Текст книги "Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш"
Автор книги: Рахматулла Усманов
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 12 (всего у книги 26 страниц)
8.3. Ёритиш
8.3.1. Ишлаб чиқариш ёритиши тизимлари ва турлари
Ишлаб чиқариш хоналари ёритилганлигини тўғри лойиҳаланганлиги ва рационал жойлаштирилганлиги ишловчиларга қониқарили психофизиологик таъсир ўтказади, меҳнатни самарадорлигини ва хавфсизлигини оширади, толиқиш ва жароҳатланишни камайтиради, юқори ишлаш қобилиятини сақлайди. Кўришни сезиш кўринадиган нурланиш (ёритиш) таъсири остида ўтади, у тўлқин узунлиги 0,38—0,76 мкм ли электрмагнити нурланишлари сифатида тавсифланади. Кўриш ишлари шароитларини сифатли баҳолаш учун фон, объектни фон билан контрастлиги, ёритилганликни пульсацияланиш коэффициенти, ёритилганлик коэффициенти, ёритишни спектрлари таркиби каби кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш хоналарини ёритишда қуйидагилардан фойдаланилади:
тўғридан-тўғри қуёш нурларидан яратилган ва осмонни ёритилишидан тарқалаётган ва географик кенглик, йил ва сутка вақти, атмосферани булутлилик ва шаффофлигига боғлиқ ҳолда ўзгарадиган табиий ёритишдан;
ёритишни электр манбаълари билан яратилаётган сунъий ёритишдан;
норма бўйича етарли бўлмаган табиий ёритиш сунъий ёритиш билан тўлдириладиган бирлаштирилган ёритишдан.
Конструкциясига кўра табиий ёритиш ён томонли (бир ва икки томонли), ташқи деворлардаги ёруғ ўтиш жойлари орқали амалга ошириладиган; юқоридан – аэрация ва зенит фонарлари орқали, том ва ораёпмалар ўтиш жойлари орқали; комбинциялашган – юқори ва ён томонлиларни биргаликдагисига бўлинади. Сунъий ёритиш конструктив бажарилиши бўйича икки турда бўлиши мумкин – умумий ва комбинациялашган. Бутун майдони бўйича бир турли ишлар (қуйма, пайванд, гальваник цехлар) бажариладиган хоналарда, шунингдек маъмурий, конторалар ва омборхоналарда умумий ёритиш тизими қўлланилади.
Умумий текис ёритиш (ёруғлик оқими иш жойларни жойлашганлиги ҳисобга олинмасдан бутун майдон бўйича тенг тақсимланадиган) ва умумий локаллашган (иш жойларини жойлашганлиги ҳисобга олиниб) ёритиш фарқланади. Аниқ кўринадиган ишларни бажаришда (масалан, чилангарлик, токарлик, назорат қилиш), ускуналарни чуқур, тез-тез соялар солганида ёки иш сирти вертикал жойлашганда, умумий ёритиш билан бир қаторда жойини (маҳаллий) ёритиш ҳам қўлланилади. Маҳаллий ва умумий ёритиш тўплами комбинациялашган ёритиш дейилади. Ишлаб чиқариш хоналарининг ичида биргина маҳаллий ёритишни қўлланилишига рухсат этилмайди, чунки тезкор соялар ҳосил бўлади, кўзлар тез толиқади ва ишлаб чиқариш жароҳати хавфи яратилади.
Функционал мўлжалланганлиги бўйича сунъий ёритиш ишчи, аварияли ва махсусга бўлинади, охиргиси эса қўриқлаш, навбатчи, эвакуацияли, эритемли, бактерицидли ва б.қ. бўлиши мумкин. Ишчи ёритиш ишлаб чиқариш жараёнини нормал бажарилишини, одамларни ўтишини, транспортни ҳаракатланишини таъминлаш учун мўлжалланган ва барча ишлаб чиқариш жараёнлари учун мажбурий бўлади. Аварияли ёритиш ишчи ёритиш қўқисдан ўчган (аварияли) ҳолатларда ва у билан боғлиқ ускуналарга хизмат кўрсатишни бузилиши портлаш, ёнғин, одамларни заҳарланиши, технология жараёнини бузилишини ва б.қ. келтириб чиқариши мумкинлигида ишларни давом эттириш учун ўрнатилади. Аварияли ёритишда ишчи сиртларнинг минимал ёритилиши нормалаштирилган ишчи ёритилганликни 5% ёритишини ташкил қилиши, лекин 2 лк дан кам бўлмаслиг керак.
Эвакуацияли ёритиш аварияларда ва ишчи ёритиш ўчирилганда ишлаб чиқариш хоналаридан одамларни эвакуация қилишни таъминлаш учун мўлжалланган; одамлар ўтиши учун хавфли жойларда: зинапоялар катакчаларида, 50 тадан кўп одамлар ишлайдиган ишлаб чиқариш хоналари асосий ўтиш жойлари узунлиги бўйича ташкиллаштирилади. Асосий ўтиш жойларининг полларида ва зиналарда минимал ёритилганлик эвакуация қилиш ёритилиши 0,5 лк дан, очиқ ҳудудларда – 0,2 лк дан кам бўлмаслиги керак.
Қўриқлаш ёритиши махсус персонал билан қўриқланадиган ҳудудларнинг узунлигини чегараларида ўрнатилади. Оқшом вақтлари энг кам ёритилганлик 0,5 лк га тенг. Сигналлаш ёритишини хавфли зоналар чегараларини белгилаш учун қўллашади; у хавф мавжудлигини ёхуд хавфсиз эвакуация қилиш йўлини кўрсатади. Хоналарни бактерицид ва эритем нурланишларини шартли равишда ишлаб чиқариш ёритишига киритишади. Бактерицид нурланиш («ёритиш») ҳавони, ичимлик сувни, озиқ-овқатларни зарарсизлантириш учун яратилади. Ультрабинафша нурланишлар энг кўп бактерицед қобилиятга эга. Эритем нурланиш қуёш ёритиши етарли бўлмаган (шимолий районлар, ер ости иншоотлари) ишлаб чиқариш хоналарида яратилади. Электрмагнити нурлари максимал эритем таъсирини ўтказади. Улар одам организмида моддалар алмашинуви, қон айланиши, нафас олиш ва бошқа функцияларни манфаатлантиради.
8.3.2. Ишлаб чиқариш ёритишига асосий талаблар
Ишлаб чиқариш ёритишиннг асосий вазифаси, ишларни кўриниш тавсифига биноан, иш жойида ёритилганликни ушлаб туриш бўлади. Иш сиртида ёритилганликнинг ошиши, объектларнинг кўринишини уларнинг ёрқинлигини ошиши эвазига яхшилайди, деталларни фарқланиш тезлигини оширади, бу эса иш унумдорлигини ошишига олиб келади.
Ишлаб чиқариш ёритилганлигини ташкиллаштиишда иш сиртида ва атрофдаги нарсаларда ёрқинликни текис тақсимланишини таъминлаш керак. Нигоҳни ёрқин ёритилган сиртдан кучсиз ёритилганига ўтказиш, кўзларни қайта мослашишга мажбурлайди, кўзларини толиқишига ва тегишлича иш унумдорлигини пасайишига олиб келади. Табиий ёритишни текислигини ошириш учун катта цехларда комбинацияланган ёритиш амалга оширилади. Шип, деворлар ва ускуналарни ёрқин бўялиши ишловчини кўриш майдонида ёруғликни текис тарқалиш имконини беради. Ишлаб чиқариш ёритиши ишловчини кўриш майдонида қатъий соялар бўлмаслигини таъминлаши керак. Қатъий сояларнинг бўлиши фарқланадиган объектларнинг ўлчамлари ва шаклларини бузади ва шунинг билан толиқишни оширади, иш унудорлигини камайтиради. Айниқса ҳаракатланаётган соялар зарарли, улар жароҳат келтириши мумкин. Сояларни камайтириш керак, масалан, сутли ранг ойнали ёруғлик тарқатувчи ёритгичлар қўллаш йўли билан.
Объектларни кўринишини яхшилаш учун ишловчини кўриш майдонида тўғри ва қайтган ялтираш бўлмаслиги керак. Ялтираш – бу ёритилаётган сиртларни юқори ёрқинлиги, кўриш функцияларини бузилишини келтириб чиқарувчи (кўз қамашиши-кўрмаслик), яъни объектларни кўришни ёмонлашуви. Ялтиришни ёритиш манбаъсини ёрқинлигини камайтириб, ёритгични ҳимоя бурчагини тўғри танлаб, ёритгичларни осилиш баландлигини ошириб, ишчи сиртга ёруғлик оқимини тўғри йўналтириб, шунингдек иш сирти нишаблик бурчагини ўзгартириб чеклайдилар. Мумкин бўлган жойларда, ялтираш сиртларини матли сиртлар билан алмаштириш керак.
Иш жойида ёритилганликни тебраниши (липпиллаши), масалан, занжир кучланишини тез ўзгаришидан вужудга келган, кўзларни бунга мослашини талаб қилади ва уларни толиқтиради. Вақт бўйича ёритилганликни ўзгармаслигига тебранаётган кучланишни стабиллаштириш, ёритгичларни қаттиқ маҳкамлаш, газразрядли лампаларни махсус улаш схемаларини қўллаш эвазига эришилади.
Ишлаб чиқаришда ёритишни ташкиллаштиришда ёруғлик оқимининг керакли спектрлар таркибини танлаш керак бўлади. Бу талаб тўғри ранг узатишни таъминлаш, алоҳида ҳолларда эса – ранг контрастларини кучайтириш учун жуда муҳим. Оптимал спектрлар таркиби табиий ёритишни таъминлайди. Тўғри ранг узатилишини яратиш учун, бир хил рангларни кучайтирувчи ва бошқаларини кучсизлантирувчи, монохроматик ёритиш қўлланилади.
Ёритувчи қурилмалар ишлатишда (эксплуатаиялашда) қулай ва оддий, бардошли бўлиши, электрхавфсизлиги талабларига жавоб бериши, шунингдек портлаш ва ёнғин вужудга келишига сабаб бўлмаслиги керак. Кўрсатилган талаблар бажарилишини таъминлашга ҳимояловчи нулланиш ёки ерлатиш қўлланилиши, кўчма ва маҳаллий ёритгичларни таъминлаш кучланишини чегаралаш, механик шикастланишлардан ёритиш занжирлари элементларини ҳимоялаш ва б.қ. эвазига эришилади.
Кўриладиган ишларни тавсифномаси фарқланиш объектининг энг кичик ўлчамлари билан аниқланади (масалан, приборлар билан ишлашда – градиуровкалаш шкаласи чизиғининг қалинлиги). Сунъий ёритиш сон (энг кам ёритилганлиги) ва сифат (кўрланиш ва дискомфортлилик кўрсаткичлари, ёритилганликни пульсацияланиш коэффициенти) кўрсаткичлари билан нормалаштирилади. Қўлланилаётган ёритиш манбаълари ва ёритиш тизимларига боғлиқ ҳолда сунъий ёритишни алоҳида нормалаштириш қабул қилинган. Газразрядли лампалар учун, бошқа тенг шароитларда уларни ёритиш тарқатиши накал лампаларникидан юқори бўлганлигидан, ёритилганликни норматив қиймати юқори бўлади.
Ишлаб чиқариш хоналарида умумий ёритиш ёритгичларини кўр қилиш (кўзни қамаштиришини) камайтириш (чегаралаш) учун кўрлатиш кўрсаткичининг қиймати кўринадиган ишларни давомийлиги ва разрядига боғлиқ ҳолда 20—80 бирликка тенг бўлиши керак. Ёритиш нормаларини аниқлашда, кўринадиган ишларни тавсифномасидан танланган, ёритилганлик даражасини ошириш кераклигини чақирувчи қатор шартларни ҳам ҳисобга олиш керак. Ёритилганликни оширишни назарда тутиш керак, масалан, жароҳатланиш хавфи юқорилигида. Баъзи бир ҳолатларда ёритилганлик нормасини камайтириш керак, масалан, одамларни хонада қисқа вақтларда бўлишида.
Табиий ёритиш яратилаётган ёритилганлик суткани, йилни вақти, метеорологик шароитларга боғлиқ равишда ўзгариши билан тавсифланади. Шунинг учун табиий ёритишни баҳолаш мезони сифатида нисбий қиймат – ёритилганликни табиий коэффициенти (ЁТК) қабул қилинган. Биргаликдаги ёритишга: I ва II разрядли кўриниш ишлари бажариладиган ишлаб чиқариш хоналари учун; мамлакатни шимолий иқлим зонасида қурилаётган ишлаб чиқариш хоналари учун; технология шароитлари бўйича ҳаво муҳити параметрларини стабил ушлаб туриш талаб этиладиган хоналар учун рухсат этилади. Бунда хоналарни умумий сунъий ёритилиши газразрядли лампалар билан таъминланиши керак.
8.3.3. Ёритиш манбаълари ва ёритгич приборлар
Сунъий ёритиш учун қўланиладиган ёритиш манбаъларини икки гуруҳга бўлишади: газразрядли лампалар ва накал лампалари. Накал лампаларни иссиқликдан нурланувчи ёритиш манбаъларига киритишади. Уларда кўриниш нурлари вольфрам ипларни электр токида қиздириш натижасида ҳосил бўлади. Газразрядли лампаларда оптик оралиқ спектри нурланиши инерт газлар ва металлар буғлари атмосферасида электр разряди натижасида, шунингдек люминесценция ҳодисаси ҳисобига вужудга келади, унда кўринмайдиган ульрабинафша нурланиш кўринадиган ёруғликка айланади.
Ёритиш манбаъларини танлашда ва бир-бири билан солиштиришда қуйидаги параметрлардан: номинал таъминот кучланиши U вольтда, лампаларни электр қуввати Р ваттда; лампадан нурланаётган ёруғлик оқими Ф люменларда ёки максимал ёритиш кучи J канделада; ёруғлик узатилиши ψ = Ф/Р, яъни лампани ёруғлик оқимини унинг электр қувватига нисбати; лампани хизмат қилиш муддати ва ёруғликни спектр таркибидан фойдаланишади.
Эксплуатация қилишда қулайлиги, тайёрлаш осонлиги, ёқишда кам инерциялилиги, қўшимча ишга тушириш қурилмасизлиги, кучланиш тебранишларида ва атроф муҳитни турли метеорологик шароитларида ишончли ишлаши туфайли накал лампалари саноатда кенг қўлланилади. Таъкидланган афзалликлари билан бир қаторда накал лампалари бир-мунча камчилликларга ҳам эга: ёритиш узатиши паст, нисбатан хизмат қилиш муддати кам (2,5 минг соат), спектрда сариқ ва қизил нурлар кўп, бу эса унинг спектр таркибини қуёш ёритишидан кескин фарқлайди.
Кейинги йилларда галогенли лампалар – йод циклли накал лампалар кенг тарқала бошлади. Колбада йод буғларининг мавжудлиги накал ипини ҳароратини ошириш имкони беради, яъни лампаларни ёритиш узатиши (40 лм/Вт гача). Накаллаштирувчи ипдан буғланаётган вольфрам буғлари йод билан бирлашади ва яна вольфрам спиралга қўнади (тушади), вольфрам ипни чангланишига қаршилик қилади ва унинг хизмат қилиш муддатини 3 минг соатгача оширади.
Галогенли лампаларнинг нурланиш спектри табиийга яқинроқ бўлади. Газразрядли лампаларнинг накал лампалардан асосий афзаллиги уларнинг ёруғлик узатишининг катталигидадир. Уларнинг хизмат қилиш муддати катта бўлади ва баъзи бир лампалар турларида 8—12 минг соатгача етади. Тегишли тарзда инерт газлар, металлар буғлари, люминаформларни танлаб, газразрядли лампалардан ҳар қандай исталган спектрли ёруғлик оқими олиш мумкин.
Кўринадиган ёритишни спектр таркиби бўйича кундузги ёритиш, ранг узатиши яхшиланган кундузги ёритиш, оқ совуқ, оқ илиқ ва оқ рангли лампалар фарқланади. Газразрядли лампаларнинг асосий камчиллиги ёритиш оқимининг пульсацияланиши бўлади, бу стробоскопик самарани пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бунда кўзлар билан қабул қилишда бузилишлар содир бўлади ва объект нотўғри талқин қилиниши мумкин. Ёритиш манбаси ва ишлов берилаётган буюмларни пульсацияланиш частоталари карралигида ёки мослигида бир нарсани ўрнига бир неча нарсаларни тасвири кўринади, ҳаракат йўналиши ва тезлиги бузилади, бу ишлаб чиқариш операцияларини бажарилишини таъминлаш мумкин эмаслигини билдиради ва жараҳатланиш хавфини оширади.
Газразрядли лампаларнинг камчиликларига яна ишга туширишнинг узоқ вақтлилиги, махсус ишга тушириш қурилмаларининг кераклиги, ишлаш қобилиятининг атроф муҳит ҳароратига боғлиқлиги киради. Газразрядли лампалар радиошовқинлар яратади, уларни бартараф қилиш эса махсус ускуналар бўлишини талаб қилади.
Ишлаб чиқариш хоналари учун ёритиш манбаъсини танлашда умумий талаблар бажарилишини таъминлаш керак: энергетик жиҳатдан тежамли ва хизмат қилиш муддати катта бўлган газразрядли лампаларни қўллаш; ёритувчи ўрнатмаларга дастлабки харажатларни ва уларни эксплуатация қилиш бўйича сарфларини камайтириш учун имконият борича катта қувватли лампалардан фойдаланиш, лекин бунда ёритиш сифатини ёмонлаштирмаслик керак.
Маконда ёруғлик оқимини тарқалиши бўйича тўғри, афзалли тўғри, тарқаладиган, қайтарилган ва афзалли қайтарилган ёритишлар фарқланади. Ёритгични конструкцияси ёритиш манбаъсини чангдан, сувдан ва бошқа ташқи омиллардан ишончли ҳимояланиши ҳамда электр-, ёнғин-, портлаш хавфсизлигини, берилган муҳит шароитларида ёритиш-техник тавсифномаларининг барқарорлигини, монтаж ва хизмат кўсатишни қулайлигини таъминлаш керак.
Конструктив бажарилишига боғлиқ ҳолда очиқ, ҳимояланган, ёпиқ, чанг ўтмайдиган, намдан ҳимояланган, портлашдан ҳимояланган, портлаши хавфсиз ёритгичлар фарқланади. Сунъий ёритишни лойиҳалашда ёритиш манбаъси турини, ёритиш тизимини, ёритгич хилини танлаш; ёритгичларни ўрнатишни мақсадга мувофиқ баландлигини ва уларни хонада жойлаштирилишини белгилаш; иш жойида керакли нормалаштирилган ёритилганликни яратиш учун ёритгичлар сонини ва лампалар қувватини аниқлаш ва охирида белгиланган ёритиш вариантини норматив талабларига мослигини текшириш керак.
9. ШАХСИЙ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ
9.1. Шахсий ҳимоя воситаларининг синфланиши ва улар билан ишловчиларни таъминлаш тартиби
Ишловчиларни ҳимоялаш воситалари уларни қўлланилиш тавсифига кўра икки категорияга бўлинади: жамоа ҳимоя воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари. Жамоа ҳимоя воситалари вазифасига мос равишда қўлланилиши бўйича қуйидаги ҳимоялаш синфларга бўлинади: ионлаштирувчи нурланишлар юқори даражасидан; инфрақизил нурланишлар юқори даражасидан; ультрабинафша нурланишларнинг юқори ёки пастки даражасидан; электрмагнити нурланишларининг юқори даражасидан; магнит ва электр майдонларининг юқори кучланганлигидан; лазер нурланишларининг юқори даражасидан; шовқиннинг юқори даражасидан; титрашнинг (умумий ва маҳаллий) юқори даражасидан; ультратовушнинг юқори даражасидан; инфратовуш тебранишларининг юқори даражасидан; электр токидан шикастланишдан; статик электрнинг юқори даражасидан; ускуналар, материаллар, тановарлар сиртларини юқори ёки пастки ҳароратидан; ҳавони юқори ёки пастки ҳароратидан ва ҳароратни паст баланд ўзгаришидан; механик омиллар таъсиридан (ҳаракатланаётган машиналар ва механизмлар; ишлаб чиқариш ускуналари ва асбобларининг қўзғалувчан қисмлари; силжитилаётган буюмлар, материаллар, тановарлар; конструкцияларнинг яхлитлигини бузилиши; қулатилаётган тоғ жинслари; сочилувчан материаллар; юқоридан қулаётган нарсалар; тановарлар, инструментлар ва ускуналарнинг ўткир қирралари ва сиртларининг ғадир будирликлари; ўткир бурчаклар); кимёвий омиллар таъсири; биологик омиллар таъсири; баландликдан йиқилиш; жамоа ҳимоя воситаларига яна ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойлари ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари ва ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойлари ёритилишини нормаллаштириш воситалари киради.
Шахсий ҳимоя воситалари вазифасига кўра қуйидаги синфларга бўлинади: изоляцияловчи костюмлар; нафас олиш органларини ҳимоялаш воситалари; махсус ҳимоя кийими; оёқларни ҳимоялаш воситалари; қўлларни ҳимоялаш воситалари; бошни ҳимоялаш воситаси; кўзларни ҳимоялаш воситаси; эшитиш органларини ҳимоялаш воситаси; баландликдан қулаб тушишдан ҳимоялаш воситалари ва бошқа эҳтиёт воситалари; дерматологик ҳимоя воситалари; мажмуавий ҳимоя воситалари.
Шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш тартиби. Шахсий ҳимоя воситаларига махсус кийим, махсус оёқ кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари (изоляцияловчи костюмлар, нафас олиш органлари, қўллар, бош, юз, эшитиш органлари, кўзларни ҳимоялаш воситалари, эҳтиёт мосламалари) киради. Махсус кийимлар, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини бепул бериш тармоқ намунавий нормалари (бундан кейин – тармоқ намунавий нормалари), ишлаб чиқариш, цех, учаскалар ва иш турларини иқтисодиётнинг қайси тармоғига киришига боғлиқ бўлмаган ҳолда, шунингдек ташкилотнинг мулкий ва уларни ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишини назарда тутади. Масалан, табиий тошдан кошинлаш (юзалаш) материалларини ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларга, ҳар қандай иқтисодиёт тармоғи ташкилотларида бу ишлаб чиқариш бўлади, шахсий ҳимоя воситалари махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини қурилиш материаллари саноати, ойналар ва фарфорфаянс саноати ташкилотлари ишловчиларига бепул бериш нормаларига биноан берилади.
Алоҳида ҳолларда иш берувчи меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат инспектори ва тегишли касаба ташкилоти ёки ишловчиларни бошқа вакиллик органи билан келишиб шахсий ҳимоя воситаларини бир турини, ишлаб чиқаришни хавфли ва зарарли омилларидан тўлиқ ҳимояланишни таъминлайдиган, бошқасига алмаштириши мумкин. Ишловчиларга бериладиган шахсий ҳимоя воситалари уларнинг жинсига, бўйи ва ўлчамларига, бажариладиган иш шароитлари тавсифига мос бўлиши ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаши керак.
Кийиш муддати тугагунча ишловчига боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича яроқсиз ҳолга келиб қолган махсус кийим ва махсус пойафзални иш берувчи алмаштиришга ёки таъмирлашга мажбур. Ҳар қандай ўқитиш шакллари ўқувчилари, касбий ўқитиш талабаларига ишлаб чиқариш амалиётини (ишлаб чиқариш ўқишини) ўтиш вақтида, ишлаб чиқариш ўқитуви мастерларига, шунингдек ишларни вақтинчалик бажарувчи ишловчиларга шахсий ҳимоя воситалари умумўрнатилган тартибда берилади. Иш берувчи ишловчиларга шахсий ҳимоя воситаларини ўрнатилган муддатларда берилишини тегишли ҳисобини ва назоратини ташкиллаштиришга, ишловчиларни уларга берилиши керак бўлган шахсий ҳимоя воситалари тўғрисида ахборот билан таъминлашга мажбур.
9.2. Бошни, кўзлар, юзни ва эшитиш органларини ҳимоялаш воситалари
Бошни ҳимоя қилиш воситаларига ҳимоя каскалари, дубулғалар, дубулғаостилар, шапкалар, беретлар, шляпалар, қалпоқлар, рўмоллар, чивинсизлантиргичлар киради. Бошни ташқи таъсирлардан ҳимоялаш учун (майда нарсаларни тушиши, ёзда очиқ ҳавода ишлаганда қуёш нурларидан сақланиш ва б.қ.) каскалар, дубулғалар, дубулғаостилар, шапкалар, беретлар, шляпалар қўлланилади. Каскалар корпусдан, ички жиҳоздан, ияк ости тасмасидан ташкил топган. Каскани массаси ўлчамига кўра 400 ёки 450 г. бўлади. Истемолчининг талаби бўйича каскалар респираторни, шовқинга қарши қулоқчинларни, кўзлар ва юзни ҳимоялаш учун қалқонча ва кўзойнакларни маҳкамлаш учун ўрнатмалар билан жиҳозланиши мумкин.
Техник талабларга биноан каскалар вертикал йўналтирилган (80 ± 0,2) Дж энергияли уриш синовига чидаши керак; бунда корпусда ўтган ёриқлар ва пачоқланишлар ҳосил бўлишига, шунингдек ички жиҳозларнинг бузилишига йўл қўйилмайди. Каска назарда тутилган амортизация хоссасига эга бўлиши учун, унинг ички мосламаси бошга зич ётиши керак. Бунинг учун яримталардан бирида жойлашган илгак билан айлана амортизаторни иккала ярмини бирлаштириш керак.
Енгиллашган ҳимоя каскаларининг ички макони табиий шамоллатишга эга бўлиши, у йўқ бўлганда унинг ички томонидан намни ютувчи мосламага эга бўлиши керак. Қиш ойларида каскани дубулғаости билан бирга фойдаланишади. Бошга лойиқ танланган ва тасмаси тақилган каска назарда тутилган ҳимояни таъминлайди.
Кўзларни шахсий ҳимоя воситаларига биринчи навбатда, уларни чангдан, қаттиқ зарарчалардан, кимёвий агрессив бўлмаган суюқликлар ва газлардан, ультрабинафша нурланишлардан ва бошқа хавфли омиллардан сақловчи, ҳимояловчи кўзойнаклар киради. Бу воситаларнинг самарадорлиги уларни тақишда вужудга келадиган баъзи бир ҳолатлардаги ноқулайликларни компенсация қилади. Кўзлар ва юзни ҳимоялаш воситаларини авария-қутқарув ишлари ва уларни бажариш хусусиятларини муайян шароитларига боғлиқ ҳолда танлашади. Шунинг учун ёпиқ ҳимоя кўзойнаклари қуйидаги кўзойнакларга бўлинади:
кўзларни шамолдан, чангдан, майда қаттиқ заррачалардан ва кимёвий агрессив бўлмаган суюқликлар сачратмаларидан ҳимоялаш учун тўғридан-тўғри шамоллатиш;
ультрабинафша нурлар таъсиридан кўзларни ҳимоялаш учун нотўғри шамоллатиш;
ультрабинафша ва инфрақизил нурларни тўғридан-тўғри таъсиридан кўзларни ҳимоялаш учун ёруғфильтрли ростловчи туташтиргич билан нотўғри шамоллатиш.
Юзни ҳимоялаш учун қалқончалар ва шлемлардан фойдаланилади. Қалқончалар фиксацияланиш усули бўйича бош (Н), қўл (Р) ва оммавийли (У) га бўлинади. Бундан ташқари, баъзи бир қалқончаларнинг белгиланишига «П» ҳарфи киради, бу қалқончада қўзғалувчан рамкани мавжудлигини билдиради. Қўзғалувчан рамка қалқонча комбинацияланган ойнага (рангсиз ва ёруғлик фильтрловчи) эга бўлганида керак. Мўлжалланганлигига кўра қалқончалар ўнта турга бўлинади:
НБТ – рангсиз уришларга чидамли корпусли қаттиқ зарачалардан ва емирмайдиган суюқликлар сачратмаларидан ҳимоялаш учун бош қалқончаси;
НБХ – рангсиз кимёвий чидамли корпусли емирадиган суюқликлар сачратмаларидан ҳимоялаш учун бош қалқончаси;
НФ – кўринадиган нурланишли кўзни қамаштирадиган ёрқинликдан ҳимоялаш учун корпуси ёритишфильтрли бош қалқончаси;
НС – қаттиқ заррачалардан ҳимоялаш учун тўрли корпусли бош қалқончаси;
НСП – инфрақизил нурланишлардан, эритилаётган металл сачратмаларидан, учқунлар ва қаттиқ заррачалардан, уларни алмашиниб таъсир этишидан ҳимоялаш учун тўрли корпусли ва қўзғалувчан рамкали бош қалқончаси;
НН – ультрабинафша ва инфрақизил нурланишлардан, эритилган металл сачратмаларидан ва учқунларидан ҳимоялаш учун ношаффоф корпусли ва қўзғалувчан рамкали бош қалқончаси;
ННП – ультрабинафша ва инфрақизил нурланишлардан, эритилган металл сачратмаларидан, учқунларидан ва қаттиқ заррачалардан, уларни алмашиниб таъсир этишидан ҳимоялаш учун ношаффоф корпусли ва қўзғалувчан рамкали бош қалқончаси;
РН – ультрабинафша ва инфрақизил нурланишлардан, эритилган металл сачратмаларидан, учқунларидан ва қаттиқ заррачалардан ҳимоялаш учун, ишларни алмашинишида юзни ҳимоялашни талаб қиладиган ва талаб қилмайдиган, ношаффоф корпусли ва қўзғалувчан рамкали қўл қалқончаси;
РНП – ультрабинафша ва инфрақизил нурланишлардан, эритилган металл сачратмаларидан, учқунларидан ва қаттиқ заррачалардан, бу омилларнинг алмашиниб таъсир этишидан ҳимоялаш учун ношаффоф корпусли ва қўзғалувчан рамкали қўл қалқончаси;
УН – ультрабинафша ва инфрақизил нурланишлардан, эритилган металл сачратмаларидан, учқунларидан қисқа вақт фойдаланиш шартида ҳимоялаш учун ношаффоф корпусли универсал қалқонча.
Қуйидаги қалқончалар ёритишфильтрларга эга: Э1– 35—75 А ток билан пайвандлашда; Э2 – 75—200 А; ЭЗ – 200—400 А ва Э4 – 400 А дан катта ток билан пайвандлаш учун. МИОТ-49 шлем металл каркас шаклида бўлиб унда қутқарувчиларни бошини, елкаси ва кўкрагини зич ёпадиган матодан (резинланган мато, дермантин, текстовинит ва б.қ.), копушон монтаж қилинган. Шлемга кўзлар даражасида кўриш ойнаси рамкаси ўрнатилган, каркас бош қисмида ҳавони тақсимловчи тешикли қувурча монтаж қилинган, унга 180—200 л/мин тезликда фильтрланган ҳавони компрессор тизимидан шлем остига узатиш учун резинали шланг уланган. Бу шлем кўриш ва нафас олиш органларини чанглар ва газлардан ҳимоялаш учун мўлжалланган. Кўзлар даражасида кўриш ойнасини рамкаси мавжуд. Шлем остига ҳаво таъминот магистрали билан боғланган резинали қувурчалар бўйича икки томондан узатилади.
Эшитишни ҳимоялаш муаммосини энг самарали ечиш эшитиш каналида шовқин даражасини назорат қилиш бўлади. Шовқинга қарши лайнерларни (қулоқ тиқинлари) ташқи эшитиш каналига қўйишади. Лайнерларни кўпчиллик одамлар учун тўғри келадиган турли моделларини ҳар хил шакллари ва ўлчамлари чиқарилади. Товуш сигналидан ҳимоялаш учун етарли даражада юмшоқ матоли лайнерлар мавжуд. Уларни шаклини эшитиш каналининг индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўзгартириш мумкин. Шакли ўзгарувчан лайнерлар эшитиш каналининг индивидуал шаклига аниқ мос тушади. Лайнерларни тайёрлаш учун винил, силикон, эластомерлар асосидаги таркиблар, толали материаллар ва мум, штапелли ойна толаси, ёпиқ ғовакли эластик кўпикли материаллар фойдаланилади.
Ярим лайнерларни (қалпоқчаларни) эшитиш каналини ташқи тешигига қўйиб тақиб юришади. Қалпоқчаларни фойдаланилиши бармоқ билан эшитиш каналини ташқи тешигини ёпишга ўхшайди. Қалпоқчаларни кўпчиллик одамлар фойдаланилиши мумкин бўлган битта ўлчамда тайёрлашади. Бу ҳимоя воситаси қулоқда енгил камар билан ушлаб турилади.
Эшитишни ўчириш воситаси металл ёки пластмасса камар билан боғланган иккита пластмасса кубукчалардан иборат. Кубукчалар қулоқ каналини тўлиқ ёпади, бунда махсус ёстиқча қулоқ орти зонасини герметикланишини таъминлайди. Ёстиқча ичида одатда кўпикланган материал ёки суюқлик бўлади. Кўпчиллик қулоқчинлар товушни самарали ютувчи қоплама билан жиҳозланган, бунинг натижасида частотаси 2000 Гц дан юқори шовқинларни самарали секинлаштиришга эришилади.
Камар бошда жойлашган бўлиши, яна бошқа вариантлар, яъни бўйинда ёки ияк остида ҳам бўлиши мумкин, ҳимоялаш самараси бунга боғлиқ бўлади. Баъзи ҳолатларда қулоқчинлар «қаттиқ каскага» маҳкамланиши мумкин. Оддий қулоқчинларга нисбатан, «қаттиқ» конструкция ҳар қандай турли бош билан зич туташмайди, шунинг учун шовқиндан ҳимоялаши пасаяди.
Фойдаланилаётган қулоқчинлар ёки лайнерларни тозалаб туриш керак. Қулоқчинларда ишлаётган шахслар керак бўлиши бўйича алмаштириладиган қопламаларни ва ёстиқчаларни алмаштириш имконига эга бўлиши керак. Кўп марталик лайнерларни алмаштириш керак бўлганда ювувчи воситаларга эркин бориш мумкин бўлиши назарда тутилиши керак. Қулоқчинларни асососий вазифаси шундан иборатки, шовқин даражасини экранлаш ва камайтириш учун қулоқ атрофи зонасини кубукчалар билан ёпади. Атроф муҳит шовқинининг пасайиш даражаси кўп жиҳатдан кубукчалар, ёстиқчалар турига боғлиқ, шунингдек уларни бошга камарлар ёрдамида қисилганига боғлиқ бўлади. Шубҳасиз, қулоқчинлар тўғри жойлашганда барча частоталарда шовқин даражасининг самарали пасайилишига эришилади, кубукчалар ва бош нозич жойлашганда паст частоталарда ҳимоя таъминланмайди. Кўпчиллик қулоқчинлар эшитиш каналига ўтувчи шовқин даражасини суякни ўтказувчанлиги эвазига 2000 Гц дан юқори частоталар оралиқларида тахминан 40 дБ га пасайтириш имконини беради.
Паст частотали шовқинлардан ҳимоялаш учун махсус конструкцияли қулоқчин билан зич туташиш таъминланиши керак, бунда кубукчалар товуш ютувчи материал билан тўлдирилган бўлиши керак. Яна қулоқчинларни муайян массаси ва уларни бошга қисилиш кучи ҳам ўрнатилади. Агар кундалик таъсир нормалари рухсатли даражаси 105 дБ дан ортиқ бўлса, эшитиш фаолиятини ҳимоялаш учун турли воситалар керак бўлиши мумкин. Бунда бир вақтнинг ўзида ҳам лайнерлар ва ҳам қулоқчинлар қўлланилиши мумкин. Кўрсатилган воситалар, эшитишни ҳимоялаш воситасини самарадорлиги бош суягининг суяк ўтказувчанлиги чекланганлигига қарамай, биргаликда 3—10 дБ миқдорида қўшимча ҳимояни таъминлаш имконини беради.
Бўшашиш даражасини ошириш нуқтаи назаридан лайнерларнинг турли хилларини ва қулоқчиннинг битта моделини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Эшитиш йўқотилишини энг самарали бартараф этиш учун шовқинни зарарли таъсири бўлмаган зонада ишлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Эшитишни самарали ҳимоялашнинг бошқа варианти шовқин манбасининг даражасини рухсатлисигача камайтириш, бунга кўпчиллик ҳолларда ускуналарни конструкциясини ўзгартириш, шунингдек шовқин даражасини назорат қилиш приборларини такомиллаштириш натижасида эришилади. Агар шовқин манбаъсини бартараф қилиш ёки шовқин даражасини камайтириш мумкин бўлмаса, охирги восита – антифонлардан фойдаланиш қолади. Бироқ антифонларни самаралалиги кўпчиллик ҳолларда, агар бошқа ҳимоя чоралари назарда тутилмаган бўлса, чекланган бўлиши мумкин.
Антифонлар доимий тақиб юрилганда максимал самарага эришилади. Антифонлардан фойдаланиш давомийлиги камайиши билан ҳимояни самаралилиги камаяди. Масалан, ҳимояни самаралилиги етарлича камаяди, агар шовқин таъсири шароитларида ишлаганда лайнерлар чиқариб олинса ёки бир неча минутга бошқа ишчи билан гаплашиш учун қулоқчинлар ечилса. Антифонлар узоқ давр вақти мобайнида фойдаланилганда қулай бўлиши керак. Аммо, агар антифонни тақиш ҳолатида маълум частотали товуш босими эвазига бош оғриғи ёки бегона нарсани тушишидан келиб чиқадиган эшитиш каналида оғриқ вужудга келса, бошқа ҳимоя воситасини танлаб олиш керак бўлади.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.