Электронная библиотека » Рахматулла Усманов » » онлайн чтение - страница 8


  • Текст добавлен: 8 мая 2024, 17:00


Автор книги: Рахматулла Усманов


Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 8 (всего у книги 26 страниц)

Шрифт:
- 100% +
4.5. Ишловчиларни тиббий кўриклардан ўтказишни ташкиллаштириш

Ишчилар ва хизматчиларни дастлабки тиббий кўриги ишга кираётганда, даврий кўриги эса қонунчиликка биноан ўтказилади. Меҳнатни мухофаза қилишнинг давлат норматив талабларини ишлаб чиқиш бўйича методик тавсиялар қуйидаги ҳужжатларни ишлаб чиқилишини назарда тутади:

– ишловчилари дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтиши мажбурий бўлган зарарли, хавфли моддалар ва ишлаб чиқариш омилларининг вақтинчалик таркиби;

– ишловчилари дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтиши мажбурий бўлган ишларнинг вақтинчалик таркиби;

– ишловчиларни ишга киришда дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан мажбурий ўтказиш тўғрисида Низом;

– касб касалликлари рўйхатини қўлланилиши бўйича Йўриқнома.

Тиббий кўриклар тегишли лицензия ва сертификатга эга бўлган даволаш-профилактика ташкилотлари томонидан ўтказилади. Психиатр кўриги текширилаётган шахсни доимий рўйхатда турган жойидаги психоневрологик диспансерда ўтказилади. Тиббий кўриклар касалликлардан, бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек у ёки бу касбга тегишли тиббий қарши кўрсатмаларга кўра касбий танлаш мақсадида олиб борилади. Касби ёки бажариладиган иш турига боғлиқ ҳолда даврийлиги – бир, икки, уч йилда бир марта бўлади.

Худди шу мақсадларда, юқори хавф шароитларида касбий фаолиятнинг алоҳида турларини амалга ошириш учун, психиатрик қаршиликларни аниқлаш бажарилади. Бундай психиатрик қаршиликларга алкоголизм, гиёҳвандлик, токсикомания, эпилепсия, чегаравий ақлий заифлик, сўзлашдаги нуқсонлар ва оғир шаклдаги дудуқланиш ва б.қ. киради. Даврийлиги – беш йилда бир марта.

Тиббий кўрикдан ўтилиши керак бўлган ишловчиларнинг лавозимлар рўйхати Ўздавсанэипидназоратнинг жойлардаги марказлари ва иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари ёки бошқа жамоа ташкилотлари билан биргаликда (цехлар, касблар, хавфли, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари бўйича) бундан аввалги йилнинг 1-декабридан кечиктирмай аниқланади. Тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма, ишловчига таъсир ўтказувчи зарарли, хавфли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари рўйхатига биноан, иш берувчи томонидан ишловчининг қўлига берилади.

Иш берувчига тавсия қилинади:

Ўздавсанэипидназорат марказидан даврий тиббий кўриклардан ўтиши керак бўлган шахслар контингенти тўғрисида маълумот олгандан кейин, бир ой муддатда бундай шахсларнинг номлари билан рўйхатини тузишлари, унда ишлаб чиқариш, цехлар, касблар, ишловчиларга таъсир ўтказадиган хавфли, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари, берилган шароитлардаги иш стажи кўрсатилиши керак;

кўрсаткичлар мавжудлигида ишловчиларни ўз вақтида даврий ва навбатдан ташқари тиббий кўрикларга йўллаш, йўлланмаларда барча керакли маълумотларни кўрсатиш;

тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд тиббий кўрик кўрсаткичлари бўйича ишга рухсат этилмаган шахсларни ишлашига рухсат этмаслик;

дастлабки тиббий кўрикдан ўтишга йўлланаётган шахсларни йўлланма бланклари билан таъминлаш, унда тиббий текшириш натижалари ва топширилган ишларни бажариши мумкинлиги ҳақида хулоса қайд этилади.

Касбий меҳнат қобилиятини йўқотилиш даражасини аниқлаш шифокор техник эксперт комиссиясиялари (ШТЭК-ВТЭК) зиммасига юкланган, улар тегишли ногиронлик гуруҳини ва жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлигини аниқлайди.

4.6. Меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялаш

Меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялаш – бу иш жойларида зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш ва меҳнат шароитларини меҳнатни мухофаза қилишни давлат норматив талаблари билан мослаштириш тадбирларини амалга ошириш мақсадида, меҳнат шароитларини баҳолаш. Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси ва меҳнатни мухофаза қилиш қонуни билан иш берувчилар зиммасига меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини даврий равишда аттестациялаш юклатилган.

Меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялаш натижалари қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича тадбирларни режалаштиришда;

ишларни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича талабларга мослигини кейинчалик сертификациялашда;

оғир ишларда ва меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишларда банд ишловчиларга имтиёз ва компенсациялар тақдим этилишини асослаш;

касб касалланишига гумон қилинганда касалликнинг касб билан боғликлик масаласини ечиш;

ишловчиларни иш ва б.қ. жойларни меҳнат шароитлари билан таништириш;

Иш жойларини аттестациясини ташкиллаштириш ва ўтказиш учун иш берувчи ташкилотни аттестациялаш комиссиясини ва керак бўлганда таркибий бўлинмаларда ҳам комиссиялар ташкил қилади. Аттестациялаш комиссияси қуйидаги масалаларни ечади:

иш жойларини аттестациясини ўтказиш учун норматив маълумот базани шакллантиради;

иш жойларини инвентарлаштиришни ўтказади ва доимий иш жойларини рўйхатини тузади;

ишлаб чиқаришларга, бўлинмаларга, иш жойларига кодлар тақдим қилади;

ишлаб чиқариш муҳитининг хавфли ва зарарли омилларининг рўйхатини тузади ва уларни ўлчашни аттестасияланган приборларда бажаради;

ҳар бир иш жойида баҳоланиши керак бўлган меҳнат жараёнини оғирлик ва кучланганлик кўрсаткичлари аниқланади;

меҳнат шароитларини, ускуналар ва мосламаларни жароҳатлаш хавфсизлигини бажаради;

аттестациялаш натижалари бўйича кейинчалик иш жойларидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилади;

меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш таклифларини ишлаб чиқади;

ташкилотни (бўлинмани) меҳнатни мухофаза қилиш бўйича талабларга мослигини сертификациялашга тайёрлиги тўғрисида таклиф беради.

Ҳар бир иш жойида «иш жойини аттестациялаш картаси» тузилади. Меҳнат шароитлари тўртта синфга бўлинади: оптималли, рухсатли, зарарли, хавфли. Оптимал меҳнат шароитлари (I синф) – шундай меҳнат шароитларики, бунда нафақат ишловчиларнинг соғлиғи сақланади, уларнинг юқори даражадаги ишлаш қобилияти ҳам таъминланади. Оптимал нормативлар меҳнат жараёнининг микроиқлимли параметрлари ва омиллари учун ўрнатилган.

Меҳнатни рухсатли шароитлари (II синф) – бу меҳнат шароитларида ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини шундай даражаси билан тавсифланадики, улар иш жойлари учун ўрнатилган гигиеник нормативлардан ошмайди. Регламентланган дам олишда организмни функционал ҳолати тўлиқ тикланади. Ишловчилар ва уларнинг авлодлари соғлик ҳолатида негатив таъсир бўлмайди.

Зарарли меҳнат шароитлари (III синф) – бу гигиена нормативларидан ортиқ ва ишловчини ва унинг авлодларини организмига ёқимсиз таъсир ўтказаетган зарарли ишлаб чиқариш омилларининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари.

Бу синф зарарли шароитлари гигиеник нормативларни орлиги ва ишловчиларни организмидаги ўзгаришларнинг аниқлигига кўра тўртта зарарли даражага бўлинади: 1-чи – меҳнат шароитлари зарарли омилларни гигиеник нормативлардан шундай четланишлари билан тавсифланадики, улар узоқроқ (кейинги сменанинг бошланишигача) зарарли омиллар билан контакт узилганда, қоидага кўра, тикланадиган, функционал ўзгаришлар келтириб чиқаради ва соғликни шикастланиш таваккалини оширади; 2-чи -меҳнат шароитлари, зарарли омиллар дараржаси билан тавсифланувчи, шундай функионал ўзгаришларга келтирувчи, улар ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалланишларни оширади ва касб касалликларини бошланғич белгиларини ёки енгил шаклларини пайдо бўлишини келтириб чиқаради; 3-чи -меҳнат шароитлари, зарарли омиллар дараржаси билан тавсифланувчи, уларни таъсири, қоидага кўра, меҳнат фаолияти даврида енгил ва ўрта оғирлик даражали касб касалликларини ривожланишига олиб келади, ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалликларни ўсишига олиб келади. 4-чи -меҳнат шароитлари, уларда ишлаб чиқариш омилларининг оғир шакли вужудга келиши, билан тавсифланувчи, сурункали касалланишларнинг сонини ошиши ва вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотишли касалланишни юқори даражаси таъкидланади.

Хавфли (экстремал) меҳнат шароити (IV синф) -меҳнат шароити, ишлаб чиқариш омиллари билан тавсифланувчи, уларнинг таъсири иш сменаси (ёки унинг қисми) мобайнида ҳаёт учун таҳдид яратади, ўткир касб шикастланишларни, жумладан оғир шаклини ҳам ривожланиш таваккалини оширади.

Жароҳат хавфсизлигини баҳолашда қуйидаги меҳнат шароитлари синфланади:

оптималли (1-синф) – ускуналар ва инструментлар стандартлар ва қоидаларга тўлиқ мос бўлади. Талаб қилинадиган ҳимоя воситалари ўрнатилган ва соз. Меҳнат хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ, ўқитиш ва билимларни текшириш олиб борилади;

рухсатли (2-синф) – ҳимоя воситаларининг шикастланганлиги ва носозлиги уларни ҳимоялаш функциясини (сигнал бўялишининг қисман ифлосланиши, баъзи бир маҳкамлаш деталларининг бўшаши ва б.қ.) бузилишига олиб келмайди;

хавфли (3-синф) – иш органлари ва узатмаларни ҳимоя воситаси (тўсиқ, тўсқичлаш, сигналлочи қурилма) йўқ, шикастланган ёки носоз. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқнома йўқ ёки ўрнатилган талабларга мос эмас. Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш олиб борилмайди.

Агар иш жойида ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари бўлмаса, шунингдек жароҳат хавфсизлиги бўйича талаблар бажарилса иш жойи аттестацияланган ҳисобланади.

4.7. Қурилиш ташкилотларида меҳнатни мухофаза қилиш хонаси (кабинети)

Қурилиш ташкилотларида, ташкилотга ишга кираётган ишчи ва хизматчиларга, хизмат сафарига келганларга, амалиёт ўтаётган коллежлар ва олий ўқув юртлари талабаларига кириш йўл-йўриқларини бериш, ташкилотларни меҳнатни мухофаза қилишдан ўқитиш, меҳнат хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган касб ишчиларига курслар, семинарлар ва мавзули дарслар ташкил қилиш, ишловчиларни билимларини текшириш, меҳнатни мухофаза қилишдан илғор тажрибаларни тадбиқ қилиш, қурилиш участкалари ва объектларида меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бурчаклар ташкил қилиш ва ҳ.к. вазифаларни бажариш учун майдони 24 метр квадратдан кам бўлмаган меҳнатни мухофаза қилиш хонаси ташкил қилинади.

Меҳнатни мухофаза қилиш хонаси қуйидагилар: Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси, меҳнатни мухофаза қилиш қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлари; меҳнатни мухофаза қилишдан меъёрий-техника ҳужжатлари (тармоқ ва тармоқлараро меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари, МХСТ, санитария меъёрлари ва қоидалари ва б.қ); меҳнатни мухофаза қилишдан ишловчиларни ўқитиш ва билимларини текшириш учун ўқув дастурлари, методик ва дастурлаштирилган (ўқитишни техник воситалари ва билимларни текшириш воситалари) қўлланмалар; ташкилотда ишлайдиган барча ишловчилар учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар; меҳнатни мухофаза қилишдан ўқув қўлланмалари; ўқитиш техник восииталари (диапроекторлар, магнитофонлар, назорат-ўқитиш машиналари, назорат-ўлчов асбоблари), меҳнатни мухофаза қилиш бўйича кўргазмали қўлланмалар (плакатлар, схемалар, макетлар ва б.қ.), ўқитиш инвентарлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Меҳнатни мухофаза қилиш кабинети ишини бошқариш ва унинг кундалик ишини ташкил қилиш меҳнатни мухофаза қилиш мухандиси, кабинетни ишини ташкил қилиш ва унинг ишлашини назоратини олиб бориш учун жавобгарлик ташкилот бош муҳандиси зиммасига юклатилади.

Меҳнатни мухофаза қилиш кабинети иши учун жавобгар шахс қуйидагиларга мажбур:

кабинетнинг йиллик ва ойлик режаларини тайёрлайди;

кириш йўл-йўриғини ўтказади, йўл-йўриқ олганларни рўйхатга олади;

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитишни ва билимларни текширишни ташкил қилади, билимлари текширилганларнинг ҳисоботини олиб боради (қарорлар сақланади);

меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида илғор тажрибаларни ташвиқот қилиш бўйича тадбирлар ўтказади;

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишчилар ва мухандис-техник ходимларнинг билимларини текшириш бўйича текширув саволлари ва имтиҳон билетларини ишлаб чиқади; текширув-ўқитув машиналари мавжуд бўлса, билимларни текширишнинг дастурлаштирилган қўлланмаларини даврий равишда янгилаб туради;

ташкилотнинг бўлинмалари, қурилиш объектларида меҳнатни мухофаза қилиш бурчакларини ташкил этилиши ва жиҳозланишида ёрдам кўрсатади;

меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ташкилот бўлинмаларини босма ва кўргазмали ташвиқот воситалари билан таъминлайди.

4.8. Ташкилотларда меҳнатни мухофаза қилишни ташвиқот қилиш

Меҳнатни мухофаза қилишни ташвиқотини олиб боришни мақсади, вазифаси, шакли ва воситаси – бу ишловчиларда хавфсиз ишлаш қобилиятни ошириш мақсадида, уларга ахборотли ва ҳиссиётли таъсир ўтказиш. Меҳнатни мухофаза қилишнинг бош вазифаси ишловчиларни хавфсизлик масалаларига ижобий муносабатини яратишдир. Ташвиқотли таъсирларни мавжуд усулларини иккита гуруҳга бўлиш мумкин:

Бир каналли коммуникациялар, таъсир этувчи канал мавжуд, лекин бу таъсирни бевосита қабул қилувчи тескари алоқа канали бўлмайди.

Икки каналли коммуникациялар, бунда таъсир жараёнини ва уни қабул қилишни, тескари алоқа воситасида назарот қилиш имконияти бўлади.

Бир каналли таъсир воситаларига босма нашрлар (ахборот варақалари, брошюралар ва б.қ.), меҳнат хавфсизлиги бўйича плакатлар, деворий газеталар, ахборот стендлари ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бурчаклар, кўргазмалар, маърузалар ва нутқлар, аудиокўрсатмали воситалар (телекўрсатувлар, кино-, диафильмлар, радиоэшиттиришлар ва б.қ.) киради. Икки каналли таъсирлар суҳбатлар, бахтсиз ҳодисаларни, жароҳатланишларни олдини олиш йўлларини ишчилар билан жамоавий муҳокама қилиш билан амалга оширилади.

Меҳнатни мухофаза қилиш ташвиқотини олиб бориш усулларига плакатларни қўлланилиши; нутқлар, лекциялар ўқилиши; тегишли адабиётларни нашр этилиши, телевидения, кино– ва видеофильмлар кўрсатилиши ва б.қ киради. Оддий ишларни хавфсиз бажарилишига ўқитиш қуйидаги усулларда олиб борилади: иш юритиш бўйича қисқача тушунтириш, бахтсиз ҳодисалар сабабларини тушунтириш; ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тушунтириш; бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар қилиш. Ташвиқот материалларида хавфсиз ишлашни умумий чақириқларидан фойдаланиш керак эмас. Муайян ҳаракат услуби ва ундан олинадиган натижа кўрсатилгандагина ундан фойда бўлиши мумкин.

Хавфга эътиборни умумий қаритиш ҳам самарасиз бўлади. Хавфсизлик саволлари бўйича доимо аниқ ва иш бўйича гапириш, асосийси – умумий ва ёдланган – ғашлантирадиган чақириқлардан фойдаланмаслик. Шунинг билан бирга, биз таъсир этмоқчи бўлган ишловчи ҳали билими ва тажрибаси кам, ишларни қила билмаслиги мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Ишларни хавфсиз бажаришни (ўзини хавфсиз тутишни-хавфсиз ҳаракатланишни) қўрқитиш методи билан шакллантириш мумкин эмас: бу фақат қўрқиш ҳисини уйғотиши ва тарбиявий таъсирга нисбатан негатив муносабатни олиб келиши, охир-оқибат ишловчида ишга нисбатан салбий қарашлар келтириб чиқариши мумкин. Ташвиқот таъсирлари усуллари, унинг объектлари қаралаётган саволлар бўйича етарли ахборотга эга бўлгандагина фойдали самара беради.

Шундай қилиб, бундай хил таъсирлари фақат ҳам касбий тайёрланган, ҳам меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитилган ишчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Таъсир усулини танлашда ишчилар ёки жамоани меҳнат хавфсизлиги саволларига қизиқиш даражасини, бу саволларни берилган гуруҳда афзаллигини ва қатор бошқа ижтимоий омилларни ҳам ҳисобга олиш керак. Ишловчиларга нисбатан меҳнатни мухофаза қилишнинг у ёки бу воситаларига қуйидаги қонуниятлар мавжуд:

хавфсизлик саволлари билан қизиқадиган ишчилар плакатни самарали таъсир воситаси деб ҳисоблайди, бу саволлар улар учун фарқсиз ишчилар -кинофильмларни афзал биладилар;

фақат касбдошлари ва бошлиқлари хавфсизлик саволларига ижобий ёндошадиган ишчиларгина суҳбатларни фойдали деб ҳисоблайдилар;

меҳнат хавфсизлиги саволлари билан қизиқадиган ишчилар, шунингдек хавфсизлик саволларига қизиқиш юқори бўлган меҳнат жамоалари аъзолари адабиётни фойдали восита деб ҳисоблайдилар.

Меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида тарбиялашнинг энг самарали йўлларидан бири ўрта ва қуйи бошқарув звеноси раҳбарларини кенг доирасини то бригадирларгача, шунингдек ишчиларни ўзларини уларнинг жамоаларида меҳнат хавфсизлиги даражасини баҳолашга ва хавфсизликни ошириш учун воситалар изланишига жалб қилиш.

Меҳнат хавфсизлигини энг кенг тарқалган ташвиқот воситаси плакат бўлади. Плакатларнинг бош вазифаси – хавф табиатини очиш, нимага ва қандай хавф ҳосил бўлиши мумкинлигини тушунтириш, ишчиларда ишларни хавфсиз бажариш учун мотивацияни ошириш. Плакатларнинг қуйидаги турлари бўлади:

ижобий, меҳнат хавфсизлигини афзаллигини таъкидловчи;

қўрқитувчи, хавфсизлик қоидалари бузилишини зарарини кўрсатувчи;

нейтраль, бажарилмаслик оқибати кўрсатилмаган ва баҳоланмаган

ҳиссиётли бўялмаган тавсиядан иборат;

комик, ижобий плакатнинг юморли тури;

комбинациялашган, санаб ўтилган плакатлар турларининг бирлаштирилгани.

Комбинацияланган плакат энг ишонарли бўлиши мумкин, у хавф характери, унинг таъсири, ҳимояланиш воситаси ва самараси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш имкониятини беради. Қўрқитувчи плакат ҳиссиётли бўлади ва хавфни ишонарли кўрсатади. Аммо, бошқа тарафдан бу плакатга қараш ёқимсиз бўлади. Комик плакат ўзига диққатни жалб қилади, бироқ у ҳар доим ҳам мазмунни яхши етказа олмайди. Ижобий плакат кам ишонарли, чунки хавфли омил тўғрисида ахборот бермайди. Барча санаб ўтилган плакат турларидан нейтраль плакат кам самарали, унинг тавсиялари мотивланмаган; ундан ташқари унда одамни тасвири бўлмайди.

Плакатларни яратишда ва танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:

плакатда ишчини хатони оқибати эмас, хатони сабаби қизиқтиради;

қандай ҳаракат қилиш керак деган хулоса плакатдаги ёзувдан эмас, плакатдаги расмдан (тасвирдан) келиб чиқиши керак. Ёзув қисқа бўлиши ва фақат расмда узата олинмаганларни тўлдириши керак. Ёзувни тушуниш ранг ва шрифт ёрдамида осонлаштирилиши керак;

агар плакатда ишлаб чиқариш ҳолати тасвирланаётган бўлса, у жуда аниқ бўлиши керак. Яхши маълум нарсаларни плакатларда ноаниқ тасвирланиши, ишчиларни чидамсиз муносабатига, унинг асосий мазмунига нисбатан ишонқирамаслигига сабаб бўлиши мумкин.

5. ПЕРСОНАЛЛАРНИ МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЎҚИТИШ, ЙЎЛ-ЙЎРИҚЛАР БЕРИШ ВА БИЛИМЛАРИНИ ТЕКШИРИШ

5.1. Барча касб ишчиларини меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларини текшириш

Қурилиш ташкилотлари ишловчиларини касбий ва иқтисодий тайёрлаш узликсиз равишда: кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш асосида, ишловчиларнинг бутун меҳнат фаолияти давомида билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш; ишчилар, мутахассислар ва раҳбар ходимларни фан-техника тараққиёти, хўжалик механизмини такомиллаштириш, жамият маънавий талаблари асосида маҳоратларини ошириш; ишловчилар маҳоратларини доимий равишда ўзгарувчан ишлаб чиқариш ва ижтимоий шароитларга мос ҳолатга келтириш, уларда касбий тайёргарликни вужудга келтириш; замонавий иқтисодий фикрлаш ҳамда бозор иқтисодиёти шароитларида ишлашга ўргатиш мақсадида олиб борилади.

Ўқитиш, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув юртларида ҳамда бевосита ташкилотларнинг ўзида олиб борилади. Доимий равишда ўз малакасини ошириш ҳар бир ишловчининг бевосита инсонийлик бурчидир.

Ишчиларни ишлаб-чиқаришда узликсиз ўқитиш қуйидагича: янги ишчиларни тайёрлаш; ишчиларни қайта тайёрлаш (ўқитиш); ишчиларни иккинчи касбга ўқитиш; ишчиларни малакасини ошириш билан таъминланади.

Янги ишчиларни ишлаб чиқаришга тайёрлаш – бу аввал касбга эга бўлмаган ва ташкилотга ишга қабул қилинган шахсларни дастлаб касбга ва иқтисодга ўқитишдир. Ўқитиш муайян касблар бўйича, тасдиқланган дастурлар асосида, курслар ва якка тартибли шаклларда олиб борилади. Курсларда ўқитилганда назарий билимлар сони 10—30 та бўлган гуруҳлар учун ўқув марказларида, техника мактабларида ва бошқа ўқув юртларида олиб борилади. Ўқув гуруҳи амалиётни уста раҳбарлигида ўтади. Якка шаклли тартибда назарий билимлар мустақил равишда ўрганилади, амалиёт эса ишдан бўшатилган тажрибали ишчи раҳбарлигида олиб борилади. Янги касбий ва иқтисодий тайёрлаш улар томонидан малака имтиҳони топшириш билан якунланади. Хавфи юқори бўлган ишларни бажаришга ишчиларни якка тартибли шаклда тайёрлаш мумкин эмас.

Бўшаган ишчиларни янги касбга тайёрлаш мақсадида улар қайта ўқитилади. Қайта ўқитиш шакллари ҳам янги ишчиларни тайёрлаш каби бўлади ва қайта тайёрлаш жараёни малака имтиҳони топшириш билан якунланади. Худди шундай тарзда, касбга эга бўлган ишчиларни иккинчи ва бошқа касбни эгаллашлари учун ўқитиш амалга оширилади.

Ишчиларни малакасини ошириш – бу уларнинг касбий ва иқтисодий билимларини, ишни бажариш ва маҳоратини кетма-кет такомиллаштириш, мавжуд касблар бўйича усталигини ошириш учун ўқитишдир. Ишчиларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитиш: ишлаб чиқаришнинг иқтисодий курсларида; хўжалик юритиш мактабларида; мақсадли курсларда; меҳнатнинг илғор усуллари мактабларида ҳамда бригадирлар курсларида амалга оширилади.

Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий курслари ишлаб чиқариш талабига биноан, ишчиларни касбий ва иқтисодий билимларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, уларни юқори таъриф разряди олишлари учун маҳоратларини ошириш мақсадида ташкил этилади. Бу курслар малака имтиҳони топшириш билан якунланади. Хўжалик юритиш мактаблари корхона иш берувчисининг касаба уюшмаси ҳамкорлигида ташкил қилган, ишчиларни касбий ва иқтисодий умумий тайёрлашнинг асосий шакли ҳисобланади.

Мақсадли курслар бевосита ташкилотнинг ўзида, ўқув марказлари ёки бошқа ўқув юртларида янги техникалар, ускуналар, материаллар, технология жараёнлари, хўжалик юритиш усуллари, ишларни ташкил қилишни илғор шакллари, меҳнат қонунлари, ускуналарни техник ишлатиш ёки меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари, маҳсулотлар сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар ва бошқаларни ўргатиш учун ташкил этилади.

Қурилиш ташкилотларига ишга қабул қилинган барча ишчиларга, ишлаб чиқаришнинг хавфлилик даражасидан қатъий назар, мустақил равишда ишлашга фақат меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитилиб, билимлари текширилгандан сўнг рухсат этилади. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш: меҳнатни мухофаза қилишнинг умумий масалалари бўйича назарий ўқитиш ва касб бўйича ишларни бажаришда махсус хавфсизлик масалалари ҳамда турли хил йўл-йўриқ беришда назарий ва амалий ўқитишларни ўз ичига олади. Меҳнатни мухофаза қилишнинг умумий масалалари бўйича барча ишчилар ўқитилади. Техника хавфсизлиги ва саноат санитариясининг махсус масалалари бўйича қурилиш ташкилотининг барча касб ишловчилари алоҳида ўқитилади.

Қурилиш ташкилотининг иш берувчиси ишга қабул қилинган ишчини бир ойдан кечиктирмай, касбий тайёргарлигидан қатъий назар меҳнатни мухофаза қилишнинг умумий масалаларига ва ишларни хавфсиз бажариш усулларига ўқитиши керак. Хавфлилиги турлича бўлган касблар ишловчиларини уларнинг хусусиятларини ҳисобга олиб ўқитиш амалга оширилади. Меҳнат хавфсизлигига ўқитиш ва йўл-йўриқ беришни ташкиллаштириш қурилиш ташкилоти раҳбари зиммасига, бўлинмалар бўйича эса уларнинг бошлиқлари зиммаларига юклатилади.

Ишчиларни ўз вақтида ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича сифатли ўқитиш ва йўл-йўриқ ўтказиш устидан назорат қилиш ташкилотни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мухандиси зиммасига юкланади. Қурилиш ташкилотларида меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш ва касблар бўйича маҳоратни ошириш ишлари, ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилган махсус курсларда, муайян касб ишчилари учун тармоқ намунавий дастурлари асосида, маҳаллий шароитлар ҳисобга олиниб корхона бош муҳандиси тасдиқлаган, дастур асосида амалга оширилади.

Ишчиларнинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимларини текшириш, ташкилот иш берувчисини касаба уюшмаси билан келишилиб тасдиқлаган буйруғи асосида, ташкил этилган комиссияси томонидан амалга оширилади. Комиссиянинг таркиби қуйидагича бўлиши тавсия қилинади:

Комиссия раиси – ташкилот бош муҳандиси;

Комиссия аъзолари: ташкилотни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича муҳандиси, ишларни бажарилишини бошқарувчилар (бригадирлар, усталар), бош механик, бош энергетик, корхона касаба уюшмасининг вакили (меҳнатни мухофаза қилиш бўйича вакил).

Билимларни текшириш 3 кишидан кам бўлмаган комиссия томонидан амалга оширилади. Билимлари текширилганда қониқарсиз баҳо олган ишловчилар, қайтадан ўқитилмасдан ва қониқарли баҳо олгунларича, мустақил ишлашга қўйилмайди. Билимларни текшириш журнал ва гувоҳномада қайд этилади ҳамда ишловчига қўл қўйдирилиб гувоҳнома берилади. Кейинчалик барча ишловчиларнинг билимлари, комиссия томонидан ҳар йили бир марта текширилиб, гувоҳномада қайд этилиб борилади.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 | Следующая
  • 5 Оценок: 1

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации