Текст книги "ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР"
Автор книги: Коллектив авторов
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 3 (всего у книги 16 страниц) [доступный отрывок для чтения: 5 страниц]
Бир-биримизни тунадиган даражада туркча гаплашишимизга қарамай,
гаплари туркча эканлигига ишонмайди. Яъни у ўзбек қондошимиз буткул Москва зеҳнияти билан яшайди.
Ўзбекистон 1860 йилда рус империализмининг човутига тушди. 1917 йилдан эътиборан марксистик тизим доирасига киритилди. Ҳам Чор Русиясининг ҳамда марксистик тафаккур туркларга ва исломга қанчалик рақиблигини билмаганларга нима ҳам дея олардик.
“Боринг, ана, ўзбеклар туркликларини қабул қилмасинлар. Шу билан нима бўарди?”-дея оласиз.
Кўп нарса бўлади.Эсингиздами, Наполеон бир жанг асносида савол бергани:
–Бу тўплар нега отилмаётир?
–Ўн сабаби бор, олижаноб,-деганлар.– Аввало борутимиз йўқ.
Наполеон: -Бўпти. Бошқа сабабларни санамай қўя қолинг,– депти.
Ўрта Осиёнинг эмас, бутун Туркистоннинг киндигида бир буюк турк жамияти туркликни ва туркчани қабул қилмаганда, бутун йўлларимиз бер-килиб қолади. Демакки, энг бошдан, алифбонинг “О” ҳарфи дан бошлашимиз керак бюўлади.
Неча йиллардан буён бир ҳазин шарқияни (қўшиқни) айтамиз:
“Оқшом бўлди,ҳазинландим мен яна!”
Бу бир муҳаббат қўшиғи. Матн муаллифи , севгилисининг кўзлари-нинг рангини соғинганини айтаётир:
“Ҳасратдаман, кўзларингнинг рангига!”
Менинг ҳасратим, севгилимнинг рангига эмас. Мен туркнинг тўғри– ланиб-тикланиб ўзига келишини кутаётирман. Мен бу девнинг уйғони-шини кутаётирман.Бири бўлмас а бири чиқиб, менга Саъдий Хушсаснинг анов гўзал қўшиғини айтса:
“ Сабрэт, кўнгил, бир кун келар бу ҳасрат битар
Тортилган аччиқлар, жоним, кун келар, ўтар.”
Яна қачонгача сабр этарсиз, ажабо?
Мен зиммамга тушганни ўз жисмимда қаламим биланадо этишгаҳаракат қилаётирман. Туркистон Туркистонга узатилган қўлларни севги-ла тутаётирман. Туркистонни севганларга ва севдирганларга бутун борлиғим билан марҳабо дейман.
12.09. 2007/Буюк ада (Каата орол).
БИР ШЕЪР – БИР ВАСИЯТ – БИР ИЗОҲ
1976 йилнинг январь ойида Анқарада, Онатўли Клубининг бир чароғон салонида “Чағри” журналининг йигирма иккинчи нашр йили муносабати билан, шоир Файзи Холижининг чақирган меҳмонлари ичидаман.
Умумий қизиққан нарсамиз ва мавзумиз шеър эди.
Оқшом соатлари аллақачон ўтиб кетганини сезган ҳам эмасдик.
Шеър, нақ шаррос ёмғирдай масамизда тахланар, шамол каби бошимиз узра эсар эди.
Кеча алламаҳал бўлган эса-да, ёнимдан чиқарганим “ТУРКИСТОН” шеъримни илк бора ўша йиғилишдда ўқидим. Тилимизнинг, тархимизнинг вазиёли маданиятимизнинг янгитдан уч чиқараётган, ўсиб қолган ва муҳташаммўъжизалар яратаётган у қутли тупроқлар, то болалик йилларидан бери, узоқ-узоқларда қолгансевимли гўзаллиги ва соғинчи ила юрагимнитўлдирганлигидан, менинг эски турк юртлрига атаб ёзганим шеърлар бир оз ҳузнли, бир оз бўйни букик ҳолда туғилган эди. Айни мавзудабир Гўрўғли жўшқинлиги била қаламга олинган гумбур-тумбур ўқилган шеърлар ёнидаменинг қораламаларим на қадар сассиз-садосиз, на қадар иддаосиз эди. Уларни теран бир ватан ҳасрати ичра сизиллаган юракнинг босинқирашига, севгилисидан узоқ қолган чорасиз бир кимсанинг кечирмасига ва ё бир мўминнинг самимий ёлворишлпарига ўхшатишингиз мумкин. Мана, “ТУРКИСТОН” шеърим ўшандоқ ёлворишлардан биридир.
ТУРКИСТОН
Бойқол кўли яйловларидан узилиб келган жонлар-ла,
Балки минг йилдан бери айтилган достонлар-ла,
Хоқонлар-ла, хонлар-ла, комлар-ла, ўзанлар-ла
Яна Туркистонни ёдга олдим.
Ўз юртимни чормихга тортдилар қирқ еридан,
Унутмам минг йил кечса жароҳатим устларидан,
Отилган бир жайронга узилгандай жигаридан
Ўлик Туркистонни ёдга олдим.
Келди, қурилди кўнглимга Аҳмад Яссавий Пиримиз.
Тушундим барин бир-бир, турди Усмон Ботиримиз…
Мен ва Хуросон Эрлари сафга турдик баримиз…
Янгитдан Туркистонга инондим.
Шамолларда соврулароқ сассиз-садосиз
Ирмоқларда оқароқ,
Учиб кетган гўзалим қалдирғочларга боқароқ,
Туркистонни ҳур билдим.
Кўрсатмаган, кўрмагандим Тошкент қалай, ё Бухоро,
Урумчига отсиз-қуролсиз ҳам киритмаган қачондир.
Бир гал аранг боргандим ҳорғин, бир ўзим, танҳо
Ўшанда Туркистонда дўст кўнгиллар қозондим.
Бир кун деёлармиканман, ажабо, Тангрим:
“Вуслатнинг юзимга нақшлади нур-ла,
Жон қўшним боғига узангандай ҳузур-ла
Туркистоннинг тупроғига узандим.”
Даъватда “Ҳисор” журналининг идорачилари ҳам бор эди. Шеърни ўқиб бўлганимдан сўнг сўрадим:
–Шу “Туркистон” шеъримни “Ҳисор” журналининг феврал сонига
қўя оласизми, ажабо?
Юзма-юз ўтирганимиз Ойдин (шаҳар) сенатори Искандар Жаноб би-лан кўзларимиз тўқнашди. “Воллоҳи, билмайман”дея елкаларини кўтариб қўлларини ёнларига ёйиб жим бўлди.
Шеърни сиёсий деб топдими ёки ёқтирмадими, тушунолмадим.
Кўнйа сенатори шоир Файзи Холижи масани бир неча марта мушт-лаб ўз хулосасини баён қилди:
-Бу мамлакатда Вьетнам учун мотамлар уюштирилади! Биэфра учун, Чили учун, Конго учун кўзёшлар тўкилади. Энди бу қанақаси: Му– аллиф“Туркистон” шеъримни “Ҳисор” журналига қўя оласизми?” деб сўраб ўтирса-я! Мени энг олдин ўз миллтим, ўз ватаним, ўз тарихим қизиқтиради.“Туркистон” шеърини ҳам минг марта чиқара олишингиз мумкин. Агар “Ҳисор” журнали “Туркистон”ни нашр қилолмайдиган бўлса, мен уни “Чағри” журналининг олд муқовасига қўя оламан!
Илхон Гечер сўзга аралашди:
-Файзи тўғри айтаётир! Мен ҳам ўшандоқ фикрдаман. Шеър мендан ҳам “эълон қилинади” имзосини олади.
Карим Ойдин Эрдем қўлини кўтарди.
–Мен ҳам шу гапларни айтмоқчи эдим.“Туркистон” шеъри Туркияда чоп этилмайдиган бўлса, қаерда чоп этилади?
“Ҳисор” журналини ўттиз йил катта бир титизлик-ла яшнатган Меҳмет Чинорли қўлимдаги матнга кулимсираб қўлини узатди.
-Олдим, қабул қилдим. Шеърингни феврал сонида чиқфди деб ҳисоб-лайвер Аммо бу шеърни чиқарганимиз учун Москвалик коммунистлар идо-рахонамизга бомба ташлашмаса бўлгани…
“Туркистон” шеърим 1976 йилининг феврал ойида, биринчи марта
“Ҳисор” журналидан ўрин олди. “Ҳисор” журналининг ўттиз йиллик нашриётида “Туркистон” ила боғлиқ илк шеър, янглишмасам, менга оид
Яна “Ҳисор”журналида илк марта нашр этилган Озарбайжонга оид икки шеър ҳам менинг номим билан чиқди. Ошиқ юрак билан ёзганим бу шеърлар “Ҳисор”да чопэтиларкан бир кун у шеър ишқ даражасида севганим аждод тупроқларига боғланишини, у ерларда кўп азиз,жон дўстлар орттирадагини, тўғриси, ҳеч ўйлам агандим.
“Туркистон” ва “Озарбайжон” ўзимни ўзимга билдирган, менинг
оғир савдоли муҳаббатим белгиларидимр.
Озарбайжонни олдин онамни ёниқ қўшиқлар биларнақшланган эртаклар дунёси ичида севдим. “Шангул-Мангул-Куфлангул” эртагида
Озарбайжон қурноз-қурдун-қоптиғи “Шангул-Мангул” эди. Мен бир
тандир тубида ёппа-ёлғиз қолган Куфлангул эдим.
Туркистонни эса, отам то ўлгунича ҳеч эскимаган бир муҳаббат билан кузатгани, шовуллаётгандай жўшқин руҳли журналлар ва китобларнинг са-ҳифаларида таниб улғайдим.
Ва билмайман нима учундир “Туркистон” дейишим, “Озарбайжон” дейишим билан хаёлимга узоқларда, жуда узоқларда қолган болали жайрон келди. Катта-катта қора кўзларидан ёшлар сизаётган ярали.болали жайрон.
Озарбайжоннинг менинг шеърларимда, уфқларни қучоқлашни истаган бир ҳасрат туйғуси билан ўрин олиши сабабсиз эмас.
–
Озарбайжон Дадам Қўрқут шафағи
Муборак тилимни сут каби соғар
Баъзан шамол бўлар иликларимда
Баъзан ёмғир кабиустимга ёғар.
–
Озарбайжон юрагимда шоҳтомирдир
Мен Ёқуб кабиман узун йиллардир
Унда Юсуфимнинг қўқиси бордир
Ва ҳасрати, кўнглимдаБуюк Туркис тон қадардир.
Оятдир китобимда, байроғимда шамолдир
Озарбайжон юрагимда шоҳтомирдир.
Ва Туркистон, менинг шеърларимда, басмоли минг йиллик бир ҳасратнинг ҳузунли чечагидир.
Бир кун деёлармикинман,ажабо, Тангрим,
“Вуслатнинг юзимга нақшлагани нур-ла
Бир қўшним боғига узангандай ҳузур-ла
Туркистоннинг тупроғига узандим”.
1980 йилнинг май ойидаТангрим ўтинчими қабул қилди. Маданият Вазирлиги Мусташор Ёрдамчиси бўлиб Туркистонга ва Озарбайжонга бордим. Тошкентнинг, Самарқанднинг, Бухоронинг, Бокунинг муборак тупроғига, қондошларим боғига, ота ўчоғимга ётиб узандим. Сўнгра оҳиста ўгмрмлиб тупроқни ўпдим.Шукрим, севинчим, ҳузурим Туркистон ва Озарбайжон уфқларидан тошгандай буюк эди.Бу вуслатнинг, висолига етишишнинг юрагимга ва екўзларимга нақшлагани нур, мени ададиян
зиёли қилди.
Туркистон ва Озарбайжон саёҳатидан Анқарага қайтганимда отам ҳолсиз-мажолсиз ётарди. Шифо учун ётқизганимиз касалхонанинг докторлари “…ортиқ қилинажак илож қолмаганлигини” айтдилар. Отам
“Иттиҳод ва тараққий” фирқасининг оташин бир тарафдори бўлган отасим Жамол Афандини, Арпзирум жабҳасида русларга қаршишаҳир берган, бола ёшларида олти эркак акалари билан бирга етим қолганди.Сафарбарлик йилларининг у англатиб бўлмайдиганаламлари ва оловлари ичида қоври-лароқ улғайган, юракли бир одам эди. Тарихимизга ва адабиётимизга қат-тиқ қизиқишини умри бўйи мутолаа билан бойитишга ҳаракат қилганди.
Бугун Шимолий Озарбайжонда қолган Қорабоғ минтақасининг Ақдом қишлоғидан Императорлик Туркиясига уўчган қалпоқли, попоқли ота-бо-боларимизнинг бой хотиралари билан яшади. Озари маҳнилар (қўшиқлар) тинглаганда баъзан ўзини тутолмай қаттиқ ҳқяжонга чўмар, кўзшларини
бизга кўрсатмаслик учун, ёнимиздан туриб кетар, бошқа хонага қочарди. Бу жиҳатдан, катта саёҳатдан кейин, унинг ҳорғин юрагини яна ортиқча яраламаслик учун, ота юрти билан алоқадор саволларини мумкин қадар қисқа ва одатдаги жавоблар билан бирга ўтказиб юборишга уриндим. Аммо бу ҳол кўп давом этмади. Бир кун келиб чиқиши озари бўлган оила дўстларимиздан Азми Отилла, касалхонага отамни кўргани келди.
Хонага киришдан олдин эзилиб йиғлай бошласа бўладими?
Менга ўгирилиб:
-Эшитдим,-деди,-бизнинг элларрга борибсан. У ернинг тупроғини ўпибсан, қариндошларимизни қучоқлабсар. Гўзал хабарлар билан қай-тибсан. Келдимки, ҳам оғамизни зиёрат қилай, ҳамда сендан бироз янги-ликлар эшитай. Ё Оллоҳ, Оллоҳ ҳурмати! У ерларда нималар кўрдинг? Нималар эшитдинг? Яратганнинг ҳурмати, англат менга!!!
Отам ҳамкўп маҳзун бир юз билан ва умримда илк марта гувоҳ бўлганим ёлворган-ялинган кўзлар биланменга боқар, Туркистон ва Озарбайжон руҳидан бир нималар айтиб беришимни исрор билан истар эди. Қўлини кўтаролмайдиган даражада ҳолсиз эди.
-“Қани мени тепароққа ўтқазинг, орқамга бир ёстиқ қўйинг!”-деди.
Истагини ўрнига қўйдик. Юрагим ўйнай бошлади. Кўрганларимни, ҳис қилганларимни, у ерларда қандай яшаганларимни ичимда қандай бўлса шундай англата бошладим. Туркистон ва Озарбайжон ортиқ бутун гўзалликлари билан касалхона палатасининг ҳавосила эди. Ҳикоя қилганим сари отам йиғлар эди. Азми Отилла йиғлар эди. Менйиғлардим. Ёнимизда бўлган яқин дўстларимиз отамнинг яна керагидан ортиқ эзилмаслиги учун, яширин ишоратлар билан менга танбиҳ этар, жим бўлишимни исташар эди.
Соатлар жуда тез ўтди. Оқшом гўё жуда эрта тушаверди. Зиёратчалар бирин-кетин кетдилар.У куннинг кечяасини яна отамнинг ёнида ўтказдим.
Унинг айтаётган гаплари васият эканлигини билардим.
-Менга қара, ўғлим,-деди,-инсонлар фонийдир. Фақат руҳ абадийдир. Бизнинг инончимизга кўра, руҳ доимо жасад биланалоқададир. Дунёдабўлганлардан хабардордир
Ўзимнияхши ҳис қилаётгандим. Мени бу Анқарадақолдирма.. Мутлақо Сивасга обор ва онангнинг ёнига ётқиз! Қабристонда руҳимга Қуръон тиловатидан сўнгра такрор ҳам мен учун ҳамда Туркистон ва Озарбайжон тупроқларида ётган қондошларимиз учун бир Фотиҳа ила уч Ихлос сураси ўқишларини бутун жамоаидан иста. Руҳим шод бўлади.
Бугун бизга жуда гўзал нарсаларни айтбинг. Мен савоб дафтаримнинг ёпилмаслиги учун сени хайрли гўзал этиб етиштиришгаҳаракат қилдимБу жихҳатдан Туркистонда ва Озарбайжонда кўрганларингни мутлақо ёзишингни истайман. Бу, сенинг учун хайрли бир заҳмат аждодларинг учун ва мен учун бир раҳмат василаси бўлади.
Сўз-суҳбат унутилар-кетар.Сўз-суҳбатнинг боғи-боғчаси китобдир. Бирга минг берган, ўн минг, юз минг берган бир боғ-боғча! Бизга кўп боғ-боғча керак! Тасаввуфда шукур, билганларимизни,кўрганларимизни билма-ганларга англатмоқдир. Шу нуқтаи назардан ёзишингни жуда истайман. Доимо шукур қил. Шукрингдан руҳим ҳузур топади. Туркияда кўп нарса билишимиз керак бўлган Туркистон ва Озарбайжон мавзусида, хадқимиз-нинг ва зиёлилаимизнинг нақадар оз нарса билишларини, ҳатто ҳеч бир нарса билмасликларини яшага сари кўпроқ кўрасан. Айтганларимни унутма. Руҳ абадиян тирикдир ва дунёдаги ҳодисалардане хабардордир.
Кўрганларингни ёзиб руҳимни гўзаллаштиришингни истайман.
Отам, энди Сивас тупроғида онамнинг ёнида ётипти. Жанозасига қатнаолоион бир жамоат унинг айтганларига мослашибТакка Ўнги Қабристонида Туркистонда ва Озарбайжонда Оллоҳ раҳмагига қовушган қондошларимиз учун ҳамбалки илк марта фотиҳалар ва ихлослар ўқилди.
Энди мен ҳам у ерларда кўрганларимни “аждодларимга ва отамга бир раҳмат василаси бўлсин” деб қаламга оляпман.
Туркистон ва Озарбайжон саёҳатларидан қўлга киритган сабоқларимни олдин Анқара ва Истанбул каби катта шаҳарларимизнинг салон-ларида, уюштирилган суҳбат йиғинларида баён этдим. Туркистон билан алоқадор саёҳат қайдларимнинг бир қисми, “Турк адабиётим” журналида. Эълон қилинди. Суҳбат йиғинлари ва саёҳат қайдлари муносабати билан мени даҳшатларга туширган терговлар билан юзма-юз келдим. Қўрқинчли бу фожиаларнннтубсчиз бўшлигини ўртага қўйган терговларнинг бир қисми айнан мана бундай:
-У ерлардаги турклар туркликларини қабул этадиларми?
-Тошкентда Ахалцихали бир доктор билан бир дарахтнинг тагида суҳбатганингизнисўрамоқчиман. Тошкентда дарахт борми?
-Туркистонда ва Озарбайжондагуллар экалган дарахтли йўлларни кўрганингизни айтгансиз. Гул буржуа хусусияти бўлганига кўра марксис-тик бир системада гул етиштирилишини қандай зоҳлайсиз?
-У ерларда ҳар нарса давлатники эканлигига, яни хусусий мулк йўқфлигига кўра, пул қандай ишлатилади? Давлат ишчига нима учун маош беради?
-Советларда оила муассаси борми? Болаларнинг ота-оналари тайинлими?
-Советларда ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари тенгми?Давлат бошлиғи билан кўчадаги ишчи орасида фарқ борми?
-Советларда порахўрликдан баҳс юритгансиз. У ерда режим порахўрликка имкон берадими? Нима учун порахўрлик бор?Пора олган амалдор олган порасини нима қилади?
– Ўзбеклар мусулмонми?
-Татарлар туркми?
-Туркистонда ва Озарбайжонда яшаётган қондош қавмларимиз тарихлари бўйича, ҳеч мустақил қура олганларми?Ҳур яшай олганларми?
–
Шундай бошланган сўроқлардан миям оғриб кетганини ҳис этдим.
Отам қаҳрланиб айтганидай, кўрдимки,Туркияда кўп нарсалар билишимиз керак бўлган мазуларда ҳеч бир нарсани билмас эканмиз ёки жуда оз нарсалардан хабардор эканмиз.Бу қашшоқ саволлар ёнида кўп асил
ҳаракатларга ҳам гувоҳ бўлнимни ёзишим керак. Туркистон ва Озарбай-жонга ҳеч бормаганлари ҳолда, мени ҳайронликларга учирган, зиммасида бой маълумотларни олиб юрган ёшлар билан танишдим. Миллий мадани-ятимизни қувватлантирувчи у тупроқларин, худди ўша ерларда ўсиб улғай-ган мамлакатларимиз каби таърифловчи ёшлар келажагимизнингёруғлиги бўлажаклар. Чунки барча хусусиятлари билан Туркистонни ва Озарбай-жонни билмасдан ва севмасдан маданий мақсадимизни тўла-тўкис маъно-си билан қучоқлашимиз мумкин эмасдир. Тилимизнинг, тарихимизнинг, достонларим изнинг, санъатимизнинг,инончларимизнинг, анъаналаримиз-нинг, ўйинларимизнинг… манбаларини шунчаки Онатўлидан изламоқ, менинг қаноатимча ярим қолмоқдир.
Мен маданиятнинг ва севгининг миллий ҳаётимиздаги бунёд этувчи, яратувчи, халос қилувчи кучини билганим ва кўрганим учун, мавзуларга
фақат шу нуқтаи назарлардан қарашга уриндим.
Бу асно жуда кўп ерда, эскитурк юртлар и билан алоқфадор ўлароқ сиёсий сўроқлар билан ҳам юзма-юз келдим. Ташқи турклар мавзусида фақат кўтарилган қилич каби турган ота юраги фақат Буюк Туркистон даъвоси учун урган азиз дўстим Курд Ториқ Ўзхондан ҳам, саёҳат қайдларим муносабати билавн узун бир мактуб олдим.Ёзган лари, айни чоғда,буюк бир қатламнинг ўртоқ қаноатини тилга келтиргани учяун,у ҳақда тўхталиб ўтишни ва изоҳлашни зарур деб топдим. Курд Ториқ Ўзхон узун мактубининг бир бўлимида мени шундай танқид қилади:
“Ташқи турклар даъвосининг ожиз бирэри(эркаги) ўлароқ айтаманки,бир ўлкага кўнгил берганларнинг фаолиятларини ҳис оламидан ақл майдонигайўналишларининг замони кеелди ортиқ.
Зотан Ҳинд бир мутафаккирининг шундай бир хулосаси бор:
”Мол десанг Ҳиндистонда, шон десанг Усмонли саолтанатида, ақл десанг Фарангистонда! Аммо фарангнинг ақлига қарангки, ҳам Ҳинднинг молига, ҳамда Усмонлимнинг шонига эришди.”
Шунингдек мен ҳам бу ҳикматларнинг нури остида , ташқи турк-ларнинг даъволарига ортиқ ҳис йўли билан эмас, ақл йўли билан эътибор бермоқ керакдир, дейман. Менинг ҳам ўн кунлик Совет Иттифоқи саёҳа-тимнинг саккиз куни Ўзбекистонда, икки куни Москвада ўтди.
Мен кўп йилларимни рус тарихини ва руҳини ўрганишга сарфлаган-ман. Ўз билгимча Туркистон масалаларини ўрганишга ҳаракат қилдим Шу жиҳатдан Советларга кетганда, амин бўл, ҳеч ҳаяжонланмадим ва ҳайрон бўлмадим. Назаримда асрлардан бери у тупроқларда яшардим. Чиқарган хулосам мана бундай:Рус, тарих саҳнасига чиққанидан буён, жуда ақлли ҳаракат қилмоқда, бемисл бир қайсарлик билан, сабр билан ваҳушёрлик билан, танлаган мўлжалига қараб яқинлашиш учун ҳаракат қфилмоқфда. Биз эса, шаимолга қарабйўналишимизни ўзгартирмоқдамиз. Ҳисларимиз, сабримиз ва ўжарлигимиз йўқ.Биз ичида яшаб гувоҳ бўлиб турганимиз аҳвол буни исботламайдими? Туркистон турки эса асорат деган зиллатни, жуда ақлли ва ҳушёр бир қавмдан тотгани учун, биздан кўра ақллироқ бир мўлжални танлаган. Бу мўлжалга душманеи каби ўжарлик билан юриб бормоқда. Энди рухсат этсанг. Ўйларимни изоҳлайин: Туркистон ва Озарбайжон саёҳатларингни баён этувчи китобингнинг сўзбошисида ва ё бошқа бўлимларда бу қардошларимизнинг там маънода ҳур ва мустақил бўлишлари учун нима қилиш кераклиги билдирувчи фикрларни ўртага қўйиш керак эмасчмми?– саволига ҳамжавоб бер.. Бу иш уруш йўли билан ҳал этиладими, тинчлик йўли биланми? Бу борадаги фикрларингни бошқа кузатишлар билан бирга китобингга кирит. Асаринг шунчаки шунчаки порлоқ бир адабиёт намунаси бўлмасин. У ёки бу ўлчовда бир оқил йўлни ҳам кўрсат. Сенинг кучли, таъсирли ва чарчамас қаламинг бор. Бу кучли қалам, имон ва қардошлик муҳаббатинг бирлашганда, ҳеч шубҳа қилмай-манки,Румэли турклигини баён қилганинг “УСКУПДАН КОСОВАГА” китобингга ўхшаган янги бир асар ўртага чиқади.Мен ўртамиздаги меҳр-муҳаббатга асосланиб истайманки, янги китобларингда,давримизнинг эҳтиёжларига уйғун ақлий бирқутулиш йўли ҳам бўлсин…”
Курд Ториқ Ўзхон қисқача ана шундай деб ёзганди. Аммо мен ўта кескин ифода билан изоҳ берайинки, ҳам бу китобимда ҳамдакейинроқ нашр этилажак бўлган “ЖОН ОЗАРБАЙЖОН”да “Туркистон ва Озарбай-жон қандай ҳур ва мустақил бўла олади?”саволининг жавоби йўқдир.
Чунки мен дунё ҳамжамиятида муҳим ва ўзгача бу буюк даъвонинг ечими йўлини билмайман. Билмаганим бир мавзуда индамасаликдан табиийроқ, яхшироғи борми? Бу мвқзуда дунё ҳамжамиятидан қирқ дипломатнинг қа– рашларини олиб, катта зафарларга эришган қирқ маршалнинг тавсиялари-ни эшитиб кескин бир хулосага борган бўлганимда ҳам, бундай бир фикрни, Туркияда ўртага қўйишнинг бугун учун фойдали бўлишига инон-майман. Шу нуқтаи назардан Курд Ториқ Ўзхон каби фикрловчилар мени маъзур кўрсинлар. Мен эски турк юртларига ва ташқи турклар мавзусига миллий маданиятимиз назари билан боқиб, уларга севган бир юрак билан
қуллуқ қиламан. Бугун Туркиянинг ташқарисида юз миллиондан ортиқ миллатдошларимиз яшайди. Биз улар билан бир хил фикрлаймиз ва айни маданий қадриятлар уларга ҳам, бизга баравар тааллуқли деб биламиз.
Яқин ё узоқ бир келажак улар билан айни бир байроқ остида бирлаша оламизми? Шундай бўлиши мумкинми? саволининг жавобини билмайман. Билганим бир нарса бор бўлса, у ҳам Туркия ташқарисида яшаётган мил-латдошларимизнинг бой маданий дунёларига нисбатан англашилмас, англатилмас ачиниш билан ажратилиб яшаётганимиздир. Бу нима учун бундай? Масалан, давлатимиз рус, инглиз, француз, олмон, италйан, ҳинд, чин, араб, ажам адабиётидан юз-юзларча адабий асарни туркчага ўгириб, расмий нашрлар орасига олган-да, Эронда, Совет Русиясида, Чинда, Болқонларда яшаётган ва ёзаётган турк аслли адабиётчилардан бир қанча– сининг асаригабўлсин, қўл узатмагандир! “Ажабо, нима учун?-дея сўра-майсизми? Туркияда ажабо, қанча киши кечаги ё бугунги озари турк ада-биётидан, қирғиз, қозоқ, туркман, ўзбек, уйғур… турк адабиётидан бизга шунчаки 5-10 жумла билан бўлсин.баҳс этиладими?Туркия ташқарисидаги қондошларимизнинг тиллари, т арихлари, инончлари, яшаш тарзлари, меъ-морийлари, мусиқалари, амалий санъатлари, афсоналари,халқ ўйинлари, яъни маданий дунёларибизнинг миллионларимизга, зиёлларимизга, сиёсат ва давлат одамларимизга бугун Нептун сайёраси қадар узоқ ва бегона. Бу қўрқинчли алоқасизликни, билимсизликни, бу буюкмаданий узуқлигини таъминлаётган (оригиналда: эмизаётган), семиртираётган, бизнинг қўрқув ва билимсиз манманлигимиздир. Расман имзолаганимиз маданий шартно-маларим и зга қарамай, ўйлаймизки, Туркия ташқарисидаги маданий манбаларимизни тадқиқ этмак, билмак, севмак, узоқ-яқин қўшниларимиз билан бизнибизни би р савашишга судраяжаклардир. Ёки ҳисоблаймизки, ташқарида яшаётганмиллатдошларимизнинг маданий дунёларига ёруғлик дарчалари очмоқ “туркчилик Турончилик” дея ҳисобланажакдир. Бундай фикрламоқ, денгизни тоққа ўхшатишга уринмоқдир. Туркологияда, дунё
ҳамжамиятида асарлар берган рус туркологларпини “ирқчи -Турончи” дея
айблашКремл идорачиларнинг хаёлига ҳам келмайди. Аммобизнинг туркологларимизга бирпасда “ирқчи -Турончи” либоси ни бичиш, бизнимнг зиёли(!)ларимизнинг хасталиги сифатида энг озида қирқ йилдан бери давом этиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан бугунги Туркияда, ташқи
туркларнинг сиёсий истиқлолларини бир давлат йшнвлиши ҳолига кел-тирмак у ёқда турсин, бу фикрни бир газета устунида ёзилиши ҳам бир тақим етакчи доираларни безовта қилажагини, айбловларга, босқинларга, зулмларга йўл очажагини биламан. Ишончим комилки, бундай бир мавзу
дунёнинг исталган жойида бемалол ўртага қўйилиши мумкин. Илгари сурилган фикрлар, маданий андозалар доирасида тортишувлар бўлиши мумкин. Аммо Туркия, бундай даражадаги тадқиқотга, бугун афсуски, тоқат қилолмайди. Бугунги турк зиёлиси ҳли-ҳануз ҳеч билмайдиган ёкижуда қўрқфадиган бу мавзуда нима дея олади? Қай нуқтагача бора олади? “Татарлар туркми?Ўзбеклар мусулмонми?Уйғурлар ким? Туркистонда ва Озарбайжонда яшаётган қондошлариммиз тарих лари давомида ҳеч бошқаларга қарамсиз яшаганларми? Ҳур давлат қура олганларми?”дея оғизларини очган қоронғиликдаги мискин оломонга нимани англатадилар? У тупроқларда юзйилларча ҳукм сурган, буюк
цивилизациялар майдонга келтирган: Хун императорлиги, Кўктурк императорлиги, Буюк Уйғур хоқонлиги,, Ҳазар императорлиги, Қорлуғ давлатлари, Овар Императорлиги, Печенеклар-Қумонлар, Қипчоқлар, Қорахонлиларп давлати. Ироқ Салжувлилари,Илхонли давлати, Озар-байжон Отабеклари,Сафавийлар давлати, Чиғатой хонлиги, Темур
императорлиги, Бобур императорлиги,Бухоро, Хева, Қўқон хонликлари, Озарбайжон жумҳурияти… худди буюк қондош-жондош миллатимиз қурган қарамсиз турк давлатлари эмас-да, фазода айланган, фақат ҳали кашф этолмаганимиз бир неча думсли юлдуз исмларидир!..
Туркия ташқарисида яшаётган миллатдошларимизни миллат сифатида танимасак ва уларни энг олий туйғулар билан севмасак, маданий манбала-рини қўлга олиб тадқиқ қилмасак, у ҳолда фақат аслини йўқотган харом-зодалар каби бироз асоссиз, бироз ярим аҳволда қолажакмиз.Тарихимизни, маданиятимизни билмак ва севмак! Бутун масала шу нуқтаи назарда тура билишдан иборатдир.Чунки, борлигимизни, фақат ўз маданий қадриятла-римиз орқалигина ҳимоя қила оламиз.Онатўлида ҳур ва мустақил қола олишимиз, бу зангин маданий манбаларимизга суянишимизга, яшаши-мизга ва яшатишимизга боғлиқ. Анқарадаги Университетда туркология курсларини йўлга қўйишимиз ва Истанбулда сийрак бўлса-да уюштири-лиши лозим бўлган Халқаро Туркология Конгрессларимиз, дунё турколо-гиясининг маданий хазиналарини ҳеч бир сиёсий қарашларга бурканмас-дан олиши зарур. Сон-саноқсиз юракни сиқадиган чекловларга, тушунмас-ликларга, сўроқларга мардонавор қарши туриб, бу мавзуда жиддий асарлар ҳам эълон қилинмоқда. Бешинчи Халқаро Туркология Конгресси Истанбул
Адабиёт факултетида, юзларча махҳаллий ва хорижий туркологларнинг иштироки билан 1985 йилда ўтказилди. Диққатингизни тортмоқчиман:
Конгресснинг биринчи кунида “Туркологиянинг тамал масалалари”узра
Маъруза қилган проф. Камол Қорпотнинг ичимга бир пичоқдай ботган
ҳақли шикоятларини қаттиқ хиджолатлик билагн хотирлайман. Дедики:
“Туркология турк тилини, турк адабиётини, турк тарихини, турк санъатларини, турк одат ва анъаналарини… Туркияда ва Туркия ташқарисида тадқиқ этувчи, анализ қилувчи бир илм тарм оғидир.
Туркологиянинг Ғарбда 150 йиллик бир кечмиши бор. Бизда эса бу майдонда 60 йилдан бериишлар қилинмоқда. Тадқиқот ларимизни тамоман илмий қолиплар доирасида юритамиз. Ҳеч бир сиё сий фиклар билан ҳаракат қилмаймиз. Туркологлар ўлароқ ҳеч бир сиёсий ташкилот билан боғлиқ эмачмиз. Биз, миллат ўлароқ дунёнинг энг бой, энг кўзга ташланган м аданий хазиналарга соҳибмиз.Бу зангин маданият борлигимизни ўртага чиқармоқ, айни чоғда бутун инсониятга ҳам хизмат этмакдир.Бу жиҳатдан Туркиямизнидунёнинг турлиерларида бўлган Туркология Институтларининг м аркази ҳолига келтиришни истаймиз. Аммоафсуслар бўлсинки,ўз ўлкамизда, турли имконсизликлар билан, турли тушунмасликлар билан юзма-юз келмоқдамиз.Бизнингн бу илмий ишларимизни, ҳамон “ирқчилик-Туронсчилик” дея айбловчи ойди нларимиз, идорачиларимиз бор. Демак, биз 60 йилдан бери Туркология не демак экан-лигини тушунмаётган бир қатор таъсири кучли бўлган етакчи доиралари-мизга англатишимиз керак. Туркологиянинг “ирқчилик-Турончилик” эмаслигини, аввало ҳукумат оламларимизга, сўнгра зиёлиларимизга ўргатиш учун ҳаракат қилишимиз керак.”
Проф.Қорпотнингбу исёнкор шикояти аҳволни на қадар яхши тушун-тиради! Туркияда, турли имконсизликларга ва англамасликларга қарамай,
биз беш марта Халқаро Туркология Конгресси ўтказа олдик. Лекин турк маданиятига, бу орқали миллатимимзга хизмат қилиш учун чирпина ётган олимларимизга ҳам “ирқчи-Турончи” ёрлиғини таққанмиз. Энди Туркияда
миялари бир бордоқ сувдай туриб қолган ва усти ялтироқ одамлар, турк
маданияти устида ишлаётган олимларимизни”ирқчи-Турончи”деб чақма чақарлик билан бошларига бало ёғдирмоқдалар. Бу катта ғафлат ва жа-ҳолат турккларга душман бўлганларни ҳам ҳайрон қолтириб ва ҳатто уял-тириб қўймоқда. Булар ер юзида ажабтовур бизга хос ғаройибликлардир.
Бу кишилардан сўранг:
-Шарқ ва Ғарб дунёсида 150 йилдан бери туркология устида ишлаётган ва бизнинг туркологларимиздан ортиқроқ ишлар қилган, кўпроқ асарлар ёзган аслан рус, инглиз, француз,, олмон, италйан, американ, япон, ҳинд,хитой, румин, булғор туркологлар ҳам турк ирқчиларими, Турончилик савдосига мубтало бўлиб тадқиқотлар қилишаётирми?
Шунда англашиладики, бир қатор “қўли узунларва етакчилар” мада-ният миллат ҳаётининг шоҳтомири эканлигини ҳанузгача фарқига бормаёт-ганлари ойдинлашади. Шунинг учун ҳам зиёлиларимизнингва сиёсатчила– римизнинг жуда катта қисми масаларимизга шунчаки иқтисодий нуқтаи назардан қарамоқдалар. Туркияда ҳар йили тахминан етти фоиз тикланиш тезлигининг ошиши ҳар нарсани ҳал этади деб ҳисобламоқдалар. Буни нуқсон деб, янглиш деб баҳолаш керак! Туркия етти тугул, етмиш етти фоиз тикланиш тезлигига эришар балки. Аммо давлатимиз ва ва ойдинла– римиз маданиятимизга аҳамият бермаса, миллий маданиятимизни юксал-тирмаса, тикланиш тезлиги 77 фоизганлиги ҳеч бир маънони ифодалай олмайди! Миллатларнингиқтисолий имконлар ёнида фақат соғломмиллий маданият ларп билан оёқда тура олишини бизга ким англатажак? Тарих бўйича, бузилмаган маданиятларнинг, цивилизацияларни ҳам тарқатгани-ни, мағлуб этганини бизга ким ўргатажак? Ер юзида сиёсий истиқлолла-рини йўқотган миллатларнинг, маданиятларига астойдил эга чиққанлари тақдирда ( минг йил, икки минг йил кейин бўлса ҳам) янгитдан сараланиб тўпланганлари (қўшин тузга нлари), мустақилликларига эришганлари
кўрилгандир, иқтисодий имконларининг кенгликлари, зангинликларига қарамай, маданиятларини йўқотган миллатларнинг сиёсий истиқлол-ларини сақлай олганлари кўрилмагандир.
Жанубий чегшараларимизнинг нарёғида, Ливандан, йиллардан берим ички жанглар давом этмоқда. Қўрқинчли ва қонли бир қардош қатли оми.
Бир замонлар очиқ бозорлари, бой кон манбалари, тилларда достон бўлган айшу сафо оламлари туфайли ўша Ливанни “Ўрта Шарқнинг Парижи”де-йишарди. Ливан узра турли ўйинлар режалаштирган давлатлар, арабнинг иқтисодий ночорлигидан йўлга чиқмадилар. Арабнинг маданий ҳаёти бошқачалигидан, маданий инқирозидан фойдаланиб арабни арабга қайраб уруштирдилар. Энди Ливаннинг бир замонлар Парижга ўхшаш кўчаларида арабнинг насронийси, арабнинг суннийси, арабнинг шиийси, арабнинг дурагайи ҳар куни эрталабдан қўрқув ва кин билан тажанглашган юзини нуқул ўз қондошининг қони билан ювмаётирми? Шунчаки қон бирлиги, шунчаки қўлга киритган бойлиги бир жамоатнинг миллат шуури-га хизмат қилдирилсайди, Ливан бу қонли қардошлараро бўғишманинг ташқарисида яшар эди. Фақат Ливанми? Дунёнинг қаерида бир маданий буҳрон бошланган бўлса, ўша ердаги миллат, бир бошқа кучли маданият-нинг комига тушган, эриб йўқ бўлган ёки шўрлик каллалар қардош қўллар-нинг маузерлари билан парчалаб юборилган. Бу нуқтаи назардан бизни миллат ўлароқ оёқда тутадиган, тириклигимиз-бирлигимизни қўриқлай-диган барча маданий қадриятларимизга соҳиб бўлишга, уларни яшашга ва яшатишга мажбурмиз ва махкуммиз. Мен давлатимиз томонидан иқтисо-дий масалалар савиясида маданият даъвомизга ҳам аҳамият берилишини истайм ан.
Туркиямизда Маданият вазирликларимизга, кўзи хира раҳбарларнинг
“ирқчилик-Турончилик” шовқин-суронлари ила миллий борлигимизни йўргаклаб ташлашгауринганларнинг инсон каби яшашлари ҳам, турк маданиятининг оёқда туришига боғлиқ.
Тилимизни, тарихимизни, адабиётимизни, одат ва анъаналаримизни… тадқиқ қиларкан, Туркия ташқарисида қолган қондош-қардошларимизни бир четга суриб қўймайлик. Эски турк юртларини кўриб кўрмасликка олмайлик. Туркия ташқарисида яшаётган қавмдошларимизнинг маданий бойликларидан хабардор бўлиш, улар билан маданий кўприклар қуриш, бизга доимо янги уфқлар очажак ва куч қозонтиражак. Билишга ва севишга, билиб ва севиб яшашга нон каби эҳтиёжимиз бор. ТУРКИСТОН, ТУРКИСТОНни мана шундай туйғулар билан ёза бошладим. Мақсадим: шунчаки танитмак ва севдирмакдир. Туркистонда ва Озарбайжонда яшаётган туркларни Онатўли туркимизга бироз яна танитиш ва севдириш.
Билмасдан ва севмасдан буюк маданият дунёмизга қандай яқинлаша оламиз ва қанедавй яшаймиз? Советларга уч марта бордим.Туркистонни ва Озарбайжонни севган бир юрак билан; йўқ. йўқ, ошиқ (қорасавдоли) бир кўнгил билан кездим.Эллик тўққиз кун давом этганбир туш салтанати асносида, ҳар қандайдир бир соҳада тмахсус бир тадқиқот билан машғул бўлмадим. У ерда бир тақим рақамларнинг ва сиёсий маълумотларнинг орқасида чопиб юрмадим. Бир сиёсат ва иқтисод китоби ёзиш ҳавасига берилмадим. Советларда қаерга олиб боришган бўлса ўша ерда нима кўрдим, нимани бошимдан ўтказдим, ўшаларни онамизнинг сути каби ҳалол ва пок бир турк тили билан англатишни истадим. Табиий, фақат ёзилиши мумкин бўлган воқеаларнинг пардаларини оралашга интилдим. Бу жиҳатдан, ТУРКИСТОН. ТУРКИСТОН бир сиёсат китоби эмас. Унда на сўлларнинг жаннати бор, на ўнгларнинг жаҳаннами. Жуда яхши биламан-ки, ёзганларимни олдиндан бир ҳукм-ла ўқимоққа бошлаганлар излашганла-рини тополмайдилар. “Советларда ҳар нарсани гулистонлик”деб санаганлар ёки “Тошкенетда дарахтли бир йўлни, Бухорода,Самарқандда одатда гуллар ёмғирига тутилган бир боғ-боғчани” ҳафс алаларига сиғдиролмаганлар ўпкаланиб туражаклар. Билимсизликнинг ва таассубнинг ҳар кечигидан жирканганимни айниқса қайд қилиб ўтишни истайман. Бир тақим кимсаларни кайфлантирмоқ учун қаламимнинг сажиясини нега бузайин?
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?