Текст книги "Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш"
Автор книги: Рахматулла Усманов
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 7 (всего у книги 26 страниц)
3.12. Сув муҳитини ифлосланишлардан ҳимоялаш, ҳимоялаш методлари ва воситалари
Ифлосланган сувни биокимёвий ёки физикавий методлар билан тозалашади. Биокимёвий методлар микроорганизмларни турли бирикмаларни парчалаш ва ўзгартиришлар ҳосил қилиш қобилиятига асосланган. Парчалаш микроорганизмлар ишлаб чиқадиган ферментлар таъсирида содир бўлади. Сувни қаттиқ моддалардан тозалашни физикавий методи унинг хоссаларига, концентрациясига ва эритмага боғлиқ ҳолда сизишни, чўктиришни, марказдан қочма куч таъсир майдонида қаттиқ зарараларни ажратишни, фильтрлашни ўз ичига олади.
Сизиш ифлосланган сувдан ўлчами 25 мм гача бўлган эримайдиган аралашмалар зарраларини, шунингдек толали ифлосликларни ажратиш учун мўлжалланган. Чўктириш ифлосланган сувни панжаралар ва толатутгичлар орқали ўтказиш билан амалга оширилади. Панжаралар бир бирининг оралиқлари 5—20 мм дан қилиниб металл стерженлар ёки арматуралардан тайёрланади ва горизонтга нибатан 60° бурчак остида ўрнатилади. Панжаралар кўпчиллик ҳолларда бурилувчан грабллар ёрдамида механик, баъзан қўлда тозаланади. Бунда панжарадан ажратилган аралашмалар майдаланади ва ифлосланган сувга қайта ташланади, ва шунинг хусусияти билан ҳаво ва сув муҳитининг сифати ёмонлашади. Бу камчилликни бартараф қилиш учун панжара-майдалагичлар қўлланилади, улар ифлосланган сувдан ажратиб олмасдан аралашмаларни майдалашади.
Чўктириш қаттиқ моддаларни суюқликларда чўкиш хусусиятига асосланган. Ифлосланган сувни тозалаш қумтутгичлар ва чўктиргичларда амалга оширилади. Ифлосланган сувни ҳаракатланиш йўналишига кўра қумтутгичлар сувни тўғри чизиқли ва айланма ҳаракатлантирувчи ҳамда аэриралашган бўлади. Ифлосланган сувни фильтрлаш уларни майда дисперсияли қаттиқ аралашмалардан тозалаш учун мўлжалланган. Ифлосланган сувни тозалаш учун икки хил фильтрлар қўлланилади: донли, бунда суюқлик ғовак материаллар (қум) насадкаси орқали ўтади, ва микрофильтрлар элементлари боғланган ғовак материаллардан ясалади.
Сувни мой маҳсулотларидан тозалаш уларни таркиби ва концентрациясига кўра тиндириб, гидроциклонларда ишлов бериб, фильтрлаб ва флотациялаб амалга оширилади. Хўжалик ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкциялаш, эксплуатацияга киритишда, шунингдек янги технология жараёнларини тадбиқ қилишда уларни сув объектлари ва табиий атроф муҳит ҳолатига таъсирини ҳисобга олиш керак.
Янгидан яратилаётган ва реконструкцияланаётган хўжалик ва бошқа объектларни лойиҳалаш ва қуришда, шунингдек сув объектларини ҳолатига таъсир қилувчи янги технология жараёнларини тадбиқ қилишда техник сув таъминотини ёпиқ тизими яратилишини назарда тутиш керак. Тўғри оқувчан техник сув таъминоти тизимини лойиҳалаш ва қуриш, қоидага кўра, рухсат этилмайди. Қуйидагиларни эксплуатацияга киритиш тақиқланади:
хўжалик ва бошқа объектлар, жумладан фильтрловчи тўпловчилар, чиқиндиларни кўмиш, шаҳар чиқинди тўпламлари ва бошқа ташламалар жойларини, агар ифлосланиши сув объектларини толиқишдан ва сувни зарарли таъсиридан ҳимояловчи қурилмалар билан ускуналанмаган ва тозалаш иншоотлари бўлмаса;
сув олиш ва ташлаш иншоотлари, балиқни ҳимоя қилиш қурилмаларисиз ва олинаётган ва ташланаётган сувни ҳисобга олиш қурилмаларисиз;
тозалаш иншоотлари ва санитар-ҳимоя зоналарига эга бўлмаган ҳайвонат фермалари ва бошқа ишлаб чиқариш комплекслари;
суғориш, сувлаш ва қуритиш тизимлари, сув омборлари, плотиналар, каналлар ва бошқа гидротехника иншоотлари сувни зарарли таъсирини бартараф қилиш тадбирлари қилингунича;
балиқларни ҳимоялаш қурилмаларисиз гидротехника иншоотлари, сув олиш ва бошқа гидротехника иншоотлари санитар ҳимоя зонаси ўрнатилмасдан ва сув объектлари ҳолати кўрсаткичларини кузатиш пунктлари яратмасдан;
нефт, кимёвий ва бошқа маҳсулотларни ташиш ва сақлаш учун иншоотлар ва қурилмалар, сув объектларини ифлосланишини бартараф қилиш учун воситалар ва кўрсатилган маҳсулотларни чиқиб кетишини аниқлаш учун текширув-ўлчов аппаратлари билан жиҳозламасдан туриб.
4. ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШНИ БОШҚАРИШ
4.1. Ташкилотларда меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришни ташкиллаштириш
Ташкилотларда меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришдан мақсад: иш жойларида, қурилиш участкалари ва объектларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишловчиларни ишлаб чиқаришдаги зарарли ва хавфли омиллар таъсиридан ҳимоялаш, меҳнаткашларни узоқ ва юқори меҳнат қобилиятларини сақлашдан иборат.
Қурилиш ташкилоти фаолиятидан мақсад, объектларни – бино ва иншоотларни қуриш, уларни сотиш ва фойда олиш билан бир қаторда меҳнат жамоаси турмушини яхшилаш, ҳаётини ижтимоий ривожлантириш ва атроф муҳитни мухофаза қилишдир.
Меҳнат жамоасини ҳаётини ижтимоий ривожлантириш деганда меҳнатдан қониқиш даражасини ошириш, меҳнат жамоаси аъзоларини моддий ва маънавий талабларини қондириш, меҳнат, маиший хизмат кўрсатиш, дам олиш шароитларини яхшилаш, ҳар бир ишловчини ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ишлар тушунилади.
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришни ҳуқуқий ва меъёрий асосларини меҳнат кодекси, меҳнатни мухофаза қилиш қонуни талаблари, ҳукумат органлари қарор ва фармойишлари, меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар ташкил килади.
Иш жойларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратилишини таъминлаш, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитар-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация қилиш, бошқа тадбирлар ва воситаларни тайёрлаш, қарорлар қабул қилиш ва амалга ошириш меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими (ММҚБТ) ёрдамида амалга оширилади. Иш жойларида, ишлаб чиқариш участкаларида ва бутунлай қурилиш ташкилоти таркибий бўлинмалари, функционал хизматлари ва алоҳида ишловчиларга хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича фалолият ташкилотда меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш объекти бўлади.
Қурилиш ташкилоти бўйича меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш органини корхона маъмурияти номидан унинг раҳбари, бош мухандиси ва меҳнат мухофазаси бўлими бошлиғи ташкил килади. Бошқариш органи ташкилот участкалари ва объектларида меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги маълумотларни тахлил қилади, меҳнат шароитлари омилларини меъёрий қийматидан четга чиқишларни бартараф этиш мақсадида, бошқариш қарорини қабул қилади ва уларни бажарилишини таъминлайди. Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш органи корхона раҳбари (бош мухандис ва б.қ.) хизмати ва корхонани ишлаб чиқариш бўлинмалари ва хизматлари раҳбарлари бўлади.
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш ишида ташкилот хўжалик фаолиятини бошқариш механизмини деярли барча бўғинлари хизматлари ва лавозимли шахслари иштирок қилади. Шунинг учун ташкилот бўйича бошқариш фаолиятини самародорлиги ташкилотни барча хизматлари ва лавозимли шахсларининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда вазифаларини аниқ кўрсатилишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ҳар бир ташкилотда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисида низом ишлаб чиқилиши керак. Унда меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш тизимида қатнашаётган хизматлар ва лавозимли шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўзаро боғланганлиги ва бир-бирига бўйсинганлиги ўрнатилади.
Ҳар бир хўжалик бўлинмаси: қурилиш бўлинмаси, участкаси ва бригадаси ва ташкилотнинг хизматлари меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини кўрсатувчи ўзининг бошқариш органи, бошқариш объекти ва маълумот таъминотига эга бўлади. Шунинг учун, таркибий бўлинмалар ва хизматларни бошқариш фаолияти, меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш органи томонидан, умуммиқёсда мувофиқлаштирилган ва тезкор бошқариладиган бўлиши керак.
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш бўйича ташкилий-методик ишларни, бошқарув қарорларини тайёрлаш ва уларни бажарилишини назорат қилишни, бевосита корхона раҳбари ёки бош мухандисга бўйсинувчи, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати амалга оширади. Алоҳида иш жойлари, участкалар ва бутунлай ташкилот бўйича меҳнат шароитлари ҳақида объектив маълумотлар бўлган тақдирдагина ММҚБТ ни нормал фаолият юритиши ва такомиллаштирилиши таъминланиши мумкин. Қурилиш ташкилотида меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш тизимини фаолият юритиши, иш берувчига қонунларда белгиланган меҳнатни мухофаза қилишдан ўз мажбуриятларини самарали амалга ошириш имкониятини беради.
4.2.Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш функцияси
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш функцияси (қурилиш ташкилотлари ва уларнинг бўлинмалари миқёсида) қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш;
меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини ҳисоботини олиб бориш ва тахлил қилиш;
меҳнатни мухофаза қилиш ишларини режалаштириш;
меҳнатни мухофаза қилиш ишлари юқори даражада бўлганлиги учун рағбатлантириш;
тарбиялаш ва интизомни мустаҳкамлаш.
Барча назорат турлари, нафақат меҳнатни мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари, стандартларидан четга чиқишларни аниқлаш, қоида бузилишлар сабабларини тахлил қилиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ҳам ишлаб чиқишни тақозо этади.
Меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини ҳисоботини олиб бориш ва тахлил қилиш меҳнат қонунлари талабларига, меҳнатни мухофаза қилиш стандартлари, меъёрлари ва қоидаларига риоя этмаслик сабабларини аниқлаш ва умумлаштириш ҳамда меҳнатни мухофаза қилишдан режалаштирилган ишлар ва тадбирларнинг бажарилмаганлик сабабларини аниқлаш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун аниқ чоралар кўришни талаб этади. Тахлил қилиш учун бахтсиз ҳодисалар ҳисобини олиб бориш, касб касалликлари ҳисоботи ва меҳнатни мухофаза қилишдан ҳисоботлар, иш жойларини шаходатлаш ҳамда санитар-техник паспортлаштириш маълумотлари ва барча назорат турлари материалларидан фойдаланилади.
Иш жойларида меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш ҳисоботини олиб бориш ва тахлил қилиш асосида, меҳнатни мухофаза қилишнинг тезкор, истиқболли иш режасига киритиш учун тавсиялар ишлаб чиқилади.
Режалаштириш ўз ичига 5 йиллик (истиқболли) меҳнатни мухофаза қилиш ва шароитларни яхшилаш ҳамда санитар-соғломлаштириш тадбирларини комплекс режасини ишлаб чиқиш, жорий (йиллик) меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш – бу жамоа шартномасининг меҳнатни мухофаза қилиш қисмига киритилади ҳамда алоҳида цехлар, участкаларнинг меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларининг тезкор (ўн кунлик-декада, ойлик, чораклик) режасини ўз ичига олади.
Меҳнатни мухофаза қилиш ишларини юқори даражага кўтарганлик учун моддий ва маънавий рағбатлантириш қўлланилади.
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш касблар бўйича танлашни ташкиллаштириш, меҳнатни мухофаза қилишга ўқитиш ва уни тарғибот қилиш, ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш, оптимал меҳнат ва дам олиш тартибини таъминлаш, меъёрий санитар-маиший хизмати кўрсатилишини таъминлаш, ишловчиларга зарарли ишларни бажарганликлари учун имтиёзлар ва компенсация тўловлари жорий этиш, даволаш-профилактика ишларини олиб бориш йўли билан амалга оширилади.
4.3. Меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришнинг асосий вазифалари
Меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришни асосий вазифалари қуйидагилардан:
ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш ва меҳнатни мухофаза қилиш масалаларини ташвиқот қилиш;
ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш;
ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш;
бино ва иншоотларни хавфсизлигини таъминлаш;
меҳнатни санитар-гигиеник шароитларини меъёрлаштириш;
ишловчиларни шахсий ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш;
ишловчиларга даволаш-профилактика хизмати кўрсатилишини ташкиллаштириш;
ишловчиларга санитар-маиший хизмат кўрсатиш;
ишловчиларни алоҳида мутахассисликлар бўйича касб малакасига кўра танлашдан иборат.
Ишловчиларни меҳнат хавфсизлигига ўқитиш тегишли тармоқнинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалари, низомлари ва йўриқномалари бўйича амалга оширилиши керак. Ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитишни – бўлинма бошлиғи, ишлаб– чиқариш техникаси бўлими, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, бош механик бўлими ва бош энергетик бўлимлари ҳамкорликда олиб борадилар.
Меҳнатни мухофаза қилиш масалаларини тарғибот қилиш барча тарғибот қилиш воситалари: турли қўлланмалар, плакатлар, радио, телевидение, кино, кўрик-танловлар, маърузалардан фойдаланилиб, бўлинма раҳбарлари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими томонидан бажарилиши керак.
Ишлатилаётган ишлаб-чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш, уларни меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, давлат назорат органлари меъёрлари ва қоидалари ва меҳнат хавфсизлигининг бошқа меъёрий ҳужжатлари талабларига мос ҳолатга келтириб, керак бўлганда – янги хавфсиз ускуналар билан алмаштирилиб ечилиши керак. Фойдаланилаётган ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлашни – бош механик бўлими, бош энергетик бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси ва техник назорат бўлими бажарадилар.
Ишлаб чиқаришда технология жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш амалдаги технологияларни меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, давлат назорат органлари меъёрлари ва қоидалари ва меҳнат хавфсизлигининг бошқа меъёрий ҳужжатларига мос ҳолатга келтириш ҳамда янги хавфсиз технология жараёнлари, механизациялаштириш ва автоматлаштириш воситаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш йўли билан амалга оширилиши керак. Ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш – бош технолог, техник назорат бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси, бош механик бўлими, бош энергетик бўлими томонидан бажарилади.
Ишлаб-чиқариш бино ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш талабларини бажариш йўли билан бажарилади. Қурилаётган бино ва иншоотларни хавфсизлигини таъминлаш – капитал қурилиш, меҳнатни мухофаза қилиш ва моддий-техника таъминоти бўлимлари томонидан; фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш – бош механик бўлими, бўлинма бошлиғи, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, ёнғин хавфсизлиги бўлими ва моддий-техника таъминоти бўлимлари томонидан бажарилади.
Меҳнат шароитларини санитар-гигиеник меъёрлаштириш иш ўринларида ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари пайдо бўлиш сабабларини бартараф этиш ва самарали жамоа ҳимоя воситаларини қўллаш йўли билан амалга оширилади. Меҳнат шароитларини санитар-гигиеник меъёрлаштиришни – бўлинма раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси, бош технолог бўлими ва тиббиёт пункти бажарадилар.
Ишловчиларни шахсий ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш амалдаги меъёрлар ва улар учун ўрнатилган берилиш, сақланиш ва фойдаланиш тартибига кўра амалга оширилиши ҳамда улар билан таъминлашни моддий-техника таъминоти бўлими раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси томонидан бажарилиши керак.
Оптимал меҳнат ва дам олиш тартиби яратилишини таъминлаш барча ишловчилар учун уларнинг меҳнат хусусиятлари ҳисобга олиниб, биринчи навбатда ишлаб-чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсир этаётган ва узликсиз юқори жисмоний ва асаб-руҳий кучланганлик билан ишлаётганлар учун назарда тутилиши керак. Ишловчилар учун имтиёзли меҳнат ва дам олиш тартиби меъёрий ҳужжатлар асосида таъминланади. Оптимал меҳнат ва дам олиш тартибини меҳнатни илмий ташкиллаштириш ва иш ҳақи бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси таъминлайди.
Ишловчиларни даврий, янгидан ишга қабул килинаётганларни, тиббий профилактика кўригидан ўтказилишини, пархез овқатлар билан таъминлаш ва уларнинг касалланишларини олдини олиш тиббий-профилактика тадбирларини ўтказилишини ташкиллаштиришни ва тиббий-профилактика хизмати кўрсатишни тиббиёт пункти, бўлинма раҳбари, касаба уюшмаси ва меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ташкил этади.
Санитар-маиший хизмат кўрсатиш ишловчиларни санитар-маиший хоналари, қурилмалари билан таъминлаш ҳамда уларни амалдаги меъёр ва қоидалар талабларига кўра ишлатилишини назарда тутиши керак. Ушбуни бўлинма бошлиғи, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, моддий-техника таъминоти бўлими, капитал қурилиш бўлими ҳамда касаба уюшмаси ташкиллаштиради.
Касбий танлаш ишловчиларни алоҳида касбларга жисмоний ва руҳий жиҳатдан ишларни хавфсиз бажаришга мослигини назарда тутади. Алоҳида касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танлашни кадрлар бўлими, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ҳамда тиббиёт пунктлари бажарадилар.
4.4. Меҳнатни мухофаза қилиш хизматини ташкиллаштириш
Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига риоя қилишга жавобгарлик иш берувчига юклатилган. У қуйидагиларни таъминлаши керак:
ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари ва ускуналарини хавфсиз эксплуатация қилишни, технология жараёнларини хавфсизлигини, шунингдек жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини қўлланилишини;
қонунлар билан ўрнатилган меҳнат ва дам олиш тартибларини;
ҳар бир иш жойида тегишли меҳнат шароитларини;
меҳнатни мухофаза қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқилиши ва бажарилишини;
қонунларга биноан дастлабки (ишга қабул қилишда) ва даврий тиббий кўрикларни олиб бориши;
меҳнатни мухофаза қилиш талабларига биноан иш жойларини ва ишлаб чиқариш объектларини сертификациялашни олиб бориши;
ишловчиларни махсус кийим, оёқ кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишини, шунингдек уларни ўз вақтида тозаланиши, ювилиши ва таъмирланишини;
меҳнат шароитларининг ноқулайлиги ва хавфлилиги оқибатида ишловчиларнинг соғлиғига етказилган зарарни қопланишини;
ишловчиларга иш жойидаги шароитлар ва меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳолати тўғрисидаги, соғликни шикастланиш таваккали мавжудлиги тўғрисида ва уларга берилиши керак бўлган шахсий ҳимоя воситалари, компенсациялар ва имтиёзлар тўғрисида ахборот берилишини;
Ишловчилар сони 50 дан ортиқ бўлган корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш хизмати тузилиши ёки меҳнатни мухофаза қилиш бўйича, бу соҳада тегишли тайёргарликка ёки иш тажрибасига эга, мутахассис лавозими киритилиши назарда тутилган. Ишловчилар сони 50 кишидан кам бўлган ташкилотларда меҳнатни мухофаза қилиш хизматининг яратилиши тўғрисидаги қарорни раҳбар ташкилот фаолияти хусусиятларини ҳисобга олиб қабул қилади. Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича комитетлар (комиссиялар) тузилади, уларнинг таркибига иш берувчининг, касаба уюшмаларининг ёки ишловчиларнинг бошқа ваколатли органи вакиллари киради. Бу комитетлар меҳнатни мухофаза қилишдан жамоа шартномасини ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, иш берувчи ва ишловчиларни меҳнатни мухофаза қилиш талабларини таъминлаш, ишлаб чиқариш жароҳатланишлари ва касб касалликларини олдини олиш ишларини бажаришларини мувофиқлаштириб боради.
Корхона раҳбарияти меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларга оддий ишловчиларни жалб қилиши, жароҳатланиш ва аварияларни камайтиришга йўналтирилган қабул қилинаётган чоралар, янги технологияларни тадбиқ этиш масалалари ва б.қ. бўйича улар билан консультациялар олиб бориши керак. Корхонада меҳнатни мухофаза қилиш хизматини яратилиши, бошқа хизматлар ва бўлинмалар ишловчиларни хавфсизлигини таъминлаш муаммолари билан шуғулланмайди, дейилгани эмас. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ходимларни ўқитиш ва қабул қилинган қарорларни бажариш у ёки бу даражада ташкилотни барча таркибий бўлинмаларига тегишли бўлади. Меҳнатни хавфсиз шароитларини яратиш бўйича ишларни бажарилишини қуйидаги умумий тамойиллар раҳбарлигида таъминлаш керак:
– хавфсизлик чоралари ва воситалари мажмуи бўлиши мумкин бўлган таҳдидлар ва таваккалларга мос бўлиши керак;
– ташкилий ва техник хавфсизлик чоралари персоналга ўзини ишлаб чиқариш топшириғини бажаришга халақит бермаслиги керак;
– қўлланилаётган хавфсизлик методлари ва воситаларининг ўзи ишловчилар учун хавф солмаслиги керак;
– хавфсизлик чоралари амалдаги қонунчиликка қарши бўлмаслиги керак;
Ишловчиларни ҳаёти ва соғлиғини устиворлигини таъминлаш меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги стратегик йўналиш бўлади. Бу стратегияни муваффақиятли амалга оширилишини таъминлаш учун корхонада меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларни қуйидаги тамойиллар раҳбарлиги асосида бажарилишини ташкиллаштириш керак:
1) барча бошқарув даражаларида ишлаб чиқаришнинг барча масалаларини ечишда меҳнат хавфсизлиги муаммоларини ҳисобга олишни мажбурийлиги. Бу барча босқичларда, жараёнларни лойиҳалашдан то эксплуатациялашгача, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва нормалари риоя қилиниши ва бажарилиши керак деган бўлади;
2) корхонада меҳнат хавфсизлиги учун раҳбарларнинг ҳар бирининг жавобгарлиги, иш берувчидан то мастергача. Меҳнатни мухофаза қилиш саволлари бўйича ҳар бир раҳбарнинг фаолият мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари лавозим мажбуриятларида аниқ қайд қилинган бўлиши керак;
3) меҳнатни мухофаза қилиш хизматининг корхонанинг бевосита юқори даражадаги раҳбарига бўйсинганлиги;
4) меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ва корхонани бошқа хизматлари олдида турган масалаларни аниқ чегаралаш, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати етакчилигида корхонани бошқа бўлинмалари билан биргаликда ишлаб чиқаришни хавфсизлигини ташкиллаштириш;
5) меҳнатни мухофаза қилиш хизматининг тадбирларида иш жойларини меҳнат шароитларини назоратли текширувининг устиворлиги;
6) меҳнатни мухофаза қилиш муаммоларини ечишда корхонани барча ходимларини жалб қилиш; меҳнат жамоаси вакиллари билан яқиндан мулоқат қилиш;
7) хавфсизлик ва гигиенани таъминлаш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
8) иш жойларида таваккал ва хавфларни чуқур текширилишини олиб бориш;
9) меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларни қатнашчилари ва ташкилотчиларини компетентлилигини таъминланганлиги.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.