Текст книги "1985"
Автор книги: Энтони Бёрджес
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 5 (всего у книги 19 страниц) [доступный отрывок для чтения: 6 страниц]
МАМЛАКАТЛАР ВА БУЮК ДАВЛАТЛАР: МУНОЗАРА
Замонавий дунёдаги кучлар мувозанати Оруэллнинг тўқималари билан қандай таққосланади?
Тамоман ўзгача. Супер кучлар пайдо бўлдилар, аммо, маълум бўлдики, улар учун кичикроқ давлатлар устидан назоратни амалга ошириш осон эмас. Митти давлатлар катталари томонидан ютиб юборилмади. Урушдан кейинги давр регрессив руҳ, беҳисоб собиқ мустамлакаларнинг ажралиб чиқиши, мустақил диктатуралар, олигархиялар ва чин демократиялар тўпламларининг вужудга келиши билан ажралиб турди. Тўғри, ҳозир таъсир доиралари, бир-бирига сингишиб кетган тизимлар ва ҳоказолар ҳақида кўп гапирилмоқда, лекин шунга ўхшаш мафкурага эга бўлган Оруэлл моделининг улкан марказлашган блоклари мавжуд эмас. Ҳокимият манбаи қани унда? Давлат механизмларини ағдариб ташлашга қодир ҳақиқий ҳокимият Ислом нефтида оқмоқда. Оруэлл учун Яқин Шарқ улкан кучлар тасарруф этиш учун баҳслашадиган арзон ишчи кучи манбаи бўлиши лозим эди. Ислом – мана, темир мушти билан қоронғу асрларда насронийликни тормор этган, ҳақиқий жанговар эътиқодидан маҳрум этилган (Иккинчи Ватикан черковига раҳмат) Ғарбга ҳамон таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, кучли диний мафкурага эга том маънодаги супер куч.
Ё, Тангрим! Аммо, умуман олганда, сиз Оруэллнинг башоратлари айрим жабҳаларда амалга ошганлигини эътироф этишингиз керак. Америка, Россия ва Хитой тиш-тирноғигача қуролланган, бир-бирига ҳужум қилишга шай турган учта даҳшатли буюк давлат ўрнига ўтишлари мумкин.
Аммо, улар ҳужум қилмаяптилар. Ҳеч қандай ошкора таҳдид бўлмади. Ҳа, оғзаки “жанглар” бор, бироқ, Москва, Пекин ёки Нью-Йоркка ядро ҳужумлари уюштирилмади.
Демак, ҳеч қандай мангу уруш йўқ, шундайми?
Тўғри, йилига бор-йўғи икки-учта майда урушлар. Ҳиндистон Покистон билан, Исроил Миср билан, Иордания Сурия билан жанг қилмоқда. Фаластин, Кения, Ҳинди-Хитой, Жазоир, Ангола, Мозамбик, Тибет, Нигерия, Юнонистон, Голландия Янги Гвинеяси, Конго, Кипр, Ява ҳамда Гоадаги отишмалар. Буюк мамлакатларнинг ҳеч қандай ошкора тўқнашуви йўқ, у фақат воситачилар орқали рўй бермоқда. Корея ва Вьетнам сингари. Ёки 1967 йилда Голан тепаликларидаги рус ҳарбий маслаҳатчилари каби. Руслар ҳам, хитойликлар ҳам Яман Халқ Озодлиги фронти учун мужоҳидларни тайёрламоқдалар. Ва рус қўшинлари 1953 йилги Шарқий Германиядаги қўзғолонни бостириш, 1956 йилда венгерларга, 1968 йилда чехларга ўз жойларини кўрсатиб қўйиш учун бевосита ва очиқ иштирок этишди.
Аммо, Оруэлл Евроосиёсининг куртаклари, яъни советлаштирилган Европа бор-ку.
Лекин, Европанинг қайси қисми унга кирди? Ғарбий Европа автократиядан нафақат Гитлер истибдоди, балки узоқ йиллик пруссизм ва Габсбурглардан кейин ҳам чарчаган. Россия Евроосиёни куч билангина барпо этиши мумкин эди. Бироқ, Россия ҳам, Америка ҳам ҳаддан ташқари куч ишлатишдан қўрқадилар. Митти давлатларнинг таваккалига маҳаллий урушларни бошлашга тайёргарлиги ва буюк давлатларнинг бир-бирига ошкора душманлик қилишни истамаслиги – 1945 йилдан кейинги даврнинг буюк парадокси.
Менинг фикримга кўра, тўғридан тўғри тўқнашувлар юз берган, бунга мисол қилиб, 1953 йилги Корея можароси ёки 1962 йил Кубада содир бўлган ракеталар билан боғлиқ ҳодисани келтириш мумкин.
Оруэллнинг тахмин қилишича (бу масалада у ёлғиз эмасди), ядро уруши ортида доимий, аммо ўтмишда бўлгани сингари чекланган ва доимий қуроллар ёрдамида олиб бориладиган уруш бўйича келишувга эришилади. Ҳаммамиз қачонлардир ядро бомбаларидан қўрққанмиз: улар бизнинг кундалик даҳшатимиз эди. Қирқинчи йиллар охири ва эллигинчи йиллар бошида адабиёт қандай бўлганини эсланг. Ҳеч бўлмаса Олдос Хакслининг “Маймун ва моҳият”ини олайлик. Унда ядро урушидан сўнг варварликка қайтган Жанубий Калифорния, мутацияга учраган махлуқларнинг туғилгандаёқ ўлдирилиши, мавсумий жинсий алоқа, Пашшалар Ҳукмдори ва Бомбалар Ҳомийсига ибодат, уларга келтирилган қурбонликлардан завқланиш ҳолатлари тасвирланади. Ёки Л.П.Хартлининг “Адолат мавжуд” асари дунё ядро урушидан сўнг айбдорлик ҳиссини бошдан кечирмоқда. Гўдакларга қотилларнинг исми қўйила ди. Одамзотнинг дунёни ўзгартиришга бўлган ҳар қандай уриниши блокланади. Ахир, биз қиладиган ҳар қандай иш бу ёмонликдир. Ёки “Доктор Стрейнжлав”ни олинг – бу энди олтмишинчи йилларнинг боши. “Хатоларга бардошли” романи каби руҳга эга асарлар ҳам бор. Оруэлл даҳшат ва террор ядро урушидан анча илгари бошланганлигини тушуна олмасди. Бироқ, ҳамма бир хил хатога йўл қўйди.
Шунингдек, у тез орада атом бомбаларидан кўра даҳшатлироқ потенциалга эга термоядровий қурилмалар пайдо бўлишини олдиндан кўра олмаган. Ўйлашимча, ядро асри ҳақида хулосаларингиз мана бундай: буюк давлатлар бошқалар номидан ёки ўзларининг таъсир доираларида маҳаллий жазо операцияларини амалга оширишдан ташқари тўғридан тўғри ҳаракат қилишдан қўрқадилар; кичик мамлакатлар ҳаракатсиз гигантларнинг оёқлари остида қирпичоқ бўлишмоқда. Гигантлар ажаловар парвозларни амалга оширишнинг қулайлиги ва уларнинг оқибатларига жавоб бериш ҳам хамирдан қил суғургандек кечишини биладилар: гап миллионлаб қурбонлар эмас, балки иккала ёки ҳар томондан ҳам зарар етган минглаб тонна электрон қурилмалар ҳақида боряпти. Пигмейлар 5757
Пигмейлар – Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва Океанияда яшайдиган паст бўйли қабилалар вакиллари.
[Закрыть] ўз жанговарликлари учун айбдор эмаслар.
Улар қанчалик узоққа боришлари мумкинлигини тушунадиган даражада бегуноҳ эмаслар. Ва уларнинг иқтисодиёти қанчалик узоққа боришга имкон бераркин? Айтганча, Оруэллнинг уруш учун махсус иқтисодий назарияси ядро бомбалари даврида ишламаганлигини таъкидлаш ҳам қизиқ. Мен ҳаётнинг паст даражасини қўллаб-қувватлаш учун саноат ишлаб чиқариш маҳсулотларини ҳарбий мақсад ларда сарфланиши ҳақида айтяпман. Ғоянинг ўзи миллатчи Германияда пайдо бўлди: сариёғ ўрнига тўппонча. Америка иқтисодиёти эса қуролланишга сарфланган улкан харажатлар ва тинчлик даврида маҳсулот ва хизматлар ҳажмининг ўсиб бориши билан ажралиб турган. Гўё қитъалараро ракета ва рангли телевизор иқтисодий экспансиянинг бир йўналишига мансубдек. Замонавий дунёда технологияларнинг икки турини – ўлимга олиб келадиган ва гўёки ҳаётни яхшилайдиган хилларини бир-биридан ажратиб бўлмайди. Ва чиндан ҳам, бу даврни асосан ушбу иккаласининг синтези орқали тавсифлаш мумкин: сокин ва ёқимли оқшомда Вьетнам урушини хроматик ўйин-кулги манбаи сифатида телевизор орқали томоша қилиш. Америкалик ҳарбий эскапада5858
Эскапада – а) ғайриоддий хатти-ҳаракат; б) ҳақиқий дунёдан қочиб, ўзининг хаёлий оламига яшириниш.
[Закрыть]ларга истеъмолчилик қувончлари билан ёнма-ён юрибдилар. Бу ерда Оруэллга хос ҳеч нарса йўқ.
Аммо, Американча империализм ҳақида Оруэллга хос бўлган нимадир бор – майли, тарқоқ ва яширин бўлса ҳам, ўзининг ингсоци ва куч марказларига эга Океанияни қуриш. Бунда Марказий Разведка Бошқармаси фикрлар полицияси ўрнини босади. Демократиянинг иккиламчи ўйини: ўз тақдирини ўзи белгилаш, сўз ва эътиқод эркинлиги каби тушунчалар қўрқитиш ва босимлар билан муросага келади. Озод франкафоник Канада? Муртадларни ўйлаб ўтирмасдан отиб ташланг. Шимолий қўшнига катта миқдорда Америка сармояси йўналтирилди. Италиядаги коммунистик ҳукумат? Буни хаёлингизга ҳам келтирманг. Мен Римда яшовчи, сиёсатга аралашмайдиган зарарсиз ёзувчиман. Марказий Разведка бошқармаси глобал тинчлик ва озодлик шиори остида мени кузатаётганини, телефон суҳбатларим тингланаётганини жуда яхши билардим.
Кенгроқ фикрлайлик. Қўшма Штатларнинг анъанасида авторитаризмнинг Европа моделига мойилликни келтириб чиқарувчи ҳеч нарса йўқ. Эллигинчи йиллардаги жазавали антикоммунизм гарчи ёқимсиз ва хавфли бўлса-да, марказлашган кучга нисбатан туғма нафратнинг ифодаси сифатида қаралиши мумкин. Америка Ғарбий Европа демократиясининг тақдирини белгилашда улкан ҳисса қўшганини инкор этолмайсиз. Трумэн, Эйчесон, Маршалл режаси. Биз Американинг ҳамма нарсани олдиндан кўра олиш қобилиятидан, маърифий демократия анъаналари учун Худо уни ахлоқий устунлик ила мукофотлаганидан, мағрур ишончидан ҳеч қаёққа қоча олмаймиз, аммо бу жамоавий зулмга мутлақо ўхшамайди.
Аммо, авторитаризм йирик давлатларнинг монополияси эмаслиги ҳақиқат. Африка ёвуз ва майда диктатураларга тўлиб-тошган. Гўё мустамлака бўйинтуруғи исканжасида фарёд чеккан халқлар диктатура ўрнатилиши орқасидан зўрға озодликка эришдилар. Сингапурга саёҳат қилинг, у ерда жаноб Ли мусаффо ва рутубатсиз эркин савдо осмонига мамнун назар солмоқда. Унинг қамоқхоналардаги ёки чет элдаги сиёсий рақиблари ўзини-ўзи тарбиялаш, дея номланган курслардир. Полиция узун сочли ёшларни сартарош столига мажбурлаб судраб боради. Оммавий ахборот воситаларида Испаниядаги генерал Франко даврида бўлгани каби муаммосизлик бўшлиғи мавжуд: дунёвий тантаналар, хушрўй ёшлар, лентали мушукчалар. Кинематографик беқарорлик порнография деб аталади. Мен бир неча йил Мальтада – цензурага учраган фильмлар, тақиқланган китоблар, ёшларнинг онгини бузмаслик мақсадида Англиядан келтирилган газеталардан кесиб ташланган ички кийим рекламалари муҳитида яшаганман. Мальта ҳукумати “хавфли”
газета ва китобларга тўла бўлган уйимни мусодара қилганди. Репрессив ҳукуматлар ҳамма жойда мавжуд ва уларнинг сиёсати иккиюзламачиликка асосланган, гўё улар “халқ фаровонлиги учун энг яхши иш”ни қиладилар. Майда, ёлғончи диктаторлар фонида О ’ Брайаннинг ҳукмронликнинг ўзи учунгина ҳукуматга интилаётганлигини тан олиши ҳатто мақбул ва ишончли кўринади.
Келинг, бир дақиқага улкан, кўҳна демократияга қайтайлик. Биз бу ерда шахсий эркинликка дахл қилиш аломатларини излашимиз лозим бўлади. Шубҳа йўқки, эски демократик давлатларда репрессив технологиялар мавжуд бўлиб, уларнинг фонида Оруэллнинг фикрлар полицияси ниҳоятда ибтидоий туюлади. Шу боисдан мени мазкур технологияларни баҳолашдаги қийинчиликлар ташвишга солади. Технологияни бундай қоралашни истамасдим. Компьютерларни олайлик. Норберт Винер ва Уоррен Маккалох миянинг математик ва фалсафий фаолиятини тадқиқ этиб, кибернетика асосларини яратдилар. Уларнинг мақсади машина қанчалик даражада инсон онгини симуляция қила олишини, кейинчалик инсон моҳиятидан нима қолиши мумкинлигини аниқлаш эди. Аммо, кибернетик ғоялари муқаррар равишда амалиётга татбиқ этилади ва биз “амалийлик” одатда қандай талқин этилишини биламиз. Назорат қилиниши мумкин бўлган объектларни бошқариш нуқтаи назаридан асосан бу одамлардир.
Компьютер – нейтрал нарса. Ахборот – нейтрал товар. Қанча кўп ахборотимиз бўлса, шунча яхши. Хотира банклари ва у каби нарсаларни мен шундай кўраман.
Бироқ, давлатнинг қўлларига компьютер тушиши биланоқ, у албатта ўз фуқаролари тўғрисида ахборот тўплашни бошлайди. Бу яхши ёки ёмон, аниқ билмайман. Лекин, 1971 йилда эркин, хавфсиз ва демократик митти Англияда нима юз берганини ўйласангиз…
Аҳолини рўйхатга олиш ҳақида айтяпсизми?
Давлат нималар ҳақида билмоқчи бўлганлигини эслаб кўринг. Оила бошлиғининг мақоми, оилада нечта машина борлиги, ошхонада газ плитаси бор-йўқлиги, ҳожатхона мавжудлиги, келиб чиққан мамлакатингиз, ота-онангиз туғилган давлат, аввалги манзилингиз, маълумот, оилавий аҳвол, болалар сони ва ҳоказо. Айримлар анкета тўлдиришдан бош тортдилар, аммо аксарият аҳоли бажонидил бўйсунди. 800 тонна қоғоз, 10 500 та рўйхатга олувчи ходим. Ўтказиб юборилган ҳар бир савол учун максимал 50 фунт жарима. Романнавис Алан Стиллитоу ёшини 101 да деб кўрсатгани учун 25 фунт жарима тўлади. Етмиш уч ёшли эркак ва олтмиш олти ёшли аёл шахсий ҳаётлари сир қолишини истадилар-у, бироқ жарима тўлашга қурблари етмагани учун панжара ортига равона бўлдилар. Сўнг рўйхатга олиш Департаменти сир сақлашга кафолат берилган мазкур маълумотларнинг бир қисми тижорат ташкилотларига етказилишини маълум қилди. 1980 йилга келиб, бир фирма аҳоли ҳақидаги 90 фоиз маълумотларни ўз компьютерида жамлаган бўларди. Полицияга бу маълумотлардан бемалол фойдаланиш имкони берилди. 152 800 нафар руҳий касалликлар шифохоналарининг собиқ беморлари ўз ҳаётлари тўғрисидаги энг интим маълумотларнинг аксарият қисми компьютерлаштирилганлигини аниқладилар: интеллект даражаси, қачонлардир қамоқда бўлишганми, “у ёққа” олиб кетиш учун қай даражада мажбурлаш лозим, руҳий хасталикларнинг тўлиқ ташхиси, дорига, алкоголизм ёки гиёҳванд моддаларга қарамлилик даражаси, эпилепсия ҳақида маълумот берувчи махсус устунлар…
Аммо, чиндан ҳам бундан бирор ёмон мақсад кўзланганмиди? Демак, шахсий ҳаётга дахлсизлик қоидалари бузилганми? Ёшлар оммавий очиқ мулоқотга киришаётган бир вақтда нега биз шахсий ҳаётимиз тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслигини истаймиз?
Билмайман, шунчаки билмайман. Бироқ, ўзингиз ўйланг, давлат – бор-йўғи восита. Ҳамма гап осонгина қуролга айлана оладиган бу восита кимнинг қўлида эканлигида. Диктатура асосларини қанчалик маҳкам тутмайлик, либерализм анъаналари барҳам топади, деб ўйлаш мутлақо асоссиз. Балки Европада янги Гитлер пайдо бўлар ва демократик ҳуқуқнинг кўҳна нормаларига асосланиб, давлат хизматлари унга тақдим этадиган маълумотлардан ўзида йўқ қувонар. Шубҳа йўқки, бутун дунёдаги компьютерлар узоқ вақтдан бери яҳудийлар ҳамда хавфли даражада эркин фикрловчи зиёлилар тўғрисидаги ахборотларни сақлаб келишмоқда. Ҳатто ҳозир ҳам… Айтайлик, жиноят содир этилди ва ўрта ёшлардаги, эпилепсиядан азият чекувчи тўртта сохта тишли эркакдан гумон қилинмоқда… Мамлакатдаги қон гуруҳлари копьютерлаштирилган. Давлат барча маллаларнинг манзилини билади.
Айтмоқчисизки, бундай билимларни ишониб топшириш мумкин бўлган ҳеч ким йўқ. Таваккал қилишимиз керак. Мен билимларнинг бетарафлигини талаб қиламан. Адолат тантанаси эҳтимол, ҳар доим адолатсизликнинг ғалабаси кабидир. Дарвоқе, мен ҳамма ерда давлат ҳокимиятни мустаҳкамлаётганини эмас, аксинча уни йўқотиб бораётганлигини кўрмоқдаман.
Россиядами? Ёки Хитойда? Қонли митти республикаларда бу ҳақида хабарлар йўқми?
Мен азалдан озодлик дабдабаси сифатида тоза сув ва электр энергияси қабул қилинадиган мин тақалар ҳақида айтяпман. Айтмоқчи, мен ҳаётдаги асосий нарса қандайдир тарзда яшаш эканлиги ҳақида унутганим йўқ. Яъни, кунлик бир пиёла гуручни олишнинг бирдан бир йўли бадбўй қамоқхонада ўтириш бўлса… Майли, эшикларни очинг ва мени киргизиб юборинг. Ахир, дунёнинг аксарият қисмларида давлат зулмига қарши эркинлик эмас, шахсиятдан маҳрум тартибсизлик чиқмоқда. Йўқ, мен ҳозир тараққий топган Ғарб ҳақида гапираман. АҚШ, Буюк Британия, Ғарбий Европа ҳақида. Биз анчадан буён бўйни йўғон харизмали йўлбошчиларни кўрмадик. Одатда, сиёсатчилар ҳақоратланишади, давлат арбоблари масхараланади, АҚШ президенти эса ҳақли қамчилашларга бардош беришга қодир. Оруэлл барча оммавий ахборот воситалари (айниқса, телевидение сингари янги авлод турлари) давлат қўлида тўпланади, деб ҳисоблаган. Сабаби улар риторика ва тарғиботнинг кучли воситаси, мағрур кўрсатмаларнинг йўналтирувчиларидир. Аксинча бўлиб чиқди. Биз кўриб турган лавҳалар, шиорлар ҳар нарсага қодир Катта Оғага эмас, истеъмол товарларига тегишли. Бизда серсоқол жанублик полковник бўлиб, у қулликка эмас, қовурилган жўжа ейишга мажбурлайди ва бизда очиқ ҳавода “Кент” ва “Кул”ни чиройли тарзда чекадиганлар бор. Давлат таъм билиш рецепторларини қондира олмайди ёки ҳамдардликни қўзғатишга, кулгили одамлар билан ҳазиллашишга қодир эмас. У қалбларимизни забт эта олмаслигини яхши билади. У биздан тортиб олиши мумкин бўлган ягона нарса – пулларимиз. Бу эса ҳақиқий зулм. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Оруэллга бу нарсанинг гўё аҳамияти бўлмаган (гарчи “1984” ва “Молхона” асарларидан олган гонорарларини ҳимоя қилиш учун масъулияти чекланган жамият тузишга ҳаракат қилган бўлса ҳам). Давлат бизнинг устимиздан ҳокимиятни солиқ зулми, бепарво ва ахлоқсизлик билан пулларни тасарруф этиш, тўловчи истамаган нарсаларни безбетларча унга тиқиштириш йўллари билан амалга оширади: бизга нақд пул беринг, агар йўқ десангиз, қамоққа равона бўласиз; уни нима қилиш эса бизнинг ишимиз оғайни. Давлат ёшларни Пентагон ва қурол ишлаб чиқарувчилардан ўзга ҳеч кимга керак бўлмаган урушларда иштирок этишга даъват этади. Давлат ўзининг хунук башарасини тоталитаризмнинг қийноқ камераларида жаллодларнинг қийноқ усулларига мурожаат қилувчи, тобора ҳукумат қўли эмас, аввал ўлдириб, кейин савол беришга ўрганган квази-автоном куч сифатида ўзини тутувчи полиция тимсолида намоён қилади. Аммо, улар бизни мустаҳкам эътиқод доирасига таёқ билан ҳайдаб киргизишга шошилмайдилар, чунки эътиқоднинг ўзи йўқ.
Демак, айтмоқчисизки, ҳукумат кучининг ҳажми салмоқли, лекин бу куч ингсоц жамиятида бўлганидек марказлаштирилмаган. Ўз нуқтаи назарига кўра репрессив, давлат ҳокимиятини бузишга ёки кучсизлантиришга тайёр бўлган қудратли кучлар мавжуд. Масалан, ҳукуматларни барпо этиш ва ағдариб ташлашга қодир трансмиллий корпорациялар бор, бироқ, улар инсон тафаккури, ҳиссиётлари, санъат, одоб-ахлоқ, анъаналар сингари номоддий нарсалар олдидаги бурчларига тупуриб қўйишган. Шунингдек, манипуляторлар, тарғибот борасида устаси фаранглар, бошқача айтганда, иккиламчи фикр, онг ости таъсирлари мавжуд бўлиб, бизнинг истеъмолчи сифатидаги эркимизни чеклашлари ҳам мумкин. Касаба уюшмалари. Ҳар хил озчиликлар – аёллар ҳуқуқларининг курашчиларидан тортиб, гей-содомитларгача. Ва биз жамиятдаги энг жирканч, но пок ва бузғунчи кучлардан давлат ҳимоясини кутган чоғимизда, пулларимизни олган давлат нақадар кучсиз эканлигининг аён бўлиши ғалати.
Сиз зўравонлик, талончиликни ўзига касб қилиб олган кўча тўдаларини назарда тутяпсиз. Океанияда бу ҳолатлар йўқ, боиси ўсмирлик даври инстинктига хос тажовузкорлик давлат номидан фашистлар Германиясида бўлгани каби уюштирилган талончилик, зўравонлик ва “қурбон юзига этик кийдириш”га йўналтирилган. Ёки шунчаки “этикни тушириш”. Унда янада шафқатсизроқ, этиклардан фойдаланишга уста полиция талаб этилади. Демократик жамиятдаги кўпчилигимиз учун бу ҳолат техника тараққиёти ва зўравонликнинг кучайишига ҳамоҳанг тарзда сунъий равишда яратилган. Ҳаёт нима? Иш, ортидан телевизор. Кечқурунлари уйдан чиқмаймиз, лекин ҳамма қизиқ нарсалар кумуш патнисда бизга тортиқ этилаётганда нима учун чиқишимиз керак?
Рангли телевизор айнан шу патнисга, оила ўчоғи суррогатига айланди. Бизга ўчоқлар, каминларга эгалик қилишга ижозат этилганда, аланга ичида янада яхшироқ манзараларни кўрдик.
Зерикиш ортидан зерикиш. Ҳақиқий туш ва суррогат тушнинг икки тури. Балки, Катта Оғани севиб, янада бахтлироқ бўлармидик?
Худо ҳаққи, бундай деманг. Ҳатто ўйламанг ҳам. Айнан биз шахсий ҳаётимизга ноадекватлик етишмаслигини тан олганимизда, давлат зерикиш, деб номланган бўшлиқни тўлдиришга осонлик билан аралашади. Еттинчи рақамли зондер гуруҳнинг йигитлари билан айланиб қолдик, азизам. Мен этикларимни ялтиратдим. Свастика5959
Свастика – миллатчи фашистларнинг рамзий белгиси.
[Закрыть]ли боғич тақиш ва миллатчилар митингида “Ғалабага шарафлар”, дея қичқириш ёқимли бўлди. Ҳаёт етарлича тўқ ва зерикарли бўлмоғи даркор. Модомики, бу зерикиш бизга ёқмаётган экан, дунёқарашимизни кенгайтирадиган пайт етиб келибди. Жорж Оруэллдан сабоқ олиш мумкин. Албатта, ғазабнок ҳамюртларимизга қарши қуролланганлар билан.
Афтидан, давлатга нисбатан адолатли бўла олмаяпмиз. Давлатдан қўрқмай қўйсак, уни хор қила бошлаймиз. Сизнингча қандай қилиб… давлатга хайрихоҳ бўлиш мумкин?
Англияда мавжуд, аммо Америкада бўлмаган умумжамият фаровонлиги давлати почта қутиларини ижтимоий хизмат чекларига тўлдириб ташлаган бўлса-да, талончилик олдида ниҳоятда заифдир. Давлатнинг ижтимоий ҳимоясига эга бўлиш яхши, бироқ, хайрия ҳақида нима дейиш мумкин? Агар ҳукумат қашшоқлик тушунчасини ўлдирса, биз камбағалларга нисбатан мурувватли бўла олмаймиз. Саноат миллийлаштирилди ва ишчилар ишдан бўшатиб бўлмайдиган ва ўз вазифасига тупуриб қўйган давлат хизматчисига айландилар. Ишлашга бўлган эҳтиёж осонгина йўқолди. Ҳукумат тасарруфига ўтган бутун саноат таназзулга учрайди. Ва умуман, агар давлат ўзгаларнинг пулидан фойдаланса, қандай қилиб мурувватли бўла олади? Бюрократиялар ўз-ўзидан кўпаяди. Улар такаббур ва самарасиздирлар. Бизга давлат нега керак? Ташқи сиёсат армияга эга бўлишни, ички сиёсат эса полиция кучига таянишни тақозо этади. Тағин ўша тўппончалар ва ахборот йиғиш тизимлари.
Келинг, барибир озод Ғарб давлатининг оруэллона йўналишда ривожланмаётганлигини қабул қилайлик. Биз истаган нарсамизни ўқиймиз, кўчаларда порнография томоша қиламиз, пластик чиқинди бўлакларини сотиб оламиз ва амалдорларнинг ишо раларисиз ёримиз билан қовушишимиз мумкин. Биз эркинликни истаб тобора кўпроқ айюҳаннос сола миз ва одатда уни қўлга киритамиз. Ҳанузга қадар давлат даҳшатли гигант бўлиб қолмоқда. Айниқса, ёшлар учун.
Эҳ, ёшлар…
БАКУНИН БОЛАЛАРИ
Давлатдан қўрқиш ёки унга нисбатан ишончсизлик янгилик эмас. Ўн тўққизинчи аср куч ишлатиш воситаси сифатида давлатни йўқ қилиш истаги эътибори билан биздан анча илгарилаб кетди. Жон Стюарт Милл каби мутафаккирлар урушни давлатнинг одатий эманацияси6060
Эманация – а) фалсафада оламнинг ягона худодан ажралиб чиқишини англатувчи концептуал атама; б) маълум нарсанинг қаердандир ёки мураккаброқ нимадандир ажралиб чиқиши натижасида бирор нарсанинг вужудга келиши.
[Закрыть], шахслар ёки эркин инсоният жамиятлари учун хос бўлмаган ёвузлик деб билар эдилар, бу ўз-ўзидан давлатга нисбатан ғайритабиий махлуқ, дея қаралишини оқлайди. Карл Маркс уни капиталистик зулм механизми деб топди ва пролетариат ҳокимият тепасига келганда унинг занглаб, парчаланиб кетишига ишонди. Маркснинг замондоши Михаил Бакунин бутун умрини ушбу ёвуз девни ағдаришга бағишлади ва Бакуниннинг руҳияти бизни бошқариб туради – аниқроғи, вақти-вақти билан ёшлар орасида кўпинча жаҳолат туфайли ҳаётга қайтади. Маркс уни аҳмоқ, агар чоризм жосуси бўлмаса, позер6161
Позер – сохта роль ўйнайдиган, маълум бир услубни, хулқ-атворни бошқаларга таъсир кўрсатиш учун ишлатадиган инсон.
[Закрыть], деб ҳисоблаган. Ўлимидан юз йил ўтиб, тарих уни инқилобий анархизмнинг отаси деб атади.
Бакунин туфайли анархизм доимо зўравонлик босқинига соҳиб бўлди: сўзнинг ўзиданоқ, кордит6262
Кордит – тутунсиз, нитроглицеринли порохнинг турларидан бири.
[Закрыть] ҳиди анқиб турибди. Аммо, сўзнинг ўзи зарарсиз равишда юнонча таркибий қисмларга бўлинади: “an” – сиз ва “archos” – ҳукмдор. Яъни ҳукмдорсиз. Қоматдор, сертук, таъсирчан, хушмуомала, зиддиятларга тўла, қўпол ва қаҳрамонсифат рус оқсуяги Бакунин мазкур атамада ўз шахсиятининг изларини қолдирди. Марксдан фарқли ўлароқ, у тизимли фикрлашга қодир эмас эди ва бу ҳолат номувофиқлик, қўшфикрлилик, икки ҳислиликни унинг фалсафаси, деб қабул қилинишига олиб келди. У одамларни севар, биродарликка ундар, шу билан бирга немислар ва яҳудийлардан нафратланарди. Баррикадалар шамолида соқоли ҳилпираётган унинг қаҳрамонида фашизм аломатлари бор. Бакунин ҳокимиятни инкор этарди, лекин бир мунча вақт диктатуранинг ленинча моделини тарғиб қилди. У Жозеф Прудон ва Пётр Кропоткин томонидан илгари сурилган назариянинг қуруқ нонидан мазалироқ, янада оқилона анархистик сэндвичдаги чириган гўшт эди. У бўлмаганда анархизм деярли ҳеч ким ўқимайдиган китоблардаги утопик назариялигича қолиб кетган бўларди: Бакунин анархизмни инсонийлаштирди ёки унга қаҳрамон тусини берди. У анархистни Байроник шахсга айлантирди.
Бакунин 1814 йилда, Наполеон Ватерлоода батамом мағлубиятга учрамасидан илгарироқ туғилди. Европада ҳамон ҳукм сураётган деспотизм унинг онаси сиймосида акс этди ва гўёки онанинг зулми, Бакуниннинг ўзи таъкидлагани каби эркнинг чекланишига қарши бош кўтаришига сабаб бўлди. Бошқалар унинг болалиги шу қадар осуда ва фараҳбахш ўтган деб тахмин қилишадики, кейинги анархизм гўё Жаннат боғига қайтишга онгсиз равишда уриниш сифатида қабул қилинган. У оилада ўн бир нафар ўғил-қизнинг тўнғичи бўлиб, ука-сингиллари унга ниҳоятда катта ихлос қўйган эдилар ва айнан шу боисдан Бакунин инсонларнинг кичик жамиятида турли қизиқиш ва интилишлар, истеъдод ва дидлар бўлиши мумкинлигини, аъзоларнинг марказдан қочувчи темпераментларига қарамай, улар бирдам бўлишга қодир эканликларини англади. Нима учун катта масштабдаги кишилик жамиятлари – шаҳарлар, қишлоқлар, давлат ва борингки, бутун дунёда оиланинг хусусиятларини амалга татбиқ этиб бўлмайди? Ҳаётининг сўнгида у Жаннат боғидаги илон – синглиси Татянага нисбатан жинсий майли бўлганлигини тан олди, бироқ, шундай жўшқин одамнинг жинсий қуввати гўё йўқ эди. У турмуш қурди, аммо рафиқаси бошқа ётоқлар ва болалари учун бошқа оталарни изларди. Эҳтимол, жинсий алоқа ва инқилоб ҳақидаги ўйлар миясининг айнан бир қисмида шакллангандир. Бакуниннинг сўзлари доимо ҳаракатларидан кўра ёқимлироқ ва оташин эди.
Бакунин Россия армиясининг кадетига айланди ва уруш ҳақидаги тезисни илгари сурди. Уни қабул қилишга эса биздаги иккиюзламалик халал беради. Бакунинга кўра, инсонлар ғалаба учун эмас, эндокрин гармонларидан маст бўлиш учун уруш қиладилар. Урушлар кўплаб одамларнинг кундалик ҳаётидаги ҳайвоний монотонликдан афзалроқдир. Бошқа тарафдан урушлар зерикарли интизом ва ҳақоратли қоидаларни англатишини ҳам билар, армия ҳаётининг айнан шу жиҳатига қарши исён унинг инқилобий шижоатига шижоат қўшди. У истеъфога чиқди ва Гегелни ўрганиш учун Берлин университетига ўқишга кирди. Гегелнинг инсон руҳия тига берган таърифи (яъни “мен” бу “биз”, “биз” бу “мен”) Бакуниннинг шиорида акс этди: “Мен мен бўлишни эмас, биз бўлишни истайман” ва бу ўз навбатида Замятиннинг “Биз” романи номини маъно билан тўлдирди. Тарихнинг ҳақиқатни аниқлаш ҳаракати, шунчаки воқеалар конвейери эмас, мафкуралар курашининг диалектик жараёни сифатидаги Гегелча тамойили Бакуниннинг кўплаб авлодларини руҳлар оламида қотиб қолган фалсафани рад этишга ҳамда ялпи материя оламини тадқиқ этиш тизимини қабул қилишга ундади. Социализм тарихнинг метафизик изоҳига муҳтож эди ва Гегель диалектикаси айнан шу изоҳга пойдевор вазифасини ўтади. Бакунин мазкур фалсафани қабул қилди ва ундан ўз мақсадларида фойдаланди. Тарих янги дунёни барпо этишга интилмоқда, шу боисдан янги эскидан кўра яхшироқдир. Агар эскисини йўқ қилсанг, янгиси пайдо бўлади. Шундай экан, келинг, ҳамма эски нарсаларни йўқ қиламиз. Айнан шу нарса “анархизм”га даҳшатли ва жозибали жарангдорлик бахш этади. Бакунин инқилобий анархизмни карьерага айлантирди. 1848 йил Европадаги кўплаб халқ қўзғолонлари (бошқача қилиб айтганда, зиёлилар томонидан халқ номидан уюштирилган қўзғолонлар) билан ажралиб турди. Бакунин ҳаммасига шошилди, аммо ҳар сафар уларнинг энг чўққига чиққан вақтига улгура олмади. У Париждаги баррикадаларга кеч қолди, лекин янги Франция пойтахтида шу қадар катта шижоат ва ғайрат намоён этдики, оқибатда ҳукумати уни Польшада инқилоб бошлаш учун юборди. Йўлда у Прагада тўхтаб, кўчаларда қонли қирғинлар уюштирди: мазлум славянлар золим Габсбургларга қарши – олдиндан белгиланган натижа билан. Варшавага етиб бормай туриб Дрезденда саксонларга қарши қўзғолонда қатнашди ва маҳаллий ҳукумат томонидан қўлга олиниб, ўлимга ҳукм этилди. Бироқ, афв этилди ҳамда подшоҳ полицияси ихтиёрига топширилди. Петербургда даҳшатли қамоқ таъмини татиб кўрди, сўнг Сибирга сургун қилинди. У қочиб кетиб, барибир Польшани озод қилишга уринди, аммо муваффақиятсизликка учраб, Лионда йигирма тўрт соатлик инқилобий коммунага бошчилик қилди, сон-саноқсиз махфий жамиятларни ташкил этди ва Карл Маркс билан Биринчи интернационал етакчилиги учун курашди. Ниҳоят, Болоньядаги кўча баррикадаларида қаҳрамонларча ўлим топишга уринди. Италиядаги қўзғолонлар ҳам муваффақиятсизликка учрагач, ўз ётоғида жимгина ўлиш учун Швейцарияга йўл олди. Бакунин ўкинч билан вафот этди. У инқилобий анархизм учун аксилкучлар ниҳоятда қудратли деб ҳисобларди. Аммо, анархизм у билан бирга ўлмади ва олдинга қараб интилишда давом этди.
Аниқроғи, конвульсив сакрашлар билан гумбурлаб, оҳиста чўкди. Бакуниннинг тўғридан тўғри издошлари янгига автоматик тарзда эришиш мақсадида эскиларни йўқ қилиш билан овора эдилар: бомбалар улоқтирдилар, у ёққа ўт қўйдилар, бу ёққа ўт қўйдилар, империализмнинг таниқли арбобларига суиқасд уюштирдилар, нафақат буржуазия, балки пролетариатнинг ҳам кўнглига қўрқув солдилар ва гўёки уларнинг анархистик подшоҳлиги даври келадигандек эди. Анархизм аҳмоқона машҳурликка эришди ва реакцион кучлар томонидан матбуотда қаттиқ саваланди. Князь Пётр Кропоткин унга бой берилган фалсафий обрўсининг бир қисмини қайтариб берди, интеллектуал, утопик унсурларни таъкидлади, шу билан бирга уни ишчилар синфи учун ишончли таълимотга айлантирди. Демак, фақатгина аристократия ўйлаб топиши мумкин бўлган фалса фа секин-аста таъсир кўрсата бошлади – айниқса, у Испанияда касаба уюшмалари билан моҳирона муросага келди. Коллективизм ва кооперация гўё бирга фаолият юритаётгандек эди, аммо кейин Фуқаролар уруши бошланди. Жорж Оруэлл айнан необакунианлар билан ёнма-ён курашди. Октябрь инқилоби даврида расман Совет тарихий илми томонидан унутилган анархистлар фаоллик билан ишлашга ўтдилар. Улар инқилоб манфаатлари учун кўп тер тўкдилар, лекин большевиклар диктатурасини тан олмадилар. Улар Россияда, кейинчалик Оруэллнинг унутилмас даҳшатли тахминида бўлгани сингари Испанияда отиб ташландилар. Анархизм – марксистлар ҳам, капиталистлар ҳам қабул қила олмайдиган шерик. У кўпчиликда ўз асри учун ҳаддан ташқари романтик ва ҳаётга ярамайдигандек таассурот қолдиради. Бироқ, кутилмаган жойларда кутилмаган авлиёлар дунёга келади. Сакко ва Ванцетти нафақат анархист-биродарлар сифатида қаралган, балки авлиё ва анбиёлар қаторига ҳам киритилганлар.
Анархизм кулдан бунёд бўлди, лекин асосан ёшлар орасида. Ёшлар, эҳтимол, ўзларини ҳам социализмдан, ҳам капитализмдан ажратишни исташади, зеро, уларнинг иккаласи ҳам полиция ва қонунларга эга, мулкка ҳурмат билан қарашади ҳамда ҳаддан ортиқ моддиятга берилиб кетишган. “Мулк, – деб ёзганди про-анархист Прудон, – бу ўғриликнинг маҳсули”. Ёшлар идеализмга мойил бўлиб, бу ўспиринлик, деб аталган касалликнинг аломати бўлиши мумкин, бироқ айнан шу нарса адабиётда дунёга романтик янгиланишни берди. Шунингдек, улар зерикарли, фақат пулни ўйлайдиган, мулкка эга бўлишга нисбатан носоғлом эҳтиросга эга ота-оналарига қарши исён қилишга мойил. Ота-оналар уларни ўз манфаатлари, яъни ёшлар эга бўлмаган ва бўлишни ҳам истамайдиган мулк учун курашга юборишга, қурбон қилишга тайёр. Давлат (ва биз буни айтишдан зерикамиз) – бу ота тимсоли. Дунёдаги улкан ёриқлар диний, этник ёки иқтисодий эмас; улар ягона асл ёриққа – ёшлик ва қарилик ўртасидаги жарликка туташадилар. Менга бу жарлик бир неча йил илгари Ғарбий Берлинда намоён бўлган эди. Деворни бутун узунлиги бўйлаб кўздан кечириб, “Моби Дик” номли паб столига дам олиш ва ичиш учун ўрнашдим. Унда ёшлар ишлашар, ташриф буюрувчилар ҳам асосан ёшлар эди. Ҳеч ким менга хизмат қилиш учун келмади. Ярим соат ўтгач сабабини сўраш учун пештахта сари бордим. “Чунки, – деди орийча ташқи кўринишга эга йигит, – сиз урушни бошлаган авлоддансиз”.
Умуман олганда, сабаб адолатли эди. Ёшлик ва кексалик ўртасидаги жанг, аниқроғи, балоғат ва етуклик ўртасидаги уруш – динамикани келтириб чиқаради, адреналин шовқини ҳаётга қизиқиш уйғотади. Бу уруш табақавий ва мамлакатлар ўртасидаги курашларга қараганда мақбулроқ ва у қадимги юнон афсоналарига романтик тарзда боғланади. Аммо, одатий хатолардан топиб бўлмайдиган муаммо мавжуд. Биз ер ёки пул учун курашганимизда, фазодаги моддий нарсалар учун рақобатда бўламиз. Кексалик ва навқиронлик ўртасидаги уруш – вақтлар орасидаги жанг. Ёшлик вақтни қамчиловчи йигитча, унинг моҳияти вақтинчалик. Ёшлик вақт ўтиши билан етукликка, кексаликка эврилади – ўз душмани тарафига ўтади ва ҳеч ким чизиқнинг қай нуқтада кесишишини аниқ айтолмайди. Қарилик ҳам абадий эмас, лекин у бир лаҳзалик ва қайтариб бўлмайдиган ўлим билан тугайди. Ёшлик – мазкур жараённинг бир қисми, лекин ёшлар учун у доимий, фазовий турғун ҳолида қолмоғи муҳимдир. Ёшлар келиб-кетавера дилар, ёшлик абадий қолади. Ҳар қандай ёш одам ўз ёшлигини ёшлар муҳитидаги иштироки билан тасдиқлаши керак. У ёшлар орасида бўлса ва ёшлар уни қабул қилсалар, у ёшлигини англайди. Кексаларга эса қариликлари ҳақида жамият кафолати керак эмас ва улар ёлғизликда ўлим келишини кутадилар.
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?