Электронная библиотека » Олег Синяков » » онлайн чтение - страница 5


  • Текст добавлен: 2 марта 2023, 11:03


Автор книги: Олег Синяков


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 5 (всего у книги 7 страниц)

Шрифт:
- 100% +

«Меҳнат хавфсизлиги», «ишлаб чиқариш хавфи», «ишлаб чиқаришнинг хавфли омили», «ишлаб чиқариш жароҳати», «ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса», «касб касаллиги» тушунчаларининг таърифлари.

Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари меъёрлари ва талаблари (хавфи юқори бўлган муайян иш турлари мисоллари).

Корхонага янгидан қабул қилинган ишловчиларни ишлашга рухсат этиш тартиби.

Ўқитиш ва йўл-йўриқ бериш тартиби. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш.

Корхонада меҳнат хавфсизлигини белгиловчи ички меҳнат тартиби қоидалари.


2-мавзу. Ишлаб чиқариш ускуналарининг хавфсизлиги (3 соат)


МХСТ ни ишлаб чиқариш ускуналарининг хавфсизлигига бўлган талаблари.

Машиналарнинг хавфли жойлари.

Тегишли ускунага хизмат кўрсатаётган ишловчининг хавфсизлигини таъминлаш. Ускуналарнинг ҳимоя воситалари, сақлагичлари, ҳимояловчи ёпгичлари, тўсқичлагичлари, хавфларни сигналловчилари, тўхтатиш қурилмаси, сигналлаш ранглари ва хавфсизлик белгилари, ускуналарнинг ерлатилиши ва симларнинг ихоталаниши.

Босим остида ишлайдиган идишлар, аппаратлар, асбобларнинг тузилиши ва вазифаси.

Босим остида ишлайдиган идишларга хавфсиз хизмат кўрсатиш ва улар билан ишлаш тартиби. Босим остида ишлайдиган идишларни даврий равишда шаҳодатланиши ва идишларни ишлатишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини назорати. Босим остида ишлайдиган идишлар ичидаги босимнинг йўл қўйиладиган миқдори.

Юк кўтариш машина ва механизмлари, алмаштириладиган юк илиш мосламаларини техник шаҳодатланиши ва даврий кўриги. Сим арқон (канат) ларни ҳисобдан чиқариш, идишларни кўрикдан ўтказиш ва бошқалар.

Юк кўтариш механизмлари ва қурилмалари билан юк кўтарилиб силжитилаётганда уларга йўл қўйиладиган юкланганлик.

Чархларнинг абразив тошларини механик мустаҳкамликка синаш.

Ускуналарнинг айрим боғлам (узел) ларини жипс беркитиш. Қизиган сиртларни иссиқликдан ихоталаш.

Ҳавони вентиляция ёрдамида тўлиқ алмаштириш ва қисман сўриб олиш тизимлари.

Иш жойини ёритиш.

Ўлчов-текширув асбоблари (термометрлар, манометрлар ва бошқалар).


3-мавзу. Ишни ташкил қилиш ва иш ўрни (2 соат)


Ишчининг ёлғиз ўзи ва бошқа ишчилар билан ҳамкорликда амалга оширадиган ишларнинг бажарилишини ташкил этиш. Бригада аъзолари ўртасида мажбуриятларни (ишларни бажарилишини) тақсимлаш. Ишларнинг бажарилиш тартибига риоя этилганлиги (мувофиқлаштирилганлиги).

Баландликда, электр узатгичлар яқинида, қўшни ускунанинг ҳаракатланувчи қисмлари яқинида ва шунга ўхшаш жойларда ишни ташкил қилиш.

Баландликда жойлашган механизмлар ва қурилмаларга хизмат кўрсатиш.

Майдончалар, нарвонлар, тўсинлар, траплар ва бошқалар.

Химикатлар ва кимёвий эритмалар қўлланиладиган ишларни ташкиллаштириш.

Кимёвий хавфли, зарарли моддалар ва эритмаларнинг ҳисобини олиб бориш, сақлаш ҳамда берилиш тартиби, уларни ташиш тартиби.

Иш жойининг тузилиши ва ташкил этилишига қўйиладиган талаблар. Иш жойини тайёрлаш. Тозалик ва тартибга риоя қилиш. Иш асбоблари, мосламалар, идишларни рационал жойлаштириш, хом-ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларни хавфсиз тахтлаш.

Сменани қабул қилиш ва топшириш тартиби. Ускунани, ўлчов ва текширув асбобларини ерга улаш, ҳимоялаш ва сақлагич қурилмаларини, иш асбобларини, мосламаларини, жойни ёритиш ёритгичларини кўздан кечириб текшириш, уларнинг созлигига ишонч ҳосил қилиш.

Иш жойининг тозаланганлиги. Ўзининг бевосита бошлиғига аниқланган камчилик ва носозликларни хабар қилиш.


4-мавзу. Технология операцияларини бажаришга қўйиладиган хавфсизлик талаблари. Ишларни хавфсиз бажариш усуллари ва услублари (5 соат)


Технология жараёнларига МХСТ нинг хавфсизлик талаблари. Муайян технология жараёни – хавфи юқори бўлган ишнинг хавфсизлигини таъминлаш шартлари. Технология жараёни барча операцияларининг бажарилиш кетма-кетлиги ва хавфсиз бажарилиш тартиби: ускуналарни, асбобларни, ўлчов-текширув асбобларини, қурилмаларни иш ҳолатига келтириш, машиналарга хом-ашё узатиш, хом-ашёни қайта ишланишини назорат қилиш ва бошқариш, қайта ишланган маҳсулотларни олиш, чиқиндиларни йиғиштириб олиб ташлаш.

Ўқитилаётган шахснинг ўзи қабул қилинаётган тегишли касб ва хавфли ишни хавфсиз бажариш усуллари. Ишларни хавфсиз бажариш усуллари.


5-мавзу. Ишлаб чиқариш жароҳати. Жароҳатланувчига шифокор

келгунча дастлабки ёрдам кўрсатиш (3 соат)


Ишлаб чиқариш травматизми – ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар тўплами. Хавфли ишларни бажаришда меҳнат хавфсизлиги талаблари бажарилмаганлиги оқибатида содир бўлган ишлаб чиқариш жароҳатланишлари мисоллари.

Ишлаб чиқариш бахтсиз ҳодисаси, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш тадбирлари.

Электр токи билан жароҳатланиш – ишлаб чиқариш жароҳатининг бир тури.

Электр токи билан жароҳатланиш сабаблари.

Жабрланувчига шифокор келгунча дастлабки ёрдам кўрсатиш.

Содир бўлган ҳодиса тўғрисида иш устасига, цех бошлиғига хабар қилиниши. Тиббий пунктга мурожаат этилиши.

Бахтсиз ҳодисадан зарар кўрган жабрланувчи ишловчига етказилган зарарни корхона томонидан қопланиши.

Меҳнат хавфсизлиги талабларини бажаришда ишчининг мажбуриятлари.


6-мавзу. Меҳнат гигиенаси (2 соат)


Хавфли ишларни бажаришда ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари: шовқин, титраш, чангланганлик, газланганлик, юқори ҳарорат, ҳавонинг нисбий намлиги ва бошқалар.

Зарарли ишлаб чиқариш омилларининг одам организмига таъсирини камайтириш.

Технология жараёнини (ишларни) санитария-гигиена жиҳатдан баҳолаш ва уларни зарарли ишлаб чиқариш омиллари.

Зарарли газлар, чанглар ва бошқа аэрозолларнинг йўл қўйиладиган концентрациялари.

Касб касалликлари ва зарарланишлари, уларнинг асосий сабаблари.

Касб касалликларини олдини олиш. Ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари мавжуд ишларни бажаришда меҳнатнинг гигиена шартларига риоя этилиши.

Ҳавони чангсизлантириш ва тегишли микроиқлим яратиш.

Вентиляция, унинг мақсади ва вазифалари.

Ёритилганлик. Меҳнатни илмий ташкил этиш лойиҳалари асосида иш жойини ташкил қилиш. Сув ичиш тартиби.

Шахсий ҳимоя воситаларининг вазифаси ва қўлланилиши. Махсус кийим, махсус пойафзал, сақлагич мосламаларининг берилиш, сақланиш ва улардан фойдаланиш тартиби. Ишчиларнинг шахсий гигиенаси. Меҳнат қилиш, овқатланиш ва дам олиш тартиби.


7-мавзу. Ёнғин хавфсизлиги (3 соат)


Хавфи юқори бўлган ишларни бажаришда ёнғин ва портлаш содир бўлиш хавфи мавжудлиги ва сабаблари.

Портлаш хавфи бор ва енгил алангаланувчан материаллар ҳамда эритмалар хусусиятлари. Портлаш ва ёниш хавфи бор муҳит.

Тутун, учқун, ёнғин, куйик ҳиди ва шунга ўхшаш бошқалар сезилганда ишчининг ҳатти-ҳаракатлари. Ҳодиса ҳақида хабар қилиш.

Ёнғинда сигналланилиши.

Ёнғин ва ўт чиққан манбаъни бартараф этиш воситалари ва усуллари. Ёнғинга қарши ускуналар самарадорлигининг аҳамияти.

Дастлабки ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидалари.

Ёнғин содир бўлган ҳолларда бинолар ичидан одамларни эвакуация қилиш йўллари.


Илова-5.5


Пахта тозалаш корхоналарида бажариладиган, хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларнинг намунавий рўйхати


1. Тегишли юк кўтариш қобилиятига эга бўлган кранлар бўлмаганда оғир ва қўпол юкларни кўтариш, тушириш ва ташиш.

2. Циклон, сепаратор ва ғилдирагининг диаметри 500 мм дан катта бўлган вентиляторларни монтаж ва демонтаж қилиш.

3. Пахта хом-ашёсини узатиб бериш (перевалка) агрегатларини таъмирлаш.

4. Ҳавозаларсиз ва тагликларсиз баландлиги 2 м дан юқорида таъмирлаш ва монтаж ишларини бажариш.

5. Ёнувчан модда солинадиган сиғимларни электр ёки газ билан пайвандлагичда пайвандлаш.

6. Резевуарлар, цистерналар, қудуқлар, туннеллар, ўралар, бункерлар, тутун қувурлари ва ўтхоналарда электр ёки газ билан пайвандлагичда пайвандлаш.

7. Босим остида ишлайдиган сиғимларни очиш.

8. «Ўзсаноатконтехназорат» органи томонидан рўйхатдан ўтказилмайдиган босим остида ишлайдиган сиғимларни синаш.

9. Газ қувурлари ва электр кабеллари ўтган жойлар яқинида ер қазиш ишларини бажариш.

10. Ацетилен генераторларини таъмирлаш. Кучли таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддалар, енгил алангаланувчан суюқликларни ва суюлтирилган кислородни ортиш, тушириш, ташиш ва сақлаш.

11. Шнеклар, элеваторлар, пневмоташигичлар ва бошқа ҳаво ўтказувчилар, циклонлар, вентиляторлар, сепараторлар, жин, линтер ва гидропрессларни таъмирлаш. Гидропресс ускуналарининг остки чуқурларини тозалаш.

12. Пахта ғарамларини зичлаш ва брезент билан ёпиш, ғарамларни бузиш. Транспорт воситаси кузовида пахта хом-ашёсини зичлаш ва брезант билан ёпиш.

13. Пахтани қуритиш барабанларини таъмирлаш.

14. Лентали транспортерларни таъмирлаш ва жойидан қўзғатиш.

15. Пахта ғарамларида ҳаво йўлларини (туннел) қазиш.

16. Электр ва газ билан пайвандлагичда пахта хом-ашёси ҳамда маҳсулотларни сақланадиган жойларнинг яқинида ишлаш.

17. Аккумлятор цехларида аккумляторларни таъмирлаш ишларини олиб бориш.

18. Электр ускуналарида кучланиш остида ўлчаш-назорат, синаш ва иложсиз, лекин мумкин бўлганда, таъмирлаш ишларини олиб бориш.

I.6. Пахта тозалаш корхоналари жараёнлари ва уларга қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари

Бозор иқтисодиёти шароитида, пахта тозалаш корхонаси соҳада тадбиркорликни амалга оширишнинг асосий мустақил хўжалик субъектидир ва фойда олиш мақсадида, пахта етиштирувчи хўжаликлардан келтирилган пахтани тайёрлов масканларида қабул қилиш, пахтани табиий хусусиятларини сақлаган ҳолда унга пахта тозалаш заводида дастлабки ишлов бериш натижасида юқори сифатли толали маҳсулотлар (тола, линт, иккиламчи тола – ўлик ва момиқ) ва пахта чигитларини олиш ҳамда уларни истеъмолчиларга сотиш, шунингдек, уруғлик чигитларни тайёрлаш ва уларни пахтачилик хўжаликларига етказиб бериб сотиш вазифаларини бажаради. Пахта тозалаш корхонаси фақат биргина маҳсулот – пахта хом-ашёсига қайта ишлов беради ва завод яқинидаги хўжаликларнинг пахтасини қабул қилувчи ҳамда корхона ҳудидида жойлашган завод қошидаги тайёрлов маскани бўлган пахта тозалаш заводидан ва заводдан узоқроқда жойлашган бир-неча завод ташқарисидаги тайёрлов масканларидан ташкил топган бўлади. Завод қошидаги тайёрлов масканида қабул қилинган пахта хом-ашёси бевосита заводнинг пахтани узликсиз дастлабки қайта ишлаш технологик оқимига узатилади, завод ташқарисидаги масканларда қабул қилинган пахта аввал пахта тозалаш заводига ташиб келтирилади ҳамда вақтинчалик сақлаш омборлари ёки майдончаларига жойлаштирилгандан ёки ғарамлангандан сўнг дастлабки қайта ишлаш узликсиз технологик оқимига узатилади.

Пахта қабул қилиш маскани пахта тозалаш заводининг таркибий қисми бўлиб, унинг ҳудудининг заводга туташмаган қисмини атрофи камида 2 м– ли мустаҳкам девор билан тўсилиб дарвоза билан таъминланган ва унинг ҳудудида 30 тоннали автомобиль тарозиси ўрнатилган пахтани қабул қилиш пости, намлиги ва ифлослиги юқори бўлган пахталарни қуритиш ва тозалаш учун пахта омбори билан таъминланган қуритиш-тозалаш бўлинмаси, пахта хом-ашёсини қабул қилиш ва сақлаш омборлари, пахта ғарами майдончалари, уруғлик чигитларга ишлов бериш ва сақлаш омбори, 500 куб метрли сув ҳовузи, пахтани сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабораторияси, маскан идораси, яшаш хоналари ва моддий техника омбори, ўт ўчириш пункти мавжуд. Маскан механизация воситалари турадиган майдонча, қуритиш-тозалаш бўлинмаси ўтхонаси, суюқ ёқилғи омбори, ҳожатхона билан таъминланган ҳамда унда канализация ва ўт ўчириш насослари, сув минораси, ёритиш прожекторлари тегишли тарзда жойлаштирилган. Тайёрлов маскани лабораторияси пахтани намлиги, ифлослиги, навини ва ундан тола чиқишини аниқлаш асбоблари ва методлари билан жиҳозланган. Тайёрлов масканлари пахтани қабул қилиш, уларни омборларга жойлаш ва майдончаларга ғарамлаш, бенуқсон сақлаш ҳамда пахтани заводга транспорт воситаларида жўнатишда, электр энергияси билан ҳаракатлантириладиган, етарли даражада механизация воситаларига эга бўлиши назарда тутилади. Пахта қабул қилиш маскани 560 ВА-ли трансформатор орқали электр энергияси билан таъминланади.

Пахта қабул қилиш масканларида қуйидаги ишлар бажарилади: хўжаликлардан келтирилган пахтани сифат кўрсаткичлари (намлиги, нотозалиги, нави) намуна олиниб аниқланилади; тарозида тортилиб массаси аниқланилади; қабул қилинган пахта намлиги ва нотозалигига қараб ҚТЦ (қуритиш тозалаш цехи) яқинидаги (агар намлиги ва нотозалиги юқори бўлса) ёки сақланадиган омборга жойланади ёхуд майдончаларга ғарамланади; ҚТЦ -да ишланадиган пахта қуритилади ва тозаланиб қайтадан омборга жойланади ёки майдончага ғарамланади; пахта ғарамларининг ёнлари текисланиб таралади, пасти қирқилади; ғарам усти брезент билан ёпилади; ғарамда тунел қазилади; қизишганлик даражаси вақти-вақти билан пахтани ҳароратини ўлчаб аниқлаб турилади ва сарғайиб сифатсизланмаслигини олдини олиш учун пахта ғарамлари шамоллатилиб нам ҳаво сўриб турилади; заводга жўнатиш учун пахта ғарами бузилиб автотранспорт ёки трактор прицепларига ортилади. Ундан ташқари пахта тайёрлаш масканида заводдан келтирилган уруғлик чигитларни тушириш, омборга жойлаштириш, уруғлик чигитларга экишдан олдинги ишлов бериш ва хўжаликларга етказиб бериш; омборлар, машина ва механизмлар, маскан бинолари ҳамда йўлларини таъмирлаш; масканга янги ҳосил пахтасини қабул қилиш бўйича ташкилий-тайёргарлик ва бошқа ишлар бажарилади.

Хом-ашё ҳолатини кетма-кет ўзгартирилиши, ўзгартириш ҳаракатлари тўплами кетма-кетлиги ва ҳолат ўзгаришининг ривожланиш босқичларига жараён дейилади.

Хом-ашёни қайта ишлаб маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган узвий боғланган жараёнлар тўпламига ишлаб чиқариш жараёни дейилади.

Ишлаб чиқаришда бажариладиган, хом-ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ёки маҳсулотларга ишлов бериш (қайта ишлаш) ва маҳсулотларни олиш усулари ва услублари тўпламига технология дейилади.

Технология, фан-техника тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида, энг кам вақт ва ресурслар сарфини талаб этадиган, энг кўп самарали ва тежамли ишлаб– чиқариш жараёнларини аниқлайди.

Замонавий ишлаб-чиқаришни ривожлантиришнинг асосий йўналишларига узликсиз (оқимли) жараёнларга ўтиш, чиқиндисиз технологияларни қўлланилиши, хом-ашё, материаллар, энергия ва ёқилғидан мажмуили (комплекс) фойдаланиш, технология жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш киради.

Маълум технологияни бевосита бажарилишини таминлайдиган ишлаб чиқаришнинг қисмига технология жараёни дейилади.

Пахта қабул қилиш масканида бажариладиган асосий жараёнлар ва уларни бажариш машина ва механизмлари ҳамда асбоб ускуналари 6.1-жадвалда келтирилган.


6.1– жадвал

Пахта қабул қилиш масканларида бажариладиган асосий жараёнлар ва уларни бажариш машина ва механизмлари ҳамда асбоб-ускуналари




Пахта тозалаш заводи ҳудудини пахта хом-ашёси, асосий ишлаб-чиқариш, тайёр пахта маҳсулотлари, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишлаб-чиқариш ҳамда маъмурий бино зоналарига бўлиш мумкин. Бу зоналарнинг жойлашуви заводнинг нормал ишлашига халақит бермаслиги, ёнғин ва техника хавфсизлигига ҳамда санитария-гигиена талабларига зид бўлмаслиги, шунингдек, уларни жойлаштиришда шамолнинг кўпчиллик ҳоллардаги йўналиши, кун чиқиш ва кун ботиш томонлари, аҳоли яшайдиган масканларнинг қайси томонда бўлиши инобатга олинади. Пахта тозалаш заводи ва завод қошидаги пахта тайёрлаш маскани ҳудудий жиҳатдан туташ жойлашганлиги сабабли, завод ҳудудининг масканга туташмаган қисмини атрофи камида 2 м– ли мустаҳкам девор билан тўсилиб дарвоза билан таъминланган ва завод ҳудудида пахтани дастлабки қайта ишлашнинг асосий узликсиз технологик оқими жараёнлари олиб бориладиган – тайёрлов масканларидан келтирилган пахтани дастлабки қайта ишлашга тезкор узатиш учун тўплаш омборлари ва пахта ғарамлари майдончалари, заводнинг пахтани қуритиш, тозалаш, жинлаш ва толани тозалаш, чигитни линтерлаш ва линтни тозалаш, толали чиқиндиларни тозалаш, толали маҳсулотларни тойлаш бўлинмалари, техник чигит омбори, уруғлик чигитни тайёрлаш цехи ва уни сақлаш омбори ҳамда барча жараёнларни ҳаракатга келтирувчи – электр энергияси таъминоти бўлинмаси мавжуд. Асосий жараёнларга ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи бўлинмалар – арраларни тайёрлаш, транспорт цехлари ва механика-таъмирлаш устахонаси, маҳсулотларни сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабораторияси, ўт ўчириш депоси ҳамда толали тойлар сақланадиган омбор ёки платформа, ёқилғи ва ёнилғи, моддий омборлари хизмат кўрсатади ва жараёнларнинг узликсиз олиб борилишини таъминлайди. Заводда маъмурий бино, ошхона, корхона ҳудудига ўтказиш пункти, механизмларни сақлаш бостирмаси, қозонхона, ҳожатхона, ювиниш хоналари ва бошқа хизмат кўрсатувчи хоналар жойлаштирилган ҳамда технологик оқим бўлинмалари ўт ўчиришнинг гидрант системаси, сув минораси, ёритиш прожекторлари билан тегишли тарзда таъминланган. Пахта тозалаш заводини электр энергияси билан таъминлаш учун унинг ҳудудида махсус 10/0,4 ва ундан юқори кВ-ли трансформатор ўрнатилган подстанция қурилган.

Пахта тозалаш заводида қуйидаги ишлар бажарилади: завод ташқарисидаги масканлардан келтирилган пахта хом-ашёси тарозида тортиб қабул қилиниб пахтани қайта ишлашга тезкор узатиш бўлинмаси омборига жойлаштирилади ёки майдончаларига ғарамланади; ишланадиган пахта партиясининг намлиги ва ифлослиги аниқланилиб, уруғлик ёки техник пахта турига қараб пахтани қуритиш тартиби, тозалаш ва қайта ишлаш режаси танланади; пахта заводнинг пахтани дастлабки қайта ишлаш узликсиз технологик оқимига узатилади ва пахтани қуритиш, тозалаш, тайёр маҳсулотлар (пахта толаси, пахта линти, иккиламчи тола (ўлик), пахта момиғи ва чигит) ишлаб чиқариш ҳамда уруғлик чигитларни тайёрлаш бўйича асосий технологик жараёнлар (6.2-жадвал) бажарилади;


6.2-жадвал

Пахта тозалаш заводида пахта хом-ашёсини дастлабки қайта ишлаш ва уруғлик чигитларни тайёрлаш бўйича бажариладиган асосий жараёнлар ва уларни бажариш машина ва механизмлари






тайёр пахта маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари намуналар олиниб аниқланилади; тайёр маҳсулотлар транспорт воситаларига ёки темир йўл вагонларига юкланиб истеъмолчиларга жўнатилади.

Заводнинг ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи бўлинмаларида: жин ва линтерларда аррали цилиндрларни алмаштириш; аррали цилиндрларни арра бўлинмасига ва тескарисига ташиш; аррали цилиндрлар арраларини ечиб олиш ва арраларни саралаш; чархланиши керак бўлганларини арра дискларини текислаш ва арра цилиндрига йиғиш, чархлаш ва силлиқлаш; янги тиш чиқарилиши керак бўлган арраларга тиш чиқариш, ён қирраларини жилвирлаш, арраларни тоблаш, арра дискларини текислаш, аррали цилиндрларни йиғиш, арраларни қумли ваннада силлиқлаш; жин ва линтер колосниклари ҳамда арралар оралиғидаги қистирмаларни таъмирлаш; колосникли панжараларни йиғиш; толали маҳсулотлар тойларини ўраш ва боғлаш материалларини тайёрлаш ва пресс бўлинмасига ташиш; пахта хом-ашёсини тайёрлов масканларидан заводга ташиш; толали пахта маҳсулотларини автотранспорт воситалари ёки темир йўл вагонларига юклаш; ишлаб чиқаришни хом-ашё, ускуналар ва материаллар билан таъминлаш; ускуналарни, бино ва иншоотларни таъмирлаш; меҳнатни мухофаза қилиш ишларини бажарилишини таъминлаш; ишлаб-чиқаришни самарали ташкил этиш ва бошқа ишлар бажарилади.

Ишлаб чиқариш жараёнларининг хавфсизлиги: энг илғор замонавий технологияларни танлаб қабул қилиш; жараёнларни бажариш машина ва ускуналари, ишлаб чиқариш ускуналарини ишлатиш тартиби ва ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибини танлаш; ишлаб чиқариш жараёнларини олиб бориш учун бинолар, майдончаларни (ишлаб чиқариш биноларида бажарилмайдиган жараёнлар учун) танлаш, саноат санитарияси, меҳнат гигиенаси ва техника хавфсизлиги талабларини ҳисобга олиб бино ва иншоотларни комплектлаштириш ва жойлаштириш; ускуналарни техник параметрлари ва одамларни эргономик имкониятларини ҳисобга олиб ишлаб чиқариш жараёнларини ташкиллаштириш; хом-ашё, материалар, ярим тайёр маҳсулотларни танлаш; ишлаб чиқариш ускуналарини танлаш ва уларни хавфсиз ишлатиш қоидалари ва меёрларини ҳисобга олиб жойлаштириш ҳамда иш жойларини ташкиллаштириш; жисмоний меҳнатни механизациялаштириш мақсадида, ишловчи билан ускуналар ўртасида функцияларни тақсимлаш; хом-ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва ташиш усулларини танлаш; ишловчиларни касблари бўйича танлаш ва ўқитиш; хавфлардан ва номақбул омиллардан ишловчиларни жамоавий ва шахсий ҳимояловчи воситаларидан фойдаланишини таъминлаш; хавфсизлик, саноат санитарияси ва меҳнат гигиенаси талабларини бажарилиши устидан доимий текширув ва назорат ўрнатиш орқали таъминланади.

Ишлаб чиқариш жараёнларида ёнғин ва портлаш хавфи бўлмаслиги, шунингдек, зарарли моддалар отқиндилари билан атроф муҳит ифлосланмаслиги ҳамда зарарли физик омиллар (шовқин, вибрация ва б.қ.) манбаи бўлмаслик чораси кўрилади.

Пахта тозалаш корхоналарида бажариладиган технология жараёнлари турли-туман бўлсада, шунинг билан бир қаторда умумий талаблар мавжуд бўлиб уларнинг амалга оширилиши: зарарли таъсир кўрсатувчи хом-ашё, материалар, тайёр маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ишчиларнинг бевосита ишлашини бартараф этиш; ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари вужудга келиши мумкин бўлган технология жараёнлари ва операцияларини, кўрсатилган омиллар вужудга келмайдиган ёхуд кам миқдорда вужудга келадиган жараёнлар ва операциялар билан алмаштириш; ишлаб-чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларини бартараф этиш мумкин бўлмаганда комплекс механизациялаштириш, автоматлаштириш ёки масофадан бошқаришни қўллаш; иш зонасига зарарли моддалар, иссиқлик ва намликни таъсирини бартараф этиш учун ишлаб чиқариш ускуналарини зич беркитиш (герметизациялаш) ва иссиқликдан ҳимоялаш; ишловчиларни турли хил табиатли зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоялаш учун ускуналарни жамоавий ҳимоя воситалари билан жиҳозлаш; яхши бошқарувчанликка эришиш, автоматлаштиришни кенгроқ қўллаш учун мураккаб кўп босқичли жараёнларни хавфсизроқ кам ёки бир босқичли жараёнлар билан алмаштириш; иш режимининг турғунлиги ва соддароқ ростланиши эвазига даврий жараёнлардан узликсиз жараёнларга ўтиш; ишлаб чиқариш ускуналарини сигналлаш ва ўз вақтида ўчириш йўли билан аварияларни олдини олиш; ишловчиларни ҳимоялашни таъминлайдиган, технология жараёнлари ва ускуналарида иш тартибини узликсиз назорат қилиш ва бошқариш тизимларини қўллаш; ёнғин ва портлаш хавфи бўлган авария ҳолатларида, зарарли моддаларнинг ЧРК (чегаравий рухсатли концентрацияси) дан ёки айрим технология операцияларида бошқа зарарли ёки хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири рухсатли даражадан ошиб кетганда, технология жараёнларини ўз вақтида маълумот олишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозлаш; ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларини пайдо бўлишига сабабчи бўладиган ишлаб чиқариш чиқиндиларини ўз вақтида зарарсизлантириш ва чиқариб ташлаш; технология жараёнларига хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш, жисмоний ва асаб-психологик зўриқишларни олдини олиш учун меҳнат ва дам олишни рационал тартибини қўллаш хавфсизликни таъминлаш имконини беради.

Шунингдек, технология жараёнларини бажарилишига қўйиладиган хавфсизлик талаблари технологик ҳужжатларда акс эттирилиши ва ишлаб чиқариш отқиндиларидаги зарарли моддалар миқдори атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар миқдорини меёрий даражасидан ошиб кетишига йўл қўймаслик чораси кўрилади.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации