Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 15


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 15 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
10.4. Қурилиш машиналари ва асбобларини жойлаштириш

Ишлаб чиқариш ускуналари, асбоблар ва мосламалар бутун эксплуатация қилиш муддати мобайнида амалдаги давлат стандартлари ва техник регламентлари талабларига жавоб бериши керак. Ишлаб чиқариш ускуналарини жойлашуви амалдаги норматив ҳужжатлар ва қоидалар талабларига мос бўлиши ва технология жараёни операциялари кетма-кетлигини таъминлаши керак. Ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларида ускуналар, бирламчи материаллар, тановарлар, деталлар, агрегатлар, тайёр маҳсулотлар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва идиш (тара) ларнинг жойлашуви персонал учун хавф туғдирмаслиги керак. Ускуналарни ҳаракатланувчан қисмлари (узатиш механизмлари, тишли, занжирли ва тасмали узатмалар, бириктирувчи муфталар ва ш.ў.), уларга хизмат кўрсатувчи персоналнинг тегиши мумкин бўлган нарсалар, ишончли ва соз тўсиқларга эга бўлиши ва ишларни хавфсизлигини таъминловчи бошқа ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши керак.

Агар бажарувчи органлар ёки ускуналарни ҳаракатланувчан қисмлари одамлар учун хавфли бўлса ва функционал мўжалланганлигидан чегараланиши (тўсилиши) мумкин бўлмаса ёки бошқа ҳимоя воситаси билан таъминланиши мумкин бўлмаса, ускунани ишга тушурилишини огоҳлантирувчи сигналлаш, ва уни тўхтатиш воситаси ва энергия манбасидан ўчириш назарда тутилиши керак. Юқорига очиладиган тўсиқ очиқ ҳолатда қўзғалмайдиган бўлиши керак. Пастга очиладиган тўсиқларнинг конструкциясида уларни ёпиқ (ишчи) ҳолатда ушлаб туриш учун мослама бўлиши керак.

Ускунани ишга тушириш фақат уни ва ёпгич (тўсқич, чегараловчи) воситасини (агар у бўлса) кўрикдан ўтказиб амалга оширилади. Тўсқич ва ҳимоя воситалари ускунани тегишли жойларига ўрнатилиши керак, мустаҳкамланган ва амалдаги давлат стандартлари ва техник регламентлар талабларига мос равишда бўялиши керак. Тўрли тўсиқлар катакчалари ўлчами 10х10 мм дан катта бўлмаганда қўллашга рухсат этилади. Тўсиқлари олинган, мустаҳкамланмаган ёки носоз ускуналарда ишлашга рухсат этилмайди. Ускунани тўхтатиш ва юргазиш қурилмаларини шундай жойлаштириш керакки, улардан иш жойидан туриб қулай фойдаланиш мумкин бўлиши ва ускуналарни ўз-ўзидан ёқилиши (юриб кетиши) мумкин бўлмаслиги керак. Назорат-ўлчов приборлари шитларда, махсус панелларда ва деворларда шундай монтаж қилиниши керакки, уларнинг шкалалари ва ёритиш сигналлаш элементлари иш жойидан аниқ кўриниши керак. Носоз ускунага участка раҳбари бу ускунада ишлашга рухсат этилмайди деб ёзилган жадвалча осиб қўяди. Бундай ускуна ўчирилиши керак. Ускуна ишлаётган вақтда унинг таъмирланиши ва унга хизмат кўрсатилиши (тозалаш, мойлаш ва б.қ.) тақиқланади. Асбоблар, мосламаларни ишдан олиб ташлаш ўрнатилган график асосида бажарилиши керак, аммо ойига бир мартадан кам эмас. Ишлаб чиқариш ускуналарини жойлаштирганда иш жойларига агрегатлар, узеллар, деталлар ва материалларни етказиб бериш учун транспорт йўлларини қуриш назарда тутилиши керак.

Юриш жойини кенглиги ташилаётган объектлар ва танспорт воситалари габаритларитларига боғлиқ равишда ўрнатилади ва амалдаги норматив ҳужжатларга мос бўлиши керак. Ускуналарда ишлаш, юриш ва ўтиш жойлари бўш (озод, тоза) бўлиши ва материаллар, деталлар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва таралар (бўш идишлар) билан тўсиб ташланмаслиги керак. «Ўтирган» ва «турган» ҳолатларда ишлар бажариладиган иш жойларини ташкиллаштиришда, амалдаги давлат стандартлари талаблари ҳисобга олиниши керак. Асбоблар, мосламалар ва комплектловчи буюмлар ишловчининг бевосита яқинида бўлиши керак. Ёрдамчи ускуналар шундай жойлаштирилиши керакки, улар иш жойи учун ўрнатилган майдонча чегарасидан чиқиб кетмаслиги керак. Материаллар, деталлар, агрегатлар, тайёр маҳсулотлар иш жойида шундай усулда терилиб қўйилиши керакки, уларни турғунлиги таъминланиши ва юк кўтариш машиналаридан фойдаланилганда уларни олиш – тутиб туриш қулай бўлиши керак.

10.5. Технология ускуналарини ҳимоялаш методлари ва воситалари

Хавфли зона – ишловчига ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсир этиши мумкин бўлган макон. Хавф ҳаракатланаётган ва айланаётган элементлар атрофи макони билан чекланган: кесиш асбоби, тишли, тасмали ва занжирли узатмалар деталлари, планшайбалари, иш столлари, станоклар, конвейрлар ва ш.ў., ишловчини кийимлари ва сочларини илиб кетиши мумкин бўлганда жуда хавфли бўлади. Хавфли зона мумкин бўлиши электрни хавфлилигидан, иссиқлик, электромагнит, ионлаштирувчи ва лазер тасиридаги нурланишлардан, шовқин, титраш ва бошқа ишлаб чиқариш зарарларидан; тановарларни қайта ишлашда ёки деталл, асбобни ёмон қисилганлигидан материал қисмини отилишидан жароҳатланиш мумкинлиги. Хавфли зонани ўлчамлари ўзгармас (шкив билан тасма орасидаги зона) ва ўзгарувчан (кесиш зонаси) бўлиши мумкин. Хавфсизликни таъминлаш учун одамга хавфли зона омиллари таъсир этмайдиган ёки унинг таъсири камайтириладиган ускуналар қўлланилиши назарда тутилиши керак.

Ишловчиларни ҳимоялаш воситалари уларни қўлланиш тавсифига кўра икки категорияга бўлинади: жамоа ва шахсий. Жамоа ҳимоя воситалари қуйидаги қурилмаларга бўлинади: чегараловчи (тўсиқловчи), сақловчи, тўхтатувчи (томозловчи), автоматик назорат ва сигналлаш, масофадан бошқариш – ва хавфсизлик белгилари.

Тўсиқловчи (чегараловчи) қурилмалар (тўсиқлар) – ҳимоя воситаси синфи, одамни хавфли зонага тушиб қолишига қаршилик қилувчи. Чегараловчи қурилмалар зоналар, агрегатлар ва машиналар юритмалари тизимини ихоталаш учун қўлланилади. Вазифаси ва қўлланилиш частотасига кўра тўсиқлар муқим, очиладиган, қопқоқли ёки олинадиган, яхлит ёки алоҳида секциялардан тайёрланган бўлиши мумкин. Муқим ёки катта ўлчамли тўсиқларда хизмат кўрсатилиши қулай бўлиши учун машиналар ва механизмларнинг ҳимояланган қисмларида эшикчалар ва қопқоқлар бўлиши назарда тутилиши керак. Ёпувчи қурилмалар керакли қаттиқликка эга бўлиши, маҳкамланиши эса уларни ўз-ўзидан очилиб кетишини бартараф қилиши керак. Чегараловчи қурилмаларнинг конструктив ечимлари турлича бўлади. Улар технология жараёни олиб борилаётган ускуналар турига, одамни иш зонасида жойлашувига, хавфли ва зарарли омиллар хусусиятларига боғлиқ бўлади. Чегараловчи қурилмалар:

конструктив бажарилиши бўйича – ғилофлар, эшикчалар, қалқонлар, айвончалар, тахтали ёпгичлар, тўсиқлар ва экранларга;

тайёрланиш усули бўйича – яхлит, яхлитмас (тешикли, тўрли, панжарали) ва комбинациялашганларга;

ўрнатиш усули бўйича – муқим ва қўзғалувчан (кўчма, йиғиладиган) ларга бўлинади.

Бу қурилмалар механизм ёки машинани ишчи органлари билан тўсқичлантирилган, шу сабабли хавфли вазият бўлиши билан иш зонасига кириш ёпилади.

Кўчма тўсиқлар вақтинчалик бўлади. Уларни таъмирлаш ва созлаш ишларида ток ўтказувчан қисмларга беҳосдан тегиб кетишдан, шунингдек механик жароҳатланишлар ва куйишлардан ҳимоялаш учун қўллашади. Бундан ташқари, уларни пайвандловчиларнинг доимий иш жойларида атрофдагиларни электр ёйи ва ультрабинафша нурланишлардан (пайвандлаш постлари) ҳимоялаш учун қўллашади. Кўпчиллик ҳолларда улар баландлиги 1,7 м -ли тўсиқ кўринишида бажарилади. Тўсувчи қурилмаларнинг конструкцияси ва материали ускунанинг хусусиятлари ва бутун технология жараёни билан аниқланади. Тўсиқлар пайвандли ёки қуйилган ғилофлар кўринишида, панжаралар, қаттиқ асосли тўрлар, шунингдек қаттиқ яхлит шитлар (қалқончалар, экранлар) кўринишида бажарилади. Тўсиқларни материали сифатида металлар, пластмассалар ва ёғочлардан фойдаланилади.

Чегараловчи қурилмалар ишловчиларнинг жароҳат олишининг сабаби бўлиши мумкин бўлган қурилиш конструкциялари элементларини тўсиш учун қўлланилади: паст балкалар, пол сиртидаги ўйдим ва чўнқирлар, сезилар-сезилмас зиналар, пандуслар, қулаш хавфи мавжуд жойлар (юк кўтариш платформалари, юк поддонлари қирралари, тўсилмаган майдончалар, люклар, ўтиш жойлари ва б.қ.), юриш жойининг қисқарган жойлари, кам сезиладиган тирамалар, узеллар, колонналар, завод ичи транспортининг суръатли ҳаракатланадиган жойлари устунлари ва таянчлари ва б.қ.; тўсиқлаш воситаларининг қирралари, ишлаб чиқариш ускуналарини ҳаракатланаётган элементларини тўлиқ ёпмайдиган тўсиқлар (силлиқлаш тоши, фрезалар, тишли ғилдираклар, юритма тасмалари, занжирлари ва б.қ. тўсиғи), баландликда олиб бориладиган ишлар учун майдончалар конструкциясининг тўсиқлари, шунингдек шипга ёки деворларни иш маконига чиқадиган технологик арматураларига доимий осилган майдончалар тўсиқлари сифатида қўлланилади.

Сақлагич қурилмаси хавфли ишлаб чиқариш омилини унинг пайдо бўлиш манбасида бартараф этиш учун мўлжалланган. Сақлагич қурилмаси ишлаш тавсифига кўра тўсқичлаш ва чеклагичларга бўлинади. Тўсқичлаш қурилмаси ишлаш принципи бўйича механик, электрон, электр, электромагнит, пневматик, гидравлик, оптик, магнитли ва комбинациялашганларга бўлинади.

Чеклагич қурилмалар – технология жараёни параметрлари ёки ишлаб чиқариш ускунасини ишлаш тартиби бузилганда ишлайдиган қурилма. Чеклагич қурилма конструктив бажарилиши бўйича муфталар, штифтлар, клапанлар, шпонкалар, мембраналар, пружиналар, сильфонлар ва шайбаларга бўлинади.

Тормоз қурилмалари ишлаб чиқаришнинг хавфли омиллари вужудга келганда ишлаб чиқариш ускунасини секинлатиш ёки тўхтатишга мўлжалланган. Иш характерига кўра тўсиқлаш мумкин бўлмаган механизмлар ва айланувчан деталларни электромагнит, механик, қўл, педалли ёки бошқа тормоз қурилмалари, шунингдек двигателни тескари айлантирадиган тизим билан таъминлашади. Тормоз қурилмаларининг баъзи бир конструкциялари комбинацияланган қилиб бажарилади. Тормоз қурилмалари қуйидагиларга бўлишади:

конструктив бажарилиши бўйича – колодкали, дискли, конусли, понали;

ишлатиш усули бўйича – қўлда, автоматик ва яримавтоматлаштирилган;

ишлаш принципи бўйича – механик, электромагнитли, пневматик, гидравлик ва комбинациялашган;

вазифаси бўйича – ишчи, захира, тураргоҳли ва фавқулодда тўхтатишли.

Автоматик назорат ва сигналлаш қурилмаси хавфли ишлаб чиқариш омили пайдо бўлганда ёки содир бўлиши мумкин бўлганда ишловчиларни диққатини жалб қилиш ва уларнинг қарор қабул қилишлари мақсадида информацияни (рангли, товушли, ёритиш ва б.қ.) назорат қилиш, узатиш ва қабул қилишга мўлжалланган. Автоматик назорат ва сигналлаш қурилмаси қуйидагиларга бўлинади:

вазифасига кўра – ахборотли, огоҳлантирувчи, аварияли ва жавоб берувчи;

ишлаш принципига кўра – автоматик ва ярим автоматик;

сигнал тавсифига кўра – товушли, ёритишли, рангли, белгили ва комбинациялашган;

сигнални узатиш тавсифига кўра – ўзгармас ва импульсли;

Масофадан бошқариш қурилмаси технология жараёни ёки ишлаб чиқариш ускунасини хавфли зона ташқарисидан бошқариш учун мўлжалланган. Масофадан бошқариш қурилмасини:

конструктив бажарилиши бўйича – стационар ва ҳаракатланувчан;

ишлаш принципи бўйича – механик, электрик, пневматик, гидравлик ва комбинациялашганга бўлишади.

11. НОЛЬ ДАВРИ ИШЛАРИНИ ХАВФСИЗ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

11.1. Траншеялар ва котлованлар қазишда хавфсизлик талаблари

Ер ишларини бажаришни (траншеялар, котлованлар қазиш, таянчлар учун чуқурлар тайёрлаш) фақат тасдиқланган чертежлар бўйича бажариш, уларда алоқа линияси трассаси бўйича ёки уни кесиб ўтадиган иш зонаси чегарасида жойлашган барча ер ости иншоотлари кўрсатилган бўлиши керак. Ер ости коммуникациялари линияларига яқинлашганда, ер ишлари ишларни бажарувчи ёки устаси кузатувида бажарилиши керак, ишлатилаётган (амалдаги) ер ости коммуникациялари қўриқланаётган зонасида – бу иншоотларни эксплуатация қилаётган ташкилот вакиллари кузатувида бажарилиши керак. Алоқа линияси ўтказиладиган районда ер ости иншоотлари бўлган барча ташкилотлар ер ишларини бошлашдан беш сутка олдин ёзма равишда бажарилиши керак бўлган ишлар тўғрисида хабардор қилинишлари ва бир сутка олдин уларнинг вакиллари уларга тегишли иншоотларни жойлашган жойларини аниқлаш ва иншоотларни шикастланмаслик чораларини келишиш учун иш жойига чақирилиши керак.

Кабель алоқа линияси қўриқлаш зонасида иш олиб бораётган ташкилот иш бошлашдан уч сутка кечиктирмай (дам олиш ва байрам кунларини ҳисобга олмасдан) бу линия эгаси вакилини техник ҳужжатлар ва шурфлаш методи билан ер ости алоқа кабеллари ва кабел линиясининг бошқа иншоотларини аниқ жойлашган жойларини ўрнатиш учун чақирилиши керак. Мавжуд ер ости коммункациялари яқинида ер ишлари аввал шурфланиб кейин бажарилиши керак. Фойдаланилаётган ер ости коммуникациялари қўриқлаш зоналарида грунтлар билан механик усулда иш бажариш, шунингдек урадиган асбобларни қўллаб (йўл қопламасини очишдан ташқари) иш бажариш тақиқланади. Ер ишлари йўлларнинг ҳаракатланиш қисмларида ёки кўчаларда бажарилаётганда, шу ишларни бажарувчи ташкилот Ўзбекистон республикаси ИИВ (ички ишлар вазирлиги) нинг ЙҲХДИ (йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги давлат инспекцияси) органлари билан иш жойини чегаралаш ва йўл белгиларини жойлаштириш схемаларини тузиши ва келишиши керак. Грунт билан ишлашда қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари вужудга келиши мумкин:

портлаш– ва ёнғин хавфи бор муҳит ҳосил бўлиши;

грунт билан ёпилиши (кўмилиши);

электр токи билан жароҳатланиши;

ноқулай метеорологик шароит (паст ҳарорат, юқори намлик) бўлиши.

Грунтни қазиш учун ер ишлари машиналари қўлланилганда ишловчиларга экскаваторни ҳаракатланиш зонасида унинг ковши ҳаракатланаётган жойдан 10 м дан кам масофада туриш ёки қандайдир ишларни бажариш тақиқланади. Ковшни ёпишган грунтдан тозалаш фақат ковшни туширилган ҳолатида бажарилиши керак. Ўймалар, котлованлар ва траншеялар деворлари таянч мустаҳкамлагичларини ечиб олишни траншея ёки котлованни грунт билан тўлдира борган сари пастдан юқорига йўналишда бажариш керак.

Авариялар вужудга келганда ёки бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин бўлган вазиятларда:

зудлик билан ишни тўхтатиш ва ўзининг бевосита раҳбарига хабар қилиш;

тезда авария сабабларини бартараф қилиш чорасини кўриш керак.

Иш тугандан кейин хавфсизлик талаблари: иш жойини тозалаш ва тартибга келтириш; траншеялар, шурфлар ва котлованларни ёпиш ёки тўсиш, агар иш тугамаган бўлса, сутканинг қоронғи вақтларида тўсиқлардаги сигнал ёритилишини ёқиш; асбоб, жиҳоз ва бошқа қўлланиладиган мосламаларни грунтдан тозалаш ва асосий иш жойига олиб бориб қўйиш керак.

11.2. Свай ишларида хавфсизлик талаблари

Бурғулаш миноралари ва копёрларини монтаж, демонтаж қилиш ва силжитиш технологик карталарга мос, кўрсатилган ишларни хавфсиз бажарилишига жавобгар шахслар раҳбарлиги остида бажарилиши керак. Бурғулаш миноралари ва копёрларини монтаж, демонтаж қилиш ва силжитишга шамолнинг тезлиги 15 м/с ва кўпроқда ёки момақалдироқда рухсат этилмайди. Бурғулаш минораси ёки копёрни конструкцияларини кўтаришдан олдин уларнинг барча элементлари ишончли маҳкамланган, асбоб ва маҳкамланмаган нарсалари эса олинган бўлиши керак.

Горизонтал ҳолатда йиғилган конструкцияларни кўтаришда барча бошқа ишлар конструкция узунлиги қўшув 5 м га тенг радиусда тўхтатилиши керак. Бурғулаш миноралари ва копёрларини техник ҳолати (узелларнинг ишончли маҳкамланиши, алоқани ва иш тўшамаларини созлиги) ни ҳар бир сменани бошланишидан олдин текшириб туриш керак. Ҳар бир копер ва бурғулаш минораси тувуш сигналлашуви билан ускуналанган бўлиши керак. Уларни ишга туширишдан олдин товуш сигнали берилиши керак. Бурғулаш ускунаси ёки копёрни эксплуатация қилишда хавфсизликни таъминлашда уларда бурғулаш асбоби ёки юкни қучиш мосламасини баландликни чеклагичлар билан ускуналаш керак.

Қоқилиш қувурларини тушириш ва чиқариш даврида бу ишларни бажарилишида бевосита қатнашмаётган шахслар бурғулаш минорасига унинг бир ярим баравар баланлигига тенг масофада туришига рухсат этилмайди. Бурғуланган қудуқлар иш тўхтатилганда шитлар билан ишончли ёпилиши ёки тўсилиши керак. Шитларда ва тўсиқларда огоҳлантириш белгилари ва сигнал ёритишлари ўрнатилади. Коперда юк кўтаришни чеклагич ўрнатилган бўлиши керак. Қозиқоёқларни тўғри чизиқ бўйича копер машинистини кўриш чегарасида фақат копер асосида маҳкамланган буриш блоки орқали тортишга рухсат этилади. Коперларни силжитиш текисланган майдонча бўйича молот туширилган ҳолатда бажарилиши керак. Коперни силжитиш учун йўллар ҳолатини, ҳар бир сменанинг бошланиши олдидан текшириб туриш керак. Қозиқоёқларни қоқиш жараёнида ва ишдан кейин коперни қочирувга (угонга) қарши қурилмасига маҳкамлаш керак. Бир вақтнинг ўзида ҳам қозиқоёқни ҳам қозиқоёқни қоқиш молотини кўтаришга рухсат этилмайди. Грунтга қоқилган қозиқоёқларни кесишда кесилган қисмни беҳосдан йиқилмаслик чораси назарда тутилиши керак.

Қозиқоёқларни киритишни виброқоқгичлар ёрдамида бажаришда виброқоқгични қозиқоёқни каллаги билан мустаҳкам ва ишончли боғланиши, шунингдек виброқоқгични тутиб турувчи арқонларни эркин ҳолати таъминланиши керак. Ишдаги ҳар бир танаффусда виброқоқгични ўчириш керак. Киритилаётган қозиқоёқ гардишига виброқоқгич каллагини ёки навбатдаги қозиқоёқ гардиши секциясини бирлаштириш учун, осма майдончага ишчиларни киришига, кран билан узатилаётган конструкция киритилаётган қозиқоёқ гардиши тепасидан 30 см дан кўп бўлмаган масофага туширилгандан кейин рухсат этилади.

11.3. Ер ости коммуникацияларини ўтказишда хавфсизлик талаблари

Ер ости ишларини бажаришда тоғ-ўтиш ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича, ўрнатилган тартибда вазирликлар томонидан тасдиқланган қоидалар ва нормаларга риоя қилиш керак. Ҳар бир ер ости қурилиш объекти учун аварияларни огоҳлантириш ва бартараф қилиш бўйича тадбирлар тасдиқланган бўлиши, ишловчилар эса бўлиши мумкин бўлган авариялар вақтида ўзларини тутиш қоидаларига ўқитилган бўлишлари керак. Ер ишлари бошлангунига қадар мавжуд ер ости ва ер усти коммуникациялари, бинолари ва иншоотларининг сақланишини таъминлаш бўйича тадбирлар бажарилган бўлиши керак.

Ер ости ишларини раҳбарлари уларни бажарилишидан олдин иш участкаларини геологик ва гидрогеологик шароитлари билан танишган бўлиши керак. Авариялар содир бўлишини яратиши мумкин бўлган шароитлар ўзгарганда, тегишли чоралар қабул қилингунча ишларни тўхтатиш керак. Ҳар бир участка аварияларни бартараф қилиш учун керакли асбоблар, материаллар, ёнғинни ўчириш воситалари ва бошқа воситалар захиралари, шунингдек уларни қўллаш кўрсатмалари билан таъминланган бўлиши керак.

Ер ости ишланмаларини вақтинчалик маҳкамлашни технологик картага (маҳкамлаш паспорти) мос бажариш керак. Магистралларни ўтказишда забойда турган ишчилар юқоридан нарсаларни тушишидан сақлагич тўшама билан ҳимояланган бўлиши керак. Шитлар билан тоннеллар ўтказишда қуйидаги хавфсизлик талабларига риоя қилиш керак:

монтаж қилинган шитни, унинг механизмлари ва мосламаларини фақат далолатнома бўйича улар қабул қилингандан кейин эксплуатацияга киритишга рухсат этилади;

грунтни ишлашни фақат шит козереги (айвончаси) чегарасида бажариш;

шитни қопқоқ халқаси кенглигидан ортиқ масофага силжитишга рухсат этилмайди;

турғунмас, кучсиз грунтларда забой олдини (пешонасини-лоб) вақтинчалик тўсиқ-қопқоқ билан маҳкамлаш керак, сочилувчан грунтларда эса-қоидага кўра, горизонтал майдончали шитлар қўллаш, уларни сонини майдончада грунт нишаблигини (откос) турғунлигини таъминлаш шартидан келиб чиқиб аниқлаш назарда тутилади;

шитни силжитишга фақат смена устасининг ёки ишларни бажурувчисининг борлигида ва раҳбарлигида рухсат этилади, бунда забойда махкамланганликни кузатувчидан ташқари одамлар бўлишига рухсат берилмайди.

Ер ости ишланмаларда қўлланиладиган барча электр ускуналар, портлаш хавфи мавжуд шароитларда, портлаш хавфсизлигида бажарилган бўлиши керак. Шахталар, штоленлар ва тоннелларни ишчи ва аварияли электр ёритишни турли манбалардан таминлаш керак. Электр ускуналар ўрнатиладиган ишланмалар ёки тоннел участкалари ёнмайдиган материалли қопқоқ -тўсиқ билан маҳкамланган (қотирилган) бўлиши керак. Шахталар ва тоннеллар ўтказишда зарарли моддалар ажратиш билан боғлиқ пайванд ва бошқа ишлар участкалари маҳаллий тортиш вентиляцияси билан таминланган бўлиши керак.

Қувурлар босим билан горизонтал итарилиб киритилганда уларда ишчиларнинг бўлишига қувурларни диаметри 1200 мм дан кам ва узунлиги 40 м дан кўп бўлмаганда рухсат этилади. Қувур ичида ишчини узликсиз бўлиш давомийлиги 1 соатдан ошиб кетмаслиги керак, иш даврлари орасидаги оралиқ учун 30 мин дан кам бўлмаган вақт ўрнатилган. Узунлиги 10 м ва ундан катта қувур ўтказгичларни 10 м3 /соатдан кам бўлмаган тоза ҳаво узатадиган мажбурий вентиляция билан таъминлаш керак. Қувурларни босим билан киритиш ва уларни ичида грунтни қўлда ишлашга забойга газлар, сув ёки сузгич чуқурларни борлиқлари таъсир этмаганда рухсат этилади. Қувур ўтказгич ичида банд бўлган ишловчилар билан икки томонлама алоқа таъминланиши керак.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 | Следующая
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации