Электронная библиотека » Коллектив авторов » » онлайн чтение - страница 1

Текст книги "ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 10:00


Автор книги: Коллектив авторов


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 1 (всего у книги 16 страниц) [доступный отрывок для чтения: 5 страниц]

Шрифт:
- 100% +

ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР


Ёвуз Булант Боқилар 1936 йил 23 апрелда Сивас шаҳрида туғилди.

Илк ва ўрта маълумотни Сивасда, Ғозийантепда олиб, Малатяда тамомлади.

1960 йилда Анқара УниверситетинингҲуқуқ факултетини битирди. Тўрт йил

Анқара Радиосида ишлади.1969-1975 йиллар орасида Сивасда адвокатлик қилди. Бир ора Бошвазирликнинг Тупроқ-Чорва Ислоҳоти Мусташорлигида ( Бошвазир-ликнинг жойлардаги вакили сифатида) Ҳуқуқ Мушовири (маслаҳатчиси) бўлиб ишлади.

1976-1979 йиллар орасида Анқара ТВсига ишга қўйилди. Турли маданий дастурлар тайёрлади ва эфирга тақдим қилди. Туркия Радио-Телевидениеси марказидан Маданият Вазирлигига Мусташор ёрдамчиси ўлароқ иш юритди.

1980 йил 12 сентябр зарбаси (ўша вақтда юз берган ҳарбий тўнтариш)дан бир муддат кейин Вазирлик Мушовирлигига олинди, яъни МаданиятВазирлигидан Бошвазирлик мушовирлигига ўтказилди. Шу ердан ўз илтимосига кўра меҳнат нафақасига кетди.

Турли газеталар ва журналларга фиқралар-мақолалар ёзди. Бир ора ТВ каналида бутун турк жумҳуриятларини англатувчи “Бизнинг туркимиз” дастурини юритди. Айни каналда “Сўзнинг тўғриси” номли маданият дастурини экранларга чиқарди.

Китоблари ва ТВ дастурлари туфайли унга 32 марта мукофот берилди.

Дастлабки шеърлари “Қўбуз” ва “Ўрхун” журналларида кўзга ташланди.

1964 йилдан кейин кўпинча “Ҳисор” журналида чиқа бошлади. Сўнгра тўрт шеърий китоби – “Ёлғизлик” (1962), “Чакмон” (1971), “Дувоқ”(1971) ва “Сенинг-ла” (1980) босилиб чиқди ва бу китобларининг ҳар бири 3-4 марталаб қайта-қайта нашр этилгач, ҳаммасини бир сайланмага жамлаб 2001 йилда “Хирмон” номи остида чоп қилдирди.

Ёвуз Булант Боқилар яна йўл хотиралари, адабий портрет жанрларида ҳам баракали ижод қилган. Унинг “Туркистон, Туркистон”, “Жоним Озарбайжон”, “Ускупдан Косовагача” номли хотира китоблари, “Ошиқ Вайсал”, “Меҳмет Окиф” каби адабий таҳлил китоблари шулар жумласидандир.

Шоир ўтган аср 1980 йилда, ҳали Совет – Туркия муносабатлари таранг бўлган бир замонда, Маданият Вазирлигининг масъул ходими сифатида Тошкентда бўлиб ўтган халқаро кинофестивалга қатнашди. Ёвуз Булант Боқилар раҳбарлигидаги турк ҳайъати Туркиянинг “Олмония –аччиқ ватан” номли кинофилмини намойиш қилди.Фестивалдан сўнг саёҳат қилиб, бутун Тошкентни, Самарқанд ва Бухорони кезишга муваффақ бўлди. “Туркистон, Туркистон” ана шу саёҳатлар натижасида ўтган асрнинг 80-йилларида ёзилган йўлёзмалар китобидир.

Мен унинг бу асарини 2008 йилги 11– нашридан таржима қилдим, Хирмон” номли сайланмасидан бир қанча шеърларини ҳам ўзбекчага ўгириб, ўқувчилар ҳукмига ҳавола этдим.

ТУРКИСТОН, ТУРКИСТОН


ИЧИДАГИЛАР

Ўнгсўз : “Оқшом бўлди, ҳазинландим мен яна”....................................

Бир шеър – бир васият, бир изоҳ............................................................

Турк байроғин кўрганда бошимиз кўкка тегар......................................

Гўзалим Тошкент -1..................................................................................

Туркмиз, туркни чиқирамиз.....................................................................

“Бўғрамак-чўғрамак”суҳбатидан бир гўзал уйғур уйига.......................

“Онатўлига биздан-да миллионларча салоооом!”.

“Онатўлига биздан-да миллионларча салоооом!”..................................

Тошкентда бир жума намози....................................................................

Тошкентда бир Диёрбакирли....................................................................

Тошкент театрида мудҳиш бир ўйин: “Жон фидо”................................

“Айтмадимми нозли ёрим мен сенга” ёки “Марҳамат жанозага”........

“Ёооорнинг ўн саккиз ёооши, ёоооринг қоп-қора қооши”...................

“Ўзбек нима дегани? Ўзбек! Ўзбек!”.......................................................

“Доништой ким?” ...........................................................................

Гўзалим Эскишаҳар Тошкент-II ...............................................................

Самарқанд сари...........................................................................................

Темурнинг турбасида (мақбарасида).....................................................

Бир колхозда қўрқмай берилган тушлик емаги.......................................

Муҳташам Самарқанд................................................................................

Муборак Бухоро.........................................................................................

Ўрду! Ўрду! Ўрлу! Маланият! Илм! Техника!........................................

“ХИРМОН” тўпламидан айрим намуналар:

Туркиям, она юртим, сабабим, чорам...................................................................

Буюк достон......................................................................................................

Мен Шарқлиман..................................................................................................

Туркистон..............................................................................................................

Сени авхтараман дали девона......................................................................

Онамнинг қўшиқлари.........................................................................................

Сивасда йўқсул болалар.......................................................................................

Чақириқ................................................................................................................

Лицейли қиз.........................................................................................................

Сенмисан?...............................................................................................................

Мактуб .........................................................................................................................

Бир қорли кечада сени ўйлашлар...............................................................................

Сен сен сен.................................................................................................................

Ёруғим, нозлигим, ўйчаним.......................................................................................

Айтмабмидим?...........................................................................................................


“ОҚШОМ БЎЛДИ, ҲАЗИНЛАНДИМ МЕН ЯНА”

Ўнгсўз

“Туркистон, туркистон”нинг биринчи нашри 1986 йилда босилди. Китобнинг 7-нчи нашри 1997 йилга оиддир. 11 йил давомида 35.000 ўқувчиси билан қучоқлашган бир китоб.Шу рақамга кўра инонаманки, “Туркистон, Туркистон” деярли 100 минг киши томонидан ўқилди. Чунки бу саёҳатнома YOK томонидан, барча университетларимизга тавсия этилди. Баъзи университетларимизда манба китоб сифатида ўқитилди. Баъзиларида, ёпрдамчи дарслик сифатида ўқувчиларга етказилди.

Еттинчи нашридан 10 йил кейин “Туркистон, Туркистон”ни янгитдан ўқувчиларнинг диққатига ҳавола этдим. Шу муносабат билан баъзи бир айтар гапларим бор:

1986 йилдан то бугунгача бу йўлёзмаларим ҳақида айтилган ва ёзилган

нарсалар янги бир китоб бўладиган бир ҳолдадир.

Билишингиз лозимки, Туркистон таассуротларимни кўзёшларим дарё -дарё бўлиб йиғлаб ёздим. Бир қанча кимсадан ҳам, китобимни айни ҳассосият билан ўқиганларини ўқидим ва ё тингладим.Буерда менга келган мактублардан фақатгина биттасини сизга ҳам очиб кўрсатаман: 19.10. 1987 тарихида , Диёрбакир Махсус Аскарий Жазоуйидан ёзган АҳметБошарслон, 8 саҳифалик мактубининг сўнгида дейдики:

“Муҳтарам Оғабей! (Туркияда ўзидан катта акага шундай дейишади)

Биз, Диёрбакир Махсус Аскарий Жазоуйининг Д Блокининг 18-нчи палатасида ётган 25 кишимиз. “Туркистон-Туркистон” китобингизни бизнинг палатада йиғлаб-йиғлаб ўқимаган қолмади. Мен ҳам уни шундай туйғу селиичи-ла ўқиббитирдим.Сиз бу китобни,айни пайтда, отангизга ва боболарингизга бир раҳмат василааи бўлсин деб ёзгансиз. Биз ҳам бу ерда ота-боболарнгизнинг руҳига бахшида этиш учун Қуръони Каримни хатм этдик.Бундан ташқари, отангизнинг руҳи учун 70 минг калима-и тавҳид йўлладик. Бу 29 октябр пайшанба куни пешин намозидан кейин,дуолар билан бирга руҳларини хабардор қилажакмиз. Билиб қўйинг, деб ёзяпман.Сиз ҳам бизларни дуоларингизда унутмангиз!”

1987 йилда Маданият Вазирлигида вазифали эдим. Ишлайдиган хонам Улусдаги ТВММнинг иккинчи қаватидайди.Ағмет Бошарслонни ўқиганда, ичимда ёйли тамбурлар инграй бошлади. Орқадошларимнинг ёнида ўтиролмадим.Ўзимни аранг ташқарига отдим. Улусдан Тонгтуған Майдонига, у ердан Южетепа маҳалласидаги уйимизгача кўзёшларимни арта-арта борардим.

Бундай қанча мактуб олдим!

Бундай қанча кишини тингладим!

Бироз кейин бу китобнинг илк бўлимида танишажагимиз Аҳиска туркларидан Жамбуллу Жуманинг айтгани каби: Мусулмоннинг кўзи ёшли бўлади!

Энди мен , китобимнинг 8-нчи нашри муносабати билан, янги бир сўз ёзиш мажбуриятидаман. Шу тариқа, барча ўқувчиларимга ҳам юрагимнинг тили билан мингларча раҳмат айтиш, ҳамда Туркистон, Туркистон туфайли бошимга келган балоларни қайдай бўлса, шундай ёзишни истайман.

Ким нима деса, деяверсин! Ким қандай юрса,қандай бақирса, ким қандай гап-сўз қилса қилаверсин! Мен ҳам ўз достонимни, қилган ишимни,инончимни, фикриётим-ни ёзяпман, айтяпман: мен пастда ким бўлганлигим, ўртада кимлигим, устда кимлигим, аршда кимлигим “Алҳамдулиллоҳ Туркликдир”. Мен қанчалик Турк бўлсам, шунчалик Мусулмонман. Ўрни ва вақти-соати келганда, умримнинг бу гўзал нақшини ҳар касга кўрсатишга уриндим.

Радиоларимизда дастурларми қилдим? Ҳар баҳона билан Туркнинг ва

Исломнинг гўзалликларини ўртага қўйдим.

ТВларимизда менга фурсатми берилди? Онатўлида эски турк бошкентлари, Оврупода Турк излари каби дастурлар билан Туркликни ва Исломни кўтармакка, севдирмакка ғайрат қилдим.

Янги Турк Жумҳуриятлари борасида Давлат ТВсила 66, Сомонйўли ТВмизда 35 марта далиллар билан нақшланган дастур тайёрладим ва тақдим этдим.Туркистон ва Озарбайжон турклигини Туркия туркларига танитиш ва айни чоғда севдириш учун амалга оширганим бу 101 ТВ дастури билан, назаримда,бугунгача рекорд менинг қўлимдадир.

Турли муносабатлар билан эски турк юртларигами кетдим? “Ускупдан Косовага”, “ Туркистон, Туркистон” каби китобларим билан миллатимизнинг, тарихимизнинг ўтмиши ва бугуни орасида кўприклар қуришга ҳаракат қилдим. Кўрганларимни шунчаки ёзиш билан кияояланиб қолмадим, даъват қилинганим турли шаҳарларимизда, Яҳё Камолнинг ифодаси билан ацйтганда: “Маҳзун чегараларимизнинг ташқарисида қолган” миллатдошларимизни, уларнинг турли масалаларини биқиб сиқилмасдан тушунтиришга ҳаракат қилдим. Булардан ташқари, “Турон шеърлари” ҳам ёздим, ўқидим.

Аҳмет Қобоқли “Турк адабиёти тарихи”китобида дейдики: “Жумҳурият давримизда Турон шеърлари ёзган уч шоиримиздан бири Ёвуз Булантдир(бошқа иккиси Ниёзий Йилдирим Генч Усмонўғли ила ДиловарЖебежи).” Марҳум Қобоқли устозимиз, “Тамалларнинг дурушмаси” (кураши) номли кўп муҳим китобида яна менинг исмимни зикр этиб дейдики: “Бу ёзарларимиз ташқи турклар билан боғлиқ хулосаларини, қарашларини ҳар ерда ёзишлари вв изоҳлашлари керак!”

Тўғри айтади, аммо Туркияда Туркистондан, Озарбайжондан баҳс қилиш бир пайтлар на қадар қийин эди. Ҳатто на қадар таҳликали эди. Мен ўша қийнчилик-ларни бошимдан ўтказган, у таҳликаларни билган бир кимса сифатида ёздим, сўзладим.

Бугун 70 ёшдаман. Нақ 52 йилдан бери бу муқаддас даъвонинг ичидаман.Бу сура чорчавасида кўрдимки: Туркияда, жуда жиддий бир турк душманлари бор. Бу, менинг кўп самимий қаноатимдир. Ҳатто у қадарки, бир замонлар: “Туркияда Турк душманлиги”деган бир китоб ёзишни ҳам ўйлагандим.

Масалан, биз 1914 йилда Ғарб жабҳасида руслар билан олишаркан, минг йилдан бери биз билан бирликда яшаган армани ватандошларимизнинг хиёнатига дучор бўлдик. Арманилар русларнинг, инглизларнинг, французларнинг ўйинларига ўйнаб бизни орқадан урдилар. Мингларча эмас, ўн мингларча одамларимизни жомеларга, охурларга тўлдириб тирик-тирик ёқди-лар. Қудуқларни тўлдирдилар, дарахтларга, симёғочларга боғладилар. Парча-парча қилдилар! Хўш, аммо нима учун? 1071 йил Малазгирт зафаридан, 1914 йил ги Жаҳон урушига қадар кечган давр ичида биз арманиларга “Кўзингизнинг устида қошингиз борми? ” дегандикми? Йўқ! Йўқ! Йўқ!

Аксинча уларни содиқ фуқаромиз сифатида билгандик.Ўзимиздан кетмадикки, масалан,асли Зайтун Арманиларидан бўлган девсифат Халил Пошони, 1616-1619 йиллар орасида садраъзамлик, яъни Бош Вазирлик Халил Пошонинг акаси бўлган армани аслли Меҳмет Пошони Вазир рутбаси билан Румэли Бекларбеки қилгандик.

Бизнинг Армани аслли иккинчи садраъзамимиз Малатяли Сулаймон Пршодир. 1655-1656 йиллар давомида Бош Вазирлик муҳримиз унинг қўлидайди.

Шугинами? Йўқ албатта. Армани Агатон Афанди 1868 йилда ҳам Байиндирлик Вазиримиз (Социал Таъминот вазиримиз) эди, ҳамда Почта-Телеграф вазиримиз.

1877 йилда Оҳаннес Афанди Даништай уямиз (Маслаҳат кенгашида аъзолари-миздан бири) эди. Тижорат ва Зироат вазиримиз эди.

1879 йилда армани Сово Пошо Ҳорижия (Ташқи ишлар) вазиримиз эди. 1885 йилда Агоп Пошо олдин Ҳазина-и хосса, сўнгра Молия вазиримиз эди. Мажлис-и Мабусондан айрилиб Арзирумга келди. Мавро Кордато Ўрмон вазиримиз эди. Кейинчалик Байиндирлик вазиримиз армани Холлачян бўлганди.

Болқон уруши йилларида Габриэл Норадунгян Афанди Ташқи ишлар вазиримиз, Оскан Афанди Почта нозиримиз, Басаря Афанди Бойиндарлик нозиримиз, Сакиз Оҳаннес Пошо Хазина-и Шоҳона нозиримиз сифатида ҳукуматимиз таркибида эдилар.

Давлатимизнинг юқори поғоналарида юксак вазифаларга қўйилган армани ватандошларимизни санамайман. Фақат шуни билишингизни истайманки, Биринчи ва Иккинчи Машрутият Мажлисларимизда ўттиз нафар армани ноибимиз эл хизма-тида эди. Масалан, булардан Арзирум ноиби Каракин Пастирмадиан Афанди руслар Арзирумга бостириб кирганларида Мажлис-и Мабусонни ташлаб, Арзирумга келган, атрофига тўплаган бир тўда бебошлар билан бирга рус ҳарбий кучларига жону бош билан ёрдамчи бўлишга борганди.

Мавзу минг саҳифа билан ҳам англатиб бўлмайдиган даражада ҳазиндир. Даҳ-шатга солувчидир. Фақат шуни билдиришни истайман: Армани-Турк муносабат-ларида бизга юкланиши мумкин бўлган ҳеч қандай айб йўқ. Кечагидай бугун ҳам хиёнатга дучор бўлган бизмиз. Кечагидай бугун ҳам биз миллат сифатида армани душманлиги учун ҳадаф бўлаётирмиз.

Эски миллатвакилимиз (ноибимиз) Комрон Инон айтганидай: “Дунёда

энг кўп душмани бўлган миллатларнинг бошида ғолибо биз турибмиз.”

Биз, минг йилдан бери, Онатўли тупроқлари узра Курдлар билан бирга

яшаймиз. Курдлар билан апоқ-чапоқ бўлганчалик ҳеч бир миллат билан авпоқ-чапоқ бўлмадик.Минг йилдан бери курдларни доим ўзимиздан деб билдик. Асли курд миллатвакилларимиз, вазирларимиз, бош вазирларимиз, Президентларимиз, ҳарбий қўмондонларимиз ва энг юксак нуқталардаги бюрократларимизнинг васиқалари кўтарилса, ҳар ҳолда 500-600 саҳифалик бир китоб чиқар ўртага. Ана шундай апоқ-чапоқликларга қарамай, шу ПКК (курдлар партияси)нинг хиёнатини қандай изоҳлаш мумкин?

Хиёнат ё душманлик, шунчаки қуролланиб тоғларга чиқиш эмас.

Масалан, бизни миллат ҳолига келтирган маданий қадриятларимизни йиғиб,

уни буёққа, буни уёққа ажратишга киришиш ҳам туркка душманлик демакдир. Кескин ишонч билан ёзаман: Турк тилимизни аҳмоқона усулларимизни титкила-ганлар уни оддий бир қабила тили ҳолига келтиришни истаганлар, миллатимизнинг энг таҳликали душманларидирлар.

Лойиқликни (динни мактабдан айириш сиёсати) дингадушманлик тарзида тушунганлар ва тушунтирганлар бизнинг қонли-пичоқли ҳасимларимиздирлар.

Тарихимизни хўрлаганлар, анъаналаримизни-одатларимизни титкилаганлар, ўрмонларимизни ёққанлар, сувларимизни кирлаганлар, деҳқончилигимизни, чорва-чилигимизни йўқ қилаётганлар, саноатимизни болталаётганлар, ҳарбиямизга, кўнглимизга, мактабларимизга сиёсатни суққанлар, бизга бу тупроқларда яшамоқ ҳаққини танимаётган, танишни истамаётганлардир.

Кеча француз, инглиз ва олмон, бугун американ ва рус империализми қаршисида тек турган (“смирно” турган)лар, уларни олқишлаганлар кўзимизни ўймоқчи бўлган қарғалардир.

Туркиянинг, янги қурилган Турк Жумҳуриятлари билан сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатлар ўрнатишини истамаганлар бизнинг танашир юғучиларимиз.

Асримиз илм асридир. Бизни замонавийлашиш йўлидан, ҳур демократик низом ва янги бир рафоҳ давлати бўлишдан узоқлаштирмоқни истаганлар қонимизга нон тўғраганлардир.

Совет Имераторлиги энди чўкканди

Давлатимиз янги қурилаётган Турк Жумҳуриятларини вақт ўтказмай таниган-ди. Ғарб дунсида баъзи газеталар: “Дев уйғонмоқда” сарлаҳали изоҳламалар бераёт-ган эди. Ғарблиларнинг назарида: “Дев” бутун турклик дунёси эди. Совет империа-лизмидан қутулган турк жамоатлари Ғарблиларнинг тахминича, бир-бирлари билан бирлашажаклар ва ХХI юзйилга туркликнинг тамғасини уражаклар, яъни ХХI юзйиллик турк юзйиллиги бўлажак эди.

Баъзи Ғарбли ёзувчилар шундай фикрда эдилар. Олдинда Туркия бўлган ҳолда турк дунёси катта бир бўлиниш доирасига тушишларини билмасдилар. Ёқамизга ёпишган билимсизликдан, муносабатлар йўқлигидан, масъулиятсизликдан хабар-лари йўқ эди. Ҳар ҳолда ХХI юзйил турк юзйили бўлмади.

“Туркистон, Туркистон”нинг янги нашри муносабати билан, биз ўз кўзимиз билан кўрган даҳшатли лоқайдлигимиз, билимсизлигимиз, илдиздан узуқлигимизни кўрсатувчи мисоллар келтиришни истайман.

Бир бошлиғимиз

Совет императорлиги янги чўккан кезлар эди. Янги Турк Жумҳуриятлари вужудга келганди. Асли турк бўлган Озарбайжон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби янги Турк Жумҳуриятлари қурилганди. Ўша 1990 йили менга Миллий Таълим Вазирлигимиздан бир хоним бошлиғимиз телефон қилди. Ҳеч кўнглимга ўтиришмаган ортиқча сўзлар билан дедики:

–Ёвуз Булант Бей! Сизнинг ташқи турклар хусусида ёзган китобларингиз бор экан. Мен раҳбарлик қилаётган бош мудирлик бу мавзуда рапортлар тайёрламоқда. Энди биз вазирлик сифатида Туркияга янги Турк Жумҳуриятларидан илм талаба-лари келтирмоқчимиз. Бу жиҳатдан жиддий ишга киришдик. Ажабо сизнинг китоб-ларингизни қаердан топсак бўларкин? Яна бу мавзуда асар соҳиби бўлган бошқа ёзувчиларимизни ҳам биласиз ми? Тағин уларнинг ҳам бизга исмларини , агар бор бўлса телефон рақамларини бера оласизми?

–Хоним афанди,– дедим,– менга бир одам жўнатсангиз сизга китобларимни бериб юбораман. Бундан бошқа ташқи турклар ҳақида шу, шу, шу… кимсаларнинг ҳам китоблари бор. Телефон рақамларини ҳам ёздира биламан! У кишилар билан суҳбат-лашсангиз, асарларини сотиб олсангиз, ҳатто, Миллий Таълим Вазирлиимизга те-гишли кутуб хоналар учун бирор нусхадан харид қилдирсангиз фойдадан холи бўл-мас эди. Фақат мен шу мунросабат билан сизга муҳим бир гапни айтгим келади.

Мени лутфан диққат билан тингланг: Сиз, ташқи турклар тўғрисида маълумотлар тўплаш ва рапортлар тайёрлашга киришганингиз ғоят яхши иш бўлипти. Фақат бу ишда кечикдингиз! Кўўўўп кеч қолдингиз! Бу ерда кеч қолиш даври камида юз йилларга боради. Бу кечикиш ўрнини қандай қоплайсиз, билмадим!

Бош мудир хонимафандимиз шошилиб жавоб берди:

–Хавотир олманг, қоплаймиз!Қоплаймиз! Бу кечикишнинг тўловини тўлаймиз!

Сўнгра менга ёш бир одамни жўнатди. Ўзига ҳам “Туркистон, Туркистон”ни ҳамда “Ускупдан Косовага” номли китобларимни жўнатдим.

Бу суҳбатдан бир ярим йил ўтди. У вақтнинг Миллий Таълим Вазири Кўксал Тўптан, юз кишилик бир ҳайъат билан Турк Жумҳуриятларига бир саёҳат ҳозир-лаганди. Ҳайъатда мен ҳам бор эдим. Анқарадан парвоз қилган учоқда проф. Турол Ёлган ва проф. Абдураҳмон Гўзал билан ёнма-ён ўтирардик. Бир ярим йил олдин сухбатлашганиммиз бош мудир хоним афанди йўлчилар билан танишар, ҳол-аҳво-лини суриштирарди. “Хуш келдингиз” дер эди. Бир ора бизнинг ёнбошимизда ҳам тўхтаб турди. Бир-биримизга айтган назокат жумлаларимиздан сўнгра эсимга тушиб қолгани учун сўрадим:

–Хоним афанди,– дедим, бир ярим йил олдин сизга юборганим “Туркистон,Турк-истон” деган китобимни ўқидингизми?

Ҳеч кутилмаганда берган бу саволимдан довдирагандай бўлди. Жавоб бериш учун беш сонияча ўйлаб олди. Сўнра сиртидаги оғир бир юкни отиб ташламоқчидай жавоб берди:

–Ўқидим! Ўқидим! –деди.

Тавридан, эсанкираб туришидан, юзининг ифодасидан китобни ўқимаганлиги очиқ-ойдин билиниб турарди.Ўқимаганига инонганим ҳолда индамай қўя қолдим.

Сўнгра у бош мудир ўзини қўлга олди ва ёнимда ўтирган икки орқадошимга кулимсираб дедики:

–Биласизми? Ёвуз Булант Бей “Туркистон, Туркистон”номли китобида бизга Озарбайжонни таништирган.

Ортиқ чидолмадим ва ўзимни тутолмадим.

–Озарбайжонга ҳеч алоқаси йўқ, хоним афанди,-дедим.-“Туркистон, Туркистон” ҳозир биз кетаётганимиз Ўзбекистонни тасвирлаган бир саёҳат китобидир. Тошкент, Самарқанд, Бухоро… атрофида кезинтиларни кўрсатган 302 саҳифалик бир китоб.

Юзи қип-қизарди ва овози чиқмай қолди. Такрор савол беришга мажбур бўлдим:

–Проф. Д-р.Турон Ёзган Бей афанди билан танишинг, хоним афанди.

Жавоби сўзма-сўз ёдимда ҳамон:

–Ҳаво майдонида танишдик, афандим!

–Бўлиши мумкин эмас, хоним афанди,– дедим.– Сиз раҳбарлик қилаёт ган бош мудирликнинг ишларига юз фоиз муносабат билдирган жуда жиддий бир нашриёт ишларини бугун Туркияда Турон Ёзган Бейафанди бажармоқда. Бутун нашрларини мутлақо олиб,синчиклаб ўрганишингимз керак. “Турк дунёси” исмли илмий журнал-га ва ундан ташқари “Тарих” журналига мутлақо обуна бўлишингиз керак. Бирга ишлаётган орқадошларингизга ҳам ўқитишингиз керак. Чунки Турк дунёсини яхши билмасдан, уларга ва Туркияга хизмат қилишингиз катъиян мумкин эмасдир.

Бошини “ҳа” маъносида бир неча марта ирғагандан сўнг учоқнинг орқа томонла-рига қараб юриб кетди. Биз ўзимиз қолганимизда йўлдошлпаримга дедимки:

–Мана кўрдингиз! Миллий Таълим Вазирлигимизда, ташқи турклар билан боғлиқ ишларни қилиш топширилган бош мудирликнинг бошидаги одам! Ўз мавзуси бора-сида ҳеч бир жиддий тадқиқотлар қилмаётир. На сиздан, сизнинг нашрларингиздан хабари бор, на-да мендан бир ярим йил илгари сўраб олган бир китобга, шундай бир қанча дақиқа бўлсин кўз югуртирмаган.

Сўнгра ўз-ўзимча ўйлай бошладим: Туркияда ташқи турклар масаласида бош қотирмоқ, ишламоқ, илм соҳиби бўлмоқ… истиснодир. Яъни бу мавзуда билимсиз-дик-муносабатсизлик асосдир. Билим орттирмоқ, алоқага киришмоқ эса истиснодир. Ташқи турклар билан алоқа қилганлар, Отатуркнинг ўлимидан кейин ҳар жамоанинг оғзидан тушмасдилар Давлатнинг энг жиддий вазифадаги кишилари тарафидан нуқул: “Ирқчилар! Турончилар! Бош мияни текширувчилар! Можарочилар! Орқага сурговчилар! Фашистлар!”дея айблангандилар. Давлат томонидан таъқиб этилган-дилар. Шу тариқа бу ўлкада биз бош мудирнинг турк дунёсидан хабардор бўлишини талаб қилолмасдик.Турк дунёси билан боғлиқ бир кимсанинг, бизнинг Миллий Таълим Вазирлигимизда тинч қўйилиши, тинч яшатилиши зотан мумкин эмасдир. Яъни Миллий Таълим персонали, вазирлик биносида орқадошлари орасида ҳам ташқи турклардан баҳс этса, бундай хатти-ҳаракати ҳақида дарҳол атрофида гап-сўз тарқала бошлар, иккинчи кур вазирлик муфаттишлари ўша давра суҳбати муносаба-ти билан дарҳол суриштирув ишларини бошлатар ва ташқи туркларга яқинлиги очилган киши дарҳол бошқа бир жамоага ўтказилар ёки бошқа шаҳарга жўнатиб юбориларди.

Эҳтимол энди сиз бу ифодаларимни ўқиб, дабингизни букарсиз. “Бу нимасси, жоним?” дерсиз. Мен не-не ҳодисаларга гувоҳ бўлдим. Қандай аҳволларга тушдим! Қандай аҳволларга!

Орқамизда юрувчи бир ташкилот (МИТ)

Ташқи турклар мавзусида жуда муҳим баъзи давлат муассасаларимизнинг, қандай катта билимсизлик,муносабатсизлик ичида бўлганликларини ҳам ҳайрат-ла

ва даҳшат-ла аниқ-таниқ кўрганлардан бириман. Масалан,менимча Миллий Истиҳ-барот (Хавфсизлик) Ташкилоти (МИТ)миз бизнинг жуда кучли, жуда билимдон, жуда муқаддас муассасаларимиздан бири бўлиши керак. Онатўли тупроқларида борлигимиз, тирикчилигимиз, бирлигимиз бу муҳим ташкилотимизнинг титиз ишларига ҳам боғлиқ. Маданий бир ўлка, айни чоғда жуда кучли, аммо ҳар вақт суянса бўладиган ҳавфсизлик ташкилотига ҳам эга бўлиши керак. Энди бу ерда мен билан боғлиқ бир Миллий Истиҳбарот рапортини уялганча изоҳламоқчиман.

12 сентябр 1980 йилги ҳарбий тўнтарувидан кейин ўтказилган ноиблар сайловида Миллиятчи Демократик Партияси Сивас Ноиблигига номзод ўлароқ қатнашдим. Сайлов варақасининг (ости-остига ёзилган ҳолда тайёрланган жадвалнинг) иккинчи қаторидайдим. Сайловни жуда оз бир овоз билан ютқаздим. МДП Сивасдан фақат бир ноиб чиқара олди. Сайловлардан сўнг Маланият Вазирлигимиздаги вазифамга қайтмоқчи бўлдим Бундан олдинроқ бу вазирликда мусташор ёрдамчиси бўлиб ишлагандим. Уч киши имзолаган қарорномамдан қандайдир натижа чиқмас эди. Масалага қизиқиб Бош Вазирликка бордим. У ерда менингяқин дўстларим бор эди. Уларга ишга тайинланишим нега кечикаётганини сўрадим. Хижолатлик билан дедиларки:

–Миллий Хавфсизлик Ташкилотимизнинг сенга оид досьёси афсуски шу сабабли ҳам туманли!

-Қандай туманли яъни?– дея сўрадим. Шу ондаёқ МИТнинг менга оид лосьёсини олдимга қўйдилар. Ўқий бошлаганимда ўзимни ой юзига бориб қўнган инсондай ҳис этдим.Қаттиқ эсанкирадим. Чунки у рапортда айнан шундай дейилганди:

1.Қилинган тадқиқ ва текширувлар натижасида Ёвуз Булант Боқиларнинг улкуси (идеали) диққатга лойиқлиги кўриниб турипти.

2.У Ирқчи ва Турончидир. Озарбайжоннинг Оқдом қишлоғидан Туркияга келгандир.

3.12 скнтябр ҳаракатидан сўнг Миллий Бирлик Қўмитасининг эски аъзолари-дан Музаффар Ўздоғнинг бюросида ва Амина Ишимсу Ўксузнинг уйида ташкил қилинган яширин тўплантиларида қатнашган.

4.Бу тўплантиларда МХП тенденциясига эга бўлган партиянинг ва улку ўчоқларининг, Туркияни қутридан (асос-асосидан) янгича қурилиши учун ишлагандир.

5. Лидерлик хусусиятига ва буюклик комрлексига эга.

6.Озарбайжонлик проф. Бахтиёр Ваҳобзода билан мактублашиб туради. Унга ёзган мактубларида, Туркистон уйғонишларини Истанбулда нашр этилувчи “Турк адабиёти” журналида чоп эттирганини, мақолалари таъқи б этилганини, Туркистон уйғонишларидан кейин Озарбайдон уйғонишларини ҳам нашр қилдиражагини ифода ва эътироф этмакдадир.

7.Вазирликда қилган бир маърузасида, бутун улкучи кадрларнинг Вазирликдан тозалаш уюштиралажагини иддао қилгандир.

8.Маданият Вазирлиги билан Туризм Вазирлигининг бирлаштирилгани жуда янглиш бўлганини илгари сургандир.

9. Истанбулда ўтказилган Яҳё Камол кунига Анқарадан бориб қўшилган ва бир чиқиш қилган.”

Бу ҳазин бир рапортнинг ҳар моддаси ҳақда саҳифа-саҳифа мақола ёзиш мумкин. Аммо шуни айниқса романчимиз эътиборгп олиши керакки, у рапорт ёзилган вақтга қадар Музаффар Ўздоғнингёзувхонаси қаерда эканлигини ҳам билмасдим. У ердаги яширин тўплантиларга қўшилмоқчи эмас, у ёзувхонага бошимни ҳам бир-икки сония бўлса-да узатиб гапларини эшитмоқчи эмасдим.

Романчимиз Эмина Ишинсу Хонимнинг уйига бир-икки марта боргандим. Ўша пайтларда “Ҳисор” журнали ёзувчилари ҳар ой бир шоиримиз ё адибимизнинг уйларида суҳбат тўплантиларига иштирок этарди. Шоир Илхон Гечер у тўпланти-ларни “таъминланиш кунлари” дер эди. У йиғилишларнинг ҳеч бирида сиёсатдан гапирилмасди. Ойлик санъат, адабиёт хабарлари, ижод ишлари устида баҳс юритиларди.

1981 йилга қадар улку ўчоқлари ва МҲПга менинг ҳеч бир боғлиқлигим, борди-келдим йўқ эди. МИТнинг у рапортидан аввал мен Сивасда тўрт йил Адолат Парти-ясида Эл Бошқонлигини бошқаргандим. 1995 йилда меҳнат нафақасига чиққанимдан сўнг қаттиқ илтимос қилгандан кейин МҲП га кирдим. Ва у ерда икки йил Марказ

Юритма Қурулида ишладим.

Мен Озарбайжоннинг Қорабоғидаги Оқдом қишлоғидан Туркияга келмадим. 250 йил олдин уердан Туркияга кўчиб келганлар менинг севикли боболаримдир. Айни чоғда қабул этаманки, 1946 ва ё 1956 йилда Озарбайжондан Туркияга сиғин-ган бўлсам, айбми бу? Озарбайжон эски бир турк юрти эмасми? У ерда ҳам Ўғуз беклари яшамаганмиди? У ерда ҳам туркча гаплашилмайдими?

Аммо йўқ, 1889 йилга қадар, яъни Совет Императорлиги йиқилгунча МИТ мансубларининг қўлидаги ўлчовларга кўра, эски турк юртлари ила алоқада бўлмоқ, Туркия ташқарисидаги туркларни севмак катта айб,катта таҳлика саналгани учун, расмий қарашга уйғунлашиб шундай бир рапорт тайёрлаганлар.

“Хўп, кейин нима бўлди?” дерсиз. Шундай бўлди: “1990 йилда марксизм чўкканда, бу дафъа бизнинг бош вазирлигимиз, бизнинг президентларимиз Адриатикдан Чин денгизига қадар чўзилган турк дунёсидан баҳс оча бошладилар. Озарбайжондан, Туркманистондан, Ўзбекистондан, Қозоғистондан, Қирғизистондан Туркиямизга беш минг илм толибини даъват этдилар. Уларни ҳам университет-ларга ҳамла Пиёдалар, Денгиз ва Ҳавво Ҳарбий мактабларида ўқиттилар. Устига устак уларга давлат бюджетимиздан маблағ ҳам бердилар. Яхшими?

Минг турли қийинчиликлардан сўнг, мени ҳам Маданияит Вазирлигига мута– хассис сифатида қабул қилдилар. биринчи даражали маош олардим. Бешинча дара-жага туширдилар.Эътироз билдирдим. Бир интибоқ хатоси уч кунда, уч ҳафтада тузатилмайдими? Бир кун, уч кун, беш кун,боринг, ана, билолмаётгн бўлсангиз бир ҳафта, икки ҳафта, уч ҳафта, тўрт ҳафта бу янглишнинг тузатилиши учун кифоя қилмайдими? Менга нақ олти ойдан кейин жавоб бердилар. “Ҳа, бир янглишлик бўлган. Интибоқингиз учинчи даража қилиб тўғриланди”. Олти ой биринчи даража ўрнига бешинчи даражадан маош олгандим.Такрор эътироз билдирдим. Йўқ, дедим . Яна бир янглишлик бор, менинг интибоқим биринчи даражанинг биринчи поғона-сида бўлиши керак. Интибоқим тўғри қилиб белгиланиши учун , ҳарбий идори одамлари, бир олти ой яна ишладилар.Балки яширинча Конституцион Маҳкама-мизга мурожаат қилдилар (!). Балки АҚШнинг олий мутахассисларига ва ё АҚШ мажлислари билан узун, чарчатувчи, пўртанали тўплантилар қилишгандир (!) “Тағин ажабо, бир учинчи жаҳон уруши бошланиб кетса-я” деган андиша билан бутун буюк давлатларнингдавлат ва ҳукумат бошлиқлари билан бир орага келиб гаплашдилар-микин(1). Ниҳоят, яъни олти ойдан кейин интибоқимни янгидан биринчи даражага кўтардилар. “Бўлсин-е!” дерсиз.Мен ҳам шундай дедим, олдин бола-чақамнинг ризқидан қийиб менга олти ой бешинчи даражадан, сўнгра олти ой учинчи даражадан маош ўтадилар. Даъво очсам, орадаги фарқни мутлақо, аммо мутлақо тўлата олардим. даъво очишга юзим чидамади.Фарқни давлатимизга бағишладим. Ам мо 12 сентябр зарбасидан сўнгра иш бошига келган Маданият Вазириларидан ҳеч бири менга соҳиб чиқмади, чиқолмади. Мени юксалтган жумлалар билан одатда қўлимни боғлаб бўш хоналарга ўтиртирдилар. Нечун? Туркия ташқарисидаги турклар билан алоқага киришганим ва қўлингиздаги бу “Туркистон, Туркистон” номли китобни ёзганим учун. Мен ҳам чантамни (сумкамни) қўлга олиб шаҳар-шаҳар айландим. Мингларча кишини шоҳидликка кўрсатиб ёзардим. Борганим ҳар шаҳарда, чиққаним ҳар бир минбарда маҳзун чегараларимизнинг ташқарисида қолган миллатдошларимиздан баҳс этдим. Яъни кўрганларимни, ҳиссиётларимни баён этдим. Миллатни севмак, авлод-аждодларим бир бўлган қондошларимга қилинган катта зулмларни бартараф қилишни истамоқ ирқчилик ва Турончилик бўлса, мен ҳам кўксимни кера-кера Ирқчилик ва Турончилик қилдим. МИТнинг рапорти мени ҳушёр торттирди, тетиклаштирди. Уларга “Ирқчилик-Турончили к ундай бўлмайди, бундай бўлади!” дея олиш учун шунчаки конферанслар бериш билан кифояланмадим. Турк дунёси борасида нақ юз бир дастур тайёрлаб эфирга тақдим этдим. ТРТ экранларига ҳам “ Онатўли– эски турк бошкентлари”ни ҳамда “Оврупода турк излари” дастурларини элтиб бердим. Ҳар дастурда миллатимнинг буюклигидан, асллигидан, маданий сифатларидан баҳс этдим. Яъни бир тақим хом каллаларга назарида Ирқчилик ва Турончилик қилдим. Бу дастурлар миллионлар-нинг кўнглини қозонди.


Страницы книги >> 1 2 3 4 5 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации