Текст книги "Грузия муваффақиятга қандай эришди"
Автор книги: Лариса Буракова
Жанр: Зарубежная образовательная литература, Наука и Образование
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 5 (всего у книги 17 страниц) [доступный отрывок для чтения: 6 страниц]
ИИВ ислоҳоти
Бюрократияни бартараф этиш ҳақида гапирганда энг муваффақиятли ва кўзга ташланадиган мисол – ИИВ ислоҳоти ҳақида эсга олмаслик мумкин эмас.
Янги ҳокимиятнинг илк ташаббусларидан бири орадан ҳеч қанча вақт ўтмасданоқ ўзгартириш мумкин эмасдек туюлган нарсани ўзгартириб юборди ва шу тарзда аҳолини ўз танловининг, ҳокимиятни эса ўз услубларининг тўғрилигига ишонтира олди.
Грузияда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳар доим энг коррупциялашган бўғинлардан бири бўлган, қуролли можаролар, тартиб-интизомнинг кескин сусайиши, такрорий коррупцион амнистиялар, жиноятчилик ва коррупциянинг авж олиши туфайли ўтган асрнинг 90-йилларида инқироз ҳолатига келиб қолганди.
Жиноят оламининг бир қисми полициягача кириб борган, полициянинг ўзи эса бир томондан – профессионал жиноий гуруҳлар билан, иккинчи томондан – ҳукуматнинг коррупциялашган амалдорлари ва сиёсатчилари билан бирга ишларди. Полиция ва жиноий авторитетлар ҳаракатларини бир-биридан ажратиш қийин бўлиб қолган вазият юзага келганди. Полиция ва фуқаролар ўртасидаги шусиз ҳам мавжуд бўлган жарлик янада чуқурлашганди, коррупциялашган амалдорларга эса арз қилишнинг фойдаси йўқ эди. Кўпинча аҳоли ёрдам сўраб полицияга эмас, жиноий авторитетлар ва қонундаги ўғриларга 4848
Қонундаги ўғрилар – ўта махфий ва конспиратив ҳамда собиқ Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи(СССР)га хос жиноий уюшма бўлиб, у аниқ асос ва тузилмага эга эмас. Фақатгина жиноий анъаналарнинг қатъий кодекси асосида бошқарилган.
[Закрыть] мурожаат қиларди…Энг коррупциялашган тармоқлардан бири йўл полицияси (собиқ ГАИ) бўлиб, ҳам маҳаллий аҳолини, ҳам транзит тарзда ўтиб кетаётган хорижий ҳайдовчиларни талаган ҳолда бутунлай “ўз-ўзини таъминлаш” йўлига ўтиб олганди. 4949
Кухианидзе А.В. Коррупция и преступность в Грузии после “Розовой” революции // Современные разновидности российской и мировой преступности: состояние, тенденции, возможности и перспективы противодействия: Илмий ишлар тўплами / Н.А. Лопашенко муҳаррирлиги остида. Саратов: Уюшган жиноятчилик ва коррупция муаммоларини тадқиқ қилиш бўйича Саратов маркази; Сателлит, 2005. 348–355 саҳифалар. (sartraccc.ru/i.php?oper=read_ file&filename=Pub/kuhianidse(27-05-06).htm).
[Закрыть]
Парламентнинг Процедура сўровлари ва регламент бўйича қўмитаси бошлиғи Хатуна Гогоришвили полиция ислоҳотигача бўлган даврда унинг ўзи ўтказган тажриба ҳақида сўзлаб берганди: Тбилиси-Батуми маршрутининг 400-километрида ҳаракатланаётган ва тартиб-қоидани бузмаган машина ГАИ ходимлари томонидан ҳар 3 км масофада тўхтатилган, мақсад эса фақатгина машина ҳаракатланаётгани учун пора олиш эди.
Грузиянинг ислоҳот рецепти жуда оддий ва тушунарли бўлиб чиқди: ишламаётган, коррупциядан емирилиб кетган бирор ташкилот мавжуд экан, вазиятни тўғрилашнинг ягона йўли уни тугатиш ва янгисини ташкил этишдир.
“Ислоҳотларни аста-секинлик билан, босқичмабосқич амалга ошириш керак, дея маслаҳат берган бизга хайрихоҳ европаликларнинг маслаҳатларига қулоқ солмадик. Биз жуда дағал ҳаракат қилдик ва Ички ишлар вазирлигидан бир кунда 15 минг ходимни ишдан бўшатдик”, – дея эслайди ички ишлар вазири Вано Мерабишвили.5050
Лица новой Грузии: интервью с министром внутренних дел страны Вано Мерабишвили // Радио “Свобода”. 2008 йил 16 октябрь (www.svobodanews.ru/content/Transcript/469290.html).
[Закрыть]
Энг қизиғи, ишдан бўшатилган ва ИИВга қайта ишга олинмаган ходимлар эътироз билдиришга ҳам уринмадилар, чунки эндиликда тизим бошқа қоидалар бўйича ишлаётганини улар ҳам тушуниб етгандилар.
2004 йил ёзида ГАИ бутунлай тугатилди ва деярли икки ойнинг ичида ИИВ АҚШникига ўхшаш кўринишдаги патруль полициясини йўқ жойдан ташкил этди ва тўлдирди. Бу полициянинг вазифаси йўлларда тартиб-интизом ва хавфсизликни таъминлаш ҳисобланади. У кўчадаги қонун бузилишининг олдини олади, шунингдек, маиший келишмовчиликларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатади.
Имтиҳонлар, тестлар, суҳбатлар талабгорларнинг энг яхшиларини саралаб олиш имконини берди. Янги автомобиллар сотиб олинди, янги махсус кийим ишлаб чиқилди ва полиция участкаларини таъмирлаш бошланди. Илгари маошлари 20 доллар бўлган полиция ходимларининг иш ҳақи ўн бараварга оширилди. Вазирликда ўз-ўзини назорат қилиш тизими – порахўрлик фактларини ички текширувдан ўтказувчи бош инспекция ташкил этилди. Илгари ҳолат шундай эдики, полициячи коррупциядан ўзини сақлай олмасди: оддий ходим ўзи йиққан ўлжани юқорига, юқоридаги эса ўз навбатида занжирма-занжир янада юқорига узатиши керак эди.
“Полицияда қуйидагича схема мавжуд эди: ўн лари пулдан тахминан икки лариси ГАИ ходимининг ўзида қоларди, қолган саккиз лари босқичма-босқич юқорига, вазиргача борарди. Бу тизим нафақат полицияда, балки барча давлат ташкилотларида қўлланиларди”, – дейди 2005 йилдан бошлаб Тбилиси шаҳри мэри лавозимида ишлаган Гиги Угулава.
Натижада шундай шарт-шароитлар яратилдики, порахўрликка бўлган тизимли талаб йўқолди. Албатта, инсон табиати ва одатлари кўпинча рационал хаттиҳаракатдан устун келади, шунинг учун назоратни ва жазони кучайтириш коррупцияга нисбатан берилган кейинги қақшатқич зарба бўлди – пора олиш жуда қийинлашди.
Патруллар фаолиятининг биринчи ойларида етакчи телекомпаниялар эфирлари янги “гаичиларга” пора бериш лавҳалари билан тўлиб кетди. Бу кадрлар махсус хизматлар агентлари томонидан яширин камерада тасвирга олинганди. Қўлга тушган омадсизлар 50 доллар эвазига 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилиндилар. Уларнинг ҳамкасблари пора олиш мумкин эмаслигини тушуниб етгунларича бу жараён давом этди. 5151
Зедгенидзе Г. “Саакашвили исполнил мечту майора Дымовского” // Slon.ru. 2009 йил 11 ноябрь (slon.ru/articles/180158).
[Закрыть]
ИИВ ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи Шота Утиашвили қуйидагича ҳикоя қилади: “Биринчи йили пиар учун жуда кўп маблағ, куч-қувват сарф этдик. Навбатдаги коррупционер қай тарзда қўлга туширишини телевидение орқали доимо намойиш қилдик. Бу эса вазият ўзгараётганини инсонлар англаб етишлари учун жамиятга юборилган сигнал эди.”
Ҳозирги пайтда полициячилар ҳаддан ташқари меҳрибон ва тўғри бўлиб кетгани сабаблигина уларга таъна тошлари отилиши мумкин. Маст фуқаролар машина бошқармаслиги учун уйларига полициячилар беминнат олиб бориб қўйгани, устига-устак, машинани ҳам келтириб бергани ҳақидаги ибратли ҳикоялар ҳануз оғиздан-оғизга кўчиб юради. Бу воқеалар ҳақиқатми, билмайман. Лекин ўзим шунга ўхшаш воқеага гувоҳ бўлганман.
Ўшанда кечқурунги яхшигина зиёфатдан кейин эрталаб машинасига ўтирган ҳайдовчи билан бир машинада кетишимга тўғри келиб қолганди. Ҳайдовчининг кайфи батамом тарқамагани учун бу ҳолат унинг машинани бошқариш усулига таъсир кўрсатмай қолмади. Патруль ундан йўл четида тўхташни сўради.
– Батоно, машинани эҳтиёт бўлиб бошқариш керак, акс ҳолда, тўхтаб турган машинага урилиб кетишингиз мумкин эди.
– Ҳа, тўғри. Кутилмаган ҳодисалар бўлиб туради.
– Зиёфатдан кейинги бош оғриғими? Сизни нима қилсам экан?
– Билмайман. Қўлингда тўппончанг бор, ўлдириб қўя қол!
– Ўлдирмайман, лекин йўлда эҳтиёт бўлинг, илтимос. Соғ бўлинг!
Ўзгаришлар полициячи касбининг нуфузида тезлик билан ўз аксини топганди, бу эса, ўз навбатида, аҳолининг полицияга бўлган ишончида ҳам акс этди.
Агарда инқилобгача бўлган даврда аҳоли ёрдам сўраб полицияга эмас, қонундаги ўғриларга мурожаат қилган бўлса, эндиликда уларнинг полицияга мурожаатлари сони 15-20 мартага ошган. 2010 йил октябрда Республикадаги Халқаро институт аҳолининг полицияга бўлган ишончи 84 фоиз даражада эканлигини қайд қилди5252
IRI, USAID, Baltic Surveys // The Gallup Organization, IPM Georgian National Study, September 27 – October 7, 2010 www.iri.org.
[Закрыть] (таққослаш учун: 2003 йилда бу кўрсаткич 5 фоизни ташкил этганди)5353
Georgia’s Democratic Transformation. An Update Since the Rose Revolution // Government of Georgia. 2007. October. Р. 8 (www.president.gov.ge/files/baners/dem_transform_3.pdf).
[Закрыть].
2009 йил баҳорда очилган ИИВнинг янги биноси аэропортдан Тбилисига келадиган йўл четида кўрк тўкиб турибди. Шаффоф ойналар5454
Шаффоф бино концепцияси Грузиядаги барча полиция участкаларининг ташқи кўринишида ўз аксини топган. ИИВ ва полиция участкалари биноларининг фотосуратларини www.larisaburakova. com сайтидан кўриш мумкин.
[Закрыть] очиқлик рамзини ифодалайди, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хавфсираб қараш муносабати шаклланган меҳмонда вазир ўтирадиган хона деворларидаги болалар суратлари ўзгача таассурот қолдиради.
“Биз, – дейди Вано Мерабишвили, – аҳолига хизмат кўрсатадиган маҳкамамиз. Ва доимо бу хизмат турини янада яхшилаш устида изланамиз”5555
Латынина Ю. “Шаффоф монстр ёки Хайрли хизматлар вазирлиги” // Янги газета. 2009 йил 7 декабрь. №136 (www.novayagazeta.ru/ data/2009/ 136/22.html).
[Закрыть].
Грузиянинг замонавий Ички ишлар вазирлиги 2004 йил бошида Давлат хавфсизлик вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар департаменти, Нефт қувурларини муҳофаза қилиш департаменти ва Чегара департаментини ўзига қўшиб олди. Бирлашиш натижасида ходимларнинг умумий сони 75 минг нафардан 27 минг нафаргача қисқарди (булардан 4 минг нафари – чегара хизмати), вазирлик ходимининг ўртача ойлик иш ҳақи эса 2003 йилда 56 долларни ташкил этган бўлса, 2007 йилда 443 долларгача ошди.
Айни дамда Грузияда мамлакат ичидаги хавфсизлик учун ўзининг самарали эканини доимо исботлаб келаётган фақат бир орган жавобгардир. Масалан, қонундаги ўғрилар устидан ғалабага деярли эришиб бўлинди. Қонундаги ўғрилар собиқ СССРнинг ҳеч бир республикасида Грузиядаги каби шуҳрат қозонмаганди. Қонундаги ўғрилар ҳам, худди коррупция сингари, ўтмишдаги Грузиянинг деярли ташриф қоғози ҳисобланарди. Худди коррупция билан бўлгани каби, “Авгий отхоналари” (қонундаги ўғрилар – таҳририят изоҳи) ҳам қачондир тозалаб ташланиши мумкинлигига ҳеч ким ишонмасди.
Саакашвилининг ташаббуси билан 2004 йил, 24 июнда парламент томонидан жаҳон юридик тажрибасида ғаройиб бўлган “Уюшган жиноятчилик ва рэкет ҳақида” деган қонун қабул қилинди. Ушбу қонунга “қонундаги ўғри”, “ўғрилар олами”, “орани очиқ қилиш” каби терминлар расман киритилди. Бу қонунга кўра “ўғрилар олами аъзоси” амалга оширилган бирор аниқ жиноят учун эмас, балки бу каби уюшманинг аъзоси эканлиги учун ҳам қамоққа олиниши ва судланиши мумкин эди. Агарда қонундаги ўғри статусини ўзи тасдиқласа, у жавобгарликка тортилиши, агарда рад қилса, ўғрилар олами қонунларига кўра, ўз “ҳамкасблари” томонидан янада қаттиққўл жазоланиши мумкин.
Бу қонун эркин йиғинлар тушунчасига мос келмайди, дея танқидга учраганини эшитишимга тўғри келган. Лекин бу ерда гап бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қиладиган уюшма ҳақида кетмоқда. Ихтиёрий давлатда худди шу сингари асосга кўра миллатчилар ёки секта уюшмаларига қар ши курашилади ва бу каби йиғилишлар эркинлиги чекланади.
Қонундаги ўғри (ҳаттоки бирор жиноят содир этмаган тақдирда ҳам) уч йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилинади ва нафақат унинг ўзига, балки оила-аъзоларига ҳамда унга қандайдир йўл билан алоқадор бўлган кимсаларга тегишли, қонуний эканлиги исботланмаган мол-мулклар ҳам мусодара қилинади. Айтгандек, 2009 йил Марказий банкка қўшиб юборилгунга қадар Молиявий назорат агентлиги жуда таниқли қонундаги ўғрилардан бўлган Захария (Шакро) Калашовнинг аввалги уйида жойлашганди. 2006 йилда мусодара қилинган бу муҳташам бинода 74 та хона бўлиб, Тбилиси шаҳри атрофи ҳисобланадиган ва қурилиш ишлари олиб бориш расман тақиқланган Цкнетидаги қарағайзорда жойлашган.
Бевосита хавф-хатарни ҳис қилган аксарият грузин жиноий авторитетлари асосан Россияга қочиб қутулди. Қочишга улгурмаганларни шахсан шу тоифа инсонлар учун мўлжалланган махсус қамоқхоналарга тиқдилар ва бу юқумли иллат учун охирги зарба бўлди. Одатий қамоққа қамалса, қонундаги ўғри бу ерда имтиёзга эга бўлар, қолган маҳбуслар эса унинг хизматкорларига айланарди. Улар махсус қамоққа тушганларидан сўнг шароитлари қийинлашган бўлсада, бошқа қамоқхонадаги маҳбусларнинг аҳволи енгиллашди.
“Илгари оиладан кимнингдир қамалиб қолгани бир ташвиш бўлса, маҳбуснинг қариндошлари қонундаги ўғрилар учун ҳар ой пул олиб келиб туриши шартлиги яна битта ортиқча ташвиш эди. Қонундаги ўғрилар умумий қамоқхоналарда шундай тартибни ўрнатардилар”, дея эслайди Утиашвили.
Қонундаги ўғриларнинг биринчи гуруҳи қамоққа олинганидан сўнг Гордий тугуни ҳали чопиб таш ланмагани аниқ бўлиб улгурди, чунки улар ўз гуруҳларини мобил телефонлар орқали бошқаришда давом этардилар. Шунда уларга ташқи дунё билан алоқа қилиш умуман тақиқланди, фақатгина адвокат билан учрашишга рухсат берилди. Қамоқда мобил алоқани “сўндиргичлар” ўрнатилди. Бу каби қаттиққўллик натижасида 2006 йил мартда қамоқхонада қўзғолон кўтарилди ва у ИИВ махсус бўлинмаси томонидан бостирилди. Натижада ўн бир нафар маҳбус ҳалок бўлди. Тартибсизликлар бошқа такрорланмади.
2002 йилда Кутаиси (жиноят оламининг бир вақтлардаги пойтахти) шаҳри мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бугунги кунда узоқ ўтмиш сифатида эсланади: ўшанда ўғил болаларнинг 25 фоизи, қизларнинг эса 35 фоизи келажакда қонундаги ўғри бўлишни хоҳлашини билдирган эди.
Ўзим билан ҳам жуда оғир ҳолат юз берганди – ўшанда грузиялик дўстларимга телефон қилиб, бир танишининг хонадонига кечқурун махсус кийим кийган, автомат билан қуролланган шахслар келгани, уни полицияга олиб кетганини хабар қилгандилар. Барча саросимага тушиб қолган ва турли тахминлар қила бошлаганди. Шу ҳолатнинг ўзиёқ мамлакатларимиз (изоҳ: Россия ва Грузия) бир-биридан қанчалик фарқ қила бошлаганини кўрсатиб берди. Шунда хаёлимга дарҳол “Қандайдир хатолик рўй берган, ҳеч нарсани тушуниб етмаган полиция ҳаммани оммавий равишда ушлаяпти”, деган ўй келганди. Дўстим эса “Бу қандай содир бўлди? Нега оғайним ноқонуний ишларга аралашиб қолди, акс ҳолда, полиция унинг олдига келмаган бўларди!” деган ўйга борган.
Албатта, ҳали муаммолар бор. Масалан, гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолат жуда қўрқинчли даражада. Ҳозиргача бу офатга қарши амалий таъсир кўрсатадиган услублар топилмаган. Гиёҳванд модда лар қабул қилганларга нисбатан жазо кучайтирилган: улар наркотик таъсири остида машина ҳайдамаган бўлсалар ҳам, ҳайдовчилик гувоҳномалари уч йилга бекор қилинган, қурол олиб юриш ҳуқуқидан маҳрум этилган, давлат ташкилотларида ишлашлари тақиқланган. Лекин бу тадбирлар фақатгина кўчадаги гиёҳвандларни йўқотиш имконини берди, холос.
Шу билан бирга, Грузияда энди одамлар ўғирлаб кетилмаяпти, тунда машинани кўчада бемалол қолдириб кетиш мумкин, ҳар бир муюлишдан чиқиб келадиган ГАИ ходими билан ҳисоб-китоб қилиш учун машинада майда пуллар солинган қутичани сақлашга эҳтиёж йўқолган.
“Мени кўпинча ҳукуматнинг адвокати, деб кесатадилар. Йўқ, мен адвокат эмасман. Отам, акам ўғирлаб кетилган ва менга ҳеч ким ёрдам беришни хоҳламаган ўша пайтлар такрорланмаслигини хоҳлайман, холос. Инсонларнинг ўғирлаб кетилиши – энг жиддий ҳисобланган ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларининг бизнеси бўлганини ҳозир ҳеч ким эсламайди”, – дея хотираларини баҳам кўради “Грузия иқтисодиёти” журналининг муҳаррири, 2003-2004 йилларда иқтисодиёт вазирига маслаҳатчилик қилган Эмзар Жгереная.
Янги полиция ўша заҳотиёқ янги ҳокимиятнинг ислоҳотлари тимсолига айланди. Полициянинг ислоҳ қилиниши ҳокимиятга бўлган ишонч мандатини мустаҳкамлади ва бошқа ислоҳотларни амалга ошириш учун куч, ишонч берди. Грузия яхши полицияга эга бўла олиши, ажратилган маблағлар эса, агар талон-торож қилинмаса, ҳолатни яхшилаш учун етарли бўлиши аниқлашгач, бошқа турдаги муаммоларни ҳам ҳал қилиш мумкинлиги ва муқаррарлиги ойдинлашди.
• Тўртинчи боб •
Иккинчи сабоқ: хусусийлаштириш
“Хусусийлаштириш учта натижани беради. Энг асосийси бўлмаса-да, биринчиси – бюджетга даромад олиб келади. Иккинчиси – мулкнинг давлат ихтиёридан хусусий қўлларга ўтишига сабаб бўлади, натижада самаралироқ бўлган хусусий сектор ривожланади. Учинчиси – коррупцияга қарши курашиш имкониятини беради, давлат ва пул тўқнаш келган жойда эса шубҳасиз коррупция мавжуд”, – дея тушунтиради Каха Бендукидзе.
Барча собиқ совет мамлакатларида бўлгани сингари, Грузияда ҳам ўтган асрнинг 90-йиллари бошидаёқ давлат мулклари хусусий қўлларга ўта бошлади. Хусусийлаштириш жараёни иқтисодий устувор йўналишлар даражасига кўтарилди, лекин бу жараён фақат кичик ва ўрта катталикдаги объектларга тегишли бўлиб, уларнинг аксарияти 1998 йилда бутунлай хусусийлаштириб бўлинганди. Йирик объектлар эса хусусийлаштиришдан деярли четда қолганди. Шу билан биргаликда бу йиллардаги оммавий хусусийлаштириш алоҳида даромад келтирувчи самарани бермади.
Эдуард Шеварднадзе “объектларни сотишда жуда эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қилганини” ҳамда “давлат корхоналарининг хусусийлаштирилишини тез суръатларда амалга оширганини”5656
Шеварднадзе заявил: “Я никогда не прощу русских” // Newsru. com. 2003 йил, 3 декабрь (www.newsru.com/arch/world/03dec2003/never_.html) .
[Закрыть] ўзи йўл қўйган хатолар сафига қўшишини, йирик “стратегик” объект ларни сотиш эса Михаил Саакашвилининг хатоси бўлганини хотирлайди.
2004 йил якунларига бағишланган нутқида Саакашвили шундай деганди: “Шеварднадзе раҳбарлиги даврида давлатнинг 90 фоизгача мулки сотилган, лекин мамлакат бундан ҳеч қандай наф кўрмаганди. Биз эса бир йил давомида қолган 10 фоизни сотиш орқали 200 миллион долларгача пул ишлаб топишни режалаганмиз”5757
Президент Грузии ожидает до 200 млн долларов доходов в бюджет от приватизации // Civil Georgia. 2004 йил, 22 декабрь (www.civil.ge/rus/article.php?id=6755).
[Закрыть].
Бу сўзларда янги ҳокимиятнинг масалага қандай ёндашуви акс этган. 2003 йилда фақат иккита йирик битим амалга оширилди ва улар чемпионлик битимлари деб аталди. Мазкур битимлар – бинони Хитой элчихонасига 1 миллион долларга, шунингдек, (Атиргуллар инқилобидан озгина олдин) Зестафон темир-қотишмалар заводининг 51 фоиз акциясини 7,5 миллион доллар эвазига сотишдан иборат бўлди. Қизиғи, ҳар икки битим ҳам кимошди савдоларисиз амалга оширилди: битимни ҳукумат тайёрлади, Президент эса маъқуллади. Инқилобгача Грузияда энг кенг тарқалган хусусийлаштириш усули – уни кимошди савдоси орқали ташкиллаштириш бўлган, лекин бу савдолар фақат расмиятчилик учун эди, холос. У ёки бу объектнинг сотилиши ҳақидаги эълон бор-йўғи 300 нусхада чиқадиган “Собственник” газетасида чоп этиларди. Агар кимдир кўчмас мулк харид қилишга жиддий бел боғласа, у газетанинг барча ададларини сотиб олар, шу тарзда амалга ошириладиган аукцион ҳақида бошқа ҳеч ким билмай қоларди.
Каха Бендукидзе қуйидагича тушунтиради:
Хусусийлаштиришнинг икки усули мавжуд. Биринчиси, гўзаллик танлови деб аталади – харидор келиб, “онам билан қасам ичаман” дея нималарнидир ваъда қила бошлайди. Иккинчиси, ким яхши нарх таклиф этса, объект ўшанга сотилади. Объектни ваъдаларга эмас, пулга сотиш керак: у учун ким кўп тўласа, ўша бошқаришни яхшироқ уддалайди. Паст бошланғич нархдаги шаффоф аукционларни ташкил қилиш керак, у ёғига вазиятга қараб бўлади! Бу каби ёндашув Грузияда умуман оммалашмаганди. Ҳаттоки ҳамкасбларим орасида ҳам бу нарса тушунарсизлигидан улар “У корхонани ёпиб қўйса, ҳеч нима қилолмаса, нима бўлади?” дердилар. Бунга жавобим шундай эди: агар кимдир катта пул тўлаб олса, маблағи кетган корхонасининг ишлаши учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади. Лекин бу фикрлар ҳеч кимни қизиқтирмасди.
Ўшанда мен қандайдир катта ғоя кераклигини тушуниб етдим. Шунда барча асосий вазирлар – Бош вазир, молия вазири, мудофаа вазири, ички ишлар вазири, бош прокурорни бир жойга жамладик. Биздаги мавжуд барча давлат хусусий мулкларини тахтага ёздим ва уларни қанчага сотиш мумкинлигини ўйлаб кўришни таклиф этдим. Барча йиғилганлар иштиёқ билан ҳар хил рақамларни таклиф эта бошладилар.
Мен ҳар бир объект бўйича ўртача қийматларни ёздим, сўнгра уларни қўшиб чиқдим, натижа (Грузиянинг бюджети 400 миллион долларни ташкил қилган ҳолда!) 700 миллион доллардан сал кўпроқ бўлди.
Барчанинг кўзи чақнаб кетди. “700 миллион?
Бундай пулга жуда кўп нарса қилишимиз мумкин-ку!” Ростдан ҳам, хусусийлаштиришга бўлган муносабат бутунлай ўзгарди.
Грузия Иқтисодиёт вазирлиги томонидан биринчи босқичда (2004–2006 йилларда) хусусийлаштирилиши керак бўлган 372 та объект тақдим қилганидан сўнг 2004 йил 15 июлда кенг кўламдаги хусусийлаштиришга старт берилди.5858
Хронология событий в 2004 году // Civil Georgia. 2005 йил, 7 январь (www.civil.ge/rus/article.php?id=6853).
[Закрыть] Ҳаммаси бўлиб 1800 та кичик, ўрта ва йирик корхонани сотиш режаланганди.
2004 йил, 1 июнда Бендукидзе ўзи Тбилисига келган самолётнинг трапидан туриб эълон қилган “Виждондан бошқа ҳамма нарса сотилади!” деган концепцияни амалга ошириш шу тарзда бошланганди.
Биринчи савдо-сотиқ
Катта эҳтимол билан, 2004 йил сентябрига келиб, жумладан, ерга оид ҳужжатларнинг ҳам тўғри расмийлаштирилгани ва ҳоказолар нуқтаи назаридан Батуми шаҳридаги “Интурист” меҳмонхонаси сотиш учун энг тайёр иншоот эди. Таниқли совет архитектори Алексей Шчусев лойиҳалаштирган бу жой ўз даврида энг олий меҳмонхоналардан бири саналарди. У Қора денгиз яқинидаги шаҳар марказида, ярим гектарлик ҳудудда жойлашганди.
Каха Бендукидзе ҳикоя қилади: “Президент маъмурияти раҳбари (Ираклий Чубинишвили)га мурожаат қилиб, ортимдан яширинча иш қилмайдиган бирор номзодни тавсия этишини сўрадим. Ираклий акасининг телефонлар сотиш бизнеси билан шуғулланадиган ҳамкор дўстини таклиф қилди. Шундан сўнг мутахассислиги шифокор бўлган жуда одобли бир йигит ёнимга келди, менга маъқул бўлди ва уни ўз ёрдамчим сифатида расмийлаштирдим”.
Бу Шалва Кочладзе эди. У ҳеч қачон шифокор бўлиб ишламаганди, аммо Австрияда бизнес бўйича олган таълими қўл келди. Инқилобгача бўлган даврда Кочладзе бир неча йирик корпорацияларнинг Кавказорти бўйича ҳудудий директори сифатида ишлаган. У савдо-сотиқ ишларига жуда уста эди. Хусусийлаштириш жараёнининг ўзига хос лойиҳаменежерига айланган Шалва биринчи объект учун сармоядорлар қидиришга киришди. Бир қанча вақтдан сўнг унга эски танишларидан бўлган Бадри Патаркацишвили қўнғироқ қилди.5959
Бадри Патаркацишвили 2001 йилгача Россияда бизнес билан шуғулланган, биринчи рус миллиардерларидан бири саналадиган Борис Березовскийнинг бизнес ҳамкори бўлган. Ўзининг таъкидлашига кўра, Владимир Путинни сиёсатга олиб келган. 2008 йил январида Грузия президентлигига ўз номзодини қўйган, учинчи ўринни эгаллаган. 2008 йил февралида Лондонда вафот этган.
[Закрыть]
“Биринчи сафар Бадри 150 минг лари таклиф қилди.6060
80 минг долларга яқин.
[Закрыть] Мен унга, Бадри, биз эски танишлармиз, лекин сенга рад жавобини беришга мажбурман. Меҳмонхонани кимошди савдода сотамиз ва бошланғич баҳоси 3 миллион долларни ташкил этади, дедим. Шунда у икки ҳафталардан сўнг яна қўнғироқ қилди, меҳмонхонанинг нархи бунча турмайди, лекин мен уни 500 минг лари6161
270 минг долларга яқин.
[Закрыть] эвазига сотиб оламан, деди. Бадри худди аввалгидек жавобни эшитди, мен эса аукционнинг эҳтимолий иштирокчиларини излашда давом этдим”, – дея эслайди Шалва Кочладзе. Халқаро молиявий ташкилотлар ва тижорат банклари учун тақдимотлар ташкил этилди. Меҳмонхона биноси тепасига бантикча қилиб боғланган катта қизил тасма билан ўраб чиқилди, “SALE” деган ёзув илинди, савдога қўйилган бошқа меҳмонхоналар фотосуратлари ёпиштирилди.
Бендукидзе ҳикоя қилади:
Сермазмун масалалар муҳокама қилиниши мўлжалланган матбуот анжуманидан олдин Бош вазир тадбиркорлар билан бирга қаҳва ичишни таклиф этди.
Хонага кирдик, стол усти қаҳва, ширинликлар билан тўлдирилган, хонада эса бош вазирдан ташқари Ажария ҳукумати раиси, Ажария иқтисодиёт ва молия вазири, Патаркацишвили ҳамда бошқа бир неча грузин тадбиркорлари ҳозир эдилар.
Бош вазир мендан “Тахминан қанчага сотасизлар?” деб сўради. Мен “Аслида у 5 миллион доллар туради, лекин 3 миллионга сотилади”, дея жавоб бердим.
Ажария ҳукумати бошлиғи “Бу қанақаси, биз уни пулга сотамизми? Унда сармоя киритиш мажбурияти нима бўлади?” деб сўради. Мен унга жавобан “Агарда меҳмонхонани кимдир 3 миллионга сотиб олса (меҳмонхона бир йил давомида ўзига сарфланган маблағнинг 10 фоизи у ёқда турсин, ҳаттоки 2 фоизини ҳам қайтара олмайди), сотиб олган шахс албатта меҳмонхонага сармоя киритади ёки уни қайта сотиб юборади”, дедим.
Шунда Бадри Бош вазирга “Зураб, ўйлашимча, бу ишнинг охири ҳалокатлидир. Ҳозиргина эшитганларимизга кўра, сизлар тадбиркорларнинг пулларини олиб қўймоқчисизлар. Янги нарсаларни барпо этиш ва ривожлантириш ўрнига бизнесни ўлдирмоқчи бўляпсизлар. Меҳмонхонани грузин тадбиркорларига бериш керак, кимга беришни ўзаро келишиб оламиз, ўзимиз сармоядорлар қидириб топамиз. Бу ерда 3 миллион доллар ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас – меҳмонхонанинг нархи 300 минг лари 6262
160 минг долларга яқин.
[Закрыть] туради”, деди.Шунда мен “Агарда менсиз нимадир қилишни хоҳласангиз, қилаверинглар, фақат у ҳолда мени ҳеч нарсага аралаштирманглар. Агарда бу ерда менинг ҳам ўрним бўлса, биз кимошди савдосида сотамиз”, деб қўшимча қилдим.
Аслида бу биринчи кимошди савдоси эди. Агар у амалга ошмаса, “хусусийлаштириш иш бермаяпти” деган таассурот юзага келган бўларди. “Ўйлаганларимиз амалга ошмаслиги учун Бадри ҳамма нарсани қилди. У барча тадбиркорларга шов-шув қилиш шарт эмаслигини, керак бўлса, бу режалар барбод бўлаверсин-у, ўшанда ҳукумат билан келишиш ва барчасини ака-укалардек тақсимлаб олиш мумкин бўлишини айтди”, – давом эттиради Бендукидзе.
Кочладзе Сибирдан бир тадбиркорни қидириб топди. Маълум бўлишича, у меҳмонхона ёнидаги уйда ўсиб-улғайган ва бу масканнинг энг яхши даврларини ўз кўзи билан кўрганди. “Бу тадбиркор учун меҳмонхонани сотиб олиш худди Кремлни ёки Василий Блаженний соборини харид қилишдек гап эди. Тадбиркор билан телефон орқали суҳбатлашдик. У ўз номидан битим имзолаш учун Батумида яшайдиган укасини жўнатди. Маҳаллий ишбилармонлар эса нархни қиммат деб ҳисоблаб, қизиқиш билдирмадилар”, – дея ҳикоя қилади у.
Кимошди савдосида иштирок этиш учун аввало гаров пули киритиш керак эди (гаров пулини қабул қилиш муддати тушки соат иккигача бўлиб, савдонинг ўзи эса ўша куни кечки пайт ўтказиларди). Харидорнинг пул билан йўлга чиққан укаси ярим йўлдан қайтиб кетгани охирги куни маълум бўлди. Бендукидзе шундай эслайди:
Ўзим ўтказаётган мажлисни тўхтатиб, сибирлик тадбиркорга “Нима бўлди?” деб қўнғироқ қилдим. У эса “Йўқ, биласизми, бундай ўйинларни ўйнашни хоҳламайман! Бу кимошди савдоси тузоқ эканини англаб етдим. Тўғрисини айтганда, илгари ҳам шунга ўхшаш шубҳаларим бор эди, бунинг ҳаммасини Бадри аллақачон сотиб олиб бўлгани ва кимошди савдоси фақатгина чалғитиш учунгина амалга оширилаётгани ҳақидаги миш-мишлар менга олдин ҳам етиб келганди. Бугун барчаси унинг номига расмийлаштирилганини айтишди, мен эса укамга қўнғироқ қилдим ва уни қайтардим”, деб жавоб берди.
Бадри бу каби миш-мишларни атайлаб тарқатаётганини айтдим. Сибирлик тадбиркор менга ишонди! Лекин пули бор-йўғи миллион доллардан сал кўпроқ эканини, чунки савдо амалга оширилмайди, деб ўйлаганини айтди.
Шунда мен уни москвалик банкирлар билан таништириб қўйдим ва улар қолган пулни йиғиш учун ишбилармонга ёрдам бериб юбордилар.
Натижада “Интурист” меҳмонхонаси 3,02 миллион долларга сотилди. Батумида туғилган инсон меҳмонхонанинг янги эгасига айланганини эшитган шаҳарликлар бу янгиликни ижобий қабул қилдилар. “Ўша тадбиркорнинг айтишича, у учиб келган биринчи куни кўчада унга бир нотаниш кимса яқинлашган, уни қучоқлаб ўпган ва меҳмонхона ўзиникиларга насиб қилганидан ҳамма хурсанд эканлигини айтган. Президент уни қабул қилди, худди шу каби инсонлар бизга кераклигини, барчалари Грузияга қайтишлари мумкинлигини айтди”, – дея эслайди Бендукидзе.
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?