Текст книги "ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР"
Автор книги: Коллектив авторов
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 5 (всего у книги 16 страниц) [доступный отрывок для чтения: 5 страниц]
Атрофда на бир ғиштин уй, на бир ғишт девор, на-да тўзли-тупроқли бир эски йўл бор. Тошкент Осиё руҳидан сирғалиб чиқиб, там бир Оврупо шаҳри бўла бошлаган.
Машиналаримиз 16 қаватли “Ўзбекистон меҳмонхонаси” олдида тўхтагани замон, қуёш бир-икки минора бўйи анчагина юксалган эди. Кўрдимки, “Ўзбекистон меҳмонхонаси”, атрофини ўраган кенг шоҳкўчаларга, бир неча метр юксалтирилган йиғма биртекисликдан боқади. 16 қаватли “Ўзбекистон мусофирхонаси” (меҳмон– хонаси) модерн бир отел. Майдоннинг бир бурчагида, катта бир ҳовузнинг тинмай шариллашларидан шарр-шарр тўкилаётан сувларнинг инжа мусиқаси, қушларнинг чаҳ-чаҳлари билан биргаликда, атрофга парда-парда ёйилади. Ва у сарин майдонни безаган йирик-йирик гуллар, сабоҳ (тонг) маҳмурлиги ила юзимизга кулимсирайди. Икки минг кишилик “Ўзбекистон меҳмонхонаси”да, биз учун ажратилган хоналари-мизга тарқалдик.
Тошкентни яқиндан танимоқ учун, оқшомга қараб кўчага чиқа олдик. Бозор куни эди. Ташқарида нафис бир ҳаво бор эди. Дуч келган томонга юра бошладик. Катта ва гўзал майдонлар кўрдик. Катта ва гўзал фавворали ҳовузлар руҳимизни бир сўнгсизлик қўшиғи билан қучоқладилар. Тошйўлли кенг-катта кўчаларда, ора-чора йўлка ёнларида очилиб-сочилган зариф гуллар юрагимизни ошуфта айларди. Туйқусдан Тошкентни шу кўринишда ҳам сева бошладим. Тошкент менга сассиз ва сокин бир ёзлик шаҳрига ўхшаб кўринди. Мудҳиш бир сассизлик, мудҳиш бир кимсасизлик шаҳарнинг бутун кўчаларини, мудҳиш майдонларини оғушига олганди. Кўзга чалинганлар орасида ҳали-ҳануз ҳеч кимса йўқ эди. Гўзалим Тошкент худди бир ҳаво ҳужумига учраган ёки тарк этилган бир шаҳар қодари ила, терандан теран ўз-ўзини тинглар эди. Йирик япроқли дарахтлар орқасида қад кўтарган блок апартманлар, деразаларини ва балкон эшикларини зичлаб бекитганча, асрорангиз ҳолларини кўзларимиздан дариғ тутмоққа уринарди. Бизни,бирда-ярим турганимиз ерга боғлаган баъзи буюк биноларнинг меъморийлари Турк-ислом т амаддунининг нақшлари билан безатилганди. Мен модерн биноларнинг олд қисмларининг катта бир гилам каби бошдан бошга ишланганини, илк дафъа Тошкентда кўрдим. Бу кўзга ташланувчи гўзалликлар ичида бир неча ўзбекка дуч келмоқ, гап-сўзларига қулоқ осмоқ, юзларига, кўзларига, қиёфатларига боқмоқ учун жон койитардим.
Ҳайрат! Километрларча юрган бўлсак-да юзма-юз келганимиз кимсалар бор-йўғи 5-10 нафарча келар эди. Қизил рангда ёнган улов чироқлари ўнгида 3-5 машина ё бор, ё йўқ эди. Ҳар бурчак бошида, ҳар шоҳкўча узра, ҳар майдон ўртасида, жимлик тош кесилганди. Хўп, аммо бир миллион саккиз юз минг нуфусли шаҳар-нинг халқи қаерларда, ажабо? Четин Тунжа ичимдан кечганларни сезгандай сўзлай бошлади:
–Мана, Тошкент шундай экан, бир сайфия (ёзлик) шаҳри. Аммо Боку иссиқ, жонли, гўзал бир шаҳар.
Кенг шоҳкўчалардан катта майдонларга чиқдик. Майдонларнинг энг гўзал ерларига политбюро аъзоларининг улкан-улкан суратлари ёнма-ён терилганди. Тақрибан беш-олти квадрат-метр катталикдаги портретлар. Ҳаммаси бир хил бўйли. Ҳаммаси қирмизи замин устига оқ-қора бўёқлар-ла ишланган жиддий боқувчи сарт юзлар. 16 катта портрет ичида биттасининг ҳам юзида табассум йўқ. Даҳоси бор. Баъзи катта биноларнинг, кўчаларга ва ё майдонларга қараган ён юзларига Ленин-нинг баъзан эллик квадрат метр, баъзан юз квадрат метр келадиган катталикда, ёғли бўёқ расмлари ўрнатилган. Бизнинг катта шаҳарларимизда баҳайбат-баҳай-бат банк рекламалари, ёки аёл пайпоқлари, автомобил ғилдираклари, атир совунла-ри рекламалари нима бўлса, Тошкентдаги (ва бошқа совет шаҳарларидаги) дев осо Ленин расмлари ҳам шудир. Лениннинг улкан расмлари, майдонларни ва уйларнинг ичини диққат-ла тинглаётгандай ва сузаётгандай. Ҳар тарафда Ленин! Ленин! Ленин! Унинг бироз терандан боққан кўзлари Советларнинг одатда кузатиш марказлари бўлгандир.
Бошқа майдонларда эса ўзбек завқининг ва расм санъатининг жонли намунала-рини ҳайронлик билан томоша қилдим. Ўзбек рассомлар, яна катта апартманлар-нинг ён юзларига, хулли Ленинга нисбат бўлсин дегандай қўшиқларидан, эртакла-ридан , достонларидан олганлари баъзи воқеаларни ишлаганлар. Яна эллик квадрат метр, юз квадрат метр катталикдаги таблоларда, гўзал ўзбек қизлари, севимли ўзбек паҳлавонлари, ўз миллий қиёфатлари доирасида ҳаёт га кулимсираб боқардилар, Бир катта бинонинг ён юзида бир ўзбек йигити, муҳташам думини ғурур билан ёзган бир товус қуши ила ёнма-ён турипти. Бир бошқа бинонинг ён юзида эса зариф бир ўзбек қизи ила ўзбек йигити қулоқларини ўз кўнгилларининг овозига берганлар. Ва бир бошқа апартман жабҳасида балки қирқ нақшли бир ўзбек гилами…
Тошкент тарихи, энг озида икки минг йиллик бир кечмишни оғушига олган (қамраган). Шаҳарнинг билинган илк исми Чош экан. Сўнгра Шош бўлганмиш. Сўнгра Мингкент бўлиб ўзгаришга учраган.
Саккиз юз йилдан бери Тошкент исми билан яшаб келади.
Темур империяси замонида ва ХIХ аср бошларида Ўрта Осиёнинг энг буюк ва энг муҳим марказларидан бири ҳам Тошкент эди.
Турли турк қавмларининг қўлида бўлган Тошкент 1503 йилда Олтин Ўрда хонларидан Ўзбекхоннинг ҳокимиятига ўтган. Ўзбеклар там 362 йил Тошкентда ўз бошларича яшаганлар.1865 йилда чор ўрдулари Тошкент тупроғига оёқ босганлар .Шаҳарнинг янги жаноблари эндиликда руслар бўлганлар. 1917 йил инқилобигача Тошкент Чор Русиясининг сўриладиган тупроқлари орасида эзилиб келади.
Ленин.ўз ҳокимиятини ўрнатгандан сўнг, бир қанча рус мутахассисини, бир қанча рус илм ва фикр одамини, рус тарғиботчисини йиғиб, Тошкентга жўнатди. Ленин, Тошкент билан биргаликда, бутун Туркистон тупроқларининг бой манбала-рини, суръат-ла ишга солишга киришди. Рус чоризмидан зийракроқ ва ақллироқ бўлган Ленин, Тошкентни ва бутун Туркистон тупроқларини янги Русияни таъмин-ловчи, бойитувчи манбалар ҳолига келтирди. Шу тариқа Тошкент, Янги Руснинг жон томирларидан бири бўлган. Сўнгра Ленин ва унинг сафдошлари, Тошкент ортиқ бир сўриш тупроғи эмаслигинини таъкидлаб,уни ўзбекларга совға қилгандай тутдилар!
Бир неча кундан кейин, биз, турк ҳайъати ўлароқ, Ўзбекистон Бош Министри ўринбосарларидан Абдуллаева хоним ҳузурига зиёратга бордик. У бизга кечаги ва бугунги Тошкент орасидаги катта тараққиётни кескин ва қаттиқ жумлалар билан англатишга уринди. Айтганларини қандай бўлса шундай ёзмоқ, қаламимнинг номус бурчидир:
“Давримизнинг ўзига хослиги эскига душманлик эмас.Чунки мозийга душманлик-нинг ҳеч бир фойдаси йўқ. Биз тарихимизнинг ёруғ ва қоронғи тарафларини бир бутун деб қабул қиламиз ва унга соҳиб чиқамиз ва уни ҳурмат қиламиз.
Туркманистонда ҳам шундай, Қозоғистон, Қирғизистонда ҳам!
Минг йил олдин Ўзбекистонда бугунги экономики ва маданият йўқ эди. Туркистон 50 йил олдин Чор Русиясининг сўрилаётган ери эди. Халқнинг фақат 7 фоизи ўқиш-ёзишни биларди. Саноати бор-йўғи пахта билан иш кўришдан иборат эди. Ленин, 1920 йилда рус олимларини Ўзбекистонга йўллади. Улар умр бўйи шу ерда қолдилар, шу ерда ишладилар, шу ерда вафот этдилар. Илмий тадқиқотлар жиҳатдан, кеча билан бугун орасидаги фарқ ер билан осмончаликдир. Бу дафъа, 15 миллион нуфусли Ўзбекистонда ўқиш-ёзиш нисбати юз фоизга яқинлашмоқда. Таълим, етти ёшдан мажбурий ва текиндир. Ўзбекистонда уч университет, қирқ икки институт бор. Бу институтларнинг ярмига яқини, Тошкентдаги Тошкент Университети Ўрта Осиёнинг энг катта илмий марказларидан бири бўлди. Бу жиҳатдан, Тошкент ортиқ бир илм марказидир ҳам. Ўттиз тадқиқот институ-тимизда Осиё, Африка, Лотин Америкаси ўлкаларидан келган талабалар таҳсил оладилар. Шаҳарнинг, барча мактабларида ҳисобда турган ўқувчилар саноғи уч юз мингдир.
Тўққиз театримиз, икки концерт залимиз, бир ТВ марказимиз, уч киностудиямиз, бир циркимиз, икки юз кутубхонамиз, кўпдан кўп кинотеатрларимиз бор. Янги очга-нимиз бир музейнинг йигирма салонида икки минг олти юз экспонат томошага қўйилган. Ўзбекистон Халқлари Тарихи Музейи қирқ беш катта салондан иборат. Музейдаги кинотеатримизда зиёратчиларга Тошкентнинг юзларча йиллик бой тарихлари билан алоқадор ҳужжатли филмлар кўрсатамиз. Буюк шоир Алишер Навоий номи берилган опера ва балет биномиз бор. Бу, шоиримизга бўлган вафо бурчимизнинг ифодасидир.
Ўзбекистон саноати минг юз хил соҳада ишлайли. Тошкент Совет Иттифоқи-нинг пахта омборидир. Бу йил, беш ярим миллион тонна пахта йиғамиз.Тошкент фабрикаларига берилган пахта териш машиналари, уч юз пахта ишчисининг бир кунда терган пахтасини, уруғидан ажратиб, той-той қилиб, боғлаб бермоқда.
Бундан ташқари ер ҳайдайдиган тракторларимиз, пахта йигирувчи, иплик тайёрловчи фабрикаларимиз Тошкентда бўлакча бир муҳим аҳамият қозониб бормоқда.
Бутун Ўзбекистонда икки юз катта фабрикамиз бор. Бу фабрикаларда тайёрланган маҳсулотлар бутун Совет Жумҳуриятларига юборилади ҳамда чет элларга сотилади.
Пахтадан ташқари Ўзбекистонда боғ мевачилиги билан ҳам шуғулланамиз. Қоракўл ва ипак саноатида ҳам муҳим ишлар олиб бормоқдамиз. Бизда тиббий хизматлар ҳам текин. Ўтган юзйилда ўртача ўлим ёши ўттиз беш эди. Ҳозир бу рақам етмиш бирга етди.
Миллий даромадимиз ўн беш миллиард беш юз миллион рубл. Бунинг олти миллиард 371 миллион рубли солиқлардан, 9 миллиард 129 миллион рубли эса саноат соҳаларидан қўлга киритилди.
Маданий хизматлар туфайли қурган муассасаларимиз фойда келтирмайди. Зотан биз ҳам маданий хизматлардан фойда кутаётганимиз йўқ.
Ташқи тижорат юз фоиз давлат қўлида. Ўзбекистон саноат моллари ишлаб-чиқаришда Совет Иттифоқида тўртинчи ўринда туради.Ўртача минг кишидан олий маълумотлилар жиҳатдан эса, Совет Жумҳуриятлари орасида биринчи қа-тордан ўрин олганмиз. Ҳолбуки 1913 йилда бир аёл докторимиз бор эди ва ўша вақтгача аёл ўқитувчимиз йўқ эди.
Совет Иттифоқида юз йигирмадан ортиқ миллат яшамоқда. Ҳозир Ўзбекис-тонга, маълум гуруҳлар ҳолида юзта айрича миллатдан инсон жойлаштирилган!”
Абдуллаева хоним Ўзбекистон бош министрининг етти ўринбосаридан бири. Асосий мутахассислиги тарих ўқитувчилигидир. Ёши 40 атрофида. Ўрта бўйли, кулар юзли. Бодом қобоқ типик бир ўзбек хонимафандиси. ..
На ёноқларида бир парча қизиллик, на дудоқларида бўёқ, на киприкларида қалам, на тирноқларида йилтироқ маникюр бор. Қуюқ рангли либосида ўта табиий, ўта жонга яқин, ўта мақомига ҳоким кўринади.
Маълумотлари тугагандан сўнг саволларимизга тайёрлигини айтди. Мен олдин сиёсий мавзуларга кирмаслик ҳамда уни хижолат қилмаслик учун сўралиши керак бўлган саволни ичимга ютдим: “Нечун Ўзбекистонга юз айри миллатдан инсонлар жойлаштирилган? Ундай бўлса олдин Ўзбекистонда шунчаки ўзбеклар яшарди “Бугун Ўзбекистонда юз миллат кишиси бор” деяпсиз; сўнгра Ўзбекистон ўзбеклар-рники бўлиши керак; шундай бўлиб қолиши керак. Эллик йил сўнгра Ўзбекистон ҳамон Ўзбекистон бўла оладими?” дея олмадим. “Эллик йил сўнгра балки Ўзбекис-тоннинг исми ҳам ўзгантирилажакдир. Эллик йил олдин Ўрта Осиёда бир турк ва Туркистон исми бор эди; бугун бу исмлар йўқ. Эллик йил олдин Тошкетда қурилган идораларнинг исмлари “Турксовнарком”, “Турккомиссия” эди. Бугун “турк”-ла бошланган бу исмларни, фақат қариялар хотирлайдилар. Советларда “турк” сўзи нима учун уннутирилмоқчи бўляпти?” дея сўраёлмадим. Бош Министр ўринбосари “Ўзбекистон эллик йил олдин Чор Русиясининг мустамлакаси эди” деди. Кузати-шимча, эллик йилдан бери бу мавзуда ўзгарган нарса фақат идорачилар ва тарақ-қиёт саноат бўлипти. Ўзбекистон энди эса коммунистик Русияни кийинтирган, тўйдирган,бойитган мукаммал бир мустамлака еридир. Чор Русиясининг етарлича қадрламагани Туркистон тупроқларини, Ленин, бой хазиналар дунёси ҳолига келти-риб қучоғига тортишни эплаган.”
Мен, севимли Бош Министр ўринбосари Абдуллаева хонимга, шаҳарга янги келган бир қишлоқи софлиги билан шу саволни бердим:
“Ўзбекистон бюджети ўн беш миллиард рубл бўлганини айтдингиз. Йиллик пахта етиштиришнинг ҳам беш ярим миллион тонна эканини маълум қилдингиз. Ўзбекистон Халқ Жумҳурияти ўлароқ бу пахтани қайси чет ўлкаларга, қанча миллиард рублга даражасида сотажак?” “Пахтамизни чет элларга сотмаймиз”.
“Ундай бўлса эҳтиёждан ортиқ пахтангизни нима қиласиз?” “Эҳтиёждан ортиқ пахтамизни , бошқа социалистик халқ жумҳуриятларига берамиз. Масалан, бизда пахта етишади. Қоракўл ва ипак саноатимиз кучли. Сибирияда зиғир, Украинада буғдой етишади. Сибирияга пахта берамиз, зиғир оламиз. Украинага пахта, қоракўл ва ипак берамиз, эвазига буғдой келтирамиз!” “Бу ишни қандай амалга оширасиз? Билишимча хоҳ ички бозорда бўлсин, хоҳ ташқи бозорда, пахта, қоракўл ва ипак-нинг нархи зиғир ва буғдойдан қиммат моллардир. Масалан, сиз социалистик халқ жумҳурити ўлароқ ўзбек ишчиларнинг заҳматларини яхшироқ қадрлаш учун бир тонна пахта бериб эвазига уч тонна Сибирия зиғирини, ўн тонна пахта бериб эвазига қирқ тонна Украина буғдойи оласизларми, йўқса бошма-бош алмаштирасизларми?!
“Эҳтиёжимиз қадар олиб, эҳтиёжлари қадар берамиз.” “Яъни сизнинг ўн минг тонна зиғирга эҳтиёжингиз бўлганда, уни Сибириядан келтирасиз, Сибирия эса бир миллион тонна пахтага эҳтиёж сезганда Сибирияга бир миллион тонна пахта юборасиз, шундайми?” “Ҳа, шундай. Эҳтиёжга қараб.” “Англадим, хонимафанди. Гўзал изоҳ бердингиз. Мени мароқдлантирган хусус мана бу: Ажабо, ҳеч ҳисоб-ладингизми? Беш ярим миллион тонна пахтангиздан, масалан, эҳтиёждан ортиқ бўлган беш миллион тоннани чет ўлкаларга рубл ё долларга сота билсангиз, бюдже-тингиз қанча миллиард рублга юксаларди?”
Жавоби тахмин этганимдай бўлди: “Ундоқ қилмадик.”
Мустамлака тупроқларида, бир молнинг рекорд савияда ишлабчиқариши, мустамлака халқи учун бир овуниш баҳонаси бўлади. Мустамлакачи давлат идораси, ишчиларнинг кўкракларини ялтираган орден-медаллар билан безай билади. Аммо ишлабчиралган молнинг қаймоғи, мустамлакачи давлатнинг киссасини ва қорнини шиширади.Ўзбеклар, пахта ишлабчиқаришда беш ярим миллион тоннага етказиш учун ва ё йигирма беш миллион тоннани топмоқ билан нимага эришажакларини ҳануз ҳисоблай олмагандир. Ҳисоблай олсалар буни ҳануз изоҳлолмайдилар.
Бир бошқа йиғилишда, ўзбек аслли севимли бир олим, менга бир майдон нутқига жалб қилгандай, янги топганлари жуда бой табиий газ конидан баҳс этди. Қаранг, нима бўлганда ҳам, бутун Совет Жумҳуриятларига етадиган даражадаги бой конлар! Гаплари битгандан кейин ундан сўрадим:
–Менга лутфан бир нарсани айта оласизми, Совет Президиумида неча киши бор?
–Йигирма беш киши.
–Бу йигирма беш кишининг қанчаси ўзбек?
-Бир нафари.
–Яхши. Халқ Жумҳуриятлари билан алоқадор бир қарор га келинаётган пайтда, бу йигирма беш президиум аъзосининг қарори керак бўладими?
–Ҳа, албатта.
–Айтайлик, юз фоиз Ўзбекистон манфаатига алоқадар мавзуда, Ўзбек тамсилчиси Ўзбекистон манфаатига овоз берди. Бошқа тамсилчилар эса овозларини бошқа жумҳуриятлар учун бердилар. Қарор, овоз кўплигига кўра олинаркан, бир ўзбек тамсилчисининг борлиги ва овозида маъно қоладими? Ўзбекистон, ўзбекларнинг юрти бўлмагани ва ўзбеклар ички, ҳамда ташқи ишларида, ҳақиқатан мустақил-боқимсиз ҳаракатда бўлолмагани муддат давомида бу сўрилмалар давом этиб кетаверади-да! Яъни, азизим, Тошкентга қарашли ерлардан чиқарилган миллиардларча куб метр табиий газ ё Москва ва ё Сибирия ошхоналаридаги қозонларни қайнатажаги аниқ-ку! У замон, ҳарорат-ла баҳс этганингиз у табиий газ конларининг сизга нима фойдаси бўлади?
Ёш ўзбек олимининг бир калима билан бўлса-да жавоб беролмаган кўзларининг теранларига боқиб жим қолиши юрагимни қонатди....
“ТУРКМИЗ, ТУРКНИ ЧАҚИРАМИЗ”
Тошкентда, автобусларимиз қўнганимиз отелни қучоқлаган катта майдоннинг олдида тўхтавгандаакас дарахтларинингсоясида кутишган халқ орасида бир қайнашма бўлди. Ёшлари 18 ила 25 орасида бўлган бир жамоат бирдан ўнг планга ўтди. Олдин бир олқиш бошлади. Мен, биз билан бирга автобуслардан тушган баъзи филм юлдузларига халқнинг
тазоҳуротда бўлаётганини (танишиб олишга интилаётганини) фаҳмладим.
Аммо беш-ўн қадам отмасдан, бу гуруҳ бизни самимий бир севги чамбари
ичига олганини кўрганда эсанкираб қолдим. Ҳаммалари бениҳоя ҳаяжонли
эдилар. Ҳамда иссиқ қонли эдилар. Ўрта Онатўлининг буғдойранг йигитла– ридан ҳеч қандай фарқлари йўқ эди. Қатъиян ошириб юборимаётирман; баъзилари, юз метрли югуришдан энди тўхтаганга ўхшардилар. Ҳаяжондан бурун қанотлари қабарган, лаблар и керилган, кўкраклари, юракларининг
чирпинишига таслим байроғини аллақочон ўрнатганди.Тамоман Онатўли туркчасида гапиришарди:
-Туркиеден гелдиниз дегилми?
-Турксунуз дегилми?
-Хуш гелдиниз!
-Сафалар гетирдиниз!
-Башимиз-ла гўзумузун устина гелдиниз!..
-Биз-да туркуз!
-Бизим-ла кўнушурмусунуз?
-Бззим мисафиримиз ўлурмусиниз?
Елкалар устидан, ёнлардан,орқалардан узатилган қўлларни сиқмоқ-дан, баъзилари билан қучоқлашмоқдан тўғрироқ, дурустроқ бир жавоб беролмасдим. Бамисоли болалик йилларимдан бери катта бўлганимиз қўшниларимиз билан, маҳалладош дўстларим билан бир ғурбатдан қайтишда учрашиб қолгандай эдим.
Ораларидан бири, икки қўлимни бирдан тутароқ қирқ йиллик дўстдай бемалол сўрай бошлади:
-Қани, менга қара! Қани менга қара! Отинг нима сенинг?
–Ёвуз.
-Соғ бўл, Ёвуз оға! Менинг отим Фармон. Туркияда Фармон деган от борми?
Юрагимнинг гурсиллаганини, бутун вужудимга бир ғариб сесканиш ёйилганини ҳис этдим. Калласи, қони ва кўнгли билан ҳам турк бўлишнинг ғурурини яшамоқ истаган Фармонни қучоқлаб ўпдим.
–Сенинг отингга қурбон бўлайин, Фармон!-дедим.-Табиий, Туркияда ҳам Фармон деган от бор. “Фармон” подшоҳ амри демакдир. Сен отинг-ла минг яша! На қадар гўзал от қўйганлар сенга!
Бирдан юзлари гул-гул очилиб кетди. Кўзлари тўла-тўла бўлди. Ва йигирма ёшининг бутун жўшқинлиги билан, софлиги билан, гўзаллиги билан, меҳр тўла юрагининг буюк ҳасратини ўта самимийлиги билан ўртага қўйди:
-Оҳ, Ёвуз оға! Истанбулни бир кўрсам, ўлсам, Ёвуз оға!
Воллоҳ биллоҳ розиман. Истанбулни бир кўрсам ўлсам!.. Розиман!
Юрагим нақ ёйли тамбур каби инг-инглади. Бир замонлар йигирма миллион квадрат километр майдон узра ёйилган муҳташам Усмонли Императорлигининг пой-и тахти ўлароқ қолган Истанбул муборак жомеъ-лари-ла, чароғон мадрасалари-ла, тинмай куйлаган чашмалари-ла, нақшли мақбаралари-ла, марҳаматли карвонсаройлари-ла ва бой Турк-Ислом мада-нияти-ла энди биздан жуда узоқларда маҳзун қолган миллатдошларимиз-нинг кўнгил қуббаларида, яна ўшандоқ Чўлпон юлдузидай порлайди.
Фармонни елкалари-ла ва тирсаклар-ла бироз ёнга итарган бошқа йигитларнинг савол ёмғири қаршисида эсанкирашга тушдим:
-Менинг отим Салтуқ, Туркияда Салтуқ борми?
-Менинг отим Темур… Туркияда Темур борми?
-Менинг отим Баҳодир… Туркияда…
-Менинг отим Турсун… Туркия…
Ҳар бири билан айри-айри савол-жавоб қилдим. Қўлларимни елкала-рига қўйиб,юзларини, сочларини силаб гаплашдим. Орқа қаторлардан бири
Орқадошлари орасидан ўзига йўл очиб, қаршимда тўхтади.
– Яхши. Бизнинг буерларда яшашимиздан хабарингиз борми?Бизларни билармисиниз?
Бурнининг учини бармоқларим билан сиқдим:
–Қандай хабаримиз бўлмасин, болалар?-дедим.-Бугун Туркия ташқари-сида юз миллиондан ортиқ қардошларимиз бор.Шуни унутмангки, қондош– зотдошларимиз Қоф то0ининг орқасида яшасалар ҳам уларни биламиз ва унутмаймиз. Ва ҳаммасини ҳам жуда қаттиқ севамиз.
-Ростданми? Ростданми?
-Рост, албатта. Сиз бизи билиюрмисиниз? Бизи севиюрмисиниз?
-Бабаимиз каби, отамиз каби севиюруз.
-Мана сиз бизни қандай бобонгиз, отангиз каби севсангиз,биз ҳам сизни ўшандай севамиз, биламиз.
Бирдан учоқда дўстлашганимиз Жума зсимга тушди. Атрофимни ўраган йигитлапр айнан унинг шевасида гапирардилар.
–Қаранг, энди сиз Тошкентда яшаюрсиниз. Аммо ўзбек эмассиз. Боболарингиз ё дадаларингиз Сталин замонида Аҳиска тарафлардан буерга сургун этилди, шундай эмасми?-дедим.– Сиз Аҳискали туркларсиз.
Бир-бирларига кўзларини катта-катта очиб қарадилар. Ҳайрон бўлганлар ҳам, севинганлар ҳам бўлди.
–Тўғри! Тўғри! Воллоҳи аъзам, таниди бизни!
-Аҳискадан келганмиз биз, Аҳискадан!
-Биз Тифлисдан…
-Бизникилар Батумдан!
Отининг Темур эканлиги айтган ёлғиз бир йигит жамоанинг олдига чиқиб Темурчасига бақира бошлади. Бўйин томирлари бармоқ-бармоқ, буғдойранг юзининг бир кунлик соқол туклари тикон-тикон эди:
-Бу шаҳарда сарбатча (эркин) кезажаксиниз Истаганингиз ерга киражаксиниз! Ҳеч кимса чап кўзи билан боқмаяжак сизга. Худо ҳақи,
кўп гап гапирганлар бизда ёқилади! Ўлдирилади! Аммо сизга ҳеч кимса теголмайди!
Сўнгра ён чўнтагидан чиқарган жузвдонини катта бир жўмардлик билан менга узатди:
–Пул лозим бўлса, сиз учун биз ҳаржлаймиз. Болаларингиз учун нима керак бўлса, айтаверинг, ҳаммасини биз олажағиз. Не истасаниз, уни олажағиз. Пулимиз сизга ҳалол бўлсин! Қанча истасангиз, шунча олинг!
Темурдан сўнг, ёшлардан яна бир қанчаси,орқа чўнтакларидан чиқар-ган жузвдонларини очиб узатдилар. Уч-тўрт дақиқа ичида, йилларга сиғмайдиган бир севги дунёси яратди, ҳайронликдан, шошқинликдан, ҳая-жондан қўлим-қанотим йиқилганди. Ўзимни аранг йиғиб олдим ва уларни тинчлантирмоққа тиришдим:
–Севгили қардошларим,-дедим,– ҳеч бир андишага борманг. Биз расмий бир вазифа билан Тошкентдакелганмиз. Яъни бир даъватни қабул этиб Ўзбекистонга келдик. Ким бизга чап кўз билан қарай оларди? Нега энди ундай қарасинлар? Ким шаҳарни бемалол айланишимизга моне бўла олади? Нечун монеъ бўлсинлар? Ҳаяжонланманг. “Ўлдиришади” дейишга ҳеч қандай асос йўқ. Бу ерг ғавғо учун келмадик. Юрагимизда сизга ва Туркистонга севгидан ва ҳасратдан бўлак қандай бир туйғу бўла оларди?
Ҳаммасининг университет талабалари эканлигини билиб олганим бу қайноқ қонли болалардан айрилолмасдим. Улар ҳам мени қолдириб кетишни исташмасди. Йиғилган оломонни ёриб кириб, бир бошқа йигит қўлимдан тутиб тортди:
-Сиз билан озроқ суҳбатлашсам бўладими?
–Албатта!
-Аммо бу ерда бўлмайди. Оғам анави сояли дарахтнинг тагида сизни беклиюр.
Кўрсатган жойи ўттиз метрча нарида эди. Университет талабалари билан яна учрашиш тилаги-ла хайрлашдик.
Серсоя бир акас дарахти тагида, ёши тахминан ўттизларда, буғдойранг, ингичка узун бўйли бир ёш йигит бизни кулимсираб қаршилади.
-Отим Саломи,– деди. – Докторман! Тошкентга хуш келибсиз. Боядан бери бизникилардан қутулишингизни кутиб турдим. Охири жиянимни (амакимнинг ўғлини) олдингизга юьоришга мажбур бўлдим. Сиз билан та-нишмак, суҳбатлашмакни истаймиз. Аммо буерда бўлмайди. Эртага кечки суфрамизга бизнинг уйда меҳмонимиз бўла оласизми?
Докторга дарҳол “хўп” деёлмадим. Чунки Тошкент, расмий қайдларга кўра, тўқсондан ортиқ миллат яшайдиган катта шаҳар. Дўст бор, душман бор. Устига устак биз протоколга ҳам боғлиқмиз. Олий мақом расмий уч-рашувларимиз бўлади. Эрталабки, пешинги ва кечки овқатларимиз зотан
шу қўнганимиз отелда бўлади Ҳамда олдимизга шу қадар кўм таомлар қўйиладики, бутун йиғинларда одатан тўқ ўтирамиз. Мақсад кўришиш, гаплашиш бўлса, отел салонида ёки ана қаршимиздаги дарахтзорнинг бир гўшасида ёзилишмоқ янада яхшироқ…
Ҳолимизни бир-бир санаб узр сўрадим. Ёнимда турган Али Юрук ҳамбошини ирғаб гапимни тасдиқ этди. Ёш доктор манглайига тушган сочларини бармоқлари билан тараб текисларкан сўзимни кесди:
-Уни-буни билмайман мен! Эртага оқшом емагига келмасангиз, икковингизнинг ҳам турклигингизга ишонмайман, худо ҳақи!-деди.
–Турклигимизга ишонмаслигингиз нимаси?! Емагингизга келмаслик билан қонимиз орасида қандай алоқа кўрасиз, доктор бей?
-Алоқа кўраман, турган гап. Бир турк бир қардошиниемакка даъват қилганида, даъват этилган зот “йўқ” деса, унинг турклигига ишонилмайди.
Доктор бизни шундай бир мантиқ билан чандиб ташлаганда, ман Али
Юрукка ўгирилдим.
–Бу ҳукм ва илтимос қаршисида бу даъватга рози бўлмоқортиф бизга фарз бўлди,-дедим. -Эртага оқшом емагини докторнинг уйида еймиз.
Доктор ҳам, жияни ҳам тинчландилар. Бир кундан сўнг боришга ваъдалашдик. Қўнганимиз отел хавфсизлик тадбири жиҳатидан тиғиз бир полиция кордони остида эди. Доктор Саломи отелнинг олдигача келолмас эди. Шунинг учун учрашганимиз ердан олти юз метрча узоқдаги қаҳвахона олдида олдид бизни кутажагини айтди.
Иккинчи кун соат 17.00 да келишилган ерга Али Юрук билан бирга бордик. Улар олдинроқ келгандилар. Бир такси ёлладилар.
Атрофи кенг япроқли дарахтлар билан гўзаллашган асфалт йўллардан ўтдик. Кўнуа Текистиги каби ўта текис бир ерга курилган гўзалим Тош-кентда машинамиз жуда ширин (ёқимли) тепаликларга тирманароқ, илк дафъа жуда енгил майллар билан сирғалиб катта блок иморатлардан бири ўнгида тўхтади.
Зиналардан кўтариларкан, эшикларнинг бир хиллиги, деворларнинг кирлилиги, зинапоя суянчиқларининг оддийлиги диққатимни тортди.
Эшикни оқ танли, мовий кўзли, уятчан бир қизалоқ очди. Салонга кечдик. Емак дастурхона аллақачон ҳозирланганди. Очилиб-ёпиладиган столда. Кафтдай ьўлсин бўш ер қолмаганди. Қаршимиздаги деворни безатган нозик бирдевор гилами устида, катта-катта мўгузли кийиклар ва ҳуркак жайронлар бошларини сокин бир кўл суви чўзгандилар. Салонга очилувчи ётоқхона эшиги йўқ эди. шипдан шипгача чўзилган яшил бир парда айни чоғда эшик вазифасини бажарар, сўзда ичкарининг асрорини
Асрар эди. Балкон эшиги ёнида бир телевизор билан бир магитофон, бир-бирининг устига қўйилиб сиқилиб қолганди. “Бақла сўфа, нўхат ўда” (“Бақлажон печка, нўхат уй”) таъбирини хотирладим.
Емакда, суҳбат асносида илғаганимга кўра, маўшидан ва уйидан ҳеч бир шикояти бўлмаган доктор, нақ йигирма тўққиз квадрат метрлик мас-канни уч укасига ҳам илинган эди.“Доктор яшам шароитига шукр этарди. Чунки Чинда социал масканлар бор-йўғи 14 квадрат метрдан иборатдир.”
Емакда иззат-икром кўп бўлди. Ёлворган, ялинган сўзлар-ла ортиқ бир ютум сув ичиб бўлмайлиган,бир луқма нон еб бўлмайлиган даражада қорнимизни тўйдирдилар. Емак емакдан (овқат ейишдан) нақ ҳолсиз-мажолсиз қолдик.
Доктор, бир ора, жияни (амакисининг ўғли)ни кўрсатиб:
–Бу – Илҳоми, яхши соз чалади. Онатўли қўшиқларини чсиройли айта– ди. Сизлар учун бир-икки қўшиқ айтиб берсинми? Истайсизларми?-деди.
“Нега истамас эканмиз”-дедик биз.Илҳоми диванга ўтирибсозини соўлаб олди.Ҳайратга тушдим. Чунки Ошиқ Вайсалнинг бир гўзал қўшиғини айтиб, у сарин Тошкент оқшомини инжа-инжа нақшлай бошлади:
Узун инжа бир йўлдайим,
Гидиюрум гундуз гежа.
Билмиюрум не ҳолдайим
Гидиюрум гундуз гежа.
–
–
Онатўлидан ўн минг километр узоқда, Тошкентнинг бир чет маҳалла-сида, мўйловлари эндигина олинган бир бола ижросида , бир Осиё турки-нинг маҳзун сози садоси остида ёқтирганим бу Сиваш қўшиғи, юрагимни байроғимизнинг гўзаллиги билан бирликда тўлдирди. Ўзимни чексиз-чегарасиз яйловларда ҳис этдим.Девордаги кийиклар ва жайронлар, бошларини сувдан кўтардилар. Гўёки яшарган, йирик ва гўзал қора кўзларий-ла кўзларимга боқдилар.Юрагимни бир англашилмас оташ-ла ёқдилар. Нафас олсам гўёки ташлаб қочадиганга ўхшардилар.
Бир қўшиқ кўчати бўлган кўйлар, қишлоқларимиз, Тошкентга ҳам
Яқин, ҳам узоқ эдилар. Яқин ва узоқ кўйларимизда соврилароқ қўшиқни мен айта бошладим. Идҳоми чалди, мен айтдим. Савлоли сасим-ла яна бирини айтдим. Яна айтдим. Сўнгра Илҳоми чалиб айтди. Юрагимизни созининг торларига олиб айтди:
Одам ўғли, кибрланма,
Бир гун йўлчи ўлажаҳсан.
Инсоннинг қалбини синдирма,
Бир гун йўлчи ўлажаҳсан!..
Бор, ўтир ўз постингда,
Дўлашма элнинг қастинда,
Икки тахтанинг устинда
Бир гун йўлчи ўлажаҳсан!
Илҳоми йўлга шошмиш,
Гезанлар гезмиш, дўлашмиш,
Қора тупроқ оғиз очмиш
Бир гун йўлчи ўлажаҳсин!..
Турку (қўшиқ) фасли тугаши билан ўзимизни, англатиб бўлмайдиган бир туйғу шиддати остида шалаббо бўлиб намлангандай ҳис этдик.Доктор Саломи кўйлагининг ҳамма тугмаларини ечиб, саринланишга уринди. Сўнгра бироз йиғлаган, бироз ёлворган бир товуш билан ҳолларини англа-та бошлади. Ичимни сесканишлар билан тўлдирган сўзларининг гўзалли-гини сизлар билан ўртоқлашмоқчиман:
-“Қаранг” деди, “Биз бурада туркуларимиз билан яшайируз. Туркула-римиз биз учун бир яшама қувватимиздир. Онатўли туркулари, йўлимни ёритган бир нурдир. Тилимдаги ғурурдир. Мен, туркуларимиздан савдойи даражасида сеҳрланмасайдим, отим балки Саломи бўлмас эди. Шу кўриб турганингиз жавончанинг ёнидаги магнитофон ва лаппакларда юзларча Туркия туркуси бор. Сабоҳ-оқшом фақат уларни тинглайирум.Аммо ҳар тинглаганимда янада кўпроқ турку туркумини олишни истайман. Тошкент газеталари замон-замон Москвага бир турк ҳайъати (ансанбли) келганини ёзиюр. Хабарни ўқиган заҳотим илк учоққа отланиб Москвага гитиюрум Олдин у Турк ҳайъатием иопиб, улар биландўстлашаман. Сўнгра шу билан бирга келтирганлари, бошқаларга бир-бир ярим рублга сотишадиган турку кассетларини, уч рубл бериб мен сотиб олиюрум. Энди сиздан-да рижа эдиюрум. Келтирганингиз турку кассетларини ва ё лаппаклариниҳеч кимсага сотманг. Фақат сўраб-суриштиринг. Бу ердаги нарх-наволарни яхшилаб ўрганинг. Бошқаларга бир рублега берадиган кассетларингизга мен уч рубл веражағим. Ундан ҳам қимматроқ сўрасангиз уни ҳам қабул эдежағим. Етарки, келтирганингиз туркулар менинг юрагимнинг чироғи бўлсин. Тамамми (келишдикми)?”
– –!?
– Битишдикми? “Ҳа”ми?”
Доктор сўзларини тугатганда мен у оқшом емагиганега ўтинч билан даъват этганини аниқ-тиниқ англадим.Демак бизни у жондан қучоқлаш-лари, қўшиқлариммиз учун экан-да! Демак, биз тепасида ўтирганимиз маъмур оқшом суфраси туркуларимизнинг юзи, тузи ҳурматига ҳозир-ланган экан-да! Аммо ғафлатимизга боқингки, Тошкентга кетаркан
ёнимизга бир дона бир дона қўшиқ лаппаги бўлсин олмагандик. Мен беш-ўн кассет меҳтар мусиқаси (эски ҳарбий қўшиқлар), беш-ўн Қуръони Карим келтиргандим.Жомадонимга Жумҳурият даври турк маршлари лаппаклари, Маданият ва Санъат журналлари солгандим.” Менга
Туркистонда ва Озарбайжонда буларнинг қадрли эканлигини айтгандилар, шу нуқтаи назардан, Туркияда тинглайдиганларимни севгили докторга шунчаки айбли инсон таври билан англатдим.
–Худо ҳақи, турку кассетларимиз йўқ,-дедим.-Бор бўлса жоним фидо! Сўнгра у нимаси нарх-навони ўрганиш? БизТуркистонга қанчадир рубл қозонмоқ учун келибмизми? Мен сизга гўзал бир Қуръон келтирдим. Яна бизнинг меҳтар мусиқамиздан беш-ўн парча. Тинглаганда севажагингизга ишонаман.
Унга узатганим Қуръоги Каримни оёққа туриб олди. Уни катта бир ҳурмат билан ўпиб манглайига текизди:
-Бу Қуръон бу ерда биз учун бир машинадай қимматлидир,-деди.-Мен фақат уни ўқиёлмайман.Отам узоқ бир туманда, ишчи бўлиб ишлайди. Қуръонни улга эдтиб бераман. Дунёлар қадар севинажак. Меҳтар маршларингизга ҳам ташаккур. Фақат мен учун ер-кўкка сиғмайлиган ҳадя турку кассети эди. Демакки, у сизда йўқ. Воҳ менга!Эссизгина! Тупроқ тўкилсин бошимга!”
Али Юрук ҳам мендай онтлар ичиб англатдики, кўнглидагилардан ва тилидагилардан бошқа биронта ҳам турку ёзмаси йўқ. Доктор англатиб бўлмайдиган бир имконсизликдан, буруннибурунгв қўйгудай бир оз хайфланиб турди. Сўнгра мушамба (устига каучук қопланган ва сувўтмас ҳолгакелтирилган бўз) сандалйесига (курсисига) мотамсаро ўтирди. Мен ҳавони бир озгина бўлса-да тарқатмоқ учун:
–Севгили доктор,– дедим,-Тошкент нақадар гўзал бир шаҳар.Кенг шоҳкўчаларига, катта ҳовузлар биланнақшланган тп-тоза майдонларига, Турк-Ислом меъморийсига кўра қурилган янги биноларига, кўчаларда миллий қиёфатлари билан, кезиб юрган сийрак соқолли, осилган мўйловли қария Ўзбекларга ҳақиқатан мафтун бўлдим. Тошкентда бир гуллар салтанати ҳолига келтирилган истироҳат боғлари, дарахтзорлар, менга н ақшли гиламларимздай туюлди. Бундай шаҳарда яшамоқ, гўзал бўлса керак ҳар ҳолда?Бир сура кўзларимнинг ичигав боқди. Сўнгра мени эсанкиратиб бир беписандлик билан жавоб берди:
Внимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?