Текст книги "Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш"
Автор книги: Рахматулла Усманов
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 11 (всего у книги 26 страниц)
7.2. Қурилишни ташкиллаштириш ва ишларни бажаришни лойиҳалари
Қурилишни ташкиллаштириш лойиҳаси (ҚТЛ) ни етакчи лойиҳалаш ташкилоти ишлаб чиқади. Лойиҳа қуйидагилардан тузилган бўлиши керак:
қурилишни амалга ошириш кетма-кетлиги ва тайёрлов даврида бажариладиган алоҳида ишлар графиги кўрсатилган қурилишни йиғма календар режаси (ер ости коммуникацияларини ўтказиш, ер ости йўлларини қуриш, эски қурилмаларни бузиш ва б.қ.);
асосий қурилиш, монтаж ва махсус ишларни ҳажми ва моддий-техник ресурслар ва ишчи кадрларга бўлган талаблар тўғрисида маълумотлар;
доимий ва вақтинчалик иншоотлар, бинолар ва қурилмалар, шунингдек темир ва автомобиль йўллар, асосий коммуникациялар ва омборлар, тайёрлов даврида қуриладиган объектлар ажратилиб катта механизациялашган ўрнатмалар жойлаштирилган қурилишни бош режаси;
ишларни бажариш методлари тавсифланиши ва асосланиши бўлган тушунтириш ёзуви, моддий-техник ресурслар ва ишчи кадрларга бўлган талаблар; вақтичалик иншотлар ва намунавий лойиҳалар кўрсатилган қўшимча корхоналар рўйхати, шунингдек шу қурилишни ихтисослашувидан келиб чиққан бошқа ечимлар; асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар.
Қурилишни ташкиллаштириш лойиҳаларида меҳнатни мухофаза қилиш талаблари қуйидаги асосий саволлар бўйича лойиҳалаш асослари кўринишида ишлаб чиқилади: қурилиш майдончасига тўсиқлар ўрнатиш; ҳаракатланиш йўналишлари ишлаб чиқилган вақтинчалик йўлларни қуриш; санитар-маиший хизмати кўрсатиш учун намунавий вақтинчалик бинолар рўйхати, техника хавфсизлиги бўйича асосий қурилмалар – ҳавозалар, кўприкчалар ва ш.ў.танланиши ва рўйхатини асослаш.
Ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) қурилишни ишга тушириладиган комплекслари ва асосий объектларига тузилади. Ишларни бажариш лойиҳасида меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қуйидаги талаблар ишлаб чиқилган бўлиши керак:
қурилиш майдончасида санитария-гигиена ва маиший хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш;
қурилиш майдончаси, ўтиш ва иш жойларини ёритиш тизими;
ишловчиларни ичимлик суви билан таъминлаш;
хавфли зоналарни тўсиш ва юқоридан материаллар ва нарсаларнинг мумкин бўлган тушишидан иш жойларини ҳимоялаш;
қурилиш машиналарини хавфсиз эксплуатациясини таъминлаш;
электрхавфсизлигини таъминлаш;
ишларни бажаришни лойиҳаланган услубини хавфсизлигини таъминлайдиган қурилмалар ва мосламаларни мавжудларини ажратиб олиш ва янгиларини ишлаб чиқиш;
полимерлар асосидаги материаллар ва бошқа янги материаллар билан ишлашда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш;
қиш ва бошқа особих шароитларда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш;
ҚНваҚ (Қурилиш нормалари ва қоидалари) боби бўйича махсус лойиҳалаш ҳужжатлари талаб этиладиган саволлар бўйича лойиҳалаш ечимлари.
Ишларни бажариш лойиҳаси лойиҳалаш ташкилоти ишлаб чиққан ишчи чертежлар асосида тузилади. Улар тасдиқланган бўлиши ва қурилиш ташкилотига ишлар бошланишидан икки ой олдин берилиши керак.
7.3. Қурилиш майдончаси хавфли зоналари ва уларни чегаралаш
Қурилиш машиналари, асбоблари, технологик жиҳозлари, ишловчиларни жамоа ҳимоя воситаларини техник соз ҳолатида бўлишини улар балансида турган ташкилотлар таъминлайдилар.
Машиналардан фойдаланиб ишларни бажаришни амалга оширувчи ташкилот, бу ишларни бажаришда хавфсизлик талабларини таъминлаши керак.
Ташкилот ҳудудида қурилиш монтаж ишларини бошлашдан аввал бош пудратчи (субпудратчи) ва бу объектни эксплуатация қилувчи ташкилот маъмурияти далолатнома-рухсатнома расмийлаштиришга мажбур.
Қурилиш монтаж ишларини бажарилишини лойиҳалашда, ишлаб чиқариш хавфи таъсирини тавсифига кўра, доимий ёки эҳтимол тавсифли бўлиши мумкин бўлган хавфли зоналарни ҳисобга олиш керак (қурилаётган бино зонаси, электрузатиш линияси яқинида, машинанинг ҳаракатланувчан қисмлари ва ш.ў.).
Қурилаётган бино яқинида нарсаларни қулашидан вужудга келадиган хавфли зона чегараси қуйидаги формула бўйича аниқланиши мумкин:
Устидан кўтариш краларида юк силжитиши бўладиган хавфли зоналар чегараси, шунингдек қурилаётган бино яқинида силжитилаётган юкни ташқи энг кичик габаритини четки нуқтасидан горизонтал проекцияси қабул қилинади ёки бино деворига силжитилаётган (йиқилаётган) юкни энг катта габарит ўлчамини ва юкни унинг қулашида минимал отилиш масофасини қўшиш билан аниқланади.
Жадвал 1
Қурилиш майдончаси, қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган участкалар ва хавфли зоналарни ажратиш учун қурилиш бош режасида ва технология карталарида кўсатиладиган, тўсиқлар ўрнатиш назарда тутилади.
Чегараловчилар, (тўсиқлар) ни танлашда: қурилиш монтаж ишларини бажарилиш хусусиятлари; қурилиш объекти ва ишлар бажариш участкаси тавсифи; хавфли зоналар турлари; объектни жойлашган жойи (аҳоли районлари) ҳисобга олинади.
Қурилиш майдончаси ва ишлар бажариш участкаси чегараловчиларига қатор талаблар, жумладан: элементларни йиғилувчанлиги, уларни ишончли ва қулай бириктирилганлиги; конструкияни ташқи таъсирларга турғунлиги ва б.қ. қўйилади.
Қурилиш майдончаси ҳудудини тўсиш учун шитли тўсиқлар ўрнатиш тавсияланади. Тўсиқлар қурилаётган объектдан 8—10 м масофада пиёдалар ва транспорт ҳаракатланадиган томондан ўрнатилади.
7.4. Қурилиш майдончасини санитар-маиший таъминлаш
Санитар-маиший биноларни ва хоналарни қурилиш бош режасида ва қурилиш майдончасида жойлаштирилиши учта усулда амалга оширилиши мумкин: тарқатилган (тарқоқ) (қурилиш майдончасининг бутун ҳудуди бўйича); тугунли (тўпланган) – қатор қурилиш ташкилотлари учун махсус ажратилган ҳудудда жамланган; аралаш – қурилиш ташкилотлари ва участкалари маиший шаҳарчалари ва алоҳида турадиган бино комплексида ишлаётганларга хизмат кўрсатиш учун.
Санитар-маишийга мўлжалланган бинолар, хоналар ва қурилмалар чанг, зарарли буғлар ва газлар чиқарадиган объектларга (бункерлар, бетон қоришма узеллари, саралаш ўрнатмалари ва ш.ў.) нисбатан 50 м дан кам бўлмаган масофада шамол келадиган томонда жойлашади.
Темир йўллари томонидан маиший бино ва хоналарга кириш жойлари темир йўли ўқидан бинонинг ташқи деворларигача 7 м дан кам масофа бўлганида бўлиши мумкин.
Санитар-маиший хоналар таркибига: кийим алмаштириш, дам олиш ва исиниш, душ қилиш, ювиниш, қуритиш хоналари, кийим ва пойафзал тозалаш, ҳожатхона, аёллар шахсий гигиена хонаси, жамоавий овқатланиш хоналари (ошхоналар, буфетлар, овқат ейиш хоналари), тиббий пунктлар киради.
Санитар-маиший хоналар майдончада мавжуд бузиладиган бўш биноларда, янгидан қурилган ёки контейнер турли кўчма йиғилиб-ажратиладиган (йиғма) инвентар биноларда жойлаштирилиши мумкин.
Бир бинода мўлжалланганлиги бўйича турли санитар-маиший хоналарни жойлаштиришда қуйидаги кўринишдаги бирлаштиришлар тавсияланади:
кийим алмаштиришни ювиниш, ҳожат чиқариш, душ қилиш, аёллар шахсий гигиенаси, кийим, пойафзал тозалаш ва қуритиш, ишчи кийимларни ва пойафзалларни чангсизлантириш, қўллар ва оёқларни ванна қилиш билан;
ювиниш ҳожат қилиш билан;
ювиниш овқат ейиш хонаси билан;
ҳожатхона ва душхона (аёллар учун) аёллар шахсий гигиенаси хонаси билан;
аёллар шахсий гигиена хонаси, аёллар ҳожатхонаси, ювиниш, кийим алмаштириш ёки тиббий пункт;
қўллар ва оёқлар учун ванна ювиниш хонаси билан;
дам олиш ва исиниш учун хона овқат тайёрлаш хонаси билан.
Санитар маиший хоналар майдонини ҳисоблаш қурилиш босқичлари бўйича ишчи кучини динамикасини ҳисобга олиб ҳар бир босқичда амалга оширилади.
Ишловчи одамлар сони 300 дан 500 гача бўлганда қурилиш майдончасида тиббий пункт ташкиллаштирилиши мумкин. Тиббий хона майдони ҳисоблаш билан аниқланади.
7.5. Қурилиш майдончасини ичимлик суви билан таъминлаш ва сунъий ёритиш
Қурилиш майдончасида барча ишлаётганлар ГОСТ 2874 – 73 бўйича ичимлик суви билан таъминланади.
Сув таъминоти манбаъсини танлаётганда биринчи навбатда қурилиш районидаги мавжуд доимий сув билан таъминлаш тизимидан фойдаланилади. Доимий ва вақтинчалик сув таъминоти сетлари жойлашуви қурилиш бош режаси ва технологик карталарда кўрсатилади. Сув таъминоти манбаъларидан олинётган ичимлик сувини албатта қайнатиш керак. Сувни конструкцияси қайнамаган сувни олиш имкониятини бермайдиган аппаратларда қайнатиш керак.
Марказлаштирилган сув таъминитони амалга оширишни имкони бўлмаганда, ишловчилар ичимлик сифатли келтирилган сув билан таъминланади.
Ичимлик қурилмаларини иш жойларидан 75 м дан кўп бўлмаган масофаларда ўрнатадилар.
Ичимлик қурилмалари сони, кўп сонли сменада энг кўп ишлаётганлар, 150 одамга битта қурилма ҳисобидан аниқланади.
Технология жараёни шароитлари бўйича иш жойларни ташлаб кетиши мумкин бўлмаган ишловчилар, жумладан майдонча режалаш белгисидан 10 м дан ортиқ баландликдаги иш жойларида ишлаётганларни, бир одамга 3 л дан кам бўлмаган ҳисобидан ичимлик суви билан таъминланиши керак. Ичимлик суви билан таъминлаш учун фонтанчали ёпиқ баклар, шахсий ва гурухий термослар ва флягалар қўлланилади.
Электр ёритиш қурилмаси қуйидаги талаблар ҳисобга олиниб бажарилади:
иш жойларида етарли кўринишни ва бир текис ёритилганликни таъминлаш;
ёритиш манбаъсини кўзни қамаштиришини бартараф этиш;
электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ёритиш манбаъларидан фойдаланиш.
Қурилиш майдончаси ҳудудини иш, ўтиш ва юриш жойларининг сунъий ёритилиши ишчи, қўриқлаш ва аварияли бўлиши мумкин. Ёритиш тизими умумий ва комбинацияланган қилиб бажарилади.
Иш ёритиши қурилиш майдончасининг барча участкаларида сутканинг қоронғи вақтларида нормал ишлашни таъминлаш учун назарда тутилади.
Қурилиш майдончаси учун ишларни бажариш жойларида ёритилганлик қиймати 2 лк дан кам бўлмаган умумий бир текис ёритиш назарда тутилади.
Сутканинг қоронғи вақтларида қурилиш ҳудудини кузатиш керак бўлганда қўриқлаш ёритиши ўрнатилади. Бунда ер сатҳида горизонтал ёки бир томонлама вертикал текисликда 0,5 лк дан кам бўлмаган ёритилганлик қабул қилинади.
Аварияли ёритиш одамларни эвакуцаия қилиш учун мўлжалланган ва асосий ўтиш, кўтарилиш ва тушиш жойларида ёритилганликни таъминлайди: бино ичида – 0,5 лк дан кам бўлмаган; бино ташқарисида – 0,2 лк дан кам бўлмаган.
Аварияли ёритишни махсус занжирини ўрнатиш иложсизлигида ёки техник жиҳатдан мақсадга номувофиқ бўлганда аккумляторли ёки қуруқ элементли инвентар кўчма электр фонарлар назарда тутилади.
Ёритиш учун электрхавфсизлиги талаблари ҳисобга олиниб бажарилган заводда тайёрланган ёритгичлар қўлланилиши керак.
Хавфи юқори хоналар ёки жуда ёқимсиз шароитлардаги ишлар учун: шахталар, қудуқлар, котлованлар, сиғимларда электр занжири кучланганлиги 36 В дан 12 В гача бўлган қўл ёритгичлари қўлланилади. Кўчма ёритгичлар конструкциясига қатор талаблар қўйилади, шулардан:
ёритиш оқимини акслантиргични бўлиши;
корпусни иссиқликка чидамли, сув ўтказмайдиган ва етарли даражада мустаҳкам материалдан бажарилиши;
накал лампаларнинг механик шикастланишдан ҳимояланганлиги;
ток ўтказадиган қисмларнинг ишончли изоляцияланганлиги;
устун баландлигини ўзгартиришни таъмилайдиган қурилманинг борлиги ва б.қ.
7.6. Қурилиш майдончасида вақтинчалик йўлларни қуриш
Қурилиш майдончасида транспортнинг хавфсиз ва авариясиз ишлаши учун хавфсиз зоналарда қуриладиган кириш йўллари ва ички қурилмалар йўллари назарда тутилади.
Қурилиш майдончасида йўллар қаттиқ қопламага эга ва транспорт воситалари ва қурилиш машиналарини ишлар бажарилаётган барча объектлар ва участкаларга эркин ҳаракатланишини таъминлаши керак.
Ички қурилмалар йўллари тўри транспорт воситаларни урилиб кетмаслиги учун айланма қилиб бажарилади. Вақтинчалик йўлларнинг бурилиш радиуслари 10 м дан кам бўлмаган, катта габаритли машиналарнинг ҳаракатланишида эса 12 м кам бўлмаган миқдорда қабул қилинади.
Йўлларнинг юриш қисмларининг кенглиги транспорт воситаларининг бир йўналишда ҳаракатланганида 3,5 м дан кам бўлмаслиги ва иккала йўналишда ҳаракатланганида эса 6 м дан кам бўлмаслиги керак.
Вақтинчалик йўлларни ўрнатишда вазифаси, хизмат қилиш муддати, трассани табиий шароитлари ва қоплама ўрнатилгунча унинг ҳолатини ҳисобга олиш керак.
Такомиллашган қоплама турли вақтинчалик йўлларни уларни мумкин бўлган хизмат қилиш муддатидан кичик муддатга қуришда, ивентар темирбетон плиталардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Плиталар йўқ бўлганда, вақтинчалик йўллар песчан-шлакли, гравийли ёки шебен-грунт қопламали қилиб қурилади.
Катта яхлит ташиладиган элементларни, конструкцияларни омборлардан монтаж жойига узатишда катта объектларда рельс йўллари ўрнатилади. Нормал колеяли рельсли қурилмалар йўлларини қум, гравий ва шебенкали балластда ўрнатадилар. Эгрилик радиуси 200 м дан кам бўлмаслиги, зарурий ҳолатларда эса, албатта контррельслар ўрнатиб – 150 м гача бўлиши керак.
Автомобиль йўлларини рельс йўллари билан кесишиш жойлари сони минимал қилиб ўрнатилади.
Автомобиль йўлларини темир йўллар билан кесишиш жойларига келишини 50 м узунлиги 30% кўп бўлмаган бўйлама нишабликда лойиҳаланади. Автомобиль йўлларини темир йўллари билан кесишиш жойларида тўлиқ қоплама ўрнатилади.
Қувурўтказгичлар (сувўтказгич, канализация, газўтказгич, нефтўтказгич, иссиқлик таъминоти қувурўтказгичлари ва б.қ.), алоқа ва электрузатиш линияларини ўтказиш бу қурилмаларни лойиҳалаш нормалари ва техник шартларига риоя қилиниб ва ташкилотлар – бу компаниялар эгалари билан келишилиб амалга оширилади.
Транспортни хавфсиз ишлашини таъминлаш учун, суткани қороғи вақтларида, ёритиш қурилмаларини ўрнатиш назарда тутилади.
Ариқлар, траншеялар, катта диаметрли қувурўтказгичлар ва бошқа тўсиқлардан ўтиш жойларида кенглиги 0,8 м дан кам бўлмаган икки томонлама перилали инвентар кўприклар ўрнатилади. Косогорлар ва нишаблиги 20% кўп откосларда нарвонлар ёки кенглиги 0,3 м дан кам бўлмаган, бир томонлама перилали баландлиги 1,1 м стремянкалар ўрнатилади.
8. ҚУРИЛИШ МАЙДОНЧАСИДА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ
8.1. Иссиқлик алмашинуви ва терморостлаш
Ишлаб чиқариш жараёнларида деярли доимо иссиқлик ажралади. Печлар, қозонлар, буғўтказгичлар, газ– ва буғўтувчилар иссиқлик манбаълари бўлади. Йилнинг иссиқ вақтларида қуёшнинг нурланишидан чиқадиган иссиқлик ҳам қўшилади. Одам доимо атроф муҳит билан ўзаро иссиқлик жараёни таъсири остида туради. Одам организмида физиологик жараёнлар нормал кечиши учун, одам организмидан ажралиб чиқаётган иссиқлик атроф муҳитга берилиши (тарқалиши) керак. Бу шартга риоя қилинганида, қулай шароити содир бўлади ва одамда уни хавотирловчи совуқни ёки қизиб кетдиган -иссиқни сезиш, сезилмайди.
Одам организмини атроф муҳитга иссиқлик узатиши иссиқлик ўтказувчанлик туфайли кийим орқали, одам танасини ҳаво сувутиши натижасидаги конвекция орқали, нурланиш ва танадан тер ажралиши – тери сиртидан намликни буғланиши эвазига содир бўлади. Одам организмини мана шу йўлларнинг ҳар бири билан узатаётган иссиқлик миқдори, иш жойидаги микроиқлим параметрларига боғлиқ бўлади.
Агар атроф муҳитнинг ҳарорати кийим сиртининг (27—30 °С) ва тананинг очиқ қисмлари (33,5 °С) ҳароратидан паст бўлса, иссиқликни атроф муҳитга нурланиши содир бўлади. Атроф муҳитнинг юқори ҳароратларида (30—35 °С) нурланиш воситасидаги иссиқлик узатилиши тўлиқ тўхтайди, ундан ҳам юқори ҳароратларда эса иссиқлик алмашинуви тескари йўналишда – атроф муҳит сиртидан одамга томон кечади.
Терлашдан буғланиш авазига ажраладиган иссиқлик миқдори ҳавонинг нисбий намлигига ва ҳаракатланиш тезлигига боғлиқ бўлади. Одам организмини иссиқлик ажратиш миқдори жисмоний кучланганлик даражасига боғлиқ ва тинч ҳолатда 314 кДж/соат (75 ккал/соат) бўлса, оғир ишларни бажаришда эса 1674 кДж/ соат (400 ккал/соат) гача етади.
Қулай иш шароитлари учун организмни иссиқлик ажратиши унинг иссиқлик узатишига тенг бўлиши керак, бунда одамни ички органлари ҳарорати ўзгармас (36,6 °С атрофида) бўлиб қолади. Одамни иссиқликдан ўзини яхши ҳис қилиши учун ҳарорат, нисбий намлик ва ҳавони ҳаракатланиш тезлигини маълум нисбатда бўлиши жуда муҳим. Атроф муҳитнинг 15—25 °С ҳароратини нормал деб ҳисоблаш мумкин. Юқори намлик (85% кўп) терни буғланишини камайиши эвазига терморостлашни қийинлаштиради, жуда пасти эса нафас йўллари шиллиқ пардалари қуриб қолишини келтириб чиқаради. Нормал намлик 40—60% ҳисобланади.
Организмни иссиқлик узатишини камайиши танани қизиб кетишини келтириб чиқариши мумкин. Ҳавонинг намлигининг катталиги, унинг қўзғалмаслиги ва кийимнинг ҳаво ва терни ўтказмаслиги организмни қизиб кетишига ва терморостлашни бузилишига олиб келади. Организмни терморостлаши ҳавонинг ҳарорати 30 °С юқори ва намлик 85% ва ундан баланд бўлганда суръатли (жуда тез) бузилади. Бунда кучсизланишни оша бориши, бош оғриғи ва иссиқ уриши бўлиши билан биргаликда танани ҳароратини ошиши (42 °С гача) ва ҳушдан кетиши кузатилиши мумкин.
8.2. Иқлим ва саломатлик
Микроиқлим параметрлари одам организмини иссиқлик алмашинувини белгилайди ва организмни турли тизимлари функционал ҳолатига, ўзини ҳис қилишига, ишлаш қобилиятига ва соғлиғига анча-мунча таъсир ўтказади. Ишлаб чиқариш хоналарининг ҳарорати ишлаб чиқариш муҳитини метеорологик шароитларини аниқловчи етакчи омиллардан бири бўлади. Юқори ҳароратлар одамни соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Юқори ҳароратли шароитларда ишлаш суръатли равишда терлаш билан биргаликда кечади, бу эса организмни сувсизланишига, минерал тузлар ва сувда эрийдиган витаминларнинг йўқотилишига олиб келади, юрак-қон томирлари тизими фаолиятида жиддий ва қатъий ўзгаришлар келтириб чиқаради, нафас олиш суръатини оширади; шунингдек бунда диққат пасаяди, ҳаракатлар мувофиқлаштирилишуви ёмонлашади, жавоб қайтариш (акс таъсир ўтказиш) секинлашади. Юқори ҳароратни давомли таъсири, айниқса юқори намлик билан биргаликдагиси, организмда иссиқликни аҳамиятли тўпланишига (гипертермияга) олиб келиши мумкин. Гипертермияда бош оғриғи, чанқоқлик, қайд қилиш, вақти-вақти билан конвулсив, артерия қон босимининг тушиши, ҳушдан кетиш кузатилади.
Одам организмига совуқ ҳароратлар таъсир этганида қўллар ва оёқлар панжалари томирларини, юз терисини қисқариши кузатилади, моддалар алмашинуви ўзгаради. Паст ҳароратлар, шунингдек ички органларга ҳам таъсир ўтказади ва уларни давомли касалланишини келтириб чиқаради. Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлим параметрлари технология жараёнининг иссиқлик физикаси хусусиятларига, иқлимга, йил мавсумига, иситиш ва шамоллатиш шароитларига боғлиқ бўлади. Нормаларда микроиқлимни ҳар бир компоненти: ҳарорат, намлик, ҳавони ҳаракатланиш тезлигини алоҳида нормалаштириш тамойилли аҳамитга эга. Иш зонасида микроиқлимни оптимал ва рухсатли қийматларига мос параметрлари таъминланиши керак.
Ишлаб чиқариш микроиқлимининг ёқимсиз таъсири билан кураш технологик, санитар-техник ва тиббий-профилактика тадбирларидан фойдаланилиб олиб борилади. Совутадиган муҳитдаги ишлар ишловчиларни совуққотишдан ҳимоялаш чоралари талабларига риоя қилиб олиб борилишини талаб қилади. Йилнинг совуқ даврида очиқ ҳудудда ишловчилар регион иқлимини ҳисобга олиб шахсий ҳимоя воситалари комплекти билан таъминланадилар. Бунда шахсий ҳимоя воситалари комплекти унинг иссиқликдан изоляциялаш қиймати кўрсатилган қониқарли санитар-эпидемологик хулосага эга бўлиши керак. Ишловчиларни локал совуққотишларини олдини олиш учун уларни муайян регион иқлим шароитларига мос қўлқоплар, оёқ кийимлар, бош кийимлар билан таъминлаш керак. Қўлқоплар, оёқ кийимлар, бош кийимлар учун уларнинг иссиқликдан изоляциялаш қийматлари кўрсатилган қониқарли санитар-эпидемологик хулоса бўлиши керак.
Ишловчини иссиқлик ҳолатини нормаллаштииш мақсадида иситиш жойларида ҳавонинг ҳарорати 21– 25° C даражада ушлаб турилиши керак. Хонани, шунингдек қўллар ва оёқларни иситиш учун ҳарорати 40° C (35—40° C) дан ошмайдиган қурилмалар билан ҳам ускуналаш керак. Дам олишни биринчи даври давомийлигини 10 минут билан чеклашга рухсат этилади, кейингиларини ҳар бирини давомийлигини 5 минутга узайтириш керак. Иссиқлик ҳолатини тезроқ нормаллаштириш ва организмни кичик тезликда сувутиш мақсадида, совуқда бўлган кейинги даврларда хонада иситиш учун, иссиқ қиладиган устки кийимни ечиш керак. Ишловчилар ўта совуққа-қотмасликлари учун, ишдаги танаффуслар вақтида ҳавони ҳарорати – —10° C гача 10 минутдан кўп ва —10° C дан паст бўлганда 5 минутдан кўп совуқда (очиқ ҳудудда) туриши мумкин эмас. Иситиш учун танаффуслар ишловчини жисмоний меҳнатни бажаргандан кейинги функционал ҳолатини тиклаш танаффуслари билан биргаликда бўлиши мумкин.
Ишловчилар тушлик танаффусда иссиқ овқат билан таъминланиши керак. Иссиқ овқат (чой ва б.қ.) егандан сўнг 10 минут ўтгандан сўнг совуқда ишни бошлаш мумкин. Ҳавонинг ҳарорати —30 °С дан паст бўлганда жисмоний ишни бажарилишини режалаштиришга тавсия этилмайди. Ҳавонинг ҳарорати —40 °С дан паст бўлганда юзни ва юқори нафас олиш йўлларини ҳимоялаш назарда тутилиши керак. Иситиладиган микроиқлим шароитларида ишларни олиб боришда қизиб кетишни олдини олиш чоралари бажарилишига риоя қилиш керак. Қиздириладиган муҳитда ишлашда қуйидаги ҳолларда тиббий кузатувни ташкиллаштириш керак:
тана ҳароратини 38° C дан ошиш имконияти мавжудлигида ёки унинг тез кўтарилиши кутилаётганда;
суръатли (интенсив) жисмоний меҳнатни бажарилишида;
ишловчиларни изоляциялаш кийимидан фойдаланганда.
Ҳавонинг ҳарорати рухсатлисидан юқорилигида ишловчиларни қизиб кетишини олдини олиш мақсадида, бу иш жойларида уларнинг бўлиш вақти давомийлигини чеклаш керак. Бунда ҳавони сменадаги ўртача ҳарорати ишлаб чиқариш хоналарининг микроиқлимига Санитария қоидалари ва нормалари гигиеник талаблари бўйича тегишли ишлар категорияларига ўрнатилган рухсатли қиймати чегарасидан чиқмаслиги керак. Иситиладиган микроиқлимга мослашмаган шахслар учун иш жойида узликсиз бўлиш вақти (янгидан ишга киришган, таътил, касаллик ва б.қ. сабабларга кўра вақтинчалик ишни тўхтатганлар ва б.қ.) 5 минутга қисқартирилади, дам олиш вақти давомийлиги эса 5 минутга узайтирилади.
Ҳаво– ва нам ўтказмайдиган материалли махсус ҳимоя кийимида ишлаганда, ҳаво ҳарорати ҳар бир 10% иссиқлик массаси алмашинувидан айирилган тана сиртига 1° C ҳисобидан камаяди. Иссиқлик нурланишига учрайдиган ишловчилар, унинг суръатига боғлиқ ҳолда, тегишли махсус кийим билан таъминланадилар. Фойдаланилаётган жамоа ҳимоя воситалари, инфрақизил нурланишлардан ҳимоялаш жамоа воситаларини, амалдаги норматив ҳужжатлари талабларига жавоб бериши керак.
Ишловчиларга иссиқлик юкланганлигини камайтириш мақсадида ҳаволи душлаш қўлланилишига рухсат берилади. Қиздирилаётган микроиқлим шароитларида ишловчилардаги сув мувозанатини бузилишини олдини олиниши, организмдан тер билан ажраладиган суюқликлар, турли хилдаги тузлар, микроэлементлар (магний, мис, рух, йод ва б.қ.), сувда эрийдиган витаминларни тўлиқ тикланишини таъминлайди.
Ишловчиларни сув билан оптимал таъминлаш мақсадида ичимлик суви билан таъминлаш қурилмаларини (газланган сув қурилмалари – сатураторлар, сув ичиш фонтанчалари, бачоклари ва ш.ў.) иш жойларига максимал яқинликда, уларга эркин борилишини таъминлаб жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Суюқлик етишмаслигини тўлдириш учун ишловчиларга чой, ишқорли минерал сув, мевали морс, қатиқ, айрон ҳар хил қуритилган мевалардан қайнатмалар (компотлар), уларни тайёрланиш, сақланиш ва берилиш санитар нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда, берилиши назарда тутиш керак. Витаминлар, тузлар, микроэлементлар етишмаслигини тикланишини самаралилигини ошириш учун, қўлланилаётган ичимликларни алмаштириб туриш керак. Ишловчиларни истеъмол қилаётган ичимликлари умумий миқдорини чекламаслик керак, аммо бир марталик истеъмол қлинаётган ичимлик миқдори бир стакан қилиб регламентланган. Суюқликни 12—15° C га тенг ҳарорати оптимал ҳисобланади.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.