Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 25


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 25 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
22.4. Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида жароҳатланган ёки касб касаллиги билан касалланган ходимга, бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлган ходим оиласига етказилган моддий зарарни қоплаш

Ҳам иш берувчининг ҳудудида, ҳам унинг чегарасидан ташқарида, шунингдек иш берувчи тақдим этган транспорт воситасида ишга бораётган ва ишдан қайтаётган вақтларда содир бўлган ишловчини меҳнатда майиб бўлиб соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи моддий жавобгар бўлади.

Касбий касалланиш ва касбий заҳарланиш билан боғлиқ зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар кўриб чиқилмоқда.

Ишчи ёки хизматчини вақтинчалик меҳнатга нолойиқлиги ва ногиронлиги ҳам меҳнатда майиб бўлиш оқибатида пайдо бўлган деб тан олинади, агар, бахтсиз ҳодиса ишга бориш ёки қайтиш йўлида, давлат ёки жамоа мажбуриятларини бажараётганда, одамни ҳаётини қутқариш бўйича ўз бурчини бажараётгада, мулкни қўриқлаётганда, ҳуқуқ-тартиботни ушлаб турганда содир бўлган бўлса.

Соғлиқни шикастланишига етказилган зарарни қоплаш ҳолати учун учта шартни биргаликда бўлиши керак: жабрланувчини иш берувчида ишлаши; соғликни шикастланишини меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғланганлиги; зарарни юқори хавф манбаи билан етказилганлиги ёки юқори бўлмаган хавф манбаи билан зарар етказилганда, иш берувчининг айби мавжудлиги. Бу шартларнинг барчаси мавжудлигида иш берувчининг етказилган зарар учун жавобгарлиги қоида бўйича ўрнатилади, жабрланувчиларнинг (ва меҳнатга нолойиқларнинг, боқувчисини йўқотганларнинг) аризаси эса маъмурият ва суд томонидан кўриб чиқилади.

Ишловчини хорижий давлатда ишлаган даврида соғлиғига етказилган зарарга ишловчини хорижга йўллаган ташкилот, корхона умумий қоида бўйича жавобгар бўлади. Агар жабрланувчи хорижда ишга қабул қилинган бўлса, соғлиғига етказилган зарарга жавобгарлик корхона мулкдорига – зарар етказувчи зиммасига юкланади.

Майиблик тушунчаси ҳақида тўлиқроқ тўхташ керак. Майиблик (бахтсиз ҳодиса) – бу ташқи куч таъсири келтириб чиқарган соғлиқни қўқисдан шикастланиши. Майиблик учун кескин, одатда жароҳатли, соғликни шикастланиши тавсифли. Майиблик деганда ҳар қандай жароҳат тушунилади: механик (кирган-суқилган, кесилган, чиққан ва б.қ.), электрли, кимёвий, токсик, радиацияли, психик ва бошқалар, қисқа вақтли ёки узоқ вақт меҳнат қобилиятини йўқотиш, агар у меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса оқибатида бўлса. Аммо майиблик ҳар доим ҳам анотомли нуқсон турли жароҳат билан боғлиқ бўлавермайди; баъзан жароҳатни кўринарли анатомли ва органикли бузилишлар билан биргаликда кечмайдиган патологик жараёнлар келтириши мумкин. Патологик жараён кескинлашуви ҳам жароҳат келтириб чиқариши мумкин.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва текшириш тартиби тўғрисидаги Низом бундай ҳолатларни рўйхатини беради: жароҳат, жумладан бошқа шахс томонидан танани шикастлантириши натижасида олинган жароҳат, ўткир заҳарланиш, иссиқлик уриши, куйиш, совуқда қотиш, чўкиш, электр токи, яшин ва ионлаштирувчи нурланишдан шикастланиш, ҳашоратлар ва судралиб юрувчиларнинг чақиши, ҳайвонларни танага шикастланиш етказиши, портлаш, авариялар, бинолар, иншоотлар ва конструкияларни бузилиши, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида олинган шикастланишлар.

Ўткир касб касалликлари ва заҳарланишлар, агар улар, қоидага кўра, беҳосдан бўлган ҳодиса билан боғлиқ бўлса (масалан, портлаш билан), яъни одам организмига заҳарли моддаларни шу ондаги (зудликдаги) таъсиридан келиб чиққанда бахтсиз ҳодисаларга киритилиши мумкин. Зарарли ишлаб чиқариш (касб) омилларининг бир маротабалик таъсиридан кейин (бир иш сменасидан кўп бўлмаган вақт) вужудга келган касб касалликлари ва заҳарланишлари ўткир ҳисобланилади.

Касб касаллиги – бу касаллик, ёқимсиз ишлаб чиқариш– касбий омиллар таъсиридан келиб чиққан, шунингдек қатор шундай касалликлар, уларнинг ривожланишида маълум ишлаб чиқариш-касбий омил билан сабабли алоқа ўрнатилган ва бошқа организмда худди шундай ўзгариш келтириб чиқарадиган касбий бўлмаган омилларнинг аниқ таъсири бўлмайди. Сурункали касб касаллигини биринчи марта диагнозини ўрнатиш ҳуқуқига (ёки интоксикация қилиш) фақат ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари ва улларнинг бўлинмалари эга.

Маълумки, бирдан – бир касаллик баъзи ҳолатларда касб касаллиги, бошқа ҳолатларда – умумий касаллик бўлади. «Соғликни бошқача шикастланиши» тушунчаси умумий касаллик каби тушунилади. У одатда меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғланмаган ва эҳтиётли ҳолат каби қаралади, унга иш берувчи жавобгар бўлмайди. Бироқ алоҳида, иложсиз ҳолатларда, умумий касаллик ва иш берувчининг хавфсиз меҳнат шароитлари, меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларини қўпол бузилишига йўл қўйганлик оқибатида ишловчини соғлиғига хавф туғдирувчи шароитга солиб қўйгалик сабаблари билан боғлиқлик бўлганда, етказилган зарар учун жавобгарлик иш берувчининг зиммасига юклатилиши мумкин. Умумий касалликни меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ соғлиқни шикастланиши туркумига киритишни керакли шарти малакали (компетентли) тиббий муассаса хулосаси бўлади.

Иш берувчининг унинг айби билан боғланмаган жавобгарлиги. Агар фақат зарар енгиб бўлмайдиган куч ёхуд жабрланувчини ёмон ниятини натижаси бўлмаган барча ҳолатлар учун у жавоб беради. Шундай қилиб, иш берувчи ўзининг айби бўлмаган тақдирда бехосдан-тасоддифий зарар етказилганда ҳам жавоб беради. Иш берувчини жавобгарликдан озод қиладиган енгиб бўлмайдиган кучлар деганда, иш берувчи ҳар қанча уринмасин уларни таъсирини бартараф қила олмайдиган кучлар тушунилади, – одатда бу табиий офатлар таъсири (момақалдироқ, сув босиши, кўчки, тўфон ва б.қ.).

Ишловчини соғлиғига хавфи юқори бўлмаган манъбадан зарар етказилган ҳолатда, агар иш берувчи зарар унинг айбисиз бўлганлигини исботласа, у зарарни қоплашдан озод қилинади. Тамойил амал қилади: айби йўқни – жавобгарлиги йўқ. Юқори эксплатация қилиш манбасини юқори хавф манъбаи деб тан олиш, мулк ҳуқуқига эгалигига кўра, хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив бошқариш ёхуд бошқа асослар бўйича (аренда шартномаси, транспорт воситасини бошқаришга ишончнома, юқори хавф манбасини вақтинчалик фойдаланишга берганлиги тўғрисида компетентли органларнинг фармойиши ва ш.ў.). Агар зарар икки ёки бир неча юқори хавф манъбалари таъсири натижасида содир бўлса, унда жабрланувчига зарарни қопланиш ҳуқуқини берувчи бошқа шартлар мажудлигида, зарарни қоплаш зарар келтирган барча юқори хавф манъбалари эгалари зиммасига солидар юклатилади.

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларида (Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 48-қарори) белгиланган тартиб ва миқдорларда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотган ходимга, бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган тақдирда тегишли ҳуқуққа эга бўлган шахсларга моддий зиённинг ўз вақтида қопланишини таъминланиши, яъни:

– «меҳнат жамоаси» ходимига бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги билан касалланиши натижасида меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда, жабрланувчига у шикастлангунга қадар кейинги 12 ойда олиб турган ёки олиши мумкин бўлган ўртача энг кам иш ҳақининг беш каррасидан кам бўлмаган, ойлик даромадидан унинг касбий ёки умумий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасига кўра ҳисобланган қисмига тенг йўқотилган иш ҳақини тўлаб беришни ва агар жабрланувчининг мухтожлиги ҳамда бепул олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланса, унинг даволаниш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, протез қўйдириш, бировнинг парваришида бўлиш, махсус транспорт воситасини сотиб олиш, бошқа касбга тайёргарликдан ўтиш учун сарфлаши керак бўладиган қўшимча харажатларни ўрнини қоплаш;

– бундан ташқари ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида жароҳатланган жабрланувчига, камида бир йиллик ўртача иш ҳақига тенг миқдорда, бир йўла бериладиган товон пули тўлаши;

– жабрланувчи вафот этган тақдирда дафн этиш харажатларини бу харажатларни қилган шахсга тўлашни ва марҳумнинг қарамоғидаги таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга, боқувчиси вафот этганлиги туфайли, камида 6 йиллик ўртача иш ҳақига тенг миқдорда бир йўла бериладиган товон пули тўлашни ва марҳумни вафот этгунга қадар кейинги 12 ойда олган ўртача, энг кам иш ҳақининг беш каррасидан кам бўлмаган, ойлик даромадининг марҳум ҳаёт вақтида улар ўз таъминоти учун олган ёки олиш ҳуқуқига эга бўлган улуши миқдорида қоплаб бориш ҳамда барча тўловлар миқдорини, иш ҳақининг энг кам миқдори ошиб бориши билан, тегишли миқдорда ошириб бориши кераклиги тегишли қонунларда ўрнатилган.

23. МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ПСИХОФИЗИОЛОГИК ВА ЭРГОНОМИК АСОСЛАРИ

23.1. Одамни психофизиологияси хусусиятлари

Физиология – ҳам яхлит организм, ҳам унинг алоҳида қисмлари: ҳужайралар, органлар, функционал тизимлар ҳаёт фаолияти тўғрисидаги фан. Ҳайвонлар ва одамга қўлланилганда бу фан асаб тизимини ўрганишни асосий вазифа қилиб қўяди. Меҳнат физиологияси – бу меҳнат фаолияти вақтида одам организми фаолиятини ўрганадиган фан. Инженерлик психологияси (меҳнат психологияси) – бу бошқарув ва назорат тизимларида одам фаолиятини, унинг техник тизимлар билан ўзаро ахборотли ҳаракатланишини ўрганувчи психология фани соҳаси. Инженерлик психологиясининг мақсади «одам-машина» тизимларини лойиҳалаш, яратиш ва эксплуатация қилишда олинган билимлардан фойдаланиш бўлади.

Инсон, атроф муҳит билан ўзаро ҳаракатида доимо хавфлар таъсири таваккалига дучор бўлади. Миллионлаб йиллар эволюция ва ижтимоий ривожланиш мобайнида одамда етарлича ишончли хавфлардан ҳимояланиш табиий тизими ишлаб чиқилган. Масалан, одамни хавфсизлигини таъминлашда рефлекслар муҳим роль ўйнайди. Мерос бўйича аждоддан авлодга шартсиз рефлекслар узатилади (эҳтиётлилик туйғуси, овқат излаш ва ҳ.к.), улар ҳаёт учун курашишга мажбур қилади. Ҳаётий тажриба жараёнида хавфлар билан муваффақиятли курашиш учун шартли рефлекслар ишлаб чиқилди. Шартли рефлексларнинг борлигидан одам, ўзини ҳимоясини ташкил қилиб, хавф таъсиридан огоҳлантирилади. Меҳнатни мухофаза қилишда ёруғли, товушли, рангли маълумотлар кенг фойдаланилади. Тахлиллагичларнинг вазифалари ихтисослашган: бир хиллари совуққа, бошқалари– иссиққа, учинчилари оғриқни ва б.қ. қабул қилиш учун мўжалланган. Машиналар ва механизмларни бошқарув органларини, шунингдек асаб тизимининг физиологик хусусиятларидан ташқари турли ҳимоялаш қурилмаларини конструкциялашда одамни ҳаракатланиш аппарати имкониятларини ҳисобга олиш керак.

23.2. Одамни тахлиллагичларини тавсифномаси

«Одам – яшаш муҳити» тизимини хавфсиз ҳолатда ушлаб туриш учун одамни ҳаракатларини атроф муҳит элементлари билан келишиш керак. Одам атроф муҳит билан бевосита аълоқани сезги органлари ёрдамида амалга оширади. Сезги органлари – бу мураккаб сенсор тизимлар (тахлиллагичлар) ўз ичига асаб йўлларини ўтказувчи ва бош миянинг тегишли бўлимларида сигнални сезгига айлантирувчи – қабул қилувчи элементларни (рецепторларни) олади.

Тахлиллагичларни асосий тавсифномаси сезгирлик бўлади, у сезиш чегараси қиймати билан тавсифланади. Абсолют ва дифференциал сезиш чегаралари фарқланади. Абсолют сезги чегараси – бу ғашланишни (ғижинишни) минимал кучи, реакция ҳосил қилиш қобилияти. Дифференциаль сезиш чегараси – жавоб реакциясини таъсирини ўзгартириш учун ғашланишни (ғижинишни) ўзгаришини минамал қиймати.

Тахминан, ташқи дунё тўғрисидаг 70—90% ахборотни одам кўриш орқали олади. Кўриш органи – кўзлар – юқори сезгирликка эга. Қорачиқни ўлчамини 1,5 дан 8 мм гача ўзгариши кўзга сезгирликни юз минглаб марта ўзгартириш имконини беради. Хавфсизликни таъминлашда кўзни мослашиши учун талаб қилинадиган вақтни ҳисобга олиш керак. Кўриш тахлиллагичини катта ёритилганликка мослашуви ёритишга адаптацияланиш дейилади. У 1—2 дан то 8—10 минутгача талаб қилади. Кўзни ёмон ёритилганликка мослашуви (қорачиқни кенгайиши ва сезишни ошиши) суръатли адаптация дейилади ва 40 дан то 80 минутгача талаб қилади.

Кўзларни адаптацияланиш вақтида одамни фаолияти маълум хавфлар билан боғланган. Кўриш ўткирлиги ёритилганликка, контрастлиликка ва бошқа омилларга боғлиқ. Ёритиш сигналидан келтириб чиқариладиган туйғу (сезги) кўриш инерцияси эвазига 0,3 секундгача кўзда сақланади. Кўриш инерцияси стробоскоп самарани келтириб чиқаради, тасвирни тахминан секундига 10 марта алмашиш частотасида (кинематографияда) ҳаракатни узликсиз сезилиши, автомобиль ғилдиракларини айланиши тескари йўналишда қабул қилиниши ва бошқа оптик иллюзияларни вужудга келтиради.

Стробоскоп самара хавфли бўлиши мумкин. Масалан, ўзининг инерциясизлиги оқибатида ёритишни газразрядли лампалари хавфли вазият вужудга келтириши мумкин. Электр кучланишнинг тебраниши ёруғлик оқимини тебранишини яратади. Айланаётган нарсанинг тўхтаганга ўхшаши объектни айланиш частотаси ва ёруғликни тебраниши тенглигида кузатилади. Агар ёритишни чақнаш частотаси айланаётган нарса айланиш сонидан катта бўлса, ҳақиқий томондан тескари томонга айланаётгандек туюлиб иллюзия яратилади.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан рангни нормадан барча четланишлари ҳисобга олиниши керак. Бундай четланишларга қуйидагилар: рангни кўрмаслик, дальтонлик ва гемералопия («товуқ кўрлиги») киради. Рангни кўрмаслик касаллигига чалинган одам барча рангларни кулранг кўринишида қабул қилади. Дальтонлик – рангли кўрликни хусусий ҳолатидир. Дальтончилар одатда қизил ва яшил рангларни, баъзан сариқ ва бинафша рангларни фарқлай олмайди. Уларга бу ранглар кулрангдай туюлади. Дальтонликка чалинган одамлар хавфсизлик мақсадида сигнал ранглари фойдаланиладиган иш жойларида ишлай олмайдилар (масалан, ҳайдовчилар). Гемаралопияга чалинган одам, пасайтирилган ёруғликда (кечқурунғи, оқшомги) кўриш қобилиятини йўқотади. Ранглар одамга турли психофизиологик таъсир ўтказади, буни хавфсизликни таъминлашда ва техник эстетикада ҳисобга олиш керак.

Тери – кўпчиллик ҳимоя-мудофаа фаолиятларини бажарувчи мураккаб орган. У қонни унга кимёвий моддалар ўтишидан ҳимоялайди ва шу билан организмни заҳарланишини бартараф қилади, тана ҳароратини ростлагич ролини бажаради ва организмни қизиб кетишдан ва совуққотишдан сақлайди. Ток ўтказувчан ўтказгич танага тегиб кетган онда тери биринчи ҳимоя қалқони бўлиб хизмат қилади. Катта электр қаршилигига эга бўлиб, баъзан ўнлаб минг Ом га эришадиган, тери аввалига токни ички органлар орқали ўтишига қаршилик қилади, бу эса организмни бошқа хил ҳимояларини киришишига имконият яратади. Тери қоплами фаолиятининг 30—50% га бузилиши махсус тиббий ёрдам кўрсатилмаганда одамни ҳалок бўлишига олиб келади. Терида тактил тахлиллагичларининг турли механик манфаатчиларнинг (тегиб кетиш, босим) тери сиртига таъсирида вужудга келадиган сезги (туйғу) ни қабул қиладиган тахминан 500 мингта нуқтаси бўлади.

Бундан ташқари терида нотекис жойлашган, оғриқ, иссиқ ва совуқни қабул қиладиган тахлиллагичлар ҳам бўлади. Юқорироқ сезгирлик танани узоқроқ жойлашган қисмида бўлади. Тахлиллагичларнинг тавсифли хусусиятларига – адаптациянинг тез ривожланиши (мослашиши), яъни тегиб кетиш ёки босим туйғусининг йўқолиши. Адаптация вақти ғашлантиргични кучига боғлиқ бўлади, танани турли участкалари учун 2 дан 20 секундгача тебранади. Адаптацияланиш туфайли кийимни танага тегиши сезилмайди.

Ҳароратли сезгирлик терморастлашдан эришиладиган тана ҳарорати ўзгармас организмларга хос. Одамни терисида ҳароратни икки хил тахлилагичлари туради: биринчиси фақат совуққа таъсирланади, иккичиси – фақат иссиққа. Иссиқ ва совуқни қабул қилиш чегараси турлича: масалан, иссиқлик нуқталари 0,2 ҳарорат фарқини фарқлайди, совуқ нуқталари эса – 0,4 °С. Ҳароратни сезиш учун керакли вақт тахминан 1 га тенг. Ҳароратли тахлиллагичлар организмни қизиб кетишдан ва совуққотишдан ҳимоялаб тана ҳароратини ўзгармас сақлашга ёрдам беради.

Ҳид хавф тўғрисида огоҳлантирадиган сигнал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Газларни қанчалик хавфли эканлиги барчага маълум. Ҳидсиз хавфли газларни тушуниш-фарқлаш учун, уларга махсус кучли ҳидли моддалар – одарантлар қўшадилар. Ҳид кучларини ўлчайдиган, кенг тарқалган приборлар ҳозирча йўқ. Аммо бизнинг бурнумиз тез онда ҳидли моддаларнинг жуда кичик бўлакчаларини ҳам сезади. Агар тахлилагичларга ҳаёт учун хавфли ёки одам соғлиғига хавф солувчи (эфир, нашатир спирти, хлороформ ва б.қ.) моддалар тушиб қолса, нафас олиш рефлексли секинлашади ёки қисқа вақтга кечикади.

Физиология ва психологияда тўрткомпонентли таъам (таъам-лаззат-таъаб) назарияси қабул қилинган, унга кўра таъамнинг асосий тўртта кўриниши бўлади: аччиқ, чучик, шўр, нордон. Қолган барча таъам сезгилари – асосий турларнинг аралашмалари-чатишмалари бўлади. Таъамни тилнинг шиллиқ пардасидаги махсус ҳужайрасифатлар қабул қилади. Таъам тахлиллагичларининг фарқлаш сезгирлиги анчагина қўпол, лекин шунга қарамай таъам туйғулари хавфсизликни таъминлашда огоҳлантириш вазифасини бажаради.

Одамнинг мускулларида рецепторлар мавжуд. Улар мияга мускуллар қандай ҳолатда турганлигини сигнал билан хабар қилиб туради. Бунга жавобан, мия мускулларни ишини мувофиқлаштирувчи импульслар йўллайди. Мускуллар сезгиси, гравитация таъсирини инобатга олиб, доимий «ишлайди». Шу сабабли, одам танаси энг қулай ҳолатни қабул қилади. Маълум даражада одам танасининг қулай ҳолати унинг ишлаш қобилиятига, баъзи ҳолларда эса хавфсизлигига ҳам таъсир қилади.

Агар юқори сезги чегараси оширилган бўлса, ҳар қандай тахлиллагич оғриқни қабул қилади, аммо тери қатламида махсус – оғриқли рецепторлар ҳам бор. Оғриқ хавфли бўлиши мумкин, масалан, оғриқли зарба организмни ўз-ўзидан фаолиятини тикланишини мураккаблаштиради. Оғриқли туйғулар мудофааланиш рефлексларини, хусусан ғашлантиришдан қочиш рефлексини келтириб чиқаради. Оғриқ таъсири остида организмни барча тизимларини иши қайта тикланади.

Товушлар одамга кўпсонли ахборотларни олиб келади. Баъзи бир товушлар хавф тўғрисида огоҳлантирувчи сигналлар ролини бажаради.

Одамни вестибуляр аппарати – мувозанат сақланишини таъминлайдиган орган. Қатор касблар учун вестибуляр аппаратнинг ҳолати жуда муҳим аҳамиятга эга (учувчилар, денгизчилар ва б.қ.).

Одамни сенсор тизимига титраш таъсир қилади. Умумий титраш ўткирликни ёмонлаштиради ва кўриш майдонини қисқартиради, кўзларни ёруғлик сезгирлигини камайтиради ва вестибуляр фаолиятни бузади. Локал титрашларнинг таъсири титрашли, тактилли, ҳароратли, оғриқли сезгирликларни камайтиради.

Суръатли титрашнинг давомли таъсири остида организмнинг барча тизимлари фаолияти жиддий ўзгаради ва маълум шароитларда оғир касалликни – титраш касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Частотаси 1 дан 10000 Гц гача оралиқдаги тебранишлар титраш каби туюлади. Энг юқори сезгирлик 200—250 Гц частоталар оралиғида бўлади. Титраш частотасининг кўпайиши ёки камайишида сезгирлик камаяди.

23.3. Хавфсизликка таъсир қилувчи одамни психик хоссалари

Психология – бу одамнинг фаолияти жараёнида ҳақиқийликни психик аксланиши тўғрисидаги фан. Психология бир неча соҳаларга бўлинади, жумладан меҳнат психологияси, инженерлик психологияси, хавфсизлик психологияси. Хавфсизлик психологиясининг объекти фан сифатида фаолиятнинг психологик аспектлари бўлади. Хавфсизлик психологиясининг предмети хавфсизлик шароитларига таъсир этувчи психик жараёнлар, одамнинг ҳолати ва хоссалари бўлади. Психик жараёнлар психик фаолиятнинг асосини ташкил қилади ва ҳақиқийликни динамик аксланиши бўлади. Уларсиз билимларни шакллантириш ва ҳаётий тажрибани орттириш мумкин эмас. Билувчанли, ҳиссиётли ва иродали психик жараёнлар (ҳис қилиш, қабул қилиш, хотира ва б.қ.) фарқланади.

Одамни психик ҳолати – бу шу онда – муайян вазиятда тақдим этилган, одамни ташқи муҳит билан фаол ўзаро таъсирланиш фаолиятини бажарадиган, психий компоненталарининг барчасини нисбатан барқарор таркибий ташкиллаштирилиши. Одамни психик ҳолати турли туманлиги ва вақтли тавсифланиши билан фарқ қилади, муайян онда психик фаолиятни хусусиятларини аниқлайди ва барча психик жараёнларнинг кечишида салбий ёки ижобий таъсир этиши мумкин. Фаолият жараёнида ташқи ўзгаришларга организмни реакцияси ўзгармас бўлиб қолмайди. Фаолиятни ўзгариш шароитларига организм мослашишга, қийинчиликлар ва хавфларни енгиб ўтишга интилади.

Стресс организмни умумий ташқи юкланганлигининг кескин ўзгаришига керакли ва фойдали реакцияси каби тавсифланади. У организмдаги умумий қатор физиолигик силжишлардан тузилган, унинг энергетик имкониятларини ошишига ва оғир ва хавфли ҳаракатларни муваффақиятли бажарилишига интилтирувчисидир. Шунинг учун стресснинг ўзи нафақат одам организмини мақсадга йўналтирилган ҳимоя реакцияси бўлади, шунингдек меҳнат фаолиятини муваффақиятига, халақит қилувчи, оғирликлар ва хавфлар шароитларида кўмаклашувчи механизми ҳам бўлади. Стресс меҳнат натижаларига маълум критик даражагача ижобий таъсир ўтказади. Бу даражадан ошганда организмда гипермобилизация деб аталувчан жараён ривожланади, у ўзи билан ўз-ўзидан ростланиш механизмини бузилишига ва фаолият натижаларини ёмонлашувига ва ҳатто унинг йиқилишигача олиб келади. Организмни гипермобилизацияси психик ҳолатни ҳаддан ташқари шаклларига, улар дисстресс ёки чегарадан чиққан (ташқари) шаклларига олиб келади. Стресс организмни умумий ташқи юкланганлигининг кескин ўзгаришига керакли ва фойдали реакцияси каби тавсифланади.

Чегарадан ташқари психик кучланганликнинг иккита турини ажратиш мумкин – тормозланган ва қўзғатилган. Тормозланган тури ҳаракатларни секинлашганлиги ва қаттиқланганлиги билан тавсифланади. Мутахассис аввалгидай чаққонлик билан касбий ҳаракатларни қилишга қодир эмас. Жавоб реакцияларининг тезлиги камаяди. Фикрлаш жараёни секинлашади, хотира пасаяди, тарқоқлик ва бошқа тинч ҳолатда ушбу одамда бўлмайдиган салбий белгилар пайдо бўлади.

Қўзғатилган тур гиперфаоллик, кўп сўзлаш, қўлларни ва овозни қалтираши билан ажралиб туради. Операторлар кўп сонли таъсирларни амалга оширади. Улар приборлар ҳолатини текширади, кийимни тўғрилайди, қўлларини артади, атрофдагилар билан мулоқатда ғаштланувчан, тутақувчан, уларга хос бўлмаган кескинлик, қўполлик, аразлашувчан бўлади. Узоқ вақтли психик кучланганлик ва айниқса унинг чегарадан ташқари шакли толиқишни билинадиган ҳолатига олиб келади.

Ўртача (одатий) кучланганлик – меҳнат фаолиятининг мобилизациялаш таъсирида вужудга келадиган нормал иш ҳолати. Бу психик фаоллик ҳолати ҳаракатларни муваффақиятли бажаришга керакли шарт бўлади ва организмни физиологик реакциясини одатий ўзгариши билан биргаликда кечади, ўзини яхши ҳис қилади, ҳаракатлар бир текис ва журъатли бажарилади. Одатий кучланганлик оптимал ишлаш тартибига мос бўлади. Оптимал ишлаш тартиби комфорт шароитларда, техник ўрнатмаларни нормал ишлашида амалга оширилади. Оптимал шароитларда меҳнатни ўртанча ва охирги мақсадлари юқори бўлмаган асаб-психик харажатларда эришилади. Одатда бу ерда узоқ вақт ишлаш қобилиятини сақланилиши, хато ҳаракатлар, инкорлар, қўпол бузилишлар ва бошқа аномалиялар бўлмайди.

Юқори кучланганлик экстремал шароитларда кечадиган, ишловчидан физиологик норма чегарасидан кескин чиқадиган, физиологик ва психик фаолиятларнинг максимал кучланганлигини талаб қиладиган фаолиятни биргаликда олиб боради. Экстремал тартиб – бу оптимум чегарасидан чиқадиган шароитлардаги ишлар. Оптимал шароитлардан четланган фаолият юқори матонатли кучланишни талаб қилади ёки, бошқача айтганда, кучланганликни келтиради. Монотония – бу бажарилаётган ҳаракатларнинг бир хиллигидан, диққатни жалб қилиш мумкин эмаслигидан, ҳам концентрацияга, ҳам диққатни турғунлигига оширилган талаблар қўйилганлигидан келиб чиққан кучланиш. Политония – бу диққатни тез-тез кутилмаган тарафларга жалб қилиниши кераклигидан келиб чиққан кучланиш. Жисмоний кучланиш – бу одамнинг ҳаракатланиш аппаратига оширилган юкланганликдан келиб чиққан организмнинг кучланиши. Эмоционал кучланиш – бу зиддиятли шароитлар, авария вазиятлар вужудга келиш эҳтимолини юқорилиги, турли хил кучланишларнинг кутилмаганлиги ёхуд узоқлиги келтириб чиқарган кучланиш. Кутиш кучланиши – фаолият бўлмаган шароитларда ишчи функцияларни тайёрлигини ушлаш кераклиги келтириб чиқарган кучланиш. Мотивлаш (манфаатлантирувчи) кучланиш мотивларни (манфаатларни) курашуви, қарор қабул қилиш учун мезонларни танлаш билан боғлиқ. Толиқиш узоқ вақт ишлаш келтириб чиқарган вақтинчалик иш қобилиятини камайиши билан боғлиқ кучланиш.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 | Следующая
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации