Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 10


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 10 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
6.2. Ташкилотни бош механиги ва бош энергетигининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мажбуриятлари

Қурилиш ташкилотини бош механиги:

қурилиш машиналари, асбоб-ускуналар ва қурилмаларнинг ҳамда баландликда ишлаш воситаларининг соз ва хавфсиз ҳолатда бўлишини ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларига биноан фойдаланилишини таъминлаши;

жамоа шартномасига киритиш учун шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини тегишли бўлимларини ҳамда машиналар ва ускуналарни бузилмасдан таъмирлашнинг график режаларини, уларнинг «нуқсонлар рўйхати» ни тузиб, ишлаб чиқиши ва бажарилишини таъминлаши;

қурилиш машиналари ва ускуналарини, юк кўтариш машиналари ва механизмларини, буғ ва сув иситиш қозонхоналарини, босим остида ишлайдиган аппаратлар ва қурилмаларни, компрессор ускуналарини, электротехника ускуналари ва қурилмаларини, шунингдек вентиляция ва иситиш системаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўз вақтида ўтказилишини;

ускуналарни таъмирлаётган ишловчиларни ишларни хавфсиз бажариш усуллари ва услубларига ўқитиши, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар беришни ташкиллаштириши ва ўтказиши;

ташкилот қурилиш машиналари ҳамда қурилмалари ва мосламаларини таъмирлаш ишловчилари учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиши;

хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни «наряд-рухсатлар» расмийлаштириб бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлимлар раҳбарлари, мутахассларининг меҳнатни мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларидан билимларини текшириш комиссияси ишида қатнашиши;

давлат органлари назорати остида бўлган ускуналарни қайд этиш ва техник шаҳодатлаш, паспортларига ўзгартиришлар киритишни ташкиллаштириши;

қурилиш машиналари ва ускуналарни ишлатиш билан боғлиқ содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини тахлил қилишда қатнашиши, уларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва тадбиқ этилишини таъминлайди.

Ташкилот бош энергетиги мажбуриятларига:

жамоа шартномасига киритиш учун шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг комплекс режасининг тегишли бўлимларини ҳамда электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларини бузилмасдан таъмирлашнинг график-режасини ишлаб чиқиши ва келишиши, уларни бажарилишини назорат қилиши;

электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларига хизмат кўрсатувчиларига меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериши, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари, йўриқномаларига ўқитиши, вақти-вақти билан билимларини текширишни ўтказилишини ташкиллаштириши;

корхона электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларининг соз ва хавфсиз ҳолатда бўлишини ҳамда уларни хавфсиз ишлатилишини назорат қилиши;

электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларини, жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришга фойдаланишга қабул қилишда қатнашиши, уларни текшириш ҳамда синашни ташкиллаштириши;

давлат органлари назорати остида бўлган энергетик ускуналар ва системаларни қайд этиш ҳамда техник шаҳодатлаш, паспортларига ўзгартиришлар киритишни ташкиллаштириши, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини хавфсиз бажарилишини, хавфсиз жиҳозлар ҳамда самарали ҳимоя воситаларини тадбиқ этиши;

меҳнатни мухофаза қилишдан уч босқичли назоратнинг 1– ва 2– босқичларининг ўтказилишини назорат қилиши ва методик ёрдам кўрсатиши ҳамда 3– босқичини ўтказиш ва назорат қилишда қатнашиш;

электр ускуналари, энергетика қурилмалари ва системаларига хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш ишларини бажариш лойиҳаларини ишлаб чиқишда, меҳнатни мухофаза қилишдан намунавий йўриқномаларга қўшимчалар киритишда қатнашиши;

электр қурилмалари, энергетика ускуналари ва системаларини ишлатиш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларни текширишда ва сабабларини тахлил қилишда қатнашиши, уларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва тадбиқ қилиши;

таркибий бўлинмалар раҳбарлари, мутахассисларини МХСТ, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва меъёрларидан билимларни текшириш комиссияси ишида қатнашиши, лавозимига кўра, электр хўжалиги ишларини хавфсиз бажарилишини таъминлаш киради.

6.3. Меҳнатни мухофаза қилиш хизмати, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мухандиснинг мажбуриятлари

Корхонада меҳнатни мухофаза қилиш хизмати – корхонани бевосита раҳбарига ёки бош мухандисига бўйсинадиган мустақил таркибли бўлинма ва унинг асосий вазифаларига корхона ишловчиларига соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратишни ташкиллаштириш ишларини доимий такомиллаштириш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича илғор тажрибаларни ва илмий ишларни тадбиқ қилиш ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш киради.

Меҳнатни мухофаза қилиш хизмати, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мухандис ёки уни вазифаларини бажарувчи шахслар мажбуриятларига:

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларни ташкиллаштириши ва корхонада амалда бўлган меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни, МХСТ талаблари, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалар ва йўриқномаларга риоя қилинишини назорат қилиши;

корхона бўлинмаларига ишлаб чиқариш атроф-муҳити ҳолатини ўлчаш ишларини ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатиши;

кириш йўриқномаси дастурини ишлаб чиқиши ва унинг ўтказилишини таъминлаши;

корхона бўлинмаларига меҳнатни мухофаза қилишдан йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда услубий ёрдам кўрсатиши ҳамда ишчиларни хавфсиз ишлаш усулларига ўқитиш дастурларини тузишда иштирок этиши;

техника хизматлари раҳбарлари иштирокида, алоҳида касблар ва алоҳида ишлар турлари учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар рўйхатини тузиши;

хавфлилиги юқори бўлган ишларни рўйхатини тузиши, уларни бажарилишини рўйхатдан ўтказиши ва хавфсиз бажарилиши устидан назоратни амалга ошириши;

буғ қозонлари, босим остида ишлайдиган идишлар, сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газлар баллонларини, назорат аппаратлари, кранлар, кўтаргичлар, ишлаб чиқариш муҳити ҳавосини, шовқинни, титрашни параметрларини ўлчаш ва уларнинг рухсатли чегарасида фойдаланилишига риоя қилинишини назоратини олиб бориши;

техник тўсиқларнинг такомиллаштирилган конструкцияларини, сақлагич қурилмалари ва ишлаб чиқаришнинг хавфли омилларидан ҳимояловчи бошқа воситаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда тадбиқ этилиши бўйича корхона раҳбариятига таклифлар тайёрлаши ва киритиши;

корхонанинг тегишли хизматлари ва касаба қўмитасининг меҳнатни мухофаза қилиш вакили билан бинолар, иншоотлар, ускуналарнинг техник ҳолатини, вентиляция ва чангсизлантириш системаларининг самарали ишлаши, санитар-техник қурилмалари, санитар-маиший хоналари, ишловчиларни жамоа ва шахсий ҳимоя воситалари ҳолатини текширишда иштирок этиши;

корхонада ва унинг бўлинмаларида меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли назоратини ўтказилишини ташкиллаштириши ва унда қатнашиши;

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишловчиларни қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалардан билимларини текшириш бўйича комиссияларда, малака комиссиясининг малака имтиҳонларини ўтказиш бўйича ишларда қатнашиши;

лавозимли шахслар, мутахассисларни меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш қонунлари, меҳнатни мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларидан билимларини текшириш бўйича имтиҳон комиссияларининг ишида қатнашиши;

ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишини ва улардан тўғри фойдаланилишини назоратини олиб бориши;

меҳнат шароитларини яхшилаш, ишловчиларни соғлиғини мустаҳкамлаш саволларига тегишли жамоа шартномасининг бўлимини тузишда қатнашади ва корхона бўлинмалари санитар ҳолатини паспортлаштириш ишларини бажарилишини ташкиллаштириши;

ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалланишлари текширувида қатнашиши, уларни олдини олиш бўйича тадбирлар тузиши ҳамда ҳисобга олиш ва сабабларини тахлиллаши;

давлат ихтисослаштирилган назорат органлари тақдимномаларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш тадбирларини тузиши ва тадбирларни бажарилишини назорат қилиши;

меҳнатни мухофаза қилиш саволлари бўйича ишловчиларга консультациялар бериши, меҳнатни мухофаза қилиш кабинети ишига раҳбарлик қилиши, корхонада меҳнатни мухофаза қилишни тарғиботини амалга ошириши;

тегишли хизматлар орқали корхонани қоидалар, меъёрлар, плакатлар ва бошқа меҳнатни мухофаза қилиш қўлланмалари билан таъминлашни ташкил қилиши ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш маълумот стендларини жиҳозлашда услубий ёрдам кўрсатиши;

танловлар ва кўрикларни якунловчи комиссиясининг ва корхона баланс комиссиясининг ишларида қатнашиши;

меҳнатни мухофаза қилиш масалалари бўйича меҳнаткашларнинг хатлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиши, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиши;

меҳнатни мухофаза қилишдан белгиланган муддатда ўрнатилган шаклларда ҳисоботлар тайёрлаши киради.

6.4. Участкалар бошлиқлари ва катта иш бошқарувчилар, иш бошқарувчилар ва усталарнинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мажбуриятлари

Участкалар бошлиқлари ва катта иш бошқарувчиларнинг мажбуриятлари:

участка объектларида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш бўйича умумий раҳбарлик қилиш;

объектларда меҳнат шароитлари ҳолати ҳамда ускуналар, механизмлар, мосламалар ва асбобларни, тўсиш ҳамда сақлаш қурилмаларини, ёритиш, сигнализация ва бошқа қурилмаларни тўғри эксплуатация қилиш, ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва созлиги устидан назорат қилиш;

ишчи-ходимларни участка объектларида ишларни хавфсиз бажаришлари учун зарур махсус кийимлар, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, жамоавий ҳимоя воситалари ва ускуналари, совун, сутга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш, шунингдек, махсус кийимлар ҳамда махсус пойафзалларнинг ўз вақтида ювилишини ва таъмирланишини таъминлаш;

участкадаги иш жойларини аттестациядан ўтказишда иштирок этиш, меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига мувофиқ технологик ускуналар, ҳимоя воситалари ва санитария-маиший хоналар ҳамда қурилиш машиналари, энергетик қурилмалар, транспорт воситаларининг қўлланишини ташкил этиш;

ишчиларни ўз вақтида ва сифатли ўқитишни ташкил этиш ҳамда меҳнатнинг хавфсиз услублари бўйича уларнинг билимларини текшириш, усталар ҳамда иш бошқарувчилар томонидан ишчиларга ўз вақтида ва сифатли йўл-йўриқлар ўтказиш;

давлат назорати органлари, техник инспекторлар, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ходимлари топшириқ ва кўрсатмаларини, маслаҳатлари ва талабларини, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли вакиллар мулоҳазалари ва таклифларини ўрнатилган муддатларда бажариш;

иш берувчи, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа ваколатли орган ходимларига ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ҳақида ўз вақтида хабар бериш, ўрнатилган тартибда уларни текшириш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ва уларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан назорат қилиш;

объектларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўргазмали тарғибот-ташвиқот воситалари билан таъминлаш;

участка объектларида иш олиб борувчи пудратчи ташкилотлар билан биргаликда олиб бориладиган ишлар графикларини тузиш.

Иш бошқарувчилар ва усталар (уста-бригадирлар) мажбуриятлари:

ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишларни бажариш лойиҳалари (ИБЛ) га ёки технологик хариталарга мувофиқ ишларни ташкил этиш, уларда ишларнинг муайян турлари бўйича кўрсатмалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда бу ҳақда ўзининг бевосита раҳбарига хабар бериш;

технологик ускуналар (ҳавозалар, сўрилар, ҳимоя мосламалари, котлованлар ва траншеялар деворларининг маҳкамлагичлари, тирговичлар, кондукторлар ва шунга ўхшаш қурилмалар) ни, қурилиш машиналари, энергетик қурилмалар, транспорт воситалари ва ишчи-ходимлар ҳимоя воситаларини вазифасига мувофиқ қўллашни ташкил этиш;

ишларни бажаришнинг хавфсиз усуллари ва услублари тўғрисида ишчиларга йўл-йўриқ бериш ҳамда бу ҳақда ишчиларга йўл-йўриқ ўтказилганлигини ҳисобга олиш бўйича тутилган махсус журналга тегишли ёзувларни ёзиш, шунингдек, ИБЛ ёки технологик хариталарда кўзда тутилган меҳнат хавфсизлиги бўйича тадбирлар билан ишчиларни таништириш;

иш жойларида, ўтиш жойларида ҳамда келиш йўлларида озодаликни ва тартибни, шунингдек иш жойларининг етарлича ёритилганлигини, ишчилар меҳнат шароитларини доимий (ҳар куни иш бошланишидан олдин ва иш вақти давомида) текшириш билан краности йўлларининг тўғри сақланишини ва ишлатилишини таъминлашни ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун чоралар қабул қилинишини ташкил этиш;

ташиш нормаларига риоя қилинган ҳолда оғир юклар ташилиши устидан назорат қилиш, иш жойларини жамоавий ҳимоя воситалари, ёритиш, хавфсизлик белгилари, огоҳлантириш ёзувлари, плакатлар билан таъминлаш;

объект ҳудуди, ишларни бажариш участкаси, ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларида бегона шахсларнинг бўлиш эҳтимолини бартараф этиш чора-тадбирларини қабул қилиш;

ишчиларнинг меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва йўриқномаларга, технологик тартибларга риоя қилишлари, шунингдек ишчиларнинг шахсий ҳимоя воситаларини мажбурий қўллашлари устидан назорат қилиш;

объектда иш олиб борувчи пудратчи ташкилотлар билан биргаликда олиб бориладиган иш графикларига риоя қилиш;

ИБЛ да кўзда тутилган мураккаб ва хавфли ишлар ҳамда наряд-рухсатнома бўйича бажариладиган ишлар устидан бевосита раҳбарлик қилиш;

ишчилар билан меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларини бузиш ҳолатларини таҳлил қилиш бўйича мунтазам равишда суҳбатлар (ҳафтада камида бир марта) ўтказиш, ишчиларга буйруқлар ва фармойишлар мазмунини, бахтсиз ҳодисалар рўй бериш ҳолатлари ва уларнинг сабабларини етказиш;

ишга янги қабул қилинган ишчиларни бириктириш учун малакали ва тажрибали ишчиларни тайинлаш ҳақидаги масалаларни кўриб чиқиш, келгусида эса малака ошириш устидан назоратни амалга ошириш, малака ошириш тугагач суҳбат ўтказиш йўли билан ишчиларнинг хавфсиз иш усулларини ўзлаштирганликларини ва йўриқномаларни билишларини текшириш;

давлат назорати органлари, меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, меҳнат муҳофазаси ШНҚ 3.01.02—20 70 хизмати ходимларининг буйруқлари ҳамда кўрсатмаларини, маслаҳатлари ва талабларини, ишчиларнинг ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича ваколатли вакилларнинг мулоҳазаларини ва таклифларини белгиланган муддатларда бажариш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқишда ва қайта кўриб чиқишда иштирок этиш, йўриқномалар алоҳида бандларини ўзгартириш ҳақида таклифлар киритиш;

жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш ва уни тиббий муассасага юбориш, ўша заҳоти содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида участка бошлиғига (зарур бўлганда иш берувчига, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимига ва касаба уюшмаси қўмитасига ҳамда ишчи-ходимларнинг бошқа ваколатли органига) хабар бериш ҳамда иш жойида вазиятни сақлаш ва асбоб-ускуналарни ҳодиса содир бўлиш пайтида қандай турган бўлса, ўша ҳолатда (агар ушбу ҳолат атрофдаги ходимлар ҳаёти ва соғлигига ҳавф туғдирмаса ҳамда авария ҳолатларини келтириб чиқармаса) сақлаш бўйича чоралар кўриш.

6.5. Бригадирлар ва ишчиларнинг иш участкаларидаги мажбуриятлари

Бригадирлар (иш берувчи буйруғи билан тайинланган звено бошлиқлари) мажбуриятларига:

бригада (звено) аъзоларининг ишларни бажариш лойиҳасида, технологик харитада, меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномада кўзда тутилган технологик жараёнлар ва меҳнат хавфсизлиги бўйича ташкилий-техник тадбирларга риоя қилишларини таъминлаш;

иш бошланишидан олдин иш жойлари ҳолатини текшириш, аниқланган хатоликларни бригада аъзолари томонидан бартараф этилишини ташкил этиш ёки улар тўғрисида иш бошқарувчини, устани хабардор қилиш;

бригада норма мажмуаси ва мосламаларининг соз ҳолати устидан назорат қилиш;

бригада аъзоларининг меҳнат интизоми ва меҳнат муҳофазасига оид ички тартиб қоидаларга риоя қилишлари устидан назорат қилиш;

жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва ўша заҳоти содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида иш бошқарувчини ёки ташкилот раҳбарини хабардор қилиш;

бригада санитария-маиший хоналарини озода сақлаш;

янги ишчиларни малакали ишчиларга малака ошириш учун бириктириш ҳақида таклифлар киритиш.

Ишчиларнинг иш участкаларидаги мажбуриятлари:

ички меҳнат тартиби, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми қоидалари талабаларига риоя қилиш;

берилган топшириққа тегишли бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар талабларини бажариш;

технологик хариталар, ишларни бажариш лойиҳалари ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар талабларига мувофиқ иш жойини ташкил этиш ва ишларни олиб бориш;

шахсий (ҳимоявий каска, махсус кийим, махсус пойафзал, эҳтиёт камарлари ва ш.ў.) ва жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни билиш ва уддалаш;

белгиланган муддатларда йўл-йўриқлардан ўтиш, ўрганиш, билимларни текшириш; ШНҚ 3.01.02—20 71

одамлар ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф солиши мумкин бўлган вазият ҳақида, шунингдек, иш жараёнида ёки у билан боғлик ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида ўзининг бевосита раҳбарини хабардор қилиш. Бахтсиз ҳодиса жойидаги ҳолатни ўз ҳолида сақлаш, агар бу ҳолат атрофдагилар ҳаётига хавф туғдирмаса;

бахтсиз ҳодисаларда жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш;

хавфсизлик белгилари талабларига риоя қилиш, хавфли зоналарнинг тўсиқлари орқасига кирмаслик талабларини бажариш, иш бошқарувчининг кўрсатмасисиз тўсиқлар элементларини ва хавфсизлик белгиларини кўчирмаслик, олиб ташламаслик;

ўзини ҳис қилиши ёмонлашганда бевосита ўз раҳбарига бу ҳақда хабар берган ҳолда ишни тўхтатиш;

ишни бажариш билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг иш зонасида бўлишига йўл кўймаслик;

қурилаётган бинолар, иншоотлар ва уларнинг элементларидан, шунингдек, ҳавозалар, сўрилар ва 1,3 m дан ортиқ баландликда жойлашган оёқ ости тўшама воситаларидан қурилиш чиқиндиларини, материаллар, асбоблар ташланишига йўл қўймаслик;

иш жойларига бориш ва орқага қайтиш, шунингдек топшириқни бажариш жараёнида фақат ўрнатилган ўтиш йўллари, кўчма зиналар, нарвонлар, маршлар бўйлаб ҳаракатланиш (деворлар, зилзилага қарши белбоғлар, балка ва ригелларга ўрнатилган арматурали каркаслар устидан юриш) га йўл қўйилмайди;

стандарт соз асбобларни қўллаш.

7. ҚУРИЛИШ МАЙДОНЧАСИДА ХАВФСИЗ ИШЛАШ ШАРОИТЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

7.1. Қурилиш лойиҳа ҳужжатларида хавфсизлик масалалари

Қурилиш бошланишига қадар ҳар бир объект лойиҳа ҳужжатлари билан таъминланади. Ишларни бажариш лойиҳаларида ечилиши керак бўлган саволлар рўйхати, уларни ҳажми, ишлаб чиқилиш даражаси қурилиш ҳажмига ва унинг техник мураккаблигига боғлиқ бўлади. Қоидага кўра, техника хавфсизлиги бўлими қуйидаги муайян ечимлардан ташкил топиши керак: бутунлай қурилиш монтаж ишларини хавфсиз ва зарарсиз бажарилиш шароитларини яратиш; алоҳида иш жойларида ҳар бир операцияни ва технология жараёнини хавфсиз бажариш усулларини танлаш; йилнинг совуқ вақтлари ва сутканинг иссиқ вақтларида ишларни хавфсиз бажариш. Лойиҳада ишлаб чиқиладиган техника хавфсизлиги саволлари учта гуруҳга бўлинади: умуммайдончали, технологиявий ва махсус. Умуммайдончали гуруҳ саволларига қуйидагилар киради: қурилиш майдончасининг қисқача тавсифномаси, унинг жойлашган жойи; хавфли зоналар тўсиқлари ва белгиланиши қандай ўрнатилади; майдонча, ўтиш ва иш жойларининг ёритиш тизимини танлаш; қурилиш майдончасига кириш-чиқишни ва қурилиш майдончаси бўйича ҳаракатланишни белгиланиши ва ташкиллаштириш; хавфли зоналарни белгиланиши ва тўсилиши, электрузатиш, газўтказиш ва б.қ. амалдаги линияларнинг бевосита яқинида меҳнат шароитларини хавфсизлигини таъминлаш; қурилиш майдончаси бўйича ишчиларни ўтишини ва қурилаётган бинога киришини ташкиллаштириш; ишчиларга санитария-гигиена хизмати кўрсатилишини ташкиллаштириш; реконструкция жараёнида бино ва иншоотларни хавфсизлигини таъминлаш.

Технологиявий гуруҳ саволларига: қурилиш монтаж ишлари, жараёнлари ва операцияларини хавфсиз бажарилиши бўйича инженерлик ечимларини ишлаб чиқиш; рационал қурилмалар, мосламаларни ва алоҳида операциялар ва технология жараёнларини бажарилиш методларини танлаш; монтаж кранлари ва бошқа механизмларни, шунингдек механизациялаштирилган асбобларни хавфсиз эксплуатация қилинишини таъминлаш; хавфли омиллар: электр токи, газлар, ишларни бажариш жараёнида токсинлар ажралиб чиқарадиган материаллар ва б.қ. билан шикастланишни бартараф этувчи тадбирларни ишлаб чиқиш; Бу саволда қаралаётган объектда ишларни бажаришда бўлиши мумкин бўлган барча асосий технология жараёнларига тадбирлар ишлаб чиқилиши керак.

Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича махсус саволларга содир бўлиши ишларни бажариш тавсифи билан боғланмаган, ишлаб чиқаришнинг хавфли зонаси таъсирида ишларни бажариш хусусиятларини тавсифловчи тадбирлар киради. Бу ишларни бажаришдан олдин «наряд-рухсатномаси» берилиши керак. Бу ишларга қуйидагилар киритилиши мумкин:

юк кўтариш кранлари ва бошқа қурилиш машиналарини қўллаб электрузатиш ҳаво линиялари, газнефтмаҳсулотўтказгичлар, енгилалангаланадиган ёки ёнувчан суюқликлар, ёнувчан ва суюлтирилган газлар ҳимоя зоналарида ишларни бажарилиши;

қудуқларда, шурфларда, ёпиқ ва кириш оғир бўлган ҳудудларда ишларни бажарилиши;

тупроғи патоген заҳарланган участкаларда (чиқинди жойи, ҳайвонлар қабристони ва ҳ.к.), ер ости электр занжирлари, газўтказгичлар ва бошқа хавфли ер ости коммуникациялари ҳимоя зоналарида ер ишларини бажариш;

жорий таъмирлашни амалга ошириш. Ускуналарни демонтаж қилиш, шунингдек таъмирлаш ишларини бажариш ёки фаолият юритаётган корхонада хавфли омиллар мавжудлигида қандайдир қурилиш-монтаж ишларини бажариш;

хавфли ёки хавф ишларни бажараётган туташган участкалардан вужудга келиши мумкин бўлган участкаларда ишларни бажариш;

эксплуатация қилинаётган автомобиль ва темир йўли юриш қисмининг бевосита яқинида ишларни бажариш;

газалангаланадиган ишларни бажариш.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 | Следующая
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации