Текст книги "Ўрик гули"
Автор книги: Юлдуз Зохир
Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 2 (всего у книги 2 страниц)
«Юрагимга бир сирли…»
Юрагимга бир сирли дард жойлаб кетдинг,
Нигоҳларим йўлларингга боғлаб кетдинг.
Бир кўрайин содда қизнинг аҳволин деб,
Нечун энди кўнгил мулкин доғлаб кетдинг.
Ёлғонлардан тўн бичасан юрагимга,
Сиқилган ишқимга етади тўзим.
Исминг айтар оятдайин бенаво дил
Не қилайин тингламайди айтар сўзим.
Муҳаббатга дўст тутунган ошиқ юрак,
Гулбаргларда титраб турган шабнамдек пок.
Соғинчларнинг кўзларида мўлтирар дард,
Эрка кўнглим энди бунча бўлма ғамнок…
«Биламан мен унинг…»
Билмайсан,
Мен унинг қонида оқдим.
Йилларнинг энг нурли хаёли бўлиб».
Зебо Мирзо
Биламан мен унинг юрагида жим,
Маъюс жилмайишла қалбига индмим.
Биламан мен қорнинг парчаси бўлиб
Тафтли кафтларига бир лаҳза қўндим.
Баҳорнинг кўксида очилдим шодон
Очилдим энг ёрқин хаёл бўлгани.
Аммо тез тўкилдим кўнгил қарига,
Тўкилдим пойида увол бўлгани.
қуёшдан нусхани олган юрагим,
Муҳаббатнинг нурли хаёли бўлиб.
Ишқнинг кўзларида қотган армоннинг,
Энг нозик, мукаммал саволи бўлиб.
«Пойингизга япроқ мисол…»
Пойингизга япроқ мисол тўкилдим ёр,
Юрагимни бўяб ҳижрон рангларига.
қалбда ғурур тоғдек бўлса пурвиқор,
Ёзилгани шуда менинг манглайимга.
Биламан, бу тақдирнинг ширин дарди
Хаёлларим йўлларини тўсди ҳижрон.
Гулкўнглимни безаб беллур ойнасини,
Сувратингиз чизилди-ей, озорижон.
Юрагимга сўздан тумор илиб қўйдим,
Муҳаббат кўнглимизни қилсин гулзор.
Сиз мендан кечолмайсиз бир умрга,
Пойингизга япроқдек тўкилгум бор.
АЛЛА
Тун бағрида куйлайди қўшиқ,
Севган ёрга қиём бўлиб ой.
Сукут сақлаб тинглар табиат,
Аллалайди қўшиқ ҳойнаҳой.
Сув юзида қалқийди оққуш,
Ухлар гуллар бўлиб бемажол.
Юракларни ларзага солиб,
Дил куйини куйлайди ҳилол.
Наҳот шунча сеҳрли бу куй,
Ой онадек куйлаган пала.
Юракккинам ҳапқириб кетди,
Сеҳрлади хаёлим алла.
«Тун…»
Тун…
Тун бағрида яйрайди юрак.
Ишқ созини чертиб оромжон.
Бугун яна қувончга тўлар
Сўзларингиз тинглаб ёнар жон.
Хаёл…
Кўзларимда мудраган уйқу,
Ой нурларин тарайди беҳол.
Гул кўнглимнинг ҳар бир назмида,
Шоҳрўмолин ёзади хаёл.
Тонг…
Ёнаётган шамнинг тафтидан
Юрагимда ўрмалар учқун.
Гўзал орзу беланчагида
Эврилар қалб, эриб борар тун.
«Эҳ сизни соғиндим…»
Эҳ сизни соғиндим, негадир билмам
Ёввойи каптардек учди хаёлим.
Йўлингизда мудом парвоналардек
Ишқнинг йўлларига қадар саволим.
Нигоҳлар тўқнашди ўтли нигоҳлар,
Ҳаё илдизига осилган ҳижрон.
Кўнгилга муҳаббат сепин ёзади.
Билсамда бу дарднинг азоби ёмон.
Ишқнинг ўтли торин чертиб,
Куй бўлади дилдаги сўзим.
Агарда сиз Мажнун бўлсангиз,
Майли Лайли бўлайин ўзим.
БАҲОР ҲАМ ҚАЙТДИ…
Баҳор ҳам қайтади, куз ҳам қайтади,
Мен сенга чин дилдан қўйгандим ихлос.
Қушлар ҳам севиниб қўшиғин айтади,
Фақат сен, ёнимга келмадинг холос.
Кўзларим жовдираб қарар осмонга,
Бугун муҳаббатдан аразлаб тўйдим.
Олчагул жонимга қилмай деб ситам,
Кўнглимни гулбаргга яшириб қўйдим.
Баҳор ҳам қайтади, куз ҳам қайтади,
Майин шаббодалар дейишар: «Хуш қол!»
Қушлар ҳам севиниб қўшиғин айтди,
Фақат сен келмадинг, келмай қўяқол…
«Юрагимга сепини ёзди…»
Юрагимга сепини ёзди дард,
Хаёлларим тизгинсиз сим-сим.
Хуш келибсан менга муҳаббат,
Хуш келибсан, эй буюк, тилсим.
Юр кезайлик ажиб боғларни
Хижрон отли ёв тополмасин.
Дилим ёлғиз, сен ҳам ёлғизми?
Нега сенинг кўзларинг хазин.
Юр ишқимнинг кенгликларига,
Шамол каби бирга еламиз.
Агар қайтиш фурсати етса,
Ширин ёлғон айтиб келамиз.
Хонам узра ҳукмрон сукут,
Қаламимга тикилар пинхон.
Менинг тилсиз кенгликларимда
Сўз олови ловиллар ҳамон.
Хаёл тиниқ, хаёл бокира.
Ёлғизлик бу – ажиб бир сирдир.
Хаёл сендан кечмасман сира,
Хаёл менинг ошёнимга кир.
Ой мўралар деразадан жим,
Кўзларимда эриб борар шам.
Оқ тонг чоғи чекинганда тун
Ёришади кўнглим ва хонам.
КУЗ
Ишқнинг алангаси тош дилимда
Яна маҳзун қуюн кўтарадир дард.
Ҳар бир сўз куч берар тилимга
Кўнглимни асира айлар муҳаббат.
Деразадан боқдим. Ташқарида сиз!
Наҳотки кўрдим мен. Бўлмасин рўё.
Бир лаҳза ичида, кўзим ўнгида
Ўзгача ҳайратни бағишлар дунё.
Тошқин мисраларга эврилар-ку куз,
Олов япроқлардан таралди ёғду.
Дераза пардасин аста тортаман
Куз юммай тикилиб қараб қолди у!
Деразадан боқдим. Ташқарида сиз!
Наҳотки кўрдим мен. Бўлмасин рўё.
Бир лаҳза ичида, кўзим ўнгида
Ўзгача ҳайратни бағишлар дунё.
Тошқин мисраларга эврилар-ку куз,
Олов япроқлардан таралди ёғду.
Дераза пардасин аста тортаман
Куз юммай тикилиб қараб қолди у!
ДАЛАДА
Тун. Дала.
Чароғон кўк.
Бундан тилим лол.
Юргирмга ҳайрат бағишлаб,
Мени мафтун этади ҳилол.
О, ҳилолнинг нур кокилидан,
Эркаланар тун чўккан далам.
Манзаранингтатиб болидан,
Дил машҳини бошлайди ҳалам.
Бу сукунат туннинг бағрида,
Сайрамайди, баҳалар жимдир.
Далаларнинг жон томиридан,
Жилға оғар жилдир ва жилдир.
* * *
Халимда оҳади дарё,
Томчи бўлиб дилга томчилар.
Кўзимдаги сўзнинг сувратин
Чизиб қўяр гулга томчилар.
Эҳ бу тошқин дарё ишқига,
Сўз тополмай овора дилим.
Хаёл билан яна ёнма-ён,
Кезамизда, начора дилим.