Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 22


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 22 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
20.3. Одам организмининг электр токи билан шикастланиш турлари

Кучланиш остида қолишнинг тавсифли ҳолати ток мабаъсининг бир қутбига ёки фазасига тегиши бўлади. Бунда одамга таъсир этувчи кучланиш тегиб кетиш кучланиши дейилади. Айниқса одам танасининг маъбадлари, орқа томони, оёқларда, бошнинг орқа томони, бўйин жойлашган участкалари хавфли бўлади. Металл, ер полли ва ҳўл хоналарни хавфи юқори бўлади. Жуда хавфли хоналарга ҳавода ишқорлар ва кислоталар буғлари борлар киради. Ҳаёт учун хавфсиз кучланиш 42 В дан юқори бўлмагани қуруқ, иситиладиган ток ўтказмайдиган полли – хавфи юқори бўлмаган хоналар учун; кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган – хавфи юқори хоналар учун (металл, ерли, ғиштли поллар, ҳўл, конструкцияларни ерлатилган элементларига тегиш мумкинлиги); кучланиши 12 В дан юқори бўлмаган кимёвий фаол муҳитга эга ёки хавфи юқори хоналарнинг икки ва кўпроқ белгисига эга – жуда хавфли хоналар учун.

Одам кучланиш остидаги ерга тушган ўтказгични яқинида туриб қолган ҳолатларда, қадам кучланиши билан шикастланиш хавфи вужудга келади. Қадам кучланиши – одам бир вақтда турган ток занжирининг, бир-биридан қадам ораси масофасидаги, икки нуқтаси орасидаги кучланиш. Бундай занжирни ерга тушган ўтказгичдан ер бўйича тарқалаётган ток яратади. Тарқалаётган ток зонасига тушган одам, икки оёғини бирлаштириши ва шошмасдан, бир оёқ иккинчи оёқни таянчидан тўлиқ чиқиб кетмайдиган қилиб силжитиб, хавфли зонадан чиқиш керак. Бехосдан йиқилиб кетганда қўл ёки қўллар билан ерга таяниш мумкинлиги, потенциаллар фарқини кўпайишига олиб келиб, шикастланиш хавфини ошишига сабабчи бўлиши мумкин.

Электр токини организмга таъсири иккита асосий шикастлаш омили билан тавсифланади:

электр уриши, тана мускулларини қўзғатувчи, судорогага (шайтонлаш-…) туширувчи, нафас олишни ва юракни тўхтатиши;

электрли куйишлар, одам танаси орқали ток ўтганида иссиқлик ажралиши натижасида вужудга келади; электр занжири параметрлари ва одамни ҳолатига кўра терининг қизариши, пуфакчалар ҳосил бўлиб куйиш ёки тўқималарнинг кўмирлашуви; металл эриганда терини металлашуви, металл бўлакчаларини терига кириши билан содир бўлиши мумкин.

20.4. Одамни электр ва электр магнити майдонлари таъсиридан ҳимоялаш

Электр магнити майдони таъсиридан ҳимоялаш учун қуйидаги методлардан фойдаланилади:

бевосита манъбанинг ўзида нурланишни камайтириш, бунга йўналтирилган таъсирли манъба ва иш жойи орасидаги масофани кўпайтириш, генераторни нурлатиш қувватини камайтириш ҳисобига эришилади;

юқори частотали ускуналарни рационал жойлаштириш (қуввати 10 Вт дан юқори ишлаётган ўрнатмаларни капитал деворли ва ўрта ёпмали радиоютгич материаллар– ғишт, шлакли бетон, шуниндек қайтариш хоссасига эга материаллар, – мойли буёқлар ва б.қ. билан қопланган хоналарда жойлаштириш керак);

масофадан назорат қилиш ва экранлашган хоналардан узатгичларни бошқариш;

нурлатиш манъбалари ва иш жойларини экранлаш (қайтариладиган ерлатилган лист ёки тўр кўринишидаги металл: юқори электр ўтказувчанликка эга, -алюминий, мис, латун, пўлат қўлланилиши);

шахсий ҳимоя воситаларини қўлланилиши;

ташкилий чоралар (электр магнити нурланишини дозиметрия назоратини ўтказиш – камида 6 ойга бир марта; тиббий кўрик – камида йилига бир марта; ишловчиларга қўшимча таътил, қисқартирилган иш куни бериш; 18 ёшдан кичик бўлмаган, марказий асаб тизими, юраги, кўзлари касал бўлмаган шахсларга ишлашга рухсат этиш).

Персонални электр магнити майдони таъсиридаги зонада бўлиши операцияни олиб бориш учун керакли минимал вақт белан чегараланади. Электр майдонларидан ҳимоялашни энг оддий ва самарали методи «масофа билан ҳимоялаш» бўлади. Металлни характеристикаларини билиб, берилган масофада электр майдонининг керакли пасайишини таъминлайдиган экранни қалинлигини ҳисоблаш мумкин.

Экранлаш – энг самарали ҳимоялаш усули. Экранни қалинлигида зона электр майдонига қарши майдон яратилиб ҳимоя қилинади. Электр майдонини пасайиш даражаси юқори частотали токни экран қалинлигига ўтиш чуқурлиги билан аниқланади. Экранни магнит ўтказувчанлиги қанча катта ва экранланаётган майдон частотаси юқори бўлса, экранни ўтиш чуқурлиги ва керакли қалинлиги шунча кичик бўлади. Нурлатиш манбаъси ёки иш жойи экранланади. Экранлар қайтарувчи ва ютувчи бўлади. Электромагнит нурланишлардан ишловчиларни ҳимоялаш учун ерлатилган экранлар, ғилофлар, нурланиш йўлига ўрнатиладиган ҳимоя айвончалари қўлланилади. Радиоютгични материаллардан ҳимоя воситасини қалинмас резинали гиламчалар, эгилувчан ва қаттиқ паралон листлар, ферромагнит пластиналар кўринишида бажарадилар.

Жуда юқори кучланишли (50 Гц) электр майдонларидан ҳимоялаш учун электр узатиш линиялари фаза ўтказгичларини осиш баландлигини кўтариш керак. Очиқ тақсимлаш қурилмалари учун коммутация аппаратлари, назорат қилиш ва бошқариш шкафлари яқинида металл тўрли айвончалар, бостирмалар ва оратўсиқлар кўринишидаги ерлатилган экранлар (вақтинчалик ёки стационар) тавсияланади. Электр магнити нурланишлардан ҳимоялашни шахсий воситаларига кўчма зонтлар, комбензонлар ва одам организмини ерлатилган тўрли экран принципи бўйича ҳимояловчи металлаштирилган тўқимали халатлар киради.

20.5. Электр токи билан шикастланишдан ҳимоялаш

Электр токидан шикастланишдан ҳимоялаш муаммоси ва электрдан жароҳатланишда дастлабки ёрдам кўрсатиш қоидаларини билиш замонавий техноижтимоий муҳитда жуда долзарб ҳисобланади. Электр токидан ҳар қандай шикастланиш, биринчи қарашда аҳамиятсиз бўлса-да, хавфли бўлиши мумкин, чунки токнинг ички органларга таъсири (юрак, асаб тизими) баъзида шу онда эмас, балки бир-қанча кейинроқ билинади. Шунинг учун электр токи ёки яшин билан ҳар қандай жароҳатланишда, жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатилганидан сўнг, уни мумкин қадар тезроқ даволаш муассасига етказиш керак.

Электр жароҳати деб электр токидан шикастланишга, шунингдек тўқималардаги патологик (ташқи қатламлардаги, ички органлардаги, асаб тизимидаги) ва электр токини таъсирида организмда келиб чиқадиган психик ўзгаришларга айтилади. Шикастланиш организм орқали ўтаётган электр токининг кучига ва токдан ҳосил бўладиган энергияга (иссиқлик, ёруғлик, товуш), одамнинг бевосита яқинида зарядсизланишга боғлиқ. Электр токининг организмга таъсири остида келиб чиқадиган умумий ва маҳаллий ҳодисалар аҳамиятсиз оғриқ сезишлардан, органлар ва тўқималар томонидан органик ва функционал ўзгаришлар бўлмаганда, кўмирланиш ва танани алоҳида қисмларини ёниши билан оғир куйишлар, нафас олиш ва юракни тўхташи ва ўлимгача ўзгариши мумкин.

Электр токидан шикастланишдан ҳимоялаш учун турли воситалардан фойдаланилади. Электр токидан шикастланишдан ҳимояловчи изоляцияловчи воситалар электрускуналарни ишчи кучланишига боғлиқ равишда қуйидагиларга бўлинади:

кучланиши 1кВ гача электрускуналарини асосий ҳимоя воситалари;

кучланиши 1кВ гача электрускуналарини қўшимча ҳимоя воситалари;

кучланиши 1кВ дан юқори электрускуналарини асосий ҳимоя воситалари;

кучланиши 1кВ дан юқори электрускуналарини қўшимча ҳимоя воситалари;

Асосий ҳимоя воситаларининг изоляцияси электрускуналардаги ишчи кучланишга ишончли чидайди ва кучланиш остидаги ток ўтказувчан қисмларга тегиб кетишга имконият яратади. Қўшимча ҳимоя воситаларининг ўзи берилган кучланишда электр токидан шикастланишдан хавфсизликни таъминлай олмайди. Улар асосийсига қўшимча ҳимоя чораси бўлади, шунингдек тегиб кетиш кучланиши, қадам кучланиши ва электр ёйи ва унинг ёниш маҳсулотлари ёниши таъсиридан ҳимоялаш учун қўшимча ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади.

Диэлектрли калишлар ва ботилар ёпиқ электрускуналарда ишлашда, шунингдек ёмғир ва ҳўл қор бўлмаганда очиқ электрускуналарда электр токи шикастланишидан қўшимча ҳимоя воситалари бўлади. Калишлар қўлланилишига кучланиш 1кВ гача ва ҳарорат —30 дан +50 °С гача рухсат этилади, ботилар 1 кВ дан катта кучланишларда ва ўшандай ҳарорат оралиқларида қўлланилади.

Кучланиш 250 В дан юқори электрускуналарда ишлаганда перчаткалар қўшимча ҳимоя воситаси бўлади, 250 В дан ошмайдиган кучланишларда ишлаганда эса асосий ҳимоя воситалари бўлади. Перчаткалар ўзгармас ёки фўзгарувчан электр токидан шикастланишдан ҳимояланишни ҳарорат —40 дан +30 °С гача оралиқларида кучланиш 1 кВ дан ошмаганда асосий ҳимоя воситаси бўлади, кучланиш 1 кВ дан юқори бўлганда эса қўшимча ҳимоя воситаси бўлади.

Гиламчалар ишловчиларни электр токи таъсири шикастланишидан ҳимоялаш учун мўлжалланган. Кучланиши 1 кВ гача бўлган электрускуналарда ишлашда улар қўшимча ҳимоя воситаси бўлади. Ҳарорат —15 дан +40 °С гача оралиқларда қўлланилади. Гиламчалар резинали пластина шаклидаги юз томони сирти ғадир-будирли бўлиши керак. Ҳар бир буюмда бошқа маълумотлар билан биргаликда тайёрланган ва синалган вақти кўрсатилади, улар шахсий ҳимоя воситаларини қўллашга яроқлилигини кўрсатади.

Перчаткалар, ботилар ва калишларни диэлектрик хоссалари уларни қўлланилиш ва сақлаш вақтига кўра ёмонлашади. Электр токи шикастланишидан ҳимоялашни шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишда улар қуруқ бўлиши ва механик шикастланишлардан сақланиши керак. Қўлланилишидан олдин ҳар сафар улар ташқи кўрикдан ўтказилиши ва қандайдир шикастланишлар аниқланганда алмаштирилиши керак.

20.6. Электрускуналарни қўшиш ва эксплуатациялаш

Қурилаётган ва вақтинчалик бино ва иншоотларда, қурилиш майдончаларида электр занжирлари ва электрускуналарини монтаж ва эксплуатация қилиш электр занжирлари ва электр ускуналарини хавфсиз ҳолатига жавобгар шахслар томонидан амалга оширилади, улар қуйидагиларга мажбур:

электр занжирлари, двигателлари, ёритгичлари ва бошқа электрускуналарини тўғри танланиши, қўлланилиши, ўтказилиши ва ўрнатилишини ёнғин– ва портлаш зоналари хавфсизлигини электрускуналари ўрнатилиши бўйича ва атоф муҳит шароитлари қоидаларига боғлиқ кузатиши;

аварияли ишлаш тартиблари (қисқа туташув, ўта юкланиш, катта ўтиш қаршилиги ва бошқа аварияли тартиблар) вужудга келишини огоҳлантириш мақсадида, электрускуналари созлигини паспорт ва бошқа уларга берилган маълумотларга биноан тизимли назорат қилиши;

электр занжирлари ва электр ускуналарини режали ва профилактика кўрикларини олиб бориши, ҳимоя аппаратларини мавжудлиги ва созлигини текширувини амалга ошириши ва камчиликларни бартараф қилишни керакли чораларини зудлик билан амалга ошириши керак;

электр занжирлари ва электрускуналарини монтаж, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишга тегишли малакаси ва рухсат гуруҳи бўлмаган шахсларга рухсат этмаслик.

Барча электр занжирлари ва электрускуналари аварияли тартибда (қисқа туташув, ўта юкланиш, ўта кучланганлик) ишлашда соз ҳимоя аппаратларига эга бўлиши керак. Ҳимоя аппаратларининг характеристикаси электр занжирлари ва электрускуналарининг ишлатиш тартибига мос бўлиши керак. Нолли ҳимоялаш (ерлатиш) ўтказгичлари сифатида фақат бунинг учун махсус мўлжалланган ўтказгичлар фойдаланилиши керак.

Ерлатиш магистраллари ерлатувчиларга иккитадан кам бўлмаган турли жойларидан ва имкони борича қарама-қарши томонлардан уланган бўлиши керак. Ерлатиш сифатида сув ўтказиш, канализация, иситиш ва шунга ўхшаш тизимлар қувур ўтказгичларидан фойдаланишга рухсат этилмайди.

Кўчма ёритгичлардан фақат уларда соз ҳимоя ойнали қалпоқлари ва металл тўрлари мавжудлигида фойдаланиш керак. Бу ёритгичлар ва бошқа кўчма (силжитиладиган) электрускуналарга атроф муҳит таъсирига чидамли резина изоляцияли эгилувчан кабеллар қўлланилиши керак. Кўчма ёритгичларни штепселли розеткали тарқатиш (тақсимлаш) коробкаларидан уланишини назарда тутиш керак.

Ёнғин хавфи ва портлаш хавфи мавжуд зоналарда ихтисослашмаган ташкилотларда тайёрланган, шунингдек паспорт, эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома, қобиғини ҳимоялаш даражаси кўрсатилган клейма бўлмаганда электрускуналарни эксплуатация қилишга рухсат этилмайди. Портлаши ҳимояланган ва ёпилган бажарилишли электрускуналарни монтаж, таъмирлаш алмаштирилиши фақат кучланиш олинганда бажарилиши керак. Портлашдан ҳимояланган электрускуналарни кабеллари ва ўтказгичларини кириши конструкциясида назарда тутилган зичланиш билан бажарилиши ва даврий равишда герметикликка текширилиши керак.

Ёнғғинга хавфли зоналар омборхоналарида ажраладиган контакт бирикмалари бор қурилмалардан фойдаланиш тақиқланади. Ёритгичлардан ёнувчан материалларгача масофа 0,5 м дан кам бўлмаслиги, ёритгичлардан ёнғин хавфлилиги синфи К2—К3 бўлган қурилиш конструкцияларигача – 0,2 м бўлиши керак.

Вақтинчалик бино ва иншоотларда очиқ бажарилган ёритгичлар қўлланилишига йўл қўйилмайди.

Тақсимлаш шитлари ишга тушириш-ростлаш аппаратлари даврий равишда кўрикдан ўтказилиши ва ёнувчан чанглардан тозаланиши керак. Тозалаш даврийлиги ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномаларда ўрнатилиши керак. Электршитлари, электрдвигателлари ва бошқа электрускуналарга рухсат эркин бўлиши керак. Носоз электр занжирлари ва электрускуналарини носозликлар бартараф этилгунча ва уларни ёнғинга хавфсиз ҳолатга келтиргунча, зудликда ўчириш керак.

Ўтказгичлар ва кабеллар жиллари бирикмалари ва тақсимлашларини пресслаш, пайвандлаш, қалайлаш ёки махсус қисқичлар ёрдамида бажариш керак. Ихтисослашган ташкилот даврий равишда ўтказгичлар ва кабеллар электр изоляцияси қаршилигини ўлчаб туриши керак.

Қурилиш майдончаси ҳудудида ёритиш прожекторларини Г3—Г4 ёниш гуруҳли материаллардан қилинган томларда ва К2—К3 ёнғин хавфсизлиги синфли тўсувчи конструкцияларда ўрнатишга рухсат этилмайди. Электр ўтказгичлар ва кабелларни (пўлат қувурларда ўтказиладиганларидан ташқари) бевосита металл панеллар бўйича иссиқликдан изоляцияловчи ёниш гуруҳи Г3—Г4 материалларни қўллаб ўтказишга, шунингдек электршитлари ва шунга ўхшаш электрускуналарни кўрсатилган конструкияларнинг 1 м яқинига ўрнатишга рухсат этилмайди. Электр занжирларини тўсиш конструкиялари орқали ўтказиш металл гильзаларда ёнмайдиган материаллар билан зичлаб бажарилиши керак. Ўтказгичлар, кабеллар ёки уларни тутамлари ҳаводан ўтказилганда осиб қўйиладиган трослар ишончли маҳкамланган бўлиши керак.

Электрускуналарни эксплуатация қилишда рухсат этилмайди:

Шикастланган ёки ҳимоялаш хоссаларини йўқотган изоляцияли кабеллар ва ўтказгичлардан фойдаланиш;

иситиш, қуритиш ва овқат тайёрлаш учун заводда тайёрланмаган электр приборлардан фойдаланиш;

кучланиш остида бўлган электрускуналарни, жумладан маиший электрприборларни ҳам, шунингдек электр ўтказгичлар ва кабелларни ялоғочланган четини қаровсиз қолдириш;

электр ўтказгичларни металл конструкциялар ва инженерлик коммуникацияларига тегиб туришига йўл қўйиш;

электр узатиш ҳаво линияларини ва ташқи электр ўтказгичларни томлар, бостирмалар, ёғоч материаллар штабеллари, ёнувчан моддалар сақланадиган омборлар устидан ўтказиш;

электр ўтказгичлар ва кабелларни ёнувчан материаллар сақланадиган омборхоналардан транзит олиб ўтишни бажариш;

стационар ёритгичлардан қўл кўчма лампалари сифатида фойдаланиш;

шикастланган (носоз) розеткалар, ўчиргичлар, тарқатиш коробкалари, рубильниклар ва бошқа электр буюмларидан фойдаланиш;

электр ўтказгичлар ва кабелларни боғлаш ва бураш;

ёритгичларни бевосита электр ўтказгичларга осиш;

электр ўтказгичлар ва кабелларни клейлаш ва краскалаш;

электрўрнатиш буюмларини (розеткалар, рубильниклар ва бошқа буюмларни) кийим ва бошқа нарсаларни осиш учун фойдаланиш;

электр лампаларни қоғоз, мато ва бошқа ёнувчан материаллар билан ўраш;

электр ҳимояси сифатида калибрланмаган сақлагичлар, номинал токка мос бўлмаган сақлагичлар, шунингдек заводда тайёрланмаганларини қўллаш;

электрўтказгичлар ва кабелларни ёнғин хавфи К2—К3 синфли тўсувчи конструкциялар ичидан, уларни қўшимча ҳимоя қилмасдан электрускуналарни ўрнатиш Қоидаларига биноан ёниш гуруҳи Г3—Г4 пардозлаш материаллари остидан ўтказиш;

тайёрловчи корхона ёхуд лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган электрускуналарни ҳимоя аппаратларини (автомат ўчиргичлар, ерлатиш ўтказгичлари, сақлагичлар ва бошқа ҳимоя воситалари) бу ускунага мос бўлмаган бошқа ҳимоя воситалари билан алмаштириш ёки ўчириш;

электр занжирининг ҳисобий параметрларидан юқори электрускуналарини улаш;

очиқ тақсимлаш электршитлари ва ишга тушириш-ростлаш аппаратларини эксплуатация қилиш;

электршитларида ёнувчан материалларни сақлаш.

Ишлар тугаши бўйича барча электр занжирлари, электрускуналари ва бошқа қурилмаларни электр истеъмолчилари, жумладан вақтинчалик бино ва иншоотлар (қурилишни вахта методида эксплуатацияланадиган яшаш бинолари ва иншоотлари ва ишламайдиган вақтда қурилиш майдончасини ёритиш учун қўлланиладиган прожекторларидан ташқари), токсизлантирилиши керак. Электр энергияни ўчириш марказлаштирилган бўлиши керак.

20.7. Электр хавфсизлиги бўйича ўқитиш, малака гуруҳини тақдим этиш ва билимларни текшириш тартиби

Электрўрнатмаларини эксплуатациялашни махсус ўқитилган персонал амалга ошириши керак, у қуйидагиларга мажбур:

амалдаги электрускуналарни ўрнатиш Қоидалари, истеъмолчилар электрускуналарини эксплуатациялаш Қоидалари, истеъмолчилар электр ўрнатмаларини эксплуатациялашда хавфсизлик Қоидалари, эксплуатациялаш бўйича лавозим йўриқномаларини лавозим учун керакли ҳажмда билиши ва бажариши керак;

иш жойида ишларни хавфсиз методларидан ўқишдан ўтиши, малака комиссиясида билимлари текширилиши ва тегишли малака гуруҳи тақдим этилиши;

электр токидан ва бошқа бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари ва услубларини билиши ва бажара олиши;

электрдан ҳимояланиш воситалари ва электрускуналаридаги ёнғинларни ўчириш воситаларини қўллай олиши;

Электрускуналарга хизмат кўрсатиш бўйича ишларга рухсат этилаётган шахслар 18 ёшдан кичик бўлмаслиги, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтиши, хавфсизлик қоидалари бўйича тегишли малакага ва малака гуруҳига эга бўлиши, хавфсизлик қоидалари бўйича йўл-йўриқдан ўтиши ва билимлари текширилиши керак.

Электр юритмали қурилиш машиналари ва ускуналарини бошқаришга рухсат этилаётган шахслар, камида II малака гуруҳига эга бўлиши керак. Ҳар йили малака гуруҳи тасдиқланиши ва бу ҳақда хавфсизлик қоидалари бўйича билимларни текшириш журналида қайд қилиниши керак.

Қўл электрли машиналарини бошқаришга рухсат этилаётган шахслар I малака гуруҳига эга бўлиши керак. I малака гуруҳини берилишини ҳам хавфсизлик қоидалари бўйича билимларни текшириш журналида қайд қилиб расмийлаштириш керак. I малака гуруҳига эга шахслар, ихтисослашган электротехника тайёргарлигига эга бўлмасаларда, электр токининг хавфлилиги тўғрисида, ишлаётган участкалари ишларидаги хавфсизлик чоралари тўғрисида элементар тасаввурга эга бўлишлари, шунингдек электр токидан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари билан амалда танишган бўлиши керак.

I малака гуруҳи рухсати тақдим этилиши етарли бўлган электротехник бўлмаган персоналга: электрускуналарга хизмат кўрсатувчи; электрюритмали ҳаракатланувчи машиналар ва механизмларга хизмат кўрсатувчилар; электр инструментлари билан ишловчилар; ёқимсиз шароитлар вужудга келганда ва электр хавфсизлиги бўйича керакли билимлар бўлмаганда электр токи билан шикастланиш мумкин бўлган хоналарда ва уларнинг ташқарисида ишлаётганлар киради.

I малака гуруҳи рухсати персонали учун бевосита иш жойида электр хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ ўтказилади ва текширилаётган ишловчини йўриқномани тушунганини назорати амалга оширилади. Хавфсизлик қоидалари бўйича I малака гуруҳи рухсатини электрхўжалигига масъул шахс ёки унинг ёзма кўрсатмаси бўйича III малака гуруҳига эга электротехника персонали тақдим этади.

I малака гуруҳи рухсатига эга персоналлар учун умумишлаб чиқариш йўл-йўриғи ўтказилади.

Электрускуналарда нарвонларни қўллаб ишларни икки киши бажариши керак. Истисно тарзида, кучланиш остида бўлган электрускуналар ток ўтказувчан қисмларидан узоқда, бир шахснинг ўзига узунлиги 2,5 м дан кўп бўлмаган, резинали ёки пўлат учликли соз тиркама нарвонлар ёки нарвон-зинапояларда қисқа вақтдаги ишларни бажаришга рухсат этилади. Бунда икита тепадаги зиналарда ишлаш, нарвонни титраган ҳолатда, нотурғун асосга қўйиш, эҳтиёт камари билан зиналар панжараларига боғланиш тақиқланади.

20.8. Бетонни электр билан қизитишда хавфсизлик талаблари

Бетонни электр билан қизитишда мустақил ишлашга 18 ёшдан кичик бўлмаган, махсус ўқишдан, билимлари текширишдан, кириш йўл-йўриғидан, иш жойи йўл-йўриғидан ўтган ва тиббий комиссия томонидан ишлаш учун яроқли деб топилган шахсларга рухсат этилади. Бетонни электр билан иситиш ишловчилари электрхавфсизлиги бўйича малака гуруҳи II дан кам бўлмаслиги керак. Бетонни электр бўйича қизитиш ускунасини ишга тушириш ва ўчиришни электрхавфсизлиги бўйича малака гуруҳи III дан кам бўлмаган электротехника персонали олиб бориши керак.

Ишчилар қуйидагиларга мажбур:

мастер (ишларни бажарувчиси) йўл-йўриқ берган ва бажарилишига рухсат берган ишни бажариши;

хавфсизлик талабларига, ишларни бажариш лойиҳасига ва технология карталарига риоя қилиши;

ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартибининг қоидаларини бажариши;

жабрланганларга шифокор келгунича ёрдам кўрсата олиши;

дорилар жойлаштирилган ва ёнғинни ўчириш воситаларини жойларини, тиббий ёрдам, ёнғиндан сақлаш ва электрзанжирларини эксплуатациялаш хизматлари телефонлари номерларини, оғирликларни қўтариш нормаларини, шахсий гигиена қоидаларини билиши;

махсус кийим, шахсий ҳимоя воситалари ва сақлагич воситалари, жумладан каскадан фойдаланишни билиши;

қурилиш майдончасида маст ҳолатда бўлмаслик;

ёнғинлар ва портлашлар содир бўлмаслиги учун газли сиғимлар, енгилалангаланувчан ва портловчи моддалар яқинида очиқ оловдан фойдаланмаслик;

ажратилган жойларда чекиш.

Бетонни қиздиришда ишлаб чиқаришни хавфли ва зарарли омиллари қуйидагилар бўлади:

электр токи;

арматура симлари ва электрўтказгичларнинг ўткир четлари;

ораёпмаларнинг очиқ ўтиш жойлари;

баландликларнинг паст-баланд жойлари яқинида ишлаш;

ҳаво ҳароратини юқорилиги ва пастлиги;

туташуви одам танаси орқали бўлиши мумкин бўлган электр занжири кучланишининг юқори қиймати;

электр занжирида қисқа туташув бўлиши мумкинлиги.

Бетонни қиздириш ва ускуналарни ўрнатиш бўйича ишларни бажариш участкаси чегараланган бўлиши керак, ишларни бажариш зонасида эса хавфсизлик белгилари илинган бўлиши керак. Ерлатиш қурилмаларини мавжудлиги ва созлигини, махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларини созлигини текшириш керак. Бетонни қиздириш участкасидан 3 м масофада тўсқичлаш тизими, шунингдек қиздириш ўчирилганда автоматик ўчириладиган ёритиш сигналлаш тизими билан ускуналанган бўлиши керак.

Қиздириш участкасида темирбетон конструкцияларининг очиқ арматуралари ерлатилган бўлиши керак. Ток ўтказувчан элементларни чегаралаш, ғилоф ёки ҳимояловчи мосламалар билан ёпиш керак. Тақсимлаш шитлари ва трансформаторлар сув тўпланмайдиган, атмосфера ёғингарчиликлари тегмайдиган жойларда жойлашган бўлиши, улар изоляцияловчи панжара билан ускуналанган бўлиши керак. Шитларга ўтиш эркин бўлиши керак. Электродларни ўрнатиш ва электрускуналарини монтажи тугаши бўйича схема тўғри йиғилганлиги ва контактлар сифатини текшириш керак. Бетонни қиздириш ва электрускуналарни ўрнатиш участкасида электр токидан шикастланганда бирламчи ёрдам кўрсатиш қоидалари, шифокор, ёнғиндан сақлаш командаларини чақириш телефонлари илинган бўлиши керак. Бош шитларда изоляцияланган майдончалар ўрнатилган ва ғадир-будир сиртли резинали гиламчалар тўшалган бўлиши керак.

Бетонни электр билан қиздиришда аварияли вазиятлар ва бахтсиз ҳодисалар қуйидаги ҳолатларда содир бўлиши мумкин:

электрускуналарни носозлигида, электрўтказгичларни ер бўйича ўтказишда;

электрўтказгичларни изоляцияси шикастланганда;

трансформаторнинг иккичи чулғами ерлатилмаганда;

штепселли бирикмалар носозлигида;

туташиши хизмат кўрсатувчи персонални электр токидан шикастланишга, ёнғинлар вужудга келишига олиб келувчи электр занжирида юқори кучланишни вужудга келиши;

бетонни электрда қиздиришга касбга тайёрланмаган ва хавфсизлик қоидаларига ўқитилмаган шахсларга рухсат этилиши.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 | Следующая
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации