Электронная библиотека » Олег Синяков » » онлайн чтение - страница 4


  • Текст добавлен: 2 марта 2023, 11:03


Автор книги: Олег Синяков


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 4 (всего у книги 7 страниц)

Шрифт:
- 100% +

корхонанинг тегишли хизматлари ва касаба қўмитасининг меҳнатни мухофаза қилиш вакили билан бинолар, иншоотлар, ускуналарнинг техник ҳолатини, вентиляция ва чангсизлантириш системаларининг самарали ишлаши, санитар-техник қурилмалари, санитар-маиший хоналари, ишловчиларни жамоа ва шахсий ҳимоя воситалари ҳолатини текширишда иштирок этиши;

корхонада ва унинг бўлинмаларида меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли назоратини ўтказилишини ташкиллаштириши ва унда қатнашиши;

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишловчиларни қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалардан билимларини текшириш бўйича комиссияларда, малака комиссиясининг малака имтиҳонларини ўтказиш бўйича ишларда қатнашиши;

лавозимли шахслар, мутахассисларни меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш қонунлари, меҳнатни мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларидан билимларини текшириш бўйича имтиҳон комиссияларининг ишида қатнашиши;

ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишини ва улардан тўғри фойдаланилишини назоратини олиб бориши;

меҳнат шароитларини яхшилаш, ишловчиларни соғлиғини мустаҳкамлаш саволларига тегишли жамоа шартномасининг бўлимини тузишда қатнашади ва корхона бўлинмалари санитар ҳолатини паспортлаштириш ишларини бажарилишини ташкиллаштириши;

ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалланишлари текширувида қатнашиши, уларни олдини олиш бўйича тадбирлар тузиши ҳамда ҳисобга олиш ва сабабларини тахлиллаши;

давлат ихтисослаштирилган назорат органлари тақдимномаларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш тадбирларини тузиши ва тадбирларни бажарилишини назорат қилиши;

меҳнатни мухофаза қилиш саволлари бўйича ишловчиларга консультациялар бериши, меҳнатни мухофаза қилиш кабинети ишига раҳбарлик қилиши, корхонада меҳнатни мухофаза қилишни тарғиботини амалга ошириши;

тегишли хизматлар орқали корхонани қоидалар, меъёрлар, плакатлар ва бошқа меҳнатни мухофаза қилиш қўлланмалари билан таъминлашни ташкил қилиши ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш маълумот стендларини жиҳозлашда услубий ёрдам кўрсатиши;

танловлар ва кўрикларни якунловчи комиссиясининг ва корхона баланс комиссиясининг ишларида қатнашиши;

меҳнатни мухофаза қилиш масалалари бўйича меҳнаткашларнинг хатлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиши, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиши;

меҳнатни мухофаза қилишдан белгиланган муддатда ўрнатилган шаклларда ҳисоботлар тайёрлаши киради.

Ундан ташқари, бинолардан фойдаланиш хизмати ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини хавфсиз ҳолати устидан техник назоратни амалга оширади

Автотранспорт ва темир йўл транспорти воситаларида ва кириш йўлларидан фойдаланиш ва уларни ҳолатини хавфсизлигини; юкларни ортиш-туширишни ташкиллаштириш; ҳудудларни ва санитар-маиший хоналари қониқарли даражада ушлаб туриш, ичимлик сув билан таъминлаш, жамоа ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашни корхона раҳбарини шу йўналишлар бўйича ўринбосарлари ва уларга бўйсунувчи бўлинмалар таъминлайди.

I.5. Пахта тозалаш корхоналари барча касб ишчиларини меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш, йўл-йўриқлар бериш ва билимларини текшириш

Барча касб ишчиларини меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларини текшириш. Пахта тозалаш корхоналари ишловчиларини касбий ва иқтисодий тайёрлаш узликсиз равишда: кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш асосида, ишловчиларнинг бутун меҳнат фаолияти давомида билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш; ишчилар, мутахассислар ва раҳбар ходимларни фан-техника тараққиёти, хўжалик механизмини такомиллаштириш, жамият маънавий талаблари асосида маҳоратларини ошириш; ишловчилар маҳоратларини доимий равишда ўзгарувчан ишлаб чиқариш ва ижтимоий шароитларга мос ҳолатга келтириш, уларда касбий тайёргарликни вужудга келтириш; замонавий иқтисодий фикрлаш ҳамда бозор иқтисодиёти шароитларида ишлашга ўргатиш мақсадида олиб борилади.

Ўқитиш, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув юртларида ҳамда бевосита корхоналарнинг ўзида олиб борилади. Доимий равишда ўз малакасини ошириш ҳар бир ишловчининг бевосита инсонийлик бурчидир.

Ишчиларни ишлаб-чиқаришда узликсиз ўқитиш қуйидагича: янги ишчиларни тайёрлаш; ишчиларни қайта тайёрлаш (ўқитиш); ишчиларни иккинчи касбга ўқитиш; ишчиларни малакасини ошириш билан таъминланади.

Янги ишчиларни ишлаб чиқаришга тайёрлаш – бу аввал касбга эга бўлмаган ва корхонага ишга қабул қилинган шахсларни дастлаб касбга ва иқтисодга ўқитишдир. Ўқитиш муайян касблар бўйича, тасдиқланган дастурлар асосида, курслар ва якка тартибли шаклларда олиб борилади. Курсларда ўқитилганда назарий билимлар сони 10—30 та бўлган гуруҳлар учун ўқув марказларида, техника мактабларида ва бошқа ўқув юртларида олиб борилади. Ўқув гуруҳи амалиётни уста раҳбарлигида ўтади. Якка шаклли тартибда назарий билимлар мустақил равишда ўрганилади, амалиёт эса ишдан бўшатилган тажрибали ишчи раҳбарлигида олиб борилади. Янги касбий ва иқтисодий тайёрлаш улар томонидан малака имтиҳони топшириш билан якунланади. Хавфи юқори бўлган ишларни бажаришга ишчиларни якка тартибли шаклда тайёрлаш мумкин эмас.

Бўшаган ишчиларни янги касбга тайёрлаш мақсадида улар қайта ўқитилади. Қайта ўқитиш шакллари ҳам янги ишчиларни тайёрлаш каби бўлади ва қайта тайёрлаш жараёни малака имтиҳони топшириш билан якунланади. Худди шундай тарзда, касбга эга бўлган ишчиларни иккинчи ва бошқа касбни эгаллашлари учун ўқитиш амалга оширилади.

Ишчиларни малакасини ошириш – бу уларнинг касбий ва иқтисодий билимларини, ишни бажариш ва маҳоратини кетма-кет такомиллаштириш, мавжуд касблар бўйича усталигини ошириш учун ўқитишдир. Ишчиларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитиш: ишлаб чиқаришнинг иқтисодий курсларида; хўжалик юритиш мактабларида; мақсадли курсларда; меҳнатнинг илғор усуллари мактабларида ҳамда бригадирлар курсларида амалга оширилади.

Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий курслари ишлаб чиқариш талабига биноан, ишчиларни касбий ва иқтисодий билимларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, уларни юқори таъриф разряди олишлари учун маҳоратларини ошириш мақсадида ташкил этилади. Бу курслар малака имтиҳони топшириш билан якунланади. Хўжалик юритиш мактаблари корхона иш берувчисининг касаба уюшмаси ҳамкорлигида ташкил қилган, ишчиларни касбий ва иқтисодий умумий тайёрлашнинг асосий шакли ҳисобланади.

Мақсадли курслар бевосита корхонанинг ўзида, ўқув марказлари ёки бошқа ўқув юртларида янги техникалар, ускуналар, материаллар, технология жараёнлари, хўжалик юритиш усуллари, ишларни ташкил қилишни илғор шакллари, меҳнат қонунлари, ускуналарни техник ишлатиш ёки меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари, маҳсулотлар сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар ва бошқаларни ўргатиш учун ташкил этилади.

Пахта тозалаш корхоналарига ишга қабул қилинган барча ишчиларга, ишлаб чиқаришнинг хавфлилик даражасидан қатъий назар, мустақил равишда ишлашга фақат меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитилиб, билимлари текширилгандан сўнг рухсат этилади. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш: меҳнатни мухофаза қилишнинг умумий масалалари бўйича назарий ўқитиш ва касб бўйича ишларни бажаришда махсус хавфсизлик масалалари ҳамда турли хил йўл-йўриқ беришда назарий ва амалий ўқитишларни ўз ичига олади. Меҳнатни мухофаза қилишнинг умумий масалалари бўйича барча ишчилар ўқитилади. Техника хавфсизлиги ва саноат санитариясининг махсус масалалари бўйича пахтани қайта ишлаш корхоналарининг барча касб ишловчилари алоҳида ўқитилади.

Пахта тозалаш корхонасини иш берувчиси ишга қабул қилинган ишчини бир ойдан кечиктирмай, касбий тайёргарлигидан қатъий назар меҳнатни мухофаза қилишнинг умумий масалаларига ва ишларни хавфсиз бажариш усулларига ўқитиши керак. Хавфлилиги турлича бўлган касблар ишловчиларини уларнинг хусусиятларини ҳисобга олиб ўқитиш амалга оширилади. Меҳнат хавфсизлигига ўқитиш ва йўл-йўриқ беришни ташкиллаштириш пахта тозалаш корхонаси раҳбари зиммасига, бўлинмалар бўйича эса уларнинг бошлиқлари зиммаларига юклатилади.

Ишчиларни ўз вақтида ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича сифатли ўқитиш ва йўл-йўриқ ўтказиш устидан назорат қилиш корхонани меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мухандиси зиммасига юкланади. Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш ва касблар бўйича маҳоратни ошириш ишлари, корхоналар томонидан ташкиллаштирилган махсус курсларда, муайян касб ишчилари учун тармоқ намунавий дастурлари асосида, маҳаллий шароитлар ҳисобга олиниб корхона бош муҳандиси тасдиқлаган, дастур асосида амалга оширилади.

Ишчиларнинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимларини текшириш, корхона иш берувчисини касаба уюшмаси билан келишилиб тасдиқлаган буйруғи асосида, ташкил этилган комиссияси томонидан амалга оширилади. Комиссиянинг таркиби қуйидагича бўлиши тавсия қилинади:

Комиссия раиси – корхона бош муҳандиси;

Комиссия аъзолари: корхонани меҳнатни мухофаза қилиш бўйича муҳандиси, смена устаси, бош механик, бош энергетик, корхона касаба уюшмасининг вакили (меҳнатни мухофаза қилиш бўйича вакил).

Билимларни текшириш 3 кишидан кам бўлмаган комиссия томонидан амалга оширилади. Билимлари текширилганда қониқарсиз баҳо олган ишловчилар, қайтадан ўқитилмасдан ва қониқарли баҳо олгунларича, мустақил ишлашга қўйилмайди. Билимларни текшириш журнал ва гувоҳномада қайд этилади ҳамда ишловчига қўл қўйдирилиб гувоҳнома берилади. Кейинчалик барча ишловчиларнинг билимлари, комиссия томонидан ҳар йили бир марта текширилиб, гувоҳномада қайд этилиб борилади.

Ишчиларга йўл-йўриқлар бериш ва уларни ўтказилишини ташкиллаштириш. Ишчиларга меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ беришнинг қуйидаги турлари мавжуд: кириш, иш жойидаги дастлабки йўл-йўриқ, қайта, режадан ташқари ва мақсадли йўл-йўриқ бериш. Буларнинг барчасида ўқитиш ва билимларни текшириш элементлари мавжуд.

Кириш йўл-йўриғи билим даражаси, ушбу касб ёки лавозимдаги иш стажидан қатъий назар, корхонага қабул қилинаётган барча ишловчилар ҳамда хизмат сафарига юборилганлар, ишлаб чиқаришга ўқиш ёки амалиёт ўтишга келган талабалар ҳамда ўқувчилар билан ўтказилади.

Кириш йўл-йўриғининг мақсади – корхона ва меҳнатни мухофаза қилишни умумий қоидалари ва талаблари билан таништириш.

Кириш йўл-йўриғини меҳнатни мухофаза қилиш муҳандиси ёки корхона иш берувчиси буйруғи билан меҳнатни мухофаза қилиш муҳандислиги вазифаси зиммасига юклатилган, муҳандис-техник маълумоти бўлган мутахассис ўтказади.

Кириш йўл-йўриғи 2—3 соат ҳажмида, меҳнатни мухофаза қилишнинг кириш йўл-йўриғини намунавий дастуридан (Илова-5.1) фойдаланилиб ва МХСТ нинг талаблари асосида тузилган дастурга биноан ўтказилади.

Кириш йўл-йўриғи плакатлар ва ўқув қўлланмалари билан жиҳозланган меҳнатни мухофаза қилиш кабинетида ёки бошқа махсус хонада ўтказилади.

Кириш йўл-йўриғини ўтказиш ва билимларни текшириш тўғрисидаги ёзувлар кириш йўл-йўриғини ўтказиш журналида қайд этилади (Жадвал-5.1).


Жадвал-5.1


Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича кириш йўл-йўриғини ўтказилганлигини қайд этиш журнали



Иш жойида дастлабки йўл-йўриқ бериш корхонага ишга қабул қилинган барча ишловчилар, бир бўлинмадан бошқасига ўтказилганлар, хизмат сафарига келганлар, ишлаб чиқариш ўқиши ва амалиётига келган талабалар ва ўқувчилар, биринчи маротаба янги иш бажараётганлар, ишлаётган корхона ҳудудида қурилиш ишларини бажараётган қурувчилар билан ўтказилади.

Дастлабки йўл-йўриғининг мақсади – муайян ускуна билан маълум технология жараёнини бажаришда хавфсизликни таъминлашни аниқ талаблари ва қоидаларини ўрганиш.

Иш жойида дастлабки йўл-йўриқ бериш ҳар бир ишловчи билан алоҳида-алоҳида меҳнатнинг хавфсиз усуллари ва услубларини кўрсатиб ўтказилади.

Иш жойида дастлабки йўл-йўриқ ўтган ва билимлари текширилган барча ишчилар биринчи 6—10 смена мобайнида (иш стажи, тажрибаси бажарилаётган иш хусусиятига кўра) ишни иш устаси кузатувида бажариши, шундан сўнггина назорат варақасига (Илова-5.2) қайд этилиб, мустақил ишлашга рухсат этилиши керак. Назорат варақаси смена бошлиғида (цех бошлиғида) сақланади.

Иш жойида ўтказиладиган дастлабки йўл-йўриқ бериш ҳар бир иш тури ва ишчи касб учун МХСТ талаблари, иш жойида бажариладиган иш хусусиятлари инобатга олинган йўриқномаларга биноан ўтказилади.

Иш малакаси ва иш стажидан қатъий назар ҳар чоракнинг биринчи декадаси мобайнида барча ишловчилар билан қайта йўл-йўриқ ўтказилиши керак.

Қайта йўл-йўриғини мақсади – меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларини ишловчини эсига тушириш, йўриқномалар ва қоидалардан билимлар даражасини ошириш ва корхонани ишлаб чиқаришида мавжуд бўлган хавфсизлик талаблари бузилишларини муҳокама қилиш. Қайта йўл-йўриғи ишчи билан алоҳида ёки ишчилар гуруҳи ва иш турларидан иш жойида ўтказилади.

Навбатдан ташқари йўл-йўриқ бериш қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

– меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар талаблари ўзгарганда;

– технология жараёни ўзгарганда;

– ускуна, мослама, асбоблар алмаштирилганда, ёки такомиллаштирилганда;

– меҳнат шароити ва меҳнатни ташкил қилиш ўзгарганда;

– ишловчилар томонидан хавфсизлик талаблари бузилганда;

– хавфли ишларни бажаришда 30 кун, одатдаги ишларни бажаришда 60 кун танаффусга йўл қўйилганда.

Навбатдан ташқари йўл-йўриқ бериш ишловчи билан алоҳида ёки ишловчилар гуруҳи билан кириш йўл-йўриғи бериш ҳажмида ўтказилади.

Ўтказилган дастлабки, қайта ва режадан ташқари йўл-йўриқлар тўғрисида иш жойида йўл-йўриқ ўтказилишини қайд этиш журналида (Жадвал-5.2) ёзиб борилади.


Жадвал-5.2


Иш жойида ўтказиладиган йўл-йўриқ қайд этиладиган журналнинг

биринчи ва кейинги бетларини расмийлаштириш



Жадвал-5.2 (давоми)



Иш жойида дастлабки, қайта, навбатдан ташқари йўл-йўриқларни смена устаси (цех, лаборатория, бўлим, қурилиш участкаси бошлиғи) ўтказиши керак. Уста ёрдамчиси ва бригадирларнинг йўл-йўриқ ўтказишларига рухсат этилмайди.

Хавфли, бажарилишидан олдин наряд-рухсат расмийлаштирилиши керак бўлган ишларни бажаришдан олдин иш қатнашчиларига мақсадли йўл-йўриғи берилади.

Ўтказилган мақсадли йўл-йўриғи тўғрисида хавфли ишни бажаришга расмийлаштирилган наряд-рухсатда қайд этилади. Йўл-йўриқ олган, лекин текшириш пайтида билими қониқарсиз эканлиги аниқланган ишловчини ишни бажаришига йўл қўйилмайди. У қайтадан йўл-йўриқдан ўтказилиши керак.

Янгидан ишга қабул қилинганларни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш. Барча янгидан ишга қабул қилинаётган малакасиз, яъни касби ва иш стажига эга бўлмаган ишловчилар, касб-ҳунар ўқув юртларини тугатганлар, касбини ёки хизмат кўрсатувчи ускуна тури алмаштирилаётган ишчилар меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитилиши керак. Ишчиларни меҳнат хавфсизлигидан ўқитиш, асосий касбга ишлашга тайёрлаш билан биргаликда ҳажми 15 соатдан кам бўлмаган дастур (Илова-5.3) асосида олиб борилиши керак.

Меҳнатнинг хавфсиз иш усулларига амалий ўқитиш ва ўргатиш тегишли тайёргарликка эга бўлган йўл-йўриқ берувчи ёки бошқа мутахассис томонидан ишлаб чиқариш цехлари, меҳнатни мухофаза қилиш кабинетларида ҳамда тажрибали ишчилар томонидан ишлаб чиқариш участкаларида ўтказилиши керак.

Ўқиш тугагандан сўнг ҳар бир ишчининг олган назарий билимлари ва меҳнатни хавфсиз бажаришнинг амалий усулларини ўрганганлиги дастур ҳажмида доимий амал қилувчи комиссия томонидан текширилиб турилиши керак. Малака комиссиясининг ишида корхонани меҳнатни мухофаза қилиш муҳандиси қатнашади.

Билимларни текшириш оғзаки сўраш ёки билимларни текширишнинг техник воситалари ёрдамида ҳар бир ишчи билан алоҳида ўтказилади. Текширилганда қониқарсиз билим даражасини кўрсатган шахслар, қайта тайёргарликдан ўтганларидан сўнг, билимлари қайтадан текширилиб кўрилиши керак.

Янгидан ишга қабул қилинаётган иш бажаришга малакаси бўлган ишчилар ва касб-ҳунар ўқув юртлари битирувчилари мустақил ишлашга рухсат этилишидан олдин хавфсизлик талабларини тўғри бажарилиши бўйича текширувдан ўтказилишлари керак. Қониқарсиз билим даражасини кўрсатган шахслар ишга қўйилмайди. Улар қайтадан ўқитилиши ва билимлари текширилиши керак.

Билимларни текшириш натижалари комиссиянинг мустақил ишлашга рухсат этилиш хулосаси билан биргаликда комиссия қарорида қайд этилиши керак. Ишчини мустақил ишлашга рухсат этилганлиги назорат варақасида ҳам қайд этилиши керак.

Янгидан лавозимга тайинланаётган барча муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимлари корхонанинг доимий амал қилувчи комиссияси томонидан текширилиб кўрилиши керак.

Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни бажарувчи ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш. Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни (хавфи юқори ишлар) бажарувчи шахслар ишлашга фақат махсус ўқитилгандан (тайёрлангандан) ва ишлашга рухсат этилганлик ҳақида малака комиссиясининг рухсатномасини (гувоҳнома) олганларидан сўнггина қўйилиши керак.

Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган касблар ва ишлар рўйхати (Илова-5.5) ҳар бир корхонада касаба уюшмаси билан ҳамкорликда бош муҳандис томонидан аниқланади ва касаба уюшмасининг техника инспектори билан келишилиб корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Хавфлилиги юқори ишларни бажарувчиларни ўқитиш («Ўзсаноатконтехназорат» объектларига хизмат кўрсатувчилардан ташқари), бош муҳандис томонидан тасдиқланган дастур асосида бевосита корхонанинг ўзида ўтказилади. Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни бажарувчи ишловчиларни меҳнат хавфсизлигидан ўқитиш дастури ҳажми 20 соатдан кам бўлмаган намунавий дастур (Илова-5.4) асосида ишлаб чиқилиши керак. Дастурда касбнинг барча хусусиятлари ва хавфли ишни хавфсиз бажариш бўйича талаблар акс эттирилиши керак.

Хавфсизлилигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни бажарувчи ишловчиларни ҳар йили меҳнат хавфсизлигидан қайта ўқитиш ва аттестациядан ўтказиб туриш керак.

Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш хонаси (кабинети). Пахта тозалаш корхоналарида, корхонага ишга кираётган ишчи ва хизматчиларга, хизмат сафарига келганларга, амалиёт ўтаётган коллежлар ва олий ўқув юртлари талабаларига кириш йўл-йўриқларини бериш, корхонадагиларни меҳнатни мухофаза қилишдан ўқитиш, меҳнат хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган касб ишчиларига курслар, семинарлар ва мавзули дарслар ташкил қилиш, ишловчиларни билимларини текшириш, меҳнатни мухофаза қилишдан илғор тажрибаларни тадбиқ қилиш, цехлар ва тайёрлов масканларида меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бурчаклар ташкил қилиш ва ҳ.к. вазифаларни бажариш майдони 24 метр квадратдан кам бўлмаган меҳнатни мухофаза қилиш хонаси ташкил қилинади.

Меҳнатни мухофаза қилиш хонаси қуйидагилар: Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси, меҳнатни мухофаза қилиш қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлари; меҳнатни мухофаза қилишдан меъёрий-техника ҳужжатлари (тармоқ ва тармоқлараро меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари, МХСТ, санитария меъёрлари ва қоидалари ва б.қ); меҳнатни мухофаза қилишдан ишловчиларни ўқитиш ва билимларини текшириш учун ўқув дастурлари, методик ва дастурлаштирилган (ўқитишни техник воситалари ва билимларни текшириш воситалари) қўлланмалар; корхонада ишлайдиган барча ишловчилар учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар; меҳнатни мухофаза қилишдан ўқув қўлланмалари; ўқитиш техник восииталари (диапроекторлар, магнитофонлар, назорат-ўқитиш машиналари, назорат-ўлчов асбоблари), меҳнатни мухофаза қилиш бўйича кўргазмали қўлланмалар (плакатлар, схемалар, макетлар ва б.қ.), ўқитиш инвентарлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Меҳнатни мухофаза қилиш кабинети ишини бошқариш ва унинг кундалик ишини ташкил қилиш меҳнатни мухофаза қилиш мухандиси, кабинетни ишини ташкил қилиш ва унинг ишлашини назоратини олиб бориш учун жавобгарлик корхона бош муҳандиси зиммасига юклатилади.

Меҳнатни мухофаза қилиш кабинети иши учун жавобгар шахс қуйидагиларга мажбур:

кабинетнинг йиллик ва ойлик режаларини тайёрлайди;

кириш йўл-йўриғини ўтказади, йўл-йўриқ олганларни рўйхатга олади;

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитишни ва билимларни текширишни ташкил қилади, билимлари текширилганларнинг ҳисоботини олиб боради (қарорлар сақланади);

меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида илғор тажрибаларни ташвиқот қилиш бўйича тадбирлар ўтказади;

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишчилар ва мухандис-техник ходимларнинг билимларини текшириш бўйича текширув саволлари ва имтиҳон билетларини ишлаб чиқади; текширув-ўқитув машиналари мавжуд бўлса, билимларни текширишнинг дастурлаштирилган қўлланмаларини даврий равишда янгилаб туради;

корхонанинг цехлари, тайёрлов пунктлари ва ишлаб чиқариш участкаларида меҳнатни мухофаза қилиш бурчакларини ташкил этилиши ва жиҳозланишида ёрдам кўрсатади;

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича корхона бўлинмаларини босма ва кўргазмали ташвиқот воситалари билан таъминлайди.


Илова-5.1


Пахта тозалаш корхоналари учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича кириш йўл-йўриғини ўтказиш бўйича дастур-кўрсатма.


1. Корхона бўйича умумий маълумот. Корхона ва унинг ишлаб-чиқаришининг ҳамда ишловчиларнинг ишлаш ва яшаш шароитларининг қисқача тавсифи. Корхонанинг иш тартиби, иш вақти ва дам олиш вақти.

2. Меҳнат кодекси, меҳнатни мухофаза қилиш қонуни, жамоа шартномаси, меҳнат шартномасининг асосий тушунчалари ва корхонада қўлланиладиган бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳамда меҳнат хавфсизлиги йўриқномалари. Мустақил ишлашга йўл қўйиш тартиби. Йўриқнома талабларини ва фақат топширилган ишларни бажариш.

3. Ички меҳнат тартиби қоидалари. Меҳнат интизоми ва хавфсизлик талаблари бузилган ҳолларда қўлланиладиган таъсир чоралари. Маст ҳолатда ишга қўйилмаслиги.

4. Авария ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда ишловчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари. Содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида хабар бериш зарур эканлиги.

5. Корхонада, цехда ишлаб чиқаришнинг асосий хавфли ва зарарли омиллари.

6. Корхонада мавжуд бўлган санитар-маиший хизмат кўрсатиш хоналари ва улардан фойдаланиш қоидалари.

7. Хавфсизлик ранглари ва белгилари, йўл ва ҳаракатланиш хавфсизлиги белгилари ва сигналлари.

8. Корхона ҳудудида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш:

– корхона ҳудудида пиёдалар йўлакчалари ва ўтиш йўлларидан ўтишда, автомобиль йўллари ва темир йўлининг ўтиш жойидан кесиб ўтишда;

– ариқ ва зовурлар, траншеялар, чуқурлар, канализация қудуқлари люклари ва шунга ўхшашлардан ўтаётганда;

– ишлаб чиқариш бинолари ичида ҳамда ишлаб чиқариш хоналаридаги юриш ва ўтиш жойларида;

– электр хавфли омил эканлиги ва ундан ва ёритиш мосламаларидан фойдаланишда;

– корхонадаги шовқин, титраш ва чанг бўйича хавфли зоналарда;

9. Ёнғин хавфсизлиги. Очиқ аланганинг қўлланилиши мумкин эмаслиги. Белгиланган жойларда чекиш мумкинлиги. Ёнғин содир бўлганда ишловчининг ҳатти ҳаракатлари.

10. Ишчиларга бериладиган шахсий ҳимоя воситалари: махсус кийим, махсус пойафзал, қўллар, бош, кўзлар, юз, нафас олиш органларини ҳимоялаш воситалари.


Илова-5.2


Ишчиларни меҳнат хавфсизлигига ўқитиш ва мустақил

ишлашга рухсат этиш


Н А З О Р А Т ___ В А Р А Қ А С И


Фамилияси, исми, отасининг исми________________________

Касби________ Ушбу касб бўйича иш стажи________________

4. Иш жойида дастлабки йўл -йўриқ бериш.

Касб бўйича (иш турига) ___________ўтказилган_____202__й.

Ишчининг имзоси_______________________

Мустақил ишлашга рухсат этилди______202__й.______цехига

Смена (цех) устасининг имзоси____________________________

5. Меҳнат хавфсизлигига ўқитиш

(ҳажми 15 соатлик дастур асосида).

Касб бўйича (иш турига) ___________ўтказилган_____202__й.

Ишчининг имзоси_______________________

Мустақил ишлашга рухсат этилди______202__й._____цехига

Смена (цех) устасининг имзоси____________________________

2.1.Бошқа доимий ишга ўтказилганда меҳнат хавфсизлиги-

дан ўқитиш _______касб бўйича ўтказилган__________202__й.

Ишчининг имзоси_______________________

Мустақил ишлашга рухсат этилди________202__й._____цехига

Смена (цех) устасининг имзоси____________________________

Касб бўйича (иш турига) ___________ўтказилган_____202__й.

Ишчининг имзоси_______________________

Мустақил ишлашга рухсат этилди_______202__й.______цехига

Смена (цех) устасининг имзоси____________________________

3.Хавфи юқори бўлган ишларни бажаришга (ҳажми 20 соат-

дан кам бўлмаган датур асосида) ўқитиш.

Касб бўйича (иш турига) ___________ўтказилган_____202__й.

Ишчининг имзоси_______________________

Мустақил ишлашга рухсат этилди_______202__й._____цехига

Смена (цех) устасининг имзоси__________________________


Илова-5.3


Пахта тозалаш корхоналари учун ишчиларни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитишни намунавий дастури


Намунавий дастур ишчиларни асосий ва турдош касблар ҳамда иш малакаларини оширишда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитишга мўлжалланган. Ушбу намунавий дастур асосида, ҳар бир корхона ишлаб чиқариш ва бажариладиган иш турлари хусусиятларига кўра, ўз дастурларини ишлаб чиқади.



Дастурнинг тузилиши


1-мавзу. Меҳнат хавфсизлиги. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари (2 соат)


«Меҳнат хавфсизлиги», «ишлаб чиқариш хавфи», «ишлаб чиқаришнинг хавфли омили», «ишлаб чиқариш жароҳати», «ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса», «касб касаллиги» тушунчаларининг таърифлари.

Муайян иш турлари ускуналари учун ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари.

Йўл-йўриқ бериш ва ўқитиш тартиби. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар.

Корхонада меҳнат хавфсизлигини белгиловчи ички меҳнат тартиби қоидалари.


2-мавзу. Ишлаб чиқариш ускуналарининг хавфсизлиги (3 соат)


Машиналарнинг ишчи механизмлари. Бошқариш органлари ва назорат асбоблари. Тўхтатиш (тормоз) системаси. Машина ва ускуналарнинг хавфли жойлари.

Ускуналарнинг ҳимоя воситалари, сақлагичлари, ҳимояловчи ёпгичлари (чегараловчилари), тўсқичлагичлари (блокировка), хавфларни сигналловчилари, юқорида жойлашган қисмлари ва механизмларига хизмат кўрсатиш нарвонлари, майдончалари, тақсимлаш шитлари ва шунга ўхшашларга қўйиладиган талаблар.

Ускунанинг ерлатилиши (ерга уланиши) ва симларининг ихоталаниши (изоляцияланиши).

Ускуналарнинг хавфли жойларини жипс беркитилиши. Ҳавони вентиляция ёрдамида тўлиқ алмаштириш ва қисман сўриб олиш системалари. Иш жойини ёритиш. Қизиган сиртларни иссиқликдан ихоталаш.


3-мавзу. Ишни ташкил қилиш ва иш ўрни (2 соат)


Иш тартиби. Ишчининг ёлғиз ўзи ва бошқа ишчилар билан ҳамкорликда амалга оширадиган ишларнинг бажарилишини ташкил этиш. Бригада аъзолари ўртасида мажбуриятларни (ишларни бажарилишини) тақсимлаш. Ишларнинг бажарилиш тартибига риоя этилганлиги (мувофиқлаштирилганлиги).

Иш жойининг тузилиши ва ташкил этилишига қўйиладиган талаблар. Иш жойини тайёрлаш. Тозалик ва тартибга риоя қилиш. Иш асбоблари (инструментлари), мосламалар, идишларни рационал жойлаштириш, хом-ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларни хавфсиз тахтлаш.

Зарарли кимёвий моддаларнинг қўлланилиши ва сақланиши.

Сменани қабул қилиш ва топшириш тартиби. Ускунани, ўлчов ва текширув асбобларини ерга улаш, ҳимоялаш ва сақлагич қурилмаларини, иш асбобларини, мосламаларини, жойни ёритиш ёритгичларини кўздан кечириб текшириш, уларнинг созлигига ишонч ҳосил қилиш. Иш жойининг тозаланганлиги. Ўзининг бевосита бошлиғига аниқланган камчилик ва носозликларни хабар қилиш.


4-мавзу. Технология операцияларини бажаришда хавфсизлик талаблари (2 соат)


Технология жараёнлари операцияларини бажарилиш тартиби. Асосий технология операцияларини бажаришда ишлашнинг хавфсиз услублари: ускунани ишга тушириш, машинага хом-ашё узатиш, уни қайта ишланишини назорат қилиш ва бошқариш, қайта ишланган маҳсулотларни олиш, чиқиндиларни йиғиштириб олиб ташлаш.

Ускунага хавфсиз хизмат кўрсатиш: ускунани ишга тушириш, ростлаш, тўхтатиш, тозалаш ва мойлаш.

Босим остида ишлайдиган аппаратларга хизмат кўрсатиш операцияларини хавфсиз бажариш: ортиш-тушириш, аппаратлар қопқоқларини очиб-ёпиш ва босимнинг рухсатли қиймати.


5-мавзу. Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш. Жароҳатланувчига шифокор келгунча бирламчи ёрдам кўрсатиш (2 соат)


Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни текшириш. Ишлаб чиқаришга мос жароҳатланишлар мисоллари. Электр токи билан жароҳатланиш – ишлаб чиқариш жароҳатининг бир тури. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш тадбирлари. Электр токи билан жароҳатланиш сабаблари.

Бахтсиз ҳодиса содир бўлганда ишчининг ҳатти-ҳаракатлари (тиббий пунктга мурожаат этиши, ҳодиса ҳақида хабар қилиши). Жабрланувчига дастлабки ёрдам кўрсатиш.

Меҳнат хавфсизлиги талабларини бажаришда ишчининг мажбуриятлари.


6-мавзу. Меҳнат гигиенаси (2 соат)


Иш жойида ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари: шовқин, титраш, чангланганлик, юқори ҳарорат, ҳавонинг намлиги ва бошқалар. Зарарли ишлаб чиқариш омилларининг одам организмига таъсирини камайтириш.

Вентиляция ва унинг самарадорлигини ошириш учун назорат қилиш. Ёруғлик системалари ва улардан фойдаланишда хавфсизлик талаблари.

Иш жойининг санитар маданияти.

Шахсий ҳимоя воситаларининг вазифаси ва қўлланилиши.

Махсус кийим, махсус пойафзал, сақлагич мосламаларининг берилиш, сақланиш ва улардан фойдаланиш тартиби. Ишчининг шахсий гигиенаси. Сув ичиш тартиби.


7-мавзу. Ёнғин хавфсизлиги (2 соат)


Портлаш хавфи бор ва енгил алангаланувчан материаллар ҳамда эритмалар хусусиятлари. Портлаш ва ёниш хавфи бор муҳит.

Иш жойида, участкада, цехда ёнғин ва портлаш содир бўлиш эҳтимоли ва сабаблари.

Тутун, учқун, ёнғин, куйик ҳиди ва шунга ўхшаш бошқалар сезилганда ишчининг ҳатти-ҳаракатлари. Ҳодиса ҳақида хабар қилиш. Ёнғинда сигналланилиши.

Ёнғин ва ўт чиққан (алангаланган) манбаъни бартараф этиш воситалари ва усуллари. Ёнғинга қарши ускуналар самарадорлигининг аҳамияти.

Дастлабки ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидалари.

Ёнғин содир бўлган ҳолларда бинолар ичидан одамларни эвакуация қилиш йўллари.


Илова-5.4


Пахта тозалаш корхоналари ишловчиларини, меҳнат хавфсизлигидан юқори талаблар қўйиладиган, хавфли ишларни бажаришга ўқитишнинг намунавий дастури


Намунавий дастур касбий тайёргарликка эга ва меҳнат хавфсизлигидан юқори (қўшимча) талаблар қўйиладиган ишга кираётган ишчиларни махсус ўқитишга мўлжалланган. Ушбу намунавий дастур асосида, ҳар бир корхона ишлаб чиқариш ва бажариладиган иш турлари хусусиятларига кўра, хавфли ишларни бажариш учун ўз дастурларини ишлаб чиқади.

Корхоналарда ушбу дастур бўйича ўқитиш иш жойида дастлабки йўл-йўриқ ўтказилишига қадар олиб борилиши керак. Хавфсизлилигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни бажаришга ўқитилган ва текшириш натижасида ишларни хавфсиз бажариш бўйича қониқарли билим даражасини кўрсатган шахсларга ишлашга рухсат берувчи гувоҳнома берилади.

Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни бажарувчи

ишчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитишнинг мавзулари режаси



Дастурнинг тузилиши


1-мавзу. Меҳнат хавфсизлиги. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари (3 соат)


Меҳнат шароитларини яхшилаш ва хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари.

Хавфсизлик талаблари стандартлари.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации