Электронная библиотека » Юлдуз Зохир » » онлайн чтение - страница 1

Текст книги "Ўрик гули"


  • Текст добавлен: 28 апреля 2024, 09:40


Автор книги: Юлдуз Зохир


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 1 (всего у книги 2 страниц) [доступный отрывок для чтения: 1 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Юлдуз Зоир
ЎРИК ГУЛИ

ШЕЪРИЯТ ШАЙДОСИ

Поэтиканинг ўзига хос гўзаллиги шундаки, ҳар бир ижодкор дунё вужудини ўз кўзи билан кўради, ўз қалби билан ҳис қилади, шундан илҳомланиб бошқаларникидан фарқ қиладиган гўзал ташбеҳлар, образлар – асарлар яратади.

 
Деразамнинг олдида бир туп,
Ўрик оппоқ бўлиб гуллади,
 

– сатрларини (Ҳ. Олимжон шеъри) эшитган ўзбек ўқувчисининг юраги оппоқ эзгу ҳисларга тўлади. Бир қараганда гуллаётган ўрик ҳақида бундан ошириб ёзиб бўлмаётгандек туюлади. Аммо ижодкор ана шу гуллаётган ўрик манзараларининг янги-янги қирраларини кашф эта билиб ўз асарига олиб киради ва ўзига хос гўзаллик намуналари яратади.

Ёш ижодкор Юлдуз Зоир ана шундай машаққатли йўлдан ўзига хос жилға очишга интилади.

 
Илҳом бериб менга туганмас,
Дил фаслида гуллади ўрик.
Оппоқ тоъле бўлиб ҳамнафас,
Орзуимга бўлади шерик.
 

Юлдузнинг бошқа шеърлари билан ҳам танишар экансиз, кўз ўнгингизда табиатга, Ватанга, Инсонга, гўзалликка меҳр-муҳаббат билан қаровчи бироз ҳаёлчан фикрчан, изланувчан лирик қаҳрамон намоён бўлади. Гўзалликка шайдо дилларни ўйлантириб қўяди. Бу фикрлар Юлдузнинг адабий келажагига умид билан қарашга ундайди. Биз ёш ижодкорга сермашаққат йўлда омад тилаб қоламиз.

Туроб МАҚСУД,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Жиззах вилояти бўлими масъул котиби.

ЎРИК ГУЛИ

 
Илҳом бериб менга туганмас,
Дил фаслида гуллади ўрик.
Оппоқ тоъле бўлиб ҳамнафас,
Орзуимга бўлади шерик.
 
 
Илдизидан куч олар сабр,
Танасида яшар дардлари.
Ёниқ ҳислар улашар бугун,
Гуллаёзган ажиб фардлари.
 
 
Майлига куз, майли ёз бўлсин,
Ҳатто аёз кезган чоғида.
Шохларига илиб шода дур,
Ўрик гуллар кўнглим боғида.
 

ВАТАН

 
Менинг йўлларимга ташбеҳлар сочиб,
Кириб келаётир олтин куз – бир сўз.
Шу азиз Ватанда чўлларни қучиб,
Яйрайди, гўзал шеър айтади бир қиз.
 
 
Тонг чоғи шафақлар уйғонар аста,
Гулларнинг лабида титрайди маржон.
Сенинг юрагингда, бағрингда мен ҳам
Яйраб ўсаяпман Ватан – онажон.
 
 
Сени жондан ортиқ севаман айтсам,
Бепоён кўксингда митти юлдузман.
Қарзимни узиш чун не қилай айт сан?
Сени асрагувчи куч – тирик сўзман.
 

«Ўйласам…»

 
Ўйласам…
Тотли ҳислар эркалар дилим,
Кулгучимда ўйнайди қуёш,
Дил тубида ўстирган гулим.
Айро йўлда бўлади бардош
Кўнглим уқмас ҳеч қандай сўзим.
 
 
Кўрсам…
Хаёлимда туғилар орзу,
Юрагимда яшаганингчун,
Алвон ҳислар қуршови ичра.
Бугун яна келмадинг нечун?
Кутар интиқ йўлингда кўзим –
 
 
Билсанг…
Юрагимда тошар ғалаён
Кўчам томон бурганингда юз.
Кўз тўқнашар, диллар сўзлашар,
Суҳбатлашар бесасу бесўз,
Эҳ соғинчлар йиғлайди сим-сим.
 

МАЖНУНТОЛ

 
Сув бўйида турган мажнунтол,
Бошинг эгик сурарсан хаёл.
Нечун рангинг жуда сарғайган,
Куз келмасдан турарсан беҳол.
 
 
Соғинганда сочларинг тараб,
Дилинг эзиб қийналасанми?
Дилкашларга бўласанми зор,
Айтолмайин ийманасанми?
 
 
Тунлари ҳам қаролмай кўкка,
Маъюсланиб боқасан сувга.
Сувда аксин кўрсатаётган,
Ҳижрон гули – сирли юлдузга.
 

ТУН МАНЗАРАСИ

 
Тун, фусункор сокин бир палла,
Қотиб ухлар бутун табиат.
Мен фақат ухлолмай оввора,
Юрагимда тўлғонар ҳайрат.
 
 
Тун. Янграйди бақалар куйи,
Саратон-чи, басталар қўшиқ.
Ҳайрат ила тинглайман суюб,
Тун куйига бўлдим мен ошиқ.
 
 
Туғён урар ажиб ҳиссиёт,
Бир фарахбахш орзу ўйида.
Оқ қоғозга тўкиб дардларим,
Тунни суйдим назм куйида.
 

СИЗ БИЛМАЙСИЗ…

 
Сиз ҳали билмайсиз, билмайсиз,
Кутаман эҳ сизни соғиниб.
Ёбилиб назарга илмайсиз,
Қоламан мунғайиб мен ғариб.
 
 
Дилимни эзади интиқлик,
Юракда яшайди бир хилқат.
Ўзим ҳам билмайман гоҳида,
Азоб берар менга ул фурқат.
 
 
Сиз ҳали билмайсиз, билмайсиз,
Соғиниб кутаман ҳар қачон.
Бир куни пушаймон бўлгайсиз,
Шунда авф этмоғим даргумон.
 
 
Сиз ҳали билмайсиз, билмайсиз…
 

ШЕЪРИЯТ

 
Шеърият аслида боғдаги ғунча,
Уни ҳидлолмайсан очилгунча,
Сенинг учун олий тушунча,
Унга содиқ дўст бўл умринг борича.
 
 
Шеърият аслида гўзал изтироб,
У шоир қалбида оловли ёлқин.
Шеърият сўзининг ҳар бита ҳарфи,
Она алласидек қалбимга яқин.
 
 
Шеърият, эй гўзал малак, ҳурлиқо,
Сен мафтун айладинг далли дилимни.
Кўкдаги ой мисол беқиёс гўзал,
Сенга бағишлагум кўнгил гулимни.
 

«Энди у кўчага…»

 
Энди у кўчага сира бормайман,
Борсам, сингилчангиз қовоқ уяди.
 
Зебо Мирзо.

 
Энди у кўчага сира бормайман,
Борсам кўзларимдан тўкилар ёмғир.
Азоблар ичида қийналиб кетган,
Менгамас биргина юракка оғир.
 
 
Энди у кўчага сира бормайман,
Борсам дарахтлари эртак сўзлайди.
Ўзи ҳазон бўлган юраккинамдан,
Сарғайган барглари паноҳ излайди.
 
 
Энди у кўчага сира бормайман,
Борсам имо қилар қўшни қизлари.
қон бўғзимга келиб ўтли қадалар,
Айтган кинояли ҳар бир сўзлари.
 
 
Энди у кўчага сира бормайман,
Борсам яна дардим ортаверади.
Бормайман дейман-у аммо негадир,
Оёғим шу томонга тортаверади.
 
 
Ёмғир ёғар, шивирлаб ёғар,
Томчилар, томчилар бошимга…
Р.Парфи.
 

ЁМҒИР ЁҒАР

 
Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар,
томчилар томчилар бошимга…
 
Р. Парфи

 
Ёмғир ёғар, оҳанги Майин,
Осмон зимдан кўзин ёшлайди.
Юракдаги маъюс ўйларим,
Ёмғир каби оқа бошлайди.
 
 
Ёмғир ёғар, чексиз осмоним,
Аллалайди бола заминни.
Онам каби меҳрибон гўё,
Ювиб кетар дилдан ғамимни.
 
 
Ёмғир ёғар ўзгача оҳанг,
Намхуш ҳаво кўнгил очади.
Ўчиролмас армонни аммо,
Дардларимга енгил кўчади.
 

АТИРГУЛИМ

 
Атиргулим, япроғинга,
бошгинамни қўйиб ҳидлай.
 
Д. Маҳкмова

 
Атиргулим, ифорингдан айланай,
Ғунча отлиғ туморингга боғланайин.
Ўзингсан-ку гулзор ичра танлаганим,
Дудоғингнинг таърифига чоғланайин.
 
 
Кел, бандингга тақиб қўяй
кўзмунчоқлар,
Сенинг ҳар бир нигоҳларинг дилим
чоғлар.
О. гулгинам бу ҳаётда сени мен-ла,
Шеърият деб аталмиш бир бўстон
боғлар.
 
 
Бу бўстонда адашмасин йўлгинам-эй,
Ўзинг менга йўлдош бўлгин гулгинам-эй.
Гулзор ичра сараладим сени эркам,
Гултожингга асир бўлди дилгинам-эй.
 

ШАБНАМ

 
Тун ўз ўрин кунга бўшатган чоғда,
Юлдузларин йиғиб олгани замон.
Кун кияр энгига қирмизи либос,
Шафақнинг ортидан ёришар осмон.
 
 
Саҳар салқин ели уйғотиб мени,
Майин қўли ила силайди юзим.
Табиат барвақтроқ уйғонар бугун,
қушчалар чалади янгича Созин.
 
 
Боғ ичига қАдам қўйган чоғимда,
қушларнинг куйидан сармастдир гуллар.
Ўзгача дилбарлик ҳоким боғимда,
Булбул навосидан сел бўлар диллар.
 
 
Шабнам… қандай гўзал марварид мисол,
Сўз йўқ – калимага келмайди тилим.
Камалакнинг етти жилоси унда,
Кўрганда не ажаб қувнайди билим.
 
 
Шабнам… Бу гулларнинг бўйнидаги дур,
Гўёки гулларга тақилган зарак.
Унинг висолидан қиламан ҳузур,
Тонгнинг шабнамидек пок қолсин юрак.
 

МЕНИНГ СЕВГИМ

 
Менинг севгим настаран,
Бағридаги ғунчаси.
Опажоним ҳур ойнинг,
қўлидаги кулчаси.
 
 
Менинг севгим аслида,
Сув бўйидаги терак.
Сўз айтолмай гоҳида,
Тентирар телба юрак.
 
 
Менинг севгим кўксимга,
Ботаётган зўр алам.
Менинг севгим кўнглимда,
қотиб қолган бир қалам.
 
 
Менинг дилим най каби,
Таратар шўх овозни,
Менинг севгим оловдек,
Ёндиради қоғозни.
 
 
Мен оловман учқунли,
Ёнар бутун овозим.
Фақат ёнмай қолгани,
Шу бир бўлак қоғозим.
 
 
Ёнмай қолган жой у,
Тош юрагим парчаси.
Ўша, ўша биргина,
Кўнглимнинг доғ парчаси.
 

ЮЛДУЗЛАР САЙЛИ

 
Кўзимга келмайди тунлари уйқу,
Ойнинг алласига бўлдим маҳлиё.
Руҳимдан учади ўзгача туйғу,
Юлдузлар дейдилар: «Келинг,
марҳабо!»
 
 
Тунни аллалайди Майин бир оҳанг,
қўлимда қоғозу мўъжаз шу қалам.
Оқшом куйларига мен асир бўлдим,
Дилимдан кетмоқда гина ва алам.
 

ЁЛҚИНЛАР

 
Соя яна улкан тўрини ёйди,
қуёш ётоғига йўл олди беҳол.
Нигоҳим қадалар сирли самога,
Осмонда кўринар сирғадек ҳилол.
 
 
Кейинчи самовот тўлар ҳайратга,
Ҳилолнинг ёнида порлар ёлқинлар.
Янграйди ғойибдан нафис бир оҳанг,
Умид бўлиб келар кўкдан тўлқинлар.
 

КЎКЛАМ СОҒИНЧИ

 
Капалак олқишлар гулнинг умрини,
Болари ғунчадан олади бўса.
Севичндан энтикиб кўзин очади,
Кўкламни соғинган эркатой майса.
 
 
Баҳор кириб келди, сингилчаларим,
Сочингизга тақинг гулчечак чамбар.
Нафис эсганида саррин шаббода,
Гуллардан таралар ифор муаттар.
 
 
Капалак қанотин ҳар олқишида,
Таралади гўё баҳорнинг саси.
Жилғанинг ўйноқи шўх товушида,
Уфуриб туради кўклам нафаси.
 
 
Кўклам, ҳусн бўлиб келдинг юртимга,
Наводек жўш урдинг бугун дилимда.
Юракни шодликка ошуфта айлаб,
Илҳом бағишладинг кўнгил гулимга.
 

БАҲОР

 
Кўклар, ер юзини соғинган майса,
Дарахтлар шохига тақилган инжу.
Кўклам – табиатнинг нозик риштаси
Гулларнинг лабида жонланган кулгу.
 
 
Қушлар сармастликдан куйлайди қўшиқ,
Капалак шамбнамга чаяр юзини.
Болари гулларнинг ҳуснига ошиқ,
Табиат очади илҳом кўзини.
 
 
Майсанинг бўйнига осилиб шудринг,
Гўё чечакларга қилар дил изҳор.
Кўнглимда туйғулар барқ уриб бугун,
Висолинг соғиндим, азизим баҳор.
 

ЗОМИН

 
Салом Зомин, Салом Онатоғ,
Мен бағрингга учиб келяпман.
Сувларингга юзимни чайиб,
Сойларингда оқиб келяпман
Чиройлисан бугун ўзгача,
Ягоналар ичра ягонам.
Уйда мени интиқ кутади,
Оқ йўл тилаб кузатган онам.
Гуллар билан безалган саҳна
Ёритади шоир ўйини.
Ўриклисой – жаннат гўшада
Биз бошлаймиз шеърнинг тўйини.
Бу базмнинг оқсоқоллари,
Баҳс юритар назм йўлида.
Шоирчалар ҳаяжонланар,
Янги китоблари қўлида.
Юрагимга сойдек оқар шеър,
Бу ҳисларга тополмай таъриф.
Илҳом ниш уради дилимда,
Бу лаҳзалар қандайин латиф.
Ватан ҳақда айтишиб ашъор,
Кимлар сўзни севгига солди,
«Кетмон» ҳақда сўз кетгандан сўнг,
Кўп шеърларнинг таъми йўқолди.
Супада ўтирар устозларимиз,
қувонч асир этар дилларин.
Шеърнинг сирли сеҳри-ла Майин,
Суғоришар орзу гулларин.
Уйғонади бағрингда қуёш,
Ўриклисой, қуёш дояси.
Таърифингни келтиргим келди,
Зомин, жаннатларнинг сояси.
 

ГУЛИМ

 
Боғ аро юрибман хаёлчан-у лек,
Ҳар бир гул майсага нигоҳим қадаб.
Уларни номладим Бирма бир атай,
Орзуим гуллари ёлқинлар атаб.
 
 
Кунда келар эдим чошгоҳ маҳали
Соғиниб энтикиб қумсарди дилим.
Юрагим урарди бўларди бежо,
О. менинг танлаган энг нафис гулим.
 
 
Сени ўхштарман тунда ҳилолга,
Бўйнингда марварид тонгда маржонлар.
Сен энг хушхулф, қалби пок гулим,
Юрагим эзади кўзингда намлар.
 
 
Бўлиб қолдим боғга мен кўп камнамо,
Соғинчлар юракка тегар мисли ўқ.
Хабар ололмасдан сендан мен, аммо,
Бир лаҳза бўлсада унутганим йўқ.
 

СИЗ МЕНИНГ…

 
Дилгинам муҳаббат асири,
Умрни мазмуни исмингиз.
Тунлари йўлимни ёритган
Ҳилолда акс этар ҳуснингиз.
Ҳижрон куйин чалган бахшимсиз,
Сиз менинг ёмон-у яхшимсиз.
 
 
Куз бағрида қолиб Сарғайган
Ифори покиза гулим-ей.
Севгидан аразлаб-аразлаб,
Ҳижронга тутинган дилим-ей.
Гоҳида нотаниш шахсимсиз,
Сиз менинг ёмон-у яхшимсиз.
 
 
Соғинчдан яралган дунёда,
Овитгувчи шириш дардим-ей.
Кўриниб ҳар замон, ҳар замон
Кўнглимда қолдирдинг гардни-ей.
Ишқ атаб чизилган нақшимсиз,
Сиз менинг ёмон-у яхшимсиз.
 

МАНЗАРА

 
Тун…
Бедорликнинг бедор куйчиси.
Оҳангидан жонланар Дуне.
Гўзаликка ошиқ кўнглим-ей.
Ҳапқиради, бўлади бежо.
 
 
Дил…
Алла айтан тун мунис аёл
Онамдайин юмшоқ, беозор.
Ёқимлидир ҳар бир лаҳзаси,
Юрагимда ёшлик завқи бор.
 
 
Мен…
Орзуимга хусн бағишлаб,
Шам кўзида қалқийди шабнам.
Сўз тополмай бу манзарага,
Тонг куйидан излайман малҳам.
 
 
Тонг…
Уйғониш…
 

ЁМҒИР

 
Маъюс томчилайди ёмғир бошимга,
Бугун осмон кўнгли дарддан бўшайди.
Ҳар бир томчилардан баҳра олгандек,
Булутлар бўйрасин кўкка тўшайди.
 
 
Дарахтларнинг кўзи намиққан мисол,
Ҳар бир новдасига илинди инжу.
Ёмғирнинг шитири хаёлни олди,
Ажратиб бўлмас кулгуми-қайғу?
 
 
Ёмғир ёға бошлар шитр-шитрлаб,
Унинг хуш овози юракка ёқар.
Аммо у ергамас, менинг дилимга –
Шеърнинг уммонига илҳомдек оқар.
 
 
Маъюс томчилайди ёмғир бошимга,
Бугун осмон кўзин яна ёшлайди.
Кўнглимда ҳапқириб келган туйғулар,
Қоғознинг юзига тома бошлайди.
 

ШЕЪРИМГА…

 
Ёнаётган шамнинг тафтида,
Эрийди тун, эрийди уйқу.
Эркаланиб кўзин очади,
Кўнглимдаги яширин туйғу.
 
 
Шеъргинам-ей, дилим эркаси
Сен – гулбаргда титраган шабнам.
Мен бахтлиман, агарда сендан,
Бирор киши тополса малҳам.
 
 
Ёнаётган шамнинг тафтига,
Эврилар қалб, эврилар уйқу.
Мисраларда кўзин очади –
Тонгдайин пок илоҳий туйғу.
 

ВАТАН

 
аста бу жоним,
Меҳрингнинг ардоғи бир улкан.
Тупроғинг кўзимга тўтиё,
Онамсан, онамдай суйигим Ватан.
 
 
Тонг. Шабнамдан маржонлар тақиб,
Чечаклар роз айтар бўлиб жон-у тан.
Меҳринг чизгилари бувим юзида –
Асрлар юкини сўзлайди Ватан.
 
 
Сен менинг гулимсан, энг нафис бўйли.
Иқболингни тилайман қалбан.
Ҳовлимнинг тўрида ўсган райҳоним,
Муаттар бўйида яшнаган Ватан.
 
 
Оддийгина балки бу сўзлар,
Ўзгалардек айтолмадим ман.
Меҳрингдан ранг олган қизингни,
Изҳорини қабул эт Ватан.
 

ЖИЗЗАХИМ

 
Оқшом харрир рўмол тутиб юзига,
Хаёл йўлларимни ёритди бир нур.
Садарайхон шаҳрим ёғдулар ичра,
Бугун сени кўриб қиламан ҳузур.
 
 
Бу гўзаллик аро юрак хапқириб,
Сангзор соҳилига элтади йўлим.
Орзулар қуршови ичра оҳиста,
Иқболингга бугун пайваста дилим.
 
 
Шу онда ёғдулар ичра термулиб,
Сенинг нурларингга безай йўлимни.
Жиззах мунис онам, муштипаргинам,
Бир умр дуодан узма қўлингни.
 
 
Ой нурларин тўкиб бошингдан,
Юрагим соҳилин ёритган пала.
Шеърим секингина шивирлаганча
Шаҳрим, эркаланиб айтади Алла.
 
 
Сен менинг онамсан, қуёшим ойим,
Меҳринг нурларидан топаман малҳам.
Бир зум йироқлашсам қайтгим келади
Бағрингда яшаб-да, соғинаман ҳам.
 

ТОҒ

 
Жонланасан кўзим ўнгида,
Алпомиштўш бобом мисоли.
Асрларни енгган ироданг,
Буюкликнинг буюк тимсоли.
 
 
Арчаларинг бағрингга олиб,
Боланг каби қўйгансан ихлос.
Эй, зоминтоғ бургутсиймойим –
Муҳаббатинг оталарга хос.
 
 
Томирингдан оқувчи анҳор,
Эврилади шеърим тафтига.
Бугун яна гувоҳи бўлдим,
Бир отанинг муҳаббатига.
 

УЧЛИКЛАР

 
Ёмғир тинмай ёғди.
Юракда жўш урди,
Томчилардек биллур туйғулар.
 
* * *
 
Шабнам титрар гулбаргларида.
қандай маъсум тебраниб турар,
Тоғ бағрида бир туп наъматак.
 
* * *
 
Атроф сокин.
Меҳнатидан қониқмай,
Гул баргида ўрмалайди чумоли.
 
* * *
 
Сукут оғир.
Худди менинг дўстимдек,
қулоғимга шивирлайди тун.
 
* * *
 
Юракдаги завқим тошади.
оғушида эркалар мени,
тун. қоғоз, қалам.
 
* * *
 
Ел созанда,
Ўрик гули барглари аро,
Рақс тушар митти капалак.
 
* * *
 
Осмон тиниқ.
Гўзал ва сархуш,
Сузиб борар икки оппоқ қуш.
 
* * *
 
Атроф тинч.
Кўнгил азобда,
Юрагимни йиғлатар севги.
 
* * *
 
Боғим гўзал.
Энг гўзал гулим,
Бағримдаги райхоним онам.
 
* * *
 
Арииқ бўйи.
Супа тўрида,
Ўтиради қалқони мотам.
 
* * *
 
қандай гўзал тун.
Ойнинг қўшиғи –
Хаёлимни банд этди бугун.
 
* * *
 
Бу тун яна ўйга толаман.
Хира ёнган лампамга келиб.
Урилади минглаб парвона.
 
* * *
 
Хаёл оғир, юрагим бежо,
Бебаҳо бир илҳом дардида.
Ҳа, дилимда яшайди бир ишқ.
 
* * *
 
Осмон тиниқ, туйғулар тоаз.
Кўнглимдайин қоғоз покиза –
Икки қалбнинг севгиси каби.
 
* * *
 
Ёмғир ёғар,илган дилим.
Менинг ширин дардим куйлайди,
Юрагимда йиғлайди ёмғир.
 
* * *
 
Юрагимда туғён урар ҳис.
Орзуимга бўлиб ошуфта,
Еллар атрии маст этар дилни.
 
* * *
 
Хотирамда сўзлар айланар,
Сирли қўшиқ чорлайди мени,
Шеъриятнинг боғлари аро.
 
* * *
 
Гўзал боғда елдайин бўлиб,
Лойсувоқдан ясатиб уйча –
Тўлиб-тошиб ўйнар болалик.
 
* * *
 
Шамол силаб гулнинг юзидан,
Капалак ҳам бўса олади,
Шундай гўзал фарахбахш тонгда.
 
* * *
 
Яна ёмғир ёғмоқда сим-сим,
Кўнгил ундан андоза олган.
Юрагимда йиғлайди севгим.
 

МУҲАББАТ

 
Кипригимда ўрмалайди дард,
Ишқ-қалбимга санчилган бир ўқ.
Юрагимда авайлаганим,
Ўша ишқдан бўлак дўстим йўқ.
 
 
Хаёл қўймас, югурик хаёл,
Чопаверар кўчангиз томон.
қийналишин билмас бечора,
Шикаста руҳ азобда ёмон.
 
 
Ишқ ловуллар, хаёл саргардон,
Эҳ, кўнглимга никоҳланган дард.
қулф солсангда томирларимга,
Суюклисан ўзинг муҳаббат.
 

КЎНГЛИМ

 
Кўнглим-ей, тоғлардан баландроқ кўнглим,
Ишқнинг йўлларига тақдингми маржон?
Мағрурликдан тушиб эгилдинг бугун,
Аммо иродангни эголмас ҳижрон.
 
 
Юрагимда ўстирган гулим –
Сени меҳр-ла бир ўзгача суйдим.
Ардоқлаб, номингни покликка йўйиб,
Қалбга муҳаббатдан нишона қўйдим.
 
 
Ёргинам, азобнинг йўллари чигал,
Пирпираб турибди ишқимиз лаби.
Чиндан сени суйдим муҳаббат ҳақи,
Сен ҳам мени дилдан севганинг каби.
 

«Она…»

 
Она…
қуёш тафтли меҳрибонгинам,
Кўнгли уйим фариштасисиз.
Ранг олдими ой юзингиздан,
Сиз меҳрнинг сариштасисиз.
Сўзим ожиз таърифингизга,
Шеърларимда кўнглим нақшсиз.
Эҳ онажон, райҳон бўйлигим,
Менга райҳонлардан кўра яхшисиз.
Болаликнинг ҳар кўчасидан,
Ширин бир хотира куй чалар.
Кўнглимнинг уйига ўхшайди,
Болаликда қурган уйчалар.
Бағрингизни қайноқ тафтини,
қумсайверар бу бола дилим.
Бир фарзандлик муҳаббати-ла,
Юрагимда асраган гулим.
Онам…
 

СИНФДОШ

 
Ўтибди бу йиллар дарёдек оқиб,
Бўйлар чўзилган-у аммо кўнгил ёш.
Болалик бошига гулчамбар тақиб,
Биз-ла хайрлашди азиз синфдош.
 
 
Юрардек барчамиз турнама қатор,
Шўхлик осмон қадар эрка ва бебош.
Ёшлик деб аталмиш бу остонадан,
Ўтиб кетаяпмиз жоним синфдош.
 
 
Эсимда, партага бўйимиз етмай,
Ўқишга иштиёқни сўндирмай лекин.
Суратин томоша қилардек завқ-ла,
Алифбо китобин варақлаб секин.
 
 
Бу йиллар бизларни бирма бир тоблаб,
Ёшга ёш қўшилди, ҳуснга ҳусн.
Учирма қуш бўлиб учган чоғда ҳам,
Бизларни унутма, синфдош дўстим.
 
 
Вақтнинг иродаси, вақтнинг хоҳиши,
Гарчи кўнмаса-да бедор бу юрак.
Биламиз, инжулар беланчагида,
Бизни кутиб турар порлоқ келажак.
 

МУАЛЛИМ

 
Теран фикрлари, ўйчан кўзи ҳам,
Меҳрга йўллайди ширин сўзи ҳам,
Тафаккури юксак, оддий ўзи ҳам,
Билимлар боғида раъно муаллим.
қуёшдан тафтлироқ юзидаги нур,
Устозлик касбидан юракда ғурур,
Шогирд камолин деб ўтказар умр,
Эзгулик йўлида фидо муаллим.
Келажагимизга бахш этиб маъно,
Йўлларни ёритар бамисли зиё,
У борки, қувончга тўлади дуне,
Маърифат гултожи доно муаллим.
 

ЭНДИ БИЛДИМ…

 
Энди билдим мен сизни эмас
Хаёлдаги ишқни севибман.
Севгингизни айлаб бир ҳавас
Тушумдаги кўшкни севибман.
 
 
Шундан тушди йўлимиз айро
Дардлар бору даъволар йўқ.
Шундан бери юрагим яро,
Орзуимни яралади ўқ.
 
 
Хаёлимда бўласиз пайдо,
Термуласиз йўлларимга жим.
Юрак қурғур бўлади бежо,
Сўзларингиз тинглаб азизим.
 
 
Энди билдим мен сизни эмас
Хаёлдаги ишқни севибман.
Беқарорим, ўзим ҳам билмай,
Юрагимни бериб қўйибман.
 

БАҲОР

 
Энтикиб кипригин ўйнатар майса,
Шабнамлар ўпади дудоғларидан.
Баҳорнинг эркатой фарзанди бўлиб,
қуёш бўса олар яноқларидан.
 
 
У билан бошланар азалий кўклам,
У билан тириклик руҳи бардавом.
Сенга талпинувчи диллар номидан –
Баҳорий юракдан қутлуғ эҳтиром.
 
 
Бойчечакка қилиб ўзинг доялик,
Унинг ҳуснига ҳам бўласан ошиқ.
Еллар иффори-ла маст этар дилни,
Сенинг билан туғилган қўшиқ.
 

«Эҳ, юлдузлар…»

 
Эҳ, юлдузлар мангу эртакларидан,
Юрагимга берар нурафшон орзу.
Кўнглимнинг адоқсиз кенгликларида,
Жисмимда сезилар азалий туйғу.
 
 
Туйғулар жонланар, тонг мисоли пок,
Туйғулар оқади руҳимда ғайрат.
Кўнглимни авайлаб асир этади
Мисли юрагимда олов шеърият.
 
 
Юракка шеър бўлиб қуйилар илҳом,
Кўнглимда қалқиди ажиб бир хилқат.
Киприкка осилиб кетар мисралар,
Жонимнинг жонисан, ўзинг шеърият.
 

«Хаёлимда оқади…»

 
Хаёлимда оқади дарё,
Томчи бўлиб дилга томчилар.
Кўзимдаги сўзнинг сувратин
Чизиб қўяр гулга томчилар.
Эҳ, бу тошқин дарё ишқига
Сўз тополмай овора дилим
Хаёл билан яна ёнма ён
Кезамиз-да, начора дилим.
 

КУЗ

 
Куз тилида айтади оят,
ёғду бўлиб тўкилар хазон.
Бу шунчалик сирлики ғоят
Қулоғимга шивирлар мезон.
 
 
Озор бермай юраккинамга,
Орзуларим узра ёғилар.
Бу дунёниг азобларидан,
Озурда жон тинчлик соғинар.
 
 
Ҳайратлар-ла дилимни чоғлар,
Кўнглим узра ҳиммат сочиб куз.
Қуёш билан фалакни боғлар
Ўртадаги хабарчи юлдуз.
 

«Сирдошим оқшомги сукунат…»

 
Сирдошим оқшомги сукунат
Бедорлик куйини чалади.
Орзиқиб тинглаган юракка,
Ҳижроннинг дардини солади.
Дилгинам, кел энди иккимиз
 
 
Йироқ-йироқларга кетамиз.
Дардингни тингладим ёлғиз мен
Унга ишқ даводир нетамиз.
Кўнглим-эй ул ёрнинг ишқидан
Мен каби ўкиниб кетдингми?
Нигоҳин кўрмайин сира деб,
Кўксимга беркиниб кетдингми?
 

СИР…

 
Юрак билан бу кун тўйиб суҳбатлашдим
Эҳ, яширин сирларини билиб қўйдим.
Гул кўнглимнинг ҳеч ким билмас томонига,
Сувратингиз эҳтиётлаб илиб қўйдим.
 
 
Сизни ҳар дам кўрганимда беихтиёр,
Дилгинамнинг ўша ери оғриб қўяр.
Нигоҳингиз олов экан ёндирди-эй,
Дийдор билан соғинчларнинг кўзин ўяр.
 
 
Юрак сирин айтолмайин қийналаман,
Ишқ йўллари бунчалар ҳам бўлди тахир.
Муҳаббатдан қалбимга бир қўрғон қурдим,
қандай сизга «ёқассиз» деб айтай ахир.
 

АРМОН БЎЛАМАН…

 
Сизга бир кун армон бўламан
Кўнглингиздан кетказолмайсиз.
Дард, аламга тўла сўзларни
Минг уринманг етказолмайсиз.
 
 
Сизга бир кун армон бўламан,
Мен яшайман хаёлингизда.
Дилингизни азоблаётган
Энг мукаммал саволингизда.
 
 
Сизга бир кун армон бўламан,
Қийноқларда қоласиз э, ёр.
Дардингизга тополмай чора,
Ҳали менга бўласиз кўп зор.
 
 
Сизга бир кун армон бўламан,
Кўнглингиздан кетказолмайсиз.
Армонларга тўла оҳингиз
Минг уринманг етказолмайсиз.
 

БОЛАЛИК

 
Бугун капалакдек беғубор кўнглим
Баргда шабнам каби титраб турибди.
Умримнинг меҳмони гўзал болалик
Гулжияк кўчадан чопиб юрибди.
Чақноқ кўзчаларда хаёт ҳайрати
Мурғак юракчада яшайди орзу.
Ёшликни шодликка ошифта айлар
Болалик жилғалар лабида кулгу.
Хаёлга туташиб гўзал орзулар,
қалбда умид бўлиб порлаб турибди.
Шеърият чамани нозик кўнглимни,
Гўзал ифори-ла чорлаб турибди.
Юксак манзилларга бошлайди йўллар,
Юракда гул каби бўй чўзар орзу.
Болалик – гул кўнгил қизалоқ бўлиб,
Сен менинг кўнглимда яшайсан мангу.
 

НИГОҲЛАР

 
Нигоҳлар бу қадар сирли нигоҳлар,
Уларда яширин муҳаббат сири.
Кўзларим кўзингга тушди-ю шу он,
Бўлдим нигоҳдаги сирнинг асири.
Нигоҳлар бу қадар ўтли нигоҳлар,
Юрагимда ёқар бир қайноқ ҳисни.
Томирларим аро қон бўлиб оқар
Ўзгача бир туйғу, номаълум исми.
Нигоҳлар бу қадар маъюс нигоҳлар.
Уларда сувратин чизади соғинч.
Қайғулар ипига осилиб кетар
Маъюслик рангидан Сарғайган овунч.
Нигоҳлар бу қадар сирли нигоҳлар,
Кўрмайман дейди-ю қадалар бехос.
Менинг юрагимда яшайверади.
Кўзларда порлаган ўтли эҳтирос.
 
* * *
 
Нигоҳлар тўқнашди ўтли нигоҳлар
Энтикиб қоламиз икков бир нафас.
Қора кўзларимиз бўлиб гувоҳлар
Юрак қурғур ҳисларга қафас.
Ёқасиз деб айтолмайман мен сира,
Сиз ҳам илинж билан қараб ўтасиз.
Нигоҳимиз тўқнашсада шу онда,
Шамол каби ўтиб, ўтиб кетасиз.
Шамол эмас ёмғир бўлинг сиз, азизим
Томчи бўлиб бугун киприкка қўнинг.
Хаёлларимда қолдириб сиз бир из,
Оппоқ қордек энди юракка ининг.
 

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> 1
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации