуржи бозор ғояси қуйидагича асосда яратилганди – у ёзда пул йиғиш билан банд бўлса, қишда йиғилган пулга ташқаридан қимматроқ нархга электр энергияси сотиб оларди. Аслида эса пул йиғишнинг иложи йўқ эди. Чунки ЭУБ на харидор, на сотувчи эди, у бор-йўғи бир воситачи эди, холос. Бу қанчалик ғалати туюлмасин, энергияни сотиб олувчи харидор ва сотувчи ўртасида бирор ҳуқуқий доирадаги муносабат йўқ, шунинг учун улар ўртасида қарздорлик келиб чиқиши ҳам мумкин эмасди. Бошқача қилиб айтганда, компания электр энергиясини пул тўламаган ҳолда “сотиб олиши” мумкин эди ва бу ҳолда ЭУБ қарздор бўлиб қоларди. Шу билан бирга, бу пулларни қайтариб олиш учун ЭУБ ҳеч қандай ваколатга эга эмасди: масалан, қарз тўланмагани учун у электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўя олмасди. Натижада кўрсатган хизматига керакли тарзда тўлов ола билмаган энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бошида калтак синди.

Бендукидзе шундай хотирлайди:

Энергия ишлаб чиқарувчи майда генераторларни хусусийлаштириш вақтида синглим билан ишлайдиган бир аёлнинг эри икки турбинали кичик ГЭС сотиб олганди. Турбиналардан бири ишдан чиққанида у жуда хурсанд бўлганди, чунки чиқим камайганди. Яъни ўша одамнинг харажатлари етарлича бўлиб, келадиган фойда эса йўқ эди. Ҳеч ким пул тўламасди.

Устига-устак, юқори даражали коррупция туфайли қарздорларни излаб топишга бўлган уринишларга батамом нуқта қўйилганди. Ҳаммада ҳисоблагични “орқага айлантириб қўйиш”, тўлов миқдорини камайтиришга қизиқиш устун эди. Шунингдек, чекка ҳудудлардаги истеъмолчиларда электр энергиясини ҳисобга олишнинг ҳеч қандай тури мавжуд эмасди. Электр энергиясини қанча хоҳласа, шунча ишлата оладиган турли хил имтиёзли тоифалар вакиллари (масалан, қочоқлар) борлиги эса муаммони янада чуқурлаштирарди.

Бендукидзенинг гувоҳлик беришича, 2002 йилда оилалардан бири бир ярим миллион лари миқдоридаги электр энергиясини сарфлаган9292
  700 минг долларга яқин. Таққослаш учун: тариф оширилганидан сўнг Тбилисидаги Эркин университет (800 нафар ходим ва талаба) электр энергияси учун ойига 4 минг доллар (2009 йил охири ҳолатига кўра), яъни йилига 60 минг доллар тўлайди.


[Закрыть]
, чунки у уйидан электр энергияси симини ноқонуний ўтказган, бу электр энергияси эса бир нечта саноат корхоналарининг ишлатилишига кетган.

Электр энергиясидан бу каби рухсатсиз фойдаланиш техник йўқотишлар сифатида қайд қилинарди. Тўғри, эскирган инфратузилма туфайли асл йўқотишлар ҳам меъёрдагидан икки-уч баравар юқори эди.

Дистрибюторлик компаниялари тўртта эди: Тбилисидаги “Теласи”, Грузия ҳудудининг 70 фоизидан кўпроғига энергия етказиб берувчи UEDC (United Energy Distribution Company), Кахетия вилоятидаги ҳудудий дистрибюторлар (“Кахетия электр тақсимоти”) ва Ажария (Ажария тақсимот компанияси) компаниялари. 75 фоизи “Интер РАО ЕЭС” компаниясига тегишли бўлган “Теласи”дан ташқари қолган уч компанияга давлат эгалик қиларди.

Энергия тарифларини тартибга солиш бўйича Миллий комиссия (GNERC) деб аталадиган ноҳукумат ташкилоти Грузия электр таъминоти тизимининг муҳим бирлиги эди.9393
  Мустақил тариф комиссиялари ғояси янги эмас, у дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва регионларида амалга оширилган. Масалан, Техасда самарали равишда ишлаб келмоқда.


[Закрыть]
Давлат томонидан ташкил этилган бу ташкилот сиёсатдан мутлақо холи бўлиши, мутлақо эркин бўлган раҳбарият ҳар етти йилга тайинланиши, унинг маоши эса вазирникидан юқори бўлиши тахмин қилинганди. Расмий мақоми жиҳатидан мазкур комиссия биринчи инстанциядаги судга ўхшаб кетарди, у томонидан ташкил этилган йиғилишларда энергетика бозори аъзолари тарифлар ҳақидаги таклифлари билан иштирок этардилар. Қатнашчилар позициялари ва улар келтирган далилларни кўриб чиққан комиссия натижавий тарифни ўрнатарди.

Амалда эса GNERC тизимнинг энг заиф бўғини бўлиб чиқди. Тарифлар қуйидагича аниқланарди: GNERC энергия ишлаб чиқарувчи компаниядан келгуси йил учун бюджет миқдорини сўрар ва бу миқдорни компания ишлаб чиқарадиган электр энергияси ҳажмига бўлиб қўя қоларди. Шунингдек, компания энергия ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, жараённи бошқариш ҳамда энергияни экспорт ва импорт қилиш фаолиятлари учун лицензиялар берар, бунинг учун ҳар бир лицензия эгасидан йиллик тўлов оларди. Компания айнан шу пуллар эвазигагина мавжуд эди.

Мураккаб чигал тизим, ғоятда паст тўлов интизоми ва тўловларни рағбатлантириш учун дастакларнинг мавжуд эмаслиги туфайли тизим молияланмас, инфратузилмани янгилашнинг иложи йўқ эди. Электр билан боғлиқ муаммолар кучайиб борар, тўлов ҳажмлари эса ўз-ўзидан камайишда давом этарди. Шу тарзда нуқсонли бир доира ташкил топган бўлиб, уни бузишга эса ҳеч кимда хоҳиш йўқ, чунки жуда кўпчилик бундан манфаатдор бўларди.

Юзага келган вазиятни ҳал қилишга уринган CERMA ходимлари кўз ўнгида жуда даҳшатли манзара намоён бўлди. Ислоҳотгача бўлган даврда “Интер РАО ЕЭС” томонидан янги электр ҳисоблагичлар ўрнатилгани учун ҳам Тбилисида тўловлар бўйича нисбатан унча ёмон бўлмаган 82 фоизли кўрсаткичга эришилганди. Чекка ҳудудларда вазият анча ёмон эди: электр ҳисоблагичлар йўқ, ҳамма олдиндан белгиланган суммани тўлар, электр энергияси эса кунига 3-4 соатгина бериларди. Натижада UEDC 32 фоиз тўлов йиға олди, холос. Ўз навбатида, дистрибюторлик компаниялари ҳам улгуржи бозорга етарлича тўлов қилмасдилар: “Теласи” олинган энергиянинг 28 фоизи, UEDC 8 фоизи, Кахетия ва Ажария компаниялари эса мос равишда 13 ва 63 фоизи учун пул тўлардилар. Шартнома бунга рухсат берарди, чунки унда компаниялар фақат ўз харажатларини қоплаб бўлганларидан кейингина улгуржи бозорга тўлов қилишлари кўрсатиб қўйилганди. Шу сабабдан ҳам кўпинча сарф-харажатлар ҳам олдиндан “саҳналаштирилган” бўлиб чиқарди. Натижада, улгуржи бозор ҳам энергия учун бўғиннинг кейинги ҳалқалари – энергия ишлаб чиқарувчиларга 81 фоиз, энергияни етказиб берувчи ва жараённи бошқарувчи компанияларга эса 80 фоиз тўловни амалга оширарди.

Бундай ҳолатларда хусусийлаштиришни амалга оширишнинг ўзи имконсиз эди – аниқ зарар келтирадиган корхонани ҳеч ким сотиб олмасди. Компанияларда фойда олиш имкони пайдо бўлиши учун аввало бозор тузилмасини тартибга келтириш зарур эди.

Барча тартибга солувчи органларни тугатиш ва ҳудудий жойлашувига кўра шартли равишда “East” ҳамда “West” деб номланган, мос равишда Грузиянинг шарқида ва ғарбида фаолият юритадиган компаниялар уюшмасини ташкил этиш бирламчи ғоя бўлганди. “East” ҳамда “West” алоҳида равишда ишлаб чиқариш ва тақсимлаш қувватларига эга бўлиши тахмин қилинганди. Функциялар бундай мослаштирилишининг сабаби – ГЭСга сармоя киритиш фойдали саналса ҳам, электр энергиясини якуний истеъмолчига етказиб бериш инфратузилмасининг ўша пайтдаги кўриниши сармоядорларда ҳеч қандай қизиқиш уйғотмасди, чунки мазкур инфратузилмада барчасини бошидан бошлаш керак эди. Сармояларга бўлган талаб юқори, ишлаб чиқариладиган маҳсулот эса сиёсий жиҳатдан долзарб эди. Активларни бепул беришга қарор қилинди, лекин даъвогарлар бу объектларга сотиб олишлари мумкин бўлган нархдан кам бўлмаган суммада сармоя киритишлари талаб қилинарди. Устига-устак, активларни қарздан халос қилган ҳолда бериш назарда тутилганди. Амалда эса қарздор компаниялар мавжудлигича қолаверарди, фақатгина улардан барча активлар олиб қўйиларди. Кейинчалик бу сингари компаниялар банкротлик жараёнидан ўтардилар: давлатнинг ўз компаниялари давлат олдида қарздор эдилар. Албатта, бу каби схема “Теласи”га тегишли эмасди, чунки бу компаниянинг хусусий эгаси бор эди.

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации