Текст книги "Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш"
Автор книги: Олег Синяков
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 3 (всего у книги 7 страниц)
I.3. Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш
Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришдан мақсад: иш жойларида, ишлаб чиқариш участкаларида, цехлар ва тайёрлов пунктларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишловчиларни ишлаб чиқаришдаги зарарли ва хавфли омиллар таъсиридан ҳимоялаш, меҳнаткашларни узоқ ва юқори меҳнат қобилиятларини сақлашдан иборат.
Корхона фаолиятидан мақсад, хом-ашё тайёрлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сотиш ва фойда олиш билан бир қаторда меҳнат жамоаси турмушини яхшилаш, ҳаётини ижтимоий ривожлантириш ва атроф муҳитни мухофаза қилишдир.
Меҳнат жамоасини ҳаётини ижтимоий ривожлантириш деганда меҳнатдан қониқиш даражасини ошириш, меҳнат жамоаси аъзоларини моддий ва маънавий талабларини қондириш, меҳнат, маиший хизмат кўрсатиш, дам олиш шароитларини яхшилаш, ҳар бир ишловчини ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ишлар тушунилади.
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришни ҳуқуқий ва меъёрий асосларини меҳнат кодекси, меҳнатни мухофаза қилиш қонуни талаблари, ҳукумат органлари қарор ва фармойишлари, меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар ташкил килади.
Иш жойларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратилишини таъминлаш, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитар-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация қилиш, бошқа тадбирлар ва воситаларни тайёрлаш, қарорлар қабул қилиш ва амалга ошириш меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими (ММҚБТ) ёрдамида амалга оширилади. Иш жойларида, ишлаб чиқариш участкаларида ва бутунлай корхонада таркибий бўлинмалар, функционал хизматлар ва алоҳида ишловчиларни хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича фалолияти корхонада меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш объекти бўлади.
Корхона бўйича меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш органини корхона маъмурияти номидан унинг раҳбари, бош мухандиси, бош мухандис муовини ва меҳнат мухофазаси бўлими бошлиғи ташкил килади. Бошқариш органи корхона цехлари, тайёрлов пунктларида меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги маълумотларни тахлил қилади, меҳнат шароитлари омилларини меъёрий қийматидан четга чиқишларни бартараф этиш мақсадида, бошқариш қарорини қабул қилади ва уларни бажарилишини таъминлайди. Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш органи корхона раҳбари (бош мухандис ва б.қ.) хизмати ва корхонани ишлаб чиқариш бўлинмалари ва хизматлари раҳбарлари бўлади.
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш ишида корхона хўжалик фаолиятини бошқариш механизмини деярли барча бўғинлари хизматлари ва лавозимли шахслари иштирок қилади. Шунинг учун корхона бўйича бошқариш фаолиятини самародорлиги корхонани барча хизматлари ва лавозимли шахсларининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда вазифаларини аниқ кўрсатилишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ҳар бир корхонада меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисида низом ишлаб чиқилиши керак. Унда меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш тизимида қатнашаётган хизматлар ва лавозимли шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўзаро боғланганлиги ва бир-бирига бўйсинганлиги ўрнатилади.
Ҳар бир хўжалик бўлинмаси: тайёрлов пункти (маскани), цех, ишлаб-чиқариш участкаси ва бригадаси ва корхонанинг хизматлари меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини кўрсатувчи ўзининг бошқариш органи, бошқариш объекти ва маълумот таъминотига эга бўлади. Шунинг учун, таркибий бўлинмалар ва хизматларни бошқариш фаолияти, меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш органи томонидан, умуммиқёсда мувофиқлаштирилган ва тезкор бошқариладиган бўлиши керак.
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш бўйича ташкилий-методик ишларни, бошқарув қарорларини тайёрлаш ва уларни бажарилишини назорат қилишни, бевосита корхона раҳбари ёки бош мухандисга бўйсинувчи, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати амалга оширади. Алоҳида иш жойлари, участкалар ва бутунлай корхона бўйича меҳнат шароитлари ҳақида объектив маълумотлар бўлган тақдирдагина ММҚБТ ни нормал фаолият юритиши ва такомиллаштирилиши таъминланиши мумкин. Пахта тозалаш корхонасида меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш тизимини фаолият юритиши, иш берувчига қонунларда белгиланган меҳнатни мухофаза қилишдан ўз мажбуриятларини самарали амалга ошириш имкониятини беради.
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш функцияси (корхоналар ва уларнинг бўлинмалари миқёсида) қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш;
меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини ҳисоботини олиб бориш ва тахлил қилиш;
меҳнатни мухофаза қилиш ишларини режалаштириш;
меҳнатни мухофаза қилиш ишлари юқори даражада бўлганлиги учун рағбатлантириш;
тарбиялаш ва интизомни мустаҳкамлаш.
Барча назорат турлари, нафақат меҳнатни мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари, стандартларидан четга чиқишларни аниқлаш, қоида бузилишлар сабабларини тахлил қилиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ҳам ишлаб чиқишни тақозо этади.
Меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини ҳисоботини олиб бориш ва тахлил қилиш меҳнат қонунлари талабларига, меҳнатни мухофаза қилиш стандартлари, меъёрлари ва қоидаларига риоя этмаслик сабабларини аниқлаш ва умумлаштириш ҳамда меҳнатни мухофаза қилишдан режалаштирилган ишлар ва тадбирларнинг бажарилмаганлик сабабларини аниқлаш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун аниқ чоралар кўришни талаб этади. Тахлил қилиш учун бахтсиз ҳодисалар ҳисобини олиб бориш, касб касалликлари ҳисоботи ва меҳнатни мухофаза қилишдан ҳисоботлар, иш жойларини шаходатлаш ҳамда санитар-техник паспортлаштириш маълумотлари ва барча назорат турлари материалларидан фойдаланилади.
Иш жойларида меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш ҳисоботини олиб бориш ва тахлил қилиш асосида, меҳнатни мухофаза қилишнинг тезкор, истиқболли иш режасига киритиш учун тавсиялар ишлаб чиқилади.
Режалаштириш ўз ичига 5 йиллик (истиқболли) меҳнатни мухофаза қилиш ва шароитларни яхшилаш ҳамда санитар-соғломлаштириш тадбирларини комплекс режасини ишлаб чиқиш, жорий (йиллик) меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш – бу жамоа шартномасининг меҳнатни мухофаза қилиш қисмига киритилади ҳамда алоҳида цехлар, участкаларнинг меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларининг тезкор (ўн кунлик-декада, ойлик, чораклик) режасини ўз ичига олади.
Меҳнатни мухофаза қилиш ишларини юқори даражага кўтарганлик учун моддий ва маънавий рағбатлантириш қўлланилади.
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш касблар бўйича танлашни ташкиллаштириш, меҳнатни мухофаза қилишга ўқитиш ва уни тарғибот қилиш, ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш, оптимал меҳнат ва дам олиш тартибини таъминлаш, меъёрий санитар-маиший хизмати кўрсатилишини таъминлаш, ишловчиларга зарарли ишларни бажарганликлари учун имтиёзлар ва компенсация тўловлари жорий этиш, даволаш-профилактика ишларини олиб бориш йўли билан амалга оширилади.
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришнинг асосий вазифалари. Меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришни асосий вазифалари қуйидагилардан:
ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш ва меҳнатни мухофаза қилиш масалаларини ташвиқот қилиш;
ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш;
ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш;
бино ва иншоотларни хавфсизлигини таъминлаш;
меҳнатни санитар-гигиеник шароитларини меъёрлаштириш;
ишловчиларни шахсий ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш;
ишловчиларга даволаш-профилактика хизмати кўрсатилишини ташкиллаштириш;
ишловчиларга санитар-маиший хизмат кўрсатиш;
ишловчиларни алоҳида мутахассисликлар бўйича касб малакасига кўра танлашдан иборат.
Ишловчиларни меҳнат хавфсизлигига ўқитиш тегишли тармоқнинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалари, низомлари ва йўриқномалари бўйича амалга оширилиши керак. Ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитишни – бўлинма бошлиғи, ишлаб– чиқариш техникаси бўлими, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, бош механик бўлими ва бош энергетик бўлимлари ҳамкорликда олиб борадилар.
Меҳнатни мухофаза қилиш масалаларини тарғибот қилиш барча тарғибот қилиш воситалари: турли қўлланмалар, плакатлар, радио, телевидение, кино, кўрик-танловлар, маърузалардан фойдаланилиб, бўлинма раҳбарлари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими томонидан бажарилиши керак.
Ишлатилаётган ишлаб-чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш, уларни меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, давлат назорат органлари меъёрлари ва қоидалари ва меҳнат хавфсизлигининг бошқа меъёрий ҳужжатлари талабларига мос ҳолатга келтириб, керак бўлганда – янги хавфсиз ускуналар билан алмаштирилиб ечилиши керак. Фойдаланилаётган ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлашни – бош механик бўлими, бош энергетик бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси ва техник назорат бўлими бажарадилар.
Ишлаб чиқаришда технология жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш амалдаги технологияларни меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, давлат назорат органлари меъёрлари ва қоидалари ва меҳнат хавфсизлигининг бошқа меъёрий ҳужжатларига мос ҳолатга келтириш ҳамда янги хавфсиз технология жараёнлари, механизациялаштириш ва автоматлаштириш воситаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш йўли билан амалга оширилиши керак. Ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш – бош технолог, техник назорат бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси, бош механик бўлими, бош энергетик бўлими томонидан бажарилади.
Ишлаб-чиқариш бино ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш талабларини бажариш йўли билан бажарилади. Қурилаётган бино ва иншоотларни хавфсизлигини таъминлаш – капитал қурилиш, меҳнатни мухофаза қилиш ва моддий-техника таъминоти бўлимлари томонидан; фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш – бош механик бўлими, бўлинма бошлиғи, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, ёнғин хавфсизлиги бўлими ва моддий-техника таъминоти бўлимлари томонидан бажарилади.
Меҳнат шароитларини санитар-гигиеник меъёрлаштириш иш ўринларида ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари пайдо бўлиш сабабларини бартараф этиш ва самарали жамоа ҳимоя воситаларини қўллаш йўли билан амалга оширилади. Меҳнат шароитларини санитар-гигиеник меъёрлаштиришни – бўлинма раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси, бош технолог бўлими ва тиббиёт пункти бажарадилар.
Ишловчиларни шахсий ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш амалдаги меъёрлар ва улар учун ўрнатилган берилиш, сақланиш ва фойдаланиш тартибига кўра амалга оширилиши ҳамда улар билан таъминлашни моддий-техника таъминоти бўлими раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси томонидан бажарилиши керак.
Оптимал меҳнат ва дам олиш тартиби яратилишини таъминлаш барча ишловчилар учун уларнинг меҳнат хусусиятлари ҳисобга олиниб, биринчи навбатда ишлаб-чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсир этаётган ва узликсиз юқори жисмоний ва асаб-руҳий кучланганлик билан ишлаётганлар учун назарда тутилиши керак. Ишловчилар учун имтиёзли меҳнат ва дам олиш тартиби меъёрий ҳужжатлар асосида таъминланади. Оптимал меҳнат ва дам олиш тартибини меҳнатни илмий ташкиллаштириш ва иш ҳақи бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси таъминлайди.
Ишловчиларни даврий, янгидан ишга қабул килинаётганларни, тиббий профилактика кўригидан ўтказилишини, пархез овқатлар билан таъминлаш ва уларнинг касалланишларини олдини олиш тиббий-профилактика тадбирларини ўтказилишини ташкиллаштиришни ва тиббий-профилактика хизмати кўрсатишни тиббиёт пункти, бўлинма раҳбари, касаба уюшмаси ва меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ташкил этади.
Санитар-маиший хизмат кўрсатиш ишловчиларни санитар-маиший хоналари, қурилмалари билан таъминлаш ҳамда уларни амалдаги меъёр ва қоидалар талабларига кўра ишлатилишини назарда тутиши керак. Ушбуни бўлинма бошлиғи, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, моддий-техника таъминоти бўлими, капитал қурилиш бўлими ҳамда касаба уюшмаси ташкиллаштиради.
Касбий танлаш ишловчиларни алоҳида касбларга (пахта ғарами бузгич РБХ операторлиги, иссиқлик генераторлари ва пахтани қуритиш барабанлари, тозалаш машиналари, жин ва линтерлар операторлари, маҳсулотларни тойловчилар ва бошқалар) жисмоний ва руҳий жиҳатдан ишларни хавфсиз бажаришга мослигини назарда тутади. Алоҳида касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танлашни кадрлар бўлими, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ҳамда тиббиёт пунктлари бажарадилар.
I.4. Корхона лавозимли шахсларининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мажбуриятлари
Корхона раҳбари, бош мухандиси, бош технологи, бош механиги, бош энергетиги, бошқа мутахассислари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, сменалар усталари – буларнинг ҳар бири ўз фаолият соҳалари ва участкаларида хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини таъминлашга мажбурдирлар.
Корхона раҳбарининг корхонада соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мажбуриятларига:
меҳнатни мухофаза қилиш хизматини тузиши ва унга мутахассислар танлаши;
жамоа шартномаси ва унинг шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш, санитар-соғломлаштириш ва санитар-маиший хизмат кўрсатиш тадбирларини МХСТ талабларига мос комплекс режасини ишлаб чиқишни ташкиллаштириши ва тасдиқлаши, унинг бажарилишини молия, материаллар, ишлаб чиқариш ускуналари, механизациялаштириш ҳамда автоматлаштириш воситалари билан таъминлаши;
корхона ишчи ва хизматчиларини санитар маиший, умумовқатлантириш, соғломлаштириш бинолари ва хоналари, махсус кийим бош, махсус оёқ кийим, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши;
санитар-маиший хизмат кўрсатиш хоналари ва қурилмаларини меъёр бўйича ишлатилишини ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш, тозалаш, ювиш, қуритиш, дезинфекциялаш, газсизлантириш, дезактивлаштириш, текшириш, синаш ва таъмирлашни ташкиллаштириши;
уч босқичли назоратнинг ташкил этилиши ва олиб борилиши устидан доимий назорат ўрнатиши;
корхонада ички меҳнат тартиби қоидаларини ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассислари учун меҳнатни мухофаза қилишдан мажбуриятларни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкиллаштириши;
таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассилари, меҳнатни мухофаза қилишнинг жамоа нозирлари иштирокидаги ишлаб чиқариш мажлисларида вақти-вақти билан меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳолати, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касалланишлар сабабларини олдини олиш тадбирларини, шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг бажарилиш ҳолатини кўриб чиқиши ва б.қ. киради.
Бош мухандиснинг мажбуриятларига:
жамоа шартномаси ва унинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича шароитларни яхшилаш, хафсизликни таъминлаш, санитар соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига раҳбарлик қилиш;
меҳнатни мухофаза қилиш хизматини комплектлаш, унга раҳбарлик қилиш ва корхонада меҳнат хавфсизлиги талабларининг тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш;
ишчиларни ишлаб чиқариш касбларига тайёрлашда хавфсиз иш услублари ва усулларини ўргатиш, уларни билимларини текширишни ташкиллаштириш;
меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мухандис-техник ходимларга, ёш мутахассилар ва ўқув юртлари ўқувчиларига кириш йўл-йўриқларини шахсан ўтказиши, бевосита иш жойларида меҳнатни мухофаза қилиш бўйича дастлабки, даврий, навбатдан ташқари йўл-йўриқларни ўз вақтида берилишини ташкиллаштириш;
таркибий бўлимлар раҳбарлари ва мутахассисларини меҳнат қонунлари, МХСТ, меҳнатни мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларидан билимларини текширишни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
ускуналарни ишлатиш, ишлаб чиқариш жараёнларини олиб бориш ва ташкиллаштиришда меҳнатни мухофаза қилиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш, технология хариталари (регламентлари) ва иш бажариш лойиҳаларида меҳнат хавфсизлиги тадбирларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш;
юқори ташкилотлар кўрсатмалари ва давлат назорат органлари тақдимотлари тавсияларини бажарилишини ташкиллаштириш, тайёрлов масканлари ва заводнинг таркибий бўлинмаларида меҳнат хавфсизлиги ва санитария-гигиена шароитлари ҳолатини текшириш, аниқланган камчиликлар бўйича тезкор чоралар қабул қилиш;
даврий равишда ва бир маротаба синашни талаб этадиган шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларининг синалишини, юк кўтариш машиналарининг юк кўтариш-тушириш мосламаларини, босим остида ишловчи идишлар ва давлат органлари назорати остида бўлган бошқа ускуналарни техник шаҳодатлашни ташкиллаштириш;
ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текширилиши, ҳужжатлаштирилиши ва ҳисоботининг тўғри олиб борилиши ҳамда текшириш далолатномаларини ўз вақтида тасдиқланилишини, жароҳатланишлар ва касалланишларни тахлил қилиши, уларни содир бўлиш сабабларини бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва амалиётга тадбиқ қилинишини таъминлаш;
корхонада бахтсиз ҳодисалардан зиён кўрганлар ва меҳнатни мухофаза қилиш харажатларини, бахтсиз ҳодисалардан зиён кўрганлар сонини асосий сабаблари ва жароҳатланиш омилларига кўра тақсимланишини ҳамда шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг бажарилиш ҳисоботларини ўз вақтида тузилиши ва тадбирларни бажарилишини назоратини олиб бориш;
корхонага МХСТ, илмий-текшириш ва конструкторлик-лойиҳалаш ташкилотларини меҳнат хавфсизлиги бўйича техник ечимлари ва таклифларини, меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касалланишларнинг олдини олиш, ишлаб чиқариш маданияти ва техник эстетикадан илғор тажрибаларни тадбиқ қилиш;
жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини, хавфсиз техникаларни, шамоллатиш ва чангсизлантириш системаларини, санитар-маиший ускуналарни тадбиқ қилишни ташкиллаштириш;
меҳнатни мухофаза қилишдан уч босқичли назоратнинг 1– ва 2– босқичларининг ўтказилишини назорат қилиши ва методик ёрдам кўрсатиши ҳамда 3– босқичини ўтказиш ва назорат қилишда қатнашиш;
белгиланган тартибда мажлислар (семинарлар), кўрик танловлар, маърузалар, экскурсиялар ўтказиш ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш кабинетларини жиҳозлаш, меҳнатни мухофаза қилиш бурчаклари ва кўргазмаларини ташкил этиш йўли билан соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини тарғиботини олиб бориш;
раҳбарлар ва мутахассисларни меҳнатни мухофаза қилиш саволлари бўйича билимлари ва малакаларини оширишни ташкиллаштириш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўрнатилган ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этилишини, бахтсиз ҳодисалар ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилаётган ишлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни тақдим этилишини таъминлаш;
барча касб ишловчилари ва бажариладиган ишлар учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкиллаштириш;
хавфсизлик талабларини ҳисобга олиб технология ва конструкторлик ҳужжатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларга керакли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш;
корхонани таркибий бўлимларини меҳнат хавфсизлигидан меъёрий ҳужжатлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш;
корхонанинг таркибий бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари учун меҳнатни мухофаза қилиш мажбуриятларини ишлаб чиқиш;
меҳнатни мухофаза қилишни ташвиқотини амалга ошириш ва ишловчиларни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар билан таъминлаш ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассилари, меҳнатни мухофаза қилишнинг жамоа нозирлари иштирокидаги ишлаб чиқариш мажлисларида вақти-вақти билан меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳолати, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касалланишлар сабабларини олдини олиш тадбирларини, шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини бажарилиш ҳолатини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш ва б.қ. киради.
Корхонани бош технологи мажбуриятларига:
технология жараёнларини хавфсиз ва зарарсизлигини таъминлаш учун жамоа шартномасининг шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар соғломлаштириш тадбирларини технологияга тегишли бўлимлари тадбирларини ишлаб чиқиш ва келишиш, уларни бажарилишини назорат қилиш;
хавфли ёки зарарли ишлаб чиқариш омиллари пайдо бўлишига сабаб бўлувчи технологик жараёнларни хавфсиз ёки зарарсиз меҳнат шароитларини таъминловчи технологик жараёнлар билан алмаштиришни режалаштириш;
ишловчиларга хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини таъминловчи ишлаб чиқариш (технология) жараёнларини, механизациялаштириш воситаларини, ностандарт ускуналарни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш;
технология жараёнлари ва ускуналари стандартлари ва техник шартлари лойиҳаларини, технология карталари топшириқларини кўриб чиқиш ва келишиш;
технология жараёнларида қатнашувчиларга ишларни бажариш лойиҳаларини, меҳнатни мухофаза қилиш йўриқномаларини ишлаб чиқиш;
технология жараёнларини бажариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сабабларини тахлил қилишда қатнашиш, уларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш;
ишлаб чиқариш жараёнларини ташкиллаштириш ва бажаришда меҳнатни мухофаза қилиш талабларига риоя қилинишини назорат қилиш;
таркибий бўлинмалар раҳбарлари, мутахассисларини меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимларини текшириш комиссияси ишида қатнашиш;
корхонада меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини уч босқичли – маъмурий-жамоа назоратининг 3– босқичини амалга оширишда қатнашиш ва б.қ. киради.
Корхонани бош механиги:
технологик машиналар, ускуналар ва қурилмаларнинг соз ва хавфсиз ҳолатда бўлишини ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларига биноан фойдаланилишини таъминлаши;
жамоа шартномасига киритиш учун шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини тегишли бўлимларини ҳамда машиналар ва ускуналарни бузилмасдан таъмирлашнинг график режаларини, уларнинг «нуқсонлар рўйхати”ни тузиб, ишлаб чиқиши ва бажарилишини таъминлаши;
технология ускуналарини, юк кўтариш машиналари ва механизмларини, буғ ва сув иситиш қозонхоналарини, босим остида ишлайдиган аппаратлар ва қурилмаларни, компрессор ускуналарини, электротехника ускуналари ва қурилмаларини, шунингдек вентиляция ва иситиш системаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўз вақтида ўтказилишини;
ускуналарни таъмирлаётган ишловчиларни ишларни хавфсиз бажариш усуллари ва услубларига ўқитиши, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар беришни ташкиллаштириши ва ўтказиши;
корхона технологик ускуналари, машиналари ҳамда қурилмалари ва мосламаларини таъмирлаш ишловчилари учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиши;
хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни «наряд-рухсатлар» расмийлаштириб бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлимлар раҳбарлари, мутахассларининг меҳнатни мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларидан билимларини текшириш комиссияси ишида қатнашиши;
давлат органлари назорати остида бўлган ускуналарни қайд этиш ва техник шаҳодатлаш, паспортларига ўзгартиришлар киритишни ташкиллаштириши;
технологик ускуналарни ишлатиш билан боғлиқ содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини тахлил қилишда қатнашиши, уларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва тадбиқ этилишини таъминлайди.
Корхона бош энергетиги мажбуриятларига:
жамоа шартномасига киритиш учун шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг комплекс режасининг тегишли бўлимларини ҳамда электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларини бузилмасдан таъмирлашнинг график-режасини ишлаб чиқиши ва келишиши, уларни бажарилишини назорат қилиши;
электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларига хизмат кўрсатувчиларига меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериши, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари, йўриқномаларига ўқитиши, вақти-вақти билан билимларини текширишни ўтказилишини ташкиллаштириши;
корхона электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларининг соз ва хавфсиз ҳолатда бўлишини ҳамда уларни хавфсиз ишлатилишини назорат қилиши;
электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларини, жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришга фойдаланишга қабул қилишда қатнашиши, уларни текшириш ҳамда синашни ташкиллаштириши;
давлат органлари назорати остида бўлган энергетик ускуналар ва системаларни қайд этиш ҳамда техник шаҳодатлаш, паспортларига ўзгартиришлар киритишни ташкиллаштириши, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини хавфсиз бажарилишини, хавфсиз жиҳозлар ҳамда самарали ҳимоя воситаларини тадбиқ этиши;
меҳнатни мухофаза қилишдан уч босқичли назоратнинг 1– ва 2– босқичларининг ўтказилишини назорат қилиши ва методик ёрдам кўрсатиши ҳамда 3– босқичини ўтказиш ва назорат қилишда қатнашиш;
электр ускуналари, энергетика қурилмалари ва системаларига хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш ишларини бажариш лойиҳаларини ишлаб чиқишда, меҳнатни мухофаза қилишдан намунавий йўриқномаларга қўшимчалар киритишда қатнашиши;
электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларини ишлатиш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларни текширишда ва сабабларини тахлил қилишда қатнашиши, уларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва тадбиқ қилиши;
таркибий бўлинмалар раҳбарлари, мутахассисларини МХСТ, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва меъёрларидан билимларни текшириш комиссияси ишида қатнашиши, лавозимига кўра, электр хўжалиги ишларини хавфсиз бажарилишини таъминлаш киради.
Пахта тозалаш корхоналари цехсиз таркибли бўлиб, уларда пахтани тозалаш, пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш, пахтани қайта ишлашнинг узликсиз машиналари тизимида бажарилади ва смена бошлиғи – смена устаси бу машиналар системасини (асосий ишлаб чиқариш жараёнини) бошқарилишини ташкиллаштиради. Смена устасининг иш зонасига пахтани ҳаво билан ташигич қувурларига узатиш, пахтани қуритиш, тозалаш, жинлаш, линтерлаш, пресслаш, уруғлик чигитларни тайёрлаш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини йиғиш, тозалаш ва қайта ишлаш участкалари, толали маҳсулотлар тойларини тахтлаш ва чигитларни омборларга жойлаштириш жойлари киради.
Смена устаси (тайёрлов маскани бошлиғи) — иш жойларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилишини, санитар-маиший хизмат кўрсатилишини тобора яхшиланишини, бино ва иншоотларни хавфсиз ва соз ҳолатда бўлишини, ишлаб чиқариш жараёнларини ва ускуналарини ишлатилишини МХСТ талаблари асосида олиб борилишини таъминлайди; меҳнатни мухофаза қилиш бўйича жамоа нозири билан биргаликда ишчиларни меҳнат қонунларига, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва йўриқномаларига риоя қилишларини назорат қилади; ишчиларни хавфсиз иш усуллари ва услубларига ўқитиш, билимларини текшириш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бевосита иш жойларида дастлабки, даврий, навбатдан ташқари ва мақсадли йўл-йўриқларини ўз вақтида ўтказилишини таъминлайди; иш жойида йўл-йўриқларни рўйхатдан ўтказиш журналини юритади ва иш участкасида бажариладиган йўриқномаси бўлмаган ишлар ва касбларга йўриқномалар ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради; ишлаб чиқариш ускуналари, бино ва иншоотларини бузилмасдан режали таъмирлашни ўз вақтида олиб борилиши ҳамда уларни таъмирлашда хавфсиз меҳнат шароитларини яратилиши, хавфсизлигига юқори даражадаги талаблар қўйиладиган хавфли ишларни бажарилишига «наряд-рухсат”ларни расмийлаштириб ишларни бажарилишини ташкиллаштиради; ускуналар, қурилмалар, ёпгичлар (чегараловчилар, тўсиқлар), сигналлаш ва автоматика воситаларини тўғри ишлатилиши ва ҳолатини, иш жойларини шамоллатиш (вентиляция) қурилмалари, ёритилганлиги, электр ускуналари, электр-газ-пайвандлаш ускуналаридан хавфсиз фойдаланишни назорат қилади, меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларини амалга оширади; санитар-маиший хоналар ва қурилмаларнинг (кийим алмаштириш, ювиниш, исиниш хоналари ва б.қ.) қониқарли даражада бўлиши ва уларнинг ўз ўрнида ишлатилишини таъминлаши; иш, ҳудуддаги юриш, цехлардаги ўтиш жойлари чекланмаслиги, тўсилмаслиги, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш майдончаларида материаллар ва чиқиндиларнинг бетартиб тўпланишига йўл қўймаслиги; ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида зудлик билан корхонани иш берувчисига хабар беради, бахтсиз ҳодисаларни текширишини олиб бориш, жароҳатланишлар ва касалланишлар сабабларини олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва тадбиқ этиши; меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли (маъмурий-жамоа) назоратининг иккинчи босқичини ўтказилишини ташкиллаштириши ва унда қатнашиши; ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, ишловчиларга амалдаги меъёрларга кўра ўз вақтида тиббий профилактика таомлари, сут ва махсус совунлар беришни ташкиллаштириш; меҳнатни мухофаза қилиш бурчагини ташкил қилиш ва ишларни бажарилишини хавфсиз усуллари ва услубларини тарғиботини уюштиради, меҳнатни мухофаза қилишнинг кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситалари билан участкани таъминлайди, меҳнат хавфсизлиги бўйича корхоналарнинг илғор тажрибаларини қўллашни ташкиллаштиради.
Корхонада меҳнатни мухофаза қилиш хизмати – корхонани бевосита раҳбарига ёки бош мухандисига бўйсинадиган мустақил таркибли бўлинма ва унинг асосий вазифаларига корхона ишловчиларига соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратишни ташкиллаштириш ишларини доимий такомиллаштириш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича илғор тажрибаларни ва илмий ишларни тадбиқ қилиш ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш киради.
Меҳнатни мухофаза қилиш хизмати, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мухандис ёки уни вазифаларини бажарувчи шахслар мажбуриятларига:
меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларни ташкиллаштириши ва корхонада амалда бўлган меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни, МХСТ талаблари, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалар ва йўриқномаларга риоя қилинишини назорат қилиши;
корхона бўлинмаларига ишлаб чиқариш атроф-муҳити ҳолатини ўлчаш ишларини ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатиши;
кириш йўриқномаси дастурини ишлаб чиқиши ва унинг ўтказилишини таъминлаши;
корхона бўлинмаларига меҳнатни мухофаза қилишдан йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда услубий ёрдам кўрсатиши ҳамда ишчиларни хавфсиз ишлаш усулларига ўқитиш дастурларини тузишда иштирок этиши;
техника хизматлари раҳбарлари иштирокида, алоҳида касблар ва алоҳида ишлар турлари учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар рўйхатини тузиши;
хавфлилиги юқори бўлган ишларни рўйхатини тузиши, уларни бажарилишини рўйхатдан ўтказиши ва хавфсиз бажарилиши устидан назоратни амалга ошириши;
буғ қозонлари, босим остида ишлайдиган идишлар, сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газлар баллонларини, назорат аппаратлари, кранлар, кўтаргичлар, ишлаб чиқариш муҳити ҳавосини, шовқинни, титрашни параметрларини ўлчаш ва уларнинг рухсатли чегарасида фойдаланилишига риоя қилинишини назоратини олиб бориши;
техник тўсиқларнинг такомиллаштирилган конструкцияларини, сақлагич қурилмалари ва ишлаб чиқаришнинг хавфли омилларидан ҳимояловчи бошқа воситаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда тадбиқ этилиши бўйича корхона раҳбариятига таклифлар тайёрлаши ва киритиши;
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?