Электронная библиотека » Аристотель » » онлайн чтение - страница 3

Текст книги "Ахлоқи кабир"


  • Текст добавлен: 30 апреля 2024, 07:40


Автор книги: Аристотель


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 3 (всего у книги 7 страниц)

Шрифт:
- 100% +
VII
ТРАГЕДИЯНИНГ ЯХЛИТЛИГИ

Бу хусусиятларни эътироф этгач, воқеаларнинг уйғунлашуви қандай бўлиши керак, деган масалага тўхталамиз, чунки бу трагедияда биринчи ва энг зарурий қисмдир. Трагедия муайян ҳажмга эга бўлган, тугал ва бир бутун воқеанинг тасви ри эканлигини эътироф этдик. Чунки (руҳиятда) ҳажмсиз яхлитлик ҳам бўлади2424
  Ҳажмга эга бўлмаган, яъни жуда кичик ҳажмли.


[Закрыть]
. Яхлит нарса ибтидоси, ўртаси ва интиҳоси бўлган нарсадир. Ибтидо бошқа нарсанинг кетидан келиши зарур бўлмаган, аксинча, табиат қонунига кўра, орқасидан нимадир келувчи ёхуд содир бўлувчи нарсадир; аксинча, интиҳо зарурият туфайли ёхуд одатга кўра, албатта, бошқа нарса кетидан келувчи нарсадир; ундан кейин эса ҳеч нарса бўлмайди; ўрта эса ўзи бошқа нарсанинг кетидан келувчи ва унинг кетидан ҳам бошқа нарсанинг келишига асосланган. Шундай қилиб, яхши тузилган ривоятлар дуч келган жойдан бошланиб, яна дуч келган жойда тугамаслиги, балки кўрсатилган қоидалар асосида бўлиши лозим.

ТРАГЕДИЯ ҲАЖМИ

Сўнгра, муайян бўлаклардан таркиб топган, тартибли ва айни чоғда ҳар қандай ҳажмга эмас, балки муайян ҳажмга эга бўлган мавжудот, ҳар қандай нарса гўзалдир; гўзаллик ҳажм ва тартибдан келиб чиқади, ҳаддан ташқари кичкина бўлган мавжудот гўзал эмас, чунки сезилар-сезилмас оз вақт ичида қаралганда унинг барча хусусиятлари аралашиб кетади. Ҳаддан ташқари катта нарса ҳам гўзал эмас, масалан, ўн минг стадияли нарсани бир нигоҳда қамраб олиш мумкин эмас; кўрувчилар учун нарсанинг бутунлиги ва яхлитлиги йўқолади. Шундай қилиб, жонли ва жонсиз гўзал нарсалар бир қарашда сезиб олинадиган ҳажмга эга бўлиши керак, бас, шундай экан, ривоятлар ҳам осон эсда қоладиган ҳажмга эга бўлиши лозим. Ривоятнинг узунлигини театр мусобақаси ва (томошабинларнинг) ҳиссий идрок этиши нуқтаи назаридан таърифлаш поэзия санъатининг иши эмас. Агар ўзишувда юзта трагедия кўрсатиш лозим топилган бўлса, сув вақти асосида мусобақалашган бўлур эдилар, илгарилари ҳақиқатан ҳам шундай бўлган дейишади2525
  «Одатдаги уч трагедия ўрнига юз трагедия» – яъни ҳар асарни қўйишга шу қадар кам вақт кетадики, у вақтни судда нотиқларга ажратилган вақт билан қиёслаш мумкин. Қадимги судларда вақт сув соати билан ўлчанган.


[Закрыть]
. Ҳажм асарнинг моҳиятидан келиб чиқади. Ҳар доим яхшироқ тушуниладиган нарса ҳажман ҳам гўзалроқ бўлади. Шу тариқа оддий таъриф берсак, шундай ҳажм қониқарлики, унинг ичида воқеалар ҳам эҳтимолият, ҳам заруриятга кўра тўхтовсиз давом этади, бахтсизликдан бахтга ёки бахтдан бахтсизликка томон кескин ўзгариш бўлиб туради, деб айта оламиз.

VIII
ВОҚЕА БИРЛИГИ

Ривоят, баъзилар ўйлаганидек, битта қаҳрамон атрофида айлансагина бир бутун бўлавермайди: чунки бир (шахс) билан алоқадор бўлган чексиз, сон-саноқсиз ҳодисалар юз бериши, ҳатто, уларнинг баъзилари ҳеч қандай бутунликка эга бўлмаслиги мумкин. Бир шахс хатти-ҳаракати ҳам худди шундай кўп миқдорлидир, улардан ҳеч қандай ягона воқеа яратиб бўлмайди2626
  Сокин одам қатнашадиган воқеа ва фаол шахснинг «хатти-ҳаракатлари» кейинги саҳифаларда кўрсатилади.


[Закрыть]
. Шунинг учун «Ҳераклеида», «Фесеида» ва шунга ўхшаш поэмаларни ёзган шоирлар янглишаётганга ўхшайди2727
  Манбаларда тўртта «Ҳераклнома» ва учта «Фесейнома» («Тесейнома») тилга олинади.


[Закрыть]
. Улар Ҳеракл битта эди, (у ҳақда) ривоят ҳам битта бўлиши даркор, деб ўйлашмоқда. Ҳомер, (ўзга шоирлардан бошқа барча соҳаларда фарқланганидай) чамаси, бадиий маҳорати ёки табиий истеъдоди туфайли бу масалага ҳам тўғри қараган2828
  Арасту бизгача етиб келмаган «Шоирлар ҳақида» асарида «истеъдод» ва «санъаткорлик», «маҳорат» тушунчаларини қиёслаган. Чамаси, у санъаткорликдан «истеъдод»ни устун қўйган.


[Закрыть]
. У «Одиссея»ни ижод этганида, қаҳрамон нималарни бошидан кечирган бўлса, ҳаммасини, масалан, у Парнасда қандай ярадор бўлганини, урушга ёрдам тўплаш вақтида қандай қилиб ўзини жинниликка солганлигини кўрсатмади, чунки бу воқеалардан бирининг орқасидан бошқаси рўй бериши учун ҳеч қандай зарурат (ёки) эҳтимоллик йўқ эди; ҳа, у «Одиссея»ни, шунингдек, «Илиада»ни ҳам биз айтган маънода бир воқеа доирасида яратди. Бинобарин, акс эттиришнинг ўзи, бошқа муқаллид санъатлардаги сингари, битта (нарса)га ўхшатувдир, шунингдек, ривоят ҳам битта ва айни вақтда ягона ва яхлит воқеанинг тасвири бўлиши лозим. Сўнгра воқеаларнинг қисмлари шундай жойлаштирилиши зарурки, бирон қисм алмаштирилганда ё олиб ташланганда яхлит нарса ўзгариб кетсин, ё ҳаракатга келсин, чунки мавжудлиги ё мавжуд эмаслиги сезилмаётган нарса бутуннинг узвий қисми бўла олмайди.

IX
ВОҚЕАДА ЎЗИГА ХОСЛИК ВА УМУМЛАШМА

Айтилганлардан шу нарса маълум бўладики, шоирнинг вазифаси ҳақиқатан бўлиб ўтган воқеа ҳақида эмас, балки содир бўлиши мумкин бўлган, демак, бўлиши тахмин этилган ё бўлиши зарур бўлган воқеа ҳақида сўзлашдир. Зеро, тарихчи ва шоир бир-биридан бири вазн – назмда, бошқаси эса насрда ёзиши билан фарқланмайди. (Ахир Геродот асарларини ҳам шеърга солиш мумкин. Бироқ унинг асарлари хоҳ назмда, хоҳ насрда бўлсин, бари бир тарихлигича қолаверади.) Тарихчи ва шоир шу билан тафовутланадики, уларнинг бири ҳақиқатан бўлган, иккинчиси эса бўлиши мумкин бўлган воқеа ҳақида сўзлайди. Шунинг учун поэзия тарихга қараганда фалсафийроқ ва жиддийроқдир: поэзия кўпроқ умумий, тарих эса алоҳида воқеаларни тасвирлайди. Поэзияда қандайдир характер эҳтимол ё зарурият туфайли бундай, ёки ундай сўзлаши, ҳаракат қилиши керак. Мана шуни умумлашув дейилади. Поэзия қаҳрамонларга исм қўйиш орқали умумийликка интилади. Энди, масалан, Алкивиаднинг нима қилгани, унга нима бўлгани эса – бу якка, алоҳида ҳодисадир. Комедияда шундайлиги ҳеч қандай шубҳа туғдирмайди2929
  Арасту «комедия» деганда қадимги, Аристофан давридаги ямбнавислик асарларини эмас, янгича комедияни назарда тутади.


[Закрыть]
. Унда шоирлар эҳтимоллик қонунлари асосида воқеа тузиб, қаҳрамонларга хоҳлаган исмларни қўядилар, улар ямбдан фойдаланувчи шоирларга ўхшаб, айрим шахслар учунгина (ҳажв) ёзишмайди. Трагедияда номларни ўтмишдан олишга риоя этилади, бунинг сабаби шуки, (фақат) содир бўлиш имконияти бор, эҳтимол тутилган воқеаларгина ишончли бўлади. Эҳтимоллиги, юз бериш имконияти йўқ воқеаларга эса ишонмаймиз, юз берган нарса, шаксиз ишончлидир, чунки у агар юз бериш имкони бўлмаганда содир бўлмаган бўлур эди. Шундай бўлса-да, баъзи трагедияларда битта ё иккита исм машҳур, қолганлари эса ўйлаб топилган, баъзиларида эса ҳатто битта ҳам машҳур ном йўқ. Масалан, Агафоннинг «Гул»ида воқеалар ҳам, номлар ҳам бир йўсинда тўқималигига қарамай, бу асар бари бир шуҳрат қозонмоқда3030
  Агафон – Эврипиднинг кичик замондоши, Афлотуннинг «Базм» асари қаҳрамони, трагик поэзияга муҳим янгиликлар киритган. Унинг пьесаси «Гул», «Анфей» (тўқима исм) деб ўқилиши мумкин.


[Закрыть]
. Шундай экан, трагедияга асос бўладиган анъанавий ривоятларга маҳкам ёпишиб олиш шарт эмас. Бунга интилиш ҳақиқатан кулгилидир, чунки ҳатто аён бўлган воқеа оз кишиларгагина тушунарли бўлса-да, бироқ ҳаммага бир хилда ёқади. Демак, бундан шу нарса маълум бўладики, шоир фақат вазнларни эмас, кўпроқ ривоятларни ижод этиши лозим, чунки у тасвир воситасида ҳаракатни гавдалантира олгани учун ҳам шоирдир. Ҳатто унга ҳақиқатан бўлиб ўтган воқеани тасвирлашга тўғри келганда ҳам у озми-кўпми шоир бўлиб қолади. Чунки ҳақиқатан бўлиб ўтган3131
  Ҳақиқатан юз берган – Эсхилнинг «Форслар» асари ва IV асрдаги бошқа тарихий трагедия намуналари.


[Закрыть]
воқеалардан айримларининг эҳтимоллик ва имконият туфайли қандай содир бўла оладиган бўлса, ўшандай содир бўлишига ҳеч нарса халақит этмайди. Бу жиҳатдан шоир уларнинг ижодкоридир.

Оддий ривоят ва воқеалардан энг ёмони эпизодикларидир. Эпизодик ривоят, деганда мен ривоятдаги эпизодларнинг ҳар қандай эҳтимолсиз ва заруриятсиз бирин-кетин келишини назарда тутаман. Бундай трагедиялар ёмон шоирлар томонидан, иқтидорсизликлари натижасида, яхши шоирлар томонидан актёрларни назарда тутиб ёзилади. Улар мусобақаларда актёрнинг имкониятларини кўрсатиш учун ички мазмунга зид тарзда, кўпинча воқеанинг табиий тартибини бузишга мажбур бўладилар.

(Трагедия) фақат тугал воқеанигина эмас, балки қўрқинч ва ҳамдардлик уйғотувчи воқеаларни ҳам тасвирлашдир. Охиргиси, айниқса, кутилмаган воқеа содир бўлган пайтда, қолаверса, бир воқеа ортидан кутилмаганда бошқа воқеа ёки шу йўсинда, ҳайрон қолдирадиган ҳодиса ўз-ўзидан ва тасодифан рўй бергандагина юзага келади. Чунки тасодифлар орасида кўпинча, атайин қилингандай тасаввур ҳосил қилувчи воқеалар нисбатан ҳайрон қоларлидир. Бунга Аргосдаги воқеа мисол бўла олади. Митий3232
  Аргослик Митий – Демосфен томонидан жанг арава эгаси деб тилга олинади. Митий мусобақа ғолиби сифатида ҳайкал ўрнатишга сазовор бўлиши мумкин.


[Закрыть]
ўлимининг айбдори унинг (Митийнинг) ҳайкалига қараб турганида, ҳайкал қулаб тушиб, уни ҳалок этади. Шунга ўхшаш нарсалар тасодифий кўринмайди. Шундай экан, шунга монанд ривоятлар зарур ва энг яхшидир.

X
МУРАККАБ ВА СОДДА ФАБУЛАЛАР

Асар воқеаси – фабулаларнинг айримлари оддий, бошқалари эса ўзаро чирмашиб кетган бўлади. Чунки ривоятларда акс этган воқеалар ҳам худди шундайдир. Мен, шундай тўхтовсиз ва ягона воқеани содда деб атайманки, ундай воқеа давомида (юқорида айтилганидек) тақдир ўзгариши кескин бурилишсиз ва тўсатдан англашсиз содир бўлади, чирмашган фабулада эса воқеалар кескин бурилиш ва тўсатдан англаш ёки уларнинг ҳар иккиси воситасида содир бўлади. Бунинг ҳаммаси воқеа мантиқидан, аввалги воқеанинг зарурият ё эҳтимоллик асосидаги давоми тарзида келиб чиқиши керак. Чунки бирон нарса сабабли бошқа нарсанинг келиб чиқиши билан бир нарсадан кейин бошқа нарсанинг юз бериши ўртасида катта фарқ бор.

XI
ТРАГЕДИЯНИНГ ИЧКИ БЎЛИНИШИ: МУШКУЛОТ, ТЎСАТДАН БИЛИШ, ЭҲТИРОС

Кескин бурилиш (перипетия), таъкидланганидек, воқеанинг қарама-қарши томонга ўзгаришидир. Айни вақтда, бу эҳтимоли кутилган ёки зарурий ўзгаришдир. Чунончи, «Эдип»да шоҳ Эдипнинг аслида кимлигини айтиб, хурсанд қилиш учун, шоҳни онасидан қўрқиш туйғусидан қутқазиш учун келган хабарчи амалда мутлақ зид натижага эришади; «Линкей»да3333
  «Линкей» – Арастунинг замондоши «Феодект» драмаси.


[Закрыть]
ҳам шундай, бировни ўлимга олиб кетишади. Данай эса уни ўлдириш учун орқасидан боради. Аммо воқеалар давомида бунинг тескариси бўлади, биринчи одам омон қолади, кейингиси эса ўлимга учрайди. Тўсатдан англаш, номидан ҳам кўриниб турганидек, билмасликдан билишга томон, бахтиёрлик ёки бахтсизликка маҳкум этилган шахсларнинг дўстлик ёки душманлик томон ўтишидир.

Тўсатдан билишнинг энг яхши намунаси худди «Эдип»да юз бергани сингари, мушкул аҳвол давомида содир бўлади. Албатта, ўзгача билиб қолишлар ҳам бўлади; чунончи, таъкидланганидек, жонсиз ва умуман ҳар қандай тасодифий нарсаларни ҳам, шунингдек, кимнингдир нимадир қилгани ёки қилмаганини ҳам англаш мумкин. Бироқ фабула учун энг зарури ва воқеа учун нисбатан аҳамиятлиси, юқорида айтилган, тўсатдан англашдир, чунки бундай англаш кескин бурилиш – мушкул аҳвол билан биргаликда ачиниш ёки қўрқувни юзага келтиради, трагедия эса худди шундай воқеаларни акс эттиради, бахт ва бахтсизлик ҳам худди шундай тўсатдан англаш билан бирга содир бўлади.

Тўсатдан англаш кимнидир билиш бўлгани учун ҳам гоҳо бир шахс фақат бир кишини билиши мумкин (агар иккинчисига биринчиси маълум бўлса), гоҳо икки киши бир-бирини тўсатдан англаши мумкин. Масалан, Орест Ифигенияни хат туфайли билади, лекин Ифигениянинг Орестни таниши учун ўзгача тўсатдан англаш ҳолати талаб қилинади.3434
  Эврипид. «Ифигения Таврида»да Ифигения Пиладга «Акамга элтинг», деб хат беради. Шунда Орест синглисини таниб қолади. Пилад эса хатни ёнида турган Орестга беради. Шунда Ифигения акасини таниб қолади.


[Закрыть]

Шундай қилиб, фабуланинг икки қисми, аввал таъкидланганидек, мушкул аҳвол мушкулот ва тўсатдан билишдир, учинчи қисмини эса пафос – эҳтирос ташкил этади. Бу қисмлардан мушкулот ва тўсатдан билиш ҳақида юқорида айтилди. Эҳтирос эса ҳалокат ёки изтироб келтирувчи ҳаракатдир. Масалан, саҳнадаги ўлим, кучли изтироблар, ярадор бўлиш ва бошқа шунга ўхшашлар…

XII
ТРАГЕДИЯНИНГ ТАШҚИ БЎЛИНИШИ

Трагедиянинг қисмлари, унинг ташкил этувчи асосларини юқорида айтиб ўтдик. Унинг ҳажм жиҳатдан бўлинишлари қуйидагича: пролог, эписодий (эпизод), эксод ва ўз навбатида парод ва стасимга бўлинувчи хор қисм; охирги қисмлар ҳамма хор қўшиқларига хос, айримларининг ўзига хос хусусиятлари саҳнадан айтиладиган қўшиқ ва коммослардан иборат.3535
  Кейинроқ трагедиянинг одатдаги таркибий қисмлари тасвирланади. 1. Диалогли ёки монологли пролог; 2. Парод – хорнинг дебочаси; 3. Кейин диалогли саҳналар (эписодийлар) ва хор қўшиқлари (стасимлар) навбатлашиб келади; 4. Сўнгги стасимдан кейин диалогли эксод (ечим) келади. Саҳна қўшиқлари (ариялар, монодиялар) Эврипид вақтидаёқ кўпайган эди.


[Закрыть]
Пролог – трагедиянинг хор пайдо бўлгунгача даврдаги яхлит бир қисми. Эписодий – трагедиянинг барча хор қўшиқлари орасидаги яхлит бир қисми. Эксод – трагедиянинг ўзидан сўнг хор қўшиғи айтилмайдиган яхлит қисми. Хорнинг пароди – хорнинг биринчи яхлит нутқ қисми; стасим – анапестсиз ва трахейсиз бўлган хор қўшиғи. Коммос эса хор ва актёрларнинг аламли йиғи қўшиғи3636
  Анапест – марш вазни, трохей, – рақс вазни ҳисобланган. Шунинг учун ҳар иккиси «турғун хор қўшиғида» ўринсиз ҳисобланган.


[Закрыть]
.

Шундай қилиб, трагедиянинг фойдаланиши зарур бўлган ташкилий қисмлари тўғрисида биз аввал айтган эдик, унинг ҳажм жиҳатидан бўлинишларини эса таъкидладик.

XIII
ТРАГЕДИЯНИНГ ТАРКИБИ

Ҳозир айтилганлардан кейин, тартибли равишда ривоятларни ижод қилишда нимага интилиш ва нимадан сақланиш лозимлиги, трагедия вазифаси қандай бажарилиши тўғрисида гапиришимизга тўғри келади. Чунки энг яхши трагедиянинг таркиби оддий эмас, балки мураккаб бўлиши лозим. Шу билан бирга, у қўрқинч ва ҳамдардлик уйғотувчи воқеани акс эттириши керак. (Чунки бу хусусият бадиий тасвирлашнинг ўзига хос қонуниятидир.) Ундай тақдирда (биринчидан), шу нарса аёнки, обрўли кишиларни бахтиёрликдан бахтсизликка ўтувчи тарзида акс эттириш тўғри эмас, чунки бу қўрқинчли ва аянчли бўлмаса-да, бироқ нафратлидир, (иккинчидан), тентак одамларнинг бахтсизликдан бахтиёрликка ўтиши тўғри эмас, чунки бу трагедияга ҳаммадан кўра ҳам кўпроқ ётдир, чунки у трагедия учун зарур бўлган на инсонга муҳаббатни, на ачинишни, на қўрқинчни қўзғайди. Ниҳоят (учинчидан), бутунлай лаёқатсиз одам бахтиёрликдан бахтсизликка тушмаслиги даркор, чунки (воқеаларнинг) бундай кечиши инсонга меҳр уйғотса-да, аммо ҳамдардлик ва даҳшат қўзғата олмайди. Чунки биз бегуноҳ изтироб чеккан одам учун қайғурамиз, ўзимизга ўхшаш бахтсиз инсон тақдири учун эса қўрқамиз3737
  «Одамийлик» – бу ўринда: илк инсоний туйғу. Шу туйғудан ҳамдардлик ва қўрқув туйғулари камолга етади.


[Закрыть]
. Шундай экан, бутунлай лаёқатсиз кишидаги ўзгариш бизда на меҳршафқат уйғотади, на қўрқув.

Демак, ана шу икки чегара ўртасида турган инсон қоляпти. Бундай одам на яхшилиги ва на тўғри сўзлиги билан ажралиб туради. У лаёқатсизлиги ва нуқсони туфайли эмас, балки қандайдир хатоси туфайли бахтсизликка тушган. Масалан, Эдип, Фиест ва шунга ўхшаш, авваллари шон-шарафли ва бахтиёрликда бўлган кишилар шулар жумласидандир3838
  Арастуга кўра, «хато» – ёмон ният билан эмас, билмасдан қилинган хатти-ҳаракат («Никомах этикаси»). Ўзи билмасдан Эдип отасини ўлдиради, Фиест болаларининг гўштини ейди.


[Закрыть]
. Яхши тузилган ривоят, баъзилар айтганидек, икки қатламли бўлгандан кўра, нисбатан содда бўлиши ва тақдир унда бахтсизликдан бахтга эмас, аксинча, бахтдан бахтсизликка қараб, гуноҳ натижасида эмас, балки юқорида таъкидланганидек ёки ёмондан кўра яхши шахс йўл қўйган катта хато туфайли ўзгариши даркор. Буни тарих ҳам тасдиқ этади. Шоирлар дастлаб илк дуч келган ҳар бир мифни бирин-кетин ишлайверганлар. Ҳозир эса энг яхши трагедиялар ҳам озроқ уруғлар доирасида, масалан, даҳшатли тақдирга учраган ёки даҳшатни юзага келтирган Алкмеон, Эдип, Орест, Мелеагр, Фиест, Телеф ва бошқалар доирасида яратилмоқда3939
  Яъни томошабинларда ғоят кучли ҳамдардлик ва қўрқув уйғотади. Камчилик – ривоятлар, характерлар, хорларда.


[Закрыть]
.

Шундай қилиб, санъат қонунларига биноан яратилган энг яхши трагедия худди шундай тартиб берилган трагедиядир. Ўз трагедияларида бунга риоя қилаётган ва трагедияларнинг кўпчилиги бахтсизлик билан хотималанаётган Эврипидни койиётганлар хато қиладилар. Бундай хотималаш, таъкидлаганимиздек, тўғридир. Бунга энг яхши исбот шуки, саҳна ва мунозараларда (агар улар яхши қўйилса) шу хилдаги трагедиялар энг фожиавийдир. Эврипиднинг ҳатто бошқа соҳада нуқсонлари бўлса-да, ҳар ҳолда у энг трагик шоирлардан бири бўлиб қолаверади.

Трагедиянинг баъзилар биринчи деб атаган иккинчи тури «Одиссея»га ўхшаб, икки қатламли таркибга эга бўлганидир, ҳам яхши, ҳам ёмон кишилар учун ёқимли (яъни, яхшилик билан) тугалланади. У томошабинларнинг ожизлиги туфайли биринчи ўринга чиқиб қолганга ўхшайди. Ахир шоирлар томошабинларнинг кўнглини олиш учун уларга мослаб шундай қиладилар. Аммо бундан олинган завқ трагедияга эмас, балки кўпроқ комедияга хосдир. Дарҳақиқат, бунда Орест ва Эгисф каби ашаддий душман бўлганлар охирда дўст бўлиб кетадилар ва уларнинг биронтаси ҳам бошқасининг қўлида ўлмайди.4040
  «Орест ва Эгисф» – Алексиднинг (?) номаълум афсонавий комедияси. Бахтиёрлик билан тугайдиган трагедиялар – Еврипиднинг «Алкестида» ва «Елена» асарлари.


[Закрыть]

XIV
ҲАМДАРДЛИК ВА ДАҲШАТ УЙҒОТИШ

Даҳшатлилик ва аянчлилик саҳна жиҳозлари орқали келиб чиқиши мумкин, бироқ воқеалар таркибининг ўзидан ҳам пайдо бўладики, бу аксарият ўринларда асар муаллифининг яхши шоирлигига далилдир. Аслида асар шундай ёзилиши керакки, у саҳнада кўрилмаганида ҳам бўлиб ўтадиган воқеани тингловчи ҳар бир киши, худди Эдип ҳақидаги ривоятни тинглагандай, ҳодисаларнинг ўсиб боришидан ғам чекувчига нисбатан ўзида ҳамдардлик сезсин ва вужуди живирлаб сескансин. Бунга театр жиҳози воситасида эришиш санъатнинг иши эмас, балки саҳнага қўювчининг ишидир. Саҳна томошаси орқали қўрқинчли эмас, балки фақат ғаройиб воқеани тасвир этадиган асарларнинг трагедияга ҳеч қандай алоқаси йўқ4141
  «Ғаройибот» – минг кўзли Аргус, боши одам, гавдаси от кентаврлар, сигир қиёфасидаги Ио ва бошқалар.


[Закрыть]
, чунки трагедиядан ҳар қандай завқланишни эмас, фақат унга хос бўлган муайян хусусиятни излаш даркор. Чунки трагедияда шоир бадиий тасвир ёрдамида бериши лозим бўлган завқ раҳмдиллик ва қўрқинчдан келиб чиқади, шуниси равшанки, у бу туйғуларни воқеаларнинг ўзида гавдалантириши керак. Шунинг учун ҳодисалардан қайсилари қўрқинчли ва қайсилари аянчли эканлигини текшириб кўрамиз. Қўрқинчли ва аянчли воқеалар, албатта, бир-бирига дўст ёки бир-бирига душман бўлган одамлар, ёки бир-бирига дўст ҳам, душман ҳам бўлмаган одамлар ўртасида содир бўлиши лозим. Агар рақиб рақибни азоб чекишга мажбур этса, у ўз хатти-ҳаракати билан ҳам, шундай ҳаракат қилиш нияти билан ҳам ачиниш қўзғата олмайди; бир-бирига бефарқ шахслар ҳаракат қилганида ҳам шундай ҳол содир бўлади. Бироқ бу азобланишлар дўстлар ўртасида пайдо бўлса, масалан, ака-укалардан бири иккинчисини ёки ўғил отасини, ёки она ўғлини, ёки ўғил онасини ўлдирса, ёинки ўлдиришни ният қилса, ёки шунга ўхшаш бирон-бир ҳаракат қилса – шоирнинг излаши керак бўлган ҳолатлар худди мана шулардир.

Ривоят тарзида сақланиб қолган (Мен Клитемнестранинг Орест қўлида ва Эрифиланинг Алкмеон қўлида ўлиши кабиларни назарда тутаман) мифларни бузиб талқин қилиш ярамайди. Лекин шоирнинг ўзи кашф этувчи бўлиши ва ривоятлардан ҳам моҳирона фойдалана олиши лозим. Моҳирона дегани нимани англатишини ҳозир изоҳлайман. Воқеани онгли равишда, билиб, тушуниб ҳаракат қилувчилар амалга оширади. Қадимги шоирларнинг асарларида шундай. Эврипид ҳам ўз болаларини ўлдирувчи Медеяни шундай гавдалантирган. Шундай бўлиши ҳам мумкинки, бирор одам даҳшатли ишни ўзи билмай туриб қилиб қўяди-да, кейин қурбони ўзининг яқин одами эканлигини билиб қолади (Софоклнинг Эдипи сингари). Бу ерда даҳшатли иш драмадан ташқарида содир бўлади; бироқ баъзан даҳшатли иш трагедиянинг ўзида содир бўлиши мумкин. Астидамант асаридаги Алкмеон ёки «Ярадор Одиссей»даги Телегонларнинг фожиаси эса трагедиянинг ўзида амалга ошади.4242
  Астидамант I-IV аср бошида яшаган трагик. «Ярадор Одиссей» муаллифи – Софокл.


[Закрыть]

Бундан ташқари яна учинчи ҳолат ҳам борки, бунда бехабарлик оқибатида қандайдир тузатиб бўлмайдиган жиноят қилиш мақсадига тушган киши бу ишни амалга оширишдан олдин хатосини билиб қолади. Бундан бошқача ҳолатларда фожиа келиб чиқмайди, чунки бирор ишни онгли ёки онгсиз амалга ошириш, ёки оширмаслик керак. Бу ҳолатларнинг энг ёмони нимадир қилишни мақсад қилиб, уни амалга оширмасликдир. Бу жирканч ҳолат, аммо фожиа эмас, чунки унда эҳтирос йўқ. Шунинг учун айрим ҳолатлардан ташқари (масалан, «Антихона»да Гемон Креонтни ўлдиришни ният қилади, аммо уни ўлдирмайди) шоирлардан ҳеч ким бундай талқин қилмайди4343
  Софокл. «Антихона», чопарнинг гўристондаги можаро ҳақида ҳикояси.


[Закрыть]
. Асарда ниманидир қилишнинг ўзи асарни кучайтиради. Энг яхшиси, ҳодисани амалга оширишгача бехабар бўлиш, воқеанинг юз беришидан сўнггина билишдир, чунки бундай ҳолатда жирканчлик бўлмайди, тўсатдан билиш эса кишига завқ беради.

Энг кучли таъсир этадигани охирги (юқорида айтиб ўтилган) ҳолатдир; мен бу ўринда, масалан, «Кресфонт»даги Меропа ўз ўғлини ўлдиришга қасд қилиши, ўлдирмаслиги ва таниб қолиши, «Ифигения»да сингил акани, «Гелла»да онасига хоинлик қилмоқчи бўлган ўғилнинг онасини таниб қолишини назарда тутаман4444
  Эврипиднинг (?) «Кресфонт»ида бегона юртларда ўсган ўғил отасининг ўчини олиш мақсадида келади ва уни танимаган онаси қўлида ўлишига сал қолади. «Гелла» трагедиясининг муаллифи ва сюжети маълум эмас.


[Закрыть]
. Шунинг учун ҳам, таъкидланганидек, трагедиялар баъзи уруғлар хусусидагина ёзилади, холос. Албатта, шоирлар ўз ривоятларини шундай усулда ишлашни санъат йўли билан эмас, балки тасодифан кашф этадилар. Шунинг учун улар фақат шу йўсиндаги бахтсизлик рўй берган оилаларга мурожаат қилишлари керак бўлиб қолади. Шундай қилиб, ҳодисалар оқими ва ривоятлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида етарли сўзланди.

XV
ХАРАКТЕРЛАР

Характерларга келсак, улардан тўрт мақсад кўзда тутилади4545
  «Тўрт мақсад» – умуман трагик қаҳрамонга, қандайдир турдаги трагик қаҳрамонга, шу асардаги трагик қаҳрамонга ва ўз-ўзига муносиблик.


[Закрыть]
. Биринчи ва асосийси: қаҳрамон олижаноб бўлиши керак. Аввал айтганимиздай, шахс агар ўзининг гаплари ва ишларида қандайдир мақсадга амал қилса, характерга эга бўлади. Агар шахс яхши мақсадларни кўзласа, характери ҳам яхши бўлади. Бу ҳар бир одамда мавжуд бўлиши мумкин: аёл ҳам, ҳатто қул ҳам яхши бўлиши эҳтимол, биринчиси (эркакдан) ёмонроқ, қул эса ундан ҳам ёмонроқ бўлиши ҳам мумкин4646
  Анъанавий афсонавий образга ўхшаш.


[Закрыть]
. Иккинчидан, характерлар ўзига хос бўлиши керак: характер мардона бўлиши мумкин, аммо аёл кишига мардлик билан кучлилик ярашмайди. Учинчидан, характерлар (ҳаётий) ҳаққоний бўлиши керак: бу юқорида айтилгандан мутлақ бошқача бўлиб, уларни яхши ёки ярашиқли қилиб тасвирлаш керак деган гап эмас. Тўртинчидан, характерлар изчил бўлиши керак: ҳатто тасвирланган шахс ноизчил бўлиши, шу характернинг барча ишларига ноизчиллик хос бўлиши мумкин. Аммо характернинг мана шу ноизчиллиги ҳам изчил бўлиши зарур4747
  Ноизчил – масалан, Ахиллнинг кайфиятидаги ўзгаришлар.


[Закрыть]
. Зарурат туфайли эмас, балки ўзича тубан бўлган кишининг характерига «Орест»даги Менелайни, номуносиб ва ярашмаган қилиқли характерга «Сцилла»даги Одиссейнинг йиғисини ва Меланиппанинг нутқини, ноизчил характерга «Ифигения Авлидада» асаридаги Ифигенияни мисол қилиб келтирса бўлади4848
  «Орест» – Эврипид драмаси. «Сцилла» – Тимофей дифирамби (унда Одиссей дўстларини Сцилла еб қўйгани учун қайғуради). «Меланиппа» – Эврипиднинг шу номдаги трагедияси. (Унда Меланиппа аёлларга хос бўлмаган нутқ сўзлайди.)


[Закрыть]
. Чунки илтижо қилаётган Ифигенияга шундан кейинги эпизоддаги Ифигения мутлақ ўхшамайди.

ХАРАКТЕРЛАРНИНГ ИЗЧИЛЛИГИ ҲАҚИДА

Характерларда ҳам, воқеалар таркибида ҳам доимо зарур ёки эҳтимолликни излаш керак, яъни кимдир қайсидир гапни ё ишни зарурият туфайли, ёки эҳтимол тутилганидай гапирсин, ё бажарсин ҳамда қандайдир воқеа бошқа воқеа туфайли зарурият тақозоси билан ёхуд эҳтимол тутилганидай содир бўлсин. Бинобарин, табиийки, ривоят ечими ҳам асар воқеаларининг ўзидан келиб чиқиши керак. «Медея» ва баъзи асарлардагидай ёхуд «Илиада» асаридаги қирғоқдан сузиб кетиш каби асар ечими техника ёрдамида ҳал қилинмасин4949
  Эврипиднинг «Медея»сида қаҳрамон аёлни воқеадан олиб кетиш учун театр машинасидан фойдаланилади.


[Закрыть]
.

Фақат драмадан ташқарида содир бўладиган воқеаларда, аввал юз берган воқеаларни ёки одамзот билиши лозим бўлмаган воқеаларни, ёхуд кейинроқ юз берадиган ва (худолар томонидан) башорат қилинишига, ваҳий келтирилишига боғлиқ нарсаларни кўрсатишдагина техникадан фойдаланиш мумкин, чунки биз худолар ҳамма нарсадан огоҳ, деб ишонамиз. Зотан, воқеаларда характерлардаги каби мантиққа зид ҳеч нарса бўлмаслиги керак, аксинча, мантиққа зид воқеалар чиндан ҳам трагедиядан ташқарига кўчирилади, масалан, Софоклнинг «Эдип»ида шундай5050
  «Эдип»даги мантиққа зид воқеа. Чамаси, Эдип узоқ йиллар давомида Лаийнинг ўлими саба бини суриштириб билмаганлиги ҳақида гап бораётган бўлса керак.


[Закрыть]
.

ХАРАКТЕРЛАРНИНГ ҲАЁТИЙЛИГИ ҲАҚИДА

Модомики, трагедия биздан кўра яхшироқ одамларни гавдалантирар экан, демак, биз одамларнинг ўзига хос хусусиятларини тасвирлашда мавжуд кишиларга монанд ва айни вақтда чиройлироқ қилиб ишлайдиган яхши портрет усталаридан ўрнак олишимиз керак. Шоир ҳам характерида жаҳли тезлик, беғамлик ва шу каби камчиликлари бўлган одамларни тасвирлар экан, уларни қандай бўлса шундай (жаҳлдор, беғам қилиб) ва айни чоғда гўзал одам қилиб кўрсатади. Характердаги шафқатсизлик хислатига Агафон ва Ҳомер яратган Ахилл мисол бўла олади5151
  Трояликлар баҳодири Гектор юнон баҳодири Патроклни ўлдиради. Патроклнинг дўсти Ахилл яккама-якка жангда Гекторни ўлдиради, шунда ҳам ғазаби босилмай, унинг жасадини жанг аравасига боғлаб шаҳар атрофида судраб айлантириб юради. Оқсоқоллар ҳар қанча насиҳат қилсалар ҳам Ахиллнинг ғазаби босилмайди.


[Закрыть]
. Демак, (характер тасвирида) барча айтилганларга амал қилиш зарур. Бундан ташқари, поэзиядаги нотўғри таассурот қолдирувчи қусурлар ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак, чунки бу масалада ҳам шоир кўп хатоларга йўл қўйиши мумкин. Аммо бу хилдаги хатолар ҳақида асарларимизда етарли фикр айтганмиз.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации