Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 18


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 18 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
12.11. Бетон ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари

Бетон ишларини бажаришда ишловчига ишлаб чиқаришнинг тавсифига боғлиқ қуйидаги хавфли ва зарарли омиллар таъсир қилиши мумкин: иш жойининг паст баландликларнинг баландлик бўйича 1,3 м ва кўп ўзгариш жойи яқинида жойлашганлиги; ўткир қирралар, бурчаклар, чиқиб турган учликлар; титраш; ҳаракатланаётган машиналар, механизмлар ва уларнинг қисмлари; туташганда одам танаси орқали ток ўтиши мумкин бўлган электр занжирининг юқори кучланганлиги; конструкцияларнинг ўз-ўзидан қулаши ва материалларнинг қулаб тушиши. Механикавий, сувнинг, ишқорларнинг таъсирларидан ҳимояланиш учун бетончилар, иш берувчилар томонидан бепул тақдим этиладиган, брезент шимлар, брезент ёки пахталалик курткалар, резина этиклар ёки чарм ботинкалар, комбинациялашган қўлқоплардан фойдаланишга мажбур; қиш даври учун – иссиқлатадиган астарли костюм ва валенкалардан фойдаланиши. Қурилиш майдончаси ҳудудида бетончилар ҳимоя каскаларини кийиб юришлари керак. Бундан ташқари иш шароитларига кўра, бетончилар навбатчи ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари керак.

Кундалик фаолият жараёнида бетончилар қуйидагиларни: кичик механизация воситалари, машиналар ва механизмларни тайёрловчи завод мўлжалаган вазифага биноан фойдаланиши; иш жойларида тартибни ушлаб туриш, чиқиндилардан, қордан, муздан уларни тозалаш, материаллар ва конструкцияларни тахтлаш қоидаларини бузилишига йўл қўймаслик; ишлаш вақтида диққатли бўлиши ва меҳнат хавфсизлиги талабларини бузилишига йўл қўймаслиги керак.

Бригадирдан ёки ишларни бошлиғидан топшириқ олгандан сўнг бетончилар: керак бўлганда шахсий ҳимоя воситаларини тайёрлаши ва уларни созлигини текшириши; Иш жойларини ва уларга келишни текшириши; ишларни бажаришда керак бўладиган технологик жиҳозларни, асбобларни танлаб олиши ва уларни меҳнат хавфсизлиги талабларига мослигини текшириши; қолиплар ва ушлаб турувчи ҳавозаларнинг бутлигини текшириб кўриш керак.

Узлуксиз технология жараёнида бетончилар ускуналар ва жиҳозларнинг созлигини сменани топшириш-қабул қилиш вақтида текширади. Бетончилар ишларни бажаришга киришмасликлари керак:

қолиплар ва таянчловчи ҳавозаларнинг бутлиги бузилганда ёки турғунлиги йўқотилганда;

иш жойида тўсиқлар бўлмаганда;

технология жиҳозлари ва асбобларининг қўлланилишига рухсат этилмайдиган носозликларида;

навбатдаги синовни ўз вақтида ўтказилмаганлиги ёки ҳимоя воситасининг ишлатиш муддати тугаганлиги;

иш жойларини ва уларга келишни етарли ёритилмаганлигида.

Ишлаш вақтидаги хавфсизлик талабларига қуйидагилар киради:

ишларни бажариш лойиҳасида назарда тутилмаган ускуналар ва материалларни қолипга жойлаштириш тақиқланади;

бетончиларни бир иш жойидан бошқасига ўтиши фақат тизимли мосламалар (нарвонлар, траплар, кўприкчалар) билан жиҳозланган ўтказгичларда рухсат этилади, ётқизилган арматура бўйича фақат махсус кўприкчаларда ҳаракатланиш мумкин;

бетончиларни кран билан ушлаб турилган қурилиш конструкцияси элементларида турганида ёпилма қолипларини бутун периметри бўйича тўсиш;

қолип полидаги барча тешикларни ёпиш кераклиги;

қолипни динамик юкламалар (бетон, шамол ва б.қ.) таъсиридан қулашини бартараф этиш учун қўшимча маҳкамлагич (тортқи, ажратгич-итарги ва б.қ.) ўрнатиш кераклиги;

Бетонни автосамосваллар билан келтирилганда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак: автомобиль ҳаракатланаётган вақтда бетончилар ҳайдовчини кўриш майдонида йўл четида туриши керак; автосамосвални бўшатишни фақат унинг тўлиқ тўхтаганидан кейин ва кузови кўтарилганда бажариш; кўтарилган кузовни ёпишган бетон бўлакларидан қошиқли белкурак ёки узун дастали қирғич билан ерда туриб тозалаш керак.

Қориштиргич машиналар ишлашида қуйидаги талабларга риоя қилиш керак: ортувчи ковшлар чуқурини тозалашга фақат ковш кўтарилган ҳолатида ишончли маҳкамлангандан кейин рухсат этилади; қориштиргич машиналар барабанлари ва олукларини тозалашга фақат двигатель тўхтагандан сўнг ва кучланиш олиниб рубильникка «Ёқилмасин – одамлар ишлаяпти!» плакати осилгандан кейин рухсат этилади. Бетонқоригичларни бўшатишда бетончиларга белкурак ва бошқа қўл асбоблари билан тўкишни тезлаштириш тақиқланади.

Бункер (бадья) ни илмоқлашни илмоқловчи гувоҳномасига эга бўлган бетончи амалга ошириши керак. Бетонни тебранувчан тумшуқ билан ётқизишдан олдин унинг барча звеноларини бир-бири билан ва эҳтиёт арқонига соз ва ишончли маҳкамланганлигини текшириш керак. Бетон қоришмасини конвейер билан узатишда: конвейерни турғунлигини, шунингдек ўтиш жойларида ўрнатилган ҳимоя тўсиқлари ва қопламаларни созлигини кузатиш. Роликлар ва лентани бетондан тозалаш, шунингдек лентани таранглаш ва маҳкамлаш фақат электродвтигатель ўчирилганда ва юргизгичда «Ёқилмасин -одамлар ишлаяпти» плакати ўрнатилганда мумкин.

Бетон қоришмаларини электртитратгичлар билан зичлашда бетончилар қуйидаги талабларни бажариши керак: ишдаги танаффусларда ва бетонлаш жараёнида бир жойдан бошқасига ўтганда электртитратгични ўчириши; бетон қоришмасини зичлаш вақтида майдончали титратгични эгилувчан тортқилар ёрдамида силжитиши; ҳар 30—35 минут ишлатилганда сувутиш учун титратгични 5—7 минутга ўчириш; суянадиган нарвонлар билан титратгичда ишлашга йўл қўймаслик; титратгич электрўтказгич симини осиб қўйиш, ётқизилган бетон устидан ўтказмаслик; ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда электртитратгични ўчириш.

Қолипларни бузиш ва силжитиш фақат иш бошқарувчисининг рухсати билан бўлиши керак. Йиғиладиган қолип элементларини ерга қўйиш, уларни ажратиш, чиқиб турган михлари ва скобаларини олиб ташлаш ва штабелларга тахтлаш керак. Ажратилётган элеменларни кўприкчалар (ҳавозаларда) ёки ишчи қопламаларда тахтлаш, шунингдек уларни баландликдан ташлаш тақиқланади. Бетон сиртларини урувчан болға билан бузаётганда, бир вертикал бўйича иш бажариш жойларидан пастда одамлар турганларида, ишларни бажаришга рухсат этилмайди. Қолипни монтаж қилишда ёки юк кўтариш крани билан бетонни узатишда ишлар қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши керак: шамолнинг тезлиги 15 м/с ва кўпдан ошганда; момоқалдироқ, қорбўронда ёки иш фронти чегарасида кўришни бермайдиган туманда.

13. ЭЛЕКТР– ВА ГАЗПАЙВАНДЛАШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШНИ ХАВФСИЗ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

13.1. Электрпайвандлаш ишларини бажаришни
хавфсиз ташкиллаштириш

Электрпайвандловчи ўзининг иш фаолияти жараёнида ишлаб чиқаришнинг физикавий ва кимёвий табиатли хавфли ва зарарли омиллар бутун комплекси таъсирига учрайди: пайвандлаш аэрозоли, эриган металл ва шлакнинг учқуни ва сачратмалари ва б. қ. Мана шу омиллар касб касалликларини ва жароҳатли шикастланишларни келтириб чиқаради.

Газлар, шовқин, электр магнит майдони каби бошқа зарарлилар – кам аҳамиятли ва одатда касб касалланишларнинг сабаби бўлиб хизмат қилмайди. Пайванлаш ёйининг нурланиш спектри ўз ичига инфрақизил тўлқинлари участкасини, кўринадиган участка ва ультрабинафша участкаларни олади. Бунда инфрақизил нурларининг қисми ёйнинг бутун нурланиш энергиясининг 30—70% ташкил қилади. Мана шу инфрақизил нурлар касбий катарактани келтириб чиқариш қобилиятига эга.

Электр ёйининг кўринадиган ёритиши ёрқинлиги чидаб бўлмайдиган даражада. Меҳнатни мухофаза қилиш нуқтаи назаридан энг кўп аҳамиятлиси спектрнинг ульрабинафша қисми бўлади. Ҳимояланмаган кўзга ульрабинафша нурларнинг қисқа пайт таъсири ҳам ожог роговой оболочки ва электроофтальмияни келтириб чиқаришга қодир. Тажрибасиз электрпайвандловчилар, пайвандлаш ёйи қўзғаган онда ёруғлик фильтрли қалқончани ўз вақтида керакли ҳолатга ўрнатиш қийинлигидан, бошқаларга қараганда бу касаллик билан кўп касалланишади.

Ульрабинафша нурланишлар эса терининг очиқ участкаларига таъсир этиб, қуёш нурларидан қорайганига ўхшаш, унинг куйишига олиб келади. Пайвандлаш ёйидан куйиш қуёшдан куйишдан кўра жуда кучли ва хавфли бўлиши мумкин.

Пайвандлаш аэрозоли эриган металл, шлак ва электрод қопламаларини буғларини конденсацияланиши натижасида ҳосил бўлган кичик заррачалар тўплами бўлади. Ўлчамлари жуда кичик бўлганлигидан (1 мкм дан кам) пайвандлаш аэрозоли тўсиқсиз ўпкани чуқур бўлимларига ўтади (ўпка альвеоли) ва қисман унинг деворларида қолади, «пайвандловчини пневмоконизи» дейиладиган касб касаллигини келтириб чиқаради, қисман қонга сўрилади.

Агар пайвандлаш аэрозолида кўп миқдорда марганец бўлса, сифатли электродлар билан легирланган ва зангламайдиган пўлатларни пайвандлашда шундай бўлади, унда бу жуда токсик элемент қон билан организм бўйича тарқалиб оғир касаллик: марганецли интоксикацияни келтириб чиқаради. Бунда асосан марказий асаб системаси зарарланади. Марганецли интоксикацияда организмдаги ўзгаришлар қайтмайди.

Пайвандлаш аэрозолининг бошқа элементлари, шунингдек пайвандлаш газлари дейиладиганлари кучли қўзғатувчанликка эга ва сурункали бронхит келтириб чиқаришга қодир. Кейинги йилларда пайвандлаш аэрозолининг кўпчиллик компонентлари специфик касбий касалланишга олиб келмасдан, узоқ вақт таъсир этганда юрак-қон томирлари ва онкология касалликларини пайдо бўлиш таваккалини оширади, шунингдек ҳаёт давомийлигини камайтиради.

Электрпайвандлашнинг ёқимсиз ишлаб чиқариш омилларидан фориқ бўлиш учун пайванд ёйи билан кўз, терини очиқ участкаларини нурланишига йўл қўймаслик, металл ва шлак ва б.қ. учқун ва сачратмалари тушишидан ҳимоялаш, ва яна нафас олиш органларига пайванд аэрозолини тушишига қаршилик кўрсатиш.

Ёйли, электршлакли, контактли ва газли пайвандлашларнинг барча усулларини плазмали технологияларида буни барчасидан кўра шахсий ҳимоялашнинг комплекс воситаси – пайвандлаш шитчалари ёрдамида қилиш осон. Комплекс восита иккита асосий қисмдан тузолган. Юз ва кўзни ҳимоялаш учун автоматик қоронғилашадиган ёритиш фильтрли пайвандлаш шитчаси (қалқончаси), нафас олиш органларини ҳимоялаш учун эса – ҳавони фильтрлаш ва узатиш блоки қўлланилади. Буюмни тавсифини комплекслилиги ва тўғри танланган махсус ҳимоя кийими билан биргаликда ёйни нурланишига ва оловга чидамли, мустаҳкам ҳамда керакли ҳимоя хоссасига эга бўлади ва электр пайвандловчини юқорида айтилган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан тўлиқ ҳимоялашни кафолатлайди. Автоматик ёритиш фильтрли қалқончани қўлланилиши кўзни шикастланишдан сақлайди. Ишлаб чиқариш шароитларига кўра турли моделли ёритиш фильтрлари, оддийдан оммабопгачаси қўлланилади.

Нафас олиш органларини пайвандлаш аэрозолидан қуйидагича ҳимоя қилинади. Қалқонча оловга чидамли матоли парда билан жиҳозланган, у пайвандловчини бўйни ва юзини пастки қисмини, нафас олиш органини изоляциялаб, ўраб олади. Тепадан қалқончага ҳаво узатгич туташтирилади, у орқали фильтрлаш блокидан тозаланган ҳаво узатилади. Бу ҳаво, биринчидан, пайвандловчини нафас олишига хизмат қилади, иккинчидан, унинг юзини совутиб туради ва сергаклик ҳиссини бериб инфрақизил нурлар таъсиридаги қизишдан сақлайди, учинчидан қанчадир ортиқча босим яратади, бу эса қалқонча остига зарарли моддаларни киришига қаршилик қилади. Фильтрлаш блокини пайвандловчи ёнига ёки орқасига жойлаштиради. Бу нафас олиш учун ҳавони зарарли моддалар ҳосил бўладиган манбаъдан узоқроқдан, концентрацияси камроқ жойдан олиш имконини беради.

13.2. Газ пайвандлаш ишларини бажаришни хавфсиз ташкиллаштириш

Металларни газ билан пайвандлаш ва кесиш хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини ажралиб чиқиши билан кечади, улар қаторига қуйидагилар киради:

ускуналар ва материаллар сирти ҳарорати юқорилиги;

иш зонаси ҳавоси ҳарорат юқорилиги;

газ-ҳаво аралашмасини портлаш хавфлилиги;

ёритишни юқори ёрқинлиги;

пайвандлаш аэрозоллари, учқунлари;

эриган металл сачратмалари ва отқиндилари;

ҳаракатланаётган машиналар ва механизмлар;

силжиётгам материаллар, буюмлар, тановарлар;

босим остидаги тизимлар;

баландлик.

Газ горелкалари, кесгичлари, шланглари, редукторлари ва баллонлари қўлланилаётган газга мос бўлиши керак. Газлар турига кўра, махсус металл яшикларда (шкафларда), огоҳлантириш ёзувига эга ва давлат стандартлари талаблари билан бўялган ҳолда сақланиши керак.

Бўш баллонларга хизмат кўрсатишда ҳам худди тўлиқ баллонлар билан ишлагандагидек хавфсизлик талабларига риоя қилиш керак. Ёнувчан газли ва кислородли баллонлар эксплатация қилиш ва сақланишда радиаторлардан ва бошқа иситиш приборларидан 1 м дан кам бўлмаган, очиқ алангали иссиқлик манбаъсидан, шунингдек кекичлар ва горелкалардан 5 м дан кам бўлмаган масофада ўрнатилиши керак.

Ҳар қандай турдаги газ билан баллонларни ташиш ва сақлаш фақат уларни бўйнига сақлагич қолпоқлари буралган ҳолда амалга оширилади. Пайвандлаш ишлари жойига баллонлар махсус жиҳозланган аравачаларда ёки замбилларда келтирилади. Ташишда баллонларни бир-бирига ёки аравачани қисмларига урилишини олди олинган бўлиши керак. Баллонларни уяларда кўтариш ва тушуриш махсус ускуналанган транспорт аравачаларида бажарилиши керак.

Ишлар бажариш жойларида ацетилен ва пропан баллонлари вертикал жойлаштирилиб қаттиқ маҳкамланиши керак. Кислород баллон ва ёнувчи газ баллони орасидаги масофа 5 м дан кам бўлмаслиги, кислородли баллон ва ёнувчи газли баллон махсус конструкцияли битта аравачага жойлаштирилиб ташилаётган вазиятдан ташқари, бунда баллонлар бир-бирига урилмайдиган ва қулаб тушмайдиган қилиб маҳкамланади.

Ёнувчан газли ва кислородли баллонлар оралиғидаги ва уларни яқинидан ўтадиган пайвандлаш кабеллари орасидаги масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак. Иш жойида учтадан кўп баллонлар турмаслиги керак: битта – ёнувчан газ билан ва битта ёки иккита – кислород билан.

Газпайвандлаш ва газкесиш ишларини бажаришда тақиқланади:

а) музлаган қувурўтказгичлар, вентиллар, редукторлар ва бошқа пайвандлаш ускуналари деталларини очиқ алангада ёки куйдирилган нарсаларда қиздириш, шунингдек уришда учқун ҳосил қилувчи инструментлардан фойдаланиш;

б) кислород баллонларини, редукторлар ва бошқа газпайвандлаш ускуналарини турли мойлар, мойланган кийимлар ва латта-путталарга тегишига йўл қўйиш;

в) баллонларни носоз вентиллардан фойдаланиб ишлатиш ва уларни таъмирлашни бажариш. Бундай баллонлар зудликда «Тўла. Носоз» огоҳлантириш ёзув билан қайтарилиши керак;

г) ёнувчан газлар ва кислородли баллонлардан 5 м дан кам бўлган масофада чекиш ва очиқ алангадан фойдаланиш;

д) ёнувчан газлар шлангини кислород билан ва кислород шлангини ёнувчан газлар билан пуркаш ҳамда ишлашда шлангларни бир-бири билан алмаштириш; узунлиги 30 м дан кўп шлангдан фойдаланиш;

е) газ ўтказгич шлангларни бураш, синдириш, қисиш.

Сиғими 1 ёки 5 л бўлган баллонларда пропандан фойдаланиб қалайлаш ишларини бажаришни олиб боришга рухсат этилади. Иш жойида фақат битта баллон пропан билан туриши керак. Суюлтирилган пропан-бутан аралашмасидан (кейинчалик -пропан) фойдаланиб, оловли ишларни олиб боришда, улар ҳавода ёмон эришини ва деярли икки марта ундан оғирроқлигини инобатга олиш керак. Бунинг оқибатида пропан чуқурчаларда, пастликларда ва бошқа жойларда тўпланиб қолиши ва ҳаво билан портловчи модда ҳосил қилиши мумкин. Ҳар бир газ билан кескич ва газ хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилишга масъул шахслар суюлтирилган ёнувчан газлар билан ишларни бажаришни хавфсиз методлари бўйича ўқишдан ўтиши керак ва корхонани доимий амал қилувчи комиссиясига имтиҳон топшириши керак.

14. ТРАНСПОРТ ВА ЮКЛАШ-ТУШИРИШ ИШЛАРИНИ ХАВФСИЗ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

14.1. Юклаш-тушириш ишлари

Юклаш тушириш ишлари ишларни юклаш-тушириш ва юкларни жойлаштиришда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича тармоқлараро қоидаларга, турли юкларни тахтлаш схемалари ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга биноан равишда бажарилади. Юклаш-тушириш ишларида қуйидаги талаблар бажарилади:

иш бошланишидан олдин ишлар бажарилиш жойларида қўриқлаш зонаси таъминланади;

ташқарисидан кўриб юк кўтариш механизмлари, такелаж ва бошқа юклаш-тушириш инвентарларининг созлигини текширади. Носоз механизмларда ва носоз инвентарлар билан ишлаш тақиқланади;

ишларни хавфсиз бажариш талабларига биноан юклаш, тушириш ва юкларни силжитиш усуллари танланади; қўлда оғирликларни ўрнатилган нормалардан ортиғини кўтариш ва силжитишга рухсат этилмайди;

аварияли вазиятлар содир бўлганда зудлик билан ишлар тўхтатилади ва хавфларни бартараф қилиш учун чора қабул қилинади.

Юклаш-тушириш ишларини хавфсизлигини таъминлаш учун:

юклаш-тушириш майдончасида машиналарни маневрлаш даврида машинани борти билан тушириш жойини орасида одамларни бўлишига йўл қўймаслик;

автомобильдан юкларни думалатгичлар ёрдамида туширишда одамлар думалатгичлар орасида ва юкни олдида турмасликларини кузатиш, айниқса бочкаларни туширишда;

қўлда тахтлашда штабелни баландлиги 2 м дан ошмаслигини кузатиш;

ўтиш ва юриш жойларида юкларни жойлаштирилишига йўл қўймаслик;

қиш пайтларида юклаш-тушириш майдончаси қордан ва муздан доимо тозаланиши, сирпанишни бартараф қилиш учун қум ёки бошқа воситалар сочилишини кузатиш;

юклаш-тушириш ишларида ишлаётган ишловчиларни махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

юклаш-тушириш ишларига номос ва ифлосланган махсус кийимда (пойафзалда) ишловчиларни ишлашига йўл қўймаслик.

Юклаш-тушириш ишлари бажариладиган жой текис қаттиқ қопламали махсус ажратилган, юклардан ва юк кўтариш ва ташиш машиналаридан юкланиш қабул қилишга қодир, ҳудудда жойлаштирилади. Улар етарли даражада сунъий ва табиий ёритилганликка эга, тоза тутилиши, ўз вақтида қор, муз ва чиқиндилардан тозаланиши керак. Юклаш-тушириш ишлари бажариладиган майдончаларга кириш-чиқиш жойлари қаттиқ қопламали ва соз ҳолатда туриши керак.

Кириш йўлларини ариқлар, траншеялар, темир йўл линиялари билан кесишган жойларида қаттиқ тўшамалар ёки тегишли юкланишни кўтарадиган ўтиш учун кўприкчалар ўрнатилган бўлиши керак. Кириш йўлларининг кенглиги транспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракатланишда 6,2 м, бир томонламасида йўл бурилишларида тегишли кенгайтирилишлари билан 3,5 метрдан кам бўлмаслиги керак.

Автотранспорт ҳаракатини чеклаш учун, уни юклаш-тушириш майдончасига орқаси билан юришида тротуар (пиёдалар йўли) ёки отбой бруси бўлиши керак. Автомобильни ортиш (тушириш) учун бино яқинига қўйганда бино ва атомобиль кузови борти орасида оралиқ 0,8 м дан кам бўлмаслиги керак. Автомобиль ва юк штабели орасидаги масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак. Юк тахтлаш учун майдончаларда штабелларни чегаралари, улар орасидаги ўтиш ва юриш жойларини кўрсатилади. Юриш жойларининг кенглиги транспорт воситалари ва кўтариш-тушириш машиналарининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаши керак. Омборлар ва пакгаузларда сақланаётган тарали, донали юкларни майдончаларда ортиш-тушириш учун баландлиги транспорт воситаси кузови поли баландлигига тенг платформалар, эстакадалар, рампи қурилган бўлиши керак.

14.2. Узликсиз ҳаракатланадиган машиналар қўлланилганда хавфсизлик талаблари

Бир неча кетма-кет ўрнатилган ва бир вақтда ишлайдиган узликсиз транспорт воситаларидан (конвейерлар, транспортерлар ва ш.ў.) ташкил топган технологик линиялар қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:

а) икки томонлама сигналлаш билан барча бошқарув постлари билан;

б) тўхтатилган ёки тўхтаган агрегатни юклашни таъминлайдиган ускуналарни автоматик ўчириш учун уларни юритмаларини тўсқичлантириш.

Юклаш-тушириш ишларини узликсиз ҳаракатланадиган машиналар қўллаб бажарилганда қуйидаги талабларни бажариш керак:

юкларни тахтлаш иш органини текис юкланишини ва юкни турғун ҳолатини таъминлаши керак;

машинани иш органига юкни узатиш ва ундан олиш махсус узатиш ва қабул қилувчи қурилмалар ёрдамида бажарилиши керак.

Тақиқланади:

конвейерни ишга тушириш ўтиш жойларини тартибсизлиги ва тўсилганлигида, шунингдек қуйидагиларни йўқлиги ва носозлигида:-юритмали, тарангловчи ва четки барабанлар тўсиқлари, -трос ўчиргичи, электрускуналар ерлатиши, кабеллар қобиқлар (брони) ёки конвейер рамаси;

винтли конвейерлар қопқоғини улар тўхтаганича очиш;

ташилаётган материални ёки бехосдан конвейерга тушиб қолган нарсаларни итариб тушириш ва винтли конвейер ишлаётган вақтда лаборотория тахлили учун намуна олиш;

винтни ғилоф деворларига тегканида, қопқоқ носоз бўлганида ва зичлагичлар носоз бўлганида.

Юкларга қўлда ишлов берганда, ишлов берилаётган юк массаси 5 кг гача бўлганида конвейер лентасини ҳаракатланиш тезлиги 0,5 м/с дан ошмаслиги керак; ва 0,3 м/с катта массаларда. Ташилаётган хом-ашёни сочилмаслигини ва ишлаб чиқариш хоналарида чанг ҳосил бўлишини огоҳлантириш учун винтли конвейерни қопқоқ ва тушиш жойлари зичланган бўлиши керак.

Осма аравачалар, туртувчи конвейерлар ишлашида ташилаётган материаллар ва буюмларни қулаб тушмаслик чораси кўрилиши керак. Конвейерлар ўта юкланганлигида юритмасини ўчирадиган қурилма билан ускуналанган бўлиши керак. Конвейерларга ташилаётган юкларни қўйиш ва туширилаётган юкларни олиш қулай бўлиши керак. Конвейерларни юритмали ва бурувчи юлдузчалари, юритмаларни шестернялари ва бириктирувчи муфталари металл ёки тўрли тўсқичларга эга бўлиши керак. Одамларни доимий ўтиш ва транспорт воситаларининг юриш жойларидан ўтган конвейерлар трассаси остига конвейердан тушаётган юкларни ушлаб қолиш учун металл тўр ўрнатиш керак. Тўрни ер сиртидан ўрнатиш баландлиги қўлланилаётган транспорт воситаларининг габаритларига мос ва одамларни эркин ўтишини таъминлаши керак.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 | Следующая
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации