Электронная библиотека » Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ » » онлайн чтение - страница 7

Текст книги "НАМОЗШОМ ХАЁЛИ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 11:01


Автор книги: Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 7 (всего у книги 24 страниц) [доступный отрывок для чтения: 8 страниц]

Шрифт:
- 100% +

– Неча сўм?

– Ўн бир минг.

… ў-ў, қимматлапти! – деб ўйлади Йигит, бир пайтлар – атиги олти-етти ойлар аввал – беш мингга олганлигини эслаб. – Икки баравар-а!.. Ё қудратинг-дан-эй, шунақа шитоб у ч и б бораяпмизми ё пулимиз шунчалар?..

– Тўққиз минг.

– Йўқ… Кўтармайди.

– Тўқиз ярим… Берасизми?

Йигитга ҳаям, йўқ ҳам демай, Аёл қўлтелефонининг рақамларини тез-тез бо-са бошлади.

Аёл ўттиз… бешларида. Лекин, айни бесўнақай ғўладек. Шунгами, ёшига нисбатан хели катта кўринади. Қарши томонларнинг ялангликларидан шекил-ли, қорапаранг, рапидаюз, танқабурун, бўтакўз. Сочлари қоп-қора, лекин кесил-ган, толалари от ёлининг толасидай қалин-қалин… Саратоннинг жазирамасига қарамай, кўйлаги тим қўнғирранг, бели бўғма; енгсиз, ёқаси ўйиқ.

… э, ўйиқ ҳам гапми қарийб, киндигигача йиртиғ-э! Тавба, ўзимизнинг би-нойидай қишлоқи аёллар ҳам дор тагидан пайтава олиб қочган фарангги шил-дирлардай кўкракларини кўз-кўзлайдиган бўлдилар-эй! – деб ўйлади Йигит, аёл-нинг расмана кўринаётган томошақовоқчаларига қарагиси келмай. – Эриям ош-наларига мақтанса керак-да, кўраяпсизларми бизнинг парини… деб.

Ногоҳ, Йигитнинг хаёлини бўлиб, Аёл:

– Лариса! – деди, қўлтелефонини қулоғига янаям маҳкамроқ босиб. – Репей-ную масло просить за девять с половиной… Хорошо… хорошо… Харашо, де-дим-ку-е! – деб, Аёл киприкларининг остидаги, бурун парраклари атрофидаги ҳамда бақаники каби бағбақасидаги терларни оппоқ қўлартар қоғозга тез-тез шимдираётиб: – Ўн, – деди. – Ўн!..

– Ўн минг?

– Ўн минг!

Дўконча танггу тор: энию бўйига учу уч ё чиқар, ё чиқмас; балки, бўйи уч газга яқинроқдир. Деворларидаги қатор, энсиз жавончалар ҳамда кафтдайгина майдончани эгаллаган ойнабанд пештахталарда ранг-баранг атрсовунлар, сиқса чиқар мойуполар, кир ювадиган турфа кукунлару минг бир хил бурду балолар ғиж-ғиж. Аллабир атирми, совуннинг ўткир ҳиди эса димоқни ёргудек!.. Усти-га-устак, дўконча қуёшга беткай… Дим.

Йигит тезгина пулни санаб бергач, ҳўқнасифат идишчани ихчамгина сўм-качасига солаётиб, хайр-хўш демай, дўкончадан чиқди. Илиқ-иссиқ ҳаводан кўксини тўлдириб нафас олди. Уф-ф-фф! – деди. Бошини чайқади. Пешонаси ва қулоқларининг ортида ўрмалаётган терларни рўмолчасига артаётганида, кўнг-лидан бир гумон кечди: чиндан ҳам қалбакиси бўлса-я?!. Ва, эртага, албатта, тажанг алфоз тутақиб келадигандек, дўкончанинг пештоқига қаради: № 21.

… о-о, зўр-ку, қиморвозлар яхши кўрадиган рақам экан.

Қатор тизилган ўттиздан кўпроқ дўкончаларнинг бари бир-бирига икки том-чи сувдай ўхшаш, сотаётган моллари ҳам деярли бир хил.

… бари хитойи ясама-қурама матаҳлар, – деб ўйлади Йигит. – Улар кечаю кундуз… бетўхтов биз томонларга тупириб отаяптилар. Ўзимизникилар эса тупуккаям арзимас ялтр-юлтр алламбалоларни талашиб-тортишиб… Кўзла-рига сурта-сурта опкелиб… Икки ўртада бечора камбағал ўзбек алданаяпти-да!.. Ч и н-м о ч и н қ ў з ғ а л с а – дунё соб, деганлар-а!.. Қўзғалгани шу-да!.. Нима, бундан ортиқ… Лекин, сочмойиси?.. – Шуни ўйлаётиб, Йигитнинг ди-лида янаям гумони кучайди. – Наҳотки?.. Сочмойи аввалдан-азалдан руслар-нинг… Лекин, идиши бунақа… Йўқ!.. – Аввал олганларининг идиши айнан “Тройной” одекалоннинг идишига ўхшаганлигини эслаб, Йигит ҳардамхаёллик билан бошини чайқади. – Агар шунгаям хитойлар… Йўғ-э!..

Йигит, жазирамада нафаси қайтиб, ҳам кўзларнию ҳам дилларни яйратаётган мовий соявон остидаги мева-чева расталари томонга илдам жилди.

Ана, сотувчиларнинг бари қизлар… жувонлар… Ёшлари ўн беш… ўн олти, ҳатто, олтмишнинг юқорисини оралаганлари ҳам бор. Ҳаммалари енгсиз… ёқа-сиз… калта-култа кўйлакда.

ё Худо, агар энгашса!.. – деб ўйлади Йигит. – Энди буёғи кетди-ёв!.. Минг доду войнинг пайдоси… Йўқ шекилли. Й…ў...қ!

Йигит, уёғини ўйлагиси келмай, кўзларини чирт юиб, бурнини бир жийирди.

Сотувчи аёлларнинг лаблари қип-қизил. Барининг!.. Кўзу қошлари ўсмаю сурмага шунақаям қонганки, қарамаган кўзларниям қаратади.

– Келинг, окажон? – деди, ёши ўн олтисига етиб-етмаган, қадди-қомати расо бир сулув; қизил дуррачасини, – ажаб!.. – сатанглардай мастотна дол боғ-лавоган, майда ўрим сочлари қирқкокил, сочларининг пилтали учлари эса ҳув этагидан пастда; ҳали муйчинак тегмаган майса қошлари ўсмага бир яйраган… – Тарозим гарантийний.

… шундан билаверингки, демак – тошу тарози ҳам аллақачонлар ишончдан чиққан.

– … Арзон қипбераман. Қайсидан тортий – олма, ўрик ё шафтолиданми?.. Шивирғонининг қоралигини кўрвоссизми, окажон?!. Бунақаси бозорда йўқ.

Бозори бароридан келган шекилли, Ана, Сулувнинг кўзлари қувноқ. Киприк-лари қуюқ, ўскин… Лаблари эса шунақаям ёқимлики, аслида пинҳон-у ва лекин майин, маънили бир табассуми ҳали-замон жаранглаб янграйдигандек!.. Ай-ниқса, ҳаётидан бениҳоя мамнун ойимчаларникидай кўзларидаги ажабтовур қувноқликка Йигитнинг ҳаваси келди.

… ёш-да, ҳали-ҳозирча ғўриниям, зўриниям тиғнамайди. Сочлари?.. Сочлари ҳозирча… – деб ўйлади Йигит, Сулувнинг шоён хуррамлик чақнаётган кўзлари-дан нималарнидир уқмоқчидай тикилиб. – Ҳозирча т у з о қ. Эрта бир кун бир ўктам… бир чақмоқдай йигитга ёр бўлвоганидан сўнг, аттангки, елкасидан ғарч-ғарч кесиб ташлаши… Ё м о н. Тўғри-да, дунёсида ягона дилкашингиз… танҳогина дардкашингиз – жону жанонингизнинг сочларини ҳовучингизга олиб, тўйиб-тўйиб юзларингизга босолмасангиз… Жисму жонларингиз жимирлаб, кўзларингизга суртолмасангиз, албатта, ёмон-да!

– Нокинг қанчадан?

… шундай сулувни сан-санлаб тўғри қиляпманми ўзи? – деб ўйлади Йигит, дабдурустдан қизни сенсираётиб. – Э, бозор кўрган эчкидан қўрқ, деганлари бежизмасдир ахир.

– Уч минг.

– Помидоринг-чи?

– Бир ярим минг. Тортийми?

– Агар сен сотаётган нокдан яхшироғини опкелсам, кўтарасига қанчадан берасан?

Сулув, бирров Йигитга майин жилмайибгина қарагач, ёғ сингдирилган бир парча қизғиш латтага нокни ялтиллатиб артаётиб:

– Ҳар келтирганингизда неча килодан опкеласиз? – деди.

– Ўртача эллик килодан… Энг камида!..

–Беш юз…

– Нима-а?!.

– Беш юздан… Бизга шунақа нархда опкелишади-да!..

– Э!.. – деди Йигит. – Энг сархилидан опкеламан, деяпман-ку, сенга. – Аввал олиб келинг-чи, бизла бир кўрийлу, – деди Сулув, янаям жилмайиброқ. – Ана кейин… Лекин, айтиб қўйий…

… уёғи маълум, – деб ўйлади Йигит ва Сулувга, хайр ёки бас қила қол, деган-дайми, қўлини ҳафсаласиз тўлғагач, гавжум харидорлар оралаб, уриниб-тур-тиниб йўлида хомуш давом этди. Билади: овораю сарсон бўлиб, қаро терларга ботиб олиб келади. Нокфуруш қизми, жувон эса, ҳар бир дона олтин тангани олтинфуруш битта-битта тишлаб кўрганидек, нокларни бир-бир саралайди-да, қолган ярмини ёки ярмидан кўпроғини чиқитга чиқариб, менсимайгина, бу-ёғини юздан берсейиз оловуза, деб, кўзини лўқ қилиб тураверади. Шундай қилиб, олар пулингиз бензин сарф-харажатни ҳам қопламайди; устига-устак, дарахтга чиқиб, осмону фалакларда шохдан-шохга маймундай осилганча, чек-кан бори машақатларингизга уч тузга тушгандай куйиб қолаверасиз. Аввалги йиллари айнан шундай бўлган. Ахийри, ўтган йили, – буни бировга айтсангиз ишонмайди-ку, лекин, ҳар ким қилса ўзига!.. – маҳаллаларидаги катта бир “Меҳ-рибонлик уйи”нинг етимакларига уч дарахт нокни тердириб, текиндан-текин бериб юборган. Насиб этса, бу йил ҳам шундай қилмоқчи. – Албатта-да, шуни-си маъқул!.. Лекин, деҳқонга – жабр… Жабр!.. Э, жабр ҳам гапми?!. Бир кило гўшт олиши учун… Камбағал камида йигирма… йигирма беш кило памидор со-тиши… Уф-ф-ф!..

Боғида қароли, олма ҳамда нокларнинг тап-тўп тўкилиб, қора-қура “кўрпа” бўлаётгани, сабзи-пиёзнинг қалин ўт босгани, бозорда эса нарху навонинг бу-нақа бемаънилигини тутақиб ўйлаверганигами, Йигит, куфури қўзиб, диндан чиқаёзди.

… астағфируллоҳ?!. – Беихтиёр шарп этказиб, Йигит бошига бир урди. Соч-ларини сийпалади. Ана, манглайининг тепаси сийраклашаяпти. Тобора!.. – Ўй-ламаслик керак-да, – деб ўйлади Йигит. – Ўйлайверсанг, сочинг баттар… Энг муҳими – мустақилмиз-ку!.. Шунисига шукр қилишимиз керак, ш у к р… Насиб этса, ҳали ўзбекнинг итялоғиям олтиндан бўлади.

Шуни ўйлаётиб, Йигитнинг кўкси бир қалқиди.

Аллақачон бозордан узоқлашган, энди баланд уйлар оралаб, қалин дарахт-ларнинг соя-салқинидан хаёлчан кетиб бораркан, эртага айни тобдагидай қуёш уфққа оғқан маҳали шитоб бозорга кириб келарини ҳали билмас, ҳатто, айни чоғда бунақасини хаёлига ҳам келтиролмас эди.

* * *

Мўл-кўл қуёш нурларида кўзни қарақтиргудай ялтираётган кумушранг рақамга, худди қасди бор каби, Йигит узоқдан хусумат назари билан қаради: № 21.

Чоғроққина эшикка рўпара бўлаётиб, каталакдай дўкончада икки аёлни кўр-ди: бири – ўша – сочи кесик, рапидаюз сотувчи; иккинчиси – ушоққина, лўп-пиюз, қошлари нозиккина, бодомқовоқ. Кўзлари?.. Кўзлари хиёл қийғоч. Хип-чабел. Эгнида жинси шим, калта енгли, эркакча катак кўйлак.

… ҳойнаҳой, Лариса бўлса керак. Ёш-ку!.. Ёши йигирма… беш, йигирма ет-тилардадир, – деб ўйлаган эди Йигит, ушоққина жувонни кўрган заҳотиёқ. – Лекин, русга?.. Йўқ… Ё корейс ёки қирғиз… Ё х и т о й м и к а н-а?

Кўнгли уни алдамаётган эди.

Аёл, Йигитнинг важоҳатидан дилғаш нималарнидир пайқаб:

– Ассалом… – деб, чаққон ўрнидан турди. – Келинг, ука, келинг?

Йигит, бирдан портламасликни ўйлаб, иллоҳ, қаҳру ғазабига эрк бермас-ликни дилига тугкан кўйи, дўкончага кираётиб, Аёлнинг саломига алик олмай:

– Ўзингиз алданганингиз етмагандек, бизни ҳам алдаб, ҳам теримизни шила-ётганингиз нимаси?! – деди, овози қалтираб.

Аслида, Йигит эрталабдан бери… йўқ, тўғрироғи, кеча оқшомдан буён даро-мадига: “Эй, муттаҳам! Бунақа қилиб нон еганча, б… еганингиз яхши эмасми?!” деб арзу даъвосини бошламоққа аҳд қилган эди. Лекин, замон нозик – ғарга, ғ а р с а н, деёлмайсиз. Десангиз – шартта шилта иштонини бўйнингизга сиртмоқ қилиб соладию, қозихонага судрайди. Ана кейин, энг ёмони – сизга хайрихоҳлар ҳам ҳангаматалаб томошабинга айланади-қолади.

… аслида, унақаларни ё сансолар, ё тошбўрон қилиш керак. Лекин… сизнинг ўлар-қоларингиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ, – деб ўйлайди Йигит. – Ўзбек-да, итининг феъли эгасига маълум-ку!..

– Ҳа-ҳа, ука… укажон?.. – деди Аёл, томошақовоқчаларини қўшқўллаб ёп-ганча, қуллуқ қилиб. – Нима бўлди?.. Ман нима қипман сизни алдаб?

Йигит аранг бармоқларининг титроғини босиб-босолмай, жаҳл билан сўм-качасидан ҳўқнасифат идишчани чиқарди:

– Мана! – деди, кўзлари қаҳрчан чақнаб. – Мана, кўраяпсизми?

Идишчанинг ўртароғида бундайроқ тухумнинг сариғидай катталикдаги алла-товур бир қуйқа қалқибгина кўринмоқда эди. Яна-тағин, қуйқанинг рангги эса идишдаги суюқликнинг ранггидан кўра қуюқроқ эди.

Аёл, идишчага бирров тикилгач, Йигитга қараб, бузоқникидай бўта кўзла-рини пирпиратиб:

– Хўш? – деди. – Нима қипти?

Йигит бунақасини кутмаган эди, баттар тутақиб:

– Нима, билмаяпсизми?!. – деди.

Саратоннинг жазирамасига қарамай, чеккада аллатовур қунишибгина турган ушоққина жувонга Аёл, кўзларида бир дунё надомат билан ялт қарагач, Йи-гитга:

– Нимасини билишим керак? – деди. – Сочмойи-да!..

– Кўрмаяпсизми, қалбаки-ку, ахир?! – деди Йигит. – Балки, мияни заҳарлай-диган заҳар қўшилгандир.

чиндан ҳам, з а ҳ а р м и ё бир бало бўлса-чи? Беихтиёр шундай фикр кўнглидан кечаётиб, аллақачонлар газетада бир хабар ўқигани Йигитнинг ёдига тушди: чамаси ўн йиллар аввал Англиянинг катта бир фирмаси Хитойнинг хусусий бир фирмасидан жуда кўп миқдорда юмшоқ мебель сотиб олиб, мам-лакат бўйлаб барча офисларига тарқатибди. Орадан бирор уч йил ўтиб-ўтмай, бирин-бирин фирма ишчилари бедаво бошоғриқ дардига йўлиқа бошлабдилар. Ана кейин, ахийри, мутахассисларга жиҳозларнинг тит-питини чиқартириб тек-ширтирсалар, маълум бўптики, чиримаслиги учун ёғочларига аллатовур кимё-вий суюқлик шимдирилган экан!.. Ўшандан буён ҳар иккала фирма вакиллари халқаро судда судлашаётган эмишлар. – Албатта, сочмойиниям…

Сертификати борми? деб сўради Йигит, янаям овози кескинлашиб. Кўр-сатинг!..

Бир қадар бепарводек, Аёл шунақасидан анча-мунча сотганлигини айтиб:

– Биринчи бўлиб сиз арз қилаяпсиз, – деди. – Тўғриси, сиздан бошқа ҳеч ким арз қилгани йўқ, укажон.

Йигит, барибир, қатъий оҳангда:

– Майли, менга сертификатини кўрсатинг?! – деди. Бўлинг!.. Агар сертифи-катини кўрсатмасангиз…

Аёл, боягидай гўллик ила, шартта Йигитнинг гапини бўлиб:

– Нима қиласиз? – деди. – Хўш?.. Айтинг-чи, нима келади қўлиздан?

Йигит анча жаҳлидан тушган эди, янаям хотиржамлик билан:

– Нима қилардим, прокуратурага элтиб бераман-да, – деди. – Ана кейин улар роса ийиғингизни чиқариб, лицензиянгизни бекор қиладилар-да, ўзингизни қо-нунан жазолайдилар.

Дабдурустдан Аёлнинг кўзлари бежоланди… Ва, хиёл жимликдан сўнг, жу-вонга ишора қилиб:

– Ана, эгаси… деди.

Йигит Жувонга қиё ҳам қарамай:

– Эгаси эмас, менга сертификати керак! – деди.

Айни ўша лаҳзаларда Жувон ажаб бир заифона эпчиллик билан Йигитнинг олдига ўтди-да, худди ҳунди гўзалларидай кафтларини қовуштириб:

– Кешириғиз? – дея, хиёл тиззаларини букди. – Кешириғиз, жаним?

Жувоннинг кўзлари кишининг раҳмини қўзғагудай сал намли, қошлари ўрта-сида эса, ана, нозиккина бир ажин…

Йигит кўнглида Жувонга нисбатан бир н и м а л а р д и р ғимирлаётган-лигини сезди.

… вуй, у н и н г жавдирашини. Бунча?!.

Ўша аснода таажжуб билан Йигит иқрор бўлдики, Жувон илк кўринганидаги каби йигирма… бешларида эмас, балки, ўттиз… ҳатто, ўттиз бешларида; соч-лари қўнғиррангга бўялган, икки чаккасидаги сочларининг ости эса бениҳоя жафокашлигидан дарак бераётгандай тим кумушранг эди.

– Биз сизға суппер тазасини бирабиз, жаним. – Унинг кафтлари дир-дир тит-рамоқда эди. – Ғазир… ғазир!..

Йигит бир қадар майин оҳангда:

– Сиз… ўзимизнинг карянкаларданмисиз? – деб сўради.

– Нет… нет, – деди Жувон, ҳамон жавдираганча, бошини чайқаб. – Нет… Я… я – китаянка.

ў-ў!.. – деди Йигит, дилида. – Йўқ… й ў қ. Асло!.. Энди чекинсанг ортинг жарлик. Тубсиз!..

– Сертификатини кўрсам бўладими?

Жувон хўқнасифат идишчага қўл чўзиб:

– Буни минға?.. – деди, тавалло оҳанггида. – Минға… минға бериғиз, жаним?

Йигит хўқнасифат идишчани сўмкачасига солаётиб, бошини чайқади:

– Йўқ… – деди, янаям қарори қатъийлашиб. – Сертификатини кўрсатинг?

Бир лаҳза… бир зум Жувоннинг қўлчаси ҳавода муаллақ қотди. Кўзларидан эса ҳали-замон ката-катта ёш томчилари думалайдигандай эди.

– Ғазир, – деб, Жувон Аёлга қаради-да, бошини ирғади. – Мин ғазир!..

Жувон чаққон дўкончадан чиқдию, зипиллаганча, карахт тентираётган бозор-чи оломонга қўшилиб, зумда кўздан йитди.

Йигит эса, хаёлчанлик билан лабларини чўччайтиргач, Аёлдан:

– Кампанионингиз қандай қилиб бу ёқларга келиб қолган? – деб сўради.

Аёл ҳангамага уста экан, айни саволни кутаётгандек, лабини тишлаганча, бо-шини бир чайқаб:

– Э, бечоранинг ғарибгина куни қурсин! – деб, гурунгни бошлаб юборди. – Ман айтмай, сиэ зшитманг, укажон!..

Аёлнинг ҳасратангиз таърифича, Шўро тўзғиб, чегараларга қалин симтўрлар ўрнатилаётган, тобора чегарачи-соқчилар кўпайтирилаётган замонларда Жувон Хитойнинг Қошғар вилоятидан Ўшга ўтиб, бир ўзбекка эрга чиққан. Узоқ йили – Ўш м о ж а р о с и кунларида, тўпписи тор келаётган тоғли қирғизлар, ерга эгалик даъвосида, туғди-битди ўзбекларни уркалтак-суркалтак қилиб, ота-бо-боларидан мерос ҳовли-жойларидан қувиб чиқарганлар; буниси ҳам етмага-нидек, шўринг қурғурларни!..

… вақтийи замонида Шўролар бошлаган касофат зулмнинг навбатдаги энг қонли, энг қақшатғич оқибатларидан-да, буям бир… Ҳа-да! – деб ўйлади Йи-гит, нимага… кимга ачинарини билолмаётган қаландардай маҳзун бошини чай-қаб. – Агар… агар ҳаммаси бор-борича қолаверганида, асло Туркистон бир-лигига путр етмас эди… Қадим замонлардан бери кўзу қошдай қон-қардошлар-а!.. Ана энди “келажаги буюк” ў з б е к бугун қалин симтўрлару тиш-тирно-ғигача қуролланган чегарачи-соқчилар қуршовида – ташқи дунёга йўл йўқ. Агар чиқмоқчи бўл-са, палон миллиён бож тўлаши… Уф-ф-ф!.. Қадимда: “Дод дастингдан, Фалак! Фарёд дастингдан, Фалак!!.” деган экан биров. Бугун ўша дод деяётган б и р о в б и з м и з. Устига- устак, алданаётганимиз, абгор бўлаётганимиз…

– Қирғизлар аввал қайнотасини, кейин эрини ҳам… Э, у кўргиликларни айтмоққа одамнинг тили айланмайди-е, укажон!.. Лариса яшириниб ётган жойларидан барини ўз кўзи билан кўрган… Кўрган-да!.. Эртасими-индиними, икки ўғлини етаклаб, чегарадан биз томонга қочиб ўтганла, – деди Аёл, аччиқ хўрсиниб. – Э, нимасини айтасиз, укажон, ит ҳам, бит ҳам кун кўраёпти-ку!.. Бечорагинанинг миз-миз йиғлаб айтишича, ўғиллариниям, ўзиниям қирғиз ба-шараликлари қутқариб қолган эмиш.

– Ўғиллари ўзи биланми?

– Ҳа-а-а!.. Алақачон ўғиллари бўй етиб қолган, – деди Аёл. – Балагиналар Хитойдан мол ташийдилар.

болалари мол ташимоққа яраб қолган бўлсалар… Демак, Жувоннинг ёши?.. – Беихтиёр Йигитнинг оғзи ланг очилди. – Ғуссаям кишини… Тавба… тавба.

– А-а… кампаниёнингизнинг оти ўрисча-ку?

– Йўқ, асли Лўтими… Лўлитами, – деди Аёл. – Ман, ўзимча, Лариса дейман. Манга шуниси осонроқ.

– Қаерда яшайди – узоқми?

– Йўқ… Бозорнинг орқасидаги маҳаллада, – деди Аёл. – Бир сўққабош тотор кампирчанинг ҳовлисида… Кампирчанинг хизматини қилади… Даволайди… То-тор кампир ҳовлисини Ларисага ваъда қилган.

… у н и н г тоторчага яқин ҳардури ўзбекчаси шундан экан-да!..

Йигит: “Нима, кампаниёнингиз табиблик ҳам қиладими?” деб сўрамоққа чоғ-ланаётганида, Жувон зипиллаб кириб келди. Кўзгиналари ўша-ўша: ҳадемай, энг даҳшатли ҳукмни кутаётган бечоранинг кўзларидай жавдирайди!.. Пешо-наси жиққа тер. Қўлида ширриқ қоғозга ўралган нимадир бор эди.

– Сертификатни опкелдингизми?

Шартта Жувон қўлидаги н и м а д и р н и н г қоғозини шилиб, “Тройной” одеколоннинг идишига ўхшаган кўркам идишни Йигитга узатди:

– Мна, алиғиз, даним.

Йигит суюниб:

– Ў-ў, мана, бор экан-ку! – деди.

Ана, чиндан ҳам, айни аввал олганларидан. Йигит идишни кескин чайқаб, син солди: йўқ – кўпирмади. Қопқоғини бураётганида эса, идишдаги сочмойи асиллигига кафолати борлигини билдираётган каби, қопқоқча боғичидан қи-сирлаб узилди.

– Аҳ-ҳ!.. – деди Йигит, сочмойини ҳидлаб. – Яшанг-э!..

Жувон эса, бир бурдагина нон тилаётгандек, қўлчасини чўзиб:

– Алдинғисини бизға бериғиз инди, жаним? – деди.

– Йўқ… – деди Йигит. Ва, агар есиру ғариба Жувоннинг кўзларида милтилла-ётган ёш бирдан киприкларига тошиб чиқса, – ўзининг жуда таъсирчанлигини билади-ку! – беихтиёр қўшилишиб йиғлаб юборадигандек, бетоқат хайрлаш-дию, ортига бурилди. – Майли, омон бўлинглар!..

Ниҳоят, ана энди ҳ ў қ н а с и ф а т идишчани прокурорга элтиб бериши ке-рак… Ҳа-да, албатта, обориб беради!.

… қайтиш йўқ, – деб шивирлади Йигит…Туйқус, ўша аснода, қачонлардир отасидан, эшитган бир ҳикмат ёдига тушди: раҳмдил – юртни жалой Ватан қилур. – Ота… отажон?!.

Ушбу ҳикматни отасидан эшитганида Йигит ўспирин ёшида эди. Ўшанда:

– Ота, ж а л о й дегани – н и м а дегани? – деб сўрагани ҳам ёдида.

Отаси, – илоё Жаннатида беармон яйрасинлар! – кўзлари аллатовур бир чақнаб:

– Ж а л о й Ватан дегани – хўрланган… таланган… топталган Ватан дегани! – деб жавоб берган эдилар. – Тушундингми?..

Ногоҳ, Йигитнинг хаёли чалғиди: ортидан дўкончи Аёлнинг жудаям қўрс, ач-чиқ-тиззиқ дакки-дашноми ва, шунинг баробарида, хитойи Жувоннинг зору нолон бўзлаётгани бўғиқ эшитила бошлади… Ва, бирдан Йигитнинг жисму жо-нидаги шахду шиддат сўнгандек, аста тўхтади. Лекин… йўқ, ортига ў г и р и л– м а д и.

… ё б и р у б о р и м!.. Англат нима қилай? Бир беванинг кўнглини обод қилмоқ…

Нохос, чорбозорчилардан бирови Йигитга туртиниб ўтди. Йигит ҳушёр торт-гандай бўлди. Лекин, барибир, ота-юртидан қочган ғарибага, аввал қайнотаси, кейин эри кўзўнгида қўйдай бўғизланган бевазанга, емай едириб, киймай кийдириб икки ўғлини вояга етказаётган онага, ёши қирққа етаётганига қа-рамай, ҳали-ҳануз бошпанасининг тайини йўқ муштипарга, сўққабош бир кам-пирчани туну кун папошлаётган чўрига – Ж у в о н г а, тобора раҳми келаётган-лигини Йигит кўксида бошқача бир куйишиқ билан сезмоқда эди. Ахийри, ор-тига ў г и р и л д и. Лекин, ҳали-ҳозирча, қароридан қайтган… қайтолмаганлиги номаълум эди.

… зорманда хўқнасифат идишчани эгасига қайтариш?.. Нима, қайтарса, олам гулистон бўлиб қоладими?.. – Баттар Йигитнинг боши қотди. – Қайтарма-сам-чи?..

Ана, олдида атиги беш… етти қадамли масофа: ҳам ёвуғу ҳам йироқ.

Во ажа-а-аб, умри давомида ҳеч қачон Йигит бу қадар қалтис ва бунчалар нозик вазиятга дуч келмаган эди.

ахир, ғолиб ҳам, о х и р-о қ и б а т, мағлуб экан-ку?!.

Хўш, н и м а қилсин – юрсинми ё қайтсинми?.. Агар олдидаги бору йўқ беш… етти қадамли – ҳам ёвуғу ҳам йироқ – масофани босиб ўтолса – ғолиб-у, ўтолмаса – м а ғ л у б м и?..

25

20–07

08

Қ О Ч О Қ


Укам Ўткир Қилич Нусратилла ўғлининг

азиз руҳи покига бағишладим.

1

хўш, нима қилмоқ керак – қочиш керакми? Эсдан борми ўзи, ғ у с с а д а– н-а?!. Лекин, ҳозир, шу тобда қочишдан бошқа чораси йўқ шекилли. – Бердиёр аччиқ хўрсинди. Ланг очиқ дарвозадан гавжум кўчага чиқаётиб, йўл бўйида хандон-хушон гурунглашаётган уч-тўрт талаба йигитнинг саломига паришон бош ирғади. Ва, ўзининг талабалик йиллари ёдига тушиб, уларга ҳа-васи келди. – Маза… Шуларга маза!.. Омад ухлаётганида, сабр қил эмиш. Нима, аввалдан мудроқ омад бутунлай юз ўгирдими энди? Наҳотки наҳотки-а?

Ўзи-ку, шундоқ ҳам, қачон кўнглидан бундай бир яйраб кулганлигини ду-рустроқ эслаёлмайди: ўқувчилигида болаликнинг завқини, талабалигида эса ёшликнинг гаштини дурустроқ суролган эмас. Ё тавба, бу қанақаси – мана энди домлалигидаям баридан мосуво!.. Бир ўғил, бир қизи бор. Қизи – тўнғичи. Бўйи чўзилиб қолаёзди. Ўғил-қизи муҳтожликни сезмаслиги учун, куну тун ҳало-вати йўқ. Асли, етимнинг кўрган куни қурсин экан. Ҳамиша топгани тутганига етмай, – эру хотин – қўш ҳўкиз, – зўрға умургузаронлик қилиб юрган эдилар. Ректор ўзгарди-ю, тамом тинчи йўқолди. Аввал устози Асад Тешаевич декан-ликдан олинди. Роса йигирма … беш йилдан бери бинойидай ишлаб келаётган олим-а!.. Маҳкамаю девондаги казо-казо ошналарини ўртага солса ҳам, фой-даси бўлмади. Янги ректор, – томири сувга етганларданмикан, – то домлани бошқа иниститутга ўтказиб юбормагунигача, қўймади. Энди навбат… Ҳатто, буни ўйлаш ҳам кишини даҳшатга солади: шу кунларда иш топишнинг ўзи бў-ларканми ахир. Ҳозир ким кўп – папкасини қўлтиқлаб, саргардон изғиётган олим кўп. Номзодлигини ҳимоя қилиб олган бўлсаям майлийди-я!.. Ҳимоя сал– кам уч ойдан кейинга – августнинг иккинчи ўн кунлигига белгиланган; дом-ласи илмий кенгаш раиси билан келишиб қўйипти. Бироқ, бу ёқда ректор икки оёғини бир этикка тираб турволаяпти; бугун яна чақирди, ойнак ортидан тарғил кўзларини лўқ қилиб, кетиши шарт ва зарурлигини уқтирди. Агар ўз ихтиёри билан кетмаса, албатта, пушаймон бўлиб қолишига шама қилди… Бердиёрнинг англашича, а й б ғ и н а с и – профессор, фан арбоби – Асад Тешаевичнинг шогирди – ишончли одами эканлигида. Шу-да, шундан бошқа нимаям бўлиши мумкин?!. Эгаллаб турган бирор бир лавозими бўлмаса. Бор-йўғи оддий ўқи-тувчи. Лекин, тўғри, домланинг даврида имтиҳон қабул қиларди. Ҳадемай, ёзги имтиҳонлар бошланади. Имтиҳон дегани – жарақ-жарақ пул дегани. Талаба-нинг савод-савияси билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ҳамма шунга кўникиб қолган. Қизталақ талабаларга ўқиш ёқмайди. Имтиҳонни-ку, қўя туринг!.. Ўқув йили-нинг тугашини кутмай, имтиҳонлар олдидан кавушини тўғрилаб қўймоқчи бўлаётганлиги шундан. Боя атай ректорнинг кўзларига мўлтираб, – ўз-ўзига раҳми келаётганидан: онангнинг маҳрига тушганми институт, мараз, дея кўнг-лидан кечираётиб, – шу кунларда иш топишнинг мушкуллигини, шафқат қилиб, ишлаб қолишига розилик беришини ростакамига эланди. Лекин, барибир, рек-тор янаям кўзларини лўқ қилиб, бош чайқади: йўқ, деди . Йўқ, боринг, ялин-манг, деди. Ахийри, Бердиёр кетиши тайинлигини билиб, бирор бир иш топол-гунигача, ўн-ўн беш кун ишлаб туришига рухсат сўради; шафқатсиз шаҳри азимда мусофирлигини, оилабоши эканлигини, етим ўсганлигини айтиб, кўчада ишсиз қолиб кетишдан хавотирланаётганлигини тушунтирди. Асл нияти эса чиқмаган жондан умид; гарчи домласидай одам ҳеч нарсага эришолмаганли-гини билган эса-да, ётиб қолгунча отиб қол, деганларидек, бир ҳаракат қилиб кўрмоқчи: ўзинг учун ўл етим.

Серқатнов йўл бўйидаги бозорчанинг ёнидан секин ўтиб бораётганида, сочлари малла, пахмоқ, юзлари кир-чир, кўзлари кўм-кўк, маъюс, ўн-ўн бир ёшлардаги бир қизалоқ йўлини тўсиб, қўлини чўзди: “Дяденка, на хлебушек денъги дайте пожалуйста?” деди. Қизалоқнинг тирноқлари ўскин, кўйлаги узун, бир ён чўнтаги йиртиқ эди. Бердиёр гўё бепарводай ўтиб кетмоқчи бўлди, лекин, беихтиёр қизини, ўғлини ўйлади: қоринлари тўқ, устлари бут. Шукр, Ў з и г а шукр!.. Тўхтади. Чўнтагидан бир ҳовуч пул чиқарди. Ғижимланипти. Орасидан битта икки юз сўмликни олиб узатди: битта нонга етиб ортади, қайтимига бирор бир шарбат ичар… Қизча раҳмат айтди. Тиламчиликни энди-гина ўрганаётган бўлса керак, қўлчаларини кўксига босиб, қуллуқ ҳам қилди. Бердиёр, бепарво ўтиб кетмаганига, икки юз сўмини аямай, навниҳол қиза-лоқни мамнун қилолганига кўнглида бир енгилликни ҳис этди. Сўнг, бозорча томонга хаёлчан кўз югуртирди: гавжум, тўкин!.. Қизиқ, бозорнинг тўкин-сочинлигини кўриб, беихтиёр одамнинг кўзи яшнайди. Ва, алланималаргадир, ҳусусан, эртанинг бугундан баттар ўтарига ишонгиси келмайди.

Ҳаял ўтмай, бозорчадан узоқлашар-узоқлашмас, тағин хаёлини ўз ғус-салари банд этди. Соатига қаради: бирдан чоракта ўтаяпти. Яхши. Трамвайга ўтиради. Кейин, метрога тушади. То акахонининг ишхонасига етиб боргунига қадар, тушлик вақти ҳам тугайди. Акахон – зўр одам: кимсан – депутат! Катта бир газетанинг бош муҳаррири; кўзу қошдай қўшниси – икки йўлка нарида, учинчи қаватда, беш хонали уйда яшайди. Бир кўришсангиз, кўришиб қолганингизга кун бўйи суюниб юрасиз. Шунақа одам у киши. Ўзбек айтадики, қиёматда қўшнидан!.. Тўйу маъракаси бир, мачитию мозори бир. Шундай пайтда ҳамияти тегмаса, қачон тегади… Қолаверса, Акахоннинг бевосита вазифаси, бурчи: депутат-ку! Сидқидилдан йиғласанг, сўқир кўздан ёш чиқар. Агар астойидил Акахон кўйинчаклик қилолса, чорасини топади. Албатта-да!.. Бирпас гурунглашиб ўтиргач, қаловини келиштириб, арзу додини айтади: хоҳ-ласангиз шикоят деб билинг, хоҳласангиз ҳасрат! Лекин, ёрдам беринг, ака-жон? – дейди. Ана кейин, Акахон ёрдамини аямайди.

… ёрдам берармикан-а? – Бердиёр кўнглида бирор бир илиқ сезимни туй-мади. Лекин, барибир, кўнглининг аллақаерида шамдай нимадир липилла-моқда эди. – Халқ айтадики, тўнғизга бир ўқ; тегса – беш, тегмаса ўн беш!.. Ноумид – шайтон.

Темирйўл кечувидан ўтиб, яна бироз юрганидан сўнг, автобуслар бекатига етди. Трамвай бекати айни қуёш тиғида. Соявони йўқ. Иссиқ… жазирама. Автобус бекатида туриб, трамвайни кута бошлади. Бекатда йўловчилар кўп эди. Йиғлаганга ҳўнграган йўлиқипти, деганларидек, – ё пирай! – ҳамманинг кўзида эзғин бир нимадир беқарор изғимоқда. Гўё, ёшу қари, аёлу эркак – бари, бир кунда, бир пайтда ректоридан жавоб паттасини олгандек ёки ана-мана дегунча, оладигандай… Ё тавба! Ёки шундай туюлаяптимикан-а? Ундай деса… Йўқ, ана, ҳаворанг, ҳарир рўмол ўраган анави муштдайгина кампирча, дамба-дам рўмо-лининг учи билан намли кўзларини артиб, – қулоғи карми, нима бало! – ёнида ўтирган, қўнғирранг сочлари елкасида мавж урган, оппоқпаранг бир жувонга, – унинг ҳам қулоғи оғирроқми, деб ўйлаётган бўлса керак, – баланд овозда, баралла ҳасратини достон қилаяпти: бинойигина нафақа олармиш. Олтмиш минг. Олтмиш минг-а!.. Озми – нақ эллик дўллирдан сал камроқ. Лекин, у ойликдан бу ойлигига етмас экан. Гоҳ чироқ пулидан, гоҳ уй пулидан, гоҳо сув пулисидан қарз бўлиб қолаверар эмиш. Ўлсин, дориси қиммат. Ярмидан кўпи дорига кетиб қолади, дейди. Сталин ўлганида ёши ўнларидан ўтган, жама-лаксоч қизалоқ экан. Ўшанда ота-онасига қўшилиб, эзилиб-эзилиб йиғлагани ҳалиям ёдида эмиш. Биласизми, нима учун? – деди кампир, янаям баландроқ овозда гапириб. – Сталин ўлгур камбағалпарвар эди-да! Ҳар йили йигирма олтинчи мартда егилигу ичкиликни дейсизми, кийим-кечакни дейсизми – бари-барининг нархини туширарди, ҳатто, баъзи нарсаларни, айниқса, мис, чўян, темир идишларнинг баҳосини тенг ярмигача арзонлаштирарди. Ҳозир-чи, бо Худо!..

Узоқдан трамвай кўринди. Бири-биридан ўзиб елаётган машиналардан қочиб, Бердиёр йўлнинг у бетига ўтди. То бекатга етгунигача, трамвай ҳам келиб тўхтади. Трамвайга чиқди. Йўловчи кам, бўш ўринлар кўп эди. Уч… тўрт бекатдан кейин тушади. Эшикка яқинроқ жойда, соя тарафда ўтирди. Боя кампиршонинг гапига хиёл хаёли чалғиган эканми, яна дилтанглана бошлади. Соатига қаради: чоракта кам икки бўлаяпти… Кўзларини юмиб, яна кўнглига қулоқ солди: Акахонига талпиниб бораяпти-ку, лекин, қизиқ, негадир боягина кўнглида липиллаган нур ҳам энди сўнгандаймиди… Йў -ғэ!.. Акахон ишида эмас-миё?.. Учрашолмайдиларми? Нима учун кўнгли сезим бермаяпти? Бирор мажлис-пажлисга кетиб қолган бўлсаям кутади. Кутиши керак. Энди вақтни бой беришга ҳаққи йўқ. Энди вақт ўзига қарши ишлай бошлади. Ўн беш кун нима, бирпасда ўтади-кетади… Ё тавба, бутун бошли иниститутда биттаям хайрихоҳ мусулмон топилмаса-я! Ҳолбуки, қоравулидан тортиб то қиролича-сигача бари билан яхши, бари билан апоқ-чапоқ. Кўпчилиги қучоқлашиб, ҳатто, баъзилари ҳезалаклардай ўпишиб кўришади. Қора рўйхатга тушганлигидан хабар топганларидан сўнг, бирин-бирин бари ўзини олиб қоча бошлади. Лоақал бирор бир мард топилиб, Тарғилкўзга: қўйинг, каттакон, бу йигит ундоқ, бу йигит бундоқ, демади. Деёлмади-я!.. Йўқ, у ҳам эмас, бу ҳам эмас, замона ўзгарди. Ёмон ўзгарди: ё Раб, ажаб замон ўлди – яхши ким эрса, ул ёмон ўлди!.. Ким айтган эди буни?.. Ҳа, майли, эсига тушиб қолар… Билаяптики, одамлар ўз соясидан қўрқадиган, манфаатпараст, муте, муттаҳам бўлиб қолдилар. Атиги беш… олти йил аввал тўғри гап учун, одамзот туққанини ҳам аямас эди. Ҳақи-қат қарор топмагунигача, ҳамма баравар курашарди. Бугун ўғрининг ҳам ўз ҳақиқати бор, ғарнинг ҳам.

…нега, нима учун шундай бўлиб қолдик? – деб, ўйлади Бердиёр, кўча томонга хаёлчан юзланиб. – Ахир, одамлар янаям ҳур фикр, янаям адолатпарвар, янаям ҳаётсевар бўлишлари керак эди-ку?! Нима, бундан кейин шундайлигича қолаве-радими энди? Наҳотки, яна Йўлчивойлар замонасига қайтилса-я?!

Жуда яхши биладики, ушбу саволларга жавоб кўп. Жуда!.. Бироқ, айни чоғда биттаям жавоб йўқ: айтсам ўлдирурлар, айтмасам ўлам.

Ногоҳ, катта йўлнинг иккала тарафидаги қоғоз гуллар, рангго-ранг бай-роқчалар, яркироқ алвонлар Бердиёрнинг кўзига оловдай кўриниб кетди.

яна байрамми? Тағин қанақа байрам?!. Ола-а, емоққа нони йўғ-у, итининг оти Маржон!..

Ана, трамвай йўли теваракларида ўсган, жазирамада қуврётган ўт-ўлан-ларни ўн чоғли забардаст эркак алмисоқдан қолган тешачаю ўроқчалар билан қириб-қиртишлаб юрибди. Барининг эгнида шалвираган, шафақранг жужун-ча. Айримларининг бошида соявони узун, сарғиш шапкача. Уларнинг бари жази-рама қуёш тиғида чўяндай қизариб-қорайиб кетган. Ер бағрлаган ўт-ўланларга Зулқарнайн замонидан қолган темиртак қуроллари билан ибтидоий усулда қирон солаётган йўлчивойлар йўл бўйларидаги қоғоз гуллар шокиласию ранг-баранг байроқчаларга сираям мос тушмаётган эдилар.Шунгами, гарчи дилтанг бўлса-да, Бердиёрнинг аччиқ кулгиси қистади.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 | Следующая
  • 4.4 Оценок: 5

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации