Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 17


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 17 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
12.6. Сувоқ ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари

Сувоқ нормакомплектига хизмат кўрсатишга 18 ёшдан кичик бўлмаган, нормакомплект таркибига кирувчи усканаларни эксплуатация қилиш бўйича йўриқномани ўрганган, электр ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича ўқишдан ўтган ва тегишли билимларни олган, дастлабки ёрдам кўрсатиш қоидаларини ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини биладиган шахсларга рухсат этилади. Нормакомплект таркибига кирадиган сувоқ станцияси ва ускуналарга хизмат кўрсатиш учун рухсат, хавфсизлик қоидаларидан билимлар текширилгандан кейин, қурилиш ташкилоти бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади. Сувоқ станцияда ишлаганда барча электрлаштирилган инструментлар ва механизмларни ерлатиш керак. Сувоқ ишларини баландликда бажариш учун инвентар воситалардан (ҳавозалар, кўприкчалар ва майдончалар ва б.қ.) фойдаланиш керак. 1,3 м ва ундан катта баландликда ва баландлик бўйича ўзгарувчан чегарадан 2 м дан кам масофадаги иш жойлари инвентар тўсиқларга эга бўлиши керак.

Иш бошлангунига қадар барча ишловчилар керакли ҳимоя воситалари (махсус кийим, махсус оёқ кийим, шахсий ҳимоя воситалари) билан таъминланган бўлиши керак. Ишлаб чиқариш жароҳатини олмаслик учун кўприкчалар қопламасига тушаётган юклама йўриқномаларда ва тайёрлов заводлари паспортларида кўрсатилган миқдордан ошиб кетмаслиги керак. Сувоқ ишлари учун қопламанинг кенглиги 1,5 метрдан кам бўлмаслиги ўрнатилган. Иш қопламаларини тасоддифий ва ишончсиз таянчларга ётқизишга рухсат этилмайди. Ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари мавжудлигини инобатга олиб сувоқ ишларини бошланишига қадар қуйидагилар таъминланиши керак:

сиртни қўлда тайёрлашда – синмайдиган ойнали ҳимоя кўзойнаклари билан;

сиртни электрлаштирилган асбобда тайёрлаш ва ишлов беришда – диэлектрик перчаткалар, калишлар, гиламчалар, ШБ1 «Лепесток» респиратори, «Моноблок-2» кўз ойнаги билан;

кимёвий таъсир этилганда – 2, 3, 9% -ли хлорид кислота эритмаси, ишқорли хамир ва хлор сувига чўкма қўшилган эритма билан ишлаганда – РУ-60М репиратори, «Моноблок-2» кўз ойнаги, кислотага чидамли резина перчатка, фартук билан;

тўсиқларсиз баландликда ишлаганда -сақлагич камар билан;

чангсимон материаллар билан ишлаганда (цемент, гипс ва б.қ.) – ШБ-1 респеритори, «Моноблок-2» кўз ойнаги;

пневмоинструмент билан ишлаганда – титрашдан ҳимояловчи қўлқоплар билан.

Механизациялаштирилган сувоқ ишларида қўлланиладиган қоришма насосини, форсунка ва бошқа ускуналарни тозалаш ва таъмирлаш, бўлаклаш машиналар электр тармоғидан ўчирилиб босим олиб ташлангандан кейин бажарилади. Сиқилган ҳаво билан ичакларни пуркашга фақат одамлар хавфли зона чегарасидан чиқарилгандан сўнг рухсат этилади. Электр кабеллари изоляциялари, хавфсизлик приборлари бутлигини, ўтиш жойларининг ва ускуналар тозалигини, тўсиқларнинг ишончлилиги, сувоқчиларда шахсий ҳимоя воситалари мавжуд бўлишини кузатиш керак.

Бошқарув пульти кириш қурилмасини узгич-ўчиргичлари дасталарида «Ёқилмасин. Одамлар ишлаяпти» жадвалчалари ўрнатадилар. Сувоқ ишларида қўлланиладиган кўчма ток қабул қилувчилар (асбоблар, машиналар, ёритгичлар ва б.қ.) 36 В дан кўп бўлмаган кучланишда ишлаши керак. Сувоқ ишларини ҳўл усулда қиш вақтида бажаришда хонани яхшилаб қуритиш керак. Бунинг учун суюқ ёқилғидаги калориферлар, газ горелкалари, инфра– қизил нурланиш лампалари қўлланилади. Бу мақсадлар учун ёнаётган кокс ва кўмир билан тўлдирилган мангаллар, қовуриш идиши, бочкалар ва бошқа сиғимлар қўлланилиши тақиқланади. Объектда меҳнатни хавфсиз шароитларини таъминлаш ва риоя қилинишига айтилган талабларга кўра жавобгарлик мастерга ёки ишларни бошқарувчисига юкланади.

12.7. Бўяш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари. Бўяш ишларини бажаришни тайёрлашда умумий хавфсизлик талаблари

Бўяш ишларини бошлашдан олдин меҳнат шароитларини ўрганиш, турли материаллар, қўл ва механизациялаштирилган асбоблар билан ишлаш қоидалари, электр хавфсизлиги талаблари ва материалларни силжитиш ва сақлаш қоидалари, ёнғинга қарши қоидалар тадбирлари ва ёнғин ўчириш воситалари билан танишиш керак. Бундан ташқари, махсус кийим, ҳимоя кўзойнаги, респиратор, паста ва тананинг нозик жойларини шитлар билан ҳимоялаш ва б.қ. билан ўзини таъминлаши керак.

Иш жойлари етарли (оддий буёқлашда 100 лк ва юқори сифатли буёқлашда 150 лк) ёритилган бўлиши керак. Муқим ва кўчма ёритгичларни конструкцияларига, эксплуатация қилиш қоидаларига талаблар махсус адабиётларда ёзилган. Массаси 60 кг дан ортиқ юкларни 3 м дан юқорига кўтариш махсус механизмлар ёки мосламалар ёрдамида амалга ошириш керак. Қўл ва механизациялаштирилган асбоблар ва мосламаларни текширмасдан туриб ишга киришиш мумкин эмас. Бўяш ишлари учун материалларни техник шартлар ёки тайёрловчи завод йўриқномасига қаттиқ риоя қилган ҳолда қўллаш керак. Чет эл фирмалари мой таркибларидан, таржима қилинган йўриқнома ёки паспортлари бўлмаса, фойдаланиш тақиқланади, чунки улар кутилмаган оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Қўл машиналари билан ишлаш. Қўл машиналари билан ишлашга 18 ёшдан кичик бўлмаган, махсус йўриқномадан ўтказилган шахсларга рухсат этилади. Нам жойларда ишлашга фақат 36 В кучланишга уланадиган машиналардан фойдаланиш мумкин. Барча бошқа ҳолларда 220 В кучланишдан фойдаланишга рухсат этилади, бунда албатта шахсий ҳимоя воситалари: изоляцияловчи перчаткалар, гиламчалар, калишлар, ва б.қ. бўлиши керак. Машиналар дасталари ва кириши ишончли ихоталанган бўлиши керак. Пневматик аппаратлар ва енглар фойдаланилишидан олдин текширилиши ва иш босимидан 1,5 мартадан ортиқ босимда синалаиши керак.

Бўяйдиган таркибларни иш жойларига узатиш учун бўёқ пуркагич бачоклари ва енглари дастлаб ишлатиб кўрилиши ва 1 МПа дан кам бўлмаган босимда синалаиши керак. Компрессор билан ишлаш вақтида айниқса манометр ва сақлагич клапанини соз ҳолатини, ҳаво босимини, картерда мойни сатҳини, компрессорни совутиш тизимини диққат билан кузатиши, унинг қизиб кетишига йўл қўймаслик керак. Ишлар тугагандан кейин қўл машиналарини буёқлардан тозалаш ва яшикка солиб беркитиш ёки бегона одамлар уларни ишлатмаслиги учун омборга топшириш керак.

Сиртларни бўяшга тайёрлаш. Аввал бўялган сиртларни қўлда, қум пуркагич аппаратида, дробемет қурилмасида кимёвий ёки механик усулда тозалашда ёки буёқни куйдиришда узликсиз равишда шамоллатиш ёки мажбурий вентиляция таъминланиши ва ёнғинни ўчириш дастлабки воситалари бўлиши керак. Қум пуркаш ишларини бажаришда махсус кийимдан, ҳимоя кўзойнаги ва оёқ кийимдан фойдаланиш, қуруқ ва тоза қумни қўллаш, қириб олинган эски буёқни йиғиш ва узоқлаштириш, кислоталар ва ишқорларни сачрашига йўл қўймаслик керак.

Сиртларни бўяш. Соғлиқ учун зарарли учадиган таркибли моддалар буғларини ажратадиган (бу таркибни паспорти ёки сертификатида кўрсатилган бўлиши керак) барча ички бўяш ишларини деразалар очиқлигида ёки соатига икки карра ҳаво айланишини таъминлайдиган вентиляция мавжудлигида бажариш керак. Бундай хонада 4 соатдан кўп ишлаш мумкин эмас. Буёқ таркиби учун эритма сифатида бензол қўлланиши мумкин эмас, уни қўлламаслик иложсиз бўлганда, унинг эритмадаги миқдори 15% дан кўп бўлмаслиги керак. Этиллашган бензинни эритма сифатида ёки қўл ювиш ва аппаратураларни ювиш учун қўллаш тақиқланади. Бўяш ишлари учун метанол ёки хлорлашган углеводород, шунингдек қўрғошинли бирикмалар ва токсик элементлари бор материаллар ва эритмаларни қўллашга рухсат этилмайди.

Хона ичида сиртларни пневмопуркагич ёрдамида полуэританли эпоксид смоласи асосидаги ароматли таркиблар эритмаси билан грунтлаштириш ва краскалашга фақат кучайтирилган вентиляцияда ва шахсий ҳимоя воситалари мавжудлигида рухсат этилади. Сув таркибли буёқларда краскалаш бажарилаётган хоналарда, бутун иш даври мобайнида электр ўтказгич токсизлантирилган бўлиши керак. Пневматик краскалашда ортиқча туман пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун, краскапуркагични краска чанги алангаси (факели) бўялаётган сиртга перпендикуляр бўлиши ва ундан 60 см дан кўп бўлмаган масофада бўлиши керак.

Таянадиган нарвонларни 60° бурчак остида ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, нарвонни юқори учидан 1 м дан кам масофада жойлашган зинасида ишлаш мумкин. Қўл машиналарида таянч нарвонларида туриб ишлаш тақиқланади. Металл конструкцияларни махсус ҳавозаларда, осма люлкаларда ва бошқа воситаларни қўллаб бўяш керак.

Қувурлар ва радиаторларни, печлар ва иссиқлик панелларни краскалашда самарали вентеляция таъминланиши керак. Лок-краскалаш материалларини бир идишдан бошқасига қуяётганда, баландлиги 5 см дан кам бўлмаган бортлари бўлган металли поддонлардан фойдаланиш керак. Полга тўкилган краска ва эритувчиларни зудлик билан латта, қиринди ёки қуруқ қум билан супириб олиш керак.

Токсик моддаларни организмга зарарли таъсирини огоҳлантириш учун махсус кийим ва сақлагич воситалар: респираторлар, кўзойнаклар, қўлқоплар, перчаткалар ва ш.ў., шунингдек ҳимоя мазлари ва таркибларидан фойдаланиш керак. Бўяш ишларини бажараётганда нафас олиш органларини ҳимоялашда респираторлар ва марлили боғичлардан фойдаланилади. Булар шлифовкалашда, шпатлевкаланган сиртни тозалашда катта заррали чангдан ҳимоялайди. Энг кўп тарқалган респираторлар: ШБ-1 «Лепесток», ПРБ-1К, РПР-1, РН-21, Ф-46 ва б.қ.

Кўпроқ ифлосланганда (зарарли моддалар концентрацияси), газлар, буғлар, чанглар фильтрлайдиган (БКФ) ёки енгли (ПШ-1) газниқобларни қўллаш, маляр-пульверизаторчилар учун РМП-62 респираторларини қўллаш керак. Ишлар тугагандан сўнг ва овқатланишдан олдин совун ёки бошқа ювувчи восита билан қўлларни иссиқ сувда яхшилаб ювиш керак.

Ёнғинга қарши тадбирлар. Буёқ ишларини бажаришда кўп сонли хавфли ёнувчи эритмалар ва материаллар қўлланилади, шунинг учун барча ёнғин ўчириш воситалари: қумли яшиклар, асбестли кигизлар, кўпикли ўт ўчиргичлар, илгаклар, ломлар, белкураклар ва бошқа ўт ўчириш инвентарларини доимий тайёргарлик ҳолатини ушлаб туриш ва ташкиллаштиришга эътиборни кучайтириш керак. Ускуналар фойдаланиш учун енгил олинувчан ҳолатда бўлишлари ва қип-қизил рангга бўялиши керак. Органик эритмаларни ва улар бўлган материалларни идишларга солиш ва ташиш фақат яхши ёритилганликда бўлиши керак. Портлаш хавфи мавжуд материаллар идишларини очишда учқун бермайдиган махсус инструменлар ва қўл машиналаридан фойдаланиш керак. Эритувчиларни ёнишидан ҳосил бўладиган зарарли буғларни фақат газниқобларда бартараф қилиш мумкин.

12.8. Кошинлаш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари

Тегишли тайёргарликдан ўтган, касбий тажрибага эга ва соғлиғи бўйича бажарилаётган ишга қаршиликка эга бўлмаган кошинловчилар мустақил ишлашга рухсат олишидан аввал қуйидагилардан ўтиши керак:

дастлабки (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши, ишларни бажаришга тайёрлигини тасдиқланиши учун;

ишларни бажаришни хавфсиз методлари ва усулларига ўқитилиши, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ олиши, иш жойида стажировка ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимлари текширилиши.

Кошинлаш ишларини тавсифи билан боғлиқ ишлаб чиқариш омиллари хавфли ва зарарли таъсирларидан ҳимоялашни таъмилаш учун хавфсизлик талаблари қуйидагилардан иборат:

иш зонаси ҳавосини чангланганлиги ва газланганлиги ўрнатилган нормалардан ошиб кетмаслиги керак;

иш жойлари баландлик бўйича 1,3 м ва кўп ўзгарувчанлик яқинида жойлашмаслиги керак;

ускуналар ва материаллар сиртида ўткир қирралар, бўртиклар ва ғадир-будирликлар бўлмаслиги керак;

электр занжирини кучланиши шундай бўлиши керакки, унда электр занжири туташуви одам танаси орқали ўтмаслиги керак.

Механик таъсирлардан ҳимояланиш учун кошинловчилар пахталик комбензонлар, комбинациялашган қўлқоплардан, йилнинг қиш пайтларида – иссиқ астарли костюмлар ва валенкалардан фойдаланиши керак. Қурилиш майдончаси ҳудудида кошинловчилар каска кийишлари керак. Тошларга ишлов беришда респираторлардан фойдаланишлари ва ҳимоя кўзойнаги тақишлари, кислоталарни қўллаб ишлар бажаришда – резинали этик, перчаткалар ва фартуклардан фойдаланишлари керак. Кундалик жараёнлар фаолиятида кошинловчилар:

ишлаш жараёнида кичик механизация воситаларини вазифасига кўра тайёрловчи завод йўриқномасига мос қўллашлари;

иш жойларида тартибни ушлаб туриши, уларни чиқиндилардан, қордан тозалаш, конструкциялар ва материалларнинг омборлаш қоидалари бузилишига йўл қўймаслик;

иш вақтида диққатли бўлиши ва меҳнат хавфсизлиги талабларини бузилишига йўл қўймаслик.

Қуйидаги хавфсизлик талаблари бузилганда кошинловчилар ишларни бажаришга киришмаслиги керак:

технологик жиҳозлар, ишловчиларни ҳимоя воситалари ва асбобларни носозлигида;

иш жойлари ва уларга келишни тўсилганлиги ёки етарли ёритилмаганлигида;

хоналарни газланганлиги ёки чангланганлигида, шунингдек кучли шамол ва атмосферадаги ёғингарчиликларда;

баландликда ишлаш воситалари ва конструкциялар, бинолар ва иншоотларни турғунлиги бузилганда.

Ишлаш жараёнида кошинловчилар қуйидаги хавфсизлик талабларига риоя қилишга мажбурлар:

кошинлаш учун тошларга ишлов беришни (арралаш, пармалаш, силлиқлаш, пардозлаш) бунинг учун ажратилган махсус жойларда ускунада ёки механизациялаштирилган асбобни қўллаб бажаришлари керак. Ҳавозалар ва кўприкчалар устлари қопламаларида ётган ёки ўрнатилган тошларга ишлов бериш тақиқланади;

абразив кругни тўсмасдан тошларни кесишни бажармаслик керак;

бир биридан 3 м дан кам масофада ишлаётган бир неча кошинловчилар билан тошларга ишлов беришда ускуналар орасига ҳимоя экранларини қўллаш;

хоналарда тошларга қуруқ ишлов беришда чанг сўриш қурилмаларидан фойдаланиш;

уриб ишловчи қўл ёки механизациялашган асбобда тошларни тайёрлашда ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш;

кошинлаш плиталарини цемент қоришмаси билан ётқизишда панжаликлардан ёки юпқа резинали перчаткалардан фойдаланиш, бунда қўлларни аввал бўрли кукун ёки тальк билан артиш;

иссиқ мастикага кошинлаш материалларини ётқизишда мастикани иситиш ва олиб келишда брезент кийимда, қўлқопларда ва ёпилган оёқ кийимларда бўлиши;

мастикани ташишни махсус мўлжалланган ва ёпиладиган қурилмали қопқоқ билан ускуналанган бачокларда бажариш;

металл шеткалар ёки бошқа асбоблар ва мосламалар билан сиртларни тозалашда ҳимоя кўзойнакларини, кислота билан ишлашда эса – концентрацияси 5% дан кўп бўлмаган эритмаларни қўллаш;

иккиланган изоляцияли электрлаштирилган қўл асбобини қўллаш.

Кислоталар қўлланилаётган ишларни ҳимоя кўзойнакларида, шунингдек резина этикларда, перчаткаларда ва фартукларда бажариш. Эритмани сувга кислотани солиб тайёрлаш керак. Кислота билан ишлар бажарилган хоналарни шамоллатиш керак. Абразив асбоб фойдаланилганда абразив айланада-тошда ёриқлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Баландликда ишлаш воситалари сифатида тўсиқлар билан ускуналанган инвентар воситалар (йиғма ва нойиғма кўприкчалар, кўчма ва иш жойи билан кўчириладиган кўприкчалар, столчалар ва б.қ.) қўллаш. Об-ҳаво ўзгарганда (қорда, туманда ёки момақалдироқ ва б.қ.) ва кўриниш ёмонлашганда, шунингдек шамолнинг тезлиги 15 м/с ва кўпда ҳам хоналар ташқарисида ҳавозаларда бажарилаётган кошинлаш ишларини тўхтатиш ва хавфсиз жойга ишлашга ўтиш керак.

12.9. Ойналаш ишларини бажаришда хавфсизли талаблари

Ойналаш ишларини мустақил бажаришга 18 ёшдан кичик бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтган, махсус ўқитилган, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича иш жойида йўл-йўриқдан ўтказилган ва ишларни бажаришни хавфсиз методлари ва усулларини ўрганган шахсларга рухсат этилади. Ишларни бажаришда ишловчига ишлаб чиқаришнинг қуйидаги хавфли ва зарарли омиллари таъсир ўтказиши мумкин:

иш зонасини етарли ёритилмаганлиги;

тўғридан-тўғри ва қайтма ёрқинлик;

ускуналар, асбоблар ва тановарлар сиртлари ўткир қирралари, буртиклари ва ғадир-будирликлари;

нарсаларни қулаши, тушиши;

иш жойини ер (пол) сиртига нисбатан анча юқорида жойлашганлиги.

Ишларни соз ускуналарда бажариш, соз асбоблар, мосламалардан фақат уларни тўғридан-тўғри вазифасига кўра фойдаланиш. Ишловчи махсус кийим, махсус оёқ кийим ва ўрнатилган нормаларга мос бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши керак.

Бландликда ишларни бажаришдан олдин (грунт, оралиқ ёпилма, қоплама, пол сиртидан 1,3 м дан кўп баландликда) кўчма нарвонлар, ҳавозалар, кўприкчалар ва баландликда ишлаш учун бошқа мосламаларнинг созлигини текшириб кўриш керак. Барча носозликлар тўғрисида ўзининг бевосита раҳбарига хабар қилиши ва улар бартараф қилинмагунича ишга тушмаслик.

Ойнани ташишда, чиқиндиларни ва синган ойналарни йиғиштиришда ишловчи қўлларига қўлқоп кийиши, ойнани вертикал ҳолатда ўзининг ён томонида, бунда бир қўл билан пастдан, бошқаси билан – юқоридан олиши. Катта ўлчамли ойналарни яшикдан чиқариб олиш, ўрнатиш жойига ташиш ва етказиш ойнани ўлчами бўйича тайёрланган ёғоч рамаподдонлари ёрдамида бажарилиши керак.

Ойнани бичишни (кесиб тайёрлашни) сирти кигиз ёки мато билан қопланган стол-верстакда бажариш керак. Ойнани бичиш, кесишда, рамани эски ойналардан тозалашда ҳимоя кўзойнакларини тақиш, керак бўлганда – қўлқоплар кийиш керак. Жароҳат олишни олдини олиш учун ойнани бичиш ва кесишни вертикал ҳолатда (яшикда) ёки уни тиззага ёхуд қандайдир тасоддифий қўйгичларда жойлаштириб бажариш тақиқланади. Стол-верстакни даврий равишда қуруқ шетка билан қўлни кесиб олиб ярадор қилиб олиш мумкин бўлган ойнани синиқларидан, ойна қириндиларидан тозалаш, бунда ҳимоя кўзойнагини тақиш ва қўлқоп кийиш, синган ойналарни ва чиқиндиларни махсус идишга йиғиш керак.

Абразив асбоб билан ойнага ишлов берганда ҳимоя кўзойнакларидан, респираторлар ва резинали перчаткалардан фойдаланиш керак. Фрамугларни ойналаш уларни жойига қўйишдан олдин бажарилади. Баландликда ишлашда баландликда ишларни бажаришда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича талабларга риоя қилиш керак. Витражларни катта ўлчамли ойналар билан ойналашни ҳавозалардан ёки силжитиладиган телескопли миноралардан бажарилади. Ойналаш ишларини бир пайтнинг ўзида бир вертикалда жойлашган бир-неча қаватларда (ярусларда) бажаришга рухсат этилмайди. Авариялар ёки бахтсиз ҳодисаларга қуйидаги вазиятлар олиб келиши мумкин:

йўриқномалар талабларини бузиб ишларни бажариш;

ишда қўлланилаётган асбоблар, мосламаларнинг носозлиги;

меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ускуналардан фойдаланиш.

12.10. Том ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари

Том ва гидроизоляция ишларини бажариш унинг барча босқичларида: асос сиртини тайёрлаш – қуритиш, текислаш ва чангсизлантириш; материалларни иш жойига узатиш; мастикни суриш ва рулонли материалларни клейлаб ёпиштириш; қурилиш объектида мастикни тайёрлаш хавфсиз бўлиши керак. Стандартлар ёки техник шартлар талабларига мос бўлмаган рулонли ва мастикли материалларни, шунингдек портлаш ва ёнғин хавфсизлиги кўрсаткичлари бўлмаган стандартлар ёки техник шартлар бўйича бажарилган материалларни қўллаш тақиқланади.

Ишларни бажаришда ишловчиларга ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсиридан огоҳлантирувчи қуйидаги тадбирлар назарда тутилиши керак:

иш жойини баландликда ва хавфли зонада жойлашиши;

ишлаб чиқариш ускунасининг қўзғалувчан қисми;

ускуна электр занжири кучланишининг хавфли қиймати;

қўлланилаётган материалларнинг юқори ҳарорати;

иш зонаси ҳавосининг газланганлиги ва чангланганлиги;

қўлланилаётган рулонли ва мастикли материаллар, қўшилувчилар, эртувчиларнинг ёнғин– ва портлаш хавфлилиги;

иш зонасининг етарли ёритилмаганлиги;

шовқин ва титраш.

Том ва гидроизоляция ишларини хавфсиз бажарилиши қуйидагича таъминланиши керак:

ишларни бажариш технологиясига (технологик кетма-кетликка) риоя қилиш;

бажарувчиларни иш жойлари ва меҳнатини тўғри ташкиллаштириши;

ишлаб чиқариш ускуналари, машиналар ва механизмларни ўрнатиган талабларга мос ҳолатда жойлаштириш;

материалларни иш жойларига ташишни хавфсиз усулларини қўллаш билан;

ишловчиларни шахсий ва жамоа ҳимоя воситалари, шунингдек махсус кийим ва махсус оёқ кийимлардан фойдаланиши;

ишловчиларни меҳнатни хавфсиз методларига ўқитиш билан;

ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш билан;

хавфсизлик талаблари бажарилишини назорат қилиш билан.

Гидроизоляциялаш ва томни қуриш бўйича ишларни комплекс механизация воситаларини қўллаб бажариш керак. Баландлиги бўйича 1,3 м ва кўпга тенг баланд-пастликлар чегарасидан 2 м дан кам масофада бажарилаётган ишларни вақтинчалик ёки доимий ҳимоя тўсиқлари ўрнатилгандан кейин амалга ошириш керак. Бундай тўсиқлар бўлмаганда ишларни сақлагич камарларини қўллаб бажариш керак.

Ишловчилардан юкламага ҳисобланмаган қоплама бўйича ўтиш учун кенглиги 0,3 м дан кам бўлмаган оёқлар таяниши учун кўндаланг планкали траплар қўлланилиши керак. Иш вақтида траплар маҳкамланган бўлиши керак. Иш бажариш вақтида атрофида хавфли зона чегараси, сигналлаш тўсиқлари, хавфсизлик белгилари ва ёзувлар ўрнатилиши керак бўлган иш участкаларини ажратиш керак. Том ишларини музланишларда, иш фронти чегарасида кўриб бўлмайдиган туманда, момқалдироқ ва тезлиги 15 м/с ва кўп шамолда бажарилишига рухсат берилмайди.

Хоналар, камералар ёки сиғимлар ичларида хавфли портловчи аралашмалар ҳосил қилувчи эритувчилар, қўшилувчилар қўлланилиб ишларни бажаришда, гидроизоляция ва оловли ишларни бирлаштиришга рухсат этилмайди. Алоҳида ҳолларда ёнғин назорати органлари билан келишилганда лойиҳа ташкилоти ишлаб чиққан ёки у билан келишилган ишларни бажариш лойиҳасига кўра бевосита қоплама (ёпилма) да жойлашган ускуналарни фойдаланиб мастик тайёрлашга рухсат этилади. Қурилиш объектида тайёрланадиган ёки марказлаштирилган ҳолда келтириладиган мастиклар давлат стандартлари, техник шартлар, тармоқ стандартлари ёки корхона стандартларига мос бўлиши керак.

Котлованларда жойлаштириладиган битум эритгич қурилмалар ёнилғини мажбурий узатиш ва ёниш маҳсулотларини ташкиллаштирилган ҳолда котлован чегарасидан уни атрофи сиртидан 2,5 м дан кам бўлмаган баландликка чиқариш учун мўлжалланган қурилма билан жиҳозланган бўлиши керак. Таркибларни узатиш учун битумэритгич ускуналар, инвентар битумўтказгичлар улар чўкмаслиги учун мустаҳкам асосга ўрнатилиши керак. Асосни қуритиш, ёпиштирилаётган рубероидни эритиш учун қурилма горелкаларни инфрақизил нурланишларни кўриш органларига таъсирини бартараф қиладиган ҳимоя экранларига эга бўлиши керак. Ишлаши ишчиларни оёқ томонига ортиқча иссиқлик ажратиб чиқарадиган машина ва механизмлар баландлиги 500 мм дан кам бўлмаган иссиқликдан ҳимоялагич экранлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Битумэритгич ускуналар дастасини узунлиги 700 мм дан кам бўлмаган факеллар билан жиҳозланган бўлиши керак. Битумэритгич ускуналар бостирмалар ва ёнмайдиган материаллардан инвентар тўсиқларга, шунингдек ёнғинни ўчириш воситалари комплектига эга бўлиши керак.

Том ишлари бажарилаётган жой иккитадан кам бўлмаган эвакуация қилиш чиқишлари (зинапоялар), телефон ёки бошқа алоқа воситаси, шунингдек ёнғинни ўчиришни дастлабки воситалари билан таъминланган бўлиши керак. Мастиклар, қўшимчалар, эритмалар сақланадиган хоналар алоҳида, ёнмайдиган материаллардан бажарилган ва мажбурий вентиляция тизими билан ускуналанган бўлиши керак. Рубероид сақланиши учун жойлар қурилаётган бино ва иншоотлардан 24 м дан кам бўлмаган масофага узоқлаштирилган бўлиши керак.

Иш жойларини ташкиллаштириш технология жараёнлари хусусиятлари, механизация воситаларини хавфсиз хизмат кўрсатишини, қўл меҳнатидан минимал фойдаланиш, авария вазиятларида ишловчиларни хавфсиз эвакуция қилиш ва иш жараёнида қатнашмаётган шахсларни иш жойларида бўлмасликлари инобатга олиниб тайёрланиши керак. Том элементлари ва деталлари иш жойига контейнерларда узатилиши керак. Кўрсатилган элементлар ва деталларни бевосита томда тайёрлашга рухсат этилмайди. Ҳарорати 1800 С дан юқори битумли мастикларни иш жойида қўллашга рухсат этилмайди.

Том ишларини бир неча звено билан бажаришда улар орасидаги масофа 10 м дан кам бўлмаслиги, асосга иссиқ мастикани суришни бажариш жойи рубероидни клейлаш жойидан 1 м дан кўп олдинда бўлмаслиги керак. Бир звенонинг вертикал бўйича бошқасининг устида ишлаши тақиқланади. Иш жойларида хавфли портловчи моддалар ажратувчи материаллардан фойдаланилганда очиқ алангани қўллаш ёки учқун ҳосил қилувчи ҳаракатлар қилиш тақиқланади; зарарли, ёнғин– ва портлаш хавфи бор моддалар таркибида бўлган матераллар захираси смена талаби миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак. Материаллар сақланиш жойлари ишларни бажариш лойиҳаси билан назарда тутилиши керак.

Материалларни иш жойларига ташиш механизациялаштирилган бўлиши керак. Бир-бирига ўзаро таъсир қилувчи моддалар алоҳида ташилиши ва сақланиши керак. Ёнувчан ва енгил алангаланувчан моддаларни ташиб келтириш ёпиқ тараларда бўлиши керак. Тарада синадиган материалларни сақлаш ва ташиш тақиқланади. Мастикалар, эритмалар, қўшилувчилар, тўлдирувчилар турадиган таралар материаллар номлари ва белгиланишлари аниқ кўрсатилган этикеткалар билан таъминланган бўлиши керак. Объектга мастикаларни марказлаштирилган ҳолда келтириш автогудронаторларда амалга оширилиши керак. Мастика ташилиши ва сақланишида намланишдан ва қуёш нурларини тўғри тушиши таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак. Мастикани иш жойларига узатувчи қувур ўтказгичлар ва шлангларни иш сменаси тугагач махсус тарага қуйиладиган эритувчилар билан ювиш керак.

Барча ишловчилар даврий тиббий кўриклардан ўтишлари керак. Ишларни технологияси ўзгарганда, материаллар, ускуналар алмаштирилганда, меҳнатни шароитлари ва ташкиллаштириш ўзгарганда, шунингдек хавфсизлик талаблари бузилган вазиятларда барча ишловчилар меҳнатни мухофаза қилиш бўйича режадан ташқари йўл-йўриқдан ўтказилиши ва бу ҳақда ишловчиларни билимларини текшириш журналида йўл-йўриқ олувчилар ва йўл-йўриқ ўтказувчиларнинг имзолари билан қайд этилиши керак. Ишловчилар шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим ва жамоа ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 | Следующая
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации