282 000 книг, 71 000 авторов


Электронная библиотека » Комил Хоразмий » » онлайн чтение - страница 3

Читать книгу "Буюк Беруний"


  • Текст добавлен: 29 апреля 2024, 12:40


Текущая страница: 3 (всего у книги 3 страниц)

Шрифт:
- 100% +
15

Хоразмда узоқ давом этган урушлар туфайли Муҳаммад Хоразмий ўз Ватани Хоразмдан бош олиб кетишга мажбур бўлди. Бағдод ўша даврда ҳар томонлама тараққий этган марказ шаҳарлардан эди. Айниқса, IХ аср бошларида Маъмун ҳукмронлик қилган даврда Бағдод йирик илмий ва маданий марказга айланган. Бағдодда жуда кўп олимлар етишиб чиқди, китоблар, илмий асарлар кўпайди, ҳатто бошқа тилда ёзилган китоблар араб тилига таржима қилинди. Натижада ҳинд, юнон тилларидаги илмий асарлар ҳам араб тилида пайдо бўлди.

Бағдод халифалари Хорун ар-Рашид (786– 809 йиллар) ва унинг ўғли Маъмун ( 813-833 йиллар) ва унинг укаси Муътасим (833– 842 йиллар) ларнинг халифалик қилган даврлари бошқаларига нисбатан алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки, Маъмун маърифатпарвар киши бўлиб, Бағдодда “Байт-аль ҳикма” (Донишмандлар уйи) (Ҳ.Сиддиқов изоҳи бўйича), бошқа олимлар изоҳи бўйича “Байт ул-ҳикма”, “Байтул ҳикмат” номли ўз даврининг академиясини ташкил қилиб, унинг атрофига форс, юнон, сурёний тилларидан хабардор бўлган йирик олимларни йиғади. “Донишмандлар уйи” кутубхонасини қимматбаҳо китоблар билан тўлдириш мақсадида ўз вакилларини турли мамлакатларга юборади. Бу фаолияти асосида Маъмун маърифатпарвар киши эканлиги тасдиқланиб, у тарихда мавжуд бўлган Афина академияси ишларидан хабардор бўлган бўлса керак, деган мулоҳаза келиб чиқади.

Мадрим Жуманиёзов.
(“Маъмун академияси” китобидан) 8989
  Мадрим Жуманиёзов. “Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 8-9 бетлар.


[Закрыть]
 
Мусо Хоразмийдан9090
  Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий Хоразмда 783 йилда туғилган. 850 йилда Бағдод (Ироқ) да вафот этган. Буюк математик.


[Закрыть]
энди очай сўз -
Барча юлдузлардан улканроқ юлдуз.
 
 
“Байт-ул ҳикма”га у бўлиб бош раҳбар9191
  Мусо Хоразмий Бағдоддаги академияга раҳбарлик қилган.


[Закрыть]
,
Дунёни ҳайратга кўмган муқарар.
 
 
Кутубхонага жо тўрт юз минг китоб,
Кўп нодир асарлар йиғилмиш шу тоб.
 
 
Хорун ар-Рашиднинг ўғлидир Маъмун9292
  Хорун-ар-Рашиднинг ўғли ал-Маъмун Бағдодда “Байтул ҳикмат” (“Донишмандлар уйи”)ни қурдиради.


[Закрыть]
,
Жаъмики олимлар ҳукмидан мамнун.
 
 
Маъмун дегани бу – хосиятли ном,
Оламни ўрганмоқ – улар учун ком.
 
 
Бу Маъмун довруғи дунёни тутди,
Кўкка ошно бўлди, ўзни унутди.
 
 
Кўп эди подшоҳнинг жавоҳирлари,
Лекин қизиқтирди осмон сирлари.
 
 
Осмон ва заминнинг харитасини,
Чиздирди қолдирмай ҳеч биттасини.
 
 
“Мажмуи ал-Маъмун” демишлар отин9393
  Ал-Маъмун мажмуаси.


[Закрыть]
,
Олимлар бағишлаб унга ҳаётин.
 
 
Расадхона ишлар тинмай эрта-кеч,
Коинот сирига етиб бўлмас ҳеч.
 
 
Бу ерда ўчмайди тун чоғи шамлар,
Унга қараб йўлин топар одамлар.
 
 
Подшоҳ ғурурланар: “Не бўпти юнон,
Менинг олимларим ишларми ёмон?!
 
 
Мени унутмаслар минг йиллаб ҳатто,
Менинг исмим ёзиб толгувси ҳаттот!
 
 
Кураи заминда абад қолурман,
Олимлар қалбига меҳр солурман.
 
 
Аммо, зангламаган менинг қиличим,
Кимки қарши турса – шу билан ишим!
 
 
Олиму шоирлар ҳимоямда бот,
Само илми ила қизиқдир ҳаёт.”
 
 
Бағдод халифаси ўйлар шу тахлит,
Хорун ар-Рашидга қиларкан тақлид.
 
 
Унинг шижоати кўпларга ўрнак,
Беруний шулардан ўрганган,демак!
 

Илова:

Тўққизинчи аср. Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий алгебра асосларининг мустақил математик фан сифатида шаклланишини ниҳоясига етказади ва бу билан Европада ўнлик позицион ҳисоблаш системасининг кенг тарқалишига йўл очиб беради. Худди шу йиллари фарғоналик Аҳмад ибн Муҳаммад Фарғоний қадимги юнонларнинг астрономия ҳамда географияга доир илмий меросини стабиллаштирди. Ал-Фарғонийнинг илмий асарлари ХII асрдаёқ лотин тилига таржима қилиниб, бутун Европага тарқалган ва машҳур итальян шоири Дантега яхши маълум бўлган. Фарғоний топган планеталар орасидаги масофалар миқдори эса Коперник давригача етиб келган. Марвлик Ҳабаш ал-Ҳосиб ўзининг тангенс ҳамда котангенс тушунчаларини тригонометрия фанига шу даврда киритган.

П. Г. Булгаков.
(«Абу Райҳон Беруний» китобидан)9494
  П.Г. Булгаков. “Абу Райҳон Беруний”, Тошкент, 1973.4-бет.


[Закрыть]
16
 
Маҳмуд ўазнавийдан келди кўп чопар,
Чопарлар изидан пайдодир хатар.
 
 
Дерларки: Худодан қўқрмагандан қўқр,
Макру ҳийлаларга ҳеч бир чора йўқ.
 
 
Тулкидек айёр у, йўлбарсдек йиртқич,
Ҳатто шайтонга ҳам бермагай тутқич!
 
 
Сингилларидан ҳам ясагай тузоқ,
Тарих бунақасин кўрмаган бироқ…
 
 
Зарача шафқат йўқ қаро юракда,
Қилган ишлари ҳам турмас куракда.
 
 
Олимларни талаб қилмиш у жоҳил,
Бунда саросима бошланди охир!
 
 
Ибн Сино бош олиб узоқа кетди,
Ҳамроҳи Масиҳий оламдан ўтди.
 
 
Шу йўсин Урганжда қўпти ғалаён,
Лашкар пароканда – бўлмиш қўзғолон.
 
 
Ўққа нишон бўлди Маъмун подишоҳ,
Шундай буюк инсон кўзин юмди, оҳ!9595
  Маъмун подшоҳ халқ ўқзғолони пайтида ўлган.


[Закрыть]

 
 
Олиму шоирлар қочди ҳар тараф,
Тупроқа қорилди биллурий садаф!
 
 
Урганжда аза-ю ўазнада байрам –
Шамолдек тез елди қайин оға ҳам!
 
 
Қўзғолон унинг-чун айни муддао,
“Қўллагин!” дейди шоҳ – “Эй қодир Худо!”
 
 
Урганж ариқлари қон бўлиб оқди,
Маҳмуд халқни қирди; шаҳарни ёқди.
 
 
Олов ўрлар эди кўкка тобора,
Минорлар ўрнида қолди хароба…
 
17

…Маҳмуд Абу Райҳонни устози Ибн Ироқ ва саройдаги бир неча олимлар билан бирга ўазнага олиб кетган. Абу Райҳон умрининг охиригача ўазнада яшаган, у ерда расадхона очиб, дарс берган, шогирдлар тайёрлаган, ижод қилган, айни вақтда давлат ишларига ҳам аралашган. Лекин, Султон Маҳмуд ўазнавий унинг олдига шундай талаб қўяди: “Агар менинг замонимда тинч ва роҳатда яшай десанг, ўз илмингни қўй, менинг хоҳишимга қараб иш қил ва мен хоҳлаганни айт!”

Беруний бу талабни бажармаса, ўлимга ҳукм қилиниши мумкин эди. Аммо, бу қийинчиликлар, мусофирлик, илм-фанга кучли эътиқод Берунийнинг муқаддас мақсад йўлига тўсиқ бўла олмади.

Мадрим Жуманиёзов.
(“Маъмун академияси” китобидан) 9696
  Мадрим Жуманиёзов. “Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 22-23 бетлар.


[Закрыть]
 
Беруний кирганда қиқр тўрт ёшига,
Яна мусибатлар тушмиш бошига.
 
 
ўариблик азоби ёмондан-ёмон,
Жоҳиллар юртида юрак-барғи қон.
 
 
Қалбаки олимлар қилар киноя,
Зулм ва зуғумлар билмас ниҳоя.
 
 
Подшоҳ-чун Беруний ожиз бир одам,
Қатлга бурюар хоҳлагани дам.
 
 
Зиндонга ташлатмоқ бир одатий ҳол,
Баъзида маҳзундир, баъзида хушҳол.
 
 
Зулмат қаърида ҳам нур бор бир ҳовуч
Ўзига тортарди ажабтовур куч –
 
 
Хатлибегимнинг ҳам сирли нигоҳи,
Ёқимли туюлар эди-да гоҳи.
 
 
У бир эрка сингил жоҳил Маҳмудга,
Маккора учқунлар подшоҳдан ўтган…
 
 
Буни билади ҳам; бироқ шу пари,
Ақлини ўғирлар шайтон сингари!
 
 
Баъзида Маҳмуд ҳам негадир юмшаб,
Бўлиб қолар бирдан жуда нозиктаъб!
 
 
Еру осмон ҳақда қурганда суҳбат,
Олимга кўрсатар шоҳона ҳурмат.
 
 
Тилидан тушмайди Ибн Сино ҳеч,
Худди васвос янглиғ сўзлаб эрта-кеч.
 
 
Эмишки ажалга қарши дору бор,
Сино шу дору-ла топган эътибор.
 
 
Рост гапга ишонмас, баъзида аммо,
Чўпчаклар у учун чин сўздан аъло.
 
 
Синглисин суяди покдомоним, деб,
Қайсарлик бобида кўп ёмоним, деб.
 
 
Баъзилар демишлар бу одамови,
Синглисин қўлида унинг жилови.
 
 
Ҳазил-ҳузулларни ёқтирар баъзан,
Касалманд азалдан – у қотма бадан.
 
 
Бироқ, қиғринлари эмасдир ҳазил,
Дерларки: ҳазилнинг тагидадир “зил”.
 

Илова:

Беруний тўсатдан тошқиндай тошиб келган ғалаённи босиш умидида шоша-пиша қўлини чиний кўзага чўзди. Бир зум унинг кўз олдига қимматбаҳо шерозий гиламлар тўшалган ипак саропарда келди. Саропарданинг тўрида, қат-қат шойи тўшакда бетоқат тўлғаниб ётган яримяланғоч санам нигоҳи олдида намоён бўлди, унинг иссиқ бўсалари, бетоқат ҳаракатлари эсига тушиб, ҳорғин танасидан ўт чиқиб кетди. Ўша маҳалларда сарой аҳли орасида бу тантиқ ва шаддод беканинг номи ибрат маъносида тилга олинар, гўё у эркак юзини кўрмасликка қасам ичиб, гўшанишинликни ихтиёр этган, деган гаплар юрарди. Бу гаплар ростми, ёлғонми – буни ёлғиз Аллоҳ билади ва лекин бу ўктам, эркатой бека ўшанда, кўл соҳилидаги кўкаламзор қирларга тикилган қоронғи саропарда ичида унга – ёш тилмоч Абу Райҳон Берунийга унутилмас бир оқшом инъом этган эди!..

Одил Ёқубов.
(“Кўҳна дунё” романидан) 9797
  Одил Ёқубов. “Кўҳна дунё”, Тошкент, 1986. 23-бет.


[Закрыть]
18

“Мен сенга Маҳмуд ўазнавий қирғинлари тўғрисида гапирган эдим. Бироқ, мен Маҳмуд даврининг бошқа бир буюк вакили тўғрисида ҳали гапирмадим. Бу – алБерунийдир. Чексиз қирғинбарот ва шафқатсизликлар даврида у ҳаётга чуқур разм солиб, ҳақиқатнинг тагига етишга интилган улуғ олим сифатида ажралиб туради…”

Жавоҳарлал Неру9898
  Ўша манба.


[Закрыть]

Беруний кўзачадаги шарбатдан яна бир қултум ичди-да, кўзини юмди. Назарида, мияси чўғдек қизиб, хаёли чувалашиб кетаётгандек эди, лекин шундай бўлса ҳам, кўнглининг бир четида енгиб бўлмас бир истак – қалбининг энг тупкарисида ётган дардларини айтмоқ истаги тобора авж олиб борарди. Ким билсин, бу телба шоҳнинг телба машваратидан соғ-саломат қайтадими, йўқми? Васвас дардига йўлиққан ҳокимдан ҳар нарсани кутмоқ мумкин!

– Болам, Сабҳу, – деди Беруний, бошини ёстиқдан кўтариб. – Камина эртанги машварат не мақсадда чақирилган – буни айтолмаймен. Шу сабабдан бир нарсани сенга изҳор этмоқни лозим кўрамен… Ёдингда бўлсин! Фақир бу китобни… сен меҳр билан оққа кўчирган бу асаримни ёзишдан муродим – сенинг юртинг… Ҳиндистон олдидаги гуноҳларимни ювмоқ эди!..

Сабҳу бутун вужуди билан олдинга талпиниб:

– Сиз? Гуноҳкор? – деб сўради. – Сўзингизни англамадим. Ҳиндистонни топтаган сиз эмас, устод, сиз эмас!

– Ҳа, камина ҳеч бир кимсанинг бурнини қонатганим йўқ! – деди Беруний. Унинг иситмадан бўғилган овози тўсатдан аллақандай очилиб, торгина чор бурчак ҳужрани янгратиб юборди. – Қон тўкса… амирал мўъминин аталмиш султон ўазнавий тўкди, унинг лашкарлари тўкди! Шаҳарларни талаб, ибодатхоналарга ўт қўйди! Ҳаммаси тўғри! Ва лекин… бари бир, сенинг юртингда менинг элим тўғрисида ёмон таассурот қолди, болам. Йўқ, ул қатлу қирғинлар учун менинг элим гуноҳкор эмас! Асло! Аммо, султон Маҳмуд янглиғ жаҳонгирлар, лашкарбошилар, мустабид шоҳларнинг разолати ҳам шундадурки, улар фақат ўз номлари эмас, балки ўз эли номига ҳам доғ туширишга қодирдурлар! Биз каби маърифатли зотлар эса лоақал эзгу ният ва яхши хизматларимиз билан бўлса ҳам, мазлум эллар юрагидаги бу ёмон асоратни йўқотмоғимиз даркор. Фақат сенинг юртинг ҳақида, Ҳиндистон ҳақидаги китобимни шу ниятда ёзганмен! Билиб қўй, болам!

Одил Ёқубов.
(“Кўҳна дунё” романидан) 9999
  Ўша манба. 33-34-бетлар.


[Закрыть]
 
Турфа телбаларни кўрди бу дунё,
Баъзиси дедики: мен ўзим Худо!
 
 
Баъзиси кўз боғлаб мисли афсунгар,
Дедики: билингиз менман пайғамбар!
 
 
Қанчасини тутиб ўтга ёқдилар,
Бошларини узиб, шохга тақдилар.
 
 
Танини қилишди нимта ва нимта,
Аммо, қичқирарди гавда – яримта!
 
 
Лекин тугамади шундай васвослик,
Лекин тугамади жиннига хослик.
 
 
Демакки, самодан бу қаро жунун –
Синов соатидир одамзот учун.
 
 
Телба бандаларинг кечир, Худоё,
Дўзах азобини ўчир, Худоё!
 
 
Булар ўт эса-ю сувларинг бордур,
Тўнғизга қарши оҳуларинг бордур.
 
 
Маҳмуд “Хоразмшоҳ” деди ўзини,
Ҳинд сори тикаркан кейин кўзини.
 
 
Вужуди гоҳида жонсирар эди,
Лашкари бетоқат қонсирар эди.
 
 
“Ислом учун жангга шай бўлинг!” деди,
“Қадаҳда чайқалган май бўлинг!” деди.
 
 
“Аллоҳ бир ва бирдур яна пайғамбар,
Маъбудлар Исломга келтурур зарар.
 
 
Санамлар бошини қилич-ла кесинг,
ўайри динларнинг ҳам қонини ичинг!
 
 
Ерини таланглар – қолмас армонлар,
Оёқни ўпсинлар қизу жувонлар!
 
 
Сизларга зафарлар ҳам насиб бўлғой!
Қани лашкарларим! Ҳинд сори олға!”
 
 
Бир енгил қўзғалди самовий отлар,
Васвосга боғлиқдир ҳаёт –мамотлар!
 
 
Беруний бош чайқаб таассуф ила,
Қудратли қўшинга ҳамроҳлик қилар.
 
 
Подшоҳ мубошири эди у гарчанд,
Аммо, подшоҳ берур доим унга панд.
 
 
Хатлибегим қилар доим тавалло,
Олимга рўбарў қилмишдур Аллоҳ.
 
 
Алломани суяр шу совуқ ҳайкал,
Гарчи маликадур – амрига маҳтал.
 
 
Рашкнинг оловида ёнар гоҳи у,
Изидан югурар мисоли оҳу.
 
 
Бу ҳолдан Беруний бўларкан ҳайрон,
Саволига жавоб тополмас ҳамон:
 
 
“Воажаб! Бир ёқда саркарда, шоҳлар,
Маликани суйиб, кўрмоқни хоҳлар.
 
 
Девга қилич сермаб йиқан баҳодир,
Маликани бахтли қилмоқа қодир.
 
 
Мен ҳасса таяниб юрарман зўғра,
Булбул тушган каби гўёки тўрга.
 
 
Ўзим биламанки, қуруқ савлатман,
Ҳушим ўзимдамас, гоҳи ғалатман.
 
 
Эрта қариганим этмасман инкор,
Гўрга тиқмоқ истар подшоҳ нобакор.
 
 
Ёнимда эрурки доим кафаним,
Ўлуклар еридур маним масканим.
 
 
Шу алпозда нечун ишқнинг ўйини…”
Ҳамиша тарк этмас оғир ўй уни.
 
 
Хатлибегим эса парвойи палак,
Аллома ишқида жони ҳам ҳалак.
 
 
Қўшинга илашиб кетмоқда у ҳам,
Ўлимга тик боқар! Нияти мубҳам…
 
 
Аллома йўриғи бошқадир лекин,
Режалар туғилар кўнгилда секин.
 
 
Бир китоб ёзмоқчи ҳинд мулки ҳақда,
Кўрган-кечирганин ёдида сақлаб.
 
 
Гарчи ҳайратбахшдир қадимий Юнон,
Ундан ҳам қадимий аммо Ҳиндистон.
 
 
Юнон ҳам қадимда эди бутпараст,
Буларда зоҳирдир баланд ҳамда паст –
 
 
Яъни, хосга қарши тургандир авом,
Ақл кушандаси бўлиб бардавом.
 
 
Сурқот юлдузларни демади Худо100100
  Сурқот қадимги қарашларга қарши чиққан. Абу Райҳон Беруний бу ҳақда уқйидагиларни ёзади: “…Юнонлар ўз атрофларида бўлган файласуфлар усули билан маълумотларни орттирдилар. Чунки, юнон билимдонларининг юқори мақсадлари баҳс ва суриштириш ҳам фикрга суяниш бўлса, омманинг мақсади хавф бўлмаганда зўравонлик, сурбетликдир. Бунинг исботи учун Сурқотнинг ҳоли далил бўла олади. Сурқот бутпарастликда ўз қавмининг кўпчилигига қарши келди. Юлдузларни худо дейишдан қайтади…” (Абу Райҳон Беруний. “Ҳиндистон”, “Беруний ўрта асрнинг буюк олими”, Тошкент, 1950. 178-бет).


[Закрыть]
,
Шу боис ҳакимга берилур жазо.
 
 
Сўзидан қайтмади ҳатто қийноқда,
Жонини ўйламай қўйди тузоқда.
 
 
Ҳукмни чиқармиш ўн битта қози,
Ўн иккинчи эса бўлди норози101101
  “Аҳли Асиниянинг ўн би озиси Суотни ўлдиишга қарор қилди. Ўн иккинчи қози норози бўлди. Лекин Суқрот ҳақ сўздан қайтмагани учун ўлдирилди”. (Ўша жойда).


[Закрыть]
.
 
 
Сурқот ҳакимни заҳар ила қийнаб
Буюк фарзандини кўмди Афина.
 
 
Булардан қолишмас ҳинд жоҳиллари, Г
арчи ўзга эрур халқнинг тиллари.
 
 
Бир ёнда оқиллик, нодонлик бир ёқ,
Олимнинг бошига гоҳ тегар таёқ.
 
 
Ҳиндистон элида пинҳондир тилсим,
Бунинг моҳиятин оча билар ким?!
 
 
“Рамаяна” қиссаси ажабтовур,
Само ва Ер аро жилваланган нур.
 
 
Санскрит тилини ўрганса тугал102102
  Абу айҳон Беуний санскит тилига изиади.


[Закрыть]
,
Сеҳр-жоду сирини билса мукаммал.
 
 
Тиб илми бу элда бир оҳанрабо –
Минг битта дардга ҳам топмишлар даво.
 
 
Дарё ва тоғларнинг тархи бир бўлак,
Бунда қиш бўлмас ҳеч, ёз эса ҳалак.
 
 
Таоми ўзгача – мурчга талаб кўп,
Жасадни ёқарлар ўтин қалаб кўп.
 
 
Меҳри мўл бўлади қизу жувонни,
Карашма ўтида қийнайди жонни.
 
 
Ўрмонларда ғуж-ғуж турфа маймунлар,
Нелардир қичқириб чиқади тунлар.
 
 
Бу элнинг тили кўп, динлари ҳам кўп,
Ўргансанг арзийди табиатин хўб.
 
 
Кашф этишга арзир гиёҳлари ҳам,
Кетгиси келмайди бир келган одам.
 
 
Яъни, олимларга берар мўл озиқ,
Китоблар ёзсанг бир хуморни ёзиб!
 
 
Аллома урушга келмаган гўё,
Йироқа чекинар у билган рўё.
 
 
Дейдилар: эчкига жон эрур қайғу…
Аллома ўйида мавжланар мавзу.
 
19

– Офтоби олам! Қалъа аҳлининг аксари ожизалар эмиш, бегуноҳ норасидалар эмиш, чоллар эмиш, давлатпаноҳ!

Беруний сўзини тугатмаган ҳам эдики, бояги нуроний чол юзтубан йиқилиб, қўллари билан ер тирнашга киришди. Беруний “ялт” этиб юқорига, фил елкасида оёқ кериб турган султонга қаради, беихтиёр олдинга талпиниб:

– Олампаноҳ! – деб хитоб қилди. – Шафқат қилинг, олампаноҳ!

Унинг сўзларини амирал мўъминнинг:

– Амир Нуштегин! – деган бетоқат ҳайқириғи босиб кетди. – Таслимдан бош тортган қасрга ўт қўйгил, ўт!

Чакалакзорда бир-бирига суяниб, ғуж бўлиб ётган ҳинд маҳбуслари қорамтир қўлларини кўкка чўзиб, уввос тортиб йиғлашди, лекин пастга қараб от сурган Нуштегин навкарларининг ғолибона қийқириғи маҳбуслар ноласини кўмиб юборди. Зум ўтмай, тўрт томондан кўтарилган аланганинг қизғиш тиллари муаззам ибодатхонани аждаҳо янглиғ ялаб, офтобдай чарақлаган олтин қуббаларини ямлаб ютди…

Одил Ёқубов.
(“Кўҳна дунё” романидан) 103103
  Одил Ёқубов. “Кўҳна дунё”, Тошкент, 1986. 37-38-бетлар.


[Закрыть]
 
Беруний тарихни битди шу тахлит,
“Ҳар нарсанинг асл сабаби мавжуд.
 
 
Насриддиндан мерос ўғлига ғазот,
Бутпарастга ҳукм эрурдир мамот.
 
 
Ота буни обдон ўйлади лекин,
Унга лақаб беришди: Сабуктакин104104
  Абу айҳон Беуний бу ҳада шундай деб ёзади: “Насиддин азот (диний ууш)га киишди. Шунинг учун у Сабуктакин лақаби билан лақабланади”. (Ўша манба, 177-бет).


[Закрыть]
.
 
 
Демакки, бу жанглар тарих хатоси,
Ёвузлик хаёлин солмиш атоси.
 
 
Кўчкига боисдур бир енгил нафас,
Тоғлардан бу тошлар бесабаб кўчмас.
 
 
Мусулмон халқидан нафратланар ҳинд,
Уларнинг наздида муслимлар бир ит.
 
 
Вовуллаб қопади тегмасанг ҳам у,
Буларнинг амали шу эрур мангу.
 
 
Ёвузлик шунчаки бўлмас намоён,
Ниқобга эҳтиёж бордир ҳар қачон.
 
 
Топмасанг агарда бирор баҳона,
Мақсадинг яшириб қўйиб пинҳона –
 
 
Куч томиб турмаса агар сўзингдан,
Билгин – эргашмайди ҳеч ким изингдан.
 
 
Дунёнинг мазмуни – асли алдамоқ,
Осонмас ҳаммани алдаб яшамоқ!
 
 
Шундай алдагинки – ўзинг ҳам ишон,
Хаёлинг бўлмасин асли паришон.
 
 
Обдон ўйлаб кўргин – нима эрур дин,
Нима пайдо бўлган барчадан олдин?
 
 
Бунинг асрорига етмагай ақл,
Демакки, гапингни мудом қисқа қил.
 
 
Динлару мазҳаблар экан беҳисоб,
Воқелик мазмуни – тайёр бир ниқоб.
 
 
Суннийлар қирса гар тинмай шиани,
Бунда мазҳаб аро адолат қани?!
 
 
Мусулмонга қарши бўлса насроний,
Туркка тик қараса агар эроний –
 
 
Бутпараст, мусулмон бўлса доим ёв,
Бунинг ҳақиқатин англаб ет даров.
 
 
Демакки ниқобга эҳтиёж катта,
Ниятни яширмоқ жоиз албатта!
 
 
Буларнинг барчаси осийликка хос,
Буни инкор этган ўазнавий васвос.
Юрагини тўкиб бўлуркан адо,
Манфур шу Маҳмуддан Хатлидир авло!”
 
 
Аллома ўй сурар юрак-барғи қон,
Қулоқни тешгудек нола ва фиғон.
 
 
Фойда бераолмас қағриш, дуолар,
Уларни асролмас шунча Худолар!105105
  Бутпарастликка ишора.


[Закрыть]

 
 
“Ақлинг синоатга етмас – ирқор бўл,
Асрорлар ичида сен ҳам асрор бўл.
 
 
Олам эгасига қилма сен хитоб,
Яхшиси жимгина барпо эт китоб!”
 
20

Беруний Абу Алига ўз “Ҳиндистон”ининг Сабҳу кўчирган энг тиниқ нусхасини инъом этди, Ибн Сино эса, “Ал– Қонун”нинг энг нодир қўлёзмасини меҳр ва ихлос билан тутди.

Имом Исмоил сарбозлари, Беруний айтгандай, лаҳимдан чиққан жойдаги қалин арчазор орасида отларни шай қилиб туришарди.

Икки дўст, икки аллома бу онларнинг қайтиб келмаслигини, эндиликда дийдор кўришиш насиб этмаслигини бутун вужудлари билан ҳис этишар, шу боисдан ҳам, ўзларини қанчалик вазмин тутмасин, жудолик туйғулари оғушидан қутулолмас эдилар.

Беруний биринчи бўлиб Абу Алини қучиб бағрига босди.

– Алвидо, азизим. Дийдор кўришмоқ насиб этмаса рози бўл, жигарим! Кимки сени хор қилган бўлса, ўзи хор бўлсин! Сени имом Исмоилга, имомни Аллоҳга топширдим, Абу Али!

Ибн Сино устозини қучиб, беихтиёр кўзига ёш олди.

– Каминадан ғам еманг, устод! Сўзимга ишонинг: фақир, кўп жафоларни кўра бериб кўса бўлганмен, мен букун ўз тақдирим эмас, сизни ўйлаб қўрқамен! Сиз каминани бу пинҳоний лаҳимдан қочириб, ўз бошингиз балога қолмаса деб қўрқамен, устод!

Одил Ёқубов.
(“Кўҳна дунё” романидан)106106
  Одил Ёқубов. “Кўҳна дунё”, Тошкент, 1986. 329-бет.


[Закрыть]
 
Уч кам олтмиш ёшда эди аллома,
Фалак буржларидан етмишдур нома –
 
 
“Ҳиндистон” шу йили топганди якун,
Нодир бир китобни кўрди-ку очун107107
  “Ҳиндистон” асари 1030 йилда якунланган.


[Закрыть]
.
 
 
Маҳмуд ўазнавийга кўрсатмади лек,
Чунки, руҳиятда бор эди ҳадик.
 
 
ўазнавий юзлари бўлиб заъфарон,
Қуриб борар эди дарахтсимон.
 
 
Синодан бўлмади аммо ҳеч дарак,
Аллоҳнинг жазоси шу бўлса керак –
 
 
Соядан қочгандек гўёки пок нур,
Сино тутқич бермай подшоҳдан қочур.
 
 
Уни тутолмади айғоқчилар ҳам,
Турли қалъаларда зўр соқчилар ҳам.
 
 
Подшоҳлар, жаллодлар тутолмадилар,
Синонинг изидан етолмадилар.
 
 
Оқа кўчирилиб битди “Ҳиндистон”,
Маҳмуд шу санада таслим этди жон108108
  Маҳмуд ўазнавий 1030 йилда вафот этган.


[Закрыть]
.
 
 
ўавғоли бу дунё тинчиди, қолди,
Дўзах маконига подшоҳ йўл олди.
 
 
Хатлибегим куни не кечар энди,
Афтода алпозда май ичар энди.
 
 
Бир майки, заҳару зақумдан аччиқ,
Ҳеч ким кетаолмас тақдирдан қочиб…
 
 
Беруний қаламин йўнганича шод,
Яна кучга тўлиб айлайди ижод.
 
 
Дуо айлар экан Ибн Синони,
Кашф эта бошлар у ўзга дунёни!
 
21

У (Масъуд) умримнинг қолган қисмида илмга хизмат қилишим учун очиқ юз билан имконият берди, чунки, у менга зийнат либосини кийгизиб иноят кўрсатди. Абадий соясида осойишталик ёпқичини устимга солди ва инъом булутларини ёғдирди. Шулар билан бирга мени ўзига яқин тутди, кетма-кет суҳбатига чақириб, яхши қабул этди.

Абу Райҳон Беруний109109
  Абу Райҳон Беруний. «Танланган асарлар», Тошкент, 1968. 11-бет.


[Закрыть]
 
Соч-соқол оқаргач – тиззадан мадор,
Ва кўздан шуъланинг қочмоқлиги бор.
 
 
Аммо, ўз умридан аллома шодон,
Эътиқод йўлида собитдир ҳамон.
 
 
“Гарчи рафиқам йўқ, йўқ бола-чақа,
Фалак ройишидан бўлмагум хафа.
 
 
Менинг болаларим китоблар азал,
Юрак қони ила айладим сайқал.
 
 
Эй қадим Хоразм мендан рози бўл!
Шикаста дилимнинг бир ҳамрози бўл!
 
 
Мусофир алпозда топширурман жон,
Бироқ, сенинг ила бирман ҳар қачон.
 
 
Қайдасен Райҳоним – излаб борурман,
Ишқ ила жисмимни қайта қорурман.
 
 
  Келажак авлодим сенга хитобим,
  Ўқиб юр ҳамиша ёзган китобим.
 
 
  Китобда овунч бор, бордур тасалли,
  Олтин асрнинг ҳам келгув‐си гали.
 
 
  Шунда билажаклар недур жавоҳир,
  Руҳнинг озуқиға талаб кўп ахир!
 
 
  Бу ожиз бобонгни эсла ва ёд эт,
Дарбадар руҳимни ҳамиша шод эт!”
 

ХОТИМА

 
Эй, азиз ўқувчим! Бўлғай бахайр,
Мен сен билан қилдим мозийга сайр.
 
 
Беруний сиймосин бизлар этдик ёд,
Уни унутмағай халқим умрбод.
 
 
Гарчи умр бўйи тўкди кўп кўз ёш,
Унга ошиқ бўлди фалакда қуёш.
 
 
Юлдузлар кўз қисар шодон ҳойнаҳой,
Руҳини ҳамиша излаб юрар Ой.
 
 
Жаннат боғларини кезур бегумон,
Ёнида ҳамроҳдир дилбар қиз Райҳон.
 
 
Истиқлол кунларин сезиб юрар у,
Сеқруёш ўлкани кезиб юрар у…
 
 
Ҳар даъфа метрога тушган талаба,
Қалбида зўр ҳавас қилгай тантана!
 
 
Эй азиз ўқувчим! Сен ҳам бўл омон,
Энди якунига етмиш бу достон.
 
 
Достонни битирдим Наврўз маҳали,
Режалар бисёрдир кўнгилда ҳали.
 
 
Китобдан манфаат, фойда керакмас,
Комил Хоразмийни дуо қилсанг бас!
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации