Электронная библиотека » Коллектив авторов » » онлайн чтение - страница 4

Текст книги "ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 10:00


Автор книги: Коллектив авторов


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 4 (всего у книги 16 страниц) [доступный отрывок для чтения: 5 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Биз Онатўлида минг йилдан бери Самарқанд нақшли, Бухоро боқишли маҳаллий шолчалар ва гиламлар тўқимоқдамиз. Энди мен ҳам ўз тезгоҳим-да тўқий бошлаганим бу туркман шолчасига, кўнгил кўзи очиқ бўлганлар учун Тошкентдан, Самарқанддан, Бухородан, Жамбулдан гуллар келтириб сочажакман. Мақсадим кўрганим гўзалликларни истаганлар билан бўлиш-моқдир. Туркистонда ва Озарбайжонда кўрганларим менинг андозамга кўра, баъзан бир роман мавзуси бўлажак қадар тўлқинли, баъзан бир шеър, бир достон ёздирадиган қадар гўзал; баъзида эса инсонни йиғлатар қадар ҳазиндир. Мақсадим, танитиш ва севдиришдир. Мақсадим отамнинг ва боболаримнинг гўзал руҳларига ўқилажак фотиҳалар-ла уларга ҳам янги бир хайр уфқини очмоқдир,

Биз Онатўлига Туркистон ва Озарбайжон тупроқларидан узилиб кел-дик. Туркистон бўлмасайди, Озарбайжон бўлмасайди, гўзал байроғимиз Онатўлида ҳилпираб-тўлқинланиб турмас эди. Туркистон ва Озарбайжон бизнинг руҳий илдизимиздир, кўнгил бойлигимиздир,уфқимизни безаган фикр, санъат ва тарих хазинамиздир. Онатўлида ҳур ва мустақил яшашни истасак, Туцркистонни Озарбайжонни жуда яхши билишимиз керак. Мил-лат ҳаётимизда, маданиятимизни воз кечилмачс бир унсур ўлароқ қабул этсак ва Жумҳуриятимизни ҳақиқатан “қонла -ирфонла” қурганимизга инонсак, маданиятимизнинг ҳамон энг гўзал ва энг жонли манбаи бўлган у тупроқларни ҳам жуда яхши танимак ва севмак мажбуриятидамиз.

Мен эллик тўққиз кунлик йўлёзмаларимни мана шу хассосиятла қаламга олмоқдаман. Энди “59 кун нимаки…” дегувчилар бўлиши мумкин. Жуда тўғри.Аммо унутмаслик керакки, Советларга мендан оолдин борганлар, қайтигандан кейин кўрганларини ёзганлар, у ерларда мендан кўроқ қолганлар, Кўрганим ерларнинг, “Ўзбекистон Жумҳурияти”да бўлганларини айтганлар ҳам чиқиши мумкин. Мен УЛУҒ ТУРКИСТОН-нинг, олдин ШАРҚИЙ ТУРКИСТОН ва ҒАРБИЙ ТУРКИСТОН бўлиб иккига парчаланганини албатта биламан. Чинлиларнинг Шарқий Туркис-тонниСИНКЛАНГотини ямаганларидан. Русларнинг эса Ғарбий Туркистонни турли жумҳуриятларга бўлгавнларидан албатта хабардорман. Уч минг йилдан бери оталаримизнинг юрти бўлган ва ТУРКИСТОН бўлиб танилган тупроқларга тамоман янги исмлар қўйганларнинг ёнида қандай бўла оламиз? Ўрта Осиё тупроқлари узра етмишта айри-айри “халқ жумҳуриятлари қурилса ҳам ТУРКИСТОН калимасининг ойдинлигига ва гўзаллигига ҳеч бир сифат соя сололмайди. Бу китобда ўқияжагингиз мана ўша ойдинлик , ўша гўзал, ўша муборак,Ўша муҳташам дунёмиздан баъзи хотиралардир.

ОРОЛ КЎЛИдан БОЙҚОЛ КЎЛИдан сув ичган бахтиёрларга Онатўлидан мингларча салом бўлсин.

20 август 1985, АНҚАРА.

“ТУРК БАЙРОҒИН КЎРГАНДА

БОШИМИЗ КЎККА ТЕГАР!”

Эсенбўғада Совет Ҳаво Йўллари учоғига минган йўловчилар орасида, диққатимни энг кўп тортган у бўлди. Май ойининг хотири ҳисобланувчи иссиқ бир кунга қара-май, ложувард либоси ичига ўрдакбоши яшилидан қалин бир тўқима қалпоқ кийган-ди. Учоқда, зериккан юриш билан келиб,олдимдаги бўш қўлтиқ (кресло) нинг бошида бир муддат тўхтади. Юзига диққат билан қарадим: 50 ёшлардан ошмаган эди. Сочлари калта кесилганди. Адана иссиғида қорайган пахта теримчиларига ўхшар эди. Бироз йирик ва этли бурун катакларининг оғзидаги қиллар, қайчи билан кесиладиган даражада ўсиқ эди. Қаҳваранг кўзлари билан атрофга саволсиз индамай боқар эди. Ичимда “Ажабки, ўзимиздан экан” деб ўйладим.

Худди йиқилгандай қўлтиққа ўзини ташлади. Учоқ тиқилинч эмасди. Ўзи сарғиш, кўзи мовий рус йўлчилар орасида, иккимиздан бошқа қорасочлилар йўқ эди. Кўзларимни ундан узолмасдим.

Учоғимиз Эсенбўға узра юксалар-юксалмас, камарини боғлади. Ён чўнтагидан чиқарган “Самсун” қутисини (пачкасини) бироз ярим буралиб бир эски дўстдай менга узатди:

-Қани бир сигарет тутат! Зерикишнинг давоси! Ол!

Ичимга бир илиқлик таралди. Ўзимиздан эканлигига севиндим:

–Раҳмат!-дедим.-Агар йўқ демасанг,зерикишни гаплашиб тарқатайлик. Менинг ёнимга ўтмайсанми?

–Бош устига, жоним билан!

Ўрнидан турди. Ўнг тарафидаги бўш қўлтиққа болаларча софият билан кулимсираб ўтирди. Ўнг кафтини юрагининг устига бостираркан юзимга боқди.

-Ассалому алайкум!

– Ваалайкум ассалом! Саломат бўлинг! Йўл бўлсин?

-Жамбулга!

–Истанбулга денг?

-Жамбулга! Жамбулга! Жамбул ўрислар қўл остидаги бир шаҳар!

–Сен ўша ерликмисан?

-Ҳаааа!

–Отинг нима?

Жума! Яъни чоршанба, пайшанба деймиз-у! Шунақа-да! Сен ҳам отингни айт, мумкин бўлса!

–Ёвуз!

-Ёғуз, шундаймасми?Буюк бир подшоҳнинг оти!

–Ёғуз эмас, Ёвуз! Ёвуз!

Кулди. Қўли билан бир ярим доира чизди.

-Биз Ёғуз деймиз.Иккиси ҳам бир!

–Яхши. шундай бўла қолсин! Анқарага нега келгандинг? Хайрдир, иншоллоҳ ? (Яхшиликкадир, худо хоҳласа?)

-Самсунда амаким бор эди.Амакимнинг болалари бор эди. Уларни зиёрат қилишга келдим.

–Яхши. Топдингми амакингни? Кўрдингми амакингнинг болаларини?

Ҳаа! Менда адреслари бор эди зотан! Доим мактублашиб турардик. Дунё кўзи билан бир кўрайин амакимни, болаларини, дедим!

–Яхши. Амакинг сени қандай қаршилади (кутиб олди)?

-Амаким мени уйининг эшигида кўрар-кўрмас таниди;бўйнимга осилди.Мени ҳам ўпар, ҳам ҳидлар, ҳам йиғлар эди.

Бирдан кўзларини мендан олиб қочди.Бир оз дарчадан кўк юзининг мовийлигини маҳлиё бўлиб кузатди. Мен уни кўздан кечирдим, ложувард

жакетининг дазмолсизлигидан қават-қават букилган кенг ёқаларига йирик

кўзёшлари сизилиб оқарди. Кўзларини кафтининг ичи билан артиб олгандан кейин давом этди:

-Мен жуда яхши биламанки, энди амаким мени ўйласа, айнан ўша кунгидай йиғлаётгандир!

Сўнгра юрагини олов каби ёққан гўзал инончини, кўзларимнинг ичига

кўчириб минғирлади:

-Мусулмоннинг кўзи ёшли бўлади, Ёғуз оға! Мусулмоннинг кўзи ёшли бўлади!

Жумага бирданига ичим жўш урди. Жайрон гўзаллиги ва сассизлиги-ла йиғлаган мусулмон кўзларини намланган кўзларим ила ўпдим. Ичимда катта бир мароқнинг қирқ айри эшиги чалина бошлади. Қирқининг ҳам калити унинг қўлида эди.

Совет даврида туғилган, улғайган, эллик ёшга борган бир турк; Онатўли ҳақда нималарни ўйларди? Туркия унга қандай кўринди? Қандай кутиб олинди? Қандай хаёллар билан қайтаётир? Советларда қандай яшардилар?Жамбулдаги туркларнинг урф-одатлари, яшаш тарзлари, қисқаси уларнинг маданияти билан бизнинг маданиятимиз орасида бир ўхшпшлик бормиди? Совет режими ҳақида нималар гапираркин? Буларнинг ҳаммасини бир суҳбат ҳавоси ичида ўрганмоқчи эдимми? Тили худди бизнинг Онатўли туркчасининг ўзи эди. Фарқи фақат шевага оид эди.

“Гелийўрум”, “гидийўрум”, “гулуйўрум” ўрнига “гелиерим”, “гетийерим”,

“гулиярим”дейишарди. Ахискали турклардан бири эди. Менннгбаъзи ақраболарим айнан шу шевада гаплашганларидан, қулоғим, болалик йилларимдан бери, шевасига яқин эди. Мен, суҳбат эшигини қаердан ва қандай очажагимни ўйлаб турганимда, биринчи бўлиб у савол берди:

-Сен нерейе гедиерсан? Хайрдир иншоллоҳ?

–Истанбул устидан Москвага. У ердан Тошкентга, Самарқандга, Бухорога, Бокуга!

У ерларда таниш-билиш, ақраболаринг варми? Уларни зиёрат қилганими гедийерсен? Ўрис рози бўлдими? Қоғоз бердими сенга? Кейин бошинг дорга осилмасин!

-Расмий бир вазифа билан гедийўрум. Тошкент кинофестивалига қатнашамиз.

Ҳаа! Билийерим! Тошкент кинофестивалига чўх кетмишлигим вардир. Ёлғизмисан?

-Ёлғиз эмасман. Орқадошларим Истанбулдан учоққа минажаклар.

-Қанча шеригинг вар?

-Тўртови Истанбулда минажак. Икки киши кейин етиб келади. Ҳаммамиз етти кишилик ҳайъат бўламиз.

-Ийи! Ийи! Ийи!

-Сени орқадошларимга ҳамшаҳрим деб таништираман.. Уларга ҳеч нарса дема. Суҳбатлашганимиздан сўнг, кўрамиз, фарқлашармикин?

-Нимани?

–Сенинг Жамбулдан эканлигингни.

Қаҳ-қаҳлаб кулди. Этли, буғдойранг қўлларини ёнларига ёйли.

-Бир олманинг ярмиси сиз, ярмиси биз. Аждодаримиз ҳам бир, рангимиз ҳам.Анави ўрисларнинг қай бири бизга ўхшайди?

–Тўғри! Тўғри! Мен, бор-йўғи шева фарқини ўйлаб шундай дедим. Албатта биз айни миллатнинг инсонларимиз. Аждодимиз ила рангимиз шунинг учун айни! “Тошкент фестивалига борганман” дединг. Жамбулдан отланиб, Тошкентгача келишингга қараганда, кинони жуда севасан ҳарҳолда?

Жавоби ичимни сесканишларга тўлдирди. Тукларим тикан-тикан бўлиб кетганини ҳис эттим.

-Кино билан бошим у қадар апоқ-чапоқ эмас. Мен бола-чақамни бир машинага тўлдириб Тошкентга ҳасратимни ўлдурмага гетирийерим.У ерда устунларда турк байроғин кўрийерих, севинийерух! Турк киносида туркчани тинглайўрух , севинийерух!Кўксимиз габарийур, бошимиз кўкка тегиюр.

Демак бир турк байроғини кўра билмак, Туркия туркчасини тинглая билмак учун, юзларча километрлик йўлни кўрган-билган ҳолда, Жамбулдан отланиб Тошкентга гедийурсиниз?

-Ҳааа! Байроққа жон қурбон, Ёғуз оға, турк тилига жон қурбон! Бизнинг байроғимиз каби, бизнинг тилимиз каби гўзал тил борми? Иккиси ҳам туркча қўшиқ каби. Иккисига ҳам жоним қурбон!

–Қанча боланг бор, Жума афанди?

-Қўлларингдан ўпадиган тўрт жужуғим бор.Сеникилар қанча?

–Икки. Бири қиз, бири ўғлон.

Жавобим уни эсанкиратди. Бирдан қўлини тиззасига урди.Кўзлари катта-катта очилди. Менга ачинганини, бошини аччиқ билан чайқаганидан англадим.

-Вишш-вишш, бу не бичим иш!Мусулмоннинг боласи чўх бўлиши керак. Икки бола, бу қанақаси?

-Сеники ҳам кўп эмас экан, Жума афанди! Меникидан бор-йўғи икки нафар ортиқ!

-Менинг беш болам ўлди аммо. Ўлмаганда тўққиз бола бўлар эди Акамнинг ўн икки боласи бор.Йўлда юрганда тарвузга ўхшаб қўлтиғига сиғмайди.

Сўнгра инжа ҳазин ҳолда қотиб қолди. Ўнг қўлининг барча бармоқ учларини бирлаштириб, кўксининг турли ерларига ура бошлади.

-Болалар яшамадилар. Бир неча ойлик бўлганда кўкракларнинг устида қизил-қизил холлар чихийерди. Мўралиб, мўралиб(1) ўлуйерди чақалоқлар.Оллоҳ берди, Оллоҳ олди. Қолганларга ҳам шукур.

-Сен Оллоҳга ишонасанми, Жума афанди?

-Вишшш! Бу қандай сўз, Ёғуз оға? Оллоҳга ҳам инонаман, Пайғамбарга ҳам, Китобга ҳам! Алҳамдулиллоҳ, ҳаммамиз мусулмонмиз! Бошимиз қиблага боғланган.

Жуда соз, Болаларингизга мактабларда исломият ўргатиладими? Дин дарслари борми?

Бошини ўнгу сўлга чайқаб-чайқаб кўксининг бутун нафасини бирдан бўшатди.

-Йўҳҳҳ!

–Жомеъларингиз очиқми? Жамоат билан намоз ўқийсизларми?

-Исталин (Сталин)замонида бутун жомеъларни қулфладила , йиқдилар. Ҳозир бир жомемиз бор. Шунисига ҳам шукур деймиз!Воллоҳ-биллоҳ у Исталин ўта золим кофир эди. Биздан кўпимизни ўлдирди. Урусдан ҳам! Ўрис ҳам севмийе у кофирни. Ҳар тарафдан тошдан, темирдан бутларини ерга урдилар. Дийарларки,биргина бут ёлғиз Гуржистонда қолган.У ҳам , ўз тупроғи бўлгани учун. Гўрсиз тўнғиз қўпсин! Ё гўрида тик ўтирсин!

–Яхши, мамлакатингизда бир Қуръони Каримнинг бир автомобил баҳосида эканлигини айтадилар, шу гап тўғрими?

-Тўғри. Мен Туркиядан бир Каломи Қадим олдим. Яна битта акамга ҳам олдим.Муқовалаб, ўраб жомадонимга қўйдим. Оллоҳ берса бир нарса демаслар. Бизнинг қўшнилардан бири бултур Туркияга келганида ўзига бир Қуръон олган. Бир нейлон тўрванинг ичига қўйиб кичик бир тунука идишнинг тубида қолдирган. Усти-ни қотирилган балиқ билан тўлдирган.Жамбулга келтирган. Қуръонни нейлон тўрвасидан топ-тоза чиқарди. Қўни-қўшни унинг уйига тўкилдик (тўпландик). Китобни юзимизга кўзимизга суртиб ўпар эдик.

Сўнгра қулоғимга энгашиб, пичир-пичир бир сас билан давом этди:

-Воллоҳ-биллоҳ қўлимдан келса эллик минг “Китоб”келтирардим. Бир кун ичида тарпқалиб кетарди. Бир дона ҳам қолмас эди.

–Яхши, намозни ким ўргатади сизларга?

-Отадан, бободан оламиз таҳсилни.Қарияларимиз ҳам уйларида ўргатадилар жаҳалларга (ёшларга).

–Намозхонлар кўпми Жамбулда?

-Қариялар бемалол ўқишади. Жаҳалларга қулоқ осма. Ер ҳайдамасанг, уруғ сочмасанг, маҳсул берадими? Рўзани ўттиз кун тутадилар. Оёқларидан бири чуқурга кирганда намозга турадилар. Бизнинг у ердаги жомеларда қариялар кўп, жаҳаллар оз! Кўрдимки, сизларда жаҳаллар кўп, қариялар оз. Мошоллоҳ (Оллоҳша шукур),дедим, мусулмонлик Туркияда! Нақадар ажойиб иш бу!Жаҳалликда нафс билаклари кучли арслонга ўхшар! Қариликда нафс сичқондан ҳам қочган бир мушук. Йигитман деган одам билаги кучли арслонга сўлуқ урсин!Туки тўкилган, кўзи кўр бўлган мушукка хоҳ сўлуқ ур, хоҳ урма барибир, ҳеч нарса бўлмайди. Шундпй эмасми?

Қўлимни бир неча марта елкасига уриб “тўғри айтасан” дедим. Жума ориф инсон соддалиги билан тушунтиришда давом этди. Англадимки, Жамбул турклари турк-ислом маданияти доирасида яшайдилар.Болаларини 9 ёшга етмасдан албатта суннат қилдирадилар. Баъан уч кун, баъзан етти кун суннат уйида меҳмон кутадилар. Болани турли ҳадялар билан севинтирадилар.

Ва Жамбул турклари ўз миллати ичида оила қурадилар.

Сурп йиртиш, унаштириш, тўй, онасига сут ҳақи бериш ва никоҳ маросимлари айнан биздаги каби…Жуда қиммат бўлишига қарамай, келинга албатта олтин билагузук, олтин исирға, олтин гардонлик тақадилар.Жуманинг қаҳқаҳ уриб англатишига кўра:

-Олтин тақолмайдиган йигитга қиз бермайдилар. Келин олтин истамаса, ёхуд ўғлон олтин ўрнига кумуш билагузук олса, уни ҳар ерда аския қиладилар. Чунки ҳар нарсанингўз маросими бор. “ТЕГИРМОНГА УН, КЕЛИНГА ОЛТУН” дейдилар.

– –

(1))Мўралиб… – қизил ва мовий ранглар қоришмасидан юзага келадиган

қуюқ гунафшаранг тусига кириб…


-Яхши. Ўқулингиз ҳаёти қандай?

-Ўқул? Нима у?

–Мактаб, мактаб.

-Ҳааа…Макдепларимиз чўх. Болаларни ўқитиш мажбурий, ўқитиш ҳақи давлатдандир. Зотан ўқимадингми, ҳаёт йўх. Экмек (нон) йўх.

-Болаларингиз қайси тилда ўқитилади?

-Бироз туркча (яъни ўзбекча).Ўрисча ҳам кўп ўқитилади.Мен мактабга бормасдан олдин русчани билмасдим. Русчани мактабда эгалладим. Чунки нон топиш учун, қайси ишхонанинг эшигини қоқсанг, “Русчани биласанми, билмайсанми”дейдилар. Билмасанг кетавер, худо ҳаққи!

Учоғимиз Истанбулга инганда йўл қандай ўтганини билмай қолдим Жума билан нақ қирқ йиллик дўст кабийдик. Уни, Яшилкўйда Южел Чақмоқлига, Али Юрукка, Четин Тунжага, олдин бир Сивасли деб танитдим. Терминалда қолганимиз ярим соатлик кутиш муддатида, ўзаро ҳол-аҳвол сўрашлар, савол-жавоблар бўлди. Ҳеч бириси бу севимли Жамбул туркини бегона тутмади. Уни тингларкан, унга бир нарсалар англатаркан, бир Онатўли турки билан гаплашгандай гаплашдилар англашдилар. Жуманинг ифодаси билан айтганда “бир олманинг ярми”

сингари эдилар.

Истанбулдан Москвага учаркан Жума яна менинг ёнимдайди.

–Жамбулда ўзбеклар, туркманлар, қозоқлар ҳам борми? Улар билан қандай кун кечирасизлар?-деб сўрадим.

-Ҳаммаси мусулмон, яхши инсонлар. Ўзбеклар шовқинламайдиган сокин одамлар. Туркманлар билан қозоқлар бироз урушқоқ бўлади. Бозорларда бироз ғашини келтирдингми махсиларидан қамчиларини чиқарадилар.

–Яхши. Туркия сенга қандай кўринди?

Айтдим-ку: бир олманинг ярмиси сиз, ярмиси биз. Мен сенга қандай кўринган бўлсам, сен ҳам менга шундай кўринасан.

–Энг кўп қайси шаҳримизни севдинг?

Истанбулни! Учоқдан тушар-тушмас ўзимни Истанбулга қаратдим. Аммо Истанбул, бир ойда, бир йилда кезиб чиқса бўладиган шаҳар эмас. Жомелари жуда гўзал. Кабутарлари одамнинг қўлларига қўнади. Диннинг кучи кабутарларни одамга ўхшатиб қўйган.

–Бу нима деганинг? Кабутарлар дин дарси кўрганларми?

Йўх! Мусулмонлар Пайғамбарни мушриклардан асраб қолган кабутарни севганлар; унга қўл урмаганлар. Яъни Пайғамбар севгисидан кабутарларга тўқинмаганлар. Улар ҳам мусулионларга ўрганган. Агар урсалар эди,

Истанбулда кабутарлар қум каби кўп бўлармиди ҳеч?

–Истанбулдан бошқа қайси шаҳарларимизни кўрдинг?

Бурсага ҳам бордим, Измирга ҳам. Сен бўлсанг “энг кўп қайси шаҳримизни севдинг?”дейсан.Биласан, дарвиш одам бор, авлиё одам бор.

Туркияда шаҳарларнинг дарвиши Бурса, авлиёси Истанбул. Менга шундай кўринди.

Унинг бу чўх гўзал тавсифини эшитиб, сескандим. Тонгпинарнинг “Беш шаҳар” китобида ҳам бу қадар теран, бу қадар маъноли бир ўхшатишга дуч келганимни ўйладим. “Шаҳарларнинг дарвиши Бурса, авлиёси Истанбул” жумласи юрагимга йирик гуллардай иниб қолди. Ҳайратимдан бир сира гаплашолмадим.

–Жамбулда Туркиядан хабар олиб турасанми? Туркия учун нималарни ўйлаяпсан? Туркияни қай даражада биласан?

Саволимни инжа бир ўрнак билан жавоблантирди:

-Чумолиларни биласанми? Ҳаво тиниқ, қуёшли бўлганда, ҳаммалари тупроқ устига чиқадилар, севинадилар, ишлайдилар, машаққат чекадилар. Ҳаво ёғишли, чақмоқли, қалдироқли бўлганда ўрталиқда кўринмайдилар. Туркияда ҳаволар ҳар доим қуёшли бўлсин.

–Туркияда олиш-беришларда, суҳбатларда ҳеч қийинчиликка дуч келган пайтларинг бўлдими?

-Йўўх! Ҳаммаси айни! Фарқ фақат кулоҳларда эмас. Масалан, биз “оёқ кийими”деймиз, сиз “оёққопи” дейсиз. Биз “уст кийими” ё “асвоп” деймиз, сиз “элбиса” дейсиз. Биз “гирағинда”, “эгнида” деймиз, ”габағинда”, “олдида” деймиз, сиз “кийисинда”дейсиз, “ўнгинда”дейсиз.Биз “чимерлик”деймиз, сиз “пляж!”Бизда “эмже”, сизда “амжа”. Хуллас шунга ўхшаш гаплар…

Жума гапни Гўрўғлига буриб, ундан бир қитъа ўқиди. Сўнгра:

Гўрўғли мард одам, йигит одам, Авази бор, Ғироти бор. Унинг қўшиқларини соз билан куйлаймиз.Ўзи биз томонда яшаган,-деди.

-Сиз томонда яшаган Дада Қўрқутни ҳам биласанми?

-Ҳеч эшитганим йўх. Яхши кишимидир бу Дада Қўрқут?

-Жуда яхши киши. Жуда гўзал эртаклари, достонлари бор.

-Каллам қурсин, эшитмаган эканман.Қай замонда яшаган?

-Минг беш юз йил олдин яшаган тахминан. Озарбайжонда ва Шарқий Онатўлида. Агри тоғи иқлимида.

Мириқиб кулимсираш билан юзимга боқди.

-Эээ!Эшитмаганим сабаби шундан. Жуда қалимларда яшаган экан-да.

Эшитганим йўх.

-Насриддин Хўжа-чи? Уни эшитганмисан?

Ҳааа! Мулла Насриддин! Биз томонларда яшаган.Ўликни ҳам кулдиради, тирикни ҳам!

Жума, Туркияда бизнинг кўпчилигимиз “кўп қаватли уйларда” (апартман-ларда) ўтиришимишга ҳайрон бўларди. Унга кўра, туркнинг уйи текислик ерларда бўлиши керак ва “мутлақо” бир боғ-боғча ичида бўлиши шарт. “Боғ-боғчасиз уйнинг яланғоч хотиндан фарқи йўқ”.

Уни сигирларимизнинг “бир тери, бир устихон ” қолиши ҳам жуда ҳайратлантирар эди.

-Ғунажинларингизни, ҳўкизларингизни ким бундай эшаклар каби кичиклаштир-ган, Ёғуз оға? Жамбулда бизнинг сигирларимиз жуда катта, йирик бўлади. Бир ғуна-жин ўртача 700-800 кило эт беради. Мен Жамбулда ўз мулким бўлган бир уйда ўтираман, охурим ҳам бор. Ҳар йил бир неча сигир боқиб кечимимни тўғрилаб олиш учун ҳаракат қиламан.

-Пенсиянг (нафақанг) қанча сенинг, Жума афанди?.

-Бир йилда уч минг рублга яқин пенсия оламан. Аммо бир сигир, эт қилинганда қўлимга уч минг рублдан ортиқ пул келади.

- Этнинг бир килоси неча рубл Жамбулда?

-Расмий нархи икки рубл. Қорабозорда баҳоси 4-5-6 рублдан.

–Советларда қорабозор борми, Жума афанди?

Елкалари, бошларини силкита-силкита кула бошлади.

-Қорабозор бўлмаса, бўлмасди Чунки одам кўп,эт оз. Устига устак янги эт ҳали-бери йўқдай. Одам, музлатилган, кертилган этга икки рубл бергунча, бугун сўйилган этга 4-5 рубл беришни афзал кўради. Энди мен йўл пулини чиқармоқ учун йилига бир ортиқча сигир боқаман. Шунда мен соғ, мен саломат!

–Мен тушунолмаган бир нарса бор. Давлат эт эҳтиёжини қондиролмагани ҳолда мол боқувчиларни нега қўллаб-қўлтиқламайди. Яъни уларга имкон яратмайди? Масалан, сен 2-3 сигир ўрнига нега ўттиқ-қирқ сигир боқиб ололмайсан? Режим бунга нима учун қаршилик қилади? Халққа қанча кў эт берилса, қорабозорга ҳам унча катта зарурат бўлмас эди.

Жума, совет режими ила боғлиқ барча сўроқларимни узрлар билан жавобсиз қолдирди. Айтишига қараганда, ўзи нафақадаги (ногирон) ёш бир ишчи экан. Режим масаласида кўп нарсаларга ақли етмасмиш. Билмаган нарсалари ҳақида гапириш тўғри бўлмасмиш. Ҳам сўнгра мен каби ўқиган ёзувчи бир афандига нима дея оларди? Энг яхшиси, мен қизиққаним ҳар нарсани ўрис қўлида ўз кўзларим билан кўришим экан.

У кунларда, майдонларимиз нотинч, кўчаларимиз қонли эди. Анархия, ҳар кун беш-ўн янги ниҳолимизни синдирар, Туркия мотамга ботган эди. Жума, Туркияда қолгани вақтлар ичида ҳодисаларни даҳшат-ла яшаганди. Баъзи хотирлатмалардан кейин саволимни бошқача тарзда янгитдан ўртага қўйдим:

–Бизнинг баъзи ёшларимиз, бошқа режимларга, бошқа давлатларга нисбатан ҳасрат ҳис қиладилар. Истайдиларки, Туркия ҳам ташқарига боғланган бир давлат бўлсин…

Кўзларимиз бир– бирига узоқ тикилиб-термилиб тургандан сўнг бошини чайқади. Жавобидан бутун Онатўлига ҳамдардлиги кўриниб турарди.

Фароғат бу ёшларга ҳазм бўлмаяптими , Ёғуз оға! Мен кўрганим мотамлар юракка ботяпти!

Сўнгра мавзуни ўзгартириб такрор молчиликка ва эт сотишларига келтирди. Истанбулга келган бир ҳамшаҳрининг бошидан ўтган бир воқеани, кулимсираб англата бошлади:

-Бизникилардан бири,Истанбулда бир қассобга борган.. Амаки,-деган—суяксиз еридан менга бир кило эт бер!.. Қассоб аччиқланиб кетган.”Йигит,-деган,– ҳеч суяксиз эт бўладими?” Бизники ҳам аччиқланган. “Худо ҳақи, амаки, мана, қара, менга этни сумукли еридан беряпсан!”-деган, қассоб ҳуйланган: “Йигит, қани сумук” деган. Бизники “мана, амаки,мана” дея сумукни кўрсатган. Қассоб кулган: “Йигит, кўзингнинг нури сўнмасин, буни “сумук” демайдилар, “суяк дерлар, суяк” деган.Энди “сумук”нималигини тушундингми?

Сўнгра Юнус Эмрадан икки қитъа ўқидим:

Сабоҳлай симлайа юрдим

Кўрдим: жумла ўлмиш ётур.

Ҳар бири бечора бўлмиш

Умрини ёви қилмиш ётур.


Кетмиш кўзининг қораси

Ҳеч иши йўқдир тураси

Кафан бўзининг пораси

Сумуға ўралмиш ётур.

Сўнгра унга англатдимки, ўлим мавзуидаги бир шеърда “симла” сўзи

мозор”, “ёви қилмоқ” эса “йўқотмоқ”, “сумук” эса “суяк” маъносини билдиради. Юзйилларча олдин қўлланилган бу сўзлар бугун ортиқ унутилган, ишлатилмас ҳолга келгандир. Фақат бугун Онатўлида синган-чиққан суякларни турли ҳаракатлар билан ўз ҳолига келтирувчи кимсалар “синиқчи” дейилади. “Синиқчи” “сунукчи”дан туғилган. “Сунук” сўзи эса Аҳиска турклари тилида оддий бир ўзгаришга учраб, “сумук” ҳолига келган. Юнус Эмра номини эшитган Жуманинг юзи ёришди. “Бу бизнинг дарвиш Юнусдууур?”-деб сўради. Сўнгра онасининг “жуда юпқа юракли хотин” бўлганини, Юнус Эмра илоҳиларини ўқиганда йиғлашларини, кўзёшдарини ошидаги оқ турбантининг учларига бир-бир шимдириб олганини, узоқларга тикилганча баён этди. Ичимни Жуманинг “мусулмоннинг кўзи ёшли бўлур” сўзлари яна бир карра сизлатди. Бир сира жим қолдик. Сўнгра у онамдан балки қирқ дафъа эшитганим Юнус Эмра кароматини, там бир таслимият ичида тилга олди:

-“… Юнус бир кун бир тоғ бошида бир қанча дарвишга дуч келади. Сира отини айтмайди.Ўтириб суҳбатлашадилар, зикр тушадилар.Зеро, тушлик вақти бўлади. Қоринлари очиқади. Тоғ бошида на сув бор, на экмек (нон). Дарвишлардан бири қўлини очиб, Оллоҳга ёлворади, екмек сўрайди. Олдиларида ғойибдан бир суфра (дастурхон) ёзилади. Еб-ичадилар. Қоринлари тўйиб шукур қиладилар. Сўнгра зикр тушадилар. Вақт ўтиб оқшом бўлади. Қоринлари очиқади. У дарвишлари отини билмаганлари Юнусга дейдиларки, қани оқшом емагини ҳам сенинг ниёзинг билан еяйлик, эй дарвиш!…

Юнус ҳам қўлларини кўкюзига узатади. Бошлайди Оллоҳга ниёз этишни: “Эй Раббим!”… Шундай бир суфра очиладики, унда ёлғиз қуш сути йўқ. Бутун дарвиш-лар эсанкирайдилар.”Эй дарвиш, дерлар, сен қандай ниёзда бўлдинг? Сен қайси эраннинг отини эсладингки, мавломиз бу зангин суфрани эндирди?”

Юнус дейдики, мен Оллоҳимга қўл очганимда шундай дедим:

“Эй Раббим! Сен бу дарвишларга қайси қулингнинг юзи-суви ҳурмати-ла луқма эндирасан., мени ҳам у кишининг юзи-суви ҳурматига бу мажлисда уялтирма!”

Уердаги дарвишлар дерларки: “Биз Оллоҳдан Юнус Эмранинг юзи-суви ҳурматига ниёзда бўлардик! Демак, сен ҳам Юнус номидан ниёзда бўлибсан…”

Юнус эсанкирайди. Саждаларга боради. У дарвишларга отини-зотини сўйламасдан суфрадан туриб кетади. Юнус ана шундай дарвиш эди!

Жума Юнус Эмрадан, Насриддин Хўжадан ва Гўрўғлидан баҳс этаркан, нуқул “бизнинг томонларда яшаган” дер эди. Инончини бўлмаслик учун:

–Эскидан орамизда ҳозиргидай чегаралар йўқ эди. Юнус ҳам, Насриддин Хўжа ҳам, Гўрўғли ҳам сен каби сизларнинг у тарафлардан қўзғалиб, бизнинг бу тарафларга ҳам келган. Бу жиҳатдан биз ҳам уларни таниймиз ва севамиз, дедим.

Учоғимиз Москва устидан кечаркан, шиддатли бир ёмғир қуйди. Пастларга қараганим чоғ ям-яшил бир ўрмон денгизидан кечганимизни кўрдим. Ичим ни бир қўрқув тўлдирди. “Бир чақмоқ чақиб ҳар нарсани битказиши мумкин” деб ўйладим.

Бу андишадан қутулиш учун Жумага бироз тақилмоқчи бўлдим:

–Қара, -дедим,– бироз олдин тилдаги фарқлиликлардан баҳс этаркан “қироғинда

деярдинг! “Қобоғинда” деярдинг.“Оёқ кийими”, “уст кийими”, “чимерлик”,”биби” “эмже”,”сумук” деярдинг! Кўрдингки, айтган бу сўзларинг ҳаммасини мен ҳам биламан. Яхши. энди мен сендан баъзи сўзларни сўрайман шунда кўраман: “герекси-низ” нима дегани? “Қўшул”нима? “Ўланақ”, “имгесел”, “уссал”, “саптамоқ”, ”ичерик”, “девиним”, “қўшуқ”, “қўшут” нима?

Кўзлари йирик-йирик очилди. Бурун қанотлари қабарди. Оҳ, унинг у шошқин ҳолини ва айтганларини, умрим бўйича унутолмасам керак. Танг бир ҳайрат-ла юзимга боқароқ сўради:

–Бу сўзлар қайси тилда?

–Булар ари туркча!

–Мен билган арилар вззз, взззз дея сас таратади. Бу сизнинг арилар қай бичимдадаги аридирлар? –дея такрор сўради.

Бирдан силкиниб-силкиниб кула бошладим. Кўзларимдан ёшлар чиқиб кетди, Жума англатиб бўлмас шошқинлик ичида кўзимга қарар, нега кулганимни бир турли англаёлмасди. Мароқини тарқатиш учун изоҳ беришга мажбур бўлдим:

–Йўқ! Бу ердаги “ари” визиллайдиган арини билдирмайди. Ари туркча, яъни ўз туркча калимадир. Сиз Жамбулда мен айтган сўзларни билмайсизларми? Сизлар гаплашганда бу сўзларни ишлатмайсизларми?

Жума қучоқланажак, ўпилажак бола софлиги ичидайди.

-Сиз ари туркча, ўз туркча деган сўзларингизни қайси миллат вакиллари ишлатади?

–Бизнинг бир қисм ўқиган ёзадиган кишиларимиз ишлатади.

-Яъни улар туркларми?

–Ҳа, турклар!

Хафа бўлди. Кафтининг орти билан, тиззаси билан тепинганча, бошининг устига қадар ярим доира чизди:

Қўй бу гапларни, худо ҳақи, Ёғуз оға. Бу, қандай бичимдаги туркчадууур? Мен ўзмаўз Туркўғли Турк бўлганим ҳолда бундай калималарни ҳеч эшитган эмасман.Сен мени ишонтиролмайсан!

Ташқаридаги ёмғирни аллақачон унутгандим. Менинг авжли кулишларимга, Жуманинг балвнд овоз билан эътирозларига бир қатор олдимизда ўтирган орқадошларим ҳам бошларини ўгирдилар! “Ўз туркча” мавзуида Жумадан эшитганларимни уларга ҳам айтиб бердим. Жума бир менга, бир уларга боқар, ҳазиллашиб гапирмаётганимни фарқлашга уринарди.

Жума, Сталин замонида Аҳискадан и Жамбулга сургун қилинган бир турк оиласига манесуб. Ўз таъбири билан айтганда “Туркўғли Турк!” 25 йил ишлагандан кейин пенсияга чиққан бир ишчи. Жамбулда турк каби яшаган, турк каби фикрлаган, турк каби гаплашган бир қондош-қардошимиз. ..

Совет ҳаво йўллари учоғига минганимда Туркистонда Жамбул деган бир шаҳар борлигини, у ерда Жума каби мингларча турк яшашини, тўғриси, билмас эдим.

Энди Жамбул дейилганда ақлимга, ичида бир рангоранг уйлар, дарахтлар, чечаклар ва юлдузлар бўлган пирил-пирил нақшли миноралар келади.

Жамбулни ортиқ Истанбулдай севаман. Жамбулни ва Жумани унутмаяжагим.

Менинг тилимда гаплашиладиган, менинг маданиятим яшаётган ҳар ерни, азиз ватанимдан бир парчадай севаман.

Ва мени шунчаки кечмиш наслларга эмас, севгили Жумаларга боғлаган ва унинг ифодаси-ла “Бир қўшиқ қадар, гўзал, жонли туркчадан узиб қўймоқчи бўл-ганларни, муҳташам Салимия жомеининг ичида, янада бемалол айлана билмак учун, қубба устунларини бузишга ҳаракат қилганлар”га ўхшатаман.

Салом сенга, гўзал туркча,

Салом сенга, Жума қардош!

Марҳабо, севгили Жамбул,

Севгили Туркистон, салом!


ГЎЗАЛИМ ТОШКЕНТI

Учоғимиз Москва ҳаво майдонидан соат 23.00 да қўзғолди. Бир оздан сўнг, кўкюзида худди шамолсиз, булутсиз, юлдузсиз бир нуқтага, узун бир муддат тақилиб қолгандай бўлдик. Олдин қуюқ ложувард, сўнгра очиқ мовий бир кўкюзи дарчаларимизни нақшлай бошлади. Шу тариқа соатларча жануби-шарққа қараб учдик. Тошкентга инганимиз чоғда, қуёшнинг илқ нурлари,Туркистон тупроқларини қайта-қайта янгидан ўпар эди. Англатилмас бир шафақ гўзаллиги, руҳимни сесканишлар билан тўлдираркан, Тошкент тупроғига илк одимимни отдим.

Сарин бир шабада юзларимни сийпалади. Сиз ҳеч шамолни ўпганмисиз? Мен шамолни ҳамда юзларча дафъа, у гўзал Тошкент тонгида ўпа-ўпа юриб борардим. Ичимдан: “Марҳабо, роҳат”деярдим.- “Марҳабо, севгили Тошкент!..” Демакки ортиқ Тошкент тупроғидаман.

Қарши бинолардан икки ўзбек тўппа-тўғри учоққа қараб шошиб кела бошлади. Иккисининг ҳам бошида ипаклар билан безанган бодом ва кўкюзи мотивли ўзбек дўппилари бор. Бодом тасвирлари Осиё туркининг бодом қовоқларига ўҳшар. Ўрта ёшли ўзбек ёш ёрдамчисига бақирди:

–Анвар! Анвар! Сен меҳмонларни шу ерда тўпла, сўнгра бирга кетгин! Чаққон! Чаққон! Чаққон!

Тошкентда туркча эшитганим илк жумла шудир. Ҳар калима бир дўст саломи каби келиб юрагимни топди: “Анвар! Анвар Сен меҳмонларни (мусофирларни) шу ерда тўпла. Сўнгра биргаликда кетайлик. Чабук! Чабук! Чабук!

Меҳмонлар, ўнгга, сўлга ошиқиб юрган Анварнинг кўрсатгани салонда тўпланишга кечикмадилар. Бироз сўнгра машиналар билан Тошкент йўлига тушдик. Бамисоли ой юзига қўнган одамдай, ҳар ёнга диққат билан қараб, ҳар эшитган калимага қулоқ оса бошладим. Узоқ-узоқларга чўзилган текислик, сўнгсизликда, уфқ билан бирлашарди. Тупроқ таниларми ҳеч? Кўкюзи таниларми?Ҳар ҳолда йўқ деяжаксиз! Аммо мен илк дафъа кўрганим у азиз тупроқларни танидим! Кўкюзини танидим! Шамолини танидим! Ўз-ўзимга: “Шу чексиз-чегарасиз теп-текис узанган тупроқлар асал каби Кўнйа бўзқирининг ўзи! Шу очиқ, инсонга ҳузур-ҳаловат берувчи мос-мовий кўкюзи бизнинг Бурсадай! Шу мушки анбардай сарин шабада Сивас яйловлари! Ва бу севимли чеҳралар, бодом кўзлар бизнинг эшимиздан, дўстимиздан, бизнинг қавм-қариндошимиздан” деярдим.

Километрларча йўл олдигимиз ҳолда на бир қариш баландлигида бир

дўнгликдан сакрар, на-да кўп ҳафиф пастликка қараб кетиб озорланардик.

Тошкентга ҳузур билан яқинлашардик. Тошкент тонгнинг илк нурлари остида оҳиста-оҳиста керишган дев каби. Ўзига яқинлашганимизда қаршимизда аввал ғужанак бўлиб ўтиради, сўнгра қаддини ростлаб оёққа тура бошлайди.

Тошкент дейилганда менинг ақлимга негадир болалик йилларимнинг Сиваси келганди. Сарин толлар соя солган тупроқ йўллар бўйлаб гоҳ пасайган, гоҳ юксалган бир қаватли ё икки қаватли ғиштин уйларнинг, Тошкентда ҳой-ҳуй билан бир-бирига таянганча узайиб кетганларини ўйлаганман. Сўнгра, кенггина боғли, роҳатбахш хужрали, ёруғ супали уйларнинг яқинларига, узоқларига қандайдир иҳтишом-ла юксалган, мағрур мадрасаларимизни; жуфт минорали жомеларимизни; гердайиб ўтиришли карвонсаройларимизни, ҳузурига келганларни тош ё қўрғошин

нақшли баланд қуббалари билан қутлаган ҳамда рашк ила қучоқлаган иссиқ ҳаммом-ларимизни,текин сув билан таъминловчи сахий жумракли таҳоратхоналаримизни, йўлакай қурилган чодирларга ўхшаш мақбараларимизни хаёлимдан ўтказганман. Сўнгра бу шаҳарнинг чорсу-бозори, боғи-боғчаси, уйи, барқи, муборак тилимизнинг энг оташин қўшиқлари, рақслари, нақшлай-нақшлай гўзаллаштирилган турмуши айни менинг турмушимдай кўринган Тошкентни ва бошқа Туркистон шаҳарларини кўрганда ҳам худди шундай фикрга берилганман.

Машиналаримиз шаҳарнинг катта ва кенг шоҳкўчаларига кирар-кирмас ҳайратланиб қолдим. Чунки кўрдимки, Тошкент чарақ-чарақ чарақлаган кенг шоҳкўчалар билан ва баҳайбат ҳовузлар билан гўзаллашган катта майдонлар, ҳайбатли апартманлар (тураржой бинолари) серсоя ва гулзор истироҳат боғлари , кўркаи кинотеатрлар, ўзбек нақшлари билан нақшланган зангин музейлар, диққатни тортувчи ҳайкаллар, турли университетлар ва шовқинли фабрикалар шаҳри.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации