Текст книги "Мавлоно"
Автор книги: Ўндер Меҳмет
Жанр: Биографии и Мемуары, Публицистика
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 2 (всего у книги 12 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]
Карвон оғир-оғир Куфага, у ердан Макка томон ҳаракат қилмоқда эди. Ҳар мўминга умри мобайнида бир бора фарз бўлган Ҳаж қарзи адо этилиши лозим эди. Баҳо Валад билан Мавлоно ота-ўғил Маккада бўлиб, чуқур бир хушуъ44
Хушуь – ўзини паст тутиб ёлвориш.
[Закрыть] ичра Каъбани тавоф қилиб, такрор йўлга тушган эдилар. Эндиги йўл шимол сари эди.
Маккадан Мадинага йўл олиб, бу ерда Расулуллоҳ (с.а.в)нинг мақбарасини зиёрат қилгач, ниҳоят, Қуддусга, ундан тағин ойларча йўл босиб, жазирама чўлларни сабр-тоқат билан кечиб ўтиб, Шомга етиб келадилар.
Шом халқи Баҳо Валадни шаҳар ташқарисида кутиб олиб, шу ерда муқим яшаб қолишини исташади. Баҳо Валад:
– Тангри бизга Рум (Онадўли) тупроқлари сари йўл олишимизни буюрмоқда. Бизнинг қўналғамиз Қўнё шаҳридир, – дея рози бўлмайди.
Карвон Онадўлига, Салжуқийлар давлати ҳудудлари томон йўл олади. Ҳалаб55
Ҳалаб – Суриядаги шаҳар номи.
[Закрыть]га, у ердан Малатиё66
Малатиё – Онадўлидаги шаҳар номи.
[Закрыть]га кечилади. Ҳеч бир қўноқда бир ёки икки кундан ортиқ турилмасди. Карвон айни пайтда мангучакларнинг қўли остида бўлган Эрзинжон77
Онадўлидаги шаҳар номи
[Закрыть]га йўналади. Эрзинжон ва мангучакларнинг шуҳратли султони Фахриддин Баҳромшоҳ ва завжаси Исматий Хотун Баҳо Валад ўз диёрлари сари келаётганини эшитиб, уни кутиб олиш учун Эрзинжон яқинидаги Оқшаҳар қасабасига қадар келдилар. Баҳо Валад бу ерда ҳам мадрасадан қўним топди. Сўнг яна йўлга тушиб, Сивас, Қайсари, Ниғда йўли орқали Ларенда88
Сивас, Қайсари, Ниғда, Ларенда – Онадўлидаги шаҳар номлари.
[Закрыть] (Қаҳрамон шаҳар)га етиб келдилар…
Баҳо Валаднинг келаётгани ҳақидаги хабар Ларендага бир неча кун олдин етиб борганди. Салжуқийлар амири ва Ларенда шаҳри волийси Амир Муса Бей бир қанча юксак мартабали акобирлари билан яёв шаҳар ташқарисига йўл олишади ва Баҳо Валадни кутиб олиб, саройга даъват этишади.
Ҳеч бир шаҳарда, ҳеч кимсага юк бўлишни истамаган ва мадрасадан бошқа жойга қўнмаган Баҳо Валад бу ерда ҳам Амир Муса Бейнинг таклифини рад этади ва биронта мадрасадан жой беришларини сўрайди. Унинг бу истагини бажонидил қабул қилган Муса Бей дарҳол мадраса қурилишига амр беради. Шаҳар ўртасидан муносиб майдон танланиб, қисқа фурсатда янги мадраса қуриб битказилади. Оиласи ва муридларини олиб, янги мадрасага кўчиб ўтиши биланоқ Баҳо Валад сабоқ ва ваъзларини бошлаб юборади.
Чунончи, бу пайтда Жалолиддин ёш ўспирин олим сифатида отасининг дарсларида иштирок этмоқда, кеча-кундуз ўқиб, изланмоқда эди.
Баҳо Валад Балх шаҳридан кўчаркан, Ҳазратга ҳамроҳлик этган хос муридларидан самарқандлик Шарафуддин Лолонинг Гавҳар Хотун исмли ахлоқ-одобли ҳамда гўзалликда тенгсиз бир қизи бор эди. Баҳо Валад садоқатли муридидан ушбу қизни ўғли Жалолиддин учун сўраганида кекса Лоло буни ўзи учун шараф деб билиб, дарҳол рози бўлди. 1225 йилбаҳорида мухтасар бир тўй билан ҳар иккаласининг никоҳи ўқилди. Ушбу бахтли воқеадан сўнг кўп вақт ўтмай Баҳо Валаднинг завжаси Мўмина Хотун, унинг ортидан эса Мавлононинг акаси Муҳаммад Аълоиддин вафот этади. Шундай қилиб, Баҳо Валад қисқа муддат ичида икки азиз кишисини Қаҳрамон шаҳар тупроғига топширади…
Бу икки йўқотиш Баҳо Валадни қаттиқ қайғуга солади. Кўп ўтмай Шарафуддин Лолонинг хотини ва Мавлононинг энагаси ҳам бу икки мозор ёнидан жой олади.
Олишни билган Тангри беришни ҳам билади. Худди шу кунларда Мавлононинг икки фарзанди: дастлаб Султон Валад, сўнгра эса иккинчи ўғли Аълоиддин Чалабий тасалли ўлароқ дунёга келади. Мавлоно биринчи ўғлига отасининг, иккинчи ўғлига яхши кўрган акасининг исмларини қўяди. Бу икки суюкли гўдак қайғуларни бир оз бўлса-да унуттирганди. Улар Ларенда боғларида кезиб-ўйнаб, катта боболари Баҳо Валаднинг шафқат тўла қучоғида улғайишмоқда эди.
Баҳо Валаднинг шуҳрати тобора ортаркан, мадрасаси кўнгил соҳиблари билан тўлиб-тошмоқда эди…
Бу даврда Онадўли Салжуқийлар давлати ҳукмронлиги остида бўлиб, энг ёруғ, дориломон кунларни бошидан кечирмоқда эди. 1219 йилда акаси Султон Кайковус I нинг ўрнига ўтирган Аълоиддин Кайқубод I яхшигина ҳарбий иқтидорга эга бўлганидек, дин ва илмни ҳам жуда ҳурмат қиладиган қатъиятли ҳукмдор эди. Давлат пойтахти ҳисобланган Қўнё санъат асарлари-ю илм муассасалари билан бойиб, Салжуқийлар сарой ва мадрасалари илм аҳли билан тўлиб-тошмоқда эди.
Аълоиддин Кайқубод I Қўнёдан сўнг Қайсари, Сивас каби бир қанча шаҳарларни мустаҳкам истеҳком қўрғони билан ўраб олади. У Шарқда пайдо бўлган мўғул хавфига қарши чора ўлароқ, жанубда муҳим бандаргоҳ ҳисобланган. Калонорос қалъасини фатҳ этгач, номини “Аълоия” қўйганди. У, бир томондан, давлат ҳудудларини кенгайтириб, ўз муҳофазаси остига оларкан, иккинчи томондан, ўз даврининг машҳур наққош ва рассомлари безак бераётган ёзги ва қишки саройлар барпо эттирмоқда эди. Шунингдек, Аълоиддин Кайқубод I Бейшаҳар кўлининг ғарбий қирғоқларида қурдирган Қубодобод ҳамда Қайсари яқинларидаги Қубодия ёзлик саройларидан ташқари Аълоияда қишки сарой қурдирганди.
Бу даврларда дин ва мазҳаб масалаларида юзага келган низо ва ихтилофлар, шунингдек, мўғул босқинчилиги хавфи туфайли ҳузур-ҳаловатнинг йўқолиши халқнинг тинчини бузиб, дунёдан совутганди. Шарқдан Онадўлига томон кўчишлар тобора авж олмоқда эди. Ана шундай парокандалик ҳукм сурган бир пайтда тасаввуф ғояларининг Онадўлида илдиз отиб, кенг ёйилишига қулай вазият туғилганди. Халқнинг тасаввуфга бўлган бу хайрихоҳлиги баъзи зоҳид муршидларнинг эътирозига қарамай, султон, вазир ва туман бекларини ҳам ушбу ишонч сари етакламоқда эди.
Султон Аълоиддин Кайқубод тахтга ўтиргач, мутасаввуф Шайх Шаҳобиддин Суҳравардий аббосийлар халифаси томонидан Қўнёга йўлланиб, подшоҳга от ва имома жўнатилади.
Дарҳақиқат, “Миршод ул-Ибод” асари муаллифи мутасаввуф Нажмиддин Доя ҳамда Муҳиддин Арабий, Садриддин Қўнёвий каби олимлар Қўнёда сарой ва халқдан катта эътибор кўрмоқда эдилар. Қўнё илм ва маданият маркази ўлароқ, олим, шайх, дарвешларга эшикларини кенг очганди. Қаерда олим, шайх, шоир, санъаткор исми қулоққа чалинса, унинг Қўнёга чақирилиши табиий эди. Хуллас, бундай ҳолатда Султон ул-уламо Баҳоуддин Валад каби халқ томонидан севилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилган олимнинг Қўнёга даъват этилмаслиги мумкин эмасди.
Ларенда бекларидан бўлмиш Амир Мусо унинг хизматида эди. Ушбу пок қалбли инсон Баҳо Валад дарсларини чексиз ҳаяжон билан тинглар, Ҳазратнинг сўзларидаги чуқур маъно нашъу намоси ичра ақлу ҳушидан айрилмоқда эди.
Не ажабки, Баҳо Валадни кўра олмайдиганлар ҳам бор эди. Фисқу фасодни ўзига амал қилиб олган бир гуруҳ кимсалар Амир Мусони эътибордан тушириш мақсадида Султонга шундай хабар етказишади:
– Балхлик Баҳо Валад Рум диёрига келиб, бу вилоятни валийлик зиёси бирла нурафшон этди. Замонамизнинг қитъалари аро ҳукм юритган подшоҳимиз эса унинг келишидан бехабар қолди. Чунки Султон ҳазратларининг Ларендадаги бекларидан бўлмиш Амир Мусо Баҳо Валаднинг йўлини тўсиб, Ларендада қолишга даъват этган ҳамда мадраса қурдириб, унинг ихтиёрига топширган. Амир Мусо бундай қилишга қандай журъат топди? Султонимиз бунга не деркинлар?
КАРВОН ЙЎЛИ ҚЎНЁ САРИСултон Аълоиддин Кайқубод бу хабарни эшитиб, Амир Мусодан жуда хафа бўлади. Зеро, Султон ўзининг энг содиқ одамларидан деб билган Амир Мусо томонидан бундай номақбул хатти-ҳаракатга йўл қўйилиши сира кутилмаган ҳол эди. Султон хос одамлари орқали қаттиқ сўзлар битилган шундай хабар йўллайди:
– У улуғ зотнинг ҳолидан бир оз бўлса-да, бизга маълум қилмадинг. Фаромуш ва ғафлатда қолиб нега бундай қилдинг?
Амир Мусо нима қилишини билмай, талмовсираган кўйи Баҳо Валаднинг этагига ёпишиб, Султон жўнатган хабарни маълум қилди.
Баҳо Валад:
– Ўрнингдан тур, ҳеч ҳам хавотирланма. Қўнёга бориб, Султоннинг ҳузурига кир ва бул воқеа қандай бўлса, шундайича англат, – дея таскин беради.
Амир Мусо Қўнёга бориши биланоқ, тўғри саройга йўл олади ва Султонга Баҳо Валад ўз истаги билан етти йилдан буён Ларендада яшаётганини, бу ишда ўзининг ҳеч қандай айби йўқлигини батафсил тушунтиради. Унинг бу сўзлари ҳақ эканлигига ишонч ҳосил қилгач, Султон:
– Агар Баҳо Валад бизнинг пойтахтимизга келиб, Қўнё шаҳрини ўз истиқоматгоҳи айласа, бундан жуда хурсанд бўлгайман… Қули ва муриди бўлиб, измида юргайман. Қўнё шаҳри Султони ва амирлари Уни кутмоқдадир, – дейди.
Амир Мусога совға-саломлар берилди ва у такрор Ларендага жўнатилди.
Баҳо Валад Султоннинг даъватини илоҳий амр билиб, кўп ҳам ўйлаб ўтирмай, дарҳол йўл ҳозирликлари кўришни буюрди.
1228 йилнинг илиқ баҳор куни эди. Баҳо Валад Ларендада тупроқда ётган азизларининг мозорларини тағин бир бор зиёрат қилиб, руҳларига фотиҳалар ўқийди. Бу галги сафар чоғида унинг қучоғида Султон Валад ва Аълоиддин Чалабий деган икки невараси бор эди. Етти йиллик сарсон-саргардонликдан сўнг карвон тағин сўнгги манзил томон аста-секин илгариламоқда, ёш Мавлоно отасининг ортидан эргашиб бормоқда эди.
Қўнё шаҳрида дарҳол яшиндек бир хабар тарқалди: балхлик буюк олим Баҳо Валад Қўнёга, қадрдон шаҳрига келмоқда…
Айни кунларда Қўнё саройида ҳам фавқулодда ҳолат ҳукм сурмоқда эди. Шаҳарнинг барча таниқли олимлари, шайхлари, қозилари саройга даъват этилиб, подшоҳ бошчилигида бутун Қўнё аҳли Баҳо Валадни шаҳар ташқарисида кутиб олишга тадорик кўрмоқда эди. Халқ гурас-гурас бўлиб шаҳар ташқарисига, Қаҳрамон йўли устидаги Филобод адирлиги томон йўл олган эди.
Ниҳоят, узоқдан беш-ўн кишидан иборат кичик карвон кўзга ташланди. Олдинда, от устида Баҳо Валад, ортидан Мавлоно Жалолиддин, унинг ортидан эса аёллар, дарвешлар келишмоқда эди. Энг ортдаги туяларга китоблар ортилганди. Карвон шаҳарга яқинлашган бир пайтда Султон Аълоиддин отидан тушди ва югуриб бориб Баҳо Валад отининг тизгинини тутди. Султон Аълоиддин Баҳо Валаднинг қўлини ўпмоқчи бўлди, бироқ қўл ўрнига ёғоч ҳасса узатилганда, Султон ёнидагиларнинг ҳайратли нигоҳлари остида ҳассани ҳурмат билан ўпди. Инчунун, маънавият Султони дунё Султонига илк сабоқ бериб, унинг дунёвий ғурурини синдир– ганди.
Манзара жуда ҳайратомуз эди: кескир қиличи билан қатор ўлкаларни забт этиб, ғанимларини тиз чўктирган Онадўли султони Аълоиддин Кайқубод I Баҳо Валаднинг оти жиловини тутиб одимламоқда, ортда Баҳо Валад от устида ўнг ва сўл томонга саломлар бериб бормоқда эди. Бири иқлимлар, иккинчиси олимлар султони эди.
Султон отнинг тизгинини сарой томон бураркан, Баҳо Валад:
– Эй қудратли султон! Мақсадингизни англамоқдаман. Имомларга мадраса, шайхларга хонақоҳ, амирларга сарой, тужжору ғарибларга карвонсарой муносибдир. Изн беринг-да, биз мадрасада қолайлик, – деди… Султон Унинг бу истагини қабул қилди. Улар шаҳарнинг энг улкан мадрасаси бўлмиш Олтин Абада меҳмон қилиндилар.
Мадрасада яхши кутиб олиниб, чексиз иззатикром кўрган эсалар-да, Баҳо Валад саройдан юборилган совғаларни қабул қилмай:
– Биз дунё молига кўз тиккан эмасмиз. Султон заҳматга қолиб, бизга молу дунё жўнатмасинлар, – дея ортга қайтарди.
Зотан, Баҳо Валад ҳеч кимдан ҳеч вақо олмас, ҳатто жўнатилган совғаларнинг ҳалоллигига шубҳа билан қараб, асло қўл урмасди. Фақат берган ёзма фатволари эвазига оз миқдорда хизмат ҳаққи оларди холос…
Бутун оила Қўнё шаҳри ўртасидаги Олтин Аба мадрасасидан қўним топди. Кўп ўтмай, Султон ул-уламо мазкур мадрасада сабоқ бера бошлади.
Хуросондан “Диёри Рум”га кўчган ушбу буюк сўфий Баҳо Валад Оллоҳ севгисини ишқ илми билиб, айни тушунчани ёвузликка қарши ягона қурол деб атарди:
– Кўнгил битигидан бир саҳифа ёдламоққа ғай– рат кўрсатки, унинг маъноси абадиятга қадар руҳингда гуллаб-яшнасин. Ўлгандан сўнг сенинг қўлингдан тутгувчи нарса ишқ илмидир.
Баҳо Валад тариқат асосчиси эмас эди. Унинг йўли Ҳақ йўли эди. Бутун борлиғи билан шариатга риоя қилар, ботин илми ва Ҳақ севгисини асос билиб, фалсафани ҳазм эта олмасди. Кучли қувваи ҳофизаси, кенг дунёқараши, жозиб нутқи билан жамоани ром этиб, ўзига тобе қиларди.
Бир неча кун ўтиб, Султон Аълоиддин Кайқубод Салжуқийлар саройида катта бир маросим уюштириб, унда Баҳо Валад ҳамда шаҳарнинг барча таниқли олимларию футувват99
Футувват – тасаввуфда жавонмардлик, саховат, карам кўрсатиш.
[Закрыть] арбобларини даъват этади.
Султон Аълоиддин Баҳо Валадни сарой эшиги олдида кутиб олиб, ичкарига бошлади. Барча Баҳо Валадга салом бериб, қўлларини ўпди. Шунда Султон Аълоиддин юксак овозда:
– Эй дин подшоси! Ўйлаб шундай қарорга келдим. Бугундан эътиборан боболаримдан мерос қолган бу тахтни сизга тақдим этмоқдаман. Сиз султон, мен қулман. Зеро, бутун зоҳир ва ботин султонлиги сизникидир, – дея, ҳамманинг олдида баҳо Валадга салтанат тожини узатди.
Баҳо Валад Султоннинг ушбу сўзларини диққат билан эшитгач:
– Эй дунё ва охират мулкини қўлга киритишга эришган малак сифатли мулк соҳиби, муҳтарам ҳукмдор! Тахтингизда роҳат қилиб ўтираверинг. Биз кўпдан бери дунё молу мулкидан кўз юмган ҳолда Тангрига қуллик қилиб, Унинг амрларини бажаришга интилмоқдамиз, – дея жавоб берди.
Мажлисга даъват этилганларнинг аксарияти бу сўзларни эшитиб, Баҳо Валаднинг хос муридига айландилар. Баҳо Валад гарчи Олтин Аба мадрасасига ўрнашган бўлса-да, бироқ бундан кўнгли тўқ эмас эди. Мадрасада бошқа мударрислар ҳам истиқомат қиларди. Бунинг устига унга ажратилган қисм жуда кичик эди. Ўғли Жалолиддин йигитлик ёшига кириб, уйланган, бола-чақали бўлганди. Шунингдек, баъзи йўқсил муридлар ҳам мадрасага жойлаштирилганди. Султонга айтилса, шубҳасиз, дарҳол янги бир мадраса қурдирарди, аммо бундай таклиф Султон ёки амирлари томонидан ўртага ташлангани маъқул эди. Албатта, бунинг учун бир “зуҳурот” содир бўлиши лозим эди. Шундай бўлди ҳам… Кунлардан бир кун Баҳо Валад Жума масжиди деб аталган Аълоиддин жоме масжидида ваъз ўқимоқда эди. Маҳшар каби лиқ тўла жоме масжидидаги махсус жойда Султон билан бирга амирлар ҳам ўлтирар эди. Баҳо Валад ҳар оятнинг нозил бўлиш сабабларини ва унинг таҳқиқини бутун нозикликлари ва тафсилоти билан тафсир этаркан, барча жон қулоғи билан тингламоқда эди. Султоннинг сарой аъёнларидан Амир Бадриддин Гавҳартош ҳам дарсни тинглаб, Баҳо Валаднинг фасоҳат тўла сўзларига ҳайрон қолиб ўтирарди. Айни дамда унинг кўнглидан “Машааллоҳ, Ҳазратнинг нақадар ўткир зеҳни, қувватли хотираси бор, гўзал нутқ ирод этмоқда” – деган ўй кечарди.
ЯНГИ БИР МАДРАСАШу пайт Баҳо Валад Қуръони Каримдан буларни эшитгандек, минбардан ҳайқирди:
– Амир Бадриддин, Қуръони Каримдан бир пора ўқи!
Амир Бадриддин ушбу кутилмаган хитобдан сесканиб тушди, сўнг ўзини ўнглаб, дарҳол хотирасига келган порани ўқиди. Баҳо Валад ўқилган ушбу поранинг ҳар оятини алоҳида-алоҳида тафсир қилди. Ҳайратда қолган Амир Бадриддин ваъз тугаши билан Баҳо Валаднинг ёнига бориб қўлларини ўпди.
Шу кундан эътиборан бу ҳолнинг шукронаси ўлароқ, Баҳо Валад ва болалари учун шаҳарнинг энг гўзал жойи ҳисобланган Султон Кўшки атрофида мадраса қуриш ишлари бошланди. Бир неча ой ўтиб, мадраса иншоотининг қурилиши ниҳоясига етгач, Баҳо Валад ва ўғли Жалолиддин янги мадрасага кўчиб ўтдилар…
Султон Аълоиддин Кайқубод Баҳо Валад ва ўғли Жалолиддинга жуда катта ҳурмат кўрсатар, баъзи муҳим ишларда улардан маслаҳатлар оларди. Султон шаҳар атрофини муҳташам қалъа билан ўраб олганди. Бир қалъаки, чеккалари тиллакори ёзувлар, ён-атрофи мармар қавариқли турли сурат ва нақшлар билан безатилганди. Онадўлининг нурли қуёши остида порлаган бу қалъа шаҳарни ҳам душмандан, ҳам селдан ҳимоя қиларди. Бир кун Баҳо Валад билан бирга қалъа атрофида кезаркан, Султон:
– Эй Cултон ул-уламо, қалъанинг қурилиши ҳақида нима дейсиз? – дея сўради.
– Сел ва душман суворийларига қарши жуда мустаҳкам қалъа қурдирдингиз, бу таҳсинга лойиқ, аммо мазлумларнинг оҳу нолаларига қарши нима барпо эттирдингиз? Сиз адолат ва эҳсон қалъаси қуришга, хайрли дуолардан аскарлар бунёд этишга ғайрат кўрсатинг!.. Чунки адолат ва эҳсон қалъаси бу каби мингларча чўнг истеҳкомлардан яхшироқдир. Халқнинг омонлиги, дунёнинг барқарорлиги шундандир… – деб жавоб қилди Баҳо Валад.
Бу сўзларни жон қулоғи билан эшитган Султон Аълоиддин Баҳо Валаднинг хайрли дуолар қилишини истаб, этагини кўзларига суртиб, қўлларини ўпади ва миннатдорчилик тариқасида Қўнё қалъаси шарқидаги саройнинг боғини Cултон ул-уламога нисор этади.
Анча вақт ўтиб, Баҳо Валад муридлари билан шаҳар атрофини кезаркан, бу ердаги кичик бир тепаликка ишора қилиб:
– Менинг ва болаларимнинг, авлодларимнинг мозорлари шу ерда бўлгай. Бундан кейин бу ер жон ва кўнгил боғи, ҳаққа эришганлар мақомидир, – дейди. Не ажабки, йиллар ўтиб, Баҳо Валад вафот этгач, худди шу ерда дафн этилади. Мавлононинг мақбараси ҳам шу ерда қад кўтаради…
Баҳо Валаднинг сабоқлари, ваъзлари ва насиҳатлари муриду шогирдлари томонидан қаламга олиниб, “Маъориф” номи остида уч жилд ҳолида тартиб берилади. Тағин тўртинчи бир жилд бор эдики, бунда кундалик ҳаётий муҳим воқеликлар қайд этилган хотира дафтари ҳисобланади. Баҳо Валад ўз асарларида файласуфларни жиддий танқид остига олади, уларга танбеҳ тарзида шундай хитоб қилади:
– Сиз қалб ҳузур-ҳаловатидан воз кечиб, турли шубҳа ва васвасаларга тушмоқдасиз. Ҳақиқат сизга шоҳ томирингиздан ҳам янада яқин бўлгани ҳолда, бекорга талмовсираб турмоқдасиз. Сизнинг бу ҳолингиз ниҳоятда ачинарлидир.
Бошқа бир ўринда эса:
– Пайғамбаримизнинг йўлидек тўғри бир йўл кўрмадим. У йўқ экан, борлиқ ҳам йўқ эди. На фикр, на ҳис, на ашё, на юлдуз, на фалсафа, на ҳикмат… У келди-ю, Қуръони Карим нозил бўлди ва ҳамма нарса унда мужассам бўлди, – дейди.
Баҳо Валад ҳақиқат ва Ислом шариатини бирлаштириб, энг аввало, нафс деган тийиқсиз жониворни енгган мутавозе инсон ҳамда узоқни кўра олган етук мутасаввуф олим эди.
БАҲО ВАЛАД БОҚИЙ ДУНЁГА КЎЧДИБаҳоуддин Валад Қўнёга кўчиб келгач, бор-йўғи икки йил яшади, холос. Ёши саксон бешдан ошиб, кексалик заиф баданига бутун юки билан чўкканди. 1231 йилнинг қишида қўққисдан бетоб бўлиб ётиб қолди. Бетоблигининг учинчи куни, яъни 12 январь жума, тушга яқин Унинг руҳи фоний оламни тарк этди.
Вафотининг эртаси куни жаноза маросимида Султон Аълоиддин бошчилигида барча умаро ва уламолар ҳозир бўлишди. Йиғилган мингларча халқ тобутни елкама-елка кўтариб, Султон томонидан бир пайтлар тортиқ қилинган боғга олиб боришди. Салжуқийлар саройида қирқ кун мотам тутилиб, бу давр мобайнида Cултон ул-уламо Баҳо Валаднинг хотири учун Султон ва амирлар отга минишмади.
Маълум бир муддатдан сўнг мозорнинг тоши лавҳи ҳозирланиб, унда шундай сўзлар битилди:
“Оллоҳ боқийдир. Бу ер улуғимиз, мўътабаримиз, дин ва шариат пешвоси, ҳикмат манбаи, суннатга қайта жон ато этган, бидъатни илдизидан суғуриб отган, айтганларига амал қилинган, олимлар султони, шарқ ва ғарб муфтийси, Мусулмонларнинг шайхи, балхлик Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ётган жойдир. Оллоҳ Ундан ҳамда ўтганлардан рози бўлсин. Олти юз йигирма саккизинчи йили Раби ул-охирнинг ўн саккизинчисида, жума куни пешин чоғи вафот этди. Оллоҳ раҳмат айласин”.
Бир йилдан сўнг мозори узра усти ғиштли оддийгина мақбара барпо этилди. Салжуқий вазирларидан Муиниддин Сулаймон Парвона Мавлонога Баҳо Валаднинг оддий мақбараси узра улкан бир мақбара ва юксак қубба тиклатмоқчи эканлигини маълум қилади. Унинг ушбу истагини эшитган Мавлоно шундай савол беради:
– Шу коинотни қучган кўк қуббасидан янада яхшисини, янада буюгини барпо эта оласизми?
– Йўқ.
– У ҳолда янгисини қуришга заҳмат чекманг.
Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтайлик, Мавлононинг вафотидан сўнг анча вақт ўтиб, Қонуний Султон Сулаймон даврида унинг даҳмаси устидаги катта тахта қопламали сандиқ Отасининг даҳмаси устига кўчирилади. Мавлононинг даҳмаси устига эса нисбатан кичикроқ мармар ва усти пўшидали алоҳида тахта сандиқ ўрнатилади. Зиёратчилар томонидан “Ўғлининг илмига, буюклигига ҳурматан отасининг сандиқи таъзимдадир” дея афсоналаштирилган тахта қоплама сандиқ аслида Мавлонога тегишлидир.
Баҳо Валад бақо уйига кўчиб, ортда ўзидан янада порлоқ бир юлдуз қолдирганди: Мавлоно Жалолиддин… Қутб юлдузи каби нур таратгувчи ушбу илм ва урфон жавҳарининг ёнида кейинчалик чиққан неча юлдузлар хира тортажак…
Энди асл юлдуз, ошиқ кўнгиллар Султони ҳақидаги ҳикоямизни бошлайлик.
II БЎЛИМ
МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИНОлимлар Султони Баҳоуддин Валад ўзидан ворис қилиб қолдирган суюкли ўғли Мавлоно Жалолиддиннинг туғилган санаси борасида бир қанча тадқиқотчилар тер тўкканлар. Тарихчи олимлардан Виллай Дурант (Willy Durant) Мавлононинг туғилган санасини 1201 йил, Морис Барес (Maurice Barres) эса 1203 йил дея талқин этади. XIV аср мавлавий олим Афлокий Аҳмад Даданинг “Маноқиб ул-орифин” асарида Мавлоно 604 йил Раби ул-аввал ойининг 6-куни (1207 йил 30 сентябрда) туғилгани қайд этилади.
Сўнгги йилларда бу мавзуда кенг тадқиқот олиб борган олимлар Мавлононинг 1207 йилдан анча олдин туғилганини айтишади. Яъни Мавлоно ўзининг “Фиҳи мо фиҳи” (Нимаики Ундадир, Ундандир) асарида Самарқанднинг хоразмшоҳлар томонидан қуршаб олинишига тўхталаркан: “Самарқандда эдик, Хоразмшоҳ Самарқандни муҳосара қилиб, аскар тортиб курашмоқда эди”, деган фикрни айтади.
Қайд этилган тарихий воқелик 1207 йилда содир бўлгани эътиборга олинса, Мавлоно бу пайтда хотираларини унутмайдиган ёшда, яъни 7–8 ёшларда бўлган дейиш мумкин. Шу сабабли унинг туғилган санасини 1200 йиллар дея қайд этмоқ ҳақиқатга яқин ҳисобланади. Демак, Мавлоно отаси билан Балхдан кўчган пайтда жуда ёш бола эмас, балки ўспиринлик чоғига етган йигитча, Қўнё тупроқларига қадам босганида эса 28 ёшларда бўлган.
Хуллас, Мавлоно отаси Баҳоуддин Валад мерос қолдирган курсини эгаллаганда барчанинг ҳурмат ва ишончини қозонган ёш, бироқ етук олим бўлиб етишган эди.
Жалолиддиннинг Балхдаги болалик дамлари етук дарвешларнинг илоҳий мажлислари ичра кечгани сир эмас. Буни тадқиқотчи олим Мариам Хери (Myriam Harry) шундай изоҳлайди:
– Балхда Баҳо Валаднинг дарвешлари тез-тез илоҳий мажлислар уюштиришарди. Мавлононинг онаси кичик ўғлининг бу мажлисларда қатнашишини жуда ёқтирар, ол ёноқли, юзидан нур ёғиб турган Жалолиддин қўлида ипак дастрўмоли, бошида олмос безакли қизил кулоҳи (тақияси) билан боши ўнг елкасига оғган ҳолда илоҳий куйларнинг оҳангига ғарқ бўлиб, тинмай самоъ1010
Самоъ рақси – мавлавийлик сулукида ўнг қўлни юқорига, сўл қўлни қуйига узатган ҳолда гир айланиб, рақс тушганча Оллоҳни зикр этиш.
[Закрыть] рақсига тушарди…
Отасининг дарсларига қатнаб, етук муридларнинг тарбияси остида улғайган Мавлоно узоқ кўчиш йилларида отасидан ажралмаган. Сафар давомида ўз даврининг таниқли олим ва сўфийлари билан танишишга муяссар бўлганди.
Падари бузруквори Баҳоуддин Валаднинг вафотидан сўнг Унинг муборак жасади қўйилган заминни муқаддас билган Мавлоно ўзи ва авлодларининг ҳам доимий қўноқ ери Қўнё бўлишини истаб, элга шундай хитоб қилмоқда эди:
– Бундан кейин Қўнёни валийлар шаҳри деб атангиз. Зеро, Қўнёда туғилган бола валий бўлгай. Cултон ул-уламонинг муборак жасади, авлод-аждоди ушбу шаҳарда барқарор экан, бу ерда уруш бўлмагай. Душман ҳалок бўлиб, Қўнё охирзамон офатларидан ҳам омон қолгай.
Мавлоно завжаси ва болалари билан Амир Бадриддин Гавҳартош қурдирган мадрасанинг бир неча ҳужрасини маскан тутган эди. Отаси вафот этгач, мурид ва талабалар Мавлонони Валад қолдирган курсининг ягона вориси билиб, унинг атрофида жам бўлишганди. Бироқ Мавлоно ўзини отасининг ўрнига лойиқ кўрмас, бу курсига ўтиришнинг ҳали вақти етмаган деб ҳисобларди. Баҳо Валад азиз ўғлига ўзидаги бор билимларни мисқоллаб ўргатиб, ҳақиқат йўлларини бирма-бир кўрсатиб берганди. Тинмай илм олишга интилган Мавлоно отасининг ўлимидан сўнг ёлғизланиб, нима қилишини билмай қолган бир дамда янги ирфон қуёшининг Онадўлига келаётгани ҳақидаги хабарни эшитади. Бу термизлик Шайх Саййид Бурҳониддин эди.
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?