Электронная библиотека » РАВШАНОВ ПОЁН » » онлайн чтение - страница 7

Текст книги "ВАТАН МАНГУ МАКОН"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 09:00


Автор книги: РАВШАНОВ ПОЁН


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 7 (всего у книги 7 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Барча йўллар кенг эмасдир, бурум танги бор.

Қимирлаган қир ошади, муқим хавфи бор,

Ғилофдаги қиличнинг ҳам тиғда занги бор.

. . .

Дастурхон устида муаммо нечун,

Жам бўлишган бунда ҳаловат учун.

Неъматлар мунтазир, қовоқ ва тумшуқ,

Иштаҳа йўқ, асаб кўрсатар кучин.

. . .

. . .

Чопасан, югурасан оёқдан қўймагунча,

Олдга, ортга боқмайсан дунёдан куймагунча.

Етасан, етмайдурсан боймисан ё камбағал,

Уй тўлар, кўз тўлмайди, тупроқдан тўймагунча.

. . .

Жонзодки яралмиш, ризқи бор, емиши бор,

Гоҳо, бир бузоқ икки сигир эмиши бор.

Беш бармоқ бир хил эмасдир, кимнинг иши бор,

Тақдирнинг ҳар бандага ёзуғ, демиши бор.

. . .

Айро тушган тушаверсин, сен айрилма иймонингдан,

Ўйлар сурма ҳар мақомда, қутул шубҳа, гумонингдан.

Нафсин ила ўзингдан ҳам, безор қилма ёмонингдан,

Ноланг бекор, охир чоғда одам қилган замонингдан.

. . .

Бугуни эртасига зиддир, бу дунё,

Тўғри гапдан устун келар ёлғон рўё.

Ановга мақбул бўлган ёқмас мановга,

Қарға титган жойга қўнмас булбул гўё.

. . .

Навоий айтур “дардлиғ кўнгил– шуълалиғ чароғ”,

Куймаса пилик, нурин сочмас тўшалиқ чароғ.

Кундузни офтоб, тунни қамар мунаввар айлар,

Илоҳий рағбат боис,ёниқ гўшалик чароғ.

. . .

Ўз– ўзидан одам бўлиб, қолганимиз йўқ,

Ё маймундан нусха, ибрат олганимиз йўқ.

Олам тахтлаб тарвуз– қовун эккан Деҳқон бор,

Асроридан тўлиқ воқиф бўлганимиз йўқ.

. . .

Шукронам беҳисоб, насибдир бу кун,

Парча нон муҳайё– тўкиндир бу кун.

Толиқмай келяпман йўл босиб узоқ,

Мақсуд манзилига яқиндир бу кун.

. . .

. . .

Аллоҳга бандамиз бойми, камбағал,

Кимдир ичи қора бахилдир, дағал,

Кўнгил шишасига дарз етар осон,

Сўнг бутаб бўлмас минг сува қум, шағал.

. . .

Ёз шамоли бўрон бўлиб, қайтмас дема,

Қиш узоқ деб, ғофил қолиб қайтмас дема.

Жонзод борки тадорикни кўрар аввал,

Муҳтож чоғинг таъна – дашном айтмас, дема.

. . .

Қувонч ҳам, андуҳ ҳам абадий эмас,

Ақли бор бойликни мангулик демас.

Бунда навбат эрур илоҳий ўйин,

Қўлдан -қўлга ўтар дур ила олмос.

. . .

Занглаган темирни тозала, ярайди корга,

Тозини эргаштир, фойдаси тегар шикорга.

Пинжингга тиқилган ҳам дўстликни қилган даъво,

Мақсади бўлакдир, ёнда юрмас, бил, бекорга.

. . .

Мисқоллаб йиғасан обрў, шаънингни,

Хақ йўлида берурсан хатто жонингни.

Дўст бўлиб, ишончни қозонган муртад,

Совириш истайди хонумонингни.

. . .

Ўйламай қилинган вақти чоғликлар,

Ёшлигу ҳавасга жуда боғлиқлар.

Енгилтак жононлар домига тушмоқ,

Қолдириб кетади битмас доғликлар.

. . .

Кўз очиб кўрганинг бахтинг, омадинг,

У билан мағрурсан, тикдир қоматинг.

Аёлинг қадрла ҳам бошинга кўтар,

Унга муносибдир меҳринг, ҳимматинг.

. . .

. . .

Кундалик мўъжиза ой билан қуёш,

Бардавом алмашар зулмат ва кундуз.

Маррага етади кеча юрган ёш,

Келмоқлик, кетмоқлик қоида сўнгсиз.

. . .

Яхши ният ҳамроҳимдир, умидларим кўп,

Ғаниматдир берган умри, яшамоқлик хўб.

Насибича кўрсам, ёзсам, даврада бўлсам,

Аҳли байтим, набиралар дийдори марғуб.

. . .

Индан чиқди, чунки бўлди ишоратлар,

Кўзғолиб қолди зарарли ҳашаротлар.

Ўлмас, ўрчир экан ёмонлик уруғи,

Тарих гувоҳ хожат эмас башоратлар.

. . .

Садо берган ҳар товуш оҳанг бўлолмас,

Денгиздаги ҳар балиқ наҳанг бўлолмас.

Ўйламасдан айтилган сўздан сақласин,

Асоси йўқ ҳар фикрат баҳонг бўлолмас.

. . .

От ҳуркитар савлатинг савлат эмас,

Ҳаром топган давлатинг давлат эмас.

Юртга сиғмай кетгайдир нафс бандаси,

Олдда… кутар ғурбатинг ғурбат эмас.

. . .

Ҳавас бирлан мақсуд сари етиб бўлмас,

Дарё ўжар, кўприк солмай ўтиб бўлмас.

Журъат топгил, белни боғла, кўздир қўрқоқ,

Ботирдир қўл, йўқса бахтни тутиб бўлмас.

. . .

Бир гапдан қол, қизишувдан фойда борми,

Дўстсиз кўнгил узишувдан фойда борми.

Шайтон ёнда,ҳай беринглар, кам бўлмайсиз,

Бевақт пойга, ўзишувдан фойда борми.

. . .


Фаришта эрсанг ғаниминг бўлмас,

Рақибсиз ишда унуминг бўлмас.

Шоҳдурсан одил, саройин фитна,

Тахтталаб қавмдан тиниминг бўлмас.

. . .

Атрофингда бу кун одам тумонат,

Имога зор турар, боғлашиб қанот.

Мудраб, ногоҳ тушма оёқ остига,

Чиққанинг ҳавоза жуда омонат.

. . .

Адолат синиши, фахш ва пора,

Маълум, шайтон иши аниқ тобора.

Харом бойлик тўплаш, амални пуллаш,

Ўтмишдан оқова, тузалмас яра.

. . .

Ақлимни танидим, юртимга бўлдим фидо,

Мустабид замонида элим чекди нидо.

Қалам берди Эгам, хақни ёздим беармон,

Мустақиллик то абадким бахш этсин Худо.

. . .

Ижод гулзоридан уфққа бўйладим,

Қадрим ҳақидаким, бир зум ўйладим.

Яратган хоҳиши, шу ерга етдим,

Шукримки беҳисоб, қалбга жойладим.

. . .

Зилзила бўлди онгда, очилди катта ўпқон,

Хусусий мулк туйғуси отилди мисли сопқон.

Чорак асрдан ошдики, тўлмас бу тубсиз қулзум,

Камбағал кўпаймоқда, бойиб боряпти топган.

. . .

Мобада, бойиб кетсанг, айт, одам бўлармидинг ,

Саломга алик ҳамда қўлларни олармидинг.

Эшигинг очиб қўйиб, кел -кетни қилармидинг,

Ё маҳалла йўлагига бир ғишт қалармидинг?

. . .

. . .

Дарди дилинг девонага айта кўрма,

Ишқ изҳорин жанонага айта кўрма.

Иккиси ҳам ерда эмас, қаҳкашонда,

Ҳасрат, арзинг замонага айта кўрма.

. . .

Эй инсон, қўлинга тош олма, сиқимла тупроқ,

Ердадир моҳият, барокат, билурсан, кўпроқ.

Бош ёриб нимага эришдинг, ўйлагил обдон,

Ҳалим бўл, эгилгил, бўлурсан оламда хўброқ.

. . .

Қариган чоғингда қилиғинг ортиқ,

Сенга таъма эмас, зарурдир хордиқ.

Дунё шул Сулаймон тахтда ўлтириб,

Келган ҳар кимсадан кутаркан тортиқ.

. . .

Сириқдай йигитлар тўлиб, бордон бўлибди,

Шаробнинг газаги заҳри нордон бўлибди.

Тўйғизмоқ учун қуртларни неча ой,эй воҳ,

Биққи, ялтираган зотлар қурбон бўлибди.

. . .

Қадрдон масканим, мангу бешигим,

Аждодим кириб чиққан эшигим.

Яшагум кўзга суртиб тупроғин,

Уйим– бобомдан қолган қўшиғим.

. . .

Бенасиб эмассан амал, давлатдан,

Турқ демаса, каминг йўқ савлатдан.

Бир чимдим фаросат бўлсайди зора,

Фориғ бўлармидинг кибру, иллатдан.

. . .

Аҳли ҳайвон аро шерлик зевардир,

Бўрилик ҳам яхши, мардлик севардир.

Ўрмонда айш қилиб яшаш учун, лек,

Тулки бўл, тулкилик авжи ҳунардир.

. . .

. . .

Эътиқод муқаддас, онгнинг маёғи,

Диёнат мўминнинг фазли, сиёғи.

Аллоҳин танимай яшамоқ абас,

Масжидларни булғар нопок оёғи.

. . .

Ношуд Миср Азизи ақли фаромуш,

Зулайҳо шиддати ишқдин кўп хомуш.

Ўттиз йил зиндонда тутиб хақ йўлни,

Бўлмади Юсуфда ҳаётдан совуш.

. . .

Ватанга муҳаббат жоннинг ҳурмати,

Киндикдан тўкилган қоннинг ҳурмати.

Аждодларим, элим,уруғ– аймоғим,

Ота– онам берган ноннинг ҳурмати.

. . .

Дунёни қутқарар, яхшилик ишон,

Ёмонликдан эрта қолмайдир нишон.

Ҳасаднинг ўрнини эгаллар ҳавас,

Қамоқлар бўш қолар, даф бўлар кишан.

. . .

Замона шаштини англамоқ қийин,

Яшамоқ кун– кундан туюлмас ўйин.

Кеча берк дарвоза очиқдир бугун,

Фақат оғиз юмуқ, эгилган бўйин.

. . .

Субҳидам саломни онага атанг,

Энг ширин каломни онага атанг.

Волида биландир ҳаёт бардавом,

Шу ёруғ оламни ОНАга атанг.

. . .

Мақтасанг, мақтовга лойиқлигим бор,

Рад этмам, гуноҳ ҳам йўқмас, топилар.

Илму ижод йўлин тай қилдим ҳалол,

Набира, фарзандлар, китобим қолар.

М У Н Д А Р И Ж А

Назмий бўстонда .........................

АЖРАЛМАС ҲАМРОҲИМ ПЕШОНА ТЕРИМ

Ғ А З А Л Л А Р

Қарорим .......................

Гулжабин ....................

Оқ толалар ..............

Сўзинггиз ...................

Дурафшоним ................

Ифтихор ..................

Нигоҳ ......................

Гулларинг ...............

Моҳитоб ..................

Нима қилдинг ................

Фидолар .............

Хуш дам ..................

Кунлар ...........

Етилибсан .....................

Фидолардан ......................

Тасаддуқ .....................

Қарши гўзали .............

Кўнгил ......................

Қанот .....................

Висолинг ........................

Ўйимиз .......................

Шам ............................

Сабоқлар ....................

Хуш келдинг ................

Сенда сўзим бор ...........

Паришон ўйлар ...............

Виждон ...........................

Дариғ ..............................

Йўлинг ўнглар ...................

Инсоф берсин ...................

Кўрмадим ........................

Ҳаёт жовидон ...................

Қадамки босибсан .............

Сени эслаб ..........................

Қўй, энди ............................

Мудом ................................

Дегайман ...........................

Мен эдим ..........................

Ёронлар ............................

Кимсалар .........................

Омад ................................

Дил бошқа ......................

Умид ...............................

Қани ...............................

Мироқи ...........................

Етгум ..............................

Билмади .........................

Насиб этса ......................

Сароб .............................

Бор ................................

Жонимда ........................

Жилолар ........................

Ойбаланд .......................

Барор .............................

Тилак ..............................

Ёр дегани .......................

Жонажоним ...................

Йигит шаъни ..................

Ифтихор .........................

Эҳтиромим бор ..............

Кўп .................................

Яна ...............................

Муҳаббат ......................

Не кетди? ......................

Қарши томонларда ..........

Эмас ...............................

Хоҳларим ........................

Дейман ...........................

Айтгил ..........................

Шайдо ...........................

Ишон .............................

Кифоят .........................

Шундадир ....................

Биттагина ....................

Бўлиб ..........................

Хумор ........................

Керакмас ...................

Шеърият .....................

Қора сочинг .................

Наззора қилсангиз ..........

Бир бошқа ......................

Сени йўқлаб ....................

Йўқ .................................

Ёмғир ............................

Дўст ..............................

Кўрсам .........................

Ғанимат ........................

Қоларкан ......................

Мушкул .........................

Сулув ........................

Унутма ......................

Ўзинг ........................

ЭЛУ ЮРТГА ТАРАҚҚИЙ, ОРОЙИШ ИСТАДИМ

Қарши баҳори .................

Ашкимча бор .................

Қаршимсан менинг ..........

Жону жаҳоним .................

Шалола ............................

Маҳвашим ......................

Қаршининг қизлари .........

Фиғон ..............................

Куйдим ..............................

Раҳматим .........................

Орзу ................................

Истадим .........................

Фарқламаслар ...............

Навоий ...........................

Мумкин .........................

Яшар ............................

Яхши гап .....................

Кетди ...........................

Одоб бирлан ...............

Бўлмас ........................

Олғил .........................

Қамалга олди ..............

Замони келган .................

Айлаб ............................

Эҳтиёж .......................

Кетаверади ................

Сен ............................

Қўнғир сочи ..............

Китоб ........................

Сукунат .....................

Дўстберди кўчалари .......

Ватан ичра ...................

Набирам ......................

Сафардагилар ..............

Муҳаббатойга .............

Қарши шаҳрим яхши .....

Ҳолимни сўр ..................

Андижон ........................

Андижон гўзаллари .......

Фидодан ........................

Омонат ..........................

Нуфуснинг бахти ..........

Ниятни яхши қил ...........

Қайда ..............................

Қашқадарё наволари ...................

Туролмайсиз ...................

Ўтасиз .............................

Билади ............................

Туш ................................

Кўрмасин .......................

Йўқ эрур заҳри ................

Бунчалар ..........................

ДУНЁДА МУҚАРРАР, АЛБАТ, ҚАЙТАР КУН

Мендан ............................

Дунё ишлари ....................

Кўнгил қаримас экан ........

Сенда ишим бор ................

Қолди .................................

Қўштулпор ..................

Роҳила ........................

Виқорларингдан ..........

Эй, дўстим ....................

Эҳтиромим ....................

Ғунчалар ........................

Гулзорда .........................

Ёнимга кел .........................

Қурсин .........................

Кўрмай ...........................

Шундай ........................

Ўйлов ....................

Сир ..........................

Табассум ..................

Шошқин бунчалар ..........

Фарзандларим ...................

Қайтар кун .....................

Хоҳиш /ҳазил ва чин/ ............

Орзу билан ...............

Андижон бўстони ..................

Қайтар ................................

Қатъият ...............................

Бардош ............................

Ёмон ...............................

Қарз ва фарз ...................

Фироқингда .......................

Баҳор насими .....................

Яхшилик ............................

Келур ..............................

Кенагас ойим .................

Келсанг ...........................

Мардона ўзинг ...............

Жаҳоним менинг ........................

Азизам ...........................

Эй, қоракўз ......................

Олиб кетай .......................

Иштибоҳдин ....................

Ўттилар .........................

Билмадим, билмам...............

Боғлиқдир белим ................

Вақт тулпори ..........................

Бир кун ..............................

Бордир ...............................

Узр .............................

Эсга олдим ..................

Қайтиш ........................

Эй, санам .......................

Назморо ......................

Яшадим ......................

Таманно этсам ..............

СОҒИНЧЛАР ЮРАККА ЗИЛ ЮКИН БОСДИ

Тинч ўтган кунинг ............

Огоҳнинг дўсти ................

Маҳлиё айлаб ...................

Мақтов ...........................

Чаманимдадир ................

Қутлов ..........................

Қисмат дийдаси ..................

Саодат ..............................

Обод экан ..................

Фано саҳросида ................

Одам .................................

Қадрлик инсон ................

Ўйлама .........................

Бўлмайди ....................

Ёрмикан ....................

Майинлар ................

Гул фасли .................

Кетдинг ..................

Нозигул ....................

Топармидим .............

Фаслим ...................

Нисор этсам ..........

Мангулик ..............

Менинг .................

Аввал ......................

Зорман ..................

Ифтихор ...............

Ҳасратим .................

Ҳамал сабоси ............

Баҳорим ..................

Кўролмаслар бор ...........

Ҳайрат қиламан ............

Ҳавас айёми .................

Боқмайсиз ...................

Ишим йўқ ................

Йўлтўсар ................

Эҳтиёж ..................

Армоним .................

Етмадим ...............

Ҳаёл кўшки ........

Қилма ................

Бўлсин ..............

Топурлар ...........

Балодир ................

Ҳурмат ................

Қолди ...................

Омонда ..................

Жоним ................

Бегим .........

Жўшганидан ............

Фидо .....................

ОДАМКИ, ИНТИЛСА НИЯТГА ЕТАР

Рубоий – тўртликлар ....................



Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации