Текст книги "Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш"
Автор книги: Рахматулла Усманов
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 21 (всего у книги 26 страниц)
19.3. Ёнғинни ўчириш воситалари, ёнғинда сигналлаш
Ёнғинни сув билан ўчириш қурилмаларига ёнғин стволлари ёки тўлиқ, томчиланадиган, чангланадиган ва майдачангланадиган сув оқимлари яратиладиган суғоргичлар киради. Ёнғинларни сув билан ўчириш учун ёнғинни сув билан ўчириш қурилмалари, ёнғин автомашиналари ва сув стволлари (қўл ва лафетли) қўлланилади.
Энг кенг тарқалган ускуналарга спринклер ва дренчер қурилмалари киради. Спринклер қурилмалари хона шипи остида жойлаштирилган тарқатилган қувур ўтказгичлардан тузилган, уларга 9 дан 12 м2 гача пол майдонини суғорувчи спринкерлар монтаж қилинган. Спринклер каллаги чиқиш тешиги енгилэритилган эритиш ҳарорати 72 0 С ли қулфда ёпилган. Спринклер ускуналарида ёнғинни юқори ҳароратли ёнғин зонасида қолган каллаклар очилади. Улар ҳарорат кўтарилгандан кейин 2—3 минутдан кейин очилади. Дренчер ускуналари сув билан дренчерлар штуцеригача тўлдирилган қувур ўтказгичлардан иборат. Дренчерлар каллаклари автоматик ва қўлда бир вақтда ишга туширилади.
Сув кўпикли ўчириш ускуналарига кўчма воситалар (қўл кўпик стволлари, кўпик кўтаргичлар, кўпик генераторлари ва б.қ.), яримстационар (кўпик камералари), стационар генераторлар ва автоматик стационар ускуналар киради. Сув кўпикли ўчириш ускунаси, кўпик ҳосил қиладиган генераторларга, кўпик ҳосил қилувчи эритмани автоматик узатилишини таъминлайди. Газли ёнғинни ўчириш ускуналари ҳажмли ва локаль ёнғин ўчиргичли (ҳажми ва майдони бўйича) бўлиши мумкин. Ҳажми 3000 м2 гача бўлган хоналарда корбонат ангидридли, азотли ва аргонли ҳажмли ускуналар, ҳажми 6000 м2 гача эса – фреонли ўчириш қўлланилади. Локаль ёниш ўчоқларини ўчириш учун қўл ва кўчма ўт ўчиргичлар қўлланилади.
Қўл ўт ўчиргичларига кўпикли, корбонат ангидридли, корбонат ангидрид-бромэтилли ва кукунлилар киради. Кўпикли ўчиргичларнинг афзалликлари: оддий, енгил, тез ишга тушириш мумкинлиги ва суюқликни оқим кўринишида отиши. Кўпикли ўт ўчиргичнинг заряди икки қисмдан: кислотали ва ишқорлидан таркиб топган. Корхоналарда ОХП10 ўт ўчиргичи ишлатилади. Ишлаш вақти -65 с, узатиш масофаси 8 м, массаси – 15 кг. Ўт ўчиргич дастасини юқорига охиригача бураб ишга туширилади. Бунда колбани монтари очилади, кейин ўт ўчиргич каллаги билан пастга буралади, натижада кислота баллонга қуйилади ва кимёвий реакция содир бўлади. Бунда ҳосил бўлган карбонат ангидрид гази суюқликни кўпиклашишини келтириб чиқаради, баллонда 1000 кПа босим яратади ва баллондан суюқликни кўпик оқими кўринишида чиқариб ташлайди.
Стандарт кўчма кўпик генераторлари кимёвий кўпикни узликсиз олиш имконини беради. ПГМ-50 турли кўпик генератори енгилалангаланувчан ва ёнувчан суюқликларни ўчириш учун қўлланилади. Юқори каррали кўпикли ОВП-5 турли қўл ўт ўчиргичларини кўпик ҳосил қилгични 5% ли эритмаси билан зарядлашади. Ўт ўчиргич ишлаганда сиқилган углерод II оксиди кўпик ҳосил қилгични эритмасини ўрнатма орқали юқори каррали кўпик ҳосил қилиб чиқариб ташлайди. Кимёвий кўпикли ва ҳаво кўпикли ўт ўчиргичларни кучланиш остидаги электрускуналардаги ёнғинларни ўчириш учун қўллаш мумкин эмас. Бундай ҳолларда ОУ-2 ва ОУ-5 ўт ўчиргичларидан фойдаланилади.
Корбонат ангидридли ўт ўчиргичи баллондан, тўсиш-очиш вентилидан, сифонли қувурчадан, эгилувчан металл шлангдан, диффузордан (чанглатгичдан), дастадан ва итариб чиқариш сақлагичидан ташкил топган. Тўсиш вентили мембрана кўринишидаги сақлагич қурилмасига эга, у баллонда босим ошганида очилади. Ўт ўчиргични ишлатиш учун уни ёнғин ўчоғини яқинига жойлаштириш, диффузорни олов йўналишига буриш, маховикни буриб вентильни очиш ва ёниш ўчоғига углекислотани йўналтириш керак.
ОУБ-7 ўт ўчиргичи қаттиқ ва суюқ ёнувчи моддаларни, кучланиш остидаги электрускуналарни ўчириш учун қўлланилади. У бромли этил ва углерод икки оксиди, шунингдек моддани чиқариб ташлаш учун сиқилган ҳаво билан тўлдирилган сиғими 7 л ли баллондан иборат. Кукунли ўт ўчиргич ишқорли металлар ва кремний органикли бирикмаларни унчалик катта бўлмаган ёниш ўчоқларини ўчириш учун мўлжалланган. У қуйидагича: сиғими 10 л ли пайванд корпусдан; сақлагич клапанли қопқоқ ва қувурчали сифондан; корпус билан қувурча ёрдамида уланган газ учун сиғими 0,7 л ли баллончадан; узайтиргичли эгилувчан шлангдан иборат. Корпусда ишчи босим 700 кПа бўлади. Ўт ўчиргични корпусидан кукун сиқилган инерт гази билан сифонли қувурча орқали ташқарига итарилиб чиқарилади.
Ёнғинни зудликда бартараф этиш имконияти ёнғин тўғрисида хабар қилишга боғлиқ бўлади. Кенг тарқалган хабар қилиш воситаси телефон алоқаси бўлади. Худди шундай тез ва ишончли ёнғин алоқаси электрли хабар қилиш тизими бўлади. У тўртта қисмдан: объектда ўрнатиладиган ва автоматик тарзда ишлайдиган хабар қилиш (датчик) приборидан; сигнални олувчидан қабул қилиш станциясидан; датчикларни қабул қилиш станцияси билан боғловчи ўтказгичлар тизимидан; аккумлятор батареяларидан ташкил топган.
Электрли ёнғин сигналлаши қабул қилиш станцияси билан уланиш схемасига кўра нурли ва халқали бўлиши мумкин. Нурли схемада датчикдан қабул қилиш станциясигача нур деб аталадиган алоҳида ўтказгич қилинади. Нур иккита мустақил: тўғри ва тескари ўтказгичлардан иборат. Халқали схемада барча хабарловчилар битта умумий ўтказгичга кетма-кет уланган, унинг иккала чети қабул қилиш аппаратига чиқарилган.
Автоматик ёнғин хабарловчилар таъсир этувчи омилга боғлиқ ҳолда тутунли, иссиқликли ва ёруғликли бўлади. Тутунли омил тутун пайдо бўлишига, иссиқликли – хонани ҳавосини ҳароратини ошишига, ёруғликли – очиқ алангани нурланишига ишлайди. Иссиқликли автоматик хабарловчилар қўлланилаётган сезувчи элементнинг турига қараб биметалли, термопарали ва яримўтказгичлига бўлинади.
19.4. Ишлаб чиқаришдаги ёнғинлар ва портлашларнинг сабаблари
Агар технология жараёнида ёнувчи моддалар қўлланилса ва уларни ҳаво билан туташиш имконияти мавжуд бўлса, унда ёнғин ва портлаш хавфи ҳам аппаратура ичида, ҳам унинг ташқарисида, хоналарда ва очиқ майдончаларда вужудга келиши мумкин. Ёнувчи суюқлили аппаратлар, сиғимлар ва резервуарлар катта хавф солади, чунки улар чегарасигача тўлдирилган бўлмайди ва суюқлик сатҳининг устидаги бўшлиқда буғ-ҳаволи хавфли портловчи аралашма ҳосил бўлади. Ёнғин жиҳатидан бўяш участкалари ва эритмалар сифатида енгилалангаланувчан суюқликлар қўлланиладиган корхоналарнинг цехлари хавфли бўлади.
Портлаш ёки ёнғинни сабаби хонада ёнувчан чанглар ва толаларни мавжудлиги бўлиши мумкин. Иссиқликли, кимёвий ва микробиологик ёндириш манбаълари – импульслар фарқланади. Энг кўп тарқалгани иссиқлик импульси, у ушбуларда: очиқ аланга, учқун, электр ёйи, қиздирилган сиртлар ва б.қ. бўлади. Газлар ва буғларни ёнувчи аралашмаларини ҳаво билан алангаланиши учун бу аралашмадан атиги 0,5—1 мм3 ни алангаланиш ҳароратигача ёндириш кифоя. Очиқ алангадан деярли доимо ёнувчан модда ёнади. Учқун деб одатда алангаланишни нуқтавий манбаъсига айтилади. Учқунлар ишқаланишда, уришда ёки электр зарядсизлантиришда келиб чиқиши мумкин. Уларни ҳосил бўлиш манбаъсига механик ишлов бериш операцияси (шлифовкалаш), инструментларни чархлаш ва ш.ў. киритиш мумкин.
Оловни очиқ манбаъларига печларни технологик қиздирилиши, газли пайвандлаш ва кесиш аппаратлари ва жараёнлари, чиқиндиларни ёндириш учун ускуналар ва б.қ. киради. Ёнғинлар электрускуналардан содир бўлиши мумкин, уларда электр токини қизийдиган ўтказгичлари ва ёнувчан модда (шу ўтказгичларнинг изоляцияси) мавжуд. Қисқа туташувларда электр ўтказгичлари юқори ҳароратгача тез қизийди.
Кимёвий импульсда у ёки бу моддаларнинг ўзаро таъсиридаги экзотермик кимёвий реакияси эвазига ҳарорат кўтарилади, микробиологик импульс эса ҳароратни ошишига таъсир қилувчи микроорганизмлар ҳаёт фаолияти билан боғлиқ. Уларда бу импульсларга сабабчи жараёнлар одатий ҳароратда бошланади ва ўз-ўзидан ёнишга олиб келади.
19.5. Ёнғинларни ўчириш
Ёнғинни тарқалишини қуйидаги техник воситалар билан чеклаш амалга оширилади:
ёниш ўчоғини ҳаводан изоляциялаш ёки ёниш бўлмайдиган миқдорда ёнмайдиган газлардан қўшиб кислородни концентрациясини камайтириш;
ёниш ўчоғини, технология ускунасини маълум чегарадан паст, ёниш тарқалиши тўхтайдиган, ҳароратгача совутиш;
алангада кимёвий реакция тезлигини суръатли тормозлаш;
олов ўчириш воситасини кучли оқими билан алангани механик пастлатиш;
оловни чегаралаш (локаллаш) шароитларини яратиш;
Техник воситаларни танлашда ҳисобга олинади:
ёнувчан материалларни физика-кимёвий хоссалари;
ёнғин юкламаси қиймати ва унинг жойлашуви;
ёнғин юкламасининг ёниш тезлиги;
ёнғин юкламаси бўйича ва бино бўйича ёнишни тарқалиш тезлиги;
ёнғин ўчоғини атроф муҳит билан ва атмосфера билан газ алмашинуви;
ёнғин ўчоғи билан атрофдаги материаллар ва конструкиялар орасидаги иссиқлик алмашинуви;
ёнғин бўлган хонада ёнғин ўчоғининг жойлашуви ва шакли;
метеорологик шароитлар.
Ёнғинларни бартараф қилиш ва тарқалишини чеклаш учун қўллаш керак:
бирламчи воситалар (кўчириладиган ва олиб юриладиган ўт ўчиргичлар), биноларда жойлаштириладиган ёнғин кранлари;
стационар (муқим) воситалар (қўл ёки автоматик, лафетли стволлар) ўт ўчиргич моддалар захираси билан;
ҳаракатланувчан – турли ёнғин автомобиллари.
Ёнғинни ўчириш воситаларидан фойдаланишда бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатлар: қимматликларни қимматсизланиши, бино элементларининг шикастланиши, атроф муҳитни ифлосланиши ва б.қ. ни ҳисобга олиш керак. Ёниш жараёнини бартараф қилиш учун ёнувчи модда ва оксидловчини ёниш зонасига узатилишини тўхтатиш ёки уларни узатилишини ёнмайдиган миқдоргача камайтириш керак. Бунга ёниш зонасини ҳароратини ўз-ўзидан алангаланиш ҳароратидан паст совутиш ёки ёнаётган модда ҳароратини алангаланиш ҳароратидан паст ҳароратга камайтириш; таъсир этувчи моддаларга ёнмайдиган моддаларни қўшиб; ёнувчан моддаларни ёниш зонасидан изоляциялаб эришилади.
Олов ўчириш воситаларига сув, кўпик, инерт газлар, галогенуглеводородли, кукунли ва комбинаиялашган таркиблар киради. Сув -энг кенг тарқалган ва арзон, юқори иссиқлик сиғимли (буғ ҳосил қилиш иссиқлиги 2258 Дж/г), иссиқликка чидамлилиги юқори восита. 1 л сувнинг буғланишидан 1700 л буғ ҳосил бўлади. Сувни қаттиқ ёнувчан материалларни ўчириш, сув пардаларини яратиш ва ёниш ўчоғи яқинида жойлашган объектларни совутиш учун қўллашади. Сув билан унинг электрўтказувчанлиги учун электрускуналарни ўчириш мумкин эмас, уни енгил нефтмаҳсулотларини ўчириш учун қўллашмайди, чунки улар сув устига сузиб чиқиб ёнишда давом этишади. Олов ўчоғига сувни тўлиқ ва чангланган оқимлар тарзида сепишади. Тўлиқ оқимда алангани совутишади – ёниш зонасига бориш қийин бўлганда ва ёниш объектига қўшни металл конструкияларни совутишда ундан фойдаланишади.
Чангланадиган оқимда ўчириш буғланиши яхшилиги учун кўпроқ самарали бўлади. Ёнувчан суюқликларни (дизель ёнилғиси, керосин, мойлар ва б.қ.) ўчириш учун томчисининг ўлчами 0,3—0,8 мм ли томчилар оқими кўринишидаги чангланадиган (пуркаладиган) сув қўлланилади. Енгилалангаланувчан суюқликларни ўчириш учун энг яхши самарага майдачангланадиган ва туманшаклидаги сув оқимлари (билан пуркашда, сепишда) да эришилади.
Сувга 0,2—2,0% сиртлари фаол моддалар (ювувчи, ҳўлловчи) солинганда сув варфи 2—2,5 марта камаяди. Сувга 5—10% ли галогенерацияланган углеводородлар (бромэтил, тетрафтордибромэтан ва б.қ.) қўшилганда ўчириш самараси уларни инҳибитив таъсири эвазига ошади.
Кўпик (кимёвий ва ҳаво-механикали) қаттиқ моддалар ва енгилалангаланувчан суюқликларни ўчириш учун қўлланилади. Кимёвий кўпик ишқор ва кислотани кўпик ҳосил қилувчи иштирокидаги реакцияси натижасида ҳосил бўлади ва ўз ичига 80% углерод оксиди, 19,7% сув, 0,3% кўпик ҳосил қилувчини олади. Ҳавомеханикли кўпик сув, кўпик ҳосил қилувчи ва ҳавони аралаштириб олинади.
Кўпикни оловўчириш хоссаси унинг карралиги билан аниқланади. Кўпикни карралиги – бу кўпикни ҳажмини кўпик ҳосил бўлган эритмани ҳажмига нисбати. Кўпиклар паст каррали – карралиги 8—40, ўрта каррали – 40—120 ва юқори каррали – 120 дан кўп бўлади. Паст каррали кўпикни таркиби – 90% ҳаво, 9,7% сув ва 0,2—0,4% кўпик ҳосил қилувчи бўлади. Ёнувчан ва енгилалангаланувчан суюқликларни ўчириш учун ўрта каррали ҳаво-механик кўпик қўлланилади. Юқори каррали кўпикни ертўлаларда ва бошқа ёпиқ ҳажмларда, шунингдек кўп бўлмаган тўкилган суюқликларни ўчириш учун қўллашади. Кўпикни чидамлилиги унинг бузилиш жараёнига қаршилик кўрсатиши билан тавсифланади, юқори каррали кўпиклар кам чидамли бўлади.
Инерт аралашмаларга сув буғи, углерод икки оксиди, азот, аргон, тутун газлари, учувчи ингибаторлар (галогентаркибли моддалар) киради. Сув буғини ҳажми катта бўлмаган хоналардаги ёнғинларни ўчириш ва очиқ технология майдончаларида буғ пардаларини яратиш учун қўллашади. Углерод икки оксидини енгилалангаланувчан суюқликлар, электрускуналари, аккумлятор станцияларида ёнғинни ўчириш учун қўллашади. Углерод оксидини узатиш учун ўт ўчиргичлар ва стационар (муқим) қурилмалар қўлланилади. Ёнғинни ўчириш ёниш зонасида кислород концентрациясини аралаштиришга асосланган.
Кукунли таркиблар алангани пасайтиради ва инҳибитив таъсир қилади. Уларни электр ускуналар, пирофор бирикмаларни ўчириш учун қўллашади. Кенг тарқалгани натрий ва калий корбанати ва бикорбанати асосидаги кукунли таркиблар, фосфор кислотасининг (силикагелни) аммонийли тузлари. Ёнғинни ўчириш воситаларини танлашда, энг кам харажатлар билан ёнғинни ишончли ўчиришни таъминлаш талаб қилинади. Жуда кўп енгил алангаланувчан суюқликлар фойдаланиладиган объектларда, ҳажмли ўчиришни амалга ошириш мумкин бўлмаганда, стационар кўпикли ва кукунли ускуналардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
20. ҚУРИЛИШ МАЙДОНЧАСИ ЭЛЕКТРХАВФСИЗЛИГИ
20.1. Қурилиш майдончаси электр хўжалигидаги бўлиши мумкин бўлган аварияли вазиятлар
Қурилиш майдончаси электрускуналарининг вақтинчалик тавсифлиги, шунингдек электр ускуналарини мураккаб шароитларда эксплуатация қилиниши – атмосфера ёғингарчиликларининг таъсири, хоналарни чангланганлиги ва юқори намлиги – ишловчиларни ток билан шикастланиш хавфини оширади ва электрускуналарни ишдан чиқиш эҳтимолини кўпайтиради. Буларнинг барчаси қурилиш электршитларини лойиҳалаш, тайёрлаш ва коплектлаштирувчи буюмлари сифатига юқори талаблар қўяди.
Қурилиш майдончалари электр хўжалигида қандай аварияли вазиятлар вужудга келиши мумкин? Энг тарқалган ҳодиса -ўта юкланиш, яъни бу ҳодисада электр ўтказгичлар ва электр приборлар бўйича ўтаётган ток рухсат этилганидан катта бўлади. Катта бўлмаган ўта юкланишларда изоляцияни тез эскириши содир бўлади ва унинг диэлектрли хоссаларини муддати камаяди. Масалан, ўтказгичларни 25% га ўта юкланиши хизмат қилиш муддатини тахминан 20 йил ўрнига беш ойгача қисқартиради, 50% га ўта юкланиш эса ўтказгични бир неча соат ичида яроқсиз ҳолатга келтиради. Икки ва ундан кўп каррали ўта юкланишларда ўтказгичларнинг изоляцияси алангаланади. Бундан ташқари, электр занжирининг ўта юкланишида кучланиш пасаяди, унинг натижасида электрускуналарининг ишдан чиқиши кузатилиши мумкин.
Авария ҳолатлари сони бўйича кейинги ҳодиса – ўтказгичлар орасидаги ёки ўтказгич ва ер орасидаги қисқа туташув. Қисқа туташувни вужудга келишини сабаби изоляцияни бузилиши бўлади, бу эскириш, механик шикастланиш, импульсли ўта кучланишдан (момақалдироқли ва коммутацияли) келиб чиққан бўлиши мумкин. Қисқа туташувни хавфлилиги ток кучини юз минг ампергача оширади, жуда қисқа вақт ичида ўтказгичларда жуда кўп миқдорда иссиқлик ажралишига олиб келади, бу эса ўз навбатида ҳароратни тез кўтарилишини ва изоляцияни алангаланишини, ўтказгич материали ёнувчан материалларини ёнишини келтириб чиқаришга қодир бўлган учқунлар отилиб эришига олиб келади.
Токни бир ўтказгичдан бошқасига ўтиш жойларида ёки ўтказгичдан қандайдир электраппаратига уланиш жойларида ёмон контакт (уланиш) мавжудлигида, вужудга келадиган юқори ўтиш қаршилиги – катта миқдордаги иссиқлик ажралиш манбаъси бўлади. Агар қизиган контактлар ёнувчан материалларга тегса, унда улар алангаланиши мумкин, хавфли портловчи аралашмалар мажудлигида эса – портлаш содир бўлади. Юқори ўтиш қаршилигини хавфи мавжудлиги ошишидан, бу жойларни аниқлаш қийин, занжирлар ва ускуналарни ҳимоя аппаратлари эса тўғри танланганда ҳам ёнғинни вужудга келишини огоҳлантира олмайди.
Учқунлаш ва электр ёйи токни ҳаво орқали ўтишини натижаси бўлади. Юклама остида электр занжирлари узилганда, ўтказгичлар орасидаги изоляция бузилганда, шунингдек бириктирилган жойлар контакти ёмон бўлган барча ҳолларда учқунлаш кузатилади. Электр майдони таъсири остида контактлар орасидаги ҳаво ионлашади ва кучланишнинг етарли қийматида ҳавони ёритилиши ва ҳиллаши билан биргаликда зарядсизланиш бўлади. Кучланишни ошиши билан ҳиллаш зарядсизланиши учқунлашга ўтади, етарли қувватда эса учқунлаш зарядсизланиши электр ёйи кўринишида бўлади. Учқун ва электр ёйи хонада ёнувчан моддалар ёки портлаши хавфли аралашмалар мавжудлигида ёнғин ва портлаш сабаби бўлиши мумкин. Барча санаб ўтилган вазиятларни, замонавий ҳимоя воситалари: автоматик ўчиргичлар, сақлагичлар, ҳимоявий ўчириш қурилмаларини (ҲЎҚ) қўллаб, олдини олиш мумкин.
Одам учун кичик токлар, электрприборларни ҳаракатга келтирадиган токлардан ўнлаб марталар кичик токлар ўлимли хавфли бўлади. Носозлик жойларидан ерга ўтаётган худди шундай кичик токлар ёнғинларни сабаби бўлиши мумкин. Худди, мана шунинг учун, кучланиш остига одам тушиб қолганида ёки изоляция шикастланганда автоматик ўчиргичлар ва сақлагичлар ишламай қолади. Электр токидан шикастланишдан ҳимоялашни ва ёнғинни бартараф қилишни аниқ усули ҲЎҚ ни қўлланилишидир, унда электр токи ўзи ўтиши бўлган йўлдан бошқа йўл топмоқчи бўлганида кучланиш ўчирилади. ҲЎҚ ни ҳимоялаш принципи шундан иборатки, у ўтказгичлардан электр приборга («кираётган» ва «чиқаётган») токларни таққослайди. Бу токлар фарқи маълум қийматга етганда, қурилма кучланишни манбаъдан ўчиради. Агар одам ялонғочланган ўтказгичга ёки изоляцияси шикастланган электрприборига тегиб кетса ва у орқали «ерга» одамни ҳаёти учун хавфли ток ўтса, қурилма шу онда кучланишни ўчиради. Қурилиш майдончалари электр хўжалигида қурилиш майдончасига уч фазали ўзгарувчан электр токи энергиясини киритиш ва тақсимлаш, ўта юкланишлар ва қисқа туташувлардан 380/220 В ли занжирларда ҳимоялаш учун қурилиш майдончалари тақсимлагич шити (ҚМТШ-ЩРСП) кенг қўлланилади.
Бу қурилмани қўлланилиши қуйидагиларни таъминлайди:
электр-ва ёнғин хавфсизлигини, чиқаётган линияларнинг назорати тизими билан ускуналанган шит, зудликда (30—40 мс) носоз линияларни ўчирилишини ва нафақат бевосита қўшилган ускуналар билан ишлаётган одамларни, ёнида ишлаётганларни ҳам хавфсизлигини;
тез суръатларда шитни қурилиш майдончасининг бир участкасидан бошқасига кўчириш ва массаси катта бўлмаганлиги (10 кг гача) эвазига таянчда мустаҳкам қотириш мумкинлиги. Дам олиш кунлари ва ишдаги танаффус вақтларида сақланишини таъминлаш учун уни осонгина ёпиқ ёки қўриқланадиган хонага жойлаштириш мумкин.
20.2. Электр токининг одам организмига таъсири
Электр токи электр зарядларининг тартибли ҳаракатини ифодалайди. Ток кучи занжир участкасида потенциаллар айирмасига тўғри нисбатда бўлади, яъни участканинг четларидаги кучланишга, ва занжир участкаси қаршилигига тескари нисбатта бўлади. Кучланиш остида бўлган ўтказгичга тегкан одам, агар у ердан яхши изоляцияланган бўлмаса ёки бир вақтнинг ўзида потенциали бошқа қийматли объектга тегиб турган бўлса, ўзини электр занжирига улаб қўяди. Бу ҳолда одамни танаси орқали электр токи ўтади. Электр токини одам терисига таъсири турли тавсифли бўлади.
Одам организми орқали ўтаётган электр токи термик, электролитик, механик, биологик ва ёритишли таъсир қилади. Термик (иссиқлик) таъсирида токни ўтиш йўлида органларни қизиши ва функционал бузилиши содир бўлади. Токнинг электролитик таъсири организм тўқималаридаги суюқликларни, шунингдек қонни ҳам электролизланишида ва унинг физик-кимёвий таркибини бузилишида ифодаланади. Механик таъсири тўқималарни ёрилишига, қатламлашишига, уриш таъсири эса одам организмидан суюқликни буғланишига олиб келади. Механик таъсир мускулларни кучли то улар ёрилганича қисқариши билан боғлиқ. Токнинг биологик таъсири асаб тизимининг ғашланиши ва қайта ўта зўриқишида ифодаланади. Ёритиш тизими кўзни шикастланишига олиб келади.
Одам организмига электр токини таъсирини тавсифи ва чуқурлиги ток кучи ва турига, таъсир этиш вақтига, одам танаси орқали ўтиш йўлига, жисмоний ва психологик ҳолатига боғлиқ. Масалан, нормал шароитларда, қуруқ, шикастланмаган терида одамни қаршилиги юзлаб килоомни ташкил қилади, аммо ёқимсиз шароитларда 1 кОм гача тушиши мумкин.
Ток кучи 1мА атрофида сезиларли бўлади. Катта токларда одам ёқимсиз оғриқли мускулларни қисқаришини сеза бошлайди, 12—15 мА токда ўзини мускуллари тизимини бошқара олмайди ва мустақил тарзда ток манбасидан ажралиб кета олмайди. Бундай ток қўйиб юбормайдиган ток дейилади. 25 мА дан юқори токнинг таъсири нафас олиш мускулларини фалажланиши ва нафас олишни тўхташига олиб келади. Токнинг бундан кейинги ошишида юрак фибрилляцияси бошланиши мумкин. Ўзгарувчан ток ўзгармасидан хавфлироқ. Одам танасининг қайси участкаси билан ток ўказувчан қисмларга тегкани аҳамиятга эга. Энг кўп хавфлиси, одамни бош ёки орқа мияси (бош-қўллар, бош-оёқлар), юрак ва ўпка шикастланадиган йўллар (қўллар-оёқлар) бўлади. Ҳар қандай электр ишларини ускуналарни ерлатилган элементларидан (шунингдек сув ўтказгич қувурлари, иссиқлик қувурлари ва радиаторларидан), беҳосдан уларга тегиб кетмаслик учун, узоқда бажариш керак.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.