Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 16


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 16 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
11.4. Фундаментларни қуришда хавфсизлик талаблари

Фундаментларни қуриш бўйича ишларни бажаришга дурадгор, арматурачи, электрпайвандчи, бетончи, темир бетон конструкцияларини монтаж қилувчи касблари бўйича ишчилар, 18– ёшга тўлган, ўрнатилган тартибда дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтган, меҳнатни мухофаза қилиш саволлари бўйича раҳбар ҳужжатлар талабларига кўра ўқитилган ва йўл-йўриқ олган шахсларга рухсат этилади. Фундаментларни қуришда ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларига қуйидагилар киради:

машиналар ва ускуналарнинг айланувчан қисмлари;

кўчирилаётган юклар;

электр токи;

арматура стерженларининг ўткир томонлари;

титраш;

штабеллар блоклари ва деворлар блокларининг, грунтнинг қулаши мумкинлиги.

Иш бошланишидан аввал мажбурий тартибда иш жойлари ва уларга ўтиш жойлари қуйидаги талабларга кўра текширилади:

ер сатҳидан 1,3 м дан юқори баландликда ишлаганда иш жойлари, кенглиги 2 м дан кам бўлмаган -тошли ишларда, 1 м – монтаж ишлар учун, кўприкчалар (подмостлар) билан ускуналанган бўлиши керак;

котлованлар ва траншеяларда жойлашган, шунингдек арматуралар ётқизилган участкалар бўйича иш жойларига ўтиш учун нарвонлар, ўтиш кўприклари ва тўсиқли траплар ўрнатилган бўлиши керак;

бетонни электриситиш зонаси тўсиқланган бўлиши ва огоҳлантириш ёзувлари ва плакатлар билан белгиланиши;

эстакадаларда бетон аралашмасини автосамосваллар билан узатишда тўсувчи тўсин ва чегараловчилар орасида кенглиги 0,6 м дан кам бўлмаган ўтиш жойлари ўрнатилган бўлиши керак;

машиналар ва ускуналарнинг айланувчан қисмларининг тўсиқлари соз ҳолатда ва ишончли маҳкамланган бўлиши керак;

пайванлаш трансформаторлари, электр двигателлари ва бошқариш приборларини корпуслари ерлатилган бўлиши керак;

сигналлаш қурилмалари соз бўлиши керак;

суткани қоронғи вақтлари иш жойлари яхши ёритилиши керак.

Опалубкалар элементларини бир неча яруслар йиғишда ҳар бир навбатдаги ярусни фақат пасткисини маҳкамлагандан сўнг ўрнатиш керак. Ишларни бажариш лойиҳасида назарда тутилмаган ускуналар ва материалларни опалубкада жойлаштиришга, шунингдек опалубкаларни ўрнатиш бўйича ишларни бажаришда бевосита қатнашмайдиган одамларни бўлишига рухсат этилмайди.

Инвентар опалубка ўзининг таркибида одамни йиқилишини огоҳлатирувчи инвентар тўсиқли бўлиши керак. Инвентар чегараловчи қурилма опалубкаларни ўрнатишда бетонлаш учун тайёрланган бутун қамровни тўсиши керак. Кичик ҳимоялаш инвентар опалукаларини ўрнатишда ишчилар 1,3 м дан баландда ишлаётганда сақлагич камарларидан фойдаланишлари керак. Барча турдаги опалубкаларни йиғиштириш бетон берилган мустаҳкамликка эришгандан сўнг ва ишларни бажарувчисини рухсати билан, жуда муҳим конструкцияларни – лойиҳада ўрнатилган рўйхат бўйича, бош инженерни рухсати билан бажарилади.

Фундаментлар арматурасини бевосита унинг ўрнатиш жойида йиғишда стерженларни котлованга махсус траверсалар ёрдамида узатадилар ёки шу мақсад учун мослаштирилган лотоклардан туширадилар. Ишчилар котлованга фақат стремякалар бўйича ёки таянадиган нарвонлардан тушишлари керак. Арматура стерженлари ва пўлат буюмларни силжитиш ва ўрнатиш фақат қўлқопларда бажарилиши керак.

Технологик транспорт воситалари келганида (автобетонаралаштиргич, бетонташигич, бадьяташигич) бетон аралашмасини қабул қилувчи бетончи, автобетонаралаштиргич ҳайдовчиси кўриш майдонида туриши керак. Лотокни ва автобетонаралаштиргични юклаш тешигини бетон қолдиқларидан тозалаш фақат аралаштиргич барабан қўзғалмаслигида бажарилиши керак. Бетон аралашмасини бетон ташигич кузовидан туширишда, бетон аралашмасини қабул қилувчи ишчи, бетон ташигични беҳосдан тўнтарилишидан жароҳатланмайдиган зонада туриши керак. Бетон аралашмасини туширгандан сўнг, автомобиль-самосвалларнинг кўтарилган кузовини тозалашни қирғичлар ёки узайтирилган дастали белкураклар билан бажариш керак.

Бетон аралашмасини стрелали ва минорали кранлар билан ётқизилганда бетончи бункер-бадьяларни илгаклаш қоидаларини, кранчига бериладиган сигналларни, бункер-бадьялар қўлланиладиган ишларни хавфсиз усулларини билиши керак. Бетон аралашмасини ётқизишда тақиқланади:

илгакланиш ишончлилигига ишонмай туриб бункер-бадьяни кўтаришни бажариш;

бункер осилган ҳолатида ва затвор тўсиқланганда (поналанганда) уни очиш;

носоз затворни очиш механизми билан ишлаш;

осилган бункер-бадьяни тебратиш.

Бетон аралашмасини чуқурлик, майдончалик вибраторлари билан зичлаганда бетончи-ишчи билиши керак: қўл электр машиналари билан хавфсиз ишлаш қоидаларини, шунингдек виброасбоблар билан ишлаганда гигиена ва санитария қоидаларини. Бетон аралашмасини зичлаётганда тақиқланади:

носоз виброускуналар ишлаш;

навбатчи электрчи бўлмаганда ўзбилармонлик билан вибрация техникасини тақсимлаш электршитларига улаш;

виброускуна билан виброҳимоясиз ишлаш;

резинали перчатка ва этиксиз ишлаш.

Кран машинистига сигналларни алмашишни биладиган битта шахс бериши керак. Қор, тупроқ билан кўмилган, бошқа конструкциялар билан сиқилган йиғма темирбетон конструкцияларини кўтариш тақиқланади. Конструкцияни кўтаргунга қадар, монтажчи конструкциянинг маркировкасида кўрсатилган массани кранни юк кўтарувчанлигига мослигини текшириши керак. Конструкция элементларини силжитиш вақтида тебранмаслиги ва айланмаслиги учун капрондан ясалган арқон тортқи билан ушлаб туриш керак.

12. ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШНИ ХАВФСИЗ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

12.1. Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш

Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш мақсадга йўналтирилган ташкилий, техник, технологик ечимлар ва объектларни қуришни контрактлар бўйича тадбирлар мажбуриятларини (уларни керакли сифатда ва асосланган муддатларда ишга тушириш) ечилишини қурилиш қатнашчиларининг манфаатларига риоя қилган ҳолда таъминланиши керак. Объектларда ишларни бажарилиши учун қурилиш ишлаб чиқаришини тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар ва ишларни бажарилиши керак бўлади.

Қурилиш ишлаб чиқаришини тайёрлашга умумий ташкилий-техник тайёрлаш, объектни қуришга тайёрлаш, қурилиш ташкилотини тайёрлаш ва қурилиш-монтаж ишларини ишлаб чиқаришини тайёрлаш киради. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ишлаб чиқаришни керакли ҳажмда тайёрлаш, қурилиш бошлангунга қадар бажарилиши керак. Объектни қурилиши қурилишни ташкиллаштириш ва ишлаб чиқариш ишларини технологияси бўйича аввалдан ишлаб чиқилган ечимлар асосида амалга оширилиши керак, улар технологик-лойиҳалаш ҳужжатларда (ТЛҲ) акс эттирилиши керак. Унинг таркибига қурилишни ташкиллаштириш лойиҳаси (ҚТЛ) ва ишлаб чиқариш ишларини бажариш лойиҳаси (ИБЛ) киради. Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкиллаштиришда таъминлаш керак:

қурилиш контрактлари шароитларини таъминлайдиган қурилиш монтаж ишларни ташкиллаштиришни рационал методини, шунингдек ишлаб чиқариш имкониятларига ва бажарувчилар манфаатларига мос (бунинг учун етарли ҳажм ва техник-иқтисодий мақсадга лойиқлигида – афзаллиси, оқимли);

меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва хавфсизлик талабларига, ёнғин хавфсизлигига қаттиқ риоя қилиш;

табиат атроф– муҳитини мухофаза қилиш бўйича талабларга ва ишларни бажарилишини мавжуд шаҳар қурилишининг участкаларида келишилган ишлаб чиқариш шароитларига риоя қилиниши.

Қурилиш – монтаж (шу жумладан тайёрлов) ишларини объектда бажарилишини бошланишига қадар буюртмачи қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсат олиши керак. Ер усти бино (иншоотлари) конструкцияларини барпо қилиш бўйича ишларни бошлаш, ер ости конструкцияларини тўлиқ ўрнатиш ва котлованларни қайта тўлдириш, траншеялар ва камик (пазух) -ларда грунтларни уларнинг табиий зичлигигача ёки лойиҳада берилганигача зичламасдан бажариш тақиқланади. Қурилиш, айниқса монтаж ишлари, объектлардаги ишларни бажариш шарт-шароитлари лойиҳалаш, конструкторлик ва смета ҳужжатларида, қурилишни ташкиллаштириш ва ишларни бажариш технологик лойиҳалаш ҳужжатларида (ТЛҲ), қурилиш контрактларида, конструкциялар ва ускуналар тайёрлаш ва етказиб бериш шартномаларида кўрсатилиши керак.

Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкиллаштиришда кириш йўлларини ва причалларни қуриш, омбор хўжалиги объектларини, яшаш ва ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишга мўлжалланган, ишлаб чиқариш базасини ва коммунал хўжалигини ривожлантиришни ва б.қ. олдиндан қуришни назарда тутиш керак. Бу объектлар қурилишни ҳар бир босқичини амалга ошириш учун керакли ҳажмда ва муддатларда эксплуатация қилиш учун тайёр бўлиши керак. Алоҳида иш босқичлари тугатилгандан сўнг (биноларни ер ости ва ер усти қисмлари ва б.қ. барпо қилингандан кейин) қурилиш майдончасини вақтинчалик бино ва иншоотлардан ўз вақтида тозалаш керак.

12.2. Қурилиш ишлаб чиқаришини тайёрлаш

Қурилиш ишлаб чиқаришини тайёрлаш қурилиш монтаж ишларини ва барча қурилиш қатнашчиларини бир-бири боғланган фаолиятларини ҳам алоҳида объектларда, ҳам қурилиш-монтаж ташкилотининг ишлаб чиқариш дастурининг бутун ҳажмида кенгайтирилишига мақсадли йўналтирилиши ва бажарилишини таъминлаши керак. Тайёрлаш қурилиш – монтаж ишларининг ҳар бир босқичининг бевосита бажарилишидан олдин талаб этиладиган даражада бажарилган бўлиши керак. Умумий ташкилий-техник тайёрлашга қуйидагилар киради:

контракт олди ишлари, контракт олди келишувини тайёрлаш ва тузиш (протокола намерений);

қурилишни лойиҳа-смета ҳужжатлари билан таъминлаш, муаллифлик назорати саволларини ечиш;

ёнғиндан сақлашни ташкиллаштириш кераклигини аниқлаш;

ишларни бажаришга ечимлар ва рухсат расмийлаштириш;

қурилишни кириш йўллари, электр, иссиқлик ва сув (шу жумладан ёнғинга қарши), алоқа тизими, ёнғинни ўчириш воситалари, санитар-маиший ва қурувчиларни хизмат кўрсатувчи бошқа хоналар билан таъминлаш.

Майдончадан ташқаридаги тайёрлов ишларига кириш йўллари ва причаллари, электрузатиш линиялари трансформатор подстанциялари билан, сув таъминоти сетлари сув олиш иншоотлари билан, канализация коллекторлари тозалаш иншоотлари билан, қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш базалари, ёнғиндан сақлашни ташкиллаштириш киради.

Майдонча ичи тайёрлов ишларига қуйидагилар киради:

қурилиш учун геодезик бўлиниш асослари топшириш-қабул қилиш ва инженерлик сетлари ва йўлларини ўтказиш, бино ва иншоотларни барпо этиш учун геодезические разбивочнқе работқ;

қурилиш майдончасини қурилиш-монтаж ишлари учун бўшатиш (ҳудудларни тозалаш, қурилишларни бузиш ва б.қ.);

ҳудуларни текислаш;

грунт сувларини даражасини сунъий пасайтириш (керакли ҳолатларда);

мавжуд инженер сетларини қайта териш, янгиларини ўтказиш, доимий ва вақтинчалик йўлларни қуриш, қурилиш майдончасини чегаралаш (тўсиш), керак бўлганда назорат-ўтказиш тартибини ташкиллаштириш;

ишлаб чиқариш, омбор, ёрдамчи, санитар-маиший ва жамоага мўлжалланган мобиль (инвентар) бино ва иншоотларни жойлаштириш, омборлар майдончалари ва материаллар, конструкциялар ва ускуналар учун хоналар ўрнатиш;

қурилиш майдончасини ёруғлик, ёнғинга қарши сув, ёнғинни ўчириш воситалари, сигналлаштириш ва алоқа билан таъминлаш.

Қурилиш-монтаж ишларини бажаришни тайёрлашда қуйидагилар бўлиши керак:

меҳнатни ташкиллаштириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилган ва амалга оширилган, керак бўлганда қурилиш бригадалари технологик карталар ва йўриқномалар билан таъминланган бўлиши керак;

бригадаларни керакли кичик механизация воситалари, инструментлар, ўлчаш ва назорат қилиш воситалари, ишоралаш воситалари, ишларни бажариш лойиҳасига кўра талаб қилинадиган таркибда ва миқдорда тўсиқлар ва монтаж оснасткалари билан таъминлаш учун инструментал хўжалиги ташкиллаштирилган бўлиши;

конструкцияларни катталаштириш ва конвейерли йиғишга майдончалар ва стендлар ускуналанган;

кшларни талаб қилинадиган суръатларда бажариш учун керакли қурилиш конструкциялари, материаллар ва тайёр буюмлар захиралари яратилган;

қурилиш машиналари ва кўчма (мобиль) механизациялаштирилган қурилмалар иш жоига келтирилган ёки қайта базалаштирилган.

Ишларни бажариш лойиҳаси қуйидаги бошланғич материаллар асосида ишлаб чиқилади:

қурилиш ташкилотидан ишларни бажариш лойиҳаси сифатида буюртмачига бериладиган ишлаб чиқишга топшириқ, уни бутунлай бино (иншоот) га яхлит, унинг қисми ёки иш турига ва ишлаб чиқиш муддатини кўрсатиб

қурилишни ташкиллаштириш лойиҳаси;

керакли иш ҳужжатлари;

конструкциялар, буюмлар, материаллар ва ускуналар, қурилиш машиналари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш, қурувчиларни асосий касблар бўйича ишчи кадрлар билан таъминлаш, ишларни бажаришда бригада пудратини қўллаш, қурилиш юкларини ишлаб чиқариш-техник комплектациялаш ва ташиш, керакли ҳолларда эса – ишларни вахта методи билан бажариш;

ишлаётган корхоналар, бино ва иншоотларни уларни реконструкция ва техник қайта жиҳозлаш материаллари ва техник текшириш натижалари, шунингдек қурилиш, монтаж ва ишлатилаётган ишлаб чиқариш шароитларидаги махсус қурилиш ишларини бажарилишига талаблар.

12.3. Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва бузишда уларни бўлаклаш

Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ёки бузиб бўлаклаш жараёнида ишловчиларга иш характери билан боғлиқ қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан огоҳлантириш бўйича тадбирлар назарда тутилиши керак:

қурилишлар конструкциялари элементларининг ўз ҳолича эркин қулаши ва баландликда жойлашган маҳкамланмаган конструкциялар, материаллар, ускуналарнинг қулаши (йиқилиши, тушиши);

қурилиш машиналарининг ҳаракатланувчан қисмлари, уларни силжитаётган нарсалари;

ўткир қирралар, бурчаклилар, чиққан учликлар;

иш зонаси ҳавоси таркибидаги чанг ва зарарли моддаларнинг кўплиги;

иш жойининг 1,3 м ва кўпроқ баландликда ўзгариши яқинида жойлашганлиги.

Қурилиш бошлангунига қадар қурилиш майдончасида ёнғинга қарши оралиқларда жойлашган барча қурилмалар ва иншоотлар бузилиши ва олиб ташланиши керак. Қурилмаларни бузиш бўйича ишлар бошланишидан олдин у ерда яшаётган фуқороларни кўчириш ёхуд у ерда жойлашган ташкилотларни чиқариш билан боғлиқ тайёрлов тадбирларини бажариш, шунингдек сув, иссиқлик, газ ва электр таъминотларини, канализацияларни, технологик маҳсулотлар ўтказувчиларни ўчириш ва уларнинг шикастланишига қарши чоралар кўриш керак. Ишларни бошлашдан олдин ишловчиларни ишларни бажариш лойиҳасида назарда тутилган қарорлар билан таништириш, ва ишларни хавфсиз методлари тўғрисида йўл-йўриқ ўтказиш керак. Бинони бузишда нотурғун конструкцияларни узоқлаштиришни иш раҳбарининг кузатувида олиб бориш керак.

Қурилмаларни бузишда ишларни бажаришда қатнашмаётган шахсларга бу жойларда туриш тақиқланади, бинони бузиш бўйича ишлар учаткасини чегаралаш (ёпиш, тўсиш) керак. Қурилмани бузиш вақтида одамларни хонага ўтиши ёпиқ бўлиши керак. Қурилмани механизациялашган усулда бузишда одамлар учун хавфли зонани ўрнатиш, машиналар (механизмлар) ни эса конструкцияларни қуламайдиган зонасида жойлаштириш керак. Машинист кабинасини синган бўлакчалар отилиб тегиш эҳтимолидан ҳимоялаш, ишловчилар ҳимоя кўзойнаклари билан таъминланган бўлиши керак.

Қурилмани бузишда, шунингдек чиқиндиларни ва ахлатларни йиғиштиришда чанг ҳосил бўлишини камайтириш чоралари қўлланилади. Чангланганлик шароитларида ишлаётганларни нафас олиш органларини ҳавода бўлган чанг ва микроорганизмлардан (моғор, қўзиқоринлар ва уларнинг қолдиқлари) таъсиридан сақлаш учун ҳимоя воситалари билан таъминлаш керак. Ишловчиларни газлар ёки зарарли моддалар пайдо бўлиши мумкин бўлган жойларга киритишдан олдин уларни шамоллатиш керак. Бехосдан газ пайдо бўлганда ишларни тўхтатиш ва ишловчиларни хавфли зонадан чиқариш керак.

Қурилмаларни бузиш (конструкцияларни демонтаж қилиш) ни кетма-кет юқоридан пастга бажариш керак. Бир вертикал бўйича бир неча ярус қурилмани бир пайтнинг ўзида бузиш тақиқланади. Қурилмаларни бузишда иш жойига ўтиш йўлини қолдириш керак.

Том устини ва ташқи деворларни бузишда ишловчилар сақлагич камарларидан фойдаланишлари керак. Иш фронти чегарасини кўриб бўлмайдиган музланишда, туманда, ёмғирда ва тезлиги 15 м/с ва кўп шамол ва момоқалдироқда ишларни бажариш мумкин эмас.

Қурилмаларни бузишда конструкцияларнинг ўз-ўзидан қулаши ёки йиқилишини бартараф қилиш керак, иш бажариш зонасида бўлган мувозанатсиз (нотурғун) турган конструкцияларни узоқлаштириш ёки маҳкамлаш ёхуд кучайтириш керак. Қурилмаларни бузишдан ҳосил бўладиган материалларни, шунингдек қурилиш чиқиндиларини ёпиқ желоблар бўйича ёхуд юк кўтариш кранлари ёрдамида ёпиқ яшикларда, ёхуд контейнерларда тушуриш керак, бунда желобнинг пастки учи ер устидан 1 м дан баландда бўлмаслиги ёхуд бункерга кириши керак. Желобсиз чиқиндини ташлаб юборишга ёхуд бошқа мосламаларсиз 3 м дан баланд бўлмаганда рухсат этилади, хавфли зоналар бу жойларда тўсилиши керак. Биноларни бузишда ҳосил бўладиган материалларни махсус ажратилган майдончаларда йиғиб тахтлаш керак.

12.4. Тош-ғишт ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари

Тош-ғишт ишларини бажаришда ишловчиларга ишлаб чиқаришнинг қуйидаги хавфли ва зарарли омиллари таъсирини огоҳлантириш тадбирлари назарда тутилиши керак:

иш жойининг баландликда жойлашганлиги;

ҳаракатланувчи машиналар ва механизмлар;

силжитилаётган конструкциялар;

бузилаётган конструкциялар;

меҳнатни монотонлигига боғлиқ асаб-психик юкланиш.

Бинони деворини ишчи тўшамадан 0,7 м баландликкача ва деворни ташқи тарафи териш сатҳидан ер юзасигача (ораёпмагача) масофа 1,3 м дан кўпда тўсиш қурилмаси қўлланилиши керак, уларни қўллаш мумкин бўлмаганда – огохлантириш камарлари қўлланилади.

Қаватлараро ораёпмани кўтарувчи конструкцияларини, шунингдек зинапоялар катакчаларида майдончалар ва зинапояларни ўрнатмасдан туриб навбатдаги қават деворларини теришга рухсат этилмайди. Эркин турадиган тош деворларни (ёпилмани қўймай туриб) барпо этиш баландлиги ишларни бажариш лойиҳасида аниқланган бўлиши керак. Деворда турган ҳолатда қалинлиги 0,75 м гача бўлган ташқи деворларни теришга рухсат этилмайди. Деворни қалинлиги 0,75 дан кўп бўлганда, махсус эҳтиёт қурилмага маҳкамланган сақлагич камарини қўллаб, деворда туриб теришга рухсат этилади.

Карнизни вақтинчалик маҳкамлаш элементларини, шунингдек ғишт туташувларини қолипларни (опалубкаларни) ечишга қоришмани лойиҳа билан ўрнатилган мустаҳкамликка эришганидан сўнг рухсат этилади. Ғиштни, майда блокларни ва шунга ўхшаш материалларни юк кўтариш воситаларидан фойдаланиб иш жойига силжитиш ва узатишда юкни қулашига йўл қўймайдиган поддонлар, контейнерлар ва юк қучиш қурилмаларини қўллаш керак.

12.5. Монтаж ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари

Қурилиш конструкцияларини монтажи хавфи юқори ишларга киради. Монтаж ишларини бажарувчи ишчилар тиббий кўриклардан, махсус тайёргарликлардан ўтиши, имтиҳон топширишлари ва ишларни бажаришга ҳуқуқ берувчи гувоҳнома олишлари керак. Юк кўтариш машиналари ва такелаж мосламалари иш бошлангунига қадар ва эксплуатация қилиш жараёнида Давтехназарот талабларига кўра теник шаҳодатланишдан ўтиши керак. Юк кўтариш машиналари ва механизмларини ҳар ойда кўрикдан ўтказиб туришади. Траверсаларни камида 6 ойда, қисқичларни (клеши) ҳар ойда, стропларни ҳар 10 кунда кўрикдан ўтказиб туришади. Пўлат арқонларни ташқи кўрикдан ўтказиш ҳар куни олиб борилиши ва бунда емирилган арқонларни ишлатмаслик нормаларидан фойдаланиш керак. Такелаж мосламалари ҳисобий юк кўтарувчанликни 25% дан ортиқ юкламали синовда шаҳодатланади. Синов вақти ва юк кўтарувчанлик қучиш мосламасига бириктирилган биркада кўрсатилади.

Кранларни ишларни бажариш лойиҳасига кўра ўрнатиш, бунда электр узатиш линияларидан, котлованлар откосларидан, бино ва иншоотлар габаритларидан кранларгача бўлган хавфсиз масофа таъминланиши керак.

Ҳавозалар ва кўприкчалар иш жойи сатҳида баландлиги 1 м дан кам бўлмаган тусиқларга эга бўлиши керак. Монтаж ишларида намунавий инвентар ҳавозалар ва кўприкчалар қўлланилади. Ҳавозалар ва кўтариш бешиклари тайёрлов корхонасини паспортига эга бўлиши керак.

Конструкцияларни монтаж қилиш ишларни бажариш лойиҳасига кўра олиб борилади. Унда хавфсизлик талабларини бажариш бўйича асосий тадбирлар назарда тутилади. Конструкцияларни илгаклашни илгаклар ёки махсус юк қучиш мосламаларида технологик картада назарда тутилган схемалар бўйича, ердан илгакдан чиқариш учун ярим автомат қурилмалардан фойдаланиб бажарилади. Эркин монтаж қилишда кўтарилган элементлар тебранмаслиги учун уларни тортқида ушлаб турилади. Етарли даражада қаттиқликка эга бўлмаган конструкцияларни лойиҳага кўра кучайтириш керак.

Монтаж қилинаётган элементларни илгаксизлантириш фақат уларни ишончли маҳкамлагандан кейин бажарилади. Бутунлай мустаҳкамлангунга қадар уларни турғунлиги вақтинчалик боғланишлар, ажратгичлар, кондукторлар ва б.қ. ёрдамида таминланиши керак. Монтаж ишларини бир олишда (захваткада) вертикал бўйича пастки қаватлардаги бошқа ишлар билан бинони баландлиги беш қаватдан кам бўлганда биргаликда олиб бориш тақиқланади. Бу ишларни биргаликда олиб боришга фақат истисно ҳолатларда мумкин. Монтажчилар ўрнатилаётган конструкциянинг контурида бўлмаган, узатилаётган томонининг қарама-қарши томонида туриши керак.

Баландликда йиғиш операциялари махсус кўприкчалар ёки бешикларда амалга оширилади. Тепа – монтажчилари махсус кийим, сирпанмайдиган оёқ кийим ва эҳтиётдан сақлагич камарларига эга бўлишлари керак. Бир конструкциядан бошқасига ўтиш учун нарвонлар, ўтиш кўприклари ва траплар назарда тутилиши керак. Монтаж бажарилаётган майдонча усти хавфли зона бўлади, ва унда туриш тақиқланади. Хавфли зона чегарасини, кран стреласи илгаги қулочи қўшув кўтарилаётган юк чегарасини 7—10 м га тенг (юк 20 м баландликгача кўтарилганда 7 м масофага, 100 м баландликгача кўтарилганда 10 м масофага отилиб кетиши мумкин) радиус билан чизилган, айлана билан аниқлашади. Конструкцияларни кўтаришни бошқариш билан фақат бир одам – монтаж бригадаси бригадири ёки звено бошлиғи шуғулланади. «Стоп» командасини хавфни кўрган ҳар бир ишчи бериши мумкин.

Монтаж ишларини шамолнинг кучи 6 бал (10—12 м/с) ва ундан кўпда баландликда, очиқ жойларда, қаттиқ музлатишда, кучли қор ёққанда ва ёмғирда олиб бориш тақиқланади. Минорали кранлардан фойдаланилганда улар мустаҳкам маҳкамланган бўлиши керак. Монтаж ишларини бошлашдан олдин қўлланилаётган арқонлар ва илгакларни тизимли кўрикдан ўтказадилар. Крестли ўрилган арқонни бир қадам ўрамида 10% дан кўп ва бир томонлама ўрилганда 5% дан кўп симлар сони узилганда, арқондан фойдаланмаслик керак. Барча қучиш мосламалари қўлланиш бошлангунига қадар синалади ва рухсатли юк кўтарувчанлиги кўрсатилган бирка билан таъминланади. Синов натижалари махсус журналда рўйхатдан ўтказилади. Элементларни кўтаришдан аввал монтажчи монтаж илмоқларини, қучиш мосламаларини, тўғри илмоқланганликни диққат билан кўришга мажбур. Ерда музлаб қолган, грунт билан ёпилган, бошқа элементлар билан тўсилган юкларни кран билан ажратишга рухсат этилмайди.

Конструкцияларни монтаж қилишда, элемент ўрнатиш жойидан 30 см кўп бўлмаган масофага туширилгандан кейин, уларни олдига келиш ва лойиҳа жойига ўрнатишни бошлаш мумкин. Ишдаги танаффуслар пайтида юкни кран илгагида осилган ҳолатда қолдириш тақиқланади. Баландликда бажариладиган ишлар энг хавфли бўлади. Грунт ёки иш қопламаси сиртидан 5 м дан кўп баландликда бажарилаётган ишлар тепага чиқиб ишлаш ишларига киради. Баланликда ишлаётган монтажчилар каскалар, эҳтиёт камарлари, сирпанмайдиган оёқ кийимлардан фойдаланишлари керак. Эҳтиёт камарлари карабинлари турғун элементларга ёки махсус тортилган арқонларга маҳкамланади. Барча монтаж ишлари баландликда одамлар, асбоблар ва ёрдамчи материаллардан юклаганликка ҳисобланган ҳавозалар билан бажарилади.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 | Следующая
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации