Текст книги "Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш"
Автор книги: Рахматулла Усманов
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 20 (всего у книги 26 страниц)
16. БОСИМ ОСТИДА ИШЛАЙДИГАН ИДИШЛАРНИ ХАВФСИЗ ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ
Босим остида ишлайдиган идишларга (тизимларга) сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газлар ва суюқликлар билан тўлдирилган сиғимлар, компрессорлар, баллонлар, буғ қозонлари, шунингдек газлар, буғлар ва суюқликларни ташиш учун мўлжалланган қувур ўтказгичлар киради.
Автосатураторли устунлар (стоек с автосатураторами), буғ ёки газни 0,07 МПа ортиқ босими остида ишлайдиган идишлар, суюлтирилган газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган баллонларни тузилиши, монтажи, таъмирланиши ва эксплуатация қилиниши босим остида ишлайдиган идишларни хавфсиз ўрнатилиши ва эксплуатация қилиниши қоидаларига биноан бўлиши керак. Босим остида ишлайдиган идишлар, монтаж қилинганидан сўнг ишга туширилганига қадар, техник шаҳодатланиши (ташқи ва ички кўриклардан ва гидравлик синовдан ўтказилиши), шунингдек эксплуатация жараёнида ва керакли вазиятларда даврий равишда навбатдан ташқари шаҳодатланиши керак. Босим остида ишлайдиган идишлар беркитиш (тўсиш) арматуралари, босимни, ҳароратни ўлчаш приборлари, сақлагич қурилмалари, суюқлик даражасини кўрсатгичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ташкилотда унинг мутахассислари ичидан, ўрнатилган тартибда билимлари текширишдан ўтказилган (аттестацияланган) шахс, идишларни соз ҳолатда ва хавфсиз ишлашига жавобгар этиб тайинланланган бўлиши керак.
Эксплуатацияда турган барча идишлар ташкилот томонидан, идишларни назоратини олиб борадиган шахсда сақланадиган, идишларни ҳисобга олиш ва шаҳодатлаш махсус китобига киритилиши керак. Идишлар навбатдаги техник шаҳодатлаш муддати ва уларни иш муҳити ва рухсатли параметрлари кўрсатилган жадвалчалар билан таъминланган бўлиши керак. Босим остида ишлайдиган тизимлар хавфи юқори объектлар бўлади, чунки уларни герметиклиги ва эксплуатация қилиш тартиби бузилганда, сиқилган газнинг потенциаль энергиясининг бўшаши ва кинетик энергиянинг таъсири эвазига катта қувватли портлашлар бўлиши мумкин.
Идишларни портлашини сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: идишларни нотўғри ясалиши; идишларни ишлаш тартиби ва эксплуатация қилиш қоидаларини бузилиши; арматураси ва назорат-ўлчов приборларининг носозлиги; коррозия; механик урилишлар; босимни ошиши; юқори ҳарорат ва очиқ алангани таъсири.
Компрессорларда деворларни қизиб кетиши, мойлаш буғларини ёниши ва портлаши, статик электрнинг зарядсизланиши, ифлосланган ҳавони сўриши ва б. қ. Қувур ўтказгичларни портлашининг сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин: 1) ички коррозия; 2) гидроуришлар; 3) қувурларни, фланцли бирикмаларни тайёрлаш, ва б.қ. сифатсиз пайвандлаш. Буғ қозонларини портлаши: сув сатҳини рухсат этилганидан пасайиб кетганида; босим ошиб кетганида; ясалишда бўлган нуқсонлардан бўлиши мумкин. Баллонларни портлашига сабаб, санаб ўтилганларидан ташқари, беҳосдан баллон ичига, баллон ичидагиси билан хавфли портловчи аралашма ҳосил қилувчи, газларни ўтиб қолиши бўлиши мумкин. 70 кПа дан юқори босим остидаги идишлар қоидаларга биноан техник шаҳодатлашдан ва ишга туширилганича даврий ва муддатидан олдинги техник кўриклардан ўтказилади.
Эксплуатация даврида қуйидаги назорат турлари амалга оширилади: 1) ички кўрик (тўрт йилда камида бир марта); 2) гидралик синов (саккиз йилда камида бир марта); 3) иш ҳолатида идишларни йиллик кўриги. Эксплуатация даврида баллонлар беш йилда камида бир марта даврий шаҳодатланиши керак. Бунда ички ва ташқи сиртлар кўрикдан ўтказилади, массаси ва сиғими текширилади. Ҳар бир баллоннинг бўйнида, унинг шарсимон қисмида тайёрловчи корхона товар белгиси, тайёрланиш вақти, қоидаларга кўра синалиши ва кейинги синалиши кўрсатилган журналча ўйиб битилади. Босим остида ишлайдиган тизимлар сақлагич қурилмалари: клапанлар (ричагли ва пружинали) ва мембраналар (узиладиган-ёриладиган) билан таъминланади. Клапанлар ортиқча газ, буғ ва суюқликларни тизимдан босимни аварияли тез ошишида автоматик чиқариш учун хизмат қилади. Узиладиган (ёриладиган) мембраналар босимни аварияли тез ошишидан ҳимоялаш учун қўлланилади.
Босим остидаги идишларда назорат-ўлчов приборлари: манометрлар ва термометрлардан фойдаланилади. Ёнувчан ва ёнмайдиган газларни аралашишига йўл қўймаслик учун кислород ва инерт газлар баллонларида ён штуцерлар ўнг резьбага эга, ҳаво билан хавфли портловчи аралашма ҳосил қиладиган ёнувчан газлар баллонлариники эса – чап резьбали бўлади. Баллонлар газ кўрсатилиб турли рангга бўялади (ёнувчан газлар – қизил; кислород – ҳаво ранг; инерт газлар – қора). Фойдаланилгандан кейин ҳавони баллон ичига кирмаслиги ва баллон ичида конденсат ҳосил бўлмаслиги учун суюлтирилган газлар баллонларида ортиқча босим 49 кПа дан кам бўлмаслиги керак.
Қизиб кетмаслиги учун баллондан ёпиқ иссиқлик манбаъсигача масофа 2 м дан кам бўлмаслиги, очиқ манбаълардан – 5 м дан кам бўлмаслиги керак, қуёш нурларидан баллонларни бостирмалар билан ҳимоялашади. Ёнувчан хавфли портловчи газлар баллонлари: ацетилен, водород, метан ва б.қ. ни -махсус оловга чидамли омборларда, бошқа хавфли портловчи моддалардан алоҳида сақлайдилар. Урилишлардан, қулашлардан ва ифлосланишлардан сақлаш учун баллонларни махсус ускуналанган ва ҳар бир баллон махсус қўзғалмайдиган қилиб мустаҳкамланган машиналар, каралар, аравачаларда ташилади. Бунда автомобиллар чироқлари ёқилган ҳолатда бўлиши керак.
17. БАЛАНДЛИКДА ИШЛАШ ВОСИТАЛАРИНИ ХАВФСИЗ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ
17.1. Қурилиш ҳавозаларини эксплуатация қилишда
хавфсизлик талаблари
Ишлаб чиқариш майдончаларида ишлашда баландликда қўлланиладиган баландликда ишлаш воситалари ва бошқа мосламалар ишларни хавфсиз бажарилишини таъминлайдиган амалдаги ҚНваҚ (Қурилиш нормалари ва қоидалари), меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бошқа норматив ҳужжатларга мос бўлиши керак. Монтаж кўприкчалари тўшамаларининг кенглиги 1 м дан кам бўлмаслиги керак. Кўприкчалар, траплар, қурилиш ҳавозалари баландлиги 1 м дан кам бўлмаган панжара билан чегараланган бўлиши керак. Баландлиги 4 м гача бўлган кўприкчалар уларни масъул ишлар бажарувчиси қабул қилгандан сўнг эксплуатация қилишга рухсат этилади. Баландлиги 4 м дан баланд кўприкчаларни тегишли комиссия далолатнома расмийлаштириб қабул қилганидан сўнг ишлатишга рухсат этилади.
Баландлиги 1,5 м дан юқорида жойлашган ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш учун панжарага эга нарвонли майдончалар қурилган бўлиши керак. Қурилиш ҳавозалари, кўприкчалар ва баландликда ишларни бажариш учун бошқа мосламалар намунавий лойиҳалар бўйича ясалган инвентарлар бўлиши керак. Қурилиш ҳавозалари ва кўприкчалари ҳам металлдан, ҳам ёғочдан ясалган бўлиши мумкин. Траплар ва кўприкчаларни узунлиги 3 м дан кўп бўлганда, уларнинг остига оралиқ таянчлар ўрнатиш керак бўлади. Траплар ва кўприкчаларни кенглиги 0,6 м дан, тўшамаларники эса -1 м дан кам бўлмаслиги керак. Қурилиш ҳавозаларининг барча асосий элементлари мустаҳкамликка ҳисобланади, бутунлай қурилиш ҳавозалари эса – турғунликка ҳисобланади.
Ҳавозалар устунлари бутун баландлиги бўйича бино ёки иншоотни мустаҳкам қисмларига маҳкамланган бўлиши керак. Уларни маҳкамланиш жойи ва услуби ишларни бажариш лойиҳасида кўрсатилган бўлиши керак. Қурилиш ҳавозалари ва кўприкчалари қалинлиги 40 мм дан кам бўлмаган бутун тахтадан тайёрланган текис сиртли тўшамага эга бўлишлари, тўшама тахталари орасидаги оралиқ 5мм дан кўп бўлмаслиги керак. Тўшама қурилиш ҳавозаларини кўндалангчаларига маҳкамланиши керак. Қурилиш ҳавозалари ва кўприкчалари 1,3 м баландликда ва юқорида жойлашган тўшамалари устунларидан иборат, баландлиги 1 м ли тутқичлардан, битта оралиқ горизонтал элементли тўсиқларга ва баландлиги 150 мм дан кам бўлмаган борт тахтасига эга бўлиши керак. Қурилиш ҳавозаларини парапетларга, карнизларга, балконларга ва бино ва иншоотни бошқа чиққан қисмларига маҳкамлаш тақиқланади.
Қурилиш ҳавозалари ва кўприкчалари эксплуатация қилиш жараёнида ишларни бажаришга масъул томонидан кўрикдан ўтказилиши керак. Қурилиш ҳавозалари ва кўприкчаларини монтаж ва демонтаж зонаси чегараланган бўлиши ва унда амалдаги давлат стандартлари талабларига биноан хавфсизлик белгилари осилган бўлиши керак. Қурилиш ҳавозалари ва кўприкчаларини баландликда очиқ жойларда шамолнинг тезлиги 10 м/с ва ундан кўп бўлганда, кучли қор ёғаётганда, ёмғирда, момақалдироқ ёки яхмалакда монтаж ва бузиш тақиқланади. Қурилиш ҳавозалари ва кўприкчаларини бузишда юк кўтариш механизмларидан фойдаланиш керак. Қурилиш ҳавозалари ва кўприкчаларини монтаж қилиш, уларни бузиш ва таъмирлаш бу ишларни бажаришга ўқитилган ишловчилар билан ва масъул ишларни бажарувчи раҳбарлиги остида бажарилиши керак. Металлдан қилинган қурилиш ҳавозалари ерлатилган бўлиши керак.
17.2. Кўприкчалар, зинапоялар, нарвонларни эксплуатация қилишда хавфсизлик талаблари
Тиркама ёғоч нарвоннинг умумий узунлиги 5 м дан ортиқ бўлмаслиги керак. Ёғоч нарвонларнинг зиналари ён томонларига ўйиб киритилган бўлиши ва ҳар 2 м да диаметри 8 мм дан кам бўлмаган мурватлар билан маҳкамланган бўлиши керак. Тиркама нарвонлар ва зинапояларнинг зиналари орасидаги масофа 150—250 мм атрофида бўлиши керак. Тиркама нарвонлар ва зинапоялар иш вақтида уларни ўз-ўзидан силжиши ва думаламалашини олдини олувчи қурилмалар (илгаклар, занжирчалар) билан таъминланган бўлиши керак. Тиркама нарвонлар ва зинапояларни томонлари пастки четлари грунтга ўрнатиш учун ўткир учликлар билан қопланган ёхуд нарвонларни текис сиртларда (паркет, металл, пленка ва ш.ў.) фойдаланиш учун резинали ёки бошқа сирпанмайдиган материалдан бошмоқлар кийдирилган бўлиши керак. Нарвонни тепа чети қувурларга қўйилган қисми махсус илгак-қучгичлар билан таъминланган бўлиши керак.
Бир вақтнинг ўзида тиркама нарвонлар ва зинапояларда биттадан кўп одамни туриши тақиқланади. Зинада туриб тиркама нарвонларни юқори четидан 1 м дан кам масофада ишлаш тақиқланади. Ундан ташқари, тиркама нарвонлар ва зинапояларда қуйидаги ҳолларда ишлаш тақиқланади: айланаётган механизм олдида ва устида туриб ишлаш; электргазпайвандлаш ишларини бажариш; баландликда катта ўлчамли ва оғир буюмларни ушлаб туриш. Кўрсатилган ишларни бажариш учун тепасида майдончалари, тўсиқлари бор ва панжарали нарвонлар ёки зинапояларни қўллаш керак. Тиркама нарвонларда асбобларни қолдириш, тиркама нарвонларни ва зинапояларни зинапоялар катакчалари зиналари қадам жойларига ўрнатиш мумкин эмас.
18. ҚЎЛ АСБОБЛАРИ ВА УСКУНАЛАРИ БИЛАН ХАВФСИЗ ИШЛАШ
Ўзининг концепцияси бўйича қўл саноат асбоблари замонавий корхонани энг юқори талабларига жавоб бериши керак. Асбоб билан 6—8 соат давомида ишлаб чиқариш шароитларида ишлайдиган одам учун ишлашда қулайлик асосий омиллардан бўлади. Саноат асбобига қуйидаги асосий талаблар қўйилади: 1) асбобни енгил бошқариш мумкин бўлиши учун, уни қўлда қаттиқ ушлаш ва чарчамасдан давомли ишлашда унга тўғри босим ўтказиш учун даста қўлларда ушлаш учун қулай сиртга эга бўлиши; 2) бошқарув элементлари (ричаглар ва тугмачалар) барча иш ҳолатларида оптимал фойдаланиладиган бўлиши керак. Ўчиргичларни бошқариш қўлларни силжитмасдан бармоқларни учида амалга оширилиши керак; 3) ишнинг тавсифига биноан машинага керакли кўпроқ ёки камроқ босим ўтказилиши керак. Сарфланадиган кучни оптималлаштириш учун асбоб ва дастани давомли ва чарчамасдан ишлашини таъмилайдиган, мускулларни динамик ишлашига қулайлик туғдирувчи махсус эргономли даста ишлаб чиқарилаяпти; 4) узоқ вақтли шовқин одамда жисмоний ва психик бузилишлар келтириб чиқариши мумкин, машиналар шовқини минимумга олиб келиниши керак; 5) саноат асбоби мустаҳкам, қувватли, юқори унумли ва шу билан бирга енгил бўлиши керак. Қўл саноат асбоблари одамни ишлаш қобилиятини кўпайтиради ва унинг чарчаб толиқишини камайтиради.
Оғир саноат асбобларини у билан ишлаганда оғирлигини доимо қўлда кўтармайдиган қилиб мослаштириш керак. Бу муаммони ечиш учун, ишлаб чиқаришда оғир қўл асбобини осиб қўйиб уни трос бўйича силжитиш имконини берадиган, мослама монтаж қилишади. Ишловчилар қўлларига узатиладиган титраш даражасини камайтиришга: механик тебранишлар ҳосил бўладиган манбаъда конструктив ва технологик чоралар билан янги машиналар ва титраш тавсифлари яхшиланган ускуналарни ишлаб чиқариш ва тадбиқ этиш; титратадиган ускуналарни кинематик схемаси ва иш циклини ўзгартириш, массаларини мувозанатлаш йўли билан уларни модернизация қилиш; механик тебранишларнинг тарқалиш йўли бўйича титрашни ютувчи воситалар: пружинали ва резинали амортизаторлар, қистирмалар ва ш.ў. қўлланиши эвазига эришилади.
6) технологик ускуналар куч тавсифномалари ва қўл асбоби – локал титраш манбаъсига гигиеник талаблар – локал титрашни манбаъси бўлган йиғма қўл асбобини массаси билан аниқланади (асбоб массаси, уланадиган дасталар, шланглар ва ш.ў. массаси билан). Кўрсатилган нормалардан ортиқлигида ушлаб турувчи қурилмалар қўлланлиши керак, бунда босиш кучи бир қўлли машиналарда 100 Н дан, икки қўлли машиналарда 150 Н дан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда асбоб билан узликсиз ишлаш вақти ва смена мобайнида умумий ишлаш вақти чекланган бўлиши ва куч қўйилишлар оралиғида мажбурий танаффуслар ўрнатилган бўлиши керак.
Асбоблар дасталари, бошқарув органларида ишлаганда уларни қўлда ушлаш учун қулай шаклда бўлиши керак. Бунда куч юкламасини текис жойлаштириш учун дастани кафт сирти билан контакт майдони босилиш бўйича 50% дан кам бўлмаслиги керак. Қўл асбобларини дастасини ва бошқа ушланадиганларни титрашни изоляцияловчи материалдан ясаш ёхуд титрашни ютадиган қопламалар билан таъминлаш керак. Пневматикали қўл асбоблари конструкцияларида нафас олиш зонасидан ва ишловчини қўлларидан бошқа томонга сиқилган ҳавони отилиши назарда тутилади. Қўл асбобларини фақат улар мўлжалланган технологик операцияларга қўллаш керак. Титраш чегаравий рухсат этилган даражасидан ошиб кетганда, меҳнатни рационал тартиби ва шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш йўли билан ишлар вақтни чеклаб олиб борилиши керак.
Шовқин ҳосил қиладиган технология жараёнларини ташкиллаштиришда шовқин даражасини унинг пайдо бўлиш манбаъсида ва тарқалиш йўлида камайтиришни қуйидаги воситалари ва методларини қўллаш назарда тутилиши керак: кам шовқинли технология жараёнлари, машиналари ва ускуналарини; масофадан бошқариш ва автоматик назорат; товушизоляцияловчи тўсиқлар: ғилофлар, технология жараёни боришини кузатиш кабиналари; товуш ютувчи қопламалар ва шовқинни ҳажмли ютувчилар; титрашни ютувчилар (машиналар ва ускуналар титраётган қисмларини махсус юқори ички сирпанишга эга демпфирлайдиган материал билан қоплаб эришилади) ва титрашни изоляциялаш (титраётган агрегатларни амортизаторлар ёки махсус фундаментларни устига ўрнатадилар); пневматик қўл машиналари, вентиляторлар, компрессорлар ва бошқа технологик ускуналар ҳосил қиладиган аэродинамик шовқинни сўндирувчилар; меҳнатни рационал тартиби; шовқинлардан ҳимоялашни шахсий ҳимоя воситаси; ишловчиларга инфратовушни нохуш (ёқимсиз) таъсирини бартараф этувчи ёки каматирувчи конструктив ечимларни қўллаш.
19. ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ
19.1. Ёнғиндан ҳимояланишни асосий тадбирлари
Ёнғинлардан ҳимоялаш ва портлашлардан ҳимоялаш тизимлари деганда одамларга хавфли ва зарарли омиллар (ёнғинлар ва портлашлар) таъсирини бартараф этишга, шунингдек моддий зарарларни чеклашга йўналтирилган ташкилий тадбирлар ва техник воситалар мажмуи тушунилади.
Ишлаб чиқариш объектларини ёнғиндан ҳимоялаш ва портлашдан ҳимоялашга:
объектни оловга чидамлилик даражасини ва алоҳида элементлар ва конструкцияларни оловга чидамлилик чегарасини тўғри танлаш;
ёнғин ўчоғи вужудгу келган ҳолатда оловни тарқалишини чеклаш;
ишлаб чиқаришни портлаши хавфли участкаларини ўраш ва айлантириб тўсиш;
портлашни бартараф этишни фаол тизимларини ва енгил олиб ташланадиган конструкцияларда тутундан ҳимояланишни қўллаш;
ёнғинни сигналлаш, хабар қилиш ва ёнғинни ўчириш воситаларини қўллаш;
одамларни хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаш;
объектни ёнғиндан сақлаш, газқутқарув ва тоғқутқарув хизматларини ташкиллаштириш эвазига эришилади. Санаб ўтилган тадбирларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан саноат корхоналари, бинолар ва иншоотларни сифатли лойиҳаланиши билан аниқланади.
Бинолар орасидаги ёнғинга қарши оралиқлар ёнғинда қўшни объектга шундай нурланиш суръатини таминлаши керакки, бунда ёнғинни ўчириш воситаларини ҳаракатга киритиш учун керакли вақт давомида унинг ёниш имконияти бўлмаслиги керак. Бинонинг бир қисмидан бошқасига оловни тарқалишини бартараф қилиш учун ёнғинга қарши оралиқлар ўрнатилади. Ёнғинга қарши оралиқарга ёнғинга қарши деворлар, чекловчилар, ёпилмалар, шунингдек ёнғинга қарши зоналар ва сувли пардалар киради.
Ёнғинда заҳарли, баъзида эса портлаши хавфли моддлар таркибли ёниш маҳсулотлари (тутунлар) катта хавф солувчи бўлади. Уларни ҳайдаш учун тутунли люклар назарда тутилади, улар тутунларни йўналишли узоқлаштиришни таъминлайди. Одамларга хавфли омиллар таъсирини бартараф қилиш учун уларни эвакуаия қилиниши назарда тутилиши керак. Ёнғинни бошланғич босқичида одам учун хавфли юқори ҳарорат, ҳавони таркибида кислороднинг кам бўлиши, токсик моддаларнинг пайдо бўлиши, шунингдек тутун босганлигидан нарсаларнинг ёмон кўриниши билинади.
Эвакуция йўлларини ўрнатилиши барча одамларни ҳисобий эвакуция вақтида бинони тарк этишини таъминлайди. Уни аниқланишида бино конструкцияси, ёнғинни критик давомийлиги, эвакуацияланадиган одамлар сони ва б.қ. ҳисобга олинади. Чиқишлар агар улар биринчи қават хоналаридан бевосита ташқарига ёки вестибюль орқали коридор ва зиналар катакчасига олиб чиқса; ҳар қандай қават хоналаридан зиналар катакчасидан ташқарига олиб чиқувчи коридорга олиб чиқса; хонадан чиқишлари аввал кўрсатилган қўшни хонага олиб чиқса эвакуацияланадиган ҳисобланади. Лифтлар ва одамларни ташийдиган бошқа механик воситалар эвакуация йўлларига кирмайди. Кўп сонли хом-ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотлар тўпланадиган омборлар ёнғинлар ва портлашларга нисбатан жуда хавфли бўлади.
19.2. Ёниш ва моддаларни ёниш хавфини тавсифловчи хоссалари
Кўп миқдорда иссиқлик ва ёрқин ёритиш (алангаланиш) билан биргаликда тез кечадиган, моддаларни кимёвий алмашинувига ёниш дейилади. Одатий шароитларда, ёниш – бу тез суръатли оксидланиш ёки ёнувчан моддани кислород билан бирикиш жараёни. Водород ва баъзи бир металлар хлор атмосферасида, мис – олтингугурт буғларида, магний – углерод диоксидида ва б.қ. ёниши мумкин. Сиқилган ацетилен, хлорли азот, озон ва баъзи бир бошқа газлар кислородсиз портлаши мумкин.
Ёниш тўлиқ ва чала бўлиши мумкин. Тўлиқ ёниш кислород етарли миқдордалигида ўтади ва кейинчалик ёнишга қодир бўлмаган моддалар ҳосил бўлгач тугайди. Агар кислород етарлича бўлмаса, унда нотўлиқ (чала) ёниш ёнувчи ва токсик маҳсулотлар – углерод оксиди, спиртлар, альдегидлар ва б.қ. ҳосил бўлиши билан биргаликда кечади. Ёниш содир бўлиши учун ёнувчан модданинг, оксидловчининг (кислород, хром, фтор, йод) ва ёндириш манбаъсининг бўлиши шарт.
Ёнувчан аралашманинг хоссаларига боғлиқ ҳолда ёниш гомоген (барча моддалар бирдай агрегат ҳолатга эга) ва гетероген бўлиши мумкин. Ёниш алангасини тезлигини тарқалишига боғлиқ ҳолда дефлакрацион (секундига бир неча метр), портлайдиган (10 м/с) ва детанацион (1000 м/с) бўлиши мумкин. Ёнғинларга дефлакрацион ёниш хос. Детанацион ёнишда алангаланиш импульси қатламдан қатламга иссиқлик ўтказувчанлик ҳисобига эмас, балки импульс босими оқибатида узатилади. Детанацияли тўлқинда босим портлашдагидан анча катта бўлади, бу эса кучли бузилишларга олиб келади.
Ёниш жараёнининг содир бўлиши бир неча турга бўлинади: чақнаш, ёнғин, алангаланиш, ўз-ўзидан ёниш ва портлаш. Чақнаш – ёнувчан аралашмага ёндириш манбаъси текизилганда, сиқилган газлар биргаликда ҳосил бўлмасдан, унинг тез ёниши. Шунинг билан бирга, ёниш давом этиши учун қисқа вақтли чақнаш жараёнида ҳосил бўлган иссиқлик етарли бўлмайди. Ёнғин – ёндириш манбаъси таъсири остида ёниш вужудга келиш ҳодисаси. Алангаланиш – аланга пайдо бўлиш билан бирга кечадиган ёнғин. Бунда ёнувчан модданинг барча қолган қисми совуқ ҳолда қолади. Ўз-ўзидан ёниш – моддада иссиқлик реакцияларини тезлигини жуда тез ошириб ёндириш манбаъсининг йўқлигида ёнишни вужудга келтирадиган ҳодиса. Бунда оксидланиш ҳаво кислороди ва кимёвий оксидланиш реакцияси исиқлиги эвазига қиздирилган моддани бирикиши оқибатида содир бўлади. Ўз-ўзидан ёниш – алангани ўз-ўзидан эркин пайдо бўлиши. Портлаш – катта миқдордаги энергияни ажралиб чиқиши билан биргаликда моддаларни ёниши.
Махсусмас ўчоқда назоратсиз ёниб моддий зарар келтирилиши ёнғин дейилади. У қуйидагилар билан тавсифланади: очиқ олов ва учқунлар ҳосил қилиши; ҳавони, нарсаларни ва б.қ. юқори ҳарорати, токсик ёниш маҳсулотлари ва тутуни; таркибида кислороднинг камайганлиги; бинолар, иншоотлар ва ускуналарнинг шикастланиши; портлашлар вужудга келиши. Буларнинг барчаси одамларга таъсир қилувчи хавфли ва зарарли омилларга киради.
Моддаларни ёнғин– ва портлаш хавфлилиги, яъни уларни ёнишини тенг шароитларда таққослаш эҳтимоли, уларни хоссалари: ёнувчанлиги ва чақнаш ҳарорати, алангаланиши ва ўз-ўзидан алангаланиши билан аниқланади. Ёнувчанлиги бўйича барча моддалар ёнмайдиган, қийин ёнадиган, ёнадиганларга бўлинади. Ёнмайдиган моддалар – булар нормал таркибли ҳаво ва 200 0С ҳароратгача ёнишга қодир бўлмайди. Қийин ёнадиган моддалар нормал таркибли ҳавода ёндириш манбаъси таъсири остида ёниши мумкин, лекин мустақил ёнишга қодир эмас. Ёнмайдиган ва қийин ёнадиган моддалар фақат токсик ва ёнувчан газлар манбаъси сифатида хавфли бўлади. Уларнинг баъзи бирлари ажралишда кўп миқдорда иссиқлик чиқариши мумкин. Ёнувчан моддалар нормал таркибли ҳавода ёндириш манбаъсидан ёнишга ва уни олгандан сўнг ҳам ёнишда давом этишга қодир. Улар ўз навбатида қуйидаги моддаларга бўлинади:
енгилалангаланувчан, паст энергияли ёндириш манбаъсини қисқа вақт таъсиридан алангаланишга қодир (гугурт алангаси, учқун ва б.қ);
ўртача алангаланувчан, паст энергияли ёндириш манбаъсини узоқ вақт таъсиридан алангаланувчан;
қийиналангаланувчан, фақат қувватли энергияли ёндириш манбаъси таъсири остида аланга олиши мумкин.
Ёнувчан суюқлиларни одатда қаттиқ ёнувчан моддаларга қараганда ёнғин хавфлилиги кўпроқ, чунки улар енгил алангаланади, суръатли ёнади, хавфли портловчи буғ-ҳаво аралашмалари ҳосил қилади ва сув билан ёмон ўчирилади. Чақнаш ҳарорати – ёнувчи модда сиртида ҳосил бўлган буғлар ва газлар ҳавода ёндириш манбасидан милтиллайди, лекин уларни ҳосил бўлиш тезлиги камлигидан турғун ёниш ҳосил қилмайдиган энг кам ҳарорат. Алангаланиш ҳарорати – ёнувчан модда ёнувчан газлар ва буғларни шундай тезликда ажратадики унда ёндириш манбаъсидан улар алангалангандан сўнг турғун ёниш содир бўладиган ёнувчан модда ҳарорати.
Ўз-ўзидан алангаланиш ҳарорати – экзотермик реакциялар тезлиги тез ўзгаради, алангаланиш ёниш билан тугалланадиган энг кам ҳарорат. ГОСТ га биноан барча қурилиш материаллари ёнувчанлиги бўйича учта гуруҳга бўлинади:
ёнмайдиган, олов таъсири остида ва юқори ҳароратда ёнмайди ва кўмирланмайди (металлар ва минерал келиб чиқишли материаллар);
қийин ёнадиган, бегона ёниш манбаъси (оловдан ҳимоялайдиган қатлам қопланган ёғоч конструкциялар) таъсири остида милтиллашга ва ёнишга қодир;
ёнадиган, ёндириш манбаъси олиб ташлангандан кейин, ёнишга қодир.
Конструкциялар, материалларни ёнғинни таъсирига бир неча вақт давомида эксплуатацияланиш хоссаларини сақлаган ҳолда қаршилик кўрсатиш қобилияти оловга чидамлилик, конструкцияни синови бошланганидан унда орасидан ёниш маҳсулотлари ўтадиган тешиклар ва ёриқлар пайдо бўлганигача бўлган соатлардаги вақт – оловга чидамлилик чегараси дейилади. Бинолар оловга чидамлилик чегарасини қийматига боғлиқ ҳолда 5 та даражага бўлинади.
Бинонинг оловга чидамлилигини металл қисмларини қопламалаб ва сувоқлаб ошириш мумкин. Пўлат колоннани 6—7 см ли гипс плиталари билан қопламалашда оловга чидамлилик чегараси 0,3 дан 3 соатгача ортади. Ёғочни ҳимоялашни энг самарали усулларидан бири уни антипиринлар билан шимдириш бўлади. Объектларни функционал вазифаси ва ёнғин хавфлилиги бўйича алоҳида комплексга гуруҳлаш ҳудудни зоналаштириш дейилади. Бунда ёнғин хавфлилиги юқори бўлган хоналар шамол ўтиб кетаётган томонда жойлаштирилган бўлиши керак. Қозонхона ва қуйиш цехлари, кўпчиллик ҳолларда, ёнғин чиқишини сабаби бўлиши мумкинлигидан уларни енгилалангаланувчан моддалари бўлган омборларга нисбатан шамолни ўтиб кетаётган томонида жойлаштиришади.
Бир бинодан иккинчисига ёнғин тарқалмаслиги учун улар орасида ёнғинга қарши оралиқ ўрнатилади. Ёнғинга қарши оралиқ жойлашишини аниқлаш учун бинони оловга чидамлилик даражаси ҳисобга олинади. Оловни тарқалишини бартараф қилиш учун ёнғинга қарши тўсиқловчилар қўлланилади. Уларга деворлар, оратўсиқлар, эшиклар, дарвозалар, люклар, ёпилмалар киради. Ёнғинга қарши деворлар оловга чидамлилик чегараси 2,5 соатдан кам бўлмаган, дерезалар ва эшиклар эса оловга чидамлилик чегараси 1 соатдан кам бўлмаган ёнмайдиган материаллардан бажарилади. Шифтлар ёниш маҳсулотлари кириши мумкин бўлган очиқ ва тешикларга эга бўлмаслиги керак.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.