Текст книги "Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш"
Автор книги: Рахматулла Усманов
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 4 (всего у книги 26 страниц) [доступный отрывок для чтения: 9 страниц]
3.2. Акустик тебранишлар, шовқин манбалари, синфланиши, таъсири, нормалаштирилиши
Суръатли шовқинни одам организмига таъсири асаб жараёнларини кечишига ноқулай таъсир этади, толиқишни ривожланишига олиб келади, юрак-қон томирлари тизимини ўзгаришига ва шовқин патологиясини вужудга келтиради ва унинг натижасида секинлик билан эшитиш пасайиши ривожланади. Ишлаб чиқариш шароитларида шовқин манбалари ишлаётган дастгоҳлар ва механизмлар, механизациялашган қўл асбоблари, электр машиналари, компрессорлар, кўтариш-ташиш машиналари, ёрдамчи ускуналар (вентиляция қурилмалари, кондиционерлар) ва б.қ. бўлади.
Спектрининг тавсифи бўйича шовқинлар кенг қамровли ва маромлига бўлинади. Вақт тавсифи бўйича шовқинлар ўзгармас ва ўзгармас бўлмаганга бўлинади. Ўз навбатида ўзгармас бўлмаган шовқинлар вақт бўйича тебранувчан, танаффусли ва импульсли бўлиши мумкин. Иш жойларида ўзгармас шовқинни тавсифномаси сифатида, шунингдек унинг ноқулай таъсирини чеклаш бўйича самарали тадбирларни аниқлаш учун, товуш босими даражаси децебелда (дБ) қабул қилинади. Иш жойларида ҳам шовқиннинг умумий характеристикаси сифатида товуш даражаси децебелларда қабул қилинади, у товуш босимини частота тавсифномасининг ўртача қийматини бидиради.
Шовқин билан курашишнинг асосий тадбирлари – техникавий бўлади ва учта бош йўналишлар бўйича олиб борилади:
шовқинни пайдо бўлиш сабабларини бартараф қилиш ёки уни манбасида пасайтириш;
шовқинни узатиш йўлларида секинлаштириш;
ишловчиларни бевосита шовқиндан ҳимоялаш.
Шовқинни пасайтиришнинг самарали воситаси шовқинли технологик операцияларни кам шовқинли ёки тўлиқ шовқинсизлари билан алмаштириш. Шовқинни унинг манбасида камайтиришга: ускунанинг шовқин чиқарадиган қисмини конструкциясини такомиллаштириш; конструкциясида акустик хоссалари пасайтирилган материаллардан фойдаланиш; шовқин манбасида имкон борича унинг яқинида қўшимча товуш изоляцияловчи ёки тўсувчи ўрнатиш эвазига эришилади. Шовқинга қарши курашнинг энг содда техник воситаларидан бири машинани шовқинли бирикмасини ёпувчи товушни изоляцияловчи ғилоф ўрнатиш. Акустик экранларни қўлланилиши ускунадан тарқалаётган шовқинни самарали камайтиришга хизмат қилади. Шовқинли механизмни иш жойини ёки машинани хизмат кўрсатиш зонасини чегаралайди. Шовқинли хоналарда товуш ютувчи юзали қопламаларни шип ёки деворлар учун қўлланилиши шовқин спектрини пастроқ частоталигига ўзгаришига олиб келади ва бу меҳнат шароитларини яхшилайди.
Инфратовуш – товуш тўлқинини 25 Гц дан кам частота билан тебраниши.
Инфратовушли тебранишларнинг пайдо бўлиш табиати эшитиладиган товушники каби бўлади, шунинг учун инфратовуш ҳам худди эшитиладиган товуш бўйсинадиган қонуниятларга бўйсинади ва уни ифодалаш учун эшитиладиган товуш учун қўлланиладиган математик аппарат қўлланилади (товуш даражаси билан боғланган тушунчалардан ташқари). Инфратовуш муҳитда оз сўнади, шунинг учун анча узоқ масофага тарқалади. Инфратовуш манбаси секундига 20 дан кам давр частотаси билан ишлайдиган ускуналар бўлади. Инфратовуш марказий асаб тизимига зарарли таъсир кўрсатади ва қўрқув, безовталик, чайқалиш ҳисини ва б.қ. келтириб чиқаради.
Инфратовуш тебранишлари оралиғи одамни алоҳида органлари ички частоталарига мос (6—8 Гц), демак, резонанс бўлганлигидан оғир оқибатлар вужудга келиши мумкин. Товуш босимини 150 дБА кўпайиши овқат ҳазм қилиш фаолияти ва юрак ритмини ўзгаришига олиб келади. Эшитиш ва кўришни йўқотиш мумкин.
Ҳимоя тадбирлари: 1) пайдо бўлиш манбасида инфратовушни пасайтириш; 2) шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш; 3) инфратовушни ютувчи қурилмалардан фойдаланиш. Назорат приборлари сифатида ФЭ-2 фильтрли ШВК турли шовқин ўлчагич ва RFT турли виброакустик аппаратура қўлланилади.
Шовқин манбаларига (шу жумладан юқори ва паст частотали) ишлаётган кондиционерлар, турбиналар, вибрация майдончалари, катта машиналарнинг айланувчан қисмлари ва б.қ. киради. Ишлаб чиқариш инфратовуши ҳам эшитиладиган шовқин соладиган жараёнлардан, турболентлиликдан, резонансдан, пульсациядан, илгариланма қайтма ҳаракатдан содир бўлади. Саноат ва транспортда инфратовушни суръатининг умумий даражасини ўртача қиймати 108 дБ га тенг бўлади. Инфратовушни организмга узоқ муддатли таъсири кичик суръатли бўлганда ҳам ақлий меҳнат қобилиятини пасайтиради, толиқишга, ғашланишга, бош оғришига, безовталикка, асабийликка олиб келади.
Суръатининг даражаси ва таъсирининг давомийлигига кўра инфратовуш ёқимсиз туйғулар (бош айланиши, чанқоқлик, эзилиш ва қўрқиш ҳиссиётлари) ҳамда юрак-қон томирлари ва нафас олиш тизимида турли даражада ифодаланадиган ва кўп сонли номақбул ўзгаришларни келтириб чиқаради. Инфратовушни ноқулай таъсирини олдини олишда гигиеник нормалаштириш етакчи ўрин эгаллайди. Нормага биноан инфратовушни суръатлилик даражаси иш жойларида 2—16 Гц частотали октав полосаларда 105 дБ дан ва 31,5 октав полосада 102 дБ дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ультратовуш – товуш тўлқинларининг 20 кГц (эшитиш чегарасидан ташқарида) дан ортиқ частотада тебраниши. Паст частотали ультратовуш тебранишлар ҳаво ва тегиш (контакт) йўли билан тарқалади; юқори частоталиси эса тегиш йўли билан тарқалади. Ультратовуш юрак-қон томирлари, асаб ва эндокрин тизимига зарарли таъсир ўтказади; терморостлаш ва моддалар алмашувини бузади. Маҳаллий (жойига) таъсири гунг бўлиб қолишга олиб келиши мумкин. Ҳимоя тадбирлари: 1) тўсқичлантиришдан (блокировкадан) фойдаланиш; 2) товушни изоляциялаш (экранлаш); 3) масофадан бошқаришни қўллаш; 4) антишовқинларни қўллаш. Назорат қилиш приборлари сифатида RFT турли виброакустик тизими қўлланилади. Ультратовуш эластик тўлқинлар каби хоссалари бўйича эшитиладиган товушдан фарқ қилмайди, бироқ тебраниш жараёни частотаси, энергияни иссиқликка трансформацияланиши ҳисобига, тебранишни тезроқ сўнишига ёрдам беради.
Частотали спектри бўйича ультратовуш паст частотали ва юқори частоталига бўлинади; тарқалиш усули бўйича – ҳаво ва тегиш (контакт) йўли билан тарқаладиган ультратовуш фарқланади. Паст частотали ультратовуш тебранишлар ҳавода яхши тарқалади. Уларни организмга таъсирини биологиявий самарасининг суръати, таъсир давомийлиги ва ультратовуш таъсирига учраётган жисм сиртининг ўлчамига боғлиқ бўлади. Ҳавода тарқаладиган ультратовушни узоқ вақт систематик таъсири асаб, юрак қон томирлари ва эндокрин тизимларини, эшитиш ва вестибулятор анализаторларини фаолиятларини бузилишига олиб келади. Ультратовуш ускуналарида ишлаётганларда аниқ астения, қон-томирлари гипотонияси, юрак ва мияни электр фаоллигини пасайиши, чекланган ҳудудда, қоронғуликда қўрқув ҳиссиёти, тез-тез ўзидан кетишлар, ортиқча терлаш, қоринда, ингичка ичакда, ўт пуфагида спазмалар кузатилади.
Энг тавсифли шикоятларга тез толиқиш, бош оғриғи ва бошда босим ошишини сезиш, қийинчилик билан диққат қилиш, фикрлаш жараёнининг тормозлашуви, уйқусизлик киради. Юқори частотали ультратовушни қўлларга контактли таъсири қўллар капларида капиляр қон айланишини бузилишига, оғриқ сезишни пасайишига олиб келади, яъни асабий бузилиш ривожланади. Касбий касалланиш фақат ультратовушни қўлларга тегиш (контактли) таъсирида рўйхатга олинган. Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш шовқини ва титраши ультратовушдан кўра кўпроқ агрессив таъсир қилади.
Ультратовуш ускуналарига хизмат кўрсатувчи шахсларга таъсир этувчи касбий зарарларнинг таъсири кўпчилик омиллар билан, авалом бор паст частотали шовқиннинг генерацияланадиган ультратовуш тебранишларининг частотаси билан аниқланади. Умумий суръатлилик даражаси эшитиладиган ва ульратовуш оралиқли частоталарда 90—120 дБ чегарасида тебранади. Организмга умумий таъсирдан ташқари паст частотали ультратовуш тебраниш қўзғатилган ишлов берилаётган деталлар ёки приборларга тегканда жорий таъсир ҳам ўтказилади. Ульратовуш аппаратлари билан узоқ вақт ишлаётган шахсларда бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик, тез толиқиш, уйқуни бузилиши, ғашлилик, хотирани ёмонлашуви, товушга юқори сезгирлик, тана массасини йўқотилиши кузатилади.
Ультратовуш манбалари таъсирида узоқ вақт ишлаш, масалан дефектоскоплар билан ишлаш операторларда вегетатив-қон-томирлар бузилишини ривожланишига олиб келади. Ишловчиларга ультра– ва инфратовушни ёқимсиз таъсирини огоҳлантириш бўйича чоралар (ташкилий-техник, санитар-гигиеник ва даволаш профилактика) мажмуавий олиб борилади, товушни унинг ҳосил қилиш манбасида пасайтириш йўли билан, ускуналарни ишлаш тартибини рационаллаштириш, шунингдек ульратовушни контактли таъсирида жамоа (кузатиш кабинаси, масофадан бошқариш) ва шахсий (шовқинга қаршилар ва икки қаватли перчаткалар– ташқариси резинали ва ичкариси пахтали) ҳимоя воситаларидан фойдаланилади. Бевосита ультратовушни таъсирига учрайдиган шахслар дастлабки (ишга қабул қилишда) ва ҳар йиллик даврий тиббий кўриклардан ўтказиб турилиши керак. 18 ёшдан кичик ва ҳомиладорлар ультратовуш манбаси бўлган ишларга қўйилмайди.
Шовқиндан ҳимояланишга шовқини хавфсиз техникалар ишлаб чиқиш, жамоа ва шахсий ҳимоя воситалари ва методларини, қурилиш-акустик методларни қўллаб эришилади. Жамоа ҳимоя воситалари шовқин манбасига нисбатан шовқинни унинг пайдо бўлиш манбасида пасайтирувчи (энг самарали) ва шовқинни унинг тарқалиш йўлида пасайтирувчиларга бўлинади. Амалга ошириш услуби бўйича қуйидаги ҳимоялаш методлари фарқланади:
акустик – хонани акустик ҳисоблаш ва ишлаш принципи бўйича товушни изоляциялаш, товушни ютиш, титрашни изоляциялаш, демпфирлаш, шовқин сўндиргич воситаларини танлашга асосланган;
қурилиш-акустик экранлар, товушни изоляциялаш, кузатиш кабиналари, масофадан бошқариш, ғилофлар, зичлаш ва б.қ. қўллаш. Товушни изоляцияловчи материалларнинг энг самаралилари трипласт (композиция материали) ва пахта, ёғоч қириндиси, сомон ва б.қ. тўлдирилувчили пластобетонлар бўлади. Товуш ютувчи (сўндирувчи) материалларга яна мармар, бетон, гранит, ғишт, ДВП, ДСП, кигиз, минерал вата материаллари киради;
архитектурали-режалаштириш ечимлари – иш жойларини рационал жойлаштириш; меҳнат ва дам олишнинг рационал тартибини ўрнатиш.
Одамлар ва ҳайвонларга тўлқин уриши таъсир этиши мумкин. Тўғридан -тўғри таъсир ортиқча босим ва тезлик босими натижасида вужудга келади. Босимни тез ошиши тирик организм томонидан қаттиқ уриш каби қабул қилинади. Одамларни ва ҳайвонларни қиёсий шикастланиши шиша синиқлари, шлак, тошлар, ёғоч бўлаклари ва бошқа нарсаларни юқоридан катта тезлик билан тушишидан содир бўлиши мумкин. Тўлқин уришининг таъсир даражаси портлаш қуввати, масофа, об-ҳаво шароитлари, турган жойга (бино ичида, очиқ майдонда) ва одамнинг ҳолатига (ётган, ўтирган, тик турган) боғлиқ бўлади. Тўлқин уриши енгил, ўрта, оғир ва жуда оғир жароҳатлар билан тавсифланади.
3.3. Титраш ва унинг организмга таъсири, титрашдан ҳимоялаш ва фаол титрашни камайтириш
Титраш асаб ва юрак-қон томирлари тизими ҳамда таянч-ҳаракатланиш аппаратининг функционал бузилишининг сабаби бўлиши мумкин. Титраш деганда нуқтанинг ёки механик тизимнинг ҳаракати тушунилади, унда навбати билан вақт бўйича камида битта координатани қийматларини ўсиши ва камайиши содир бўлади. Умумий ва маҳаллий титрашни фарқлаш қабул қилинган. Умумий титраш одамни бутун организмига таянч сирти орқали – ўтиргич, пол орқали таъсир қилади. Маҳаллий титраш одамнинг танасининг алоҳида қисмларига таъсир қилади. Титраш ҳам абсолют, ҳам нисбий параметрлар ёрдамида ўлчаниши мумкин. Титрашни ўлчаш учун абсолют параметрларга титраш силжиши, титраш тезлиги, титраш тезланиши киради. Умумий титрашни учта категорияси мавжуд: транспортли, транспорт-технологик, технологик. Технологик титраш ўз навбатида тўртта турга бўлинади:
ишлаб чиқариш хоналарини доимий иш жойларида, марказий бошқарув постларида ва б.қ.;
судларни хизмат хоналари иш жойларида;
омборлар иш жойларида, маиший ва бошқа ишлаб чиқариш хоналарида;
завод бошқаруви, конструкторлик бюроси, лабороторияларда, ўқув пунктларида, ҳисоблаш марказларида, конторалар ва бошқа ақлий меҳнат хоналаридаги иш жойларида.
Умумий титрашни ўлчаш нуқталари иш жойларида (ёки хизмат кўрсатиш иш зоналарида), ўзиюрар ва транспорт-технология машиналари учун эса – иш майдончалари ва ҳайдовчи ва персонал ўтиргичларида танланади. Ускунани (машинани) намунавий технологиявий ишлаш тартибида ўлчаш ўтказилади. Титрайдиган қўл машиналарида умумий ишлаш вақти сменанинг 2/3 қисмидан ошмаслиги керак. Бунда титрашни бир марталик таъсирининг давомийлиги, ушбу операцияга кирадиган кичик танаффуслар ҳам ҳисобга олиниб, 20 минутдан ошмасли керак. Титраш асбоби билан ишлаганда, қўл билан ушлаб туриладиган ускунани массаси 10 кг дан, босиш кучи эса 196 Н дан ошмаслиги керак.
Машина ва ускуналарни титраши билан курашишни асосий методлари қуйидагилар:
қўзғатиш манбасига таъсир этиб титрашни камайтириш (қўзғатувчи кучларни камайтириш ёки бартараф қилиш);
резонанс тартибидан тебранувчан системани массасини ва қаттиқлигини рационал танлаш йўли билан (ёхуд системани массаси ёки қаттиқлигини ўзгартириш, ёхуд лойиҳалаш босқичида – янги тартибни киритиш билан) чиқариш;
титрашни демпфирлаш – механик фаол тебранаётган конструктив элементларини кўпайтириш диссипатив кучларни резонансга яқин частоталар билан тебранишларда кўпайтириш йўли билан бажарилади;
Диссипатив кучлар – бу кучлар, механик системаларда пайдо бўлади, уларни тўлиқ энергияси ҳаракатланганда бошқа тур энергияга ўтиб йўқолади. Диссипатив системага мисол – сирпаниш мажудлигида бошқа жисмни сиртида ҳаракатланаётган жисм. (виброқоплама– материалларни шилимшиқлиги).
тебранишни динамик тўхтатиш (қўшимча реактив импеденси);
конструктив элементлар ва қурилиш конструкцияларини ўзгартириш (системани қаттиқлигини ошириш – қаттиқлик қиррасини киритиш);
титрашни изоляцилаш – қўзғатиш манбасидан ҳимояланаётган объектга улар орасига жойлашган ускуналар ёрдамида тебранишни узатишни камайтириш;
титрашни фаол ҳимоялаш.
Титраш – бу эластик боғланишли тизимни механик тебранма ҳаракати. Титрашни одамга узатилиш услуби бўйича (титраш манбаси билан туташиш тавсифи бўйича) шартли равишда маҳаллий (локал) титрашни ишловчини қўлларига узатувчи, ва умумий титрашни таянч сирт орқали бутун танага узатувчига бўлинади. Умумий титраш гигиеник нормалаштириш амалиётида иш жойларини титраши каби белгиланади. Ишлаб чиқариш шароитларида кўпчиллик ҳолларда маҳаллий ва умумий титрашнинг биргаликдаги таъсири кузатилади. Юқори даражадаги титрашни одам организмига давомли таъсири вақтидан олдин толиқишга, иш унумдорлигини пасайишига, касалланишни ошишига ва касбий патологияни -титраш касаллигини вужудга келишига олиб келади.
Ишлаб чиқариш титраши ўзининг физикавий тавсифи бўйича мураккаб синфланишга эга. Вақт бўйича тавсифномаси бўйича ўзгармас титраш қаралади ва унинг учун титраш тезлигининг қиймати 1 минутдан кам бўлмаган кузатиш вақтида 2 мартадан (6 дБ) кўп ўзгармайди. Ўзгармас бўлмаган титраш ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади:
титраш тезлиги даражаси вақт бўйича узликсиз ўзгарадиган вақт бўйича тебранувчан;
танаффусли, операторни титраш билан туташиб ишлаш жараёнида узилади, бунда туташиш вақти 1 с дан кўпни ташкил қилади;
импульсли, бир ёки бир неча титраш таъсиридан (масалан, уришдан) ташкил топган, ҳар бирининг давомийлиги, таъсир частотаси 5 Гц дан кам бўлганда, 1 с кам бўлади.
Локал ишлаб чиқариш титрашининг манбаълари урадиган, уриб-айлантирадиган ва айлантирадиган пневматик ёки электр юритмали механизациялаштирилган қўл машиналари бўлади. Урадиган таъсирли машиналар титраш принципига асосланган. Уларга қопқоқли, кесувчи, қайтарувчи болғалар, пневмозичлагичлар киради. Уриб-айлантириб таъсир қиладиган машиналарга пневматик ва электр перфораторлар киради. Айлантириш таъсирига асосланган машиналарга силлиқлаш, пармалаш машиналари, электр ва бензин моторли арралар киради. Шунингдек, маҳаллий титраш чархлаш, эговлаш, силлиқлаш, полларни жилолаш ишларида ҳам бўлиши мумкин. Ундан ташқари, буюмларни қўлда узатадиган муқим датгоҳларда бажариладиган ҳамда двигателсиз қўл машиналарида ишлаганда, масалан, учлаштириш (рихтовкалаш) ишларини бажаришда ҳам маҳаллий титраш вужудга келади.
Титрашдан одамни ҳимоялашни энг таъсирли воситаси унинг титраётган ускунага бевосита тегишини (контактини) бартараф қилиш. Бунга масофадан бошқариш, саноат роботларини қўллаб, автоматлаштириш ва технологик ускуналарни алмаштириб эришилади. Механизациялаштирилган қўл машиналари титрашини ёқимсиз таъсирини операторга камайтиришга техник ечимлар: титраш суръатини бевосита унинг манбасида камайтириб (конструктив ўзгатиришларни амалга ошириб; ташқи титрашдан ҳимоялаш воситалари, титраш манбаси билан оператор қўллари орасига жойлаштирилган эластик демпфирлайдиган материаллар ва қурилмалар қўллаб) эришилади.
Тадбирлар комплексида меҳнат ва дам олишнинг илмий асосланган тартиби муҳим ўрин тутади. Масалан, титраш билан умумий контакт вақти иш сменаси давомийлигининг 2/3 қисмидан ошмаслиги керак; фаол дам олиш учун иккита регламентланган танаффус ўрнатиш, физиопрофилактика муложаларини ўтказиш, махсус комплекс бўйича ишлаб чиқариш гимнастикасини ўтказиш тавсия қилинади. Маҳаллий ва умумий титрашни ёқимсиз таъсирини олдини олиш учун ишловчилар шахсий ҳимоя воситалар: қўлқоплар ёки перчаткалар, махсус оёқ кийимлардан фойдаланишлари керак. Корхоналарда санитар-эпидемология назорати, тиббиёт муассасалари ва меҳнатни мухофаза қилиш хизматлари иштирокида таъсир этувчи титрашни тавсифи ва ишлаб чиқариш муҳитининг унинг келтириб чиқариш омиллари ҳисобга олиниб тиббий-биологиявий профилактика тадбирлари муайян комплекси ишлаб чиқилиши керак.
3.4. Электр токи, параметрлари, хавф манбалари, одамга таъсири. Электр токи таъсиридан ҳимоялаш
Одам организмига электр токининг иссиқлиги таъсирида организмнинг тўқималари ва биологияли муҳити қизийди, бу бутун организмни қизишига олиб келади, натижада организмдаги алмашиниш жараёнларини бузилиши ва унга боғлиқ нормадан четланишлар вужудга келади. Электролитик таъсирда қонни, плазмаларни ва организмни бошқа физиологик эритмаларини ажралиши содир бўлади, бундан сўнг улар ўз фаолиятларини бажара олмайдилар. Биологиявий таъсир асаб толаларини ва бошқа органларни ғижинишига ва қўзғатилишига олиб келади.
Электр токи билан шикастланишнинг иккита тури: электрдан жароҳатланишлар ва ток уришлар фарқланади. Электрдан жароҳатланишларга қуйидагилар киради:
электрдан куйиш – электр токи тегиш нуқтасига иссиқлик таъсири натижаси;
электр белгиланиши – терини ўзига хос шикастланиши, юқори қатламни қаттиқлашиши ва жонсизланиши;
терини металлашуви – терига кичик металл заррачаларининг кириб жойлашиши;
электрофтальпия – электр ёйини ультрабинафша нурланиши таъсиридан кўз ташқи қаватини шамоллаши;
механик шикастланиш, ток таъсири остида мускулларнинг мажбурий қисқаришидан пайдо бўлади.
Организмни электр токи билан шикастланиши оқибатида тирик тўқималарни қўзғатилиши мускулларни сесканишли қисқариши билан ўтишига электр уриши дейилади. Содир бўлиш оқибатига боғлиқ ҳолатда электр уриши тўрт даражага бўлинади: I – ҳушни йўқотишсиз мускулларни сесканишли қисқариши; II – ҳушсиз мускулларни сесканишли қисқариши, лекин нафас олиш ва юрак ишлаши давом этади; III – ҳушни йўқотиш ва юрак фаолияти ёки нафас олиш бузилади; IY – клиник ўлим ҳолати.
Электр токи билан шикастланиш оғирлиги кўпчиллик омилларга: ток кучи, одам танасининг электр қаршилиги, тана орқали ток ўтишининг давомийлиги, ток тури ва частотаси, одамни шахсий хусусиятлари, атроф муҳит шароитларига боғлиқ. Одамни у ёки бу даражадаги шикастланишини аниқловчи асосий омил – ток кучи бўлади. Унинг одамга таъсирини тавсифлаш учун учта мезон ўрнатилган: сезиладиган порог токи – сезиладиган сескантириш келтириб чиқарадиган токнинг энг кам қиймати; қўйиб юбормайдиган порог токи – мускулларни сесканишли қисқаришини келтириб чиқарадиган, шикастланувчи ўзи озод бўла олмайдиган токнинг қиймати; фибриляция порог токи – юрак фибриляциясини келтириб чиқарадиган токнинг қиймати. Юрак мускуллари толаларини хаотик ва турли вақтлардаги қисқаришидан, унинг ишлашини тўлиқ бузилишига фибриляция дейилади.
Жароҳат оқибати одам танаси қаршилигига боғлиқ бўлади. Энг кўп қаршиликка жонсиз кератинлашган ҳужайралардан тузилган терини устки қатлами эга бўлади. Танани умумий қаршилиги терини устки қатламини қаршилиги эвазига етарлича катта бўлади, лекин бу қатлам шикастланиши билан – унинг қиймати тезда камаяди.
Токнинг таъсирини давомийлигини узоқлиги жароҳат оқибатини деярли белгилайди, чунки вақт ўтиши билан одам терисини қаршилиги тез камаяди, юракни жароҳат олиш эҳтимоли кўпаяди ва бошқа салбий оқибатлар вужудга келади. Токнинг юрак, ўпка ва бош мия орқали ўтиши жуда хавфли бўлади. Жароҳатланиш даражаси ток тури ва частотасига ҳам боғлиқ бўлади. Частотаси 20—1000 Гц бўлган ўзгарувчан ток энг хавфли бўлади. Кучланиш 300 В гача ўзгарувчан ток ўзгармас токдан хавфлироқ. Катта кучланишларда ўзгармас ток хавфлироқдир.
Одамнинг электр токи билан жароҳатланиши қуйидаги ҳолларда бўлиши мумкин:
ердан изоляцияланмаган одамни кучланиш остида бўлган электрускуналарни ток ўтказувчан қисмларига тегиб кетиши;
ердан изоляцияланмаган одамни кучланиш остидаги электрускуналарни изоляцияланмаган ток ўтказувчан қисмларига хавфли масофага яқинлашуви;
ердан изоляцияланмаган одамни электрускуналарни кучланиш остидаги корпусига туташишидан кучланиш остида қолган ток ўтказмайдиган металл қисмларига, тегиб кетиши;
одамни ток тарқалиш майдонининг турли потенциаллари остида бўлган ерни (полни) иккита нуқтаси билан уланиши («қадам кучланиши»);
яшин уриши;
электр ёйининг таъсири;
кучланиш остида қолган бошқа одамни қутқариши.
Электрускуналарни ва хоналарни электрхавфсизлиги бўйича синфланиши.
Электрускуналари деганда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тарқатиш ва ўзгартириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, линиялар ва қўшимча ускуналар (улар ўрнатилган хоналар билан) тўплами тушунилади. Улар 1000 В гача ва 1000 В дан юқори кучланишли электрускуналарга бўлинади, уларнинг иккаласи ҳам изоляцияланган ва ерлатилган нейтраллар билан эксплуатация қилиниши мумкин. Изоляцияланган нейтрал деб ерлатиш қурилмасига уланмаган ёки унга сигналлаш, ҳимоя, назорат ва ш.ў. приборлар орқали уланган трансформатор ёки генераторнинг нейтралига айтилади. Агар нейтрал ерлатиш қурилмасига бевосита ёки кичик қаршилик орқали уланган бўлса у ерлатилган дейилади.
Одамни электр токи билан жароҳатланиш хавфини кўпайтирадиган ёки камайтирадиган шароитларга боғлиқ равишда барча хоналар хавфи юқори хоналар, жуда хавфли ва хавфи юқори бўлмаган хоналарга бўлинади. Хавфи юқори хоналарга намлиги юқори (75% дан кўп) ёки юқори ҳароратли (35о дан баланд) хоналар киради. Ток ўтказувчан чанглар ва поллари бўлган, шунингдек бир пайтнинг ўзида ер ва электрускунани металл корпуси билан боғланган элементларга тегиш имконияти бўлган хоналар хавфи юқори синфга қарайди. Нисбий намлиги юқори (100% га яқин), кимёвий фаол муҳитли ёки бир пайтнинг ўзида хавфи юқори хоналарга мос икки ва ундан кўп шароитлари бўлган хоналар жуда хавфли дейилади. Хавфи юқори бўлмаган хоналарда барча кўрсатилган шароитлар бўлмайди.
Электрускуналар фойдаланилаётган барча жойларда электр токи билан жароҳатланиш хавфи мавжуд бўлади, шунинг учун хавфи юқори бўлмаган хоналарни хавфсиз хоналарга киритиш мумкин эмас.
Ҳаёт фаолиятини хавфсизлигини таъминлаш учун электрускуналарга хизмат кўрсатиш ва ишончли ишлатишда электрускуналарни техник эксплуатация қилиш қоидалари ва электржароҳатидан ҳимояланиш бўйича чораларга аниқ риоя қилиш керак. Шундай йўналишлардан бири хавфсиз – 12 ёки 36 В кучланишни қўллаш бўлади. Уни олиниши учун 220 ёки 380 В стандарт кучланишли электр занжирига уланадиган пасайтирувчи трансформаторлардан фойдаланилади. Одамни электр токи билан шикастланиш хавфини камайтириш мақсадида 42 В дан кўп бўлмаган кичик номинал кучланишдан фойдаланилади. У электрлаштирилган қўл асбоблари, кўчма ёритгичлар ва хавфи юқори хоналар ва жуда хавфли хоналарда маҳаллий ёритишда электр манбаси сифатида қўлланилади. Лекин, шу паст кучланиш ҳам хавфсизликни кафолатламайди, шунинг учун бошқа ҳимоя воситалари ҳам қўлланилиши керак бўлади.
Электрхавфсизлиги бўйича электр ускуналар кучланиш бўйича: 1 кВ ва унгача, 1 кВ дан юқори, шунингдек 42 В дан кўп бўлмаган паст кучланишли ускуналарга бўлинади. Одамни бехосдан электрускуналарни ток ўтказувчан қисмларига тегиб кетишидан ҳимоялаш учун хавфли ускуна ёки очиқ ток ўтказувчан шиналарнинг бевосита яқинида жойлаштирилган кўчма шитлар кўринишидаги тўсиқлардан, деворчалар ва экранлардан фойдаланилади. Тўсиқ (чегаралагич) ишловчини назоратсиз силжишига халақит беради ва унинг хавфли зонага ўтишини бартараф қилади.
Бехосдан электрдан шикастланишнинг олдини олишнинг бошқа усули хавфли ва ҳимояланмаган электр ўтказгичларни хонани одам етмайдиган баландлигида жойлаштириш. Кўпчиллик ҳолларда ҳимояловчи тўсиқларни сигналлаштириш ва тўсқичлантириш воситалари билан биргаликда қўллайдилар. Товуш, ёритиш ва рангли сигналлаш воситалари персоналнинг кўриш ва эшитиш зонасида ўрнатилади. Тўсқичлантириш қурилмаларининг конструкцияси хавфли зона йўлини тўсишни ва электр аппаратлар ва ускуналарга маълум тартибда боришни таъминлайди, буни бузиш ёки риоя қилмаслик ҳимояланаётган участкада кучланишни автоматик тарзда ўчиришга (тўсқичлантириш-блокировка) олиб келади.
Бехосдан тегиб кетишдан ҳимоялаш учун электрускуналарни ток ўтказувчан қисмлари ва деталларини изоляциялаш муҳим ўрин тутади. Изоляцияни қаршилиги электр занжири кучланишига боғлиқ бўлади. 1 Кв дан кам кучланишли занжирларда унинг қиймати 0,5 МОм дан кам бўлмаслиги керак. Ишчи, иккиланган ва кучайтирилган ишчи изоляциялар фарқланади. Приборлар ва электр қурилмалар доимо ишчи изоляцияга эга, у уларни нормал фаолият юритишини таъминлайди ва электр токидан шикастланишни ҳимоялайди. Ускуналарни ишончлилиги ва электрхавфсизлигини таъминлаш учун, ишчи ва қўшимчадан таркиб топган, иккиланган изоляциядан фойдаланилади. Иккиланган изоляциянинг қаршилиги 5 МОм дан кам бўлмаслиги, бу ишчи қаршиликдан 10 марта кўпни ташкил қилади. Баъзи бир муҳим электрқурилмаларда, иккиланган изоляцияли ҳимоя даражаси кучайтирилиб таъминланадиган, ишчи изоляция қўлланилади.
Одамларни электрускуналарни, изоляцияси шикастланиши натижасида, кучланиш остида қолиши мумкин бўлган, металл ток ўтказмайдиган қисмларига тегиши оқибатида, электр токидан шикастланишидан ҳимоялаш учун ҳимояловчи ерлатиш ёки нуллатиш қўлланилади.
Ҳимояловчи ерлатиш деб электрускуналарни металл корпусини олдиндан ер ёки унинг эквиваленти (ерда жойлашган сув ўтказгич қувурлари, темирбетон балкалари) билан электрли боғланишига айтилади. Бундай боғланишнинг электр қаршилиги минимал бўлиши керак (1000 В гача кучланишли электр занжирлари учун 4 Ом дан кўп бўлмаслиги ва бошқалари учун 10 Ом дан кўп бўлмаслиги керак). Бунда электрускунани корпуси ва унга хизмат кўрсатувчи персонал, изоляцияни тешилиши ва фазани корпусга туташувида ҳам, бир-бирига тенг, нольга яқин потенциалда туриб қолади.
Икки турдаги ерлатиш фарқланади: чиқариладиган ва контурли. Чиқариладиган ерлатишда унинг ерлатгичи (ер билан бевосита туташган ерлатувчи қурилмани элементи) электрускуна ўрнатилган майдончани ташқарисига чиқарилган. Бундай усулдан механика ва йиғув цехлари ускуналарини ерлатишда фойдаланилади. Контурли ерлатиш ҳимояланаётган ускунали майдончани контури бўйича жойлашган бир неча боғланган ерлатувчилардан тузилган бўлади. Бундай турдаги ерлатиш 1000 В дан юқори кучланишли ускуналарда қўлланилади. Нулланиш – электрускунани (одатий тартибда кучланиш остида бўлмайди, лекин электр манбасини ерлатилган нулли сими билан унга тушиб қолиши мумкин) металл қисмларини олдиндан ноль ҳимоя сими ёрдамида электр боғланиши. Ҳимоявий ерлатиш ва нулланишни ўзгарувчан токли 380 В номинал кучланишида ва ундан кўп кучланишда барча ҳолларда қўллаш керак.
Хавфи юқори ва жуда хавфли ишларни бажаришда кичик кучланишдан бошлаб, портлаши хавфли хоналарда эса – кучланишни қийматидан қатъий назар ҳимоявий ерлатиш ва нулланиш бажарилади. Нулланиш занжирида ҳимояловчи нуллагич ва ишчи ўтказгичлар фарқланади. Ҳимояловчи нуллагич ўтказгич деб, электр энергиясини истеъмолчисини (қабул қилувчисини) нулланувчи қисмини, ток манбаини ерлатилган нейтрали билан боғловчи ўтказгичга айтилади.
Нолли иш ўтказгичини электр қабул қилувчиларни ток билан таъминлаш учун қўллашади ва уни ҳам ерлатилган нейтраль билан фақат сақлагич орқали боғлашади. Ишчи нолли ўтказгични ҳимояловчи нолли ўтказгич сифатида фойдаланиш мумкин эмас, чунки сақлагич куйганда барча унга уланган корпуслар фаза кучланиши остида қолиши мумкин. Ҳимоявий ўчиргич қурилмаларига, ток билан шикастланиш хавфи туғилганда, электрускуналарни автоматик ўчиришни таъминлайдиган приборлар киради. Улар датчиклардан, ўзгартирувчилардан ва бажарувчи органлардан ташкил топган. Ерга нисбатан корпус кучланиши ўзгаришини ва авария ҳолатларида фазалар силжишини бартараф этувчи қурилмалар ҳам ишлаб чиқилган.
Изоляцияловчи ҳимоя воситалари, кучланиш остида турган электрускуналар қисмларидан, одамни изоляция қилишга мўлжалланган. Асосий ва қўшимча изоляцияловчи воситалар фарқланади. 1000 в гача кучланишли электрускуналарга хизмат кўрсатиш учун асосий изоляцияловчи воситалар сифатида: изоляцияловчи штангалар, изоляцияловчи ва ўлчовчи клешлар (қисқичлар), кучланиш кўрсаткичлари, диэлектрик перчаткалар, изоляцияловчи дастали чилангарлик-монтаж асбоблари, кучланиш остида таъмирлаш ишларини бажариш учун воситалар (изоляцияловчи нарвонлар, майдончалар ва б.қ.) хизмат қилади.
Қўшимча изоляцияловчи воситаларга: диэлектрик калишлар, гиламчалар ва изоляцияловчи тагликлар киради. Барча изоляцияловчи ҳимоя воситалари, вақтинчалик ерлатиш учун қўйишга мўлжалланган штангалар, гиламчалар ва тагликлардан ташқари, тайёрлангандан сўнг электр синовидан ва эксплуатация жараёнида даврий синовлардан ўтказилиши керак.
Электр хавфсизлиги бўйича кўриб чиқилган фаолиятлар йўналишлари жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини мажмуали қўллаш билан амалга оширилиши керак. Ҳаракатдаги электрускуналарга хизмат кўрсатиш бўйича ишларга 18 ёшдан кичик бўлмаган, дастлабки тиббий кўрикда ўтган ва тиббий қарама-қарши кўрсаткичларга эга бўлмаган шахсларга рухсат этилади. Ишлаш жараёнида электрускуналарда банд бўлган персонал икки йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтиши керак. Электрускуналарга хизмат кўрсатишга, уларда таъмирлаш монтаж ва созлаш ишларига рухсат этилган шахслар йўл-йўриқдан ўтиши ва меҳнат хавфсизлиги методларига ўқитилиши, хавфсизлик қоидалари ва йўриқномалардан билимлари текширилиши керак. Улар хавфсизлик қоидалари бўйича, техник эксплуатация қилиш ва хавфсизлик қоидалари бўйича талабларга мос тарзда тақдим этилган, тегишли малака гуруҳига эга бўлиши керак.
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?