Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 23


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 23 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
20.9. Қўл электрли машиналарини хавфсиз эксплуатация қилиш

Қўл электрли машиналар қуйидаги синфларда тайёрланади. 1. Барча деталлари изоляцияланган, кучланиш остида турган, штепсель вилкали, ерлатиладиган контактга эга машиналар. 1-синф машиналарининг барча кучланиш остида бўлган деталлари асосий изоляцияга эга ва алоҳида деталлари иккиланган изоляцияли ёки кучайтирилган изоляцияли бўлиши мумкин. 2. Кучланиш остида бўлган барча деталлари иккиланган изоляцияли ёки кучайтирилган изоляцияли бўлади. Бу машиналар ерлатиш учун қурилмага эга эмас. 3. 42 В дан кўп бўлмаган номинал кучланишга ҳисобланган машиналар, уларнинг ҳам ички, ҳам ташқи занжири бошқа кучланиш остида бўлмайди. 3-синф машиналари автоном ток манъбасидан ёки умумий занжирдан изоляциялаш трансформатори ёки ўзгартиргичи орқали ток билан таъминланади, уларни салт юриш кучланиши 50 В дан ошмаслиги керак, иккиламчи электр занжири эса ерга уланмаган бўлиши керак.

Электр асбоби ва 1-синф қўл электрли машиналари билан хавфи юқори хоналарда ва хоналар ташқарисида ишлашга электрхавфсизлиги бўйича II дан кам бўлмаган гуруҳли персоналга рухсат берилади. Қўшимча ускуналарни (трансформаторлар, частоталарни ўзгатиргичлар, ҳимоя-ўчириш қурилмалари ва б.қ.) электр занжирига қўшиш ва уларни ажратиш гуруҳи III дан паст бўлмаган электртехник персонал томонидан бажарилади.

Хонани категориясига боғлиқ ҳолда электр токи билан шикастланиш хавфи даражаси бўйича қуйидаги синфлардаги электрасбоблар ва қўл электрли машиналари қўлланилиши керак:

1-синф – ишлаб чиқариш шароитларида (қурилиш-монтаж ишларини тайёрлаш ва бажаришдан ташқари) эксплуатациялашда. 1-синф электрасбоблари ва қўл электрли машиналари билан ишлашда шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак;

2– ва 3-синфлар – шахсий ҳимоя воситаларисиз ишлашга рухсат этилади, қурилиш-монтаж ишларини тайёрлаш ва бажаришдан ташқари, бунда 2-синф электр машиналари ва асбоблари билан ишлашда кўрсатилган воситалардан фойдаланиш керак;

3 – синф – жуда ёқимсиз ишлаш шароитлари мавжудлигида (идишлар, аппаратлар ва операторни ҳаракатланиши ва чиқиш имконияти чекланган бошқа металл сиғимларда), шунингдек қурилиш -монтаж ишларини тайёрлаш ва бажаришдаги жуда хавфли шароитларда.

Хавфи юқори хоналарда ишларни олиб боришда кучланиши 42 В дан кўп бўлмаган қўл электрли ёритгичлар қўлланилади. Жуда ёқимсиз шароитларда кучланиши 12 В дан юқори бўлмаган қўл ёритгичларидан фойдаланилиши керак. Кучланиши 42 В гача бўлган ёритгичларда таъминот манбаъси сифатида пасайтириш трансформаторлари, машинали ўзгартиргичлар, генераторлар, аккумлятор батареялари қўлланилади.

Ерлатувчи ўтказгич изоляцияланмаган бўлиши ва йиртиқларга, синиқларга ва б.қ.эга бўлмаслиги керак. Паст кучланиш чулғамлари ҳам ерлатилган бўлиши керак. Чулғамларни ерлатиш тегишли унинг чиқишини трансформатор корпусининг ерлатиладиган қисқичига бириктириш билан бажарилади.

Қўл электрли машиналари, кўчма ёритгичлар ва электрасбоблар билан ишлашдан олдин қуйидагиларни бажариш керак:

деталларни комплектланганлиги ва ишончли маҳкамланганлигини текшириш;

кабелни (шнурни), унинг ҳимоя қувурчалари ва штепсель вилкасини созлигини ташқи кўрикдан ўтказиб, текшириш;

корпусни изоляцияланган деталларини, дасталар ва шеткатутгичлар қопқоқлари бутлигини текшириш;

ҳимоя ғилофларининг мавжудлиги ва уларнинг созлиги;

ўчиргични аниқ ишлашини текшириш;

салт юришда ишлашини текшириш;

1-синф машиналарида ундан ташқари, ерлатиш занжирини созлигини текшириш (машина корпуси ва штепсель вилкасини ерлатилган контакти орасида);

Ўтказгичлар ва кабелларни иссиқ, нам ва мойли металл сиртлар ёки нарсаларга бевосита тегиб кетишига рухсат этилмайди. Қўл электр машиналари ёки кўчма электр ёритгичлар билан ишлашда, қандайдир носозлик аниқланганда, ишлар зудлик билан тўхтатилади.

Қўл электрли машиналар, электринструментлар, кўчма ёритгичларни сақланиши ва созлигини назоратини махсус бириктирилган электрхавфсизлиги бўйича гуруҳи III дан паст бўлмаган персонал олиб боради. Электр асбоблар ва қўл электрли машиналардан фойдаланаётган шахсларга тақиқланади:

а) қўл электр машиналарини ва асбобларни бошқа шахсларга бериш;

б) қўл электр машиналари ва электр асбобларни бузиш ва ўзи қандайдир таъмирлашни олиб бориш (ҳам электрасбобларни ёки қўл электр машинасини ўзини, ҳам штепсель бирикмалари ўтказгичлари ва ш.ў.);

в) қўл электр машинаси ёки электр асбобларни ўтказгичини ушлаш ёки айланаётган кесувчи асбобларга тегиш;

г) ишлаш вақтида қўл билан қиринди ёки опилкани қўл электрли машина тўлиқ тўхтаганича олиб ташлаш;

д) тиркама нарвонларда ишлаш. Бу ишларни бажариш учун ҳавозалар ёки кўприкчалар ўрнатилиши керак;

е) барабанлар ичига қозонлар, металл резервуарлар ва ўхшаш қурилмалар кўчма трансформаторлар ёки частота ўзгартиргичларни киритиш;

ж) қўл электр машиналари ва электрасбобларини назоратсиз ва электр занжирига уланган ҳолда қолдириш.

Ҳар бир пневмоасбоб паспорт билан таъминланган бўлиши, унда даста ва асбоб корпусини тебраниш амплетудаси, чиқарилган вақти, шунингдек уни хавфсиз эксплуатациялаш талаблари кўрсатилади. Паспортда асбобни режали-олдини олиш ва капитал таъмирлашлари қайд қилинади. Титраши хавфли асбобда ишлаш вақти иш куни давомийлигининг 2/3 қисмидан ошмаслиги керак. Аварияли вазиятларда, яъни ишда танаффуслар мумкин бўлмаганда, ишловчиларни алмашиши таъминланиб, пневматик асбоб билан ишларни доимий олиб боришга рухсат берилади.

21. МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОМИЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИНИ ОҚИБАТИ

21.1. Меҳнат хавфсизлигини асосий ишлаб чиқариш омиллари

Меҳнат жараёнида одамга ишлаб чиқариш муҳитини жуда кўп турли омиллари таъсир қилади, уларни тўплами меҳнат шароитини у ёки бу ҳолатини аниқлайди. Ишлаб чиқариш омиллари техник, эргономик, санитар-гигиеник, ташкилий, эстетик, психофизиологик, ижтимоий маиший, табиий-иқлим, иқтисодийларга бўлинади.

Техник омиллар ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражасини; ускуналардан тўлиқ фойдаланиш ва иш жойини рационал ташкиллаштиришни; электрон ҳисоблаш ва бошқариш техникаидан фойдаланишни; жамоа ҳимоя воситаларини мавжудлиги ва созлигини; хавфли зоналарни тўсилганлигини ва б.қ. акс эттиради.

Эргономик омиллар технологик жараёнларда қуйидагилар: тезлик, энергетик, кўриниш ва одамни бошқа физиологик имкониятлари мос ўрнатилганлиги; меҳнат ва дам олишни рационал тартибини, ахборот ҳажмини камайтириш, асабий эмоционал кучланишни ва физиологик кучланишни камайтириш; кабий танлов қўлланилишини тавсифлайди. Бу техникани тезлик параметрлари, иш органларидан тушаётган ахборот ҳажмига, иш жойини ташкиллаштириш даражасига, бошқарув органлари ва кўрсатиш индикаторларини қулай жойлашганлигига, оператор ўтиргичининг конструкциясига, иш зонасининг кўринишига боғлиқ.

Эстетик омиллар одамни эстетик талаблари ва иш жойлари (меҳнат қуроллари) ва ишлаб чиқариш муҳитида амалга оширган бадиий конструкторлик ечимлари мослигини акс эттиради. Санитар -гигиеник омиллар иш жойларида (ҳаво муҳитини сифати, зарарли моддалар ва нурланишлар даражаси, шовқин, титраш, ёритилганлик ҳолати ва б.қ.) ишлаб чиқариш санитарияси ҳолатини кўрсатади. Улар ГОСТ, МХСС ва б.қ. талабларига мос бўлиши керак.

Ташкилий омиллар корхонада меҳнат ва дам олиш тартибини; интизом ва меҳнатни ташкиллаштириш шаклини; ишчиларни махсус кийим, махсус оёқ кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлини; меҳнат жараёнини, хусусан, меҳнатни мухофаза қилишни назоратини, ишловчиларни касб маҳоратидан тайёрланганлик сифатини ва б.қ. тавсифлайди.

Психофизиологик омилларга меҳнатни оғирлиги ва кучланганлиги, жамоада маънавий психологик иқлим, ишловчиларни бир-бири билан муносабати ва б.қ. киради.

Ижтимоий-маиший омилларга ишлаб чиқаришнинг умумий маданияти, иш жойларида тартиб ва тозалик, ҳудудларни кўкаламзорлаштирилганлиги, санитар-маиший хоналар, ошхона, тиббий пункт, поликлиника, мактабгача болалар муассаси билан таъминланганлиги ва б.қ. киради.

Табиий-иқлим омиллари бу ҳудудни географик ва метеорологик хусусиятлари (денгиз сатҳидан баландлиги, жойни рельефи, ҳарорат, намлик, ҳавони ионлашуви, ҳаракатланувчанлиги, атмосфера босими, ёғингарчилик хили ва частотаси ва б.қ. ни ўз ичига олади.

Иқтисодий омиллар ўз ичига меҳнатни техник қуролланганлигини ошиши: ускуналардан энг кўп тўлиқ фойдаланилиши, иш жойини рационал ташкиллаштириш, оптимал технологияни танлашни олади. Иш вақтини кераксиз сарфланишини йўқотиш ва камайтириш, ишларни ритм ва темпларини қатъий регламентлаш ҳам иқтисодий омилга киради.

Меҳнат шароитлари ишлаб чиқариш омилларини умумлашган таъсирига боғлиқ ва, ўз навбатида, иш унумдорлиги ва меҳнат натижаларига, ишловчиларнинг соғлик ҳолатига таъсир ўтказади. Мақбул шароитлар умумий ўзини ҳис этишни, одамни кайфиятини яхшилайди, юқори иш унумдорлиги учун замин яратади, ва тескариси, ишлаб чиқариш жароҳати ва ва касалланишлар содир бўлишига олиб келади.

Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш – корхона маъмуриятини, иш берувчини бош вазифасидир.

21.2. Ишлаб чиқариш жароҳатланиши ва касб касалликларининг сабаблари

Ишлаб чиқариш жароҳати (меҳнатда майиб бўлиш) – бу организмга турли ташқи, хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини оқибати. Кўпчиллик ҳолларда ишлаб чиқариш жароҳати – бу механикли таъсирлар: уриб кетишлар, йиқилишлар ёки механик ускуналар билан тегиб кетишларнинг натижаси. Қуйидаги таъсирлар оқибатида жароҳатланиш мумкин:

кимёвий омиллар, масалан заҳарли химикатлар билан, заҳарланишлар ёки куйишлар кўринишида;

электр токи – куйишлар, электр токи уришлар ва б.қ.;

юқори ёки паст ҳарорат (куйишлар ёки совуққотишлар);

турли омиллар биргаликда.

Ишлаб чиқариш жароҳати – бу ишлаб чиқаришдаги (корхонадаги) бахтсиз ҳодисалар тўплами. Ишлаб чиқариш жароҳатининг бир-неча сабаблари фарқланади.

техникали, конструкторлик камчиликлар, машиналар, механизмларнинг носозлиги, технология жараёни такомил эмаслиги, оғир ва зарарли ишларнинг етарли механизациялаштирилмаганлиги ва автоматлаштирилмаганлиги;

санитария-гигиенали, санитария нормалари (масалан, намлик ва ҳарорат бўйича) талабларининг бузилиши, санитар-маиший хоналар ва қурилмаларнинг йўқлиги, иш жойини ташкиллаштиришдаги камчилликлар ва б.қ.билан боғлиқ;

ташкилий, транспорт ва ускуналарни эксплуатация қилиш қоидаларининг бузилиши, юклаш-тушириш ишларининг ёмон ташкиллаштирилганлиги, меҳнат ва дам олиш тартибининг бузилиши (ишдан ташқари ишлар, тўхтаб қолишлар ва б.қ.), хавфсизлик қоидаларининг бузилиши, ўз вақтида йўл-йўриқ бермаслик, огоҳлантирувчи ёзувларнинг йўқлиги билан боғлиқ;

психофизиологик, ишловчиларни меҳнат интизомини бузиши, иш жойида маст бўлиб қолиши, қасддан ўзини жароҳатлаши, ўта толиқиши, соғлиғининг ёмонлиги ва б.қ.билан боғлиқ.

Касб касаллиги – бу зарарли меҳнат шароитларини организмга доимий ёки узоқ вақтли таъсири натижасида ишловчининг соғлиғини шикастланиши. Ўткир ва сурункали касб касалланишлари фарқланади. Зарарли ишлаб чиқариш омилларининг чегаравий рухсатли даражасидан ёки чегаравий рухсатли концентрациясидан ортиқ таъсиридан қўқисдан (бир иш сменаси давомида) вужудга келган касаллик ўткир касб касаллигига киради. Икки ва ундан кўп ишловчи касалланганда, бу касаллик гуруҳли касб касаллиги дейилади.

Ишлаб чиқариш омилининг чегаравий рухсатли даражаси – бу шундай даражаки, унинг таъсирида ўрнатилган иш давомийлигида бутун иш стажи даврида жароҳатланишга, ҳозирги ва кейинги авлодаларни узоқ муддатли ҳаётида касалланишга ёки иш жараёнида соғлиқ ҳолатини четланишига олиб келмайди. Ўткир касб касаллиги пайвандлаш ишларини бажаришда ультрабинафша нурланишдан кўзларни куйиши кўринишида, хлор, углерод оксиди билан заҳарланишда бўлиши мумкин.

Сурункали касб касаллиги зарарли ишлаб чиқариш омилларининг кўп мартали ва узоқ вақтли таъсиридан кейин ривожланади, масалан, титраш, ишлаб чиқариш шовқини ва б.қ.

Ёқимсиз (зарарли) меҳнат шароитлари чангланганликдан (шахталар, цемент ишлаб чиқарилиши), газланганликдан (кимёвий жараёнлар, ғишт заводлари), намликнинг юқорилигидан, ишлаб чиқариш шовқинидан, титрашдан, тананинг ноқулай ҳолатидан, оғир жисмоний меҳнатдан ва б.қ. яратилиши мумкин. Ишлаб чиқариш зарарларининг турига боғлиқ ҳолда пневмокониозлар, тери қатламининг жароҳати, таянч-ҳаракат аппаратининг бузилиши, титраш касаллиги, шовқин касаллиги (карқулоқлик) ва б.қ. касалликлар ривожланиши мумкин.

21.3. Иш жойларида жароҳатланиш сабаблари ва жароҳатланишни олдини олиш

Бахтсиз ҳодисаларда одам организми терисини шикастланиши ва унинг функцияларини бузилишига жароҳатланиш дейилади. Кишиларга хавфли: механик (кесилиш, синиш, чиқиш ва б.қ.), термик (куйиш, совуқ уриш), кимёвий (кимёвий куйиш), электрик (куйиш, терини металлашуви, ток уруши ва б.қ.), психологик (асаб бузилиши, қўрқиш ва б.қ.) омиллар таъсир этганда одам организми терисини шикастланиши ва унинг функцияларини бузилишига жароҳатланиш дейилади.

Иш жойидаги жароҳатланишлар сабабларини техник, ташкилий, санитар-гигиеник, психофизиологик, субъектив ва иқтисодий гуруҳларга бўлиш мумкин.

Техник сабабларга машиналар, механизмлар, асбоблар, мосламалар конструкциясидаги камчиликлар ёки уларнинг носозлиги; ёпгич, тўсқичлаш, шамоллатиш қурилмалари, электр ускуналарини ерлатиш ёки нуллатиш йўқлиги, такомил эмаслиги, носозлиги; заҳарли суюқликлар, газлар сизиб ўтиши ва б.қ. киради.

Ташкилий сабабларга ишловчиларни меҳнат мухофазаси бўйича ўқитиш ва йўл-йўриқлар бериш ўз вақтида бўлмаганлиги ёки сифатсиз ўтказилганлиги, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномаларнинг йўқлиги, ишловчиларни меҳнат мухофазаси талабларини бажаришини назорати етарли эмаслиги, иш жойларини тузилиши қониқарсизлиги, гуруҳли ишларни ташкиллаштиришда ишчиларни махсус кийим ва бошқа ШҲВ билан таъминлаш етарли эмаслиги, техника ва асбоблардан нотўғри фойдаланиш, технология жараёни, меҳнат ва дам олиш тартибини бузилиши киради.

Санитар-гигиеник сабабларга ноқулай табиий иқлим шароитлари ёки хоналардаги микроиқлим, ҳавода зарарли моддаларни миқдори кўпайганлиги, шовқин, титраш, нурланишларнинг юқори даражадалиги, қониқарсиз ёритилганлик, иш жойлари ва маиший хоналарни носанитар ҳолати, шахсий гигиена қоидаларига риоя этилмаслиги киради.

Психофизиологик сабабларга меҳнатни юқори кучланганлиги, монотонлиги, организмни анотомо-физиологик ва психологик хусусиятларини мос эмаслиги, толиқиш, жамоада психологик ҳолатни қониқарсизлиги ва б.қ. киради.

Субъектив сабабларга ишловчини шахсий тартибсизлиги, меҳнат мухофазаси бўйича йўриқномаларни бажармаганлиги, маст ёки гиёҳванд моддадан кайф ҳолатида бўлганлиги, касалланиш ҳолати ва б.қ. киради.

Иқтисодий сабабларга ишловчини юқори унумдорлик ва иш ҳақини таъминлашга интилиб меҳнат мухофазаси масалаларига беписанд қараши, меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларга етарли даражада воситалар ажратилмаслиги ва б.қ. киради.

Бахтсиз ҳодиса (жароҳатланиш, касалланиш) ни қандайдир битта, лекин кўпчиллик ҳолларда бир нечта ўзаро боғланган ёки боғланмаган, иш жойида хавфли вазият яратувчи, сабаблар келтириб чиқариши мумкин. Хавфли вазият ўз ичига хавфли шароитлар ва хавфли ҳаракатларни олади.

Хавфли шароитлар – ўрнатилган меъёрларга мос бўлмаган ишлаб чиқариш муҳити ҳолати.

Хавфли ҳаракатлар – ишловчини ўқимаганлиги, қила билмаслиги, истамаслиги, қобилиятсизлиги алоҳида ҳолатларда эса – ишлаб чиқариш ҳолатларини тўғри баҳолаш ва меҳнат мухофазасини меъёрлари ва қоидаларини барча талабларини бажариш имконияти йўқлиги оқибатидаги нотўғри, уқувсиз ҳаракатлари.

Жароҳатланишни олдини олиш (профилактикаси). Жароҳатланишларни олдини олиш бўйича тадбирлар ўз ичига меҳнат мухофазаси масалаларини ечиш, ҳар бир ишлаб чиқариш участкасида ишларни хавфсиз ташкиллаштиришни янги, илғор методларини тадбиқ этишни олади.

Меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларни қонунчилик, ташкилий, техник, даволаш-профилактика ва иқтисодий тадбирларга бўлиш мумкин.

Қонунчилик тадбирлари меҳнат мухофазаси соҳасида ишловчиларни ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, уларни меҳнат ва дам олиш тартибини, аёллар ва ёшларни меҳнатини мухофаза қилиш, иш зонасида зарарли моддаларни чегаравий қийматлари санитар меъёрларини, жабрланганларга етказилган зарарларни қоплаш, уларни пенсия таъминоти, имтиёзлари ва б.қ. ўз ичига олади.

Ташкилий тадбирлар меҳнат мухофазасини бошқариш тизимини тадбиқ қилиш, ишловчиларни ўқитиш, йўриқномалар билан таъминлаш, меҳнат мухофазаси бўйича кабинетлар яратиш, меҳнат мухофазаси талабларига риоя этилиши устидан назоратни ташкиллаштиришни ва ҳ.к. назарда тутади.

Техник тадбирлар:

– оғир, зарарли ва монотон ишларни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштиришни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш; хавфсиз технология ва техникаларни яратиш; сақлагич, сигналлагич, тўсқичлаш қурилмаларини ўрнатиш;

– ҳаво муҳитини, ишлаб чиқариш ёритилганлигини меъёрлаштириш бўйича техник ечимлар ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш; иш зоналарида зарарли моддаларни ҳосил бўлишини огоҳлантириш ва чиқариб ташлаш; шовқин ва титрашни камайтириш; зарарли нурланишдан ҳимоялаш;

– зарарли шароитларда ишлаётган операторлар учун ихоталанган кабиналар яратиш ёки масофадан бошқаришни тадбиқ қилиш; жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ва б.қ. ни ўз ичига олади.

Даволаш профилактика тадбирларини: хавфли, зарарли ва оғир шароитларда ишлаётганларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш; уларни даволаш-профилактика овқатлари билан таъминлаш; ишлаб чиқариш гимнастикасини бажариш; хушбўй даволаш ванналар ва массажлар қабул қилинишини таъминлаш ва б.қ. ташкил қилади.

Иқтисодий тадбирларни жароҳатланишни олдини олиш бўйича ишларни бажарилишини моддий рағбатлантириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат мухофазасига ажратилган воситаларни рационал тақсимлаш бўйича ишлар ташкил қилади.

22. ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА СОДИР БЎЛГАН БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАР, УЛАРНИ ТЕКШИРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ҲАМДА ЖАБРЛАНГАНЛАРГА ШИФОКОР КЕЛГУНЧА ДАСТЛАБКИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ

22.1. Ишлаб чиқаришида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва уларни текшириш ва ҳисобга олиш

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса – ишловчи томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини ёки иш берувчининг топшириғини бажараётганда ишлаб чиқаришнинг хавфли омилининг ишловчига жиддий жароҳатли таъсири натижасида ишловчининг вақтинчалик (меъёрий ўрнатилган вақтдан кам бўлмаган) ёки доимий меҳнат қобилиятини йўқотиши ёки жабрланувчининг ўлими содир бўлган ҳодиса.

Ишлаб чиқаришдаги тан жароҳати олишлар, касб касаллигига чалинишлар ва заҳарланишлар келиб чиқиш сабабларига кўра учта гуруҳга: техникавий, ташкилий ва санитар-гигиеник сабабларга бўлинади.

Техникавий сабабларга:

– машина, механизм ва ускуналарни конструкциядаги камчликлар: машиналар иш органлари конструкцияларининг такомил эмаслиги ва уларнинг қулай (рационал) жойлаштирилмаганлиги; цехларда ускуналарни ўрнатиш қоидаси бузилганлиги;

– дастгоҳлар, қўл машиналари мосламаларининг такомил эмаслиги ёки носозлиги;

– тўсувчи мосламалар ёки сақлагич жиҳозларнинг камчиликлари ёки уларнинг йўқлиги, блокировка (тўсқичлантириш) ларнинг йўқлиги ёки конструктив камчиликлари;

– сигнализация (товушлантириш) қурилмаларининг ўрнатилмаганлиги ёки такомил эмаслиги, ҳимояловчи автомат-ўчиргич йўқлиги, тўхтатиш қурилмасининг такомил эмаслиги, ҳимояловчи ерлатишдаги камчиликлар;

– машина, механизм, ускуна ёки уларнинг боғлам ва деталларидаги конструктив камчиликлар, носозликлар ҳамда бошқариш ускуналари қурилмаларидаги емирилишлар ва носозликлар, электр ўтказгич ихотасидаги носозлилар; ускуна, асбоб, сақлагич ва тўсувчи қурилмалар деталларининг синиши ёки бузилиши;

– бинолар, иншоотлар ва улар элементларининг қониқарсиз техник холати (носозлиги, санитар ва қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мос эмаслиги); ишлаб чиқариш бинолари элементлари: томи, деворларини, шип, поллари, зинапоя майдончаларини, ўтиш ва қайтиш жойларининг қулаши ёки бузилиши;

– технологик жараёнларни ишлаб чиқишда меҳнат хавфсизлиги стандартлари талабларининг етарлича ҳисобга олинмаганлиги, оғир ва хавфли иш операцияларининг (ортиш-тушириш, ташиш ва омбордаги ишлар) етарли механизациялаштирилмаганлиги, қурилиш-монтаж ишларини ва бошқа ишларни бажаришда юк кўтариш ускуналарининг меъёр бўйича таъминламаганлиги киради.

Ташкилий сабабларга:

– йўриқномаларнинг йўқлиги ёки техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ва ёнғин хавфсизлигидан сифатсиз йўл-йўриқ ўтказилганлиги;

– ўрнатилган технология жараёнининг регламенти бузилганлиги;

– меҳнатни нотўғри ташкил этилганлиги (масалан, корхона, тайёрлов маскани ҳудудида пахта хом-ашёсини ғарамлашда); меҳнат операцияларининг ишловчилар ўртасида нотўғри тақсимланганлиги; махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари билан етарлик таъминланмаганлиги; йўриқномалар ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатини текшириш жадвалларининг йўқлиги;

– иш жойлари, ўтиш ва кесиб ўтиш жойларининг тўсиб қўйилганлиги;

– технологик ва энергетик ускуналарнинг ишлатилиши устидан етарли назорат ўрнатилмаганлиги (таъмирлаш жадвалининг бажарилмаганлиги, ускуналар паспортлаштирилмаганлиги);

– носоз асбоб ёки мослама қўлланилганлик;

– меҳнат мухофазаси қоидалари ва йўриқномалари бузилганлиги;

– доимий равишда ишдан ташқари ишлар ишлаш қўлланилганлиги;

– кўргазмали ташвиқот (меҳнат мухофазасининг) воситаларининг етарли эмаслиги киради.

Санитар-гигиеник талабларга:

– оқава сувларда ва ҳавода зарарли моддалар концентрациясининг кўпайиб кетганлиги;

– ноқулай метеорология шароитлари;

– нотўғри ёки етарли даражада ёритилганлик ўрнатилмаганлиги;

– ишлаб чиқаришдаги шовқин даражасининг баландлиги;

– маиший хизмат кўрсатиш хоналарининг йўқлиги, етишмаслиги ёки қониқарсиз ҳолати;

– бир ишловчига тўғри келадиган ишлаб чиқариш хоналари юзаси ва ҳажмини қурилиш меъёрларида келтирилганидан фарқлилиги;

– ишчи ва хизматчилар касалланишининг олдини олиш учун тиббий кўрикдан ўтказиш жадвалларининг бузилиши;

– баъзи бир ишловчилар психологиясининг бажараётган ишларга мос эмаслиги киради.

Ишлаб чиқаришда содир бўладиган тан жароҳати олинишига қарши курашда, асосий шартлардан бири, бахтсиз ҳодисалар ҳисоботини тўғри юритиш ва тахлил қилишдир. Агар ҳисобот ишлаб чиқаришда содир бўлган жароҳатланишлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминласа, тахлил натижасида жароҳатланиш келиб чиқишининг асосий сабаблари аниқланади. Жароҳатлантирувчи омиллар, бахтсиз ҳодиса содир бўлган иш турлари, жароҳатланишга кўпроқ мойил бўлган ишловчилар гуруҳи ҳамда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишнинг тенденцияси аниқланади. Шундай қилиб, кўп томонлама тахлил асосида бахтсиз ҳодисаларни олдини олишнинг аниқ тадбирлари тавсия этилади.

Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини тахлил қилишдан мақсад уларни олдини олиш учун аниқ тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.

Тахлил асосида бахтсиз ҳодисаларни ишлаб чиқаришдаги ускуналар конструкцияси хусусиятларига, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш ва ходимларни хавфсиз иш бажариш усуллари ва услубларига ўқитишдаги камчиликларга боғлиқ бўлган сабаблари аниқланилади.

Бахтсиз ҳодисанинг содир бўлиш ҳолатидан унинг сабаблари келиб чиқиши, унинг олдини олиш тадбирлари бахтсиз ҳодиса сабаблари билан боғланган бўлиши керак.

Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишни тахлил қилишдаги энг оғир масала бахтсиз ҳодисанинг аниқ сабабини аниқлашдир. Амалда бахтсиз ҳодисанинг содир бўлишига узвий боғланган бир неча омиллар сабабчи бўлиши мумкин.

Тахлил қуйидаги босқичларни: тан жароҳати олинишига олиб келган бахтсиз ҳодисанинг барча сабабларини аниқлаш; бевосита бахтсиз ҳодисага олиб келган сабабларнинг узвий боғлиқлигини аниқлаш; жабрланувчининг жароҳатланишига олиб келган бахтсиз ҳодисани асосий сабабини аниқлашни ўз ичига олади.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тахлил қилишдан олдин, уни текшириш ва ҳисобга олиш керак бўлади. Агар текшириш сифатли бўлган бўлса, бахтсиз ҳодиса сабаблари тўғри аниқланилади, унинг тахлили ишончли ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш тадбирлари самарали бўлади.

Бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш. Ишлаб чиқариш корхоналари ва қурилиш ташкилотларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган бахтсиз ҳодисаларни ва ишловчилар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ишловчининг меҳнат қобилияти камида бир кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, Н-1 далолатнома билан расмийлаштирилади.

Иш берувчи текшириш тугагандан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги Н-1 шаклидаги далолатномани бериши керак.

Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир.

Ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол иш берувчига (участка раҳбарига) хабар бериши керак, у эса:

– жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-санитария қисми ёки бошқа даволаш муассасига етказишни ташкил этиши;

– текшириш комиссияси иш бошлашига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ишловчилар ҳаёти, саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва фалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;

– бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги цех (тайёрлов маскани) раҳбари дарҳол ҳодиса тўғрисида иш берувчига ва касаба уюшмасига хабар қилиши шарт.

Иш берувчининг буйруғига кўра, иш берувчи ва касаба уюшмаси вакили ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи таркибида комиссия тузилади.

Ишлаб чиқаришдаги меҳнат хавфсизлигига бевосита жавоб берувчи раҳбар бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этмайди.

Комиссия уч сутка ичида:

– бахтсиз ҳодисани текшириб чиқиши, гувоҳлар ва меҳнат мухофазаси қоидалари, меҳнат хавфсизлиги андозаларини бузишга йўл қўйган шахсларни аниқлаб сўроқ (тушунтириш олиши) қилиши, имкони бўлса, жабрланувчидан тушунтириш хати олиши;

– бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрсатилган Н-1 шаклидаги далолатномани уч нусхада тузиши ва имзо чекиб, уларни тасдиқлаш учун иш берувчига бериши керак.

Иш берувчи ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисани келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш чораларини кўради ва текшириш тамом бўлгандан сўнг уч сутка давомида тасдиқланган Н-1 шаклида далолатномаларни: жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга, текшириш материаллари билан бирга корхона меҳнатни мухофаза қилиш хизмати раҳбарига, давлат меҳнат техника назоратчисига юборади.

Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган бахтсиз ҳодисалар корхона томонидан ҳисобга олинади ва дафтарга қайд қилинади.

Бир вақтнинг ўзида икки ва ундан зиёд ишловчилар билан юз берган гуруҳли бахтсиз ҳодисалар, ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар ва оғир оқибатли бахтсиз ҳодисалар раиси: Қорақалпоғистон республикаси ёки вилоят бош давлат меҳнат техника назоратчиси ва аъзолари таркиби: корхонани юқори турувчи хўжалик органи вакили; иш берувчи; корхона касаба уюшмасини раиси; касаба уюшмаларининг меҳнат техника назоратчиси бўлган махсус текшириш комиссияси 15 кун ичида текширади ва махсус текшириш далолатномасини тузади.

Гуруҳли, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар юз берганда Н-1 шаклидаги далолатнома комиссия томонидан махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг бир сутка ичида комиссия хулосаларига мувофиқ расмийлаштирилади.

Ишлаб чиқариш жароҳатининг оғирлиги тўғрисида хулоса бериш. Ишлаб чиқаришда бахтсиз ходиса содир бўлиши оқибатида, ишловчи тан жароҳати олганда, иш берувчи касаба уюшмаси билан ҳамкорликда 24 соат ичида бахтсиз ҳодиса сабабини текшириши ва унинг натижасини «ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса далолатномаси» билан расмийлаштириши керак. Агар бахтсиз ҳодиса натижасида, ишловчи оғир тан жароҳати олган бўлса, унда махсус текшириш далолатномаси амалдаги қоидаларга кўра тузилади.

Жароҳатнинг оғирлигини тиббий муассаса шифокорлари амалдаги «Ишлаб чиқариш жароҳатини аниқлаш схемаси» асосида аниқлайдилар.

Бахтсиз ҳодиса содир бўлган корхонанинг талабига кўра, жароҳатланган шахсга амбулотория ёки стационар даволаш хизматини кўрсатган тиббий муассаса томонидан ишлаб чиқариш жароҳатининг оғирлиги тўғрисида 3 кун ичида хулоса берилади. Берилаётган хулосада даволовчи шифокор ва бош шифокор ёки бўлинма мудирининг имзоси, тиббий муассасанинг штампи ва мухри бўлиши керак. Тез ёрдам, фақат биринчи ёрдам кўрсатган, даволаш муассасига жабрланувчини келтирган шифокорлар ишлаб чиқариш жароҳатининг оғирлиги тўғрисида хулоса бермайдилар.

Ишлаб чиқариш жароҳатининг оғирлигини аниқлаш асосига анотомик органлар ва системалар шикастланишининг тавсифи, жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи учун олинган жароҳатларнинг хавфлилиги, жароҳат туфайли йўқотилган фаолиятларнинг ҳақиқий қайта тикланиш имкониятларини ҳисобга олиш принциплари қўйилган.

Жароҳат оғирлигини аниқлаш схемасига кўра, жумладан қуйидагилар:

– бош, юз, бўйиндаги синишлар; мияга қон қуйилиши; кўзнинг кўриш қобилиятини йўқотиши мумкин бўлган бошқа жисм кириши ва кўзнинг жароҳатланиши; бўйинда яра бўлиб қон кетиши; катта қон томирларининг шикастланиши; бурун қисмининг ёки қулоқлардан бирининг йўқолиши;

– танада кўкракнинг шикастланиши; тана қисмларининг кўп жойларидан синганлик; юрак ва ўпка фаолиятининг бузилганлиги;

– қўл-оёқ синишлар; бош бармоқнинг охирги бўғинининг, бошқа панжадан иккита бўғинни ёки бир қўлнинг 2—5 панжаларидан жами учта бўғиннинг йўқотилиши; бир оёқнинг икки ёки ундан ортиқ панжаларининг йўқотилиши;

– иссиқликдан ёки кимёвий 4-даражали куйиш; 3-даражали умумий ва 4– даражали совуқ уришлар; электр токи таъсири туфайли юрак-қон томирлари, нафас олиш тизимлари фаолиятининг бузилиши ва бошқалар оғир жароҳатлар қаторига киритилган.

Тана, қўл-оёқда юкланганлик натижасида одатда тез-тез содир бўлиб турадиган чиқишлар оғир тан жароҳатига киритилмайди.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 | Следующая
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации