Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 26


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 26 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
23.4. Психик кучланганликни ҳаддан ташқари ёки чегарадан ташқари шакллари

Психик кучланганликни ҳаддан ташқари шаклини кўпчиллик ҳолларда чегарадан ташқари дейишади. Улар турли кучланганликдаги психик фаолиятни дезинтеграциялашувини келтириб чиқаради, бу эса биринчи навбатда одамга хос шахсий психик ишлаш қобилияти даражасини пасайишига олиб келади. Психик кучланганликни кўпроқ ифодаланган шаклида сергаклик ва ҳаракатларни координацияси йўқолади, ўзини тутишни муваффақиятсиз шакллари ва бошқа салбий ҳодисалар пайдо бўлиши мумкин.

Қўзғатувчан ёки тўхтатувчан жараённинг ортиқлигига кўра чегарадан ташқари психик кучланганликнинг икки турини ажратиш мумкин -тўхтатувчи ва қўзғатувчи. Ишловчиларни психик ҳолатини назоратини ташкиллаштириш мутахасисларда махсус психик ҳолатни пайдо бўлиши сабабли керак бўлади, бу шахснинг доимий хоссаси бўлмайди, аммо тўсатдан ёки ташқи омиллар таъсирида вужудга келиб, одамни ишлаш қобилиятини етарлича ўзгартиради.

Махсус психик ҳолатлар орасида психик фаол воситаларни (манфаатлантирувчилар, транквилизаторлар) қабул қилиш, кайфиятни ва ҳолатни психоген ўзгариши, кучланганликни, огоҳликни, қўрқишни сезишни камайтирувчи психотроп воситалар, спиртли ичимликлар билан боғлиқ пароксизмал (бўронли туйғу) онгни бузилишини ажратиш керак.

Пароксизмаль ҳолат – келиб чиқиши турлича бўлган бузилишлар гуруҳи таъсирида (бош мияни органик касалланиши, эпилепсия, ҳушдан кетиш) қисқа вақт онгсизланиш билан тавсифланади. Кўринадиган шаклларда одамнинг йиқилиши, танани ва қўл-оёқни конвулсив ҳаракатланиши кузатилади. Замонавий психофизиологик текшириш воситалари, пароксизмал ҳолатга мойил бўлган шахсларни, яширин тарзда аниқлаш имконини беради.

Психоген ўзгаришлар ва аффектив ҳолат (қисқа вақтли бўронли туйғу – ғазабланиш, қўрқиш) психик таъсирлар остида вужудга келади. Кайфиятни пасайиши ва апатия бир неча соатдан икки ойгача давом этиши мумкин. Кайфиятни тушиши яқин кишилари вафот этганида, зиддиятли вазиятларда кузатилади. Бунда бефарқлик, бўшашлик, умумий сиқилиш, тормозланиш, диққатни жалб қилишни қийинлашуви, фикрлаш суръатини пасайиши пайдо бўлади. Кайфиятни пасайиши ўзини ёмон назорат қилиш билан биргаликда кечади ва ишлаб чиқариш жароҳатининг сабаби бўлиши мумкин.

Хафагарчилик, ҳақоратлаш, ишлаб чиқаришдаги маваффақиятсизликлар таъсирида аффектив (ҳиссиётларнинг портлаши-ғазабланиш-жаҳл қилиш) ҳолат ривожланиши мумкин. Аффект ҳолатида одамда онг ҳажмини эмоционал қисқариши кузатилади. Бунда кескин ҳаракатлар, агрессив ва бузғунчи ҳаракатлар кузатилади. Аффект ҳолатига мойил шахслар, жароҳатланиш таваккали юқори бўлган шахслар гуруҳига киради, уларни жавобгарлиги юқори бўлган лавозимларга тайинлаш мумкин эмас. Хафагарчилик сифатида қабул қилинадиган вазиятларга қуйидаги реакциялар бўлиши мумкин:

зиддиятлар – одамга бир пайтнинг ўзида керак бўладиган иккита талаб орасидан бирини танлаш керак бўлганда вужудга келадиган реакция. Бундай вазият ёхуд ишлаб чиқариш истеъмоли билан ҳисоблашиш керак бўлганда ёхуд ўзининг хавфсизлиги билан ҳисоблашганда керак бўлади;

қониқмаслик – агрессивлик, шафқатсизлик ҳолатидан тушиш, баъзан эса кўникиш кўринишида ҳосил бўлувчи реакция тури. Масалан, қандайдир усулда ўзига диққатни жалб қилишга уринаётган одам, бўйсинишнинг ҳар қандай шаклига қаршилик кўрсатади ёки ўзини раҳбарига қийинчилик туғдириш учун ёхуд кимгадир ёқиш учун қасддан ҳаракатлар қилади;

бузилиш ҳаракати (издан чиқиш) – муваффақиятсизликлар қайтарилишида ёки фавқулодда вазиятларда одам қандайдир маънода ўз мақсадларидан воз кечиши мумкин. Бу баъзи бир ички ва ташқи истеъмолдан (талаблардан) воз кечишгача бориб етади. Бундай ҳолатларда унда кўникишга, пассивликка ўхшаш реакция ҳосил бўлади;

огоҳлантириш (огоҳлантирувчи кутиш) – бу хавфга ҳиссиётли реакция. Одам қийинчилик билан объектни ёки ўзини ҳолатини сабабини аниқлаши мумкин. Хавотирлик ҳолатида турган шахс, хатолик қилишга ёки хавфли ҳаракатланишга кўпроқ мойил бўлади. Фаолият огоҳлантириши ёрдамсизлик, ўзига ишонмаслик, ташқи омиллар олдида кучсизликни сезиш; уларни хавфлилик тавсифини кучайтириш кабиларда ҳосил бўлади.

қўрқув – бу индивидни биологик ёки ижтимоий мавжудлигига хавф соладиган вазиятларда вужудга келадиган ва ҳақиқий ёки хаёлий хавф манбаъсига йўналтирилган туйғу. Функцияси бўйича қўрқув бўлиши мумкин бўлган хавф тўғрисида огоҳлантиришга хизмат қилади, ундан қутулиш йўлини излашга интилтиради. Қўрқув етарлича катта оралиқда ўзгаради (хавотир, қўрқув, чўчиш, даҳшат). Қўрқув вақтинчалик бўлиши ёки одам характерининг хусусияти бўлиши мумкин. Қўрқув хавф даражасига мос ёки мос бўлмаслиги мумкин (охиргиси – қўрқоқлик ва уятчанлик).

Чўчиш – шартсиз рефлекторли «қўқисдан қўрқиш». Қўрқиш хавфни доимий англаш билан боғлиқ, секинроқ вужудга келади ва узоқроқ давом этади. Даҳшат – қўрқувни энг кучли даражаси ва ақлни қўрқув енгган вазият. Хавфни англаш турли шаклдаги ҳиссиётли ечимлар келтириб чиқариши мумкин. Уларни биринчи шакли – қўрқув реакцияси кўз қоронғилашувида, қалтирашда, мақсадсиз ҳаракатларда намоён бўлади. Хавфга бу реакция шакли фаолиятга салбий таъсир қилади. Секинроқ таъсир қилган қўрқув бош мияни чайқалишига ва фикрлаш билан биргаликда ақлли қўрқув хавфсираш, эҳтиётлилилик ва қараб ҳаракатланиш кўринишида намоён бўлади. Ваҳима – қўрқувни кейинги шакли. У ҳам одамни фаолиятига салбий таъсир ўтказади. Бу ҳолатда қўрқув аффект кучига эришади ва одамни ҳолатига ўзини кучини кўрсатади (қочиш, ҳимоя реакцияларини ишлаши, ўзини йўқотиб қўйиш).

Санаб ўтилган омиллар доимий ёки вақтинчалик хавфли вазиятлар ёки бахтсиз ҳодисалар вужудга келиш имкониятини оширади, лекин бу уларнинг таъсири ҳар доим ҳам хавфли вазият ёки бахтсиз ҳодиса яратаверади дегани эмас. Бошқача айтганда, уларни бевосита хавф келтириб чиқариш сабабчиси деб қараш керак эмас.

23.5. Меҳнат хавфсизлигига спиртли ичимликларни таъсири

Спиртли ичимликларга рўҳно қўйиш ишлаб чиқаришда содир бўлаётган кўплаб бахтсиз ҳодисаларнинг сабаби бўлаётганлигини, бутун дунё соғликни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ишлаб чиқаришда содир бўлаётган жароҳатларнинг 10—30% ни спиртли ичимликларни ичиш билан боғликлиги исботлайди. Ишлаб чиқариш жароҳатланишига кўп дучор бўладиган маълум гуруҳ одамлари мавжуд. Бахтсиз ҳодисаларни вужудга келишини асосий сабаблари аввалом бор меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ва соғлик ҳолатини бузилиши бўлади, масалан, ўта толиқиш, спиртли ичимликлар билан интоксикацияланиш (заҳарланиш).

Фаолият жараёнида одам кўплаб марталаб хавфсизлик қоидаларини бузади, бу ҳолат жазосиз қолдирилса ва соғликка зарар етказмаса, у аста-секин қоидаларни бузишга ўрганиб қолади. Шундай қилиб, унда нафақат хавфларга ўрганиш, шунинг билан бирга хавфсизлик қоидаларини бузишга ўрганиш ҳам шаклланади. Хавфсизлик қоидаларига нисбатан маълум миқдорда ишларни хавфсизлик даражаси, яъни ишловчилар ва атрофдагилар учун хатони баҳоси ҳам таъсир қилади. Масалан, хавфи юқори даражадаги ишларда ишларни бажаришда қатнашаётган одамларни юқори жавобгарлиги, ишловчиларни яхши танланиши, уларни хавфсизлик қоидалари бўйича мажбурий тайёрланиши, уларни соғлиги ҳолатини назорат қилиниши, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши устидан қаттиқ назорат ўрнатилиши– буларнинг ҳаммаси авариясизликни таъминлайди.

Замонавий ишлаб чиқариш фаолиятининг мураккаб шароитлари баъзан одамдан ўзининг қобилияти чегарасида ишлашини талаб қилади, ва бунда фаолият имкониятларининг пасайиши бахтсиз ҳодисаларнинг сабаби бўлиб хизмат қилиши мумкин. Жароҳатланишни одамни шахсий сифатлари билан боғлиқлиги ўрганилганда, бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ асаб тизими тез қўзғалавчан ва мувозанатланмаган одамлар дучор бўлиши таъкидланади. Спиртли ичимлик ичиш меҳнат фаолиятига берилишни камайтиради, аторофдаги ҳолатни баҳолай олмасликка олиб келади (ҳушёрликни, кузатувчанликни, ўйлашни пасайтиради), эмоционал ўзини боса олмасликка, тезжаҳллиликка, таваккалчиликка мойилликни ошишига сабаб бўлади.

Қоидага кўра, бахтсиз ҳодисани сабаби биргина қандайдир омил бўлмайди, балки бир қанча ноқулай ҳолатларнинг биргаликдаги таъсири бўлади. Шунга боғлиқ ҳолда ишловчини психофизиологик сифатларини бахтсиз ҳодисани вужудга келишида меҳнат шароитлари, унинг ташкиллаштирилиши, ҳаёт шароитларидан ажратиб қараш мумкин эмас. Меҳнат жараёни одамларни бирлаштириб, ҳар доим меҳнат жамоаси аъзолари орасида маълум ишлаб чиқариш муносабатларини шакллантирувчи омил бўлади. Ўз навбатида ишлаб чиқариш муносабатлари меҳнат самарадорлигига таъсир ўтказади ва маълум даражада унинг хавфсизлигини ошириши ёки камайтириши мумкин.

Маълумки, бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ интизоми ёмон ишловчилар, жавобгарликни ҳис қилмайдиган, эго-марказчи, бегона-ҳурматлиларни ҳурмат қилмайдиган (бошқаларни тенгсимайдиган) одамлар дучор бўлади. Шахсий ҳаётдаги зиддиятлар спитртли ичимликларни суистемол қилувчиларда жароҳатланишнинг сабаби бўлиши мумкин, чунки уларда кўпинча оилада ва ишда зўриққанлик-кучланганлик вазияти вужудга келиши мумкин.

Кўпинча меҳнат хавфсизлиги меҳнат фаолияти тавсифига боғлиқ бўлади. Ҳар бир касб ўзининг хусусиятларига эга ва одамга ўзининг хусусий талабларини қўяди. Спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш жароҳатлар ва бахтсиз ҳодисаларни кўпайишига олиб келади. Сурункали алкоголли касалларда бахтсиз ҳодисалардан одамни маълум даражада ҳимоялашни таъминлайдиган барча сифатларни ёмонлашуви кузатилади: соғлик ҳолати, асаб тизимини функционал ҳолати, сезги органлари ёмонлашади, тез толиқиш вужудга келади, у диққатсиз, бепарво бўлиб қолади. Унда бахтсиз ҳодисаларга нисбатан бефарқ бўлган характер, яъни бахтсиз ҳодисаларга кўп дучор бўладиган одамлардагидек характер ривожланади: интизомсизлик, жавобгарликни ҳис этмаслик, палапартишлик, ўрнатилган ўзини тутиш қоидаларига, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликни одат қилиб олиш ва б. қ. Жароҳатланишга касбни тез-тез ўзгартириш, ихтисослиги бўйича ишламаслик, бажараётган ишига қизиқмаслик, яъни спитртли ичимликларни суистемол қилувчи одамларда кузатиладиган барча шундай нарсалар сабаб бўлиши мумкин.

23.6. Жароҳатланишни асосий психологик сабаблари

Одамнинг ҳар бир ҳаракатида психологлар учта фаолият қисмларни ажратади: мотивлашган (манфаатланган), белгиланадиган ва бажариладиган. Бу қисмлардан бирортасининг бузилиши бутунлай бузилишга олиб келади. Одам қоидаларни, йўриқномаларни шунинг учун бузадики, у уларни бажаришни ҳоҳламайди, ёки у уларни қандай бажаришни билмайди, ёхуд у уларни қила олмайдиган ҳолатда бўлади. Шундай қилиб, хавфли вазиятлар ва бахтсиз ҳодсаларни вужудга келиш сабабларини психологик синфлашни учта синфга ажратиш мумкин:

ҳаракатларни мотивлаш (манфаатлаш) қисмини бузилиши. Маълум ҳаракатларни (операцияларни) бажаришни ҳоҳламаслигида билинади. Қоидаларни бузиш нисбатан доимий (одам хавфни баҳолай олмайди, таваккал қилишга мойил, меҳнат ва техник регламентацияланишларга бефарқ (салбий) қарайди, хавфсиз меҳнат манфаатлантирилмайди ва б.қ.) ва вақтинчалик (одам депрессия ҳолатида, маст ҳолатда) бўлиши мумкин;

ҳаракатларни белгиланиш қисмини бузилиши. Техник тизимларни эксплуатациялаш қоидалари ва меҳнат хавфсизлиги бўйича нормаларни ва уларни бажариш усулларини билмасликларида кўринади;

бажарилиш қисмини бузилиши. Ишлар талабларига одамнинг психик ва жисмоний имкониятларини мос эмаслиги туфайли қоидаларни (йўриқномалар, кўрсатмалар, нормаларни) бажарилмаслигида кўринади.

Бу синфланиш ҳар бир гуруҳ хавфли вазиятлари ва бахтсиз ҳодисалари вужудга келиш сабабларига биноан, ҳақиқий таъсир этиш имкониятларини кўрсатади ва ҳар бир қисм учун профилактика тадбирлари гуруҳини белгилайди: мотивлаш қисмига – ташвиқот ва тарбиялашни; белгиланиш қисмига – ўқитиш, маҳоратни оширишни; бажариш қисмига – касбий танлов, тиббий текширув ўтказишни.

23.7. Одамни антропометрик ва энергетик тавсифномалари

Антропометрикли тавсифлар одамнинг танасини ва унинг алоҳида қисмларини ўлчамларини аниқлайди. Улар саноат буюмлари ва иш жойларини конструкциялашда, меҳнатни ташкиллаштиришда ва меҳнатни илмий ташкиллаштириш соҳасидаги бошқа ишларда керак бўлади. Антропометрикли тавсифлар ҳаракатни, қамров зонасини тавсифловчи динамик ва статик ҳолатдаги одамни ўлчовларини ўз ичига оладиган статикларга бўлинади.

Меҳнатни турли хилларини солиштириш, соғломлаштириш тадбирларини олиб бориш учун меҳнатни оғирлигини баҳолаш керак. Меҳнатни оғирлиги – интеграл тушунча, меҳнат жараёнида организмни функционал кучланганлигини билдиради. Тегишлича организм юкланганлигидаги мускуллар кучланиши меҳнатни жисмоний оғирлиги каби, эмоционал (ҳиссиётли) юкланиш – асабий кучланиш каби синфланади. Амалда меҳнатни оғирлиги ва кучланганлини бир қанча синфланиши фойдаланилади. Ҳар бир синфланиш ўзини нимагадир мўлжалланганлигига эга. Масалан, меҳнат гигиенасида меҳнатни оғирлиги мускуллар ва асабий юкланиш даражаси бўйича, меҳнатни оғирлик ва кучланганлигини эргономик мезонлари (мускулларни ва асабий юкланиш кўрсаткичи) бўйича аниқланадиган, тўртта категорияга бўлинади.

Олиб борилаётган соғломлаштириш тадбирларини гигиеник самарадорлигини баҳолаш учун меҳнат шароитлари учта синфга (оптимальли, чегаравий рухсатли, зарарли ва хавфли) бўлинади. Ёқимсиз меҳнат шароитлари учун имтиёз ва компенсацияларни аниқлашда хавфли ва зарарли омиллар кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларини гигиеник мезонларини нормалаштиришдан фойдаланилади.

Ишлаб чиқариш жараёнида одамни роли бўйича унинг қуйидаги функциялари фарқланади:

энергетик, бунда ишловчи меҳнат қуролларини ишга туширади;

технологик, ишловчи меҳнат нарсалари параметрларини бевосита ўзгартириб нарсаларни ва меҳнат қуролини бирлаштиради;

назорат-ростлаш, меҳнат нарсаларини (предметларини) ҳаракати ва ўзгаришини кузатиш ва назорати, меҳнат қуролини созлаш, ростлаш ва уларни фаолиятини назорат қилиш билан боғлиқ;

бошқариш, ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш билан боғлиқ.

Одам аста-секин энергетик ва технологик функцияларни бажаришдан озод бўлмоқда. Унинг асосий функциялари назорат-ростлаш ва бошқариш бўлмоқда. Одам технологик жараёнда бевосита қатнашишдан озод қилинмоқда, асосан тайёрлов ва назорат операцияларини бажармоқда.

Меҳнат қуроли одамни имкониятларини ошириш, яратувчанлик ташаббусларини ривожлантиришга хизмат қилади. Меҳнат қуролларига эргономик талаблар уларни эксплуатация қилиш, монтаж қилиш, таъмирлаш, ростлаш, ташиш ва сақланиш жараёнларида меҳнат қуроллари элементларининг одам билан биргаликда бажарган меҳнат ҳаракатларига ўрнатилади. Меҳнат қуроллари эргономик талабларига риоя қилиш ва ёқимли ишлаб чиқариш шароитларини яратиш иш вақтидан самарали фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятини беради.

Ишлаб чиқариш ускунаси иш жойини ташкиллаштириш конструкциясини, одамнинг антропометрик ва физиологик берилганларига мослиги, одам ва меҳнат қуроли орасида рационал ўзаро ҳаракатланишга ва ишлаш қобилиятини ва меҳнат фаолиятини самарадорлигини ошишига олиб келади. Меҳнат ҳаракатлари бешта гуруҳга бўлинади:

бармоқларни ҳаракатланиши;

бармоқларни ва кафтли қисмни ҳаракатланиши;

бармоқларни, кафтли қисмни ва билакларни ҳаракатланиши;

бармоқларни, кафтли қисмни, билакларни ва елкаларни ҳаракатланиши;

бармоқларни, кафтли қисмни, билакларни, елкаларни ва корпусни ҳаракатланиши.

Иш жойининг асоси бошқарув органлари (кнопкалар ва клавишалар, тумблерлар, буралувчи ручкалар, маховиклар, айланувчан ўчириб-ёқгичлар, оёқ педаллари) ва ахборотни кўрсатувчи воситалар жойлашган пультлар ва панеллар бўлади. Тумблерлар икки ёки учта дискрет ҳолат талаб қиладиган фунцияларни амалга ошириш учун ўчиргичлар ва ёқгичлар сифатида қўлланилади. Бошқарув ричаглари аниқ ростлаш, ускуналарни бевосита оралиқ кучайтиргич қурилмаларни қўлламасдан ростлаш органини бевосита силжитиш йўли билан ёқиб-ўчириш учун мўлжалланган. Ўчиргичлар ва бурайдиган ўчириб-ёқгичлар силлиқ ва ступенчатқй ростлаш учун мўлжалланган ёки учтадан кўп ҳолатли ўчириб-ёқгичлар керак бўлганда. Четки ҳолатларда ўчиргичлар тўхтатгич фиксаторларга эга бўлиши керак. Маховиклар ва штурваллар секин айлантириш ва аниқ бураш ёки ўққа аҳамиятли кучларда (100 Н дан катта) меҳнат қуроли қисмини силжитишда қўлланилади. Маховиклар ва штурвалларни силжиши тўғрисида ахборот олиш учун улар айланиш сонини кўрсатгичлар ёки ҳисоблагичлар билан жиҳозланади. Оёқ педаллари катта кучларда ва катта бўлмаган бошқарув таъсирини ўтказишда, шунингдек бошқарув вақтини камайтириш ва қўлларга юкланганликни камайтириш учун қўлланилади.

Замонавий ишлаб чиқаришда одамга талаблар кескин ўсади. Бунда кўпчиллик ҳолларда, меҳнат шароитлари ва тавсифининг тез ўзгаришига одамнинг организми биологик жиҳатдан қайта мослашишга улгура олмаганлиги сабабли, унинг бажараётган функцияларининг ишончлилиги камаяди. Кўпчиллик ҳолларда тизимнинг техник қисмини кўпайтириш маъносини йўқотади, чунки бутун «одам-техника-муҳит» тизимининг ишончлилиги фақат одамнинг ишончлилиги – энг ҳимоясиз ва тизимнинг мураккаб звеноси билан лимитланган.

Иш жойи ишлаб чиқаришнинг энг кичик яхлит бирлиги бўлади, бу ерда меҳнатни учта асосий элементлари биргаликда ҳаракатланади: нарсалар, воситалар ва меҳнат субъекти. Иш жойини ташкиллаштириш – бу меҳнат жараёнини оптимал шароитларини таъминлаш учун, асосий ва ёрдамчи меҳнат воситаларини фаолият юритиши ва фазовий жойлаштириш бўйича тадбирлар тизимини олиб бориш натижаси. Иш жойини жиҳозлаш ўз ичига ишловчи ечиши керак бўлган унинг олдига қўйилган ишлаб чиқариш масалаларини барча элементларини олади. Уларга асосий ва ёрдамчи меҳнат воситалари ва техник ҳужжатлар киради. Меҳнатни асосий воситалари – бу асосий ускуналар уларни ёрдамида одам меҳнат операцияларини бажаради. Меҳнатни ёрдамчи воситалари – вазифаси бўйича технологик ва ташкилий жиҳозларга бўлинади.

Технологик жиҳозлар иш жойларида асосий ишлаб чиқариш ускуналарини самарали эксплуатация қилишни таъминлайди (чархлаш, таъмирлаш, созлаш, назорат ва б.қ. воситалари). Ташкилий жиҳозлар одам меҳнатини самарали ташкиллаштиришни асосий ишлаб чиқариш ускуналарига қулайлик яратиш ва хавфсиз эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш йўли билан таъминлайди. Ташкилий жиҳозлар таркибига киради: ишчи мебель (верстаки, инструментал тумбочкалар, ўтиргичлар ва б.қ.); меҳнат предметларини ташиш ва сақлаш учун ускуналар ва мосламалар (лифтлар, поддонлар ва б.қ.); сигналлаш, алоқа, ёритиш воситалари, тара, иш жойини йиғиштириш учун нарсалар ва б.қ.

Иш жойини фазовий ташкиллаштириш таъминлаши керак:

иш жойини текисланиши санитар ва ёнғинга қарши нормалар ва талабларига мослиги;

ишловчиларни хавфсизлиги;

асосий ва ёрдамчи операцияларни ишчи ҳолатда, меҳнат жараёни хусусиятига биноан, рационал иш ҳолатида ва меҳнатни энг самарали усулларини қўллаб бажариш имконияти;

ишловчини оптимал траектороия бўйича эркин ҳаракатланиши;

ускуналар, инструментлар, назорат воситалари, деталлар ва б.қ. жойлаштириш учун майдоннинг етарлилиги.

Иш жойида фақат иш топшириғини бажариш учун керакли техник воситалар бўлиши, ва улар ишловчини тез-тез эгилавермаслиги ва корпусини бурилавермаслигини таъминлаш мақсадида, узалиб етиш чегарасида жойлашган бўлиши керак.

МАЪЛУМОТ МАНБАЛАРИ РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон республикасининг конституцияси. Тошкент, 2023 й.

2. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси. Тошкент, 2022,

298 б.

3. Ўзбекистон республикасининг меҳнатни мухофаза қилиш

тўғрисидаги (янги тахрирдаги) қонуни. Тошкент, 2016 й.

4. ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ ШНҚ 3.01.02—20,

ҚУРИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ, Тошкент 2021 й.

5. СНиП 12 – 03 – 2001 «Безопасность труда в строительстве.

Часть 1. Общие требования».

6. СНиП 12 —04 – 2002 «Безопасность труда в строительстве.

Часть 2. Строительное производство».

7. Правила устройства электроустановок (ПУЭ).М.:Энергоатомиздат,

1987,648 стр.

8. Охрана труда в строительстве: конспект лекций / сост. С.А.

Бизяев. – Нижний Тагил: НТИ (ф) УГТУ-УПИ, 2008. —68 с.

9. Сабурь С. В. Пожарная безопасность предприятия, Москва,

2003,453стр.

10. Коробко В. И. Охрана труда. М.:ЮНИТИ-ДАНА, 2012. 239 стр.

11. Медведов В. Т. и др. Охрана труда и промышленная экология:

Учебник. М.: Издательский центр «Академия», 2012.-416 с.

12. Сухачёв А. А. Охрана труда в строительстве. М.: КНОРУС,

2013—272с.

13. Усманов Р. А. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича макет,

қоидалар, низом ва йўриқномалар намуналари, Ridero, 2023,

210стр.

14. Усманов Р. А. Пахта тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш

корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш, Ўқув қўлланма, Ridero,

2023, 454стр.

15. Шабанов Н. И. и др. Безопасность труда в строительстве:

Учебное пособие, Зерноград, 2020, 181 стр.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации