Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 9


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 9 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
5.2. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар беришни ташкиллаштириш

Тавсифи ва ўтказилиш вақти бўйича йўл-йўриқлар бериш кириш, иш жойида дастлабки, қайта, режадан ташқари ва мақсадлиларга бўлинади.

Меҳнат хавфсизлиги бўйича кириш йўл-йўриғини барча янгидан ишга қабул қилинаётганлар билан уларнинг маълумоти, ушбу касб ва лавозим бўйича иш стажидан қатъий назар, вақтинчалик ишловчилар, хизмат сафарига келганлар, ишлаб чиқариш ўқиши ёки амалиётга келган ўқувчилар ва талабалар билан, шунингдек ўқув юртлари ўқувчилари билан ўқув лабораториялари, устахоналар, полигонларда дарслар бошланишидан олдин ўтказилади. Кириш йўл-йўриғини меҳнатни мухофаза қилиш бўйича инженер ёки бу мажбуриятлар унга юклатилган шахс ўтказади. Кириш йўл-йўриғини дастури меҳнатни мухофаза қилиш хизмати томонидан, МХСТ (меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими), меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалар, нормалар ва йўриқномалар талаблари ва корхонани хусуситлари ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилади. Унинг ўтказилганлиги тўғрисида кириш йўл-йўриғини рўйхатдан ўтказиш журналида ҳамда ишга қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатда, албатта йўл-йўриқ ўтказувчининг имзоси қўйилиб қайд этилиши керак. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқларни қайд қилиш журналлари тикилган, номерланган, раҳбарнинг имзоси билан муҳрланган бўлиши керак.

Иш жойида дастлабки йўл-йўриғи ишлаб чиқариш фаолияти бошлангунига қадар ўтказилади:

корхонага барча янгидан қабул қилинган ишловчилар ва бир бўлинмадан бошқасига ўтказилганлар билан;

ўзлари учун янги иш бажараётган ишловчилар, хизмат сафарига келганлар, вақтинчалик ишловчилар учун;

корхона ҳудудида қурилиш монтаж ишларини бажараётган қурувчилар учун;

ишлаб чиқариш ўқишига ёки амалиёт ўтишга келган талабалар ва ўқувчилар билан, янги иш турларини бажаришларидан аввал, шунингдек амалий машғулотлар ўтаётганда ҳар бир янги мавзуни ўтишдан олдин.

Ускуналарга хизмат кўрсатиш, синаш, созлаш ва таъмирлаш, инструментлардан фойдаланиш, хом-ашё ва материалларни сақланиши ва қўлланилиши билан боғланмаган шахслар билан иш жойида дастлабки йўл-йўриғи ўтказилмайди. Иш жойида дастлабки йўл-йўриғи ўтишдан озод қилинган ишловчилар касблари ва лавозимлари рўйхатини корхона раҳбари тасдиқлайди.

Иш жойида дастлабки йўл-йўриғи, ҳар бир ишловчи билан алоҳида, хавфсиз методлар ва хавфсиз усулларни амалий кўрсатиб ўтказилади. Иш жойида датлабки йўл-йўриғи ишлаб чиқариш ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан МХСТ (меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими), меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалар, нормалар ва йўриқномалар ҳамда ишлаб чиқариш йўл-йўриқлари ва бошқа техник ҳужжатлар талаблари ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилган ва тасдиқланган дастурлар асосида ўтказилади. Ишчиларга мустақил ишлашга иш жойида стажировка ўтгандан сўнг (дастлабки 2—14 смена мобайнида, иш тавсифи ва ишловчини малакасига кўра), назарий билимлари ва ўрганилган хавфсиз ишлаш методлари кўникмалари текширилиб рухсат этилади.

Қайта йўл-йўриқ бериш, дастлабки йўл-йўриқ ўтказишдан озод қилинганлардан ташқари, барча ишловчилар билан камида ярим йилга бир марта ўтказилади. Касаба уюшмалари ва тегишли давлат назорат органи билан келишилган ҳолда, баъзи бир ишловчилар категориялари учун, давомийлиги узоқроқ (йилига бир марта) даврий йўл-йўриқлар ўтказиш ўрнатилиши мумкин. Қайта йўл-йўриқ ҳар бир ишловчи билан алоҳида ёки бир турли ускуналарга хизмат кўрсатувчи ишловчилар гуруҳи билан, иш жойида дастлабки йўл-йўриқ бериш дастури бўйича, тўлиқ ҳажмда ўтказилади.

Режадан ташқари йўл-йўриқ бериш қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича янги ёки қайта ишланган стандартлар, қоидалар, йўриқномалар ёки уларга ўзгаришлар киритилганда;

технология жараёни ўзгарганда, ускуналар, мосламалар ва инструментлар, бошланғич хом-ашё, материаллар ва меҳнат хавфсизлигига таъсир қилувчи бошқа омиллар алмаштирилганда ёки модернизацияланганда;

ишловчилар ва ўқувчилар томонидан меҳнат хавфсизлиги талаблари бузилганда, улар олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган жароҳатланиш, авария, портлаш ёки ёнғин ва заҳарланишларда;

назорат органлари талаби бўйича;

меҳнат хавфсизлигидан юқори (қўшимча) талаблар қўйиладиган ишларда 30 стандарт кундан ортиқ, бошқа ишлар учун эса – 60 кун танаффус бўлганда.

Режадан ташқари йўл-йўриқ бериш ҳар бир ишловчи билан алоҳида ёки бир касб ишловчиларига гуруҳ билан ўтказилиши мумкин. Йўл-йўриқ ҳажми ва мазмуни ҳар бир муайян вазият учун унинг ўтказилишини келтириб чиқарган сабаб ва ҳолатларга боғлиқ равишда аниқланади.

Мақсадли йўл-йўриқ тўғридан-тўғри мутахассислиги бўйича мажбуриятлари билан боғланмаган бир марталик ишларни бажаришда (юклаш, тушуриш, ҳудудларни тозалаш ва ш.ў.), авариялар, стих. бедст.,катастроф оқибатларини бартараф қилиш, бажарилишига рухсат ва бошқа ҳужжат олинадиган, наряд рухсатнома расмийлаштириладиган ишларни бажариш, корхонада экскурсия ўтказиш, ўқувчилар билан умумий тадбирлар бажаришда ўтказилади.

Иш жойида дастлабки, қайта, режадан ташқари ва мақсадли йўл-йўриқларни ишларни бевосита раҳбари (мастер, ишлаб чиқариш ўқитуви инструктори, ўқитувчи) ўтказади. Иш жойларида йўл-йўриқлар бериш оғзаки сўраш орқали ёки ўқитишни техник воситалари ёрдамида билимларни текшириш, шунингдек ишларни хавфсиз бажариш услубларидан олинган кўникмаларни текшириш билан якунланади. Билимларни йўл-йўриқларни ўтказган шахс текширади. Текшириш натижаси қониқарсиз бўлганида, йўл-йўриқ олувчи мустақил ишлашга қўйилмайди ва қайтадан йўл-йўриқ олиши шарт. Иш жойида дастлабки йўл-йўриқ, қайта, режадан ташқари йўл-йўриқ олганлиги, стажировка ўтганлиги ва ишлашга рухсат этилганлиги тўғрисида йўл-йўриқ ўтказган шахс иш жойида йўл-йўриқларни рўйхатдан ўтказиш журналида ва йўл-йўриқ олувчининг шахсий карточкасида, йўл-йўриқ олувчи ва йўл-йўриқ берувчининг имзолари билан, қайд этади. Режадан ташқари йўл-йўриқни рўйхатга олишда унинг ўтказиш сабабини кўрсатади.

5.3. Янгидан ишга қабул қилинганларни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш

Барча янгидан ишга қабул қилинаётган малакасиз, яъни касби ва иш стажига эга бўлмаган ишловчилар, касб-ҳунар ўқув юртларини тугатганлар, касбини ёки хизмат кўрсатувчи ускуна тури алмаштирилаётган ишчилар меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитилиши керак. Ишчиларни меҳнат хавфсизлигидан ўқитиш, асосий касбга ишлашга тайёрлаш билан биргаликда ҳажми 15 соатдан кам бўлмаган дастур асосида олиб борилиши керак.

Меҳнатнинг хавфсиз иш усулларига амалий ўқитиш ва ўргатиш тегишли тайёргарликка эга бўлган йўл-йўриқ берувчи ёки бошқа мутахассис томонидан қурилиш ташкилотида, меҳнатни мухофаза қилиш кабинетларида ҳамда тажрибали ишчилар томонидан қурилиш объектларида ўтказилиши керак.

Ўқиш тугагандан сўнг ҳар бир ишчининг олган назарий билимлари ва меҳнатни хавфсиз бажаришнинг амалий усулларини ўрганганлиги дастур ҳажмида доимий амал қилувчи комиссия томонидан текширилиб турилиши керак. Малака комиссиясининг ишида ташкилотни меҳнатни мухофаза қилиш муҳандиси қатнашади.

Билимларни текшириш оғзаки сўраш ёки билимларни текширишнинг техник воситалари ёрдамида ҳар бир ишчи билан алоҳида ўтказилади. Текширилганда қониқарсиз билим даражасини кўрсатган шахслар, қайта тайёргарликдан ўтганларидан сўнг, билимлари қайтадан текширилиб кўрилиши керак.

Янгидан ишга қабул қилинаётган иш бажаришга малакаси бўлган ишчилар ва касб-ҳунар ўқув юртлари битирувчилари мустақил ишлашга рухсат этилишидан олдин хавфсизлик талабларини тўғри бажарилиши бўйича текширувдан ўтказилишлари керак. Қониқарсиз билим даражасини кўрсатган шахслар ишга қўйилмайди. Улар қайтадан ўқитилиши ва билимлари текширилиши керак.

Билимларни текшириш натижалари комиссиянинг мустақил ишлашга рухсат этилиш хулосаси билан биргаликда комиссия қарорида қайд этилиши керак. Ишчини мустақил ишлашга рухсат этилганлиги назорат варақасида ҳам қайд этилиши керак.

Янгидан лавозимга тайинланаётган барча муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимлари ташкилотнинг доимий амал қилувчи комиссияси томонидан текширилиб кўрилиши керак.

5.4. Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни бажарувчи ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш

Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни (хавфи юқори ишлар) бажарувчи шахслар ишлашга фақат махсус ўқитилгандан (тайёрлангандан) ва ишлашга рухсат этилганлик ҳақида малака комиссиясининг рухсатномасини (гувоҳнома) олганларидан сўнггина қўйилиши керак.

Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган касблар ва ишлар рўйхати ҳар бир ташкилотда касаба уюшмаси билан ҳамкорликда бош муҳандис томонидан аниқланади ва касаба уюшмасининг техника инспектори билан келишилиб корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Хавфлилиги юқори ишларни бажарувчиларни ўқитиш («Ўзсаноатконтехназорат» объектларига хизмат кўрсатувчилардан ташқари), бош муҳандис томонидан тасдиқланган дастур асосида бевосита ташкилотнинг ўзида ўтказилади. Хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни бажарувчи ишловчиларни меҳнат хавфсизлигидан ўқитиш дастури ҳажми 20 соатдан кам бўлмаган намунавий дастур асосида ишлаб чиқилиши керак. Дастурда касбнинг барча хусусиятлари ва хавфли ишни хавфсиз бажариш бўйича талаблар акс эттирилиши керак.

Хавфсизлилигига юқори талаблар қўйиладиган ишларни бажарувчи ишловчиларни ҳар йили меҳнат хавфсизлигидан қайта ўқитиш ва аттестациядан ўтказиб туриш керак.

5.5. Иш жойида амалиёт ўтиш

Амалиёт ўтишнинг мақсади – иш жойида меҳнатни хавфсиз амалиёти тажрибасини ўрганиш ва амалиётда қўллаш. Ташкилотда иш жойида амалиёт ўтказиладиган касблар рўйхати давомийлик вақти кўрсатилиб тузилган бўлиши керак. Рўйхат касаба ташкилоти ёки меҳнат жамоасининг бошқа вакиллик органи билан келишилиб ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Барча ишловчи – амалиётчилар буйруқ билан тайинланган шахслар раҳбарлигида амалиёт ўтишлари керак. Амалиёт даври вақтида ишловчи амалиёт раҳбари кузатувида мустақил ишларни бажаради.

Участка раҳбари меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ва касаба уюшмаси билан келишиб мутахассислиги бўйича уч йилдан кам бўлмаган стажга эга, бир участкадан бошқасига ўтган ишловчини, агар у аввал ишлаган иш характери ва ускуна тури ўзгармаган тақдирда, амалиёт ўтишдан озод қилиши мумкин.

Иш берувчи меҳнат шароитлари хавфли ва зарарли ишларга қабул қилинаётган шахсларни ишларни хавфсиз бажарилиш усуллари ва методларига иш жойида амалиёт ўтиш билан ўқитилиши бир ой ичида таъминлайди.

Бўлинма (участка, цех) топшириқлар журналига эга бўлиши тавсия қилинади, унда амалиёт ўтишга тегишли барча топшириқлар, мустақил ишлашга рухсатлар, жавобгар шахсларнинг тайинланиши қайд қилинади. Тошириқда кўрсатилган барча шахслар топшириқ билан танишган бўлишлари ва бу уларнинг шахсий имзолари билан қайд этилиши керак.

5.6. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимларни текшириш

Ташкилотда тармоқ норматив-техник ҳужжатларини ҳисобга олиб, касб тавсифи, иш тури, ишлаб чиқариш хусусиятлари ва меҳнат шароитларидан келиб чиқиб ишларни хавфсиз бажариш методлари ва усуллари бўйича ўқитиш ҳамда унинг тартиби, шакли, даврийлиги ва давомийлиги келтирилган ишларни рўйхати ишлаб чиқилган бўлиши керак. Рўйхат касаба уюшмаси билан келишилиб ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

Берилган иш бўйича, лавозимда, касбда уч йилдан ортиқ, хавфи юқори бўлган ишларда бир йилдан ортиқ танаффусга эга барча ишчилар мутақил ишлашни бошлашдан олдин меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитилиши ва билимлари текширилиши керак.

Ташкилотда меҳнатни мухофаза қилиш талаблари бўйича билимлари текширилиши керак бўлган ишларни бажарувчи ишчи касбларни рўйхати ишлаб чиқилиши керак. Имтиҳон комиссиясининг таркибини ташкилот раҳбари (бош инженери) касаба уюшмаси билан келишиб тасдиқлайди.

Ташкилотда билимларни навбатдаги текширишдан олдин меҳнатни мухофаза қилиш саволлари бўйича дарслар: маърузалар, амалий дарслар-семинарлар, консультациялар олиб борилади.

Ишга кирган раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимлари лавозимга тайинлангандан сўнг бир ойдан кечиктирмай текширилади, ишлаётганлар учун эса – уч йилга камида бир марта текшириб турилади.

Ташкилотларда иккита даражали комиссиялар тузилиши керак: биринчиси – бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларини лавозимга мослигини текшириш бўйича, иккинчиси – ишчиларни билимларини текшириш бўйича. Биринчи комиссияни раиси – ташкилот раҳбари (бош инженер) ёки техник раҳбарликни амалга оширувчи бошқа шахс, комиссия аъзолари – меҳнатни мухофаза қилиш хизмати мутахассислари (меҳнатни мухофаза қилиш бўйича инженер), ташкилотни етакчи мутахассислари, касаба уюшмаси раиси (ёки меҳнат жамоаси сайлайдиган бошқа орган), давлат техника инспектори (у билан келишув бўйича).

Меҳнатни мухофаза қилиш талабларини текшириш бўйича бу комиссиянинг аъзолари уларни ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатга ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитилганлик ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимлари текширилганлик тўғрисидаги, лицензияга эга таълим фаолиятини олиб бориш ҳуқуқи бор, ўқитувчилар таркиби меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида ихтисослашган ва тегишли моддий-техника базали ўқитувчи ташкилотдан берилган, гувоҳномага эга бўлишлари керак.

Ўқитувчи ташкилотларда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ташкилотлар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари ўринбосарлари, меҳнатни мухофаза қилиш саволлари бўйича кураторлар, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати мутахассислари, меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимларни текшириш бўйича комиссия аъзолари, касаба иттифоқларини меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ваколатли шахслари ва бошқа ваколатли органлар ишловчилари, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича комитетлар (комиссиялар) аъзолари ўқитилиши керак.

Иккинчи – меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишчиларни билимларини текшириш комиссиясида– раис бўлинма раҳбари бўлади, унинг аъзолари– мастерлар, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича инженер, касаба уюшмаси раиси ёки меҳнатни мухофаза қилиш бўйича вакил бўладилар.

Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимларни текшириш ўтказилганлиги қарор билан расмийлаштирилиши ва комиссия аъзоларининг (учтадан кам бўлмаган) ва имтиҳон топширувчининг имзолари билан мустаҳкамланиши керак.

Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича навбатдан ташқари билимларни текшириш ўтган текширикларни муддатларига боғлиқ бўлмаган тарзда қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича янги ёки қайта ишланган қонунчилик ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар амалиётга киритилганда;

янги технология жараёнлари ва ускуналари тадбиқ этилганда ёки амалдагилари ўзгарганда, агар улар меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қўшимча билимлар талаб қилса;

бошқа ишга тайинланганда ёки ўтказилганда, агар янги мажбуриятлари меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қўшимча билимлар талаб қилса;

шу лавозимда ишлашда 1 йилдан ортиқ танаффус бўлганда;

ишлаб чиқаришдаги авариялар, бахтсиз ҳодисалардан кейин;

ишловчилар томонидан меҳнатни мухофаза қилиш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилганда;

давлат меҳнат инспекцияси талаби бўйича, билимлар етарли даражада эмаслиги ўрнатилганда.

Ўзбекистон республикаси ижтимоий суғурта жамғармаси воситалари эвазига меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда қуйидаги категорияли суғурталанганларни ўқитиш амалга оширилади:

ташкилотлар меҳнатни мухофаза қилиш хизматлари мутахассислари ва раҳбарларини;

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича комитетлар (комиссиялар) аъзоларини;

касаба уюшмалари ва ишловчиларни манфаатларини ҳимояловчи бошқа органлар ваколатли (ишончли) шахсларини;

бюджет муассасалари раҳбарларини.

Бир пайтнинг ўзида меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимларни текшириш билан давлат назорат органлари текшируви остидаги ташкилотлар ишларини бажариш ёки объектларга (қурилмалар, ускуналар) хизмат қилиш билан боғлиқ ишловчиларни аттестацияси тегишли қоидалар билан ўрнатилган муддатларда ўтказилиши мумкин.

6. ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТИ ЛАВОЗИМЛИ ШАХСЛАРИНИНГ МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Ўзбекистон республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон республикасининг меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонуни ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга биноан иш берувчиларга (ташкилотлар раҳбарларига) ташкилотларда меҳнатни мухофаза қилишни таъминлаш бўйича фаолиятлар ва мажбуриятларни таркибий бўлинмалар, раҳбарлар ва мутахассислар орасида тақсимлашга ёрдам кўрсатиш мақсадида, «Қурилиш ташкилоти раҳбарлари ва мутахассисларига меҳнатни мухофаза қилишни таъминлаш бўйича вазифаларни юклатиш» бўйича Низом ишлаб чиқилган.

Низомда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қонунчилик ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш бўйича ташкилотни лавозимли шахсларининг (раҳбарлар ва мутахассисларнинг) асосий мажбуриятлари ўрнатилган.

Ташкилотларда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларга умумий раҳбарликни иш берувчилар амалга оширади.

Ташкилотларда ва унинг бўлинмаларида меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларга бевосита раҳбарликни ташкилот буйруғи билан меҳнатни мухофаза қилишни таъминлаш мажбуриятлари юклатилган лавозимли шахс амалга оширади.

Ташкилот раҳбарини (иш берувчини) ўринбосари, ишлаб чиқариш ва участка раҳбарларлари (бошлиқлари), фаолиятлар хизматлари раҳбарлари меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қонунчилик ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига биноан, тегишли бўлинмалар ва ташкилот хизматлари меҳнатни мухофаза қилиш бўйича фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.

Ташкилотни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича норматив ва фармойиш (топшириқ) ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш ва ишлаб чиқишни меҳнатни мухофаза қилиш хизмати раҳбари амалга оширади.

Ўзбекистон республикасини меҳнатни мухофаза қилиш қонунчилигига асосан меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ташкилотда меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш бўлинмаси ҳисобланади, шунинг учун унга меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларга методик раҳбарлик қилиш ва ташкилотни таркибий бўлинмаларида унинг амалга оширилишини назорат қилиш юкланади.

Ташкилот раҳбари, бош мухандиси, бош механиги, бош энергетиги, бошқа мутахассислари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, сменалар усталари – буларнинг ҳар бири ўз фаолият соҳалари ва участкаларида хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини таъминлашга мажбурдирлар.

6.1. Ташкилот раҳбари ва бош мухандисининг меҳнатни мухофазақилиш бўйича мажбуриятлари

Ташкилот раҳбарининг ташкилотда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мажбуриятларига:

меҳнатни мухофаза қилиш хизматини тузиши ва унга мутахассислар танлаши;

жамоа шартномаси ва унинг шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш, санитар-соғломлаштириш ва санитар-маиший хизмат кўрсатиш тадбирларини МХСТ талабларига мос комплекс режасини ишлаб чиқишни ташкиллаштириши ва тасдиқлаши, унинг бажарилишини молия, материаллар, ишлаб чиқариш ускуналари, механизациялаштириш ҳамда автоматлаштириш воситалари билан таъминлаши;

корхона ишчи ва хизматчиларини санитар маиший, умумовқатлантириш, соғломлаштириш бинолари ва хоналари, махсус кийим бош, махсус оёқ кийим, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши;

корхона барча ишчи-ходимларини, шу жумладан раҳбарларни ўқитиш, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш, уларнинг билимларини текшириш ва аттестациядан қайта ўтказилишини ташкил этиш;

санитар-маиший хизмат кўрсатиш хоналари ва қурилмаларини меъёр бўйича ишлатилишини ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш, тозалаш, ювиш, қуритиш, дезинфекциялаш, газсизлантириш, дезактивлаштириш, текшириш, синаш ва таъмирлашни ташкиллаштириши;

уч босқичли назоратнинг ташкил этилиши ва олиб борилиши устидан доимий назорат ўрнатиши;

ташкилотда ички меҳнат тартиби қоидаларини ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассислари учун меҳнатни мухофаза қилишдан мажбуриятларни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкиллаштириши;

қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бинолар ҳамда иншоотлар эксплуатациясини, санитария-маиший хоналар ва қурилмаларнинг тўғри ишлашини ШНҚ 3.01.02—20 62 ва вазифасига кўра улардан фойдаланишни ташкил этиш;

таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассилари, меҳнатни мухофаза қилишнинг жамоа нозирлари иштирокидаги ишлаб чиқариш мажлисларида вақти-вақти билан меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳолати, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касалланишлар сабабларини олдини олиш тадбирларини, шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг бажарилиш ҳолатини кўриб чиқиши ва б.қ. киради.

Бош мухандиснинг мажбуриятларига:

жамоа шартномаси ва унинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича шароитларни яхшилаш, хафсизликни таъминлаш, санитар соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига раҳбарлик қилиш;

меҳнатни мухофаза қилиш хизматини комплектлаш, унга раҳбарлик қилиш ва корхонада меҳнат хавфсизлиги талабларининг тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш;

ишчиларни ишлаб чиқариш касбларига тайёрлашда хавфсиз иш услублари ва усулларини ўргатиш, уларни билимларини текширишни ташкиллаштириш;

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мухандис-техник ходимларга, ёш мутахассилар ва ўқув юртлари ўқувчиларига кириш йўл-йўриқларини шахсан ўтказиши, бевосита иш жойларида меҳнатни мухофаза қилиш бўйича дастлабки, даврий, навбатдан ташқари йўл-йўриқларни ўз вақтида берилишини ташкиллаштириш;

таркибий бўлимлар раҳбарлари ва мутахассисларини меҳнат қонунлари, МХСТ, меҳнатни мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларидан билимларини текширишни ташкиллаштириш ва ўтказиш;

ускуналарни ишлатиш, ишлаб чиқариш жараёнларини олиб бориш ва ташкиллаштиришда меҳнатни мухофаза қилиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш, технология хариталари (регламентлари) ва иш бажариш лойиҳаларида меҳнат хавфсизлиги тадбирларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш;

юқори ташкилотлар кўрсатмалари ва давлат назорат органлари тақдимотлари тавсияларини бажарилишини ташкиллаштириш, тайёрлов масканлари ва заводнинг таркибий бўлинмаларида меҳнат хавфсизлиги ва санитария-гигиена шароитлари ҳолатини текшириш, аниқланган камчиликлар бўйича тезкор чоралар қабул қилиш;

даврий равишда ва бир маротаба синашни талаб этадиган шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларининг синалишини, юк кўтариш машиналарининг юк кўтариш-тушириш мосламаларини, босим остида ишловчи идишлар ва давлат органлари назорати остида бўлган бошқа ускуналарни техник шаҳодатлашни ташкиллаштириш;

ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текширилиши, ҳужжатлаштирилиши ва ҳисоботининг тўғри олиб борилиши ҳамда текшириш далолатномаларини ўз вақтида тасдиқланилишини, жароҳатланишлар ва касалланишларни тахлил қилиши, уларни содир бўлиш сабабларини бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва амалиётга тадбиқ қилинишини таъминлаш;

корхонада бахтсиз ҳодисалардан зиён кўрганлар ва меҳнатни мухофаза қилиш харажатларини, бахтсиз ҳодисалардан зиён кўрганлар сонини асосий сабаблари ва жароҳатланиш омилларига кўра тақсимланишини ҳамда шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг бажарилиш ҳисоботларини ўз вақтида тузилиши ва тадбирларни бажарилишини назоратини олиб бориш;

корхонага МХСТ, илмий-текшириш ва конструкторлик-лойиҳалаш ташкилотларини меҳнат хавфсизлиги бўйича техник ечимлари ва таклифларини, меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касалланишларнинг олдини олиш, ишлаб чиқариш маданияти ва техник эстетикадан илғор тажрибаларни тадбиқ қилиш;

жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини, хавфсиз техникаларни, шамоллатиш ва чангсизлантириш системаларини, санитар-маиший ускуналарни тадбиқ қилишни ташкиллаштириш;

меҳнатни мухофаза қилишдан уч босқичли назоратнинг 1– ва 2– босқичларининг ўтказилишини назорат қилиши ва методик ёрдам кўрсатиши ҳамда 3– босқичини ўтказиш ва назорат қилишда қатнашиш;

белгиланган тартибда мажлислар (семинарлар), кўрик танловлар, маърузалар, экскурсиялар ўтказиш ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш кабинетларини жиҳозлаш, меҳнатни мухофаза қилиш бурчаклари ва кўргазмаларини ташкил этиш йўли билан соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини тарғиботини олиб бориш;

раҳбарлар ва мутахассисларни меҳнатни мухофаза қилиш саволлари бўйича билимлари ва малакаларини оширишни ташкиллаштириш, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўрнатилган ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этилишини, бахтсиз ҳодисалар ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилаётган ишлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни тақдим этилишини таъминлаш;

барча касб ишловчилари ва бажариладиган ишлар учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкиллаштириш;

хавфсизлик талабларини ҳисобга олиб технология ва конструкторлик ҳужжатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларга керакли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш;

корхонани таркибий бўлимларини меҳнат хавфсизлигидан меъёрий ҳужжатлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш;

корхонанинг таркибий бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари учун меҳнатни мухофаза қилиш мажбуриятларини ишлаб чиқиш;

меҳнатни мухофаза қилишни ташвиқотини амалга ошириш ва ишловчиларни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар билан таъминлаш ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассилари, меҳнатни мухофаза қилишнинг жамоа нозирлари иштирокидаги ишлаб чиқариш мажлисларида вақти-вақти билан меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳолати, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касалланишлар сабабларини олдини олиш тадбирларини, шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини бажарилиш ҳолатини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш ва б.қ. киради.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 | Следующая
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации