Текст книги "Умр карвони"
Автор книги: Абдулхамид хожи Абдулахад
Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 2 (всего у книги 2 страниц)
Ибн Синонинг 1000 йиллигига
Кимлар келмади-ю, кимлар кетмади
Бу чексиз муаммо – олам дунёга.
Донишмандлик бобида топмади ҳеч ким
Ўз тенгин Абу Али ибн Синога.
Борлиқ нарса аён эди унга шундайин
Қолмаганди у ечмаган жумбоқ-муаммо.
Заковатда мислсиз тенги йўқ зукко
Ўтган эди ватандошим Ибн Сино.
Ўз вақтида қадрин билмай этдилар хор-зор
Хазинасин куйдириб қилдилар мозор.
Лекин раъйин буколмади улуғ сиймонинг,
Иродаси тенгсиз зот – Ибн Синонинг.
Ёритиб йўлимизни асрлар оша
Довруғ солмиш шуҳрати бу кун дунёга.
Таҳсин ўқир бутун жаҳон меҳрлар тоша
Таъзим билан руҳи ўчмас Али Синога.
Наздида ечилмаган бўлса ҳам ажал
Бу масалани аслида қилган эди ҳал.
Чунки бизга қолдирган абадий мерос
Тириклик тимсоли токай зарбулмасал.
20.09.1980 йил.Тошкент. А.Ҳамид.

Пахта
Етти хазинанинг бирисан пахта,
Биримас, ҳаттоки барисан пахта.
Бундай десак бўлмагай ҳеч муболаға
Ўзбек деҳқонининг орисан пахта
Халқимнинг севикли ёрисан пахта.
Пахта бу қудратимиз, шараф-шонимиз
Кийим-бош, бойлигу, қўлда нонимиз.
Танга дармон бериб турган қайноқ қонимиз
Ўзбек деҳқонининг жонисан пахта,
Халқимнинг тариху достонисан пахта.
Эрта баҳор мўлжалингиз миллион-миллион
Охир кузда мўл ҳосилдан улкан хирмон.
Тупроқдан зар ундиргансиз бобо-деҳқон
Ўзбек деҳқонининг фахрисан пахта,
Халқимнинг душманга каҳрисан пахта.
Гўзал мамлакатлар ичра гўё келинчак
Ўзбекистон тебратур олтин беланчак.
Юртбоши раҳнамо ҳар не истасак
Ўзбек деҳқонининг донғисан пахта,
Меҳнаткаш халқимнинг онгисан пахта.
13.10.1980 йил.Тошкент. А.Ҳамид.

Мухтарама жуфти ҳалолимга
Эй, менинг соҳибжамол
Оромижоним Жамила!
Сарвдек нозик ниҳол
Қадди равоним Жамилам.
Ошиқларингни лол этдинг
Бўлиб гўзаллик тимсоли
Исми жисмига монандим
Тахти равоним Жамилам.
Чиройинг ярмини Қуёш
Ярмини Ойга ўхшатдим.
Кўзларинг юлдуз мисоли
Қошларинг ёйга ўхшатдим.
Ишқингда куйиб-ёнишни
Беҳуда оҳ-войга ўхшатдим.
Чунки узатсам қўл етмас
Баланд осмоним Жамилам.
Кеча-кундуз фироқингда
Умидим бўлди висолинг.
Оҳ урарман ерга бериб
Бағримни Мажнун мисоли.
Қани сен ҳам лутф айласанг
Ҳеч бўлмаса бир бўсали.
Ширинсухан, шакар гуфтар
Эй меҳрибоним, Жамилам.
Шеърга битиб дил сўзларим
Айладим ашкар Жамилам.
Ҳеч бўлмаса чертиб ўтар.
Қалбингни бир бор Жамилам.
Йўқ дема, Ҳамидга қулоқ сол
Қилиб бахтли ошиғинг.
Йўқса ёш тўла кўзимга
Яйра олам тор Жамилам.
25.12.1984 йил.Тошкент. А.Ҳамид.
Кўричак
Бирдан титроқ босиб аъзо-баданни,
Оғриқ пайдо бўлар қоринда чунон,
Кўнгил айниб, қустиради меъдани
Оғирлашар дарди вақт ўтган замон.
Иситма хуруж қилар гоҳо бош оғриб,
Кўнгил айниш давом этар баъзан ич кетиб,
Қорин оғриқ ўнг биқинга ўтади муқим,
Ҳолдан тойиб ётиб қолар бемор энтикиб.
Айни шу пайт бемор бўлар ёрдамга муҳтож,
Ёш боладай довдирайди сезиб эҳтиёж.
Фақат жарроҳлар халос этадур унга
Қайтариб тиғ учи-ла яна соғ мизож.
…Ўзига келди бемор, кўз олазарак
Қайтди ҳаётга яна жарроҳ туфайли.
Билмасди қай кўйга солар эди “кўричак”
Фақат жарроҳ машаққатин билса у, майли.
06.12.1980 йил.А.Ҳамид.
Баҳор таровати
Ассалом, эй, азизлар,
Дилга бир илҳом келди.
Гўзалликка аталган
Ширинсухан калом келди.
Хушбўй ҳидин таратиб,
Кўнгилларни яшнатиб
Олтин сепини ёйиб,
Ўлкамга баҳор келди.

Ўн икки ой – тўрт фасл
Унда энг асл – кўклам.
Чунки кўклам бошида
Келар энг нафис байрам.
Саккизинчи март бу кун
Қувончга тўлди олам.
Мунис қалбларни эъзозлаб
У яна такрор келди.
Айтинг, дунёда ким бор
Онадан ҳам азизроқ?
Меҳрибон опа-сингил у
Ёримиздан лазизроқ.
Бу – уларнинг байрами,
Унга бўлиб зарварақ.
Меҳнату, бахтга тўлиқ
Гўзал навбаҳор келди.
Ўтмишда таҳқирланган
Қиз-жувонлар, аёллар
Нотавонликда ўтди
Неча аср – минг йиллар.
Ниҳоят, бахтли замон
Ҳамма тенг, шод кўнгиллар.
Чунки, Истиқлол нафаси –
Раҳнамо – сардор келди.
* * *

«Келинг, дўстлар, бирга изҳор…»
Келинг, дўстлар, бирга изҳор
Этайлик дил сўзларни.
Тилаб соғлиқ ва бахт, ҳатто
Самода юлдузларни.
Табриклайлик дунёдаги
Барча хотин-қизларни
То бир умр унутмасин
Ёнидаги – бизларни.
06.03.1986 йил.Тошкент. А.Ҳамид.

Беморларга атаб
Тақдир тақозоси етилган кунда
Фалак гардишида чарх уриб чунон.
Боболар маскани – она заминга
Келди мурғак қалбли ҳазрати инсон.
Толеьда не борин англамай аввал
Урди ўзин беаёв ўнгу-сўлига.
Қисмат дийдорига етишган маҳал
Берди бутун ихтиёрин унинг қўлига.
Инсон интиларди эзгулик сари
Лекин золим фалак бермас ихтиёр.
Синовдан ўтказар қийноқнинг бари
Тугалмас азоблар такрор ва такрор.
Инсонни яратган она табиат
Наҳот ўз фарзандин ўзи хўрласа?
Жами яхшиликдан бермай манфаат
Ёмонлик йўлига юр деб зўрласа?
Ҳеч зотда йўқ хислатни қилиб ифода
Насиб этмиш инсонга юксак ирода.
Фақат у туфайли ҳамон бўлиб анъана
Ёмоннинг устидан яхши қилар тантана.
Башорат қилурман ўхшаб фолбинга
– Сен бахтли яшайсан, яшайсан албат!
Иродангдек жойлашиб нафис қалбингга
Ундагайман бахт сари мен сени фақат!
Энди биз икковмиз бир ёвга қарши
Тез кунда енгилиб у бўлгай барбод.
Машаққат-ла сақланган соғлигинг яхши
Бахт тимсоли бўлиб қолгай умрбод.
20.11.1985 йил.Тошкент. А.Ҳамид.
«Дилимда сўзларим айлаб мухтасар…»
Дилимда сўзларим айлаб мухтасар,
Изҳор этмоқликка бўлдим, Муяссар.
Лек толеъда не бор англамасдан сар
Келтиргайму озордан жонимга асар.
Инсон қалби теран, хаёли юксак
Истаги эзгулик пок туйғусида.
Лекин ўткинчи бахт кимга ҳам керак,
Кўрган каби ширин туш бир уйқусида.

Кўпчилик қидирар бахтни узоқдан
Яширин, мавҳум бир ҳис оғушида.
Ва лекин сезишмас кулиб турганин
Чинакам бахтининг нақ ёнбошида.
Ҳаётдан олинган ҳар бир баҳра – бахт
Лозимдир топмоқлик бахтни фурсатдан.
Ахир, сен-чун барча нарса бўлмайди-ку тахт
Ма, ол! – деб, тайёрин, бахтнинг, тўсатдан!!!
10.12.1985 йил.Тошкент. А.Ҳамид.

«Бурда нон топталиб инграрди секин…»
Бурда нон топталиб инграрди секин…
Қўл олмоқ бўлиб уни чўзилди, лекин,
Бошга қараб тўхтади, олди чуқур тин
Англаб ихтиёрининг ўздамаслигин…
А.Ҳамид.
«Рад этмагил, ич, бу майда…»
Рад этмагил, ич, бу майда
Ишқ деган туйғу мужассам.
Ишқсиз юракда бахт қайда
Жаннат макон бўлганда ҳам.
А.Ҳамид.
* * *

«Севгингни ёндира олмадим…»
Севгингни ёндира олмадим
Ўзим куйдим унинг қўрида.
Юракни кўндира олмадим,
Тутқунман муҳаббат тўрида.
«Сени кўрдим қувонди кўзлар…»
Сени кўрдим қувонди кўзлар,
Сени кўрдим жўш урди дилим.
Сени кўрдим ўйнади юрак
Маъноларга тўлиқ хаёлим.
* * *

Ҳимоятга
Табиатда гўзаллик кўп,
Лек сен гўзалсан ғоят.
Таърифинга тил ожиз-у,
Журъат топиб ниҳоят.
Лаҳзагина таскин топсам,
Сени мадҳ этиб, шояд,
Мурувватинг бирла боқсанг
Мени айлаб ҳимоя.
Фақир кўнгил шод бўлғуси
Ҳимматингдан бағоят.
Ҳимоят, ҳой, Ҳимоят
Тилимдасан, Ҳимоят!
Гўзаллик тимсоли бўлиб
Ўтди не-не қаламқош.
Ҳижолатдан хиралашди,
Ҳатто Ой ҳам эгиб бош.
Ишқингда куйиб-ёнмоқда
Кул бўлгунча ул қуёш.
Лекин, мен орзу қиларман
Ушалгай у ниҳоят.
Қаламқошга интилибмас,
Фақат сенга, Ҳимоят
Ҳимоятхон, Ҳимоят,
Дилимдасан, Ҳимоят!
Нур таратиб бир жуфт шаҳлонг
Йўлим нурафшон этгай.
Ўз майли-ла таскин топса
Икки дил бахтга етгай.
Инсон заковатсиз бўлса,
Эсиз умр зое кетгай.
Не армон ўтмоқ дунёдан
Тақдирдан айлаб шикоят.
Рўшноликни қурбон этсак
Бидъатни айлаб ҳимоя
Кечир ноўрин изҳори дилим айлаб ҳимоя
Ҳимоятим, Ҳимоят,
Қалбимдасан Ҳимоят!
* * *
Жамила
Гўзаллик рамзидур, билсанг –
Гўзал исминг, эй, Жамила.
Олам мунаввардир кулсанг
Бўлиб жисминг ой, Жамила.
Нур таратиб бир жуфт шаҳлонг
Зимистон қўш камон узра.
Қалбимни нурафшон этгай
Бемурувват Замон ичра.
Япроқдек титраган қалбинг
Чертилмаган тор мисоли.
Ийманиш, нозик иффатинг
Поклик, номус-ор мисоли.
Нафис қалбингга интилсам
Жавоб қилгил ёр мисоли.
Чунки софлик, мудом
Софликни қилар, ихтиёр, Жамила.
Бағритошлик қилиб менга
Лутфингдан эҳсон этмасанг.
Ёш тўла икки кўзимга
Яйра, олам тор Жамила.
* * *

Иқбол
Боболар маскани – она заминга
Тақдир тақозоси бирла келдик, бу не ҳол?
Ҳеч кимса, ҳеч качон аниқ билмасдур,
Яшашдан мақсади недир, эҳтимол.
Мен, аммо сезаман мақсадни аниқ
Бутун вужудимла қилмайин тусмол
Инсоннинг насиби – мазмунга тўлиқ
Эзгулик аталган – Бахт ва Иқбол.

Қуёшга интилар жонзоднинг бари
Баҳра олай ундан деб, гўё ой мисол.
Мақсадга яқинлашгач, эзгулик сари
Бор вужудин ўртайди у оташ – висол.
Қани асл ҳақиқат, қани адолат?
Машаққатла эришган ўша Бахт – висол.
Кимга ҳам керак у зое уқубат
Алдамчи, риёкор бир рўё мисол.
Эзгулик тимсоли мен учун – Иқбол,
Ёримнинг висоли мен учун – Иқбол.
Ҳаётнинг озори мен учун – Иқбол,
Чунки, озор чекмасдан қайда у – Иқбол?!
* * *
Дўстлик
Дунёнинг бойлигин жам этганда ҳам
Қиммати дўстликнинг қадрича бўлмас.
Оламни борича тортиқ этса ҳам
Дўстига чин дўстнинг ҳеч кўнгли тўлмас.
Шу боис дўстлик бу – энг нодир хислат
Инсондан инсонга ташаккур, ҳиммат.
Дўстлик – сараланган тоза муҳаббат
Беиллат олий ҳис, соф муносабат.

Дўстлик тинчлик сари йўл, дастлабки қадам
Дўстлик туфайли бахтли бўлади одам.
Дўстлашганлар ўзади, ҳеч бўлмайди кам,
Дўстлашмаган тўзади, метин бўлса ҳам.
Дўстликка интилган не-не юраклар
Дўстликни мадҳ этган не-не тилаклар.
Дўстликни эъзозлаб юрайлик биз ҳам,
Яхши мерос бўлсин авлодга биздан.
* * *

“Иссиқ кўл” саргузашти
(ҳазил)
Истироҳат иштиёқи бирла келдик кўл томон,
Йўлда чеккан машаққатлар ёддан кетмайдур ҳамон.
Эсон-омон етиб келдик, четга қўйиб нолишни
Оч қоринга помидор еб, бошладик дам олишни.
Саҳар туриб назар солсам тўрт тараф тоғ, ўрта – кўл,
Ҳаво салқин, кўкда булут, офтоб каму, ёмғир – мўл
Назаримда ҳамма нарса тескари бўлди бирдан
Во ажабо, ҳатто Қуёш чиқаётгандек ғарбдан.
Атроф гўзал, табиатни ҳеч камситиб бўлмайди,
Билмадим, не учун ғашлик кўнглим сира тўлмайди.
Чўмилай деб кўлга тушдим,
“Иссиқ” – қайда, сув – муздай.
Бир қултум бехосдан ютдим
Бемаза, аччиқ туздай.
Ошхонага кириш керак, кунда уч вақт – эҳтиёж,
Жонга тегди сутли “бўтқа”, карам шўрва… На илож?!
Лекин Иссиқкўлга келиб, топмасам ҳам айш-ишрат
Омаддан ҳеч нолимайман: топдим янги дўст-улфат
Барчаси лаёқатли, замонавий, тақводор,
Дилкаш, вазмин, серфарзанд, тоза қалбли, оиладор.
Хотам – сахийлик рамзидир,
Мирзо – улуғлик тожи.
Даврон – эзгу боқийликдир,
Ҳаммаси – бахт гултожи.
Тақдир тақозоси бирла, учрашдик кўл бўйида
Доим бўлсин эзгу ният, ҳар кимнинг ҳам ўйида.
Дўстлигимиз рамзи бўлсин тиниқ, теран, иссиқ – кўл
Келажакка дадил элтсин –
Барчамизни бахтли йўл.
Пансионат “Утес”05.07.1985 йил.
Бавосир
Биринчи белгиси аввал – бошда сир
Аммо, кейинчалик ошкор бўлар сир.
Умуман соғлиққа кўрсатиб таъсир
Қийнар жонин баъзиларнинг номард бавосир.
Юрганда ҳомиладорни эслатиб
Ўтирса оғриқнинг зарбин кўрсатиб.
Полвонларни айлаб гўёки хамир
Ўзлигин билдирар номард бавосир.
Энг уят жойингга уясин қуриб,
Қуймич орасидан гердайиб туриб.
Баъзан ғазаб билан қонлар тупуриб
Ҳолингдан тойдирар номард бавосир.
Унга шоху гадо, ҳамма барибир,
Энг бахтли одамнинг ҳам кўнглин қилар кир.
Фақат жарроҳ тиғидан қўрқар бавосир
Унутманг, бу ҳикмат – ҳақиқат тақсир!
А.Ҳамид.
Уят касаллик
Дўстларим, дунёда бир нарса ҳамон
Одамларни қийнар, беаёв, ёмон.
Албатта дунёнинг бор чучук-аччиғи
Аммо, инсон учунмас-да орқа қичиғи.
Гоҳо жамоат ичида, гоҳо – танҳосан
Хоҳ энг пасткаш бўл, хоҳ бебаҳосан.
Унга барибирсан, танламас киши
Дуч келган жойда тутар орқа қичиши.
Уятни унутиб қашийсан ғарт-ғурт
Чидаб қашимасанг албатта дуруст.
Баъзиларнинг бир умрлик ташвиши
Жой танламай тутган орқа қичиши.
Бўлиб оғир мусибат ҳамда ташвиши
Баъзиларни қийнармиш орқа қичиши.
Чин ихлосдан насиб қилса жарроҳ олқиши,
Бир умрга тарк этадур орқа қичиши.
* * *
«Ҳамсуҳбатинг нодон бўлса…»
Ҳамсуҳбатинг нодон бўлса,
Устидан кулма зинҳор.
Бегуноҳ кетадур, ўлса
Сен қолурсан гуноҳкор!
«Яшаган диёринг гўзал боғ бўлса…»
Яшаган диёринг гўзал боғ бўлса,
Ҳалол меҳнатингдан кўнгил чоғ бўлса.
Чинакам бахт-иқбол шу эмасмикан –
Умрингнинг борича танинг соғ бўлса.
«Биров ўтди бу дунёдан сафсата сотиб…»
Биров ўтди бу дунёдан сафсата сотиб,
Яна биров ўтди ундан энсаси қотиб.
Ўтган эди, ўтмоқдадир, яна ўтади,
Эзгуликка интилиб, ё балчиққа ботиб.
* * *
«Ҳаётга назар сол, унда ташвиш-ғам…»
Ҳаётга назар сол, унда ташвиш-ғам,
Халқ учун куймас ким, доим боши хам.
Ҳалоллик, тўғрилик йўлин тут мудом,
Ҳақиқат ўзгармас минг йил ўтса ҳам.
«Табиатдан олгансан энг олий эҳсон…»
Табиатдан олгансан энг олий эҳсон,
Аклу-заковат туфайли аталиб инсон.
Инсонлик бурчингни оқлагин ҳар он,
Инсон бўл, инсон бўл ва яна инсон.
«Жонзодлар Шоҳисан, эй улуғ Инсон…»
Жонзодлар Шоҳисан, эй улуғ Инсон,
Буюк иродангга бўлсанг ҳукмрон.
Бир лаҳза нафсингга бўлдингми қурбон
Гарк этар ҳалокат, мисоли тўфон (Уммон).
«Агар қалбингда бўлса яхшилик бисёр…»
Агар қалбингда бўлса яхшилик бисёр
Битта қўймай вақтида ишлатгин минг бор.
У дунёга бунинг нима дахли бор?
Бу дунё бойлиги – бу ерда даркор.
* * *
«Инсонни яратган мушфиқ она-Ер…»
Инсонни яратган мушфиқ она-Ер,
“Барча миллатга тенг, ягонаман”, – дер.
Бомба портлаш бунда турсин, ҳатто ўқ отманг!
Қадалиб она кўксига – ўксимасин Ер.
«Бир умр машаққат-ла тўкиб қанча тер…»
Бир умр машаққат-ла тўкиб қанча тер,
Ёзолмадим ақалли тўрт қатор бир шеър.
Эзгуликни унутдик… Бемақсад Ҳаёт…
Маънавият йўқолди… Лолдир Она ер!
«Дунёнинг мазмуни эмасму Ҳаёт…»
Дунёнинг мазмуни эмасму Ҳаёт
Унда жонли-жонсиз барчаси Ҳаёт,
Ёлғоннинг ташвиши – дебоча Ҳаёт
Боқийда бошланар асосий Ҳаёт.
«Бу дунё азалдан аталмиш Ёлғон…»
Бу дунё азалдан аталмиш Ёлғон,
Яратганнинг ўзи ҳам деярмиш Ёлғон.
Рост деб ишонганинг барчаси Ёлғон
Ахир ёлғон маконда туғилар Ёлғон.
* * *
«Қўлингдан келганча қилгил яхшилик…»
Қўлингдан келганча қилгил яхшилик
Инсоннинг бурчидир қилмоқ яхшилик.
Нокаснинг дилидан чиқмас яхшилик
Демак ул зот яхши, қилса яхшилик.
«Саломатлик келтирар ҳалол меҳнат…»
Саломатлик келтирар ҳалол меҳнат
Ризқингни тўла қилар ҳалол меҳнат
Роҳат манбаи, ҳикмат – ҳалол меҳнат
Оллоҳ буюрган неъмат ҳалол меҳнат.
«Нима учун тушингни “сувга айт”, – дерлар…»
Нима учун тушингни “сувга айт”, – дерлар,
Сувга боқса ҳар кимса ўзини кўрар.
Демак ўзига айтар кўрган тушини –
Ўзгага айтмоқлик ташвиш келтирар.
«Ким эзгулик тиласа, бўлсин Соҳиби Иймон…»
Ким эзгулик тиласа, бўлсин Соҳиби Иймон
Мунофиқлик йўлига ундар доимо Шайтон.
* * *
«Қалбингдан жилмасин мустаҳкам Иймон…»
Қалбингдан жилмасин мустаҳкам Иймон,
Лаҳза ҳоли бўлса, забт этар Шайтон.
«Дил муҳаббат гулзари, тил эса булбул…»
Дил муҳаббат гулзари, тил эса булбул
Хак йўлида хониш қилса сўлмас бирор гул.
«Адолат бирла иш қилса…»
Адолат бирла иш қилса,
Ҳар инсон мурод топур.
Фаросатсиз бўлса ҳатто
Туя устида ит қопур.
«Агар зарба мудом эрса…»
Агар зарба мудом эрса
Айланармиш қумга – тош.
Чуғ аро қолса метин ҳам
Иссиққа бермагай дош.
Во ажабким этди ҳайрон
Бу қизиқ дунё иши.
Қанча кўп тўртки едики,
Шунча онгга тўлди бош.
* * *
«Ҳар бир инсон учун энг улуғ маскан…»
Ҳар бир инсон учун энг улуғ маскан,
Киндик кони тўкилган Муқаддас гулшан.
Фидо бўлсин Сенга азиз жону-тан
Чунки, Сен азизроқсан жонажон Ватан.
Бешак ер куррасида энг гўзал диёр
Ўзбекистон тўрт фаслли – ёз, куз, қиш, баҳор.
Тупроғида униб-ўсган тенгсиз даҳолар
Наъраси янграр ҳануз такрор ва такрор.
Дунё тамаддуни бешигин тебратган
Чанг солган ёвузларни лойиқ ингратган.
Илму-амалларда ўчмас донг таратган
Донишмандлар Ватанисан, жон Ўзбекистон!
Ўзбекистон аталган она-Ватанга
Миннатдорлик ҳиссиётим қондиролмадим.
Қалбда бўлган эзгу ният, мақсадларимни
Жўшқин сўзлар оловида ёндиролмадим.
Бахтиёрман, мамнундирман хулосам ўша
Жаннатмакон ўлка фарзанди бўлганим-чун.
Оддий тилда, содда дилда меҳрлар тоша
Баён этдим қалбим сирин ўз халқим учун.
Ҳожи Абдулҳамид Табиб.
