282 000 книг, 71 000 авторов


Электронная библиотека » Комил Хоразмий » » онлайн чтение - страница 2

Читать книгу "Буюк Беруний"


  • Текст добавлен: 29 апреля 2024, 12:40


Текущая страница: 2 (всего у книги 3 страниц)

Шрифт:
- 100% +
8

Гален (Жолинус) ва Авиценна (Абу Али ибн Сино)ни ёқлаб хато қилиш бошқаларни ёқлаб тўғри бўлишдан яхшироқдир.

Микеланжело3737
  Ушбу иқтибос С.А.Каримов, А.Е. Шаламаевнинг “Абу Али ибн Сино” номли китобидан олинди. ( С.А.Каримов, А.Е. Шаламаев.“Абу Али ибн Сино”. Тошкент, 1980, 4 –бет)


[Закрыть]

Данте ўзининг “Илоҳий комедия”сида Ибн Синони Птолемей, Евклид, Гиппократ, Гален номлари билан бир қаторда эслатиб ўтади.

Профессор Б.Д. Петров3838
  Ўша жойда.


[Закрыть]
 
Юлдуз ёлғизгина бўлмас намоён,
Ахир тилсимотнинг макони осмон.
 
 
Турфа билимларга бўлганича ғақр,
Ер юзин сайқали саналганди Шақр.
 
 
У пайт тетапоя эди-ку аранг,
Олмонлар юрти-ю, испан ва фаранг.
 
 
Юнонлар беназир бўлганлиги, рост,
Аммо, Европадан бир шингил, холос.
 
 
Амриқо қитъаси ётарди пинҳон,
Ишора қилганди ул Абу Райҳон3939
  Халқ орасида Беруний уммон ортида қитъа мавжудлигини башорат қилган, қабилидаги гаплар юради. Бу ҳақда атоқли шоир Абдулла Орипов шеър ҳам ёзган.


[Закрыть]
.
 
 
Мантиқа таяниб этмиш башорат,
Фан ҳам фаразлардан ахир иборат!
 
 
Демак, у сезибди Колумбдан аввал,
Колумб юриши-ла қилган мукаммал.
 
 
Беруний забт этди бутун дунёни,
Ўзига дўст тутди Ибн Синони4040
  Абу Али ибн Сино – жаҳонга машҳур табиб, файласуф олим, шоир. 980 йилда Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида туғилган. 1037 йилнинг 18 июнида Ҳамадонда вафот этади. Бизгача 300 га яқин асарлари етиб келган. Йирик асарлари: “Алқонун фит-тибб” (“Тиб оқнунлари”), “Китоб-аш-шифо” (“Даволаш китоби”),”Донишнома” (“Илмлар китоби”), “Китоб ул Ножот” (“Ножот китоби”), “Китоб ул Ишорат ва-т Танбиҳат” (“Ишоралар ва насиҳатлар китоби”), “Китоб ал Инсоф” (“Адолат китоби”.) Маҳмуд ўазнавий Исфаҳонни босиб олаётган вақтида бу китоб йўқолган.


[Закрыть]
.
 
 
Мансур ва Масиҳий эди қўш юлдуз4141
  “Мансур ва Масиҳий” – Абу Мансур ибн Ироқ; Ал-Масиҳий – Берунийнинг устозлари. “Манбаларда кўрсатилишича, Абу Сахл Исо ибн Яҳё ал-Масиҳий ал-Журжоний Абу Райҳон Беруний ва ибн Синодан ёши анча катта бўлган. Шунинг учун ҳам у Абу Райҳон Берунийга, Ибн Синога устозлик қилган ҳамда академиянинг бошқа олимларига ижобий таъсир кўрсатган машҳур олимлардан бири ҳисобланса керак.” (Мадрим Жуманиёзов. “Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 37-бет.
  Масиҳий Хоразм давлати арқамоғидаги Гуғрон деган жойда таваллуд топган. Шу ерда бошланғич маълумот олади. Кейин Бағдодга, Хоразм пойтахти Урганжга бориб, малакасини оширади. Тиббиёт, мантиқ ва бошқа кўплаб фанларни ўрганади. “Ибн Абу ибн Усайбиа Масиҳийнинг тиббиётга доир асарлари ҳақида кўрсатиб, унинг бир қатор асарларини “Одамни яратишда Оллоҳ таоло доноликларининг сирини очиш”, “Тиббиётга доир юз масала”, “Умумий тиббиёт китоби”, “”Чечак ҳақида мақола”,”Ўлат ҳақида китоб”, “Руҳ ҳақида китоб”, “Масиҳийнинг танланган асарлари”, “Тиббиёт билимлари ҳақида китоб” кабиларни санаб ўтади.” Ўша манба, 38-бет.)
  “… Ота-онасидан жуда ёш етим оқлган Беруний Абу Наср тарбиясида бўлади” (Ўша манба, 39-бет.) Беруний Масиҳий билан йигирма тўрт ёшида Гургонда танишган; бинобарин, Мансур ва Масиҳий Абу Райҳон Беруний ҳаётида катта таъсир кучига эга бўлишган.


[Закрыть]
,
Бўзжоний4242
  Бўзжоний – буюк олим. 940 йилда туғилиб, 998 йилда вафот этади. “Хуросон ўлкасидан етишиб чиққан улуғ математик Абул Вафо ал-Бўзжоний текис тригонометрия яратиш ишини ниҳоясига етказиб, сферик тригонометрия асосларини яратди. Бўзжоний қадимги математиклар ишлаб чиққан фан асосларини ижодий ривожлантирар экан, “Геометриянинг отаси” – Евклид ишларига алоҳида аҳамият берди.


[Закрыть]
олисдан ташлар эди кўз.
 
 
Бўзжоний Кот сари ёзиб мактублар,
Берунийни шараф важидан қутлар.
 
 
Кот ва Бағдодда –ку туриб икковлон,
Ойнинг тутилишин кузатмиш осон.
 

Илова:

Ёш олимнинг довруғи ўша даврнинг энг йирик математиги ва астрономи Абул Вафо ал– Бўзжонийгача етиб боради. Бўзжоний бу вақтда Бағдодда яшаётган эди. Шундан сўнг иккала олим бир-бирлари билан хат орқали боғланишади ва икки жойдан – Кот ва Бағдод шаҳарларидан туриб 997 йилги ой тутилишини кузатишга келишиб олишади. “Мен Абул Вафо Муҳаммад ибн Муҳаммад ал– Бўзжоний билан у Бағдодда, мен эса Хоразмнинг марказий шаҳри (Кот) да бўлганимда Ойнинг тутилишини биргаликда (икки шаҳардан) кузатиш тўғрисида келишдик, – деб ёзади Беруний “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китобида. – Биз буни 387 ҳижрий (997 милодий) йилида амалга оширдик”.

Бўзжоний ҳамда Берунийлар томонидан бир вақтнинг ўзида олиб борилган кузатишлар натижаси ўша вақт учун жуда аниқ бўлди. Олимлар топган Бағдод ҳамда Кот шаҳарлари вақти орасидаги фарқ шунақа кичик бўлдики, Беруний уни бир соат (15 ) деб олишни маъқул топади. Бу икки шаҳар вақти ўртасидаги ҳақиқий тафовут 1 соату 5 минутни ташкил этади.

997-998 йилларда Беруний Абу Али ибн Сино билан хат ёзиша бошлайди. Ибн Сино бу вақтда 17 ёшида бўлиб, Бухорода истиқомат қиларди.

П.Г. Булгаков.
(“Абу Райҳон Беруний” китобидан)4343
  Хўжандлик Абу Маҳмуд Ҳамид ибн ал-Хидр ал-Хўжандий Бўзжонийнинг замондоши бўлган. Математика ҳамда астрономия фанлари соҳасида катта шуҳрат оқзонган ал-Хўжандий дунёда биринчилардан бўлиб Қуёш апогейи узунлигининг ўзгарувчанлигини тегишли далиллар билан асослаб берди, сферик учбурчаклар учун синуслар теоремасининг оригинал исботини топди.” (П.Г. Булгаков. “Абу Райҳон Беруний”, Тошкент, 1973. 5-бет.)
  Манбалардан аён бўладики, Абу Мансур ибн Ироқ, алМасиҳий, Бўзжоний, ал-Хўжандий каби олимлар Беруний деган беқиёс зотнинг жаҳон миқёсида танилишига сабабчидирлар. Уларнинг ҳар бир иши мўъжизавордир. Дейлик, Ибн Ироқ Менелайнинг грек тилидаги “Сферика” китобини араб тилига таржима қилган – бу эса ҳазилакам амал эмас. Шу улуғларнинг шогирдлари сифатида Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино дунё илм-фани тарихида бетакрор из қолдиришган.


[Закрыть]
 
Энди сўз очайлик ибн Синодан,
ўарбчасига айтсак Авицинодан.
 
 
Ромитон улуғи эди падари4444
  Алломанинг отаси Абдулло ибн Сино Ромитон қишлоғининг оқсоқоли бўлган.


[Закрыть]
,
У ҳам ўз даврининг бўлмиш гавҳари.
 
 
Афшонадан қиз олиб кўчмишдир ул,
Дилини ром этмиш Ситораи гул4545
  Ситорабону – Абу Али ибн Синонинг онаси.
  Ибн Синонинг асл исми Ҳусайндир.
  Абдулло ибн Сино оиласи билан Бухоога кўчиб келганидан сўнг ами саойига закотчи вазифасига ишга киади.


[Закрыть]
.
 
 
Кўп шеърларни ёдлар эди Ситора,
Рўдакийдан ўқир эди кунора.
 
 
Сана тўқиз юзу яна саксонда,
Бир ўғил туғилди шу хонадонда.
 
 
Ҳусайн аталди муродбахш гўдак,
Кўзлари боқарди ҳар тараф зийрак.
 
 
Шеър ёдлай бошлади олти ёшида,
Эртаклар тинглади она қошида.
 
 
Бухоро шаҳрига келишди кўчиб,
Қишлоқи орзулар хаёлдан ўчиб.
 
 
Отаси Абдулло донишманд инсон,
Ўғлини суярди гоҳида чунон.
 
 
У билан мулоқот қиларди баъзан,
Шеърлар эшитарди муғрак боладан.
 
 
Амир саройига ишга кирмиш у,
Оталик важҳидан кўнгилда туйғу.
 
 
Кундан кун ўсаркан Ҳусайн ўғли,
Ўйлаб юрганлари чиқмишдир тўғри.
 
 
Шу бола ҳолида гаплари кескир,
Фикрлари теран, зеҳни ҳам ўткир.
 
 
Домла саволларга беролмай жавоб,
Кўп китоб ахтариб бўларди хуноб.
 
 
Охири мактабга келмагин, деди,
Менинг ожизлигим билмагин, деди4646
  Ҳусайн болалигидано ал-заковати ила муаллимлани ҳайатга солган. “Ула Бухоога кўчиб келишлаи билано Ҳусайнни мактабга беадила. Мактабда 15 шогиднинг нг кичиги Ҳусайн ди. Ҳусайн мактабда Хотиб Убайд ўлида таҳсил ола бошлади. Кўпгина болала аабчага тушунишмасди. Аммо, Ҳусайн тез оада уъонни бошданоё ёд олади. Зийаклиги туфайли Ҳусайн Хотиб Убайдга кетма-кет саволла беади. Убайд гоҳи жавоб беолмай олади. Пиовадида муаллим Ҳусайннинг мактабда ўишини отича билди. Шунда Ҳусайн нди ўн ёшда ди. Шундан кейин Ҳусайн мактабга бомай ўйди.” (С. А.Каимов, А.Е. Шаламаев. “Абу Али ибн Сино”,Тошкент, 1980, 15-бет.)


[Закрыть]
.
 
 
Ўшанда Ҳусайн – ўн яшар бола,
Йўқ, бола демангиз, бамисли “бало!”
 
 
Бир варақ очдими – ёд бўлар шу он,
Қийин мисоллар ҳам болага осон.
 
 
Ота олим ёллаб ўқитди уни,
Идрок шуълалари ёритар тунни.
 
 
Нотилий фалсафадан бериб сабоқ4747
  “…Ҳусайнни уйда ўқитадиган бўлишди. Абу Абдулло Нотили унга фалсафадан, баққол Маҳмуд Массох эса уни ҳинд ҳисоби, геометрия ва алгебрадан ўқитарди. Ибн Сино шу орада ўзининг иқзиқиши туфайли фалсафа ва тиббиётдан кўп нарсани ўрганди. У устози Нотилидан Сократ (Сурқот), Платон (Афлотун) ва Аристотель (Арасту) нинг ҳаётини жуда яхши ўрганиб олди. Нотилидан Ҳусайн Аристотель ҳақида кўп нарсани эшитгиси келарди ва Нотили ҳам Ҳусайннинг қизиқувчанлигидан баҳра олиб, вақтини аямай, гоҳида ярим кечагача у билан мулоқотлар ўтказарди”. ( С.А. Каримов, А.Е. Шаламаев. “Абу Али ибн Сино”, Тошкент, 1980. 15-бет.)


[Закрыть]
,
Ярим оқшом қадар тинмас эди гоҳ.
 
 
Ҳусайн саволлари бисёр эди лек,
Баҳсга киришарди гўё олимдек.
 
 
Сурқоту Арасту Афлотундан ҳам,
Баҳс олиб боришар эдилар илдам.
 
 
Айниқса Арасту жон дилидир рост,
Унинг фалсафаси руҳиятга мос.
 
 
Яна бири домла Маҳмуд Масохдир,
Ҳиндий ҳисобидан у эди моҳир.
 
 
Алжабр илмидан сабоқ берди хўб,
Фанлар шукуҳидан жўшқин бўлди кўп.
 
 
Сўнг эса Масиҳий билан танишди4848
  Мадрим Жуманиёзов “Маъмун академияси” номли китобида Нотилий ( У “Нотили”ни “Нотилий” шаклида ёзган) ҳақида ҳам маълумотлар беради: “Нотилий ўз шогирдига бисотидаги бор билимларини ҳадя этиб, Ибн Синонинг астрономия, фалсафа дунёсига киришига ёрдам берди. Унинг бевосита таълими остида Ибн Сино Арасту, Эвклид каби юнон олимларининг асарлари билан танишди, астрономия билан шуғулланди. Кейин Птолемейнинг “Альмагеста” (Космография) сини таҳлил қилишга киришади.” “Ибн Сино ўн беш ёшга тўлганда Нотилий Гургонжга кетиб қолади. (Бу ҳам Ибн Синонинг кейинча Гургонжга Маъмун “Академия”сига келишига баъзи бир сабаб бўлиши мумкин.) 15 ёшида ақдимий Юнон, Рим ва Миср табибларининг ишларини ўрганди. Тиб илми ёш Ибн Синони ўзига майл қилганлиги, унга оид китобларни мутолаа қилганлиги, қисқа муддат ичида бу фанда жуда илғорлаб кетганлиги, ҳатто билимдон табиблар ҳам келиб тиб илмидан дарс олганлиги, беморларни ҳам кўриб турганлиги ҳақида таржимаи ҳолида жуда кўтаринки завқ билан ёзади. Ибн Сино ўша вақтда 16 ёшга кирган эди. Ибн Синонинг тиб илмига қизиқишида ўша замоннинг табиблари Абдул Мансур Қамарий ва Абу Саҳл Масиҳийларнинг бевосита таъсирлари катта эди”. (Мадрим Жуманиёзов. “Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 42-43 – бетлар.)
  Абу Али ибн Сино шу йўсинда дунёда шон-шуҳрат қозонади. “Ибн Сино Шақрда “Шайх-ур-раис”, ўарбда “Файласуфлар князи” номи билан машҳур бўлди.” (С.А.Каримов,А.Е.Шаламаев. “Абу Али ибн Сино”, Тошкент, 1980. 4-бет.)


[Закрыть]
,
Буюк табибга у шогирд ҳам тушди.
 
 
Хоразмдан келганди Масиҳий устод,
Беруний ҳақида сўзлаб берди бот.
 
 
Масиҳий боғлади икки даҳони,
Ки яқин келганди улар лисони4949
  Ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний илмий фаолиятининг муштарак жиҳатлари кўп. Уларнинг иккаласи ҳам юнон олимларининг асарларидан таъсирланганлар; уларнинг иккаласи ҳам Мусо Хоразмий ижодидан завқ олишган. “Шамсиддин Муҳаммад Шахризурий (1190-1215) Беруний ва Ибн Сино ўртасида жуда яқин ва дўстона муносабатлар мавжуд бўлган, ана шу ҳамкорлик туфайли улар илм дунёсида жуда кўп иш қилдилар, деб ёзади” ( Мадрим Жуманиёзов.”Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 44-бет.)


[Закрыть]
.
 
9

998 йилнинг охири ва 999 йилнинг бошларида Беруний Журжонга келиб, бу ернинг ҳокими Қобус ибн Вашмгир саройида хизмат қила бошлади. Кейинги тадқиқотлардан маълум бўлишича, Беруний 1004 йилга қадар Журжонда истиқомат қилган. Бу даврда олим тахминан 15 та асар ёзди. Олим Журжондалигида у ерлик жуда кўп илм аҳллари билан танишди. Берунийнинг Хоразмда қолган устози Ибн Ироқ ўз шогирдига бағишлаб 12 та рисола ёзди ва уларни Журжонга – Берунийга юборди.

П.Г.Булгаков.
(“Абу Райҳон Беруний” китобидан)5050
  П.Г.Булгаков. “Абу Райҳон Беруний”, Тошкент,1973. 22-бет.


[Закрыть]
 
Карвонлар ўтади қўнғироқ чалиб,
Кўҳна Шақр тобора борар юксалиб.
 
 
Рақобатдош эрур Турону Эрон,
Арабий лисонда сўзларлар бийрон.
 
 
Барига сабабдир билим деган ганж,
Хоразм бирлашди – пойтахтдур Урганж.
 
 
Минг йиллик шу йўсин топди-ку якун,
Билим машъалидан чароғон очун.
 
 
Ёзув мўъжизаси мавжуд экан то,
Коинот сирларин очгувси ҳатто.
 
 
Идрок порламаса эзгу юмушдан,
Не фойда айтингиз олтин-кумушдан.
 
 
Ақл йўлларини тўсганда парда,
Нодонлар саҳнага чиқса агарда –
 
 
Кукундек соврилар обрў ҳам, шон ҳам,
Ҳайвонга эврилар шунда инсон ҳам.
 
 
Дарахт илдизига тушган каби қурт,
Аста сўлиб борар билдирмайин юрт.
 
 
Маҳобат касб этиб қадимий Журжон,
Ўзини фан аро қилмиш намоён.
 
 
Журжонга интилар олим, шоирлар,
Унда ечилгувси жумбоғу сирлар.
 
 
Беруний бу юртга борганда шитоб,
Изидан етганмиш бир туя китоб.
 
 
“Ёдгорлик”5151
  “Ёдгорлик” асари – Абу Райҳон Берунийнинг дастлабки йирик ва шоҳ асари. Тўлиқ номи: “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”. Қисқача “Ёдгорлик” ҳам дейилади.”Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари 1000 -1001 йиллар атрофида ёзилган. Беруний бу китобида ўзи билган барча халқларнинг: юнонлар, румликлар (византияликлар), эронлар, суғдлар, хоразм ликлар, қибтийлар, христианлар, яҳудийлар, жоҳилия араблари ва мусулмонларнинг йил ҳисоблари ва байрамларини таърифлаб беради. Беруний бу масалаларни астрономия фани нуқтаи назаридан таҳлил қилади, бир халқ йил ҳисобини иккинчи бир халқ йил ҳисобига айлантириш йўлларини ишлаб чиқади, династияларнинг хронологик жадвалларини келтиради… Академик И.Ю. Крачковский таъбири билан айтганда, то шу кунгача бутун Яқин Шарқ адабиётида тенги йўқ бўлган “Ёдгорликлар” китоби Берунийдаги бир қатор янги хислатларни, унинг табиий ва ижтимоий воқеа-ҳодисаларга турли жараёнларга нисбатан қарашларини намойиш этади.” ( П.Г. Булгаков. «Абу Райҳон Беруний”, Тошкент, 1973. 23-бет.)
  “Ёдгорлик” асари Берунийнинг яна бир дурдона асари “Ҳиндистон”нинг дунёга келишига замин яратган.


[Закрыть]
асарин иншо қилди у,
Ўзига бир ҳайкал бино қилди у!
 
 
Унда жамулжамдир фаришта, қуш ҳам,
Қуёшнинг ошиғи доно Зардушт ҳам.
 
 
Юнону румликлар урфу одатин,
Хоразм элининг ҳам саодатин –
 
 
Форсийлар, араблар байрамларини,
Жоҳилия даврин одамларини;
 
 
Жо-бажо айлади шундай пойидор,
Тарих тилга кирди бир афсонавор.
 
 
Қалам қоғоз узра тинмас эди ҳеч,
Дурларини сочиб, шундоқ эрта-кеч.
 
 
Қанча шамлар ёниб адо бўлдилар,
Адашган зулматлар садо бўлдилар.
 
 
Қўлёзма эмасми мисли жавоҳир,
Келажакка бориб етгувси охир?!
 
 
Булар наки инсон – тирик хазина,
Фалакка интилган зинама-зина!
 
 
Абу Райҳон эса пир эрур нодир,
Буни обдон билар подшоҳ Вашмгир5252
  Подшоҳ Вашмгир – Журжон ҳукмдори Қобус ибн Вашмгир. Беруний 998 йилнинг охири 999 йилнинг бошларидан токи 1004 йилга қадар Журжонда истиқомат иқлади. Хоразмда оқлган устози Ибн Ироқ, табобат, астрономия бобида довруқ қозонган Абу Сахл ал-Масиҳий Берунийга бағишлаб 12 та рисола ёзиб, Журжонга жўнатадилар.
  Подшоҳ Вашмгир Берунийдаги бетимсол талантни кўриб, уни ўзига вазир қилмоқчи бўлади; аллома эса бу таклифни рад этади. Шу сабаб боис Вашмгир билан Беруний муносабати совуқлашади. “Вашмгир… илм-фанга кўнгил қўйган, унга ҳомийлик қилган ҳукмдор бўлиш билан бирга, бир сўзли, айтган сўзининг иккита бўлишини истамайдиган ҳокими мутлақ бўлган.” (Ўша манба, 27-бет.)


[Закрыть]
.
 
 
Аллома илмига айтмиш тасанно:
“Сендек донишмандни кўрганму дунё?
 
 
Бўсағанг тиллодан қилурман ўзим,
Вазирим бўлғайсен – Вашмгир сўзим!
 
 
Онаси ўпмаган малакларни ҳам,
Ипакдай мулойим билакларни ҳам –
 
 
Инъом этажакмиз – қанчаси керак,
Паридан бақувват бўлғувси юрак.
 
 
Хушсуврат йигитсан – кўпдур эҳтирос,
Оппоқ қушчаларни чиқриллатиб бос!
 
 
Сендан айлансинки ағрувон бода,
Бир сархуш бўларкан учгин ҳавода.
 
 
Ҳовурингни босгин – зотдор тулпорлар,
Самовий парвозга ҳамиша чорлар.
 
 
Давлатимнинг ярмини берайинми айт,
Менга асарлар бит, ёзғил ўтли байт.
 
 
Осмон қўлингдадур – билиб турибман,
Мен сенга ҳомийлик қилиб турибман.
 
 
Мактуб ёз – чорлагин устодингни ҳам,
Сен бирла шодликни кўргай у баҳам.
 
 
Чорлагин – тез келсун Ибн Синолар,
Шаънига тиклагум бунда минорлар.
 
 
Расадхона қурай, қурай мадраса,
Олимлар айшини сургайдур роса.
 
 
Жаҳоннинг пойтахти бўлгайдур Журжон,
Ҳайратбахш зиёга тўлгайдур Журжон!”
 
 
Лол қолди бу гапдан улуғ аллома,
Қўлидан сиғралиб тушмишдир нома.
 
 
“Бир ўйлаб кўрайин!” деди-ю шу зум,
Подшоҳга эгилиб айлади таъзим.
 
 
Вашмгир кўзида айёрона нур,
Чақнаб турар эди завқ ила сурур!
 
 
Кулбасига келиб қаҳ-қаҳ отди у,
Ҳавойи гаплардан ғамга ботди у.
 
 
Довотидан шундоқ олар экан пар,
Қоғозга тўкилди ушбу сатрлар:
 
 
“Ким учса саъй-жаҳд қилмай шуҳратга,
Карам либосига кўзи бўлса оч.
 
 
ўафлат соясида шод бўлур, аммо,
Шараф кийимисиз қолар яланғоч”5353
  Бу шеър Абу Райҳон Берунийники. ( Абу Райҳон Беруний. “Ҳикматлар”, араб тилидан А.Ирисов таржимаси, Тошкент, 1973. 100-бет.)


[Закрыть]

 
 
Тонг саҳар саройдан келмишдир хабар,
“Он ҳазратларики қошиға чорлар!”
 
 
Подшоҳ ҳузурига борди у шитоб,
Қўлда якунига етган бир китоб.
 
 
Савол назари-ла термулди подшоҳ,
Беруний ҳолидан бўлмоқ-чун огоҳ.
 
 
Аллома гапини бошлаб узоқдан,
Ҳангома айлади аввал ҳар ёқдан.
 
 
“Таъзимим қабул эт Шамс ал-Маолий5454
  Қобус ибн Вашмгир “Шамс ал-Маолий” яъни, “Олий мартабалар уқёши” лақаби билан довруқ қозонган. Абу Райҳон Беруний бу подшоҳга “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” – қисқача қилиб айтганда “Ёдгорлик” асарини бағишлайди.


[Закрыть]
,
Жаҳон айвонида шарафи олий.
 
 
Фақирга иноят эттинг, ташаккур,
Ҳеч недан арзим йўқ – Худога шукур.
 
 
Пайғамбар демишки, дардинг арисин,
Олимлар эрурким менинг ворисим5555
  Ҳадисга ишора.


[Закрыть]
.
 
 
Ворислик мартаба бизга, онҳазрат,
Шундадур роҳат ҳам, шундадур иззат.
 
 
Бошқа эҳтиромлар бизга не лозим,
Рухсат эт – бардавом бўлсин парвозим.
 
 
Фақирга мукофот – тинч қўйсанг агар, Чунки, қизиқтирмас малаклару зар.
 
 
На мансаб, на бойлик ҳаваси бордур,
Боиси фаришта фақирга ёрдур.
 
 
Самодан сўзлагай тунлари узоқ,
Англадим: бу дунё мен учун тузоқ.
 
 
Унутмам мен асло сийловингни, шоҳ,
Дарду аламимни аритгансан гоҳ.
 
 
Мусофир кўнглини шодон этдинг сен,
Зулмни енгмоқни осон этдинг сен.
 
 
Сенинг ҳимоянгда беш йил яйрадим5656
  Абу Райҳон Беруний Қобус ибн Вашмгир ҳузурида беш йил мобайнида яшайди. 1004 йилда эса Журжонни тарк этиб, ўз юрти Хоразмга қайтади.
  “Бу пайтда Берунийнинг устози Ибн Ироқ, машҳур табиб ва табиатшунос ал– Масиҳий, табиб ва таржимон (юнончадан) Ибн ал-Хамморлар ҳам Урганчда яшар эдилар. Орадан бир йил ўтгач, Ибн Сино ҳам Урганчга кўчиб келади. Шундай қилиб, бир-бирлари билан сиртдан, анирқоғи хат оқрали таниш бўлган икки буюк мутафаккир – Абу Райҳон Беруний билан Абу Али ибн Сино тахминан 1005 йили Урганчда юз кўришишади.” ( П. Г. Булгаков. “Абу Райҳон Беруний”, Тошкент, 1973. 27-бет.)


[Закрыть]
,
Чаманда булбулдай ёниб сайрадим.
 
 
Рухсат бер: Хоразм сари от сурай,
Юртни хўб соғиндим – ёримни кўрай!5757
  Беруний подшоҳни чалғитмоқчи бўлиб, шу гапларни айтади.


[Закрыть]

 
 
Сенга шараф бўлсин – толега ёрлик,
Сенга бағишладим, мана “Ёдгорлик”.
 
 
Вашмгир бу гапни тинглаган ҳамон,
Жаҳлига эрк бериб, сўз айтди ёмон:
 
 
“Илм топиб, ақл топмабсан асли,
Айтмишлар менга ҳам: бетайин насли!
 
 
Ашқол-дашқолингни тезроқ йиғиб ол,
Қиличим чиқмасдан кўзимдан йўқол!»
 
10
 
Подшоҳлар феълини билиб бўлмас ҳеч,
Уларга ошнолик қилиб бўлмас ҳеч.
 
 
Чунки, тахтдан ўзга ошноси йўқдир,
Чунки, тождан бошқа дунёси йўқдир.
 
 
Нимаки истакка келса тескари,
Уни даф этади юҳо сингари.
 
 
Дўстими ё фарзанд – унга барибир,
Подшоҳга шу йўсин яралмиш тақдир.
 
 
Ёзу қиш ҳолати бўлур намоён,
Зумда ер бўлгувси ва зумда осмон.
 
 
Боладек кўринар гоҳи қарасанг,
Балодек кўринар гоҳи қарасанг.
 
 
Подшоҳ кулгусига ишонма зинҳор,
Кулиб-кулиб сени ўлдирар беор!
 
 
Ундан узоқлашиб кетма сен асло,
Яқинлашиб ҳам қолмагин сен аммо.
 
 
Узоқлашиб кетсанг – совуқ қотарсан,
Яқинлашсанг – куйиб, ғамга ботарсан.
 
 
У бир ўт, англагин, ёнади лов-лов,
Домига тортса гар сен қочгин даров!
 
 
Бир зумда – шиллиқурт, бир зумда – чаён,
Бунинг сир-асрори Аллоҳга аён.
 
 
Алқисса, Вашмгир жаҳлидан тушиб,
Алломани обдон яна урушиб –
 
 
Унга тилло-кумуш инъом этди хўп,
Яна зотдор тулпор, китоблар тўп-тўп.
 
 
Беруний кўзлари ёшланаркан бот,
Карвон йўлларида суриб кетди от.
 
 
Сана: минг тўртинчи – аср аввали,
Қайта гулламоқнинг келганди гали –
 
 
Хоразм ўғлига эди кўп муштоқ,
Дерлар: ўз юртингнинг тупроғи юмшоқ.
 
 
“Хоразм” не демак? “Қуёш ўлкаси”5858
  “Хоразм” атамасининг турли-туман талқинлари мавжуддир. Бу ҳақда “Хоразм – кўҳна маданият ўчоғи” китобида шундай дейилади: “А. Веселовский Хива хонлиги ҳақидаги бир очеркида (1877 йил) “Хоразм” сўзининг маъноси ҳақида қуйидаги мулоҳазаларни айтади: қадимги юнонлар бу мамлакатни “Хоразмия” (Хўрўзмия) деб атаганлар; миҳхат ёзувида “Уварезмийя”, “Зеид-Авеста”да (“Авеста”нинг ўтган асрда Европадаги номи) “Гаиризао” деб ёзилган; араблар “Хорарезм” (Хўворезм) деб атаганлар; хитой манбаларида эса “Холи-си-ми-кия” деб берилган.Шу тарзда А.Веселовский “Хоразм” сўзи ҳақидаги бир неча фикрларни санаб ўтади. Жумладан, Ёқут ибн Абдуллоҳ : ховар – гўшт, резм –разм – ўтин маъноларини билдиради. Демак, Ховарразм – гўшт ва ўтин мамлакатидир. Бюрнуфнинг айтишича, куари – ейимлик, зам –ер, яъни “Хоразм” ейимликлар макони ёки ҳосилдор ер маъносини англатади. А. Вамбери эса хаҳ – хоҳловчи, резм– разм – майдон, бинобарин “Хоразм” жанг майдонини хоҳловчилар ёки урушқоқ халқ деган маънони беради, дейди. Савельев қадимий форс манбаларидаги “Хорейз” ёки “Хорезмия” сўзига таққослаб, Хор – Хўвор – қуёш, зам – зем –ер, яъни “қуёш ери ўлкаси” ёки “шарқ ўлкаси” маъносида, Шпингель форсча хувар – хор – паст, азм –ер, яъни паст ер, ёмон ер маъносида; лерх, хувар – пасттекислик, азм – ер, пасттекислик, ер маъносида келади, дейдилар.
  Атоқли олим С.П.Толстов “Хоразм” – Хвари – замин – Хвари қабиласининг ери деган маънони билдиради, дейди. Б.Греков “Хоразм” сўзини икки қисмга бўлади: “Хур – замин – хур – хуршид– офтоб –қуёш, замин – ер, яъни “Хоразм” уқёш ўлкаси дегани. Олим шу мулоҳазасини тасдиқлаш учун “Хуросон” сўзини ҳам иккига ажратиб, Хур – осон – кун чиқадиган томон, яъни шақр деган маънони билдиради, дейди ( Х.Жомбоқиев, С.Ҳасанов. “Хоразм – кўҳна маданият ўчоғи”, Тошкент, 1983. 6-7 бетлар).
  Ушбу китобда қайд этилишича, “Хоразм” сўзи қабила номи бўлиши ҳам мумкин. Шу сўз этимологиясида эрон тиллари таъсири катта аҳамият касб этганлигини унутмаслик лозим. “Академик В.В. Бартольд бу ҳақда ўз фикрини айтиб шундай дейди: “Беруний келтирган календарь терминлар, байрам номлари ва бошқалар бир вақтлар Хоразмда эрон диалектида гаплашилгани ҳақида баъзи бир тасаввурлар беради. Масалан: “Гау ховара” сўзи гау – сигир, ховара – ем, емиш маъносида келади”. Бу фикрлар орасида қайси бири ишончлироқ эканини айтиш қийин, албатта. С.П. Толстовга мурожаат қиламиз. Сирдарёнинг қуйи қисмида ўз даврида турк – ўғиз ҳукмдорларининг қароргоҳи ҳисобланган Янгикент шаҳри мавжуд. Шунга яқин жойда Хоразмга тобе бўлган Хувора, Жанд деган шаҳарлар бор эди. Хиррит қабилалари шимоли-шарқий шохобчасининг ҳаракати билан “Янги Ариана” – “Хурритларнинг янги мамлакати” тузилади. “Хуррит” сўзининг маъноси ҳам “Харризем” сўзиники билан бир. Демак, Хорри –зем –хурритлар ери, яъни қуёш элатининг ери маъносини англатади. Чунончи, ғарбий ҳазарлар тилидаги қовор – хвар, ховар сўзлари хоразмликларнинг умумий номи маъносида ишлатилган.” (Ўша манба, 7-бет.)
  Аён бўладики, Хоразм давлати энг ақдимги давлатлардан бири ҳисобланган. Шу юрт фарзанди сифатида Абу Райҳон Беруний этнография, тарих фанларига қизиққани ҳам тасодифий эмас.


[Закрыть]
,
Унда зоҳир эрур малак нафаси.
 
 
Зардушт юртин “Гаиризао” демиш,
Бунда ўт-ўлан кўп, кўп эрур емиш.
 
 
“Ховаразм” – гўшт ва ўтнинг макони,
“Хаҳрезм”дир – баҳодирлар майдони.
 
 
“Хўвор зам” – “Қуёш ери ўлкаси” дир,
“Зам”ни “зем” деганлар ўтмишда ахир.
 
 
Балки “земля” сўзи бизники азал,
Хоразмча бермиш кўп сўзга сайқал5959
  Хоразмий тили кўп тилларга сўз улашган.


[Закрыть]
.
 
 
Беруний бу ҳақда битгандир асар,
Хоразм тарихин айлаб мухтасар6060
  Абу Райҳон Беруний тарих фани бўйича 15 та асар ёзган. “Хоразмнинг машҳур кишилари” асарида туғилиб, ўсган юрти тўрғисида иқмматли маълумотлар ўз аксини топган.


[Закрыть]
.
 
 
Бу ҳақда гапларни этмайлик дароз6161
  “Дароз” – “узун”.


[Закрыть]
,
Бир олис ўтмишга айлайлик парвоз.
 
 
Карвон қўнғироғи жангур-жунгурин,
Эшитиб болалар чиқмиш югуриб.
 
 
Урганжга ёйилмиш шу он хушхабар,
Тужжорлар сафида Беруний келар.
 
 
Чопарин юбормиш Хоразмшоҳ Маъмун 6262
  Абу Райҳон Берунийни Урганчда фаолият юритишини Маъмун Хоразмшоҳ ниҳоятда истаган.


[Закрыть]
,
Ногаҳон ташрифдан бўлиб бир мамнун.
 
 
Беруний отининг жиловин қўйиб,
Ерга чўккалади – йиғлади тўйиб:
 
 
“Дарбадар ўғлингни қабул қил, Ватан,
Сенга руҳим фидо, фидо эрур тан.
 
 
Ҳижрон азоблари барғимни тилди,
Ҳар лаҳза ёдингни муқаддас билдим.
 
 
Неки илмим бордур – сенгадур нисор,
Сенинг тарихингни қилгум пойидор.
 
 
Устозим, на устоз, отам бормисан,
Севинч ёшларимга дунё тормисан?!”
 
 
Бори эл тўпланди карвон қошида,
Гўё Ҳумо пайдо Урганж бошида.
 
 
“Болам!” деб отилди Ибн Ироқ ҳам6363
  Беруний устози Ибн Ироқ билан оғир дарбадарлик лардан сўнг кўришади. Устозининг ҳаёти ҳам хавф-хатар остида қолганлигидан хабардор эди.


[Закрыть]
,
Соядай чекинмиш шунда фироқ ҳам.
 
 
Сўзга айланмасди тили ногаҳон,
Ёронини қучиб Масиҳий шодон6464
  Масиҳий ҳам Ибн Ироқ каби устоз олимлардан бири эди. Масиҳий, Ибн Ироқ, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино – бир асрнинг буюк алломалари.


[Закрыть]
.
 
 
Ҳол-аҳвол сўрмасдан эсанкирар у,
Қалбида жўш уриб самовий туйғу:
 
 
“Забт этажакмиз бизлар дунёни,
Яқинда кўрарсен бунда Синони!”6565
  Ибн Сино билан Берунийнинг Урганчда танишуви оламшумул тарихий ҳодиса ҳисобланади.


[Закрыть]

 
 
ўам ўрнин хурамлик эгалламиш бот,
Фуқаро олқишлар, подшоҳ Маъмун шод.
 
 
“Ҳой-ҳой”лаб даврани бузмаса чопар,
Бошланиб кетарди зўр тўй муқарар!
 
 
Энди очилганда хумнинг қопқоғи,
Узоқдан кўринди вазир қалпоғи!
 
11
 
Подшоҳ саройида томоша, базм,
Букун байрам қилур бутун Хоразм.
 
 
Чинни қадаҳларда тортилмиш шароб,
Хуш таъм нон ичида билқиллар кабоб.
 
 
Ёввойи ғоз гўшти терилган қатор,
Чарх олма ифори иштак уйғотар.
 
 
Кўзингни олади келинбармоқлар,
Қўйингки, тақиллаб кетар тамоқлар!
 
 
Зиралар сепилган Жайҳун лақаси,
Яна увилдуруқ – балиқ чақаси.
 
 
Махсус идишларда сақланган гурвак6666
  Гурвак – Хоразмнинг довруқли қовуни. Бу оқвун эртапишар ҳисобланади. Қадимги замонларда гурвак махсус идишларда сақланиб, хорижга ҳам юборилган. Гурвак бошқа мамлакатларда унчалик ширин ҳолатда етилмайди. Чунончи, бу қовун – Хоразм тимсоли.


[Закрыть]
,
Олтиндек товланиб турибди бешак.
 
 
“Марҳабо, аллома!” дейди шоҳ Маъмун,
Гурвакка бир қара, татиб кўр таъмин.
 
 
Оғизда эригай ҳалво мисоли,
Кел, сен ила қадаҳ уриштироли!”
 
 
Устма-уст ичилгач қизийди калла,
Бошдан учиб тушар гоҳида салла.
 
 
Аммо, шоҳ ҳушёрдир бунда доимо,
Машшоқлар тарафга қилади имо.
 
 
Бирдан сокин сасни жаранглатар уд6767
  Уд – учбурчак шаклдаги, кўп торли, чертиб чалинадиган ақдимий мусиқа асбоби.


[Закрыть]
,
Гўё бу асбобни чалгандек Довуд6868
  Довуд – Довуд алайҳиссалом.


[Закрыть]
.
 
 
Кумуштан парилар бўлишар пайдо,
Кўрган кўз жисмига бўлгувси шайдо.
 
 
Худди суяк йўқдир танда бир дона,
Товусдек ўйнашар илкис тўлғона.
 
 
Сўнг лазги куйидан бўлишар беҳол,
Малика жилмаяр ёноқлари ол.
 
 
Беруний кўзига кўринар инжу,
Вужудин эгаллар бир жўшқин туйғу.
 
 
Эҳтимол келибди унинг замони,
Қани кўрса эди буни Райҳони…
 
 
Фано деганлари шундаймиш азал,
Бир ёнда заҳару бир тараф асал.
 
 
Маликага қараб айлайди таъзим,
Жавоҳир мунчоқа солади разм…
 
 
Энди тинч қўяйлик алломани ҳам,
Йўлда чарчаб келган, бироз олсин дам.
 
 
Подшоҳ тўрғисида сўйлаб ҳикоя,
Обдон таништирсак – шу эрур ғоя.
 
 
Подшоҳ ким дерсизлар? Маъмуннинг ўғли,
У –ку эгри эди; буниси тўрғи.
 
 
Котни вайрон этган эди униси,
Яна обод этди бу кун буниси.
 
 
Униси Беруний қасдида эди,
Жоҳиллик жабҳасин пастида эди.
 
 
Шу боис қағришга бўлмиш у дучор,
У дунёга кетди бўлиб бир абгор.
 
 
Бу шоҳ Берунийга битганди мактуб
Кўзлари тўрт бўлмиш карвонни кутиб.
 
 
Яна шоҳ Синога талабгор бўлди,
Юлдузларни йиғмоқ – зўр қарор бўлди6969
  Маъмун Хоразмшоҳ илм-фан осмонидаги юлдузларни йиғишга қарор қилар экан, Хоразм давлати гуллабяшнашини олдиндан илғаган эди.


[Закрыть]
.
 
 
Ҳарбий соҳада ҳам у яна жўшиб,
Оз фурсатда тузди жанговар қўшин.
 
 
Маҳмуд ўазнавийнинг7070
  Маҳмуд ўазнавий ақидапараст подшоҳ бўлган. Бинобарин, Урганчга буюк олимлар йиғилганини хушламас, юлдузларни тўзғитиб юборишни истарди. Унинг ўта мак – корлиги, золимлиги Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино каби алломаларни чўчитган. Ибн Сино эса ҳамиша ундан қочиб юрган.


[Закрыть]
кўзи ўйнади,
Бир бадбин хаёллар ҳеч тинч қўймади.
 
 
Узоқни кўзларкан келмай уйқуси,
ўолиб келар эди шоҳлик туйғуси.
 
 
Хоразмга кўзин тикканлиги рост,
Қуда-андачилик ўйиндир, холос.
 
 
Париваш синглисин Маъмунга берди,
Ишрат лаҳзаларин у мунга берди.
 
 
Маъмун шодон бўлиб қизга ёпишди,
Ошиғу маъшуқлар шундоқ топишди.
 
 
Маҳмуд эса доим пойларди фурсат,
Ўз элин сақлади – шу ҳам ғанимат.
 
 
Энди алломалар даврасида у,
Маҳмуднинг кўксида ўрлади ғулу.
 
 
Урганжни-да афзал билган чоқ Сино,
Кўзига қоронғи кўринди дунё.
 
 
Олтин ёнидаги мис каби бўлди,
Юраги зардобу андуҳга тўлди.
 
12

Бухоро ғоят нотинч бўлди. Илмли кишилар, шоирлар, ҳисобдонлар, файласуфлар, меъморлар шаҳардан ғойиб бўлишди; ўғри, муттаҳам, фолбин, сўфилар ва турли-туман авлиёлар эса кўпайиб кетди.

Таниш-билишлар ўзаро эркин сўзлашишдан қўрқадиган бўлишди. Бу ҳол эса мамлакатнинг хароб бўлаётганидан дарак берарди. Шу орада Ҳусайннинг отаси Абдулло ибн Сино вафот этди. Отаси вафоти олдидан оиласига Бухородан воз кечиб, Хоразмга кетинглар, деб васият қилади.

С.А.Каримов, А.Е. Шаламаев.
(“Абу Али ибн Сино” китобидан)7171
  С.А.Каримов, А. Е. Шаламаев. “Абу Али ибн Сино”, Тошкент, 1980. 17-бет.


[Закрыть]

Хоразмнинг бойлиги ва имкониятларини ҳисобга олган Маҳмуд ўазнавий хоразмшоҳ Али ибн Маъмун ва унинг укаси Маъмун ибн Маъмунларга ўзининг сингилларини бериб, Хоразмни қарам қилиб олишга уринади.

Мадрим Жуманиёзов.
(“Маъмун академияси” китобидан) 7272
  Мадрим Жуманиёзов. “Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 17-бет.


[Закрыть]
 
Берунийни обдон эъзозлади шоҳ,
Суҳбатига чорлаб турар эди гоҳ.
 
 
Мубошир7373
  Мубошир – маслаҳатчи.


[Закрыть]
мақомин этаркан тортиқ,
Олимга ҳурмати борарди ортиб.
 
 
Ибн Сино келди бир йилдан кейин,
Унга ҳам кўп ишлар этди шоҳ тайин.
 
 
Урганж осмонида зангори зиё –
Бунда баробардир икки зўр даҳо.
 
 
Жуфт сарой қурдирди – унга ҳойнаҳой7474
  Маъмун Урганчда иккита ажойиб сарой қурдириб , олимлар мажлисини ўтказиб туради. “Бу ерда Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Саҳл Масиҳий, машҳур табиб Абулхайр Ҳаммор, йирик риёзихон Абу Наср Аъроқ ва бошқа олимлар шуғулланишарди.” ( Мадрим Жуманиёзов. “Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 17-бет.)


[Закрыть]
,
Тунлари ҳавас-ла боқар эди ой.
 
 
Нодир китобларни йиғдирди Маъмун,
Ижодга шўнғишди олимлар кун-тун.
 
 
Араблар бармоғин тишлаб қолишди,
Қайдасан Урганж деб, йўл ҳам солишди.
 
 
Дейдилар: Беруний араб лисонин
Ўрганган эмишдир арабдан олдин7575
  Беруний хорижий тилларни тез ва чуқур ўрганиш қобилиятига эга бўлган. Асарларини араб тилида битган. Араб тилини Берунийдек мукаммал биладиганлар тарихда кам учраган.


[Закрыть]
.
 
 
Бу гаплар лоф эмас – тарихда кечмиш,
Еттита тилни у сув қилиб ичмиш.
 
 
Ҳатто билар экан ҳинд тилин чандон,
Хоразмий тилини билар сухандон.
 
 
Юнон тилида ҳам сўзлар у бийрон,
Суғдию сурёний у учун осон.
 
 
Форсий тўрғисида айтмай қўяйлик,
Яҳудий тилига гапни бурайлик.
 
 
Қадимги яҳудий тилини билар,
Олимлар аҳволин доим танг қилар.
 
 
Асарларин битмиш араб тилида,
Шу боис машҳурдир араб элида.
 
 
Энди сўз очайлик Ибн Синодан,
Бормикан унингдек табиб дунёда?!
 
 
Ер юзи унингдек табиб кўрмади,
Ер юзи унингдек ҳабиб кўрмади.
 
 
Урганж заминида униб, ўсди у,
Жаҳолат йўлини шунда тўсди у.
 
 
Мушукдан йўлбарсга дўниб асабий,
Унга кўз тикарди Маҳмуд ўазнавий.
 
 
Чунки, шоҳ юз ёшни кўзлаб юрарди,
Ибн Сино ҳақда сўзлаб юрарди.
 
 
Ибн Сино шундай битмиш сатрлар,
То башар унутмас бутун асрлар.
 
 
Авлодлар бу шеърни доим олур ёд,
Дейдилар: ҳар дардга табибдан имдод:
 
 
“Қаро ер қаъридан то авжи Зуҳал
Коинот мушкулин барин қилдим ҳал.
 
 
Кўп мушкул тугунни англадим, ечдим,
Ечилмай қолгани биргина ажал”7676
  С.А.Каримов, А.Е. Шаламаев. “Абу Али ибн Сино”, Тошкент, 1980. 3-бет.


[Закрыть]

 

Илова:

Ўша вақтларда Хоразмшоҳ Али ибн Маъмун ҳузурида ҳар ҳафтада бир марта илмий йиғилишлар бўлиб турарди. Йиғилишлардан бирида Ибн Синонинг баён этган фикру мулоҳазалари Хоразмшоҳга маъқул тушиб, уни беш минг динор пул билан мукофотлайди.

Ибн Сино бу пуллар туфайли тез орада уй-жойли бўлади. Энди Ибн Сино онаси билан укасини Бухородан кўчириб келиш ҳаракатига тушади. Аммо, шу аснода Хоразмшоҳ Али ибн Маъмунга султон Маҳмуд ўазнавийдан , сарой олиму адибларини унга дарҳол юбортиришлари ҳақида нома келади.

С.А.Каримов, А.Е. Шаламаев.
(“Абу Али ибн Сино” китобидан) 7777
  С.А. Каримов, А.Е. Шаламаев. “Абу Али ибн Сино”, Тошкент, 1980. 18-бет.


[Закрыть]
13

Маҳмуд ўазнавий Хоразмшоҳга ҳавас қилар, Урганчнинг маданий мавқеини заифлаштириш учун ҳарчанд уринар, олимларни ўз томонига оғдириб олар эди. Лекин, Хоразм давлати тахтига Маъмун II нинг келиши Шарқда, жумладан Ўрта Осиёда фаннинг ривожланиши тарихида жуда катта воқеа бўлган эди. Йирик маданият маркази бўлган Урганч саройида “Мажлиси уламо”нинг ташкил этилиши Маъмун ибн Маъмуннинг номи билан боғлиқдир, бу мажлисга фаннинг ўша замондаги энг яхши вакиллари йиғилган эди. Ўша замонда Шарқда уларга тенг келадиган олимлар йўқ эди.

Бу илмий марказга Шарқнинг барча жойларидан буюк ҳакимлар, файласуфлар, астрономлар ва бошқа фан соҳиблари йиғилган эдилар. Улар фақат ўз юртларида машҳур бўлиб қолмай, балки бутун Араб халифалигида ҳам маълум ва машҳур бўлганлар. Хоразмлик олимлар Араб халифалиги ва унинг илмий дунёси шакллана бошланган даврданоқ бу соҳада асосий ўринни эгаллаб келганлар ва ўз мактабларини яратганлар. Бу олимлар Маъмун II саройининг ифтихори бўлганлар, уларнинг тинимсиз меҳнатлари туфайли фақат Шарқ учун эмас, балки ўарб ҳамда бутун жаҳон фани учун буюк қимматга эга бўлган илм хазинаси бунёд этилган.

Маъмун II “Академияси” олимлари ҳақида қисқача маълумотлар С.П. Толстов, Б.Д. Петров, И.Ю.Крачковский, В.В. Бартольд ҳамда Абу Райҳон Берунийнинг “Хоразмнинг машҳур кишилари”, Абул-Ҳасан ал-Байҳақийнинг “Татимат сиван ал-ҳикма” (“Донишмандлар манбалари ҳақида рисола”), Ёқут Ҳаммавийнинг “Иршод” (“Васиятнома”) каби асарларида маълум даражада мавжуд.

Мадрим Жуманиёзов.
(“Маъмун академияси” китобидан) 7878
  Мадрим Жуманиёзов. “Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 17-18 бетлар.


[Закрыть]
 
Хоразм Хоразм бўлган чоғдан то,
Бу қадар шон-шавкат кўрмаган дунё!
 
 
Унга ҳавас қилган буюк Искандар,
Шу ҳақда ёзилган нодир бир асар7979
  Хоразм давлатига Искандар ҳам ҳавас қилган. Бу тўрғида “Маъмун академияси” китобида шундай дейилади: “Агар тарих саҳифаларига мурожаат қиладиган бўлсак, … Абу Райҳон Беруний ўзининг “Қадимги халқлар шажараси” деган китобида, машҳур Хоразм хонлиги Искандар Зулқарнайн давридан илгари ҳам маълум эди, деб ёзган.” (Ўша манба, 16-бет.)


[Закрыть]
.
 
 
Хоразмий эмасми учган илк инсон,
Шаҳд ила фазони қучган илк инсон?!8080
  Ҳикояларга арқаганда, хоразмлик бир киши қанот ясаб, фазога парвоз қилади. Қадимги тошларга ўйиб битилган чизмалар ўша фаразу тахминларни тасдиқлайди.


[Закрыть]

 
 
Бу ҳақдаги тарих балки афсона,
Аммо, чизмаларни кўрган ишонар.
 
 
Дерлар: оқан дарё оқмайин қолмас,
Шону шавкатлар ҳам изсиз йўқолмас.
 
 
Маъмун довруқларга қўймиш пойдевор,
Ва яна бўлмишдир шоҳга омад ёр.
 
 
Унинг вафотидан кейин яна ҳам,
Ўша шону шуҳрат бўлмиш бардавом.
 
 
Маъмун ибн Маъмун тахт узра чиқди8181
  Али ибн Маъмун ўлимидан сўнг Маъмун ибн Маъмун тахтни эгаллаган.


[Закрыть]
,
Жаҳолат шарпасин батамом йиқди.
 
 
Олимлар, шоирлар топмиш эътибор,
Рўзғори бут бўлмиш – дилда йўқ ғубор.
 
 
Тужжорларга бериб катта имтиёз,
Карвон йўлларини доим қилган соз8282
  Маъмун II даврида тужжорларга катта имтиёзлар берилиб, карвон йўллари тараққий қилдирилади.


[Закрыть]
.
 
 
Ҳайбатидан қўқран қароқчи бари,
Инларга бош урмиш сичқон сингари.
 
 
Барибир шоҳ ўғли – томирда қаҳр,
Давлатни бошқармоқ осонмас ахир?!
 
 
Гоҳида ҳўмрайиб қараган вақтда,
Не-не паҳлавонлар бўлмишдир “тахта”.
 
 
Эл ичра ҳамиша ҳурмати ҳам бор,
Беруний ёзгандек иллати ҳам бор8383
  Беруний подшоҳ ҳақида шундай деб ёзади: “Хоразмшоҳ Абулаббос Маъмун ибн Маъмун – Маъмунийлар сулоласининг ҳукмдори эди, у ўлгач, бу хонадон инқирозга юз тутди ва буюклигига хотима берилди. У фозил, шижоатли, тадбиркор, истеъдодли одам эди, бироқ унда қанчалик эътиборга лойиқ руҳий хусусиятлар бўлса, шунча таҳсинга нолойқ хислатлар ҳам бор эди. Мен буни унга мойиллигимнинг эмас, беғаразлигимнинг изҳори учун айтмоқдаман. Зотан, бундай пайтларда кўзга ташланадиган, йирик хислатларгагина қараб ҳукм чиқарилади. Таҳсинга молик ниятларини унинг камчиликлари йўққа чиқарганда ҳам, кимнинг ахлоқий ҳусни пинҳоний бўлиб, қилмишлари шунга мос бўлса, ундай кишини эътиборга муносиб киши деса бўлади. Амир Абулаббоснинг энг юксак ахлоқий ҳусни шу эдики, унинг даҳани носазо, одобдан ташқари ва ғийбат сўзларга мустаҳкам эди. Мен, Абу Райҳон Беруний унга етти йил хизмат қилдим ва бирор марта ҳам унинг оғзидан дашном келтирувчи сўз эшитмадим. Хоразмшоҳ ҳалимлик ва олижаноблик хислатларига бой эди” ( Мадрим Жуманиёзов. “Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 21-22 бетлар.)


[Закрыть]
.
 
 
Кимки ҳунарманддир – оғир иш эмас,
Мушугига ҳеч ким асло “пишт” демас.
 
 
Шақрий Европада таъсири катта,
Ўруслар бош эгар унга албатта8484
  Хоразм мамлакатининг ўша асрда Европада обрўси баланд бўлган.


[Закрыть]
.
 
 
Тупроғи унумдор – бир эксанг буғдой,
Омборинг тўлади унга ҳойнаҳой.
 
 
Олмаси каттакон чойнакдек келар,
Ҳавас-ла яшайди ажнабий эллар.
 
 
Тўқайу ўрмони билмагай сарҳад,
Бу юртга йўлламас ҳеч қандайин дард.
 
 
Чунки, сувлари ҳам дардга даводир,
Эл-улус яшайди олмай хавотир.
 
 
Тарсиллаб туради сигир елини,
Челаклаб сут олиб чарчар келини.
 
 
Шундай замон бўлди – бу эмас эртак,
Тарих китобларин ўқимоқ керак.
 
 
Қайси юрт қашшоқдир – қочар олимлар,
Ўзга сўқмоқларни очар олимлар.
 
 
ўазнада ялтиллаб турса гар тилло,
Ширин сўз ярашар шу чоқда, илло.
 
 
Очларга не даркор юзта “сизу биз”,
Ундан афзал эрур битта “жизу биз”.
 
 
Авомга бирламчи азалдан томоқ,
Асл ҳунаридур ичмоқ ва емоқ.
 
 
Юлдузлар қоринни тўйдирмагай, бас,
Эл-улус бу фанга қилмайди ҳавас.
 
 
Аммо, қайдан пайдо мовий минорлар,
Бунинг усталари – ҳунари борлар.
 
 
Агарки суст эрур илми ҳандаса,
Демакки, олимлар бари дангаса.
 
 
Само ва заминни айлагай яхлит,
Гар кимда пайдодир бир илоҳий дид.
 
 
Кимки малаклар-ла сўзлашса равон,
Билим майдонида удир паҳлавон.
 
 
Беруний олдида барча “жук” деди8585
  Китоб муаллифи хоразмча мутойиба усулини ўқллайди.


[Закрыть]
,
Хосу авом бори “бир буюк” деди.
 
 
“Дорил ҳикма”га у бўларкан раҳбар8686
  Мадрим Жуманиёзов рисоласининг бир боби “Ал-Беруний Гурганжда ташкил этилган “Дорул ҳикма”га (“Мажлиси уламо”га, “Ҳакимлар уйи”га ) раҳнамо” деб номланади. (Ўша манба, 16-бет.)


[Закрыть]
,
Узук ўз қошини топди муқарар.
 
 
Жаҳон олимлари унга бош эгмиш,
Буларнинг ҳаммаси тақдирдан демиш.
 
 
Аллома ўз нафсин ўлдирган эди,
Бошига бахт қушин қўндирган эди.
 
 
Унга не керакдир? Юлдуз-у маъдан,
Олиму шоирлар афзал ҳаммадан.
 
 
Суврати олиму сийрати дарвеш,
Олтину кумушга боқмас эди ҳеч!
 
 
Олим молу мулкдан бўлса мосуво,
Илм жавоҳирин сочгувси Худо!
 
14

… Хоразм шоҳи Маъмун ибн Маъмун Берунийга нисбатан барча илмлардан хабардор олимлар пешвоси сифатида зўр ҳурматда бўлган. Буни Байҳаіийнинг “Масъуд тарихи” китобида келтирилган мисолда кўриш мумкин:

“Бир куни Хоразмшоҳ улов устида келиб, Берунийни ҳужрасидан чақиртиради. Нима сабаб биландир Беруний бир оз кечиккан. Шунда сабри чидамаган шоҳ, ишни бошқа йўсинда тасаввур қилиб, от жиловини Абу Райҳон ҳужраси томонга бурган ва уловдан энди тушмоқчи бўлиб турганида Беруний ҳужрадан чиққан. Беруний шоҳга мурожаат қилиб, “Шоҳим, бундай қилмасинлар!”,– деб ёлворган. Шунда Хоразмшоҳга шу байтни келтирган. Эга бўлинадиган нарсаларнинг энг шарафлиси илмдир, барча илмга интилади-ю, лекин илм унга келмайди.

Кейин Хоразмшоҳ унга деган:

– Дунёвий расмиятчилик бўлмаганида эди, мен сени чақиртирмас эдим, илм ҳар нарсадан юқори, ҳеч нарса ундан юқори бўлолмайди.

Мадрим Жуманиёзов.
(“Маъмун академияси” китобидан) 8787
  Ўша манба, 28-бет.


[Закрыть]
 
Дерлар: Берунийнинг билган нарсаси,
Ақлга сиғмагай бунинг барчаси.
 
 
Билган нарсасидан эй ғофил нодон –
Билмаган нарсасин санамоқ осон.
 
 
Баҳс боғлар хаёлан Арасту билан,
Тушида гаплашар гоҳо у билан.
 
 
Ҳиндлар Берунийни “афсунгар” демиш8888
  “Улар мени сеҳргарга чиқариб қўя ёздилар” деб ёзади Беруний ҳинд донишмандларини эслаб. “… Шунча қизиқишим билан ҳам уларнинг урф-одатларига тушуниш мени чарчатди. Қизиқишда ўз замонимда танҳо эдим. Шу масалаларга доир китобларни биладиган одамларни ахтариш меҳнатидан чарчамадим” (Беруний. “Ҳиндистон”, “Беруний ўрта асрнинг буюк олими” тўпламидан. Тошкент, 1950. 178-бет.)


[Закрыть]
,
Жинлар-ла мулоқот – зўр ҳунар, демиш.
 
 
Замин қай тариқа бўлмишдир пайдо?
Тоғларнинг тошлари недандир бино?
 
 
Фалакда сайёра қандоқ айланар?
Не учун денгизлар Ойга бойланар?
 
 
Юлдузлар фойдаси неларда аён?
Биз қайдан келдигу кетурмиз қаён?
 
 
У учун саволнинг адоғи йўқдир,
Фақат ғофилларнинг сўроғи йўқдир.
 
 
«Билингиз – зоҳирдир занжир ҳалқаси,
Занжирни топганни шоҳлар алқасин!
 
 
Нединки, подшоҳга огоҳлик жоиз,
Огоҳ бўлгандан кейин шоҳлик жоиз.
 
 
Шу боис одил шоҳ муҳтож олимга,
Илм бир чақадир, билинг, золимга.
 
 
Ким олимдан қочар – золимдир аниқ,
Ким золимдан қочар – олимдир аниқ.
 
 
Аллоҳнинг олдида бир хас эрурсан,
Қанча баланд бўлма, сен паст эрурсан.
 
 
Кўз кўрмас қуртлардан наҳанггача то,
Анинг ижодидур – У қилган бино.
 
 
Гарчи такаббурсан – ўзингга қара,
Жиллақурса ўзинг қурбақа ярат?!
 
 
Аллоҳнинг борлиги ҳикматдир азал,
Фақат Аллоҳ эрур абад мукаммал!
 
 
Ҳақиқат эгилар – синмагай аммо,
Булардан бошқаси эрур тамошо.
 
 
Шоҳ билан баробар келса гар олим,
Не кечар эрдики унда бу ҳолим?!”
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации