Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 13


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 13 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
9.3. Нафас олиш органлари шахсий ҳимоя воситаларини танлашни хусусиятлари

Нафас олиш органлари шахсий ҳимоя воситаларини (НООШҲВ) танлашда қуйидаги асосий мезонлар ҳисобга олиниши керак: 1) ишлаш принципи ва вазифаси; 2) конструктив хусусиятлари; 3) ҳимоялаш ва эксплуатациялаш хоссалари кўрсаткичлари; 4) иш зонаси ҳавосида зарарли моддаларни таркиби ва сонли миқдори; 5) НООШҲВ -ни одамга ва у бажараётган ишлаб чиқариш операциялари хусусиятларига мослиги.

Фильтрловчи турли НООШҲВ -ни танлаш кўп жиҳатдан улар эксплуатация қилиниши керак бўлган шароитларга: зарарли моддаларни ҳаводаги агрегат ҳолатига, уларни концентрациясига боғлиқ. Фильтрловчи турли НООШҲВ -ни ҳимоялаш хоссалари қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:

ҳимоявий ишлаш вақти ва сўрувчанлик коэффициентига (зарарли моддалар буғлари ва газларидан ҳимоялаш бўйича);

ўтказувчанлик коэффициенти ва сўрувчанлик коэффициентига (зарарли моддалар аэрозолларидан ҳимоялаш бўйича).

Фильтрловчи газниқоблар ва респираторларнинг ҳимоявий ишлаш вақти – модданинг буғини (газини) ҳимоя воситасига тушиш вақтини бошланишидан унинг орқасидан модданинг чегаравий рухсатли концентрацияси ҳосил бўлганигача бўлган вақт оралиғи. Берилган восита қўлланилиши мумкин бўлган зарарли моддаларнинг максимал концентрацияси – бу шундай концентрация, ундан юқорисида нафас олишда зарарли модданинг концентрацияси чегаравий рухсатли концентрациядан ошиб кетади. Сўрувчанлик коэффициенти – фильтрловчи элементни (фильтр қутилар, патрон, респиратор яримниқобли фильтрловчи элементи) четлаб юз қисми остига ўтган зарарли модданинг концентрациясини унинг бошланғич концентрациясига нисбатини фоизларда ифодаланганлиги. Ўтказувчанлик коэффициенти – фильтрловчи элементдан кейинги зарарли модда аэрозолининг концентрациясини унинг бошланғич конценрациясига нисбатини фоизларда ифодаланганлиги. Сўрувчанлик ва ўтказувчанлик коэффициентлари кўрсаткичлари иккита моделли моддалар бўйича аниқланилади: зарарли моддалар майда дисперсли аэрозолларини моделлаштирувчи – мойли туман (заррачалар диаметри 0,3 мкм) ва зарарли моддалар катта дисперсли аэрозолларини моделлаштирувчи – микрокукун М-5 (заррачаларини ўртача диаметри 1—15 мкм).

Изоляцияловчи ҳимоя воситалари нафас олиш органларини атрофдаги ҳаводан тўлиқ изоляциялайди ва атроф муҳит атмосфераси таркибида кислород ва зарарли моддаларнинг қандай бўлишидан қатъий назар нормал нафас олишни таъминлайди.

НООШҲВ -ни ишлаш принципи ва вазифаси бўйича синфлашади. Ишлаш принципи бўйича НООШҲВ ҳимоялашни таъминлаш усулига боғлиқ ҳолда фильтрловчи ва изоляцияловчиларга бўлинади. Фильтрловчи НООШҲВ нафас олинаётган ҳавони зарарли моддалардан фильтрлар (берилган НООШҲВ конструкциясига кирадиган сорбентлар ва ютгичлар) ёрдамида тозалайди. Бундай қурилмаларга саноат респираторлари ва газниқоблар киради. Фильтрловчи НООШҲВ зарарли моддаларнинг таркиби ва концентрацияси маълум шароитларда қўлланилади. Уларнинг тозалаш тизимининг ҳимоя қилиш принципи чиқарилаётган ифлосланган ҳавони сорбция, хемсорбции, каталитик оксидлаш ва нафас олиш вақтида унинг фильтр орқали ўтишида фильтрлашга асосланган. Нафас олиш қаршилигини камайтириш учун фильтрловчи НООШҲВ тозалаш тизими ҳавони мажбурий узатиш учун қўшимча қурилмага эга бўлиши мумкин.

Изоляцияловчи НООШҲВ одамни нафас олиш органларини атроф муҳитдан изоляциялайди, нафас олиш учун ҳаво эса тоза зонадан ёки НООШҲВ ни таркибий қисми бўлган нафас олиш аралашмаси манбаъсидан боради. Улар тоза ҳавони ёки ифлосланмаган манбаъдан кислородни узатиш учун тизимга эга бўлади. Изоляцияловчи НООШҲВ ни кислород етарли бўлмаган ҳолларда, шунингдек зарарли моддалар таркиби номаълум бўлган шароитларда ва фильтрловчи НООШҲВ лар билан ҳимоя таъминланмаганда қўллашади. Изоляцияловчи НООШҲВ шлангли ва автономли нафас олиш аппаратларига бўлинади. Шлангли изоляцияловчи НООШҲВ га қуйидагилар киради:

ўзи сўрувчан шлангли аппаратлар, уларда нафас олиш учун ҳаво тоза зонадан шланг бўйича одамнинг ўзининг ҳаракатларидан нафас олиш кучи эвазига тортилади;

тоза ҳавони юз қисмига ҳаво пуфлагичлар, вентиляторлар ёки дастлабки тозалашдан кейин компрессорланган ҳаво тизимидан мажбурий узатувчи шлангли аппаратлар ёрдамида тортилади.

Автоном нафас олиш аппаратларига кислородли регенератив респираторлар ва ўзини қутқарувчилар, шунингдек сиқилган ҳаволи баллонли аппаратлар киради. Бу воситаларни асосан авария-қутқарув ва қайта тиклаш ишларини олиб боришда қўллашади. Вазифасига кўра НООШҲВ ни бўлишади:

чангга қарши (аэрозолга қарши) – турли аэрозоллардан (тутун, туман, чанглар) ҳимоялаш учун;

газ-чангдан ҳимояловчи (газ-аэрозолга қарши) – ҳавони таркибида газлар, буғлар ва турли моддаларнинг аэрозоллари биргаликда бўлган шароитларда қўллаш учун;

газдан ҳимояловчи (газга қарши) – турли зарарли моддалардан ҳимоялаш учун.

Газга қарши ва газ-чангдан ҳимояловчи НООШҲВ маълум гуруҳ газлардан ҳимоялаш учун мўлжалланган маркаларга бўлинади. НООШҲВ ни иккала тури ҳам фильтрловчи респираторлар ва газниқоблар, ҳам изоляцияловчи нафас олиш аппаратлари иккита асосий конструктив қисмдан: нафасдан чиқарилаётган ҳавони тозалашни таъминлайдиган фильтр ёки тоза ҳавони ёки ифлосланмаган манбаъдан кислородни узатиш қурилмасидан ва тоза ҳавони нафас олиш органига ўтказадиган юз қисмдан иборат. Фильтрловчи НООШҲВ да бу иккала қисм ягона конструкцияни ташкил қилиши (фильтрловчи яримниқоб) ёки фильтрловчи элементлар – турли ўлчамли патронлар ёки қутичалар бириктирилган яримниқоб, ниқоблар ёки шлем-ниқоблар (патронли НООШҲВ) кўринишида бўлиши мумкин.

Хавфли кимёвий моддаларни турини ишлаб чиқаришда қўлланилишига боғлиқ ҳолда саноат газниқоблари турли фильтрловчи қутиларда чиқарилади, улардан ҳар бири атмосферадаги атроф муҳит ҳавоси заҳарли моддаларини ютиш бўйича танланиш қобилиятига эга. Респиратор ўзининг вазифасига кўра, ҳаводаги мавжуд зарарли моддалардан нафас олиш органларини ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситаси бўлади. Энг кўп қўлланилаётган респираторларга чангга қарши қўлланилаётган респираторлар турлари: Р-2 (У-2К), «Кама», ШБ-1 «Лепесток» ва б.қ.киради.

Энг оддий НООШҲВ га чангга қарши матоли ниқоб ПТМ-1 ва пахта-докали боғич киради. Бу воситалар аҳоли томонидан чангга қарши респиратор сифатида фойдаланилиши мумкин. Нафас олиш органларини ҳимоялаш учун кимёвий зарарланиш шароитларида чангга қарши респираторлар ва оддий шахсий ҳимоя воситалари фақат иложсиз ҳолларда қўлланилади. Масалан, кимёвий зарарланиш зонасидан эвакуация қилишда уларни аввал ичимлик содасининг 5—10% ли эритмаси ёки лимон кислотасининг 2% ли эритмаси билан шимдириб қўллашади.

Ёқимсиз метеорологик шароитларда, ҳавонинг ҳарорати +28 °С юқори ёки 0 °С дан паст ҳароратда ишларни бажаришда, фильтрловчи ярим ниқобли турли (ШБ-1 «Лепесток») ва б.қ. клапансиз репираторларни қўллаш мумкин эмас. Бундай ҳолатларда «Астра-2», Ф-62ш, РП-К ва б.қ. турли клапанли респираторлардан фойдаланиш керак. Респираторлар ва газниқоблар заводда қадоқлангандай, иситиладиган хонада ҳавонинг нормал намлигида сақланиши ва иситиш приборларидан 1 м дан яқин жойлаштирилмаслиги керак. Уларни полимер материаллар (резиналар, пластмассалар ва б.қ.) бузилишидан, ёруғлик таъсиридан, айниқса қуёш нурларини тўғри тушишидан асраш керак.

Узоқ вақт эксплуатация қилинаётган ҳимоя воситалари устидан махсус назорат ўрнатилган бўлиши керак, уларни ўз вақтида алмаштириш ёки таъмирлашни олиб бориш учун, бир марталик респираторлардан ташқари НООШҲВ ни ойига камида бир марта текшириш, махсус эксплуатациялаш шароитларда эса кўпроқ марта текшириш олиб борилиши керак. Токсик бўлмаган чангдан ҳимоялаш учун, даврий равишда қисқа вақт мобайнида қўлланиладиган респираторлар, кварталга бир марта текширилиши керак. Текширув ўз ичига маҳкамланганликни бутлигини, юз қисмларни, фильтрлар ва клапанларни кўрикдан ўтказишни ўз ичига олади. Етказиб берилаётган ҳаво миқдорига шлангли нафас олиш аппаратлари ҳар ойда текширилиши керак. Дезинфекциялаб санитар ишлов бериш 10 кунда камида бир марта ўтказилади. Худди шу муддатларда газниқоблар ва респираторларнинг матоли сумкалари ювилади.

9.4. Қўллар ва оёқларни ҳимоялаш воситалари

Қўлларни ҳимоя қилиш воситаларини қўлланилиши ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларини ёқимсиз таъсиридан ишловчиларни эҳтиётланишининг энг тарқалган чораларидан биридир. Меҳнат шароитларига боғлиқ ҳолда турли ишлаб чиқаришларда қўлларни ҳимоялашни қуйидаги воситалари тавсия қилинади: қўлқоплар, перчаткалар, бармоққоплар, ёки дерматологик воситалар – мазлар, пасталар, кремлар, терини тозалагичлар. Бизнинг саноатда қўлқопларни тайёрлашда пахтақоғозли, шерстли ва лёнли матолар, кесилган терилар, асбест, сунъий тери қўлланилади. Вазифасига кўра ҳимоя перчаткалари ва бармоққопларини каучик асосидаги резиналардан ёки натурал ва синтетик латекслардан тайёрлашади. Перчаткаларни астар билан қўллаш тавсияланади. Бунинг учун трикотаж перчаткаларнинг ҳар қандай тури фойдаланилиши мумкин.

Қўлларни ҳимоялаш воситалари ҳолатига алоҳида эътиборлик бўлиш керак. Матоли ва трикотаж қўлқоплар ва перчаткаларни ифлосланиши билан тозалаш, қуритиш, керак бўлганда таъмирлаш лозим. Уларни қуруқ хонада сақлаш керак. Полимер материалли перчаткаларни ювувчи воситалар билан сувда ювиш ва қуритиш керак. Қўлларни ҳимоялаш воситаларини тўғри эксплуатация қилиш ва сақлаш уларни хизмат қилиш муддатини оширади.

Саноатда турли материаллардан вазифасига биноан тайёрланган қўлқоплар ва перчаткалар ишлаб чиқарилади. Шунинг билан бирга, бир хил ишлаб чиқаришлар шароитларида ҳам хизмат қилиш муддати турлича бўлади. Чунки материалнинг ўзи, унинг ҳимоялаш ва эксплуатация қилиш хоссалари қўлларни ҳимоялашни самарали давомийлигини аниқлайди. Турли концентрацияли кислоталар ва ишқорлар эритмаларини, қўлқоплар ва перчаткалар тайёрланган материаллар хоссаларига таъсирини изланишлари, материалларнинг чидамлилиги турличалигини кўрсатади. Шунинг учун қўлларни ҳимоялаш воситаларини ҳақиқий хизмат қилиш муддатлари ҳам меҳнат шароитларига, ҳам бажарилаётган ишлаб чиқариш операцияларининг характерига боғлиқ бўлади.

Қўлларни ҳимоялаш воситаларининг муддатидан олдин емирилишининг сабабларидан бири ишловчиларни эксплуатация қилиш жараёнида уларга хизмат кўрсатиш ва сақланиш қоидаларига риоя қилмаганликлари, уларда тозалаш, ювилиш, қуритиш ва таъмирлаш ишларининг бажарилмаслиги. Матоли ва трикотаж қўлқоплар ва перчаткаларни ҳар куни ювиш ёки кимёвий тозалаш керак. Бу қўлларни ҳимоялаш воситаларини қўлланилишини гигиеник шароитларини яхшилайди ва уларни хизмат қилиш муддатини узайишига ёрдам беради. Полимер материалли қўлқоплар ва перчаткалар ҳам ҳар бир сменадан кейин албатта ювилиши ва қуритилиши керак, лекин қиздирилган сиртларда эмас.

Оёқларни жароҳатланиши кўпчиллик ишлаб чиқариш тармоқларида жуда кенг тарқалган. Оёқларни, айниқса панжаларни шикастланишига, кўпинча оғир нарсаларни қулаши олиб келади. Бошқа ишлаб чиқаришлардан кўра, кўпроқ, бундай хилдаги бахтсиз ҳодисалар оғир, тоғ, металларга ишлов бериш саноати, машиносозлик, саноат ва фуқаро қурилишида содир бўлади. Оёқларни қаттиқ нарсаларга уриб ёки ўткир нарсаларни босиб шикастлаш мумкин, бу масалан, кўпроқ қурилиш учун характерли.

Меҳнат шароитларини яхшиланиши полдан чиқиб турган михлар ва бошқа ўткир нарсалар етказган оёқларга тиқилган (суқилиш) ва уларни йиртилиш яралари камайишига олиб келди; нам ёки ҳўл пол ҳам бахтсиз ҳодисалар сабабчиси бўлиши мумкин, айниқса ноқулай пойафзалдан фойдаланилганда. Ҳимоя тури ишлаб чиқаришда мавжуд хавфни тавсифига боғлиқ. Хавф даражаси юқори бўлмаган баъзи бир ишлаб чиқаришларда, ишчиларга одатий қулай пойафзал кийишни тавсиялаш етарли бўлади.

Пойафзал билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг сабаби жуда баланд ёки эскириб ейилган товонлар, яна орқаси бўлмаган пойафзал бўлиши мумкин. Баъзида ҳимоявий ботинкалардан фойдаланиш етарли, бошқа ҳолларда ҳимоялаш этиги керак. Этикларни лунжини баландлигини танлаш (тўпиққача, тиззагача ёки белгача) ишлаб чиқариш хавфини турига боғлиқ, бироқ шунинг билан бирга пойафзалнинг қулайлиги ва керакли ҳаракатланиш эркинлигини таъминлаш муҳим эканлигини эътиборга олиш керак. Ҳимоялаш ботинкалари ва этикларини тери, табиий ёки синтетик каучикдан, шунингдек пластмассаларни тикиш усули билан тайёрлашади. Жароҳатлаш уруши кўпинча тагликка тўғри келганлигидан у металл қисмдан иборат бўлади. Таглик қулай, етарли даражада юпқа ва енгил бўлиши керак, шунинг учун уни углеродли инструментли пўлатдан тайёрлайдилар. Бундай ҳимоявий тагликлар турли хил этиклар ва ботинкаларда қўлланилади.

Нарсаларни баландликдан қулаш хавфи мавжуд бўлган ишларда ботинка устига ҳимояловчи металл пластина кўтарма маҳкамланади. Сирпанишдан сақлаш учун, айниқса ҳўл ва сирпанчиқ полларда, резинали пойафзал ёки турли кўринишли ғадир-будирликли синтетик таглик қўлланилади. Таглик материали ғадир-будирликлар туридан кўра кўпроқ аҳамиятли бўлади, чунки у пол билан ишқаланиш коэффициентини аниқлайди.

Қурилиш майдончаларида ишлаш учун таглиги мустаҳкамланган, тешилишга чидамли пойафзал керак; махсус пойафзалнинг ҳар қандай туридан фойдаланиш мумкин, агар унинг ичида металли патак бўлса. Электр токи билан шикастланиш хавфи бўлганда, тикиш ёки клейлаш усули билан, михлар ёки бошқа электр ўтказувчи маҳкамлагичлар қўлланилмасдан тайёрланган пойафзалдан фойдаланилади. Статик электрдан ҳимоялаш учун таглиги электр ўтказувчан резинали ҳимоялаш пойафзалини кийишади, натижада электр заряднинг тўпланиши бартараф этилишига эришилади.

Ҳозирги вақтда икки марталаб ҳимоялашни таъминлайдиган пойафзал кенг тарқалди: бундай пойафзал ёки ботинка электр статик зарядни тўрланишини бартараф қилиш хоссасига эга ва паст кучланишли электр токи манъбаи билан туташган шароитларда электр разрядланишга йўл қўймайди. Охирги ҳолатда электр токидан ҳимоялаш учун патакни ички сирти ва тагликни ташқи томони орасидаги электр қаршилигини назорат қилиш керак.

Ҳозирги вақтгача пойафзални сифатини «хавфсизлиги ва узоқчидамлилиги» нуқтаи назаридан баҳолашарди. Ҳозир қулайликни эътиборга оладилар, масалан, пойафзал енгил бўлиши керак, ҳимоя пойафзалининг ташқи кўриниши сифатдан кейин иккинчи ўринда туради.

Кимёвий моддалар таъсиридан ҳимоялаш учун синтетик каучикдан қилинган пойафзал қўлланилади. Бу материални узилишга ва чўзилишга синашда мустаҳкамликни камайиши хона ҳароратида сульфат кислотанинг 20% ли эритмасида 48 соатлик чўктирилгандан кейин 10% дан ошиб кетмаслиги керак. Эритилган металл сачратмаларидан ёки кимёвий моддалардан куйиш хавфи мавжуд бўлганлигида тилчасиз, кийишда қулай, ёпгичи ичида эмас устида жойлашган пойафзалдан фойдаланиш керак.

Ҳимоя пойафзалини қуруқ ва тоза ҳолда сақлаш, керак бўлганда алмаштириш керак. Агар бир қанча резина этиклардан бир неча одамлар фойдаланишса, оёқларни инфекцияли касалланишини олдини олиш мақсадида, пойафзал ҳар бир қўлланилгандан сўнг мажбурий дезинфекцияланиши керак. Тор ва оғир моделли ботинкалар ва этиклар қўлланилиши оёқларни замбуруғли касалликлар – микроз билан касалланишига олиб келиши мумкин. Ҳимоя пойафзалининг самарали фойдаланилиши кўп жиҳатдан ишчи персоналнинг унга бўлган муносабати билан аниқланилади, шунинг учун кейинги вақтларда пойафзални ташқи кўринишига кўпроқ эътибор берилмоқда. Шахсий ҳимоя воситасининг қулайлиги унинг мажбурий шарти бўлади. Пойафзал, унинг вазифаси қанча йўл қўйса, шунча даражада енгиллашган бўлиши керак: жуфти 2 кг дан ортиқ пойафзалдан фойдаланмасликка ҳаракат қилиш керак.

9.5. Махсус ҳимоя кийими ва изоляцияловчи костюмлар

Махсус ҳимоя кийими норматив-техник ҳужжатлар бўйича тайёрланиши ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган эталон намунага мос бўлиши керак. Махсус ҳимоя кийимининг сифат кўрсаткичлари қуйидагиларга бўлинади:

умумийга, барча синфланиш гуруҳлар учун қўлланиладиган;

ихтисослаштирилган ҳимояловчи, алоҳида гуруҳлар ва кичик гуруҳлар учун қўлланиладиган. Ихтисослашган ҳимоялаш кийимининг қуйидаги сифат кўрсаткичлари ўрнатилган: 1) физик-механик: чокни узилиш юки; 2) эргономик: – гигиеник кўрсаткичлар: буюмни массаси, ҳаво ўтказувчанлиги; чокни қаттиқлиги, – физиологик (рухсатли узликсиз фойдаланиш вақти), -антропометрик (махсус кийимнинг одамнинг ўлчамларига мослиги); 3) ишончлилик кўрсаткичлари: хизмат қилиш муддати, куни, ойи, йили; ювишга ёки кимёвий тозалашга чидамлилиги; 4) ташилиш қулайлиги: қадоқланиш жойининг массаси, ташилиши ва сақланилишида ҳавони ҳарорати ва намлиги; 5) бадиий-эстетик: силует, ташқи кўриниш, тугаллаш сифати. Сифатни ихтисослаштирилган ҳимоявий кўрсаткичларига мўлжалланиш кўрсаткичлари киради: киритиш (суқилиш) қаршилиги; кесиш қаршилиги; пакетни иссиқлик ўтказувчанлиги; пакетни буғ ўтказувчанлиги; радиофаол ифлосланганликдан ҳимоялаш коэффициенти; фаолсизлантириш коэффициенти; қўрғошинли эквивалент; электр қаршилиги; электр таъсиридан ҳимоялаш коэффициенти; чанг ўтказувчанлик; чангсизлантиришга чидамлилик; оловга чидамлилик; ПАВ га ўтказувчанлик; сув ўтказувчанлик; кислота ўтказувчанлик; ишқор ўтказувчанлик; органикли эритувчилар ўтказувчанлиги; лаклар ва краскалар ўтказувчанлиги; нефтни ўтувчанлиги; мойлар ва ёғларни ўтувчанлиги; суюқ токсик моддаларни ўтувчанлиги; сорбциали қобилияти; ҳашоротларни ўтувчанлиги; микроорганизмларни ўтувчанлиги; стерилизацияга чидамлилик; инсекциясизлантиришга чидамлилик; фаолсизлантиришга чидамлилик.

Изоляцияловчи костюмлар одамни, муайян костюм турини техник шартида кўрсатилган, ташқи муҳитни хавфли ва зарарли омиллари таъсиридан, смена мобайнида ишончли ҳимоялаш имконини беради. Изоляцияловчи костюмлар пневмокостюмларга, гидоизоляцияловчи костюмлар ва скафандрларга, суюқликлар, суюқ аэрозоллар, буғлар ва газлардан ҳимоялаш учун шамоллатилмайдиган ҳимояловчи кийимларга бўлинади.

Пневмокостюмлар (шамоллатиладиган изоляцияловчи костюмлар) нормал атмосфера босимида костюм материали ҳисобига ва костюм ости маконида яратиладиган ортиқча босим эвазига автоном нафас олиш аппаратидан ёки шланг бўйича ташқи ҳаво манбаъси таъминотидан ортиқча ҳавони узатиш йўли билан ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларидан одамни изоляциялашни таъминлайди.

Шлангли пневмокостюмлар одамни нафас олиш органларини, кўришни ва терисини радиофаолли, хавфли кимёвий ва биологик моддалардан ҳимоялаш учун мўлжалланган. Комплектлар таркибига комбинезон, перчаткалар, этиклар, ҳавони узатиш тизими ва шамоллатиш тизими киради.

Гидроизоляцияловчи костюмлар одамни атроф сув муҳитидан, сувга тушиб шўнғиганда ва шунинг билан бирга авария-қутқарув, сув остида, сувда кўмилган цистерналар, қудуқлар, канализация ва сув ўтказгич сетлари ва б.қ. ишлар бажарганда, ҳимоялаш учун мўлжалланган. Улар нафас олиш аппаратлари билан биргаликда турли сувга шўнғиш ускуналари комплектига киради. Гидроизоляцияловчи костюмлар куртка кўринишида бажарилган юқори қисмдан ва иштон кўринишидаги пастки қисмдан иборат, улар алоҳида-алоҳида тайёрланади. Булардан ташқари сув остида ишлаш учун яхлит тайёрланадиган куртка ва иштонлар кўринишидаги гидрокомбензонлар чиқарилади. Гидрокомбензон қизил ёки тўқ сариқ рангли резиналанган матодан тайёрланади.

Скафандрлар – бу сувга шўнғувчилар учун металл шлемли ва кўз учун ойналанган тешикли резиналанган матодан тайёрланган сув ўтказмайдиган костюмлар, шунингдек учувчи ёки косманавтни катта баландликларда ҳавосиз атмосферада ва космик фазода ҳаёт фаолияти шароитларини ва ишлаш қобилиятини таъминлайдиган шлем билан бирлаштирилган герметик костюми. Сувга шўнғувчи скафандри йилнинг ҳар қандай вақтида сув остида одам фаолияти учун керакли шароит яратади. Скафандр ва унга комплект ўрнатма сувга шўнғувчини сув остида талаб қилинадиган чуқурликда ишларни бажаришда нафас олиши учун ҳаво билан таъминлайди, изоляциялайди ҳамда совуқ сув тасиридан ҳимоялайди ва керакли ҳаракатчанлик берилишини таъминлайди. Сувга шўнғувчи скафандри шамоллатиладиган воситага киради, унда шланг бўйича сув ташқарисидан сиқилган ҳаво узликсиз шлем ости маконига нафас олиш учун узатилади. Ортиқча ҳаво кесиш клапанлари орқали скафандрдан сувга чиқарилади.

9.6. Эҳтиёт камарлари

Баландликдан одамни йиқилишдан сақлайдиган энг кенг тарқалган шахсий ҳимоя воситаси эҳтиёт камари бўлади. Эҳтиёт камарлари (ЭК) икки асосий турга бўлинади:

I-тур – тасмасиз камарлар, тикилган маҳкамланган халқаси ва бел камаридан иборат;

II– тур – тасмали камарлар, тасмалар билан жиҳозланган I-тур камаридан ташкил топган: – ПП-II елка усти тасмаси билан («Д» -ҳарфи билан белгиланади). – ПП-II бел камарлари билан («Е»), – ПП-II елка усти ва бел камарлари билан («Ж»), ПП-II эгар тасмаси билан («И»).

Эҳтиёт камарлари тўрт хил маҳкамлаш илгаклари билан комплектланади, улар қуйидагича ҳарфлар билан белгиланади: «А» – полиамидли (сунъий) тасмалардан илгак; «Б» – пўлат арқонлардан илгак; «В» – полиамид арқонлардан илгак; «Г» – пўлат занжирлардан илгак. Бундан ташқари, ҳар қандай эҳтиёт камари, одамга унинг йиқилиш ва илгакда осилиб қолиш ҳолатларида динамик юкланганликни камайтириш учун керак бўладиган, амортизатор билан жиҳозланган бўлиши мумкин. Баландликдан йиқилишдан сақлайдиган шахсий ҳимоя воситаларига асосий талаблар қуйидагилар:

илгаклар ва карабинлар 15 кН дан кам бўлмаган статик юкланишни ушлаб туриши керак; бел камарини эни 43 мм дан кам бўлмаслиги керак;

илгакларнинг орқа қисмини кенглиги 100 мм дан кам бўлмаслиги керак; тасманинг кенглиги 40 мм дан кам бўлмаслиги керак.

Эҳтиёт камарлари мўлжалланганлигига кўра конструкцияси билан бир биридан фарқ қилади ва ҳозирги вақтда жуда кенг модификацияларни ташкил қилади. Тасмасиз камарлар асосан таянч элемент сифатида, масалан монтажчини электр устунида фиксациялаш ва уни қулаб тушишидан сақлаш учун фойдаланилади. Ушбу камарларни, яна баладликда ишлаётганни таянчдан ажралиши ва эркин қулашдан сақлаш мақсадида, одамни ҳаракатланиш зонасини чеклаш учун қўллаш мумкин. Тасмали камарлар баландликдан қулаб тушиш эҳтимоли (таваккали) бўлган ҳолатларда қўлланилади, шунингдек резервуарларда, қудуқларда ва бошқа ёпиқ маконларда, саноат альпинизмида ва авария-қутқарув ишларини бажаришда кенг фойдаланилади.

Эҳтиёт камарларида узоқ вақт ишлаш организмда қон айланишини бузилишига олиб келиши мумкин, шунинг учун бошқа тавсифлари тенг бўлганда тасмаси кенг бўлган камар яхши бўлади. Пайвандлаш ишларини бажаришда ёки аланга, учқунлар, қиздирилган металл ва б.қ. билан боғлиқ ишларни бажаришда металл (занжир ёки пўлат арқон) илгакли камардан фойдаланиш керак. Осилиш тартибида ишлаш учун, масалан бино фасадида ойналарни ювишда, кўкракда тугунга маҳкамланган тасмаланган эгарли (ёки скамейкадан) камардан фойдаланиш керак. Бунда тугун кўтарувчи арқонга боғланган бўлади. Баландликда ишловчиларни ишончли эҳтиётланишини ташкиллаштириш керак, буни фақат эҳтиёт камарини қўллаб таъминлаб бўлмайди. Хавфсизликни таъминлаш учун ускуналар таркибига қўшимча илгаклар, карабинлар, фаллар, арқон, тормоз қурилмаси, ушлаб олувчилар, роликлар ва б.қ. киритилиши керак.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 | Следующая
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации