Текст книги "Мугат фолбин"
Автор книги: Абдужалол Рахимов
Жанр: Современная русская литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 8 (всего у книги 8 страниц)
– Хайрият! – деди Илёс тоза ҳаводан тўйиб нафас олиб.
Аҳмаджон дўстининг қўлидан тортди:
– Тезроқ юр! Кечиксак, дароз ҳалок бўлади!
– Сен ҳаммасини тушунасан-а?! – деди ҳавас билан Илёс.
– Сен ҳам тушунасан. Фақат…
– Бўлди ўртоқ, мен ўзгараман!
Болалар жилға ёқалаб дарё бўйига туша бошлашди. Бироз юриб ўзларини қирғоқда кўришди. Сув сирли шовуллаб оқмоқда. Уфққа шўнғиётган қуёшнинг алвон шафағи дарё узра жимирлайди.
– Тезроқ ташла, соққани! – безовталанди Илёс. – Дароз ўлиб қолмасин!
Аҳмаджон қўлида авайлаб олиб келаётган соққани Илёсга узатди:
– Ма, сен от! Мендан кучлисан, узоқроққа улоқтирасан!
Илёс бу такаллуфдан лол қолди. Ахир, бошқа ким ҳам бундай мардликни қила оларди! Унинг энг яқин дўсти – Аҳмаджон!
У икки қўлини узатиб кумушранг соққани авайлаб олди. Турган жойида айланиб, жон-жаҳди билан дарёга улоқтирди.
Болалар нафасларини ичларига ютиб сувга термулишарди. Бир пайт дарёнинг ўртасида сув кўтарила бошлади. Сувдан ҳосил бўлган доира кўз олдиларида катталаша борди. Доира дарёнинг ярмини, кейин бутун юзасини эгаллади. Аҳмаджон билан Илёс орқага чекинишди. Ажаб, улкан соққа дарё сувини тўсмади. Оқаётган сув доирага сингиб оқаверди. Илёс яқинроқдан кўрмоқчи бўлиб олдинга юрди.
– Қайт! – Аҳмаджон уни орқага тортди. – Кучли электролиз жараёни, хавфли!
Илёс ҳадик билан орқага қайтди. Орадан ярим соат ўтар-ўтмас дарё юзини қоплаган доира ўз-ўзидан йўқолди.
«Раҳмат сизларга!», соҳил узра Луи Комнинг овози таралди.
Болалар атрофга аланглашди. Ҳеч ким кўринмади. Шу пайт қаттиқ гувиллаш, портлаш овозлари эшитилди.
– Ёт! Ҳозир шамол туради! – Аҳмаджон Илёсни елкасидан босди.
Бирдан қаттиқ шамол турди. Болалар ерга ётиб олишди. Чанг-тўзон осмону фалакка кўтарилди. Гувиллаган овоз секин-аста пасайиб, эшитилмай қолди. Шамол қандай тез бошланган бўлса, шундай, бир зумда тинди. Болалар дарё сувининг шовуллашини эшитишди. Илёс ўрнидан туриб Аҳмаджонга ажабланиб тикилиб қолди:
– Сен шамол бўлишини қаёқдан билдинг? Ётиб қолмаганимизда дарёга учиб кетармидик?. .
– Шамолнинг тезлиги секундига қирқ метрдан ошса учиб ҳам кетардик.
– Шамол бўлишини қаёқдан билдинг, айтмадингку?
– Гумбурлаган овоз эшитилганида Луи Комни кемаси фазога кўтарилаётганди. Кема Ернинг тортиш кучини катта қувват билан енгади. Шу пайтда ҳаводаги босим кескин ўзгаради. Табиатда босим тенглашаётганида шамол бўлади.
Илёс жим бўлиб қолди. Сўнгра, секин-секин одимлаб жилға бўйлаб юқорилаб кетди. У энди бутунлай бошқача эди. Аҳмаджон аввалги беғам, бесабр Илёсни таниёлмай қолди. Бироз қараб турди-да, у ҳам дўстига эргашди.
Олмабоғни қоронғулик оғушига олди. Дарахтлар сирли шарпаларга ўхшаб кўринади. Осмондаги милт-милт ёнаётган юлдузлар сирли имо қилади. Аҳмаджон юлдузларга тикилиб бугунги ғаройиб воқеалар ҳақида ўйларди. Олдинда Илёснинг овози эшитилди. У шийпондаги чироқ ёруғида тўдалашиб турган қўйларини ҳайдарди. Аҳмаджон дўстига ёрдамлашгани шошилди.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.