Электронная библиотека » Жаъфар Термизий » » онлайн чтение - страница 3

Текст книги "Вақт таъми"


  • Текст добавлен: 29 апреля 2024, 23:00


Автор книги: Жаъфар Термизий


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 3 (всего у книги 3 страниц)

Шрифт:
- 100% +
НЕГА БУНЧА МЕНИ ҚИЙНАЙСАН?
 
Исминг нима, нега айтмайсан?
Нега менга бир лутф этмайсан?
Ортингга бир бора қайтмайсан?
Нега бунча мени қийнайсан?
Яна қанча мени қийнайсан?
 
 
Навоийнинг ғазалимисан?
Ё Тошкентнинг гўзалимисан?
Бойсунтоғнинг асалимисан?
Нега бунча мени қийнайсан?
Яна қанча мени қийнайсан?
 
 
Қара, қара, кўзинг алдоқчи,
Кўзинг эмас, сўзинг алдоқчи,
Сўзинг эмас, ўзинг алдоқчи!
Нега бунча мени қийнайсан?
Яна қанча мени қийнайсан?
 
 
Орзулардан ой бердим сенга,
Юрагимдан жой бердим сенга,
Юрагимни бой бердим сенга,
Нега бунча мени қийнайсан?
Яна анча мени қийнайсан!
 
Тошкент, 2016 йил 13 июн
КЕЛ, МЕНГА ҲАМ ЎРГАТГИН СЕН ИНГЛИЗЧАНИ
(Мутойиба)
 
Бир кун кўриб қолдим сени тайёрада,
Тайёрада эмас, бошқа сайёрада,
Шундан буён юрак йўқ мен бечорада,
What is your name, o, my Star? What do you do?
I love you, my beautiful moon, I love you!
 
 
Кейин билсам, гид бўлибсан меҳмонларга,
Қадринг юксак экан ҳатто мезбонларга,
Бир қиё боқ мен каби бир деҳқонларга,
What is your name, o, my Star? What do you do?
I love you, my beautiful moon, I love you!
 
 
Севиб қолдим сендек гўзал бир қизчани,
Лаблари ол, икки юзи қирмизчани,
Кел, менга ҳам ўргатгин сен инглизчани,
What is your name, o, my Star? What do you do?
I love you, my beautiful moon, I love you!
 
 
Энди Жаҳон тилларига бел боғлайин,
Сендек инглиз тилига мен дил боғлайин,
Юрагимни юрагингга кел, боғлайин,
What is your name, o, my Star? What do you do?
I love you, my beautiful moon, I love you!
 
 
Майли, ишқинг ўтида мен ўртанайин,
Сени эслаб ҳар нафасда хўрсинайин,
Сен устоз бўл, инглизчани ўрганайин,
What is your name, o, my Star? What do you do?
I love you, my beautiful moon, I love you!
 
 
Севиб қолдим сендек ширин булбулчани,
Икки юзи икки ширмойи кулчани,
Кел, қўлимдан олгин гулим, шу гулчани,
What is your name, o, my Star? What do you do?
I love you, my beautiful moon, I love you!
 
Тошкент, 2016 йил 10 октябр
ОТА-ОНАНГ ТО БОР ЭКАН
 
Қўйлар сўйгин, уйлар қургин,
Куйлар чалгин, тўйлар қилгин,
Давру давронингни сургин,
Ота-Онанг то бор экан,
Ризқу рўзинг бисёр экан.
 
 
Кундузлари қуёшинг бор,
Кечалари ой сенга ёр,
Қалбингда йўқ гарду ғубор,
Ота-Онанг то бор экан,
Сенга саодат ёр экан.
 
 
Ғаниматдир ҳар бир дами,
Ҳар бир сўзи – дил малҳами,
Ўчмасин ҳеч ҳаёт шами,
Ота-Онанг то бор экан,
Қолган ишлар бекор экан.
 
 
Келиб-кетар қариндошинг,
Тўйлардан ҳеч чиқмас бошинг,
Тарозини босар тошинг,
Ота-Онанг то бор экан,
Ёру дўстинг бисёр экан.
 
 
Болаларинг қувнаб, кулар,
Бола билан уйинг тўлар,
Ҳар кун гўё байрам бўлар,
Ота-Онанг то бор экан,
Уйинг гўё бозор экан.
 
 
Хизматларига баста бўл,
Жонинг билан пайваста бўл,
Дилбанд бўлгин, дилбаста бўл,
Ота-Онанг то бор экан,
Бахту омадлар ёр экан.
 
 
Ҳар кун олгин дуоларин,
Розилигу ризоларин,
Билгин қадру баҳоларин,
Ота-Онанг то бор экан,
Ҳар лаҳза бетакрор экан.
 
 
Ота-Онанг йўқ онларда,
Фироқларда, ҳижронларда,
Қолиб кетма армонларда,
Ота-Онанг то бор экан,
Сендан узоқ озор экан.
 
Тошкент, 2018 йил 21 апрел
ТЎЙЛАРИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН
 
Шодона шу Ватан бағрида
Тўйларингиз муборак бўлсин!
Бахту саодатга лимо-лим
Уйларингиз муборак бўлсин!
 
 
Қувнанг, кулинг, шодона ўйнанг,
Ўзбекона, шарқона ўйнанг,
Райҳонаю Дурдона, ўйнанг,
Тўйларингиз муборак бўлсин!
 
 
Боғлардаги ялпиз-райҳонлар,
Иншоотга тўлган майдонлар,
Янги-янги кўшку айвонлар,
Уйларингиз муборак бўлсин!
 
 
Ватанни васф этиб куйлаган,
Минг бор ўйлаб, бир бор сўйлаган,
Бахту саодатни ўйлаган,
Ўйларингиз муборак бўлсин!
 
 
Оёққа тик турган полвонлар,
Тоғ бўлгуси сиздан толқонлар,
Алпомишга ўхшаш ўғлонлар,
Бўйларингиз муборак бўлсин!
 
 
Юртимизда ҳар кун тантана,
Саодатга эришдик, мана!
Саҳроларда кўпайсин яна,
Қўйларингиз муборак бўлсин!
 
 
Хайру сахо қўлини очган,
Халқи учун ўзидан кечган,
Элу юртга борини сочган,
Бойларингиз муборак бўлсин!
 
 
Ёруғ бўлсин доим юзингиз,
Қувончларга тўлсин кўзингиз,
Бахтли бўлсин ўғил-қизингиз,
Тўйларингиз муборак бўлсин!
 
Тошкент, 2018 йил 22 апрел

ЮРАК ТАРЖИМОНИ

Форс-тожик шеъриятидан таржималар
 
Гар намоздан афзалидир намоз,
Ишқдан яхшироғи ҳам ишқдир.
 
Умар Хайём
РУБОИЙЛАР
 
Мендек бу кўза ошиғи зор бўлган эмиш,
Ёр зулфига банду беқарор бўлган эмиш.
Кўрдингми унинг дастасини, қўл эдиким,
Ёр бўйнига бир замон у ёр бўлган эмиш.
 
***
 
Ўтган кечадан фойдаси йўқ, этмагин ёд,
Эртанги кунинг келмасидан айлама дод.
Сен ўтгану келмаган учун чекма алам,
Умрингни хазон қилма, қувониб яша шод.
 
***
 
Ёраб, лойимни қорган бўлсанг, мен на қилай,
Гар сен ипимни ўрган бўлсанг, мен на қилай?
Ҳар неки ёмон-яхши зуҳур этса мендан,
Сен манглайимга ёзган бўлсанг, мен на қилай?
 
***
 
Дунёда мақомимиз эмас токи муқим,
Маъшуқаю бодасиз бўлур нуқси1616
  Нуқс – камчилик, хато.


[Закрыть]
азим.
Токайгачадир1717
  Токай – қачонгача.


[Закрыть]
қадиму муҳдис1818
  Қадим ва муҳдис – калом илми ва фалсафадаги олам қадимми (азалдан бор эдими) ёки кейин яратилганми, деган илмий баҳс-мунозара.


[Закрыть]
ваҳми,
Кетганда қолурми фарқ: у муҳдисми, қадим?
 
***
 
Дунёда гуноҳ қилмаган ким бор, айт?
Қандай яшади гуноҳи йўқ, бир бор айт?
Бад1919
  Бад – ёмон, ёмонлик.


[Закрыть]
қилсаму сен жазойимни берсанг агар,
Қолмайди-ку фарқ ўртамизда зинҳор, айт?
 
Мирзо Масеҳо Бойсуний 2020
  Мирзо Масеҳо Бойсуний ибн Қози Мунтаҳо Бойсуний ХIX асрда яшаган машҳур зуллисонайн шоир, диний арбоб. Бойсуннинг тоғли Назарий қишлоғида туғилган. Узоқ йиллар Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Отасидан сўнг Бойсун қозиси этиб тайинланган. Муфтийлик даражасига эришган.“Фирдавс ул-иқбол” китобида Мирзо Масеҳо Бухорий номи билан зикр этилган. Ундан бизга “Раъно ва Зебо” номли форс-тожик тилида ёзилган достон, форсий ва туркийда битилган шеърий парчалар мерос қолган.


[Закрыть]

РАЪНО ВА ЗЕБО
(Достон дебочаси)
 
Ба самъи жамъи арбоби камолот,
Этай бир шамма арзи баъзе ҳолот.2121
  Яъни: Барча камолот улуғларининг қулоғига. аҳволимдан бир шингил арз этайким…


[Закрыть]

Эди нуқсону айбим гарчи бисёр,
Агарчи эрди нодонлик менга ёр,
Эди фитрат димоғим доимо маст,
Бадоеъ гулшанига эрди пайваст.
Гаҳе ул турфа денгизда сузарди,
Ғазал дуррини ундан-да тузарди.
Гаҳе шуъла сочар эрди у равшан:
Мухаммас, гоҳ мусаддас, гоҳ мусамман.
Этар эрди менга тортиқ гоҳида,
Бадоеъ гулшанидан бир қасида.
Гаҳе айлар эди турлича иншо,
Этиб фарду рубоий, мисрада жо.
Гаҳе айлар эди ҳар хил ҳикоят,
Ўзидан баъзию баъзи ривоят…
Ёзарди гоҳи тарих буқъаларда,
Этиб шоҳларни тавсиф руқъаларда.
Этар эрди не кўрса, гоҳи тазмин,
Териб дурдек бир ипга гоҳи назмин.
Гаҳе форсийда-ю туркийда гоҳе,
Баён айлар эди турлича роҳе.2222
  Роҳ – йўл.


[Закрыть]

Валекин ҳар бири ёддин кетарди,
Мудавван2323
  Мудавван – тартибга солинган; девон шаклида тузилган.


[Закрыть]
бўлмайин барбод ўларди.
 
Лойиқ Шерали
(Тожикистон)
ЎЛМАГАЙМАН МЕН
 
Олмагунча то шаҳидларнинг хунини бирма-бир,
Чиқмагунча токи зиндон бандидан ҳар бир асир,
То тириклар кўнглига топмас эканман йўл, ахир,
То кўтармасман замон дардини елкам узра гир,
Ўлмагайман мен,
Мен ўлолмасман!
 
 
Ювмагунча дил қони-ла хаста кўнгиллар барин,
Топмагунча мен бу дунёдан дилимнинг гавҳарин,
Кўрмасам қалбим кўзи-ла гар саҳарнинг мазҳарин,
Токи очмасман кўнгилдан янги достон дафтарин,
Ўлмагайман мен,
Мен ўлолмасман!
 
 
Ёшлигим то кекса бу дунёни безатмас экан,
Қўшиғим то тийру ўқлар йўлини тўсмас экан,
То қилич тиғи қаламнинг тиғидан синмас экан,
Қайтадан қисмат хати тоинки ёзилмас экан,
Ўлмагайман мен,
Мен ўлолмасман!
 
 
Қўймагунча то онам ёдига ҳайкал ёдгор,
То бошим бўлмас экан дунё томидек устувор,
Остонам бўлмагунча мангу умримга шиор,
Ташнанинг чанқоғини босмас экан, шеърим, бирор,
Ўлмагайман мен,
Мен ўлолмасман!
 
 
То чиқаркан шарқдан балқиб қуёш ҳар субҳидам,
Токи тоғларни кезиб дарёлар оқмиш мунтазам,
То давом этгай ҳаёт орзу-умид йўлида ҳам,
Янграгай Ҳофиз шеъри, жом тўла май, йўқ эрса ғам,
Ўлмагайман мен,
Мен ўлолмасман!
 
 
Билмагунча, эртага шеъримни ким ёддан билар?
Мени кўргайми тушида, ким экан деб ким сўрар?
Ўтганимдан сўнг ҳаёт қайси томонга йўрғалар?
Билмагунча, эртага дунёга соҳиб ким бўлар?
Ўлмагайман мен,
Мен ўлолмасман!
 
 
Ризқ топар икки қўлим, ҳам нур тўла кўзим ила,
Дарду ғамни ҳис этувчи қалб ила, кўнглим ила
То қаламни этмасам кўприк агар сўзим ила
Ҳозиру келгуси даврон ўртасида бир йўла,
Мен ўлолмасман
Ожизу нотавон,
Ўлмагайман мен
Ҳеч қачон!
 
Гулназар
(Тожикистон)
ҚАДАМЛАРНИНГ ТОВУШИНИ ЭШИТАСАНМИ?
 
Хиёбондан ўтсанг,
Қадамларнинг товушини эшитасанми?
Боди сабо нафасидан
Юракларнинг тепишини эшитасанми?
 
 
Бу –
Сенинг ортингдан юриб,
Сарви равонингдек равон
Ҳамда навқирон
Шеърлар айтаётган
Ёшлигим эрур.
Шундай шеърларки,
Анҳорнинг лабидан маст бўлган
Гуллар-у райҳонлар тинглагай.
 
 
Ишқ
Гарчи кўнгил фарёди,
Гарчи кўнгилнинг
Худо берган кулфати ва озоридир,
Йўловчилар ўқисин,
Бехабарлар уқсин деб,
Шиор қилиб пештоққа илиб бўлмайди.
 
 
Сабр қилгин, сабр,
Эй субҳидамдан-да покроқ!
То кўнглим ёшлиги
Ёшлигинг билан
Қўшқанот бўлсин.
Эски ҳасратим
Гул юзинг бирла
Бир баёт бўлсин.
 
 
Сабр қилгин, сабр,
Токи биз
Ёшлик сеҳри-ла
Бу хазонрез шаҳарнинг
Кўчалари,
Уйлари,
Ва расталарини
Субҳидам,
Ёшлиг-у
Баҳорга бошлайлик.
Булбулларнинг овози мавж ураётган
Гулзорга бошлайлик.
 
 
Худо ҳақи,
Ёшликни яратган,
Менинг ва сенинг
Ёзуғимизни битган
Тангри ҳақи,
Хиёбондан ўтсанг,
Қадамларнинг товушини эшитасанми?
Боди сабо нафасидан
Юракларнинг тепишини эшитасанми?
 
Низом Косим
(Тожикистон)
БАҲОРГИ ДИЛКАШ ШЕЪР ОРЗУСИ
 
Қор таҳрир этмиш
Кузнинг ғамгин шеърини,
Ҳаёт китобида
Яна ёзмиш ўз шеърин бу тун.
 
 
Ва унда
Ҳар бир йўл – ноаён бир сатр,
Ҳар бир дов-дарахт –
Ноўрин хитоб,
Оқ-қора чизиқлар –
Унсиз бўғинлар.
Дарёлар –
Нотекис сатрлар,
Ариқлар –
Оҳори тўкилган мисра,
Балки ҳар бири
Зўраки тўқилган мисра.
 
 
Бир кеча
Ўша томонда
Деразанинг очиқ китобида
Шоҳбайтга ўхшарди темир йўл.
Бу кеча уни қор
Муҳаррирдек қилибди таҳрир.
Айнан ўша
Елкасига маънолар юкини кўтарган,
Одамларни манзилига етказувчи
Асил байт эканини билмасдан.
Мен қорнинг бир рангли ва оппоқ
Шеъри битилган
Саҳифаларга
Термулиб,
Маҳмадана шоирнинг сатрларига ўхшаган
Сон-саноқсиз зарраларга термулиб,
Соҳибдевон шоирни,
Ва кўкламнинг дилкаш шеърини
Орзу қиламан.
 
 
Бир куни келгай у,
Нигоҳида янги бир назар,
Шеърлари ҳам гўзал ва дилбар.
 
 
Номаълум йўллар
Бир куни номаълум ушбу сатрларни
Аён айлагай,
Нотекис дарёлар
Бир куни норавон ушбу сатрларни
Равон айлагай.
Завқлар чолини
Ёшартиргай охир-оқибат.
 
Фарзона Хўжандий
(Тожикистон)
ИШҚ
 
Биз-ку хормиз, муҳташам ишқдир.
Биз кетурмиз-у мунтазам ишқдир.
 
 
Менинг пешанам, манглайингда сенинг,
Улки, чекмиш азал рақам, ишқдир.
 
 
Тун муножотида муҳаббат демиш:
Самолардаги субҳидам ишқдир.
 
 
Бахти кулган юрак зарбасида
Тепиш-у тиниш дамбадам ишқдир.
 
 
Ким экан, ким ўша якка-ёлғиз?
Ўшаким, боши то қадам ишқдир.
 
 
Гар намоздан афзалидир намоз,
Ишқдан яхшироғи ҳам ишқдир.
 
 
Мақтаим йўқдир, ишқ матлаиман,
Ҳар неки чекса бу қалам, ишқдир.
 
ТАЪЗИР
 
Бир куни айтдим:
Эй дўст,
Фалон гулнинг ёқасини
Шабнам ўрнига
Ғуборнинг қалин
Пардаси қоплаган.
Фалон кўзгу мусаффо эмас,
Уни занг босган.
Дўст деди:
Эсиз, эсиз!
Ғийбат сенинг хулқу атворинг
Дастурида йўқ деб ўйлардим.
Ўйлардимки, тонг таратишдан
Бошқа ишинг бўлмаса керак.
Менинг оддий ўйларим
Сен бирла муҳташам
Бўлади деб фол очар эдим,
Эй, менинг
Руҳсиз, қалин ва совуқ хаёлларимда
Кабутарнинг нафис қаноти,
Нилуфарнинг покиза кўзлари,
Исонафас тонгларнинг майин ипаги,
Ва Марям гулидек
Ўзининг ёдини очганим!
Ўйлардимки,
Сен – менинг орзуимдаги
Энг азиз инсонсан.
Сен –
Муҳаббат ваҳийси йўллаган қосид,
Менга осмондан
Хат келтиргувчи
Ёғдусан.
Ўйлардимки,
Сен –
Таржимонсиз
Кўзгусан.
Ўйлардимки…
Демак, сен ҳам… бошқалардексан…
– Мен… нима дей?
Ҳақназар
Кўзларингга термулиб,
Ўзимни оқлашга
Ҳеч қандай далил-у даъвом йўқ.
Эй, юзта парданинг ортида
Нелар борлигин
Кўргувчи!
Ботинни кўргувчи бундай кўзгуга
Ёвуқ келганда,
Юзта ошкор айбимдан
Бошқа вақом йўқ!
Эй дўст!
Таъзиримни бер!
Эй, илоҳий шуъладан лиммо-лим хилқат!
Таъсирингни етказгин менга.
Эй дўст,
Таралгувчи анворинг ила
Ислоҳ этгин тийраликларим.
Шу юз ёшлигимда ҳам
Сенинг руҳинг
Менинг руҳимнинг
Муҳарриридир.
Кеч бўлди,
Бемаврид,
Бемавсим
Тавба қилмоқ ҳам
Гуноҳдир балким…
Кеч бўлди?
Йўқ, йўқ, йўқ,
Ҳеч қачон!
Ҳали ҳам
Ибтидонинг яшил фаслидир!
 
Суҳроб Сипеҳрий
(Эрон)
ЯШИРИНГАН ҚУШГА
 
Сенга айтар сўзларим бор,
Кўзлардан пинҳон сайраб,
Замонани овози ила
Бошлаётган Қуш!
 
 
Не дардларинг борки, сен
Хилватингда чекасан фарёд?
Қўлимдаги ҳаёт нашъасин
Этасан барбод?
 
 
Сен қаерда пинҳонсан, эй Қуш?
Майсаларнинг тўри ичида,
Ёки завқнинг шохалари тагидамисан?
 
 
Бир ўлик сувнинг
Яшил кўзи узра учасан,
Ёки идрок чашмасининг бошида
Қанотингни ювасан?
Қайда бўлсанг ҳам менга айтгин!
Йўл юзида йўқ душман изи.
Сен
Бир қуёш бўлгин!
Бундан сўнг
Момақалдироқ
Булут томига
Қўймагай оёқ.
Уясидан чиқмагай
Чақмоқ илони.
Ва тўфон занжири бундан сўнг
Саҳрога тушмагай.
Кунлар тинч ва сокин ўтмоқда,
Сен яна нимадан ҳадиксирайсан?
 
АЧЧИҚ ТУШ
 
Ой қуши
Сайрайди.
Хонамда бир булут йиғлайди!
Очилади надоматнинг кўзида гуллар.
Деразамнинг тобутида
тебранади Машриқнинг жасади.
Мағриб жон ҳолатда,
Ўлади.
Қуёшнинг сарғайган гиёҳи
Секин-аста сўлғин хонамда
ўсади.
Уйғоқман,
Ухлаб қолганми, деб ўйламанг.
Синиб кетган бир шохнинг сояси
Секин мени ухлатиб қўйди.
Энди мен
Эшита бошлайман
Ой қушининг куйини
Ва надомат кўзининг чечакларини
Сочаман.
 
ТАМОША СУРАСИ
 
Тамоша номига
Ва сўзнинг ибтидосига,
Онгдан бир кафтарнинг парвозига қасамки,
Қафасда қамалган бир сўз бор.
 
 
Сўзларим бир парча чамандек ёп-ёруғ эди.
Мен уларга айтдим:
Даргоҳингиз ортида
Бир қуёш борки,
Эшикни очсангиз, рафторингизда
Товланиб кетади.
 
 
Ва мен уларга:
Тош
Тоғнинг безаги эмас, деб айтдим.
Кулангнинг2424
  Куланг – керки ё катмонга ўхшаган меҳнат қуроли.


[Закрыть]
бўйнига рангли маъдан
Зебгардан
Бўлмаганидек.
 
 
Ернинг кафтларида кўринмас гавҳар бор,
Барча пайғамбарлар
Жилоларига
Маҳлиё бўлганлар.
Ана шу гавҳарни топинглар!
Лаҳзаларни эса
Рисолат яйлови бағрига элтинглар.
 
 
Ва мен уларга
Қизил гулнинг оҳанги остида,
Ажин босган қўпол сўзлар ортида,
Элчининг
Қадамлари товуши,
Ва куннинг яқинлиги-ю
Рангнинг ошишидан
Башорат бердим.
 
 
Ва уларга айтдим:
Кимдаким оғочнинг хотирасида
Бир боғни кўрса,
Чеҳраси
Мангуликнинг шўр ўрмонида
Эсгувчи насимда қолгай.
Кимки дўст тутинса
Осмондаги қуш билан,
Уйқуси
Дунёдаги энг ором уйқуга айлангай.
Кимки замон бармоғиинг учидан
Нур терса,
Деразалар тугунини очгай “оҳ” билан.
 
 
Бир толнинг тагида эдик,
Бошим устидаги шохдан бир япроқни
Узганча, дедим:
Кўзингизни очинг!
Бундан-да яхшироқ яна қандай оятни хоҳлайсиз?
Эшитардим, ўзаро шивирлашарди:
У сеҳрни билади, сеҳрни!
 
 
Ҳар бир тоғ устида бир пайғамбар кўрдилар,
Инкор булутини елкага қўндириб.
Елни нозил қилдик,
Токи
Учириб юборсин
Бошдаги қалпоқларини.
Уйлари
Тўппигулнинг гулбарглари-ла
Тўлган эди.
Кўзларини боғладик.
Қўлларини ақлнинг баланд шохига
Етказдирмадик.
Чўнтакларини
Урф-одатга тўлдирдик.
Уйқуларини
Ойналар сафарининг товуши ила
Безовта айладик.2525
  Суҳроб Сипеҳрий ўзининг бир қатор шеърларида Қуръони карим маъноларидан илҳом олган. Бу шеърда ҳам шоир Қуръони каримнинг “Анъом” сурасидаги 10-оятнинг мазмунидан илҳом олган кўринади. – таржимон.


[Закрыть]

 
Салмон Ҳиротий
(Эрон)
ЭРТАНГИ КУН
 
Томчилаб тушади тарновдан
Денгиздан вужудга келгувчи ёмғир.
Боғимиз ёмғирнинг саховатидан
Саҳройи гулларга кўмилар ахир.
 
 
Ўрнингдан тургин-у, мен билан куйла,
Қарагин, далалар нақадар уйғоқ!
Саҳарнинг бақувват елкасидаги
Эртанги кун табассумларига боқ.
 
 
Эртанги кун келар бугун изидан,
Денгизнинг мовийранг кенгликларидан.
Зафарнинг ям-яшил баҳори анқир
Саҳронинг мусаффо тенгликларидан.
 
 
Эртанги кун келар – ям-яшил баҳор
Бир қучоқ муаттар лола қўйнида.
Табассум гуллари очилар уйда
Бинафша мисоли ариқ бўйида.
 
 
Эртага қайтади яна қалдирғоч,
Соғинганман бирам овозларини.
Тамошага чиқмоқ, қарамоқ керак
Қалдирғоч, қушларнинг парвозларини.
 
 
Кафтару чумчуқлар билан парвоз эт,
Гул каби қанот ёз бўстонларида.
Эркинлик чўққисин тамоша қилгин
Мовийранг парвознинг осмонларида.
 
 
Майса-ю гулларнинг нозик қўлида
Биз умиднинг қизил лолаларимиз.
Эртанги кун каби поку мусаффо,
Биз қуёш шаҳрининг болаларимиз.
 
 
Эртага ўлик сув осудалиги
Денгиз тўлқинига беролмагай дош.
У ерда гул акси ёнида албат
Масжид деворини ёритгай қуёш.
 
ОҚ ЛАЙЛАК
 
Қуёш ёришгач
Оламни бешак,
Дарахтга қўнди
Оппоқ бир лайлак.
 
 
Хурсанд ва хандон
Урди ажиб бонг
У гўзал лайлак:
“Эй қирмизи тонг!
 
 
Яшил тоғлардан,
Олис жойлардан,
Дарёлар узра,
Дара, сойлардан
 
 
Келаётганда
Майсазор ошиб,
Кўрмай қолдингми
Баҳорни шошиб?”
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации