Текст книги "Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш"
Автор книги: Рахматулла Усманов
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 14 (всего у книги 26 страниц)
10. МЕХАНИК ЖАРОҲАТЛАНИШЛАР ХАВФЛАРИДАН ОДАМНИ ҲИМОЯЛАШ
10.1. Қурилишни тайёрлаш ва қурилиш майдончаси ҳудудини тузилиши
Қурилиш бошланишидан қатор мажбурий тайёрлаш тадбирларини ўтказиш керак. Қурилиш майдончаси ишларни авариясиз бажариш, экологик ва ёнғин хавфсизлиги, юкларни хавфсиз силжитилишини ташкиллаштириш ва чиқиндиларни эвакуация қилиш талабларига мос бўлиши керак. Бу талабларга риоя қилиниши мавжуд шаҳар қурилишларида ишларни бажаришда жуда муҳим. Қурилиш майдончасини тайёрлаш ва жиҳозлаш ҳозирги пайтда жуда муҳим бўлиб қоляпти, қурилишни ўта тор, яшаш жойлари яқинида, офис бинолари қаторида, тарихий ҳайкаллар яқинида олиб боришга тўғри келяпти. Шунинг учун тайёрлов ишларини олиб боришга ва уни керакли даражада жиҳозлашга талаблар ошиб кетди. Қурилишни тайёрлашни тўртта асосий босқичларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
умумий ташкилий-технологик тайёрлаш;
ишлаб чиқариш дастурини бажаришга қурилиш ташкилотини тайёрлаш;
объектларни қуришга тайёрлаш;
қурилиш-монтаж ишларини бажаришга тайёрлаш.
Қурилишни умумий ташкилий-технологик тайёрлаш барча ресурслар турлари бўйича режали ва мувозанатли ривожланишини ишлар кўламининг кенгайиши ва қурилишни ўрнатилган топшириқлар бўйича амалга оширилишини таъминлайди. Бунда буюртмачи, лойиҳачи, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлар ва инвестиция жараёнининг бошқа қатнашчилари узвий боғликликда фаолият юритадилар. Бу босқичда қурилишни ташкиллаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қурилиш ташкилотини ишлаб чиқариш дастурини бажаришга тайёрлаш қурилишни бажарилишини бошқаришни тезкор-диспетчер тизимини ишлаб чиқилишини ва такомиллаштирилишини назарда тутади.
Қурилишни тайёрлов ва асосий даврлари учун қурилишни бош режаси муҳим бўлади ва унда қуйидагилар: доимий бинолар ва иншоотлар жойлашуви, вақтинчалик, шу жумладан мобиль (инвентар), бино ва иншоотларни жойлашуви, доимий ва вақтинчалик йўллар, инженерлик сетлари, омбор майдончаларини жойлашуви, автотранспорт ғилдиракларини тозалаш пунктлари, маиший ва қурилиш чиқиндилари учун тўпловчи (йиғувчи) контейнерлар, маиший хоналар кўрсатилади ва транспорт ва пиёдаларни хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш тадбирлари ишлаб чиқилади, қурилаётган объектни портлаш ва ёнғин хавфсизлиги ва б.қ., меҳнатни мухофаза қилиш, меҳнат гигиенаси ва атроф муҳитни мухофазаси бўйича талабларга риоя қилиниши назарда тутилади (ишларни бажаришда санитар қоидаларга риоя қилинишини ишлаб чиқариш назоратини олиб бориш).
Қурилишни бош режасини ишлаб чиқишда объектнинг ер ости қисмини қуриш бўйича ишларни бажариш даврида асосий диққатни ечимларни конкретлаштиришга қаратиб, тўсқичлар (чегараловчилар) ва котлаванни белгиларини ўрнатишга ва ишлар бажаришнинг бошқа жойларига, қурилиш, монтаж ва бошқа машиналар, ускуналар ва механизация воситалари ишлаши учун майдончалар тайёрлаш, қурилиш конструкцияларини жойлаштириш учун майдончалар текислашга жалб қилиш керак.
Ер усти қисмини ишлаб чиқишда қурилишни бош режасида қурилаётган қурилиш, бинолар ва иншоотлар, монтаж зонасига туташадиган майдончаларни ташкиллаштириш ва ишларни бажариш бўйича асосий ечимларга таъсир этадиган керакли боғланишлар, асосий ўлчамлар белгилаб қўйилиши керак. Юк кўтариш машиналари жойлашувини хавфсизлик талаблари ҳисобга олиб бажариш лозим, бунинг учун қурилиш бош режасида монтаж зонасини, кранларни ишлаш зонасини, хавфли зонани кўрсатиш керак.
Ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) ишларни бажаришни ташкиллаштиришни технологик қоидалар, меҳнатни мухофаза қилиш, экологик хавсизлик талаблари ва жараённи моделлаштиришни таъминлаб ишларни сифатини, бўлиши мумкин бўлган таваккални прогнозлаш, қурилишни оптимал муддатларини аниқлаш, керакли ресурсларни ва қурилиш майдончасини жиҳозлаш бўйича асосий ҳужжат бўлади. Ташкилий-технологик ҳужжатларда хавфсизлик талабларига риоя қилиш саволлари пухта ишлаб чиқилиши керак, улар орасида:
минорали кранларни уларни иш зонасини чекловчи қўшимча воситалар билан жиҳозлаш;
ҳимоя экранлари ўрнатиш;
транспорт ва пиёдаларни йўлларда ҳаракатланишини ташкиллаштириш;
ишчилар учун маиший ва санитар шароитларни ташкиллаштириш;
чиқиндиларни йиғиштириш ва чиқариб ташлаш;
чегараловчилар (тўсиқлар) нинг ташқи кўриниши ва ўрнатилишининг тузилиши кўрсатилади.
Майдончадан ташқаридаги тайёрлов ишларида қурилиш майдончасига ва таъминот базаларига ташқи кириш темир йўллар ва автомобиль йўллар, причаллар, электр узатиш ва алоқа линиялари, сув ўтказиш сетлари сув олиш иншоотлари билан, канализация коллекторлари тозалаш иншоотлари билан қурилиши назарда тутилади.
Майдонча ичидаги тайёрлов ишлари ҳудудни олдиндан (дастлабки) тайёрлаш, қурилиш майдончаси ҳудудини инженерлик тайёрлаш, мобиль (инвентар) комплексларни қуришни назарда тутади.
10.2. Сигналлаш ранглари ва хавфсизлик белгилари
Сигнал ранглари, хавфсизлик белгилари ва сигнал белгиланишларнинг вазифаси сўз қўлламасдан ёки уларни минимал сонида хавфсизликка, одамларни ҳаёти ва соғлиғига, моддий зарарларни камайтиришга тегишли маълум талабларни бир хилда тушунишни таъминлашдан иборат. Сигнал ранглари, хавфсизлик белгилари ва сигнал белгиланишлари ишлаб чиқариш, жамоа объектларида ва бошқа жойларда турган одамларни диққатини хавфларга, хавфли вазиятларга, хавфдан эҳтиёт қилиш мақсадида, хавфга эътиборсизлик холларида бўлиши мумкин бўлган оқибатни эслатиш, маълум ҳаракат ёки талаблар қўйиш, шунингдек ҳар қандай керакли ахборот билан уларни эътиборини жалб қилиш учун қўлланилади.
Сигнал ранглари, хавфсизлик белгилари ва сигнал белгиланишларнинг ишлаб чиқариш, жамоа объектларида ва бошқа жойларда қўлланилиши хавфсизлик шароитларини таъминлаш бўйича ташкилий ва техник тадбирларни олиб боришни, шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларидан фойдаланишни, хавфсизлик қоидалари бўйича ўқитиш ва йўл-йўриқлар беришни бекор қилмайди. Иш берувчи ёки маъмурият қуйидагиларни бажаришга мажбур:
ишлаб чиқариш, жамоа объектларида ва бошқа жойларда хавфсизлик шароитларини таъминлашдан келиб чиқиб хавф тури ва жойини аниқлаши;
хавф турлари, хавф жойларини ва мумкин бўлган хавфли вазиятларни сигнал ранглари, хавфсизлик белгилари ва сигнал белгиланишлари билан белгилаши;
тегишли хавфсизлик белгисини танлашни амалга ошириши (хавфсизлик белгисига керак бўлганда тушунтириш ёзуви матнини танлаши);
хавфсизлик белгилари ва сигнал белгиланишларнинг ўлчамларини, бажарилиш тури, ҳимоя даражаси ва жойлашиш жойини (ўрнатилишини) аниқлаши;
хавфсизлик белгилари ёрдамида шахсий хавфсизлик воситалари ва мумкин бўлган ёнғин, авариялар ёки бошқа моддий зарарни камайишига сабабчи воситаларни фавқулодда вазиятлар содир бўлган вазиятларда белгилаш;
Стандарт қуйидаги сигнал рангларини ўрнатади: қизил, сариқ, яшил, кўк. Кўриб қабул қилишни кучайтириш учун хавфсизлик белгилари ва сигнал белгилашларни ранг-график тасвирларини сигнал рангларини контраст ранглар– оқ ёки қора биргаликда қўллаш керак. Қуйидагиларга сигнал рангларини қўллаш керак:
ускуналар, машиналар, механизмлар ва ш.ў. сиртларини, конструкцияларини (ёки элементлар конструкцияларини), мосламаларини, узеллари ва элементларини белгилаш учун, улар одамлар учун хавф манбаси бўлиб хизмат қилиши мумкин, тўсиқлар ва бошқа ҳимоя қурилмалари, тўсқичлантириш (блокировка) тизимлари ва б.қ. сиртларини белгилаш учун;
ёнғин техникаси, ёнғинга қарши ҳимоя воситалари, уларни элементларини белгилаш учун;
хавфсизлик белгилари, сигнал белгиланишлари, эвакуация режалари ва бошқа визуал хавфсизликни таъминлаш воситалари;
ёритадиган хавфсизлик воситалари (сигнал лампалари, табло ва б.қ.);
эвакуация йўлларини белгилаш.
Қизил сигнал рангини қўллаш керак:
машина ва механизмларни ўчириш қурилмаларини, шу жумладан авариялисини ҳам белгилаш учун;
очиқ ток ўтказувчан элементли ускуналар, машиналар, механизмлар ва б.қ. ни шкафларини қопқоқлари (эшикчалари) ички сиртлари. Агар ускуналар, машиналар, механизмлар қизил рангли бўлса, унда қопқоқ (эшикчалар) ни ички сирти сариқ сигнал рангли лак-буёқ материаллари билан рангланиши (бўялиши) керак;
босимни аварияли тушириш кранлари дасталари;
кучланиш остида иш ҳолатида бўлган мойли ўчиргичлар корпуслари;
турли хилдаги ёнғин техникалари, ёнғинга қарши ҳимоя воситалари, уларни тезкор сезишни талаб қилувчи элементлари (ёнғин машиналари, гидрант-колонкаларни ер усти қисми, ўт ўчиргичлар, баллонлар, ёнғин автоматикаси тизимини (ускуналарини) қўлда ишга тушириш қурилмаси, хабарлаш воситалари, ёнғиндан сақлаш хизмати билан тўғри алоқа телефони, насослар, ёнғин стендлари, сув учун бочкалар, қум учун яшиклар, шунингдек челаклар, белкураклар, болталар, мисранглар ва б.қ.) ни белгиланиши;
ёнғин асбоблари ва ўт ўчиргичларни маҳкамлаш учун оқ рангли ёнғин қалқонларини қирралаш. Қирралар кенглиги -30-100 мм. Ёнғин қалқонларини қирралашни алмашадиган қия (45—600 бурчакда) кенгликларда қизил ва оқ контраст сигнал рангларида бажаришга рухсат этилади;
ўт ўчиргичларни турган жойини белгилаш, қўлда ишлатиладиган ёнғинни ўчириш қурилмалари, ёнғиндан хабарлаш тугмачалари ва б.қ. учун қурилиш конструкциялари (деворлар, колонналар) элементларини горизонтал кенгликда жойлашган кесма кўринишида безаклаш. Кенгликнинг эни 150—300 мм. Полосалар деворлар ва колонналарнинг юқори қисмида иш ва ўтиш жойидан кўриш учун қулай жойлаштирилиши керак. Безакланганлар таркибига график тасвирли ёнғин хавфсизлиги белгиларини киритиш керак;
технология жараёнини бузилиши тўғрисида ёки хавфсизлик шароитларини бузилиши: «Огоҳбўл», «Носоз» ва б.қ. ни хабар қилувчи сигнал лампалари ва ахборотли табло;
саноат қурилмалари ва саноат роботларининг ушловчи (қучувчи) мосламаларининг белгиланиши;
хавфли зоналар, участкалар, ҳудудлар, чуқурлар, котлованлар чегарасига ўрнатиладиган вақтинчалик тўсиқлар ёки вақтинчалик тўсиқларнинг элементлари, кимёвий, бактериологик ва радиациявий ифлосланганликларни вақтинчалик чегараланган (тўсилган) жойлари, шунингдек кириш вақтинча тақиқланган зоналар, участкалар ва бошқа тўсилган жойларни белгиланиши.
Вақтинчалик тўсиқларнинг сирти бутунлай қизил сигнал ранг билан бўялиши ёки алмашадиган қия (45—60о бурчак остида) қизил сигнал ва оқ контраст рангли полосаларга эга бўлиши керак. Полосаларнинг кенглиги -20-300 мм қизил ва оқ рангли полосалар кенглигининг нисбати 1:1 дан 1,5:1 гача;
тақиқловчи хавфсизлик белгилари ва ёнғин хавфсизлиги белгилари.
Қизил сигнал рангидан фойдаланишга рухсат этилмайди:
тезда билишни талаб қилмайдиган (ёнғин хабарловчилари, ёнғин қувурлари, ёнғин ўчириш қурилмалари сув билан таъминловчилари ва б.қ.) муқим ўрнатиладиган ёнғинга қарши ҳимоя воситалари (уларни элементлари) ни белгилаш учун;
адашмаслик ва халақит бермаслик учун эвакуация йўлларида (тақиқловчи хавфсизлик белгилари ва ёнғин хавфсизлиги белгиларидан ташқари);
Сариқ сигнал рангини қўллаш керак:
қурилиш ва бошқа конструкциялар элементларини белгилаш учун, улар ишловчиларни жароҳат олишига сабабчи бўлиши мумкин: паст балкалар, пол сиртидаги ўнқир-чўнқирлар, кам сезиладиган зиналар ва б.қ.;
ускуналар, машина ва механизмларнинг бирикмалари ва элементларининг белгиланиши, улар билан эҳтиётсизликда ишлаш одамлар учун хавфли бўлади: очиқ ҳаракатланувчан узеллар, баландликда ишлаш учун майдонча тўсини конструкцияси, шунингдек шипга ёки технологик арматура деворлари ва механизмларига доимий осилган майдончалар ва б.қ.;
транспорт воситалари, кўтариш-тушириш ускуналари ва қурилиш-йўл машиналари, юк кўтаргичлар майдончалари, электркаралар бамперлари ва ён томон сиртлари, юк кўтаргичлар, тележкалар, экскаваторларни буриш платформалари ва стрелаларини ён томон сиртлари, автоюклагичлар қулочи ва майдончалари, юк кўтариш кранлари элементлари, юк илгаклари ўрамлари ва б.қ.
қўзғалувчан монтаж қурилмалари, уларнинг элементлари ва юк қучгич мосламалар, кўтаргичлар элементлари, монтаж миноралари ва нарвонлари қўзғалувчан қисмлари;
назорат, таъмирлаш, ростлаш ва ш.ў. учун даврий равишда рухсат талаб қилувчи ҳаракатланувчи узеллар ва ускуналар, машиналар элементларини жойлашган жойини ёпувчи қопқоқлар, эшикчалар, ғилофлар ва бошқа тўсиқларни ички сиртлари;
хавфли зоналар чегарасида ўрнатиладиган доимий тўсиқлар ёки тўсиқлар элементлари;
участкалардаги: тешиклар, чуқурлар, котлованлар, чиқарилган майдончалар, нарвонлар, балконлар ва баланликдан йиқилиши мумкин бўлган бошқа жойларни доимий тўсиқлари;
хавфли ёки зарарли моддаси бўлган сиғимлар ва технологик ускуналарни белгиланиши;
майдончаларни белгиланиши, эвакуация ҳолатида доимо озод бўлиши керак (эвакуция чиқиш ва кириш жойлари майдончалари, ёнғинга қарши ҳимоя воситаларига, хабарлаш воситаларига, ёнғин нарвонларига-зинапояларига ва б.қ. келиш жойлари).
Йўлнинг юриш қисмида туриши мумкин бўлган қурилиш-йўл машиналари ва кўтариш-транспорт ускуналарига алмашадиган қизил ва оқ полосали огоҳлантирувчи бўёқлаш қўллаш рухсат этилади.
Кўк сигнал рангини қуйидагиларда қўллаш керак:
ёритаётган (ёритувчи) сигнал индикаторларида ва кўрсатиш ёки рухсат этишга мўлжалланган бошқа сигнал қурилмаларида;
буюрувчи (йўл-йўриқ берувчи) ва кўрсатувчи хавфсизлик белгиларида.
Яшил сигнал рангини қўллаш керак:
хавфсизликни белгилаш учун (хавфсиз жойлар, зоналар, хавфсиз ҳолатлар);
ускуналарни нормал тартибда ишлаши, технологик ускуналарни нормал ҳолати ва б.қ. хабарловчи сигнал лампаларини;
эвакуация йўлларини белгилаш;
эвакуация хавфсизлик белгилари ва тиббиёт ва санитар ҳолатга мўлжалланган хавфсизлик белгилари.
Қуйидаги атамалар тегишли қоидалари билан қўлланилади.
Сигнал ранги: одамларни диққатини бевосита ёки мумкин бўлган хавфга жалб қилишга мўлжалланган ранг, хавфли ва зарарли омиллар манбаси бўлиши мумкин бўлган ускуналар, машиналар, механизмлар ва конструкцияларнинг элементлари, иш узеллари, ёнғин техникаси, ёнғинга қарши ва бошқа ҳимоя воситалари, хавфсизлик белгилари ва сигнал белгиланишлари.
Контрастли (қарама-қарши) ранг: кўришни кучайтириш учун ва атрофдаги фонлардан хавфсизлик белгилари ва сигнал белгиланишларни ажратиш учун, график символларни тушунтириш ёзувларини бажариш учун. Хавфсизлик белгиси: маълум геометрик шаклдаги сигналли ва контрастли ранглардан, график символлар ва тушунтириш ёзувларидан фойдаланилган ранг график тасвир, одамларни бевосита ёки бўлиши мумкин бўлган хавфлардан огоҳлантириш учун мўлжалланган, маълум ҳаракатларни тақиқлаш, кўрсатиш ёки рухсат этиш, шунингдек объектлар ва воситаларнинг жойлашуви тўғрисида маълумот учун, уларни фойдаланилиши хавфли ва зарарли омилларни бартараф қилади ёки таъсирини камайтиради.
Ёнғин хавфсизлиги белгиси: ёнғин содир бўлишини бартараф қилиш учун одамни ўзини тутишини тўғрилашга мўлжалланган, шунингдек ёнғинга қарши ҳимоя, хабар бериш воситаларини турар жойини, ёки ёнғин содир бўлганда маълум ҳаракатларни таъқиқлаш.
Сигналли белгиланиш: сигналли ва конраст ранглардан фойдаланиб ранг график тасвир, конструкциялар, деворлар, перила, ускуналар, машиналар, механизмлар, занжирлар, устунлар, чегараловчи тўсиқлар ва б.қ., хавфни белгилаш мақсадида, шунингдек кўрсатиш ва маълумот учун..
Люминесценция: мувозанатланмаган ҳолда турган материални ташқи таъсир (оптик, электрик, механик ва ш.ў.) энергияси ҳисобига ёки ичидан вужудга келган энергия ҳисобига ёритиши (ёритиб нурланиш).
Фотолюминесценция: люминесценция, ташқи квантлар ёритиши таъсиридан қўзғаладиган, бунда квантлар частоталари ва нурланадиган ёруғлик спектри квантлар частоталари ва қўзғатиш ёритишига нисбатан ўзгаради. Ёритаётган материал: люминесценция хоссасига эга материал. Ёритмайдиган материал: люминесценция хоссасига эга бўлмаган материал ва унга тушаётган ёки ўтаётган табиий ёки сунъий ёритишни унинг таркибидаги квантлари частоталарини ўзгартирмасдан, лекин унинг спектрини мумкин бўлган ўзгартириш билан қайтариш қобилиятига эга.
Ёритиш қайтарадиган материал: ўз таркибида оптик элементларга (сферик ёки текис қиррали) эга, булар ўзларига тушадиган ёритишни тушиш йўналишига яқин йўналишга қайтаради.
10.3. Иш жойларини ташкиллаштириш
Иш жойи – ишлаб чиқаришнинг дастлабки ва асосий звеноси, унинг рационал ташкиллаштирилиши меҳнатни илмий ташкиллаштирилишининг барча комплекс саволларида муҳим аҳамиятга эга. Фақат иш жойида ишлаб чиқариш жараёни элементлари: – меҳнат воситалари, меҳнат предметлари ва меҳнатнинг қўшилиши содир бўлади. Иш жойида меҳнатнинг бош мақсади – сифатли, тежамли ва ўз вақтида маҳсулот тайёрланиши ёки ўрнатилган ҳажмдаги ишни бажарилишига эришилади. Ишлаб чиқаришнинг тури, технология жараёнининг хусусиятлари, меҳнат фаолиятининг характери, меҳнатни ташкиллаштиришнинг шакли ва бошқа омилларга кўра иш жойларининг синфланиши аниқланади. Масалан, иш жойининг механизациялаштириш даражасига кўра иш жойлари механизациялаштирилган, автоматлаштирилган ва қўлда иш бажариладиган иш жойларига бўлинади.
Ўз навбатида механизациялаштирилган иш жойлари қисман механизациялаштирилган (дастгоҳ, ускуна, механизм ва б.қ. олдида ишлаш) ва механизациялаштирилган, автоматлаштирилганлари эса – ярим автоматлаштирилган ва роботлаштирилганларга бўлинади. Меҳнатни бўлиниш белгиси бўйича иш жойлари шахсий ва жамоавий (бригадали), ихтисослашуви бўйича – оммавий, махсуслашган ва махсус, хизмат кўрсатиладиган ускуналар сонига кўра– бир дастгоҳли ва кўпдастгоҳли, қўзғалувчанлик даражасига кўра: муқим ва олдга ҳаракатланувчанларга бўлинади. Иш жойлари хонада, очиқ ҳавода, баландликда, ер остида бўлиши мумкин. Уларда иш ўтириб, турган ҳолда ва бу ҳолатлар алмаштирилиб бажарилиши мумкин.
Иш жойини ташкиллаштириш – бу унинг меҳнат воситалари ва предметлари билан жиҳозланиши ва уларнинг маълум тартибда жойлашуви бўйича тадбирлар тизими. Иш жойига хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш деганда меҳнат жараёнини амалга ошириш учун керакли воситалар, меҳнат предметлари билан таъминланиши ва уларнинг маълум тартибда жойлашуви тушунилади. Иш жойини ташкиллаштиришнинг асосий мақсади – ишлаб чиқариш топшириғини ўрнатилган муддатларда ускуналар, иш вақти, энг кам жисмоний куч билан илғор меҳнат методларини қўлланилиши, ишларни олиб боришни хавфсиз ва ёқимли шароитларини яратилиши эвазига юқори сифатли ва иқтисодий самарали бажарилишига эришиш.
Ишлаб чиқаришнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда иш жойини ташкиллаштиришга бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади: ақлий ва жисмоний меҳнат элементларининг нисбати, унинг жавобгарлик даражаси. Иш жойларини лойиҳалашда, шунингдек ёритилганлик, ҳарорат, намлик, босим, шовқин, титраш, чанг ажралиши ва иш жойларини ташкиллаштиришнинг бошқа санитар-гигиеник талаблари ҳисобга олиниши керак. Қуйидагилар керакли талаблар бўлади:
иш жойининг тавсифномаси;
иш жойини ташкиллаштиришга умумий талаблар;
иш жойини жиҳозланиши;
иш жойини маконан ташкиллаштириш ва ташкилий жиҳозлар, асбоблар, материалларни жойлаштириш тартиби;
иш жойида меҳнатни ташкиллаштиришни таърифи ва тавсияланадиган меҳнатни илғор усуллари ва методлари;
иш жойига хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш, бошқариш ва хизмат кўрсатиш хизматлари билан алоқа қилиш усуллари ва воситалари;
иш жойида меҳнат шароитлари;
хавфсизлик ва меҳнатни мухофаза қилиш талаблари;
меҳнатни нормалаштириш, қўлланилаётган меҳнат шакллари ва ҳақ тўлаш тизими;
иш жойидаги ҳужжатлаштириш;
намунавий лойиҳаларни тадбиқ қилишни иқтисодий самарадорлиги.
Иш жойларини жиҳозлаш ва режалаштириш – уларни ташкиллаштиришни асосидир. Иш жойларини жиҳозлашни элементлари асосий ва ёрдамчи ускуналар, технологик ва ташкилий жиҳозлар бўлади. Ёрдамчи ускуналар кўтариш қурилмалари, турли хил транспортерлар, назорат приборлари, синаш стендлари ва бошқа ёрдачи воситалардан таркиб топган. Технологик жиҳозлар ўз ичига асбоблар ва техник ҳужжатларни олади. Ташкилий жиҳозларга қуйидагилар киради:
иш жойларидаги технологик жиҳозлар, тановарлар, хом-ашё, материаллар, тайёр буюмлар, чиқиндиларни жойлаштириш ва сақлаш учун воситалар;
ишлаб чиқариш мебеллари;
сигналлаштириш ва алоқа воситалари, маҳаллий ёритиш;
ускуналар ва иш жойларига қараш предметлари (шўтка, мойлагич, илгаклар ва б.қ.);
тўсқич (чегаралагич, ёпгич) ва сақлагич қурилмалари;
ишлаб чиқаришни ички макон деталлари.
Бўлиши лозим бўлган воситалар ва меҳнат предметларини меҳнат ҳаракатлари, уларни сонли ва сифатли тавсифномалари, иш жойининг майдони ташкил қилади. Иш жойини режалаштиришни такомиллаштириш, ортиқча ва норационал меҳнат ҳаракатларини бартараф қилишга, ишчини ва меҳнат жараёнини моддий элементларини силжишини максимал қисқартиришга йўналтирилган, демак, меҳнат самарадорлигини ошириш ва ишчини чарчоғини камайтиришга йўналтирилган бўлиши керак.
Иш жойини илмий асосланган режалаштиришни методологик асоси – унинг эргономика талабларига мослигидир. Бунга одамни антропометрик ва психофизиологик маълумотларига мос, меҳнат функцияларини эркин амалга ошириш имконини берадиган, ишчига керакли оператив макон таъминлаш асосида, иш зоналарини рационал шакллантириш ва ишлаб чиқаришни моддий элементларини тўғри жойлаштириш ҳисобига эришилади. Иш жойларини рационал режалаштириш аниқ тартиб ва жойлаштирилишида доимийлик, асбоблар ва мосламалар, ҳужжатлар, ҳам иш жараёнидаги деталлар, ҳам уларни сақланишида ва қулай иш ҳолатида таъминланиши, меҳнат жараёнида ишчини ҳаракатларини максимал тежаш билан бажарилиши, шунингдек тўлиқ меҳнат хавфсизлигини таъминлашни назарда тутиши керак.
Иш жойининг ишлаб чиқариш учун ажратилган майдонини тўғри фойдаланиши муҳим талаб бўлади. Иш жойида оператив ва ёрдамчи иш макони тайин қилинади. Оператив маконда барча керакли ускуналар, ёрдамчисида – кам фойдаланиладиган воситалар ва меҳнат предметлари жойлаштирилади. Оператив макон турли аҳамиятдаги иш зоналарига бўлинади.
Иш зонаси – бу горизонтал ва вертикал йўналишларда қўллар етадиган чегара билан чекланган уч ўлчамли макон участкаси. Ишловчига: «ўтириш», «туриш», «ўтириш-туриш» да минимал чарчоқ келтирувчи иш ҳолатини танлаш катта аҳамиятга эга. Танлаш жисмоний кучайишни, керакли ишни бажариш, унинг суръати ва тавсифини ҳисобга олиб амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида ускуналарни ва жиҳозларни жойлашувини хавфсизлик талаблари нормаларига ва меҳнат шароитларига мослиги ўрнатилади. Иш жойини рационал жойлаштиришни лойиҳалашни муҳим бошланғич асоси – унинг ўрнатилган технология ва меҳнат тақсимоти шакллари бўйича ихтисослашуви; ишлаб чиқилган меҳнатни методлари ва усуллари; хавфсизлик ва меҳнатни мухофаза қилиш талаблари. Иш жойларини жойлаштиришда транспорт-ўтиш ва ҳаракатланишни рационал кенглигига риоя қилиш, шунингдек кўтариш-ташиш воситалари турларини тўғри аниқлаш керак. Асосий бўйлама ва кўндаланг ўтишлар тўлиқ бўлиши, боши берк бўлмаслиги керак.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.