Читать книгу "Ахлоқи кабир"
Автор книги: Аристотель
Жанр: Современная русская литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
«Бундан ташқари, – дейди Арасту, – поэзиядаги (санъатдаги) ҳаққонийлик билан сиёсатдаги ҳаққонийлик ўртасида катта фарқ бор». Адабиётшунослар ва санъатшуносларнинг кўпчилиги ана шу фарқни чуқур англамасдан, сиёсат ёки ахлоқ қонунлари билан санъат қонунларини аралаштириб юборадилар ва бадиий асар образларига ўринсиз равишда сиёсий тус бериб, баъзан ўзлари кулгига қоладилар. Адабиёт, санъат асарида кўрсатилган воқеа ва характерлар муайян умумлаштирувчи тарбиявий таъсир кучига эга бўлса-да, уларни қонунлаштириш ёки нормативлаш кулгилидир.
Арасту ўз асарида шунчалик огоҳлантиришига қарамай, ўша даврда ҳам, бир неча аср кейин ҳам поэзия асарларининг юқоридаги табиий хусусиятларини тушунмай, уларни кескин айбловчилар ҳам кўп бўлди. Буюк Рим шоири Публий Овидий «Севги илми» номли шеърий тўпламида шахсий туйғулар эркинлигини тарғиб қилган эди. Ўзини илоҳийлаштирган император Октавиан Август ўз саройидаги турли фитна, адоватлардан халқни чалғитиш учун баҳона қидириб, шоир Овидийни ахлоқсизликда айблайди ва уни Рим империясининг энг олис ўлкаси – Қора денгиз бўйидаги Тома (ҳозирги Руминиянинг Констанца) шаҳрига сургунга юборади. Овидий бир йилдан сўнг (янги эранинг 9-йилида) қайғули элегияларидан энг машҳурини ёзиб, Октавиан Августга юборади. У ўз шеърларини оқлаб, мунтазам «ҳимоя нутқини» тузади. Аввало, гап шундаки, шоирга хайрихоҳ бўлмаган ўқувчиларгина бу шеърларни ахлоқсиз руҳда деб ўйлайдилар. Иккинчидан, бу шеърлар ҳақида Август бегоналарнинг гапига қараб ҳукм чиқарган. Учинчидан, шеърларнинг ўзида покиза аёлларнинг эмас, ёмон аёлларнинг ахлоқи тасвирланган. Тўртинчидан, мабодо бу шеърлар иффатли аёлларда ёмон фикрлар уйғотса, бошқа шоирларнинг ҳар қандай шеърлари ҳам шундай фикрлар уйғотиши мумкин (шунинг учун нега мен айбдор бўлай). Бешинчидан, бу шеърлар шоирнинг ахлоқи бузуқлигини кўрсатмайди, балки унинг юксак мавзуларда ёзолмаслигини кўрсатади, холос. Олтинчидан, умуман ишқий шеърлар ўзи шунақа бўлади. Грецияда ҳам, Римда ҳам шундай. Еттинчидан, поэзияда шаҳват манзаралари тасвири ҳам кечирилади-ку. Саккизинчидан, шоир кейинги ёзган шеърларида бундай камчиликлардан қутулган. Шунинг учун ҳам шоирни айблаш инсоф-адолатдан эмас.
Қадимий Греция ва Рим адабиётининг атоқли тадқиқотчиси М.Л.Гаспаров ўзининг «Овидий сургунда» номли асарида шоирнинг «айби» Август саройидаги иллатларни билишида эди, асарлари эса нуқсонсиз эди, деб хулоса чиқаради.
«Поэзияда (нафис санъатда) табиий нарсани одам ишонмайдиган қилиб тасвирлашдан кўра ғайритабиий нарсани ишонарли қилиб тасвирлаш яхшироқдир», – дейди Арасту. У қадимги замоннинг машҳур трагик шоири Агафоннинг «Ҳаётда ғайритабиий нарсаларнинг кўп содир бўлиши ҳам табиийдир» деган фикрига асосланади. Ғайритабиий (невозможное) дегани ҳақиқатга зид дегани эмас, албатта. Чунончи, Чингиз Айтматовнинг «Алвидо, Гулсари» қиссасида қари йўрға отнинг сўнгсиз хаёллари, унинг армонлари, хотиралари тасвирланади. Юзаки ўйлайдиган ўқувчига бу тасвирлар ҳақиқатга зид кўриниши мумкин. Аслида эса, ҳаётни фотонусхадай акс эттирувчи адибнинг асарига нисбатан отнинг хаёлларида ҳақиқат кўпроқдир. Ёки «Оқ кема»да боланинг ўзини сувга отиб, балиққа айланишига ишониши ҳаётий ва бадиий ҳақиқатдир. Ҳеч нарсага ишонмайдиган ва ҳис этмайдиган одамларгина тасаввури бой одамлар устидан кулишади. И.С.Тургеневнинг эътиқодича эса, хаёлпараст Дон Кихотлар ҳаётнинг кўрки, гўзаллигидир. Бундан ташқари, юзаки қараганда ғайритабиий кўринган ҳодисалар ҳақиқий ҳаётнинг моҳиятини ҳаққонийроқ акс эттира оладилар. Хаёли чекланган, тасаввури қашшоқ одамлар хаёлга бой асарларни ҳазм қилолмайдилар. Аммо ғайритабиий, хаёлий тасвирлар ҳаётни тадқиқ этишнинг ранг-баранг кўринишларидан, усулларидан бири сифатида ҳурмат-эътиборга лойиқдир. Бугина эмас, хаёл, тасаввур бойлиги, хаёлий манзаралар санъатнинг фалсафий бойлиги ва гўзаллигини ҳам ташкил этади.
Аммо ғайритабиий, ғалат нарсанинг ўзи тасвирнинг асосий мақсади бўлмаслиги, одамларни ҳақиқий ҳаётдан чалғитишга хизмат қилмаслиги лозим. Маълумки, қадимги софистлар ақл бовар қилмайдиган нарсаларни ўйлаб топиб, одамларни калака қилар эдилар.
Абу Наср Форобий ўзининг Арасту «Поэтика» сига ёзган машҳур шарҳларида шу ҳақда гапириб, бундай дейди:
«Софист эшитувчини ғалатга ундаб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, нуқсонли нарсаларни (одамнинг) кўз олдига келтириб қўяди. Ҳатто у мавжуд нарсани номавжуд деб, номавжуд нарсаларни эса мавжуд деб тасаввур қилдиради.
Аммо тақлидчи (тасвирчи) бўлса нарсанинг тескарисини эмас, балки ўхшашини тасаввур қилдиради».
Шунинг учун ҳам оламни бадиий ва маърифий ўрганишда, ҳақиқатни излаш ва кашф этишда тасвирчи – санъаткорларнинг истеъдоди, ижоди бебаҳо аҳамият касб этади. Н.В.Гоголь асарларини таҳлил қилар экан, буюк рус танқидчиси В.Г.Белинский «Ҳақиқат – олий гўзалликдир» деган эди. Ҳақиқатга эришиш йўллари эса чексиз ва ранг-барангдир.
АРАСТУ ҲАКИМНИНГ «АХЛОҚИ КАБИР» АСАРИНИНГ ЎЗБЕКЧАГА ТАРЖИМАСИ ҲАҚИДА
«Адолатсиз, ноҳақ одамда оқиллик фазилати бўлмайди.
(Ризқ-рўз ва бойликнинг) Озроғига рози бўлган одам қаноатли одамдир.
Ҳалол бўлмаган одам онгсиз одамдир.
Одам ақли борлиги учун мақталмайди, балки кўнглидаги инсоф, адолат, мардлик каби фазилатлари учун мақталади».
Мана шу ҳикматли сўзлар қадимият мутафаккири, барча замонларнинг уламолари томонидан устози аввал деб тан олинган Аристотель – Арасту ҳакимнинг «Катта этика» ёки «Ахлоқи кабир» асаридан олинган. Бу ҳикматларнинг теран мазмунини ҳар қанча шарҳласак, янги қирралари очилаверади. Чиндан ҳам адолатсиз, ноҳақ ишлар қилувчи одамда оқиллик фазилати қаердан бўлсин! Адолатсиз, ноҳақ ишлар қилувчи одам оқилликдан узоқ, маънавий гўзалликдан узоқ, ахлоқий жиҳатдан ҳам нопок одамдир. Чунки адолат, одиллик инсонпарвар, халқпарвар, меҳр-оқибатли, мард одамларнинг фазилатидир. Бунинг акси – адолатсиз, ноҳақ ишлар қилувчи одам – номард, маънавий қашшоқ; фақат ўзини ўйловчи, худбин одамдир.
Ёки Арастунинг қаноатли одам ҳақидаги фикрини олайлик. Бир қарашда оддий бўлиб кўринган бу фикр замирида катта ҳақиқатлар бор. Чунки жамият ҳаётида, инсон ҳаётида баднафслик, мол-дунёпарастлик, порахўрлик, ўғрилик, юлғичлик, каззоблик каби ёмон иллатларнинг кўпчилиги одамзотда сабр ва қаноат йўқлигидан ёки етишмаслигидан келиб чиқади. Ўз ҳалол меҳнати билан топганига, борига қаноат қилиб яшовчи одам камтарин, оқил, имонли одамдир. Исломий фалсафий таълимотларда ҳам қаноат азиз одамларга ато этиладиган ажойиб фазилатлардан саналади.
Энди Арастунинг ҳалол бўлмаган, яъни нопок одамни онгсиз деб баҳолашига келсак, бу ҳикматли сўзларнинг ҳам маъноси жуда теран, бу ҳақда узоқ ва теран фикрлар айтиш мумкин.
Биз одатда, айниқса, ҳар соҳада риёкорлик, мунофиқлик, сохта гаплар авж олган шўролар даврида онгли ва онгсиз одам, деган сўзларни кўп ишлатавериб, қадрини туширдик. Номуносиб ишлар қилса ҳам, лекин КПСС сиёсатини билган одамни онгли одам деб ҳисобладик. Аслида, онгли одам деб, яхши ва ёмонни, ҳалол ва ҳаромни, савоб ва гуноҳни яхши тушунувчи ва бу тушунчаларга амал қилувчи одамни айта оламиз.
Арасту ҳакимнинг «Одам ақли борлиги учун мақталмайди» деган сўзлари бир қарашда баҳсли, мунозарали кўринади. Аммо «Ахлоқи кабир» асарини синчиклаб, эътибор билан ўқилса, ақллилик, оқиллик агар гўзал инсоний фазилатлар билан уйғунлашмаса, уни мақташ мумкин эмас экан. Чунки юлғич, порахўр ва бошқа нопок ишлар қилувчи одамларнинг кўпчилиги ўзларича анча ақлли одамлардир. Аммо бу ақл худбин ақлдир.
Бугунги Истиқлол даврида ҳам биз учун аҳамиятли бўлган бундай ҳикматли сўзларни Арасту ҳакимнинг «Ахлоқи кабир» асарида кўплаб учратамиз.
Бу ажойиб асарни қадимги юнон адабиёти, тарихи ва фалсафасини яхши билгувчи заҳматкаш, истеъдодли олим ва адиб Маҳкам Маҳмуд ўзбек тилига таржима қилиб, изоҳ ва шарҳлар бериб, нашрга тайёр қилгани, бизнингча, бу инсоннинг навбатдаги олижаноб ишларидан биридир.
Маҳкам Маҳмуд бундан кўп йиллар аввал Арастунинг «Поэтика» асарини таржима қилиб, изоҳ ва шарҳлар билан нашр эттирганида халқимиз, назариётчи уламоларимиз уни миннатдорчилик билан кутиб олган эдилар. Маҳкам Маҳмуднинг янги таржимаси – Арастунинг «Ахлоқи кабир» асари ҳозирги Истиқлол даврида фалсафа фанининг жамият маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти ортиб бораётган бир замонда тезроқ нашрдан чиқариш – Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртлари муаллимлари ва талабаларининг илмий-фалсафий, педагогик савиясини, малакасини юксалтиришга муносиб ҳисса бўлур эди.
Нажмиддин КОМИЛОВ, филология фанлари доктори, Тилаб МАҲМУДОВ, фалсафа фанлари доктори
АХЛОҚИ КАБИР (КАТТА АХЛОҚ КИТОБИ)
БИРИНЧИ КИТОБ
1. Этика – ахлоқ муаммолари ҳақида гапиришдан аввал биз ахлоқ нимага тааллуқли (ниманинг бир қисми) эканлигини аниқлаб олишимиз керак. Гапнинг лўндасини айтсак, ахлоқ сиёсатнинг таркибий қисмидир.5656
Merostes politikes – «Никомах этикаси»нинг бошланишида ҳам сиёсатни фанларнинг меъмори деб улуғлаш фикри бор (Юнонча сиёсат – политикос, давлат деганидир. – М.М.).
[Закрыть] Чиндан ҳам муайян ахлоқий фазилатларга эга бўлмаган, яъни муносиб бўлмаган одам (таниқли жамоат арбоби сифатида) фаолият кўрсатиши мумкин эмас. (Афсуски, инсоният тарихида кўпинча ахлоқий-маънавий фазилатларга эга бўлмаган, номуносиб одамлар сиёсий фаолиятга аралашиб, жамиятга зарар келтирадилар. – М.М.) Муносиб одам бўлмоқ – фазилатлар эгаси – фозил бўлмоқ, демакдир.5757
Spoydaion einai aretas ekhein – Арасту учун фазилат ва яхшилик ташқаридан буюрилувчи фармон эмас, балки шахсий ва ижтимоий амалиёт ишидир: руҳий ҳолатнинг мусаффо, ишончли ва яроқли экани хатти-ҳаракат ва қилмишларнинг тўғрилиги гаровидир.
[Закрыть] Зеро, ижтимоий ва сиёсий ҳаётда фаолият юритмоқчи бўлган одам ахлоқан фазилатли одам бўлмоғи керак. Хуллас, этика, ахлоқ – сиёсатнинг таркибий қисми, унинг (arche – архи, яъни қурилиш моддаси, ғиштлари) асосидир.5858
Этика – ахлоқ сиёсатнинг бир қисми, аммо полис (шаҳар-давлат) адолат ва дўстлик асосига қурилса, сиёсат – ахлоққа мутлақо боғлиқ бўлиб қолади. Шундай алоқадорлик эътиборга олинса, сиёсат оқилоналиги (ҳарбий санъат, иқтисод ва риторикага эмас) балки ахлоққа боғлиқдир. Кейинги уч соҳа сиёсатга бўйсунади, ахлоқ эса сиёсатни бошқаради. Арасту бу ерда сиёсат ва ахлоқни яхлит ҳодиса деб билувчи Афлотун билан ҳамфикрдир. («Давлат ёки Адолат ҳақида» асарининг номига эътибор беринг.) Афлотун полис, шаҳар-давлат ва «кўнгил шаҳри», сиёсий фаолият ва ички, маънавий фуқаролик тушунчаларининг яқинлиги ҳақида гапиради. (Афлотун фикрича) болалар тарбияси – уларнинг кўнгиллари шаҳрида фаровонлик сиёсати ғояларини сингдириш (гуллатишдир). Арасту ҳам кўнгилдаги фуқаролик билан ташқи фуқаролик, кўнгил тузуми билан давлат тузуми яқин бўлиши зарурлигини айтади. Иккала алломанинг бу ҳақдаги фикрида фарқ шундаки, Афлотун учун «кўнгил шаҳрида» самовий, илоҳий қонунларни жорий қилиш муҳимдир (ислом файласуфларининг давлат сиёсатига қарашлари ҳам Афлотун фалсафасига жуда яқиндир, шу туфайли Шарқда Арастудан кўра Афлотун фалсафаси машҳурроқ эди. Қаранг: Форобий. Талхиси навомиси Афлотун – Афлотун қонунларнинг моҳияти ҳақида. Урфон Отажон таржимаси. Форобий. Фозил одамлар шаҳри. Муҳаррир: М.Хайруллаев. Тузувчи. М.Маҳмуд.). Афлотун учун кўнгилдан ташқаридаги давлат фуқаролар (ва раҳбарларнинг. – М.М.) ички, руҳий оламининг фақат модели – нусхаси ва рамзидир. Арасту учун эса, одамларнинг кўнгиллари тузуми фуқаро ва давлат тузуми билан боғлиқлиги, инсон ўзлигини топиши учун умум (халқ) иши (инсонпарвар сиёсат) зарурдир. Унинг фикрича, бир инсон учун яхшилик қилишдан кўпчилик, халқ учун яхшилик қилиш афзалдир (аммо бунинг учун аввал айрим инсонларга яхшилик қилиш керак. – М.М.).
[Закрыть] Шунинг учун ахлоқни бемалол сиёсат деб аташ мумкин.
Фазилат нима?
Шу қоидадан келиб чиқиб, фазилат нима, у нималардан ҳосил қилинади, шуни билиб олиш зарур. Чунки, фазилат қандай ҳосил қилинишини тушунмай туриб, фазилатни (фақат назарий) билиш бефойдадир. Чиндан ҳам ҳозир биз фазилат нима эканлигини (фақат назарий) билиш учун эмас, балки у қандай ҳосил қилинишини тушуниш учун уни ўрганишга киришамиз (Арастунинг бу фикри ғоят муҳим, чунки чиндан ҳам жуда кўп одамлар инсонпарварлик, меҳр, шафқат нималигини била дилар, аммо ўзлари инсонпарвар, меҳр-мурувватли бўлишлари зарурлигини тушунмайдилар. – М.М.). Яъни, биз ҳозир фазилат нималигини фақат билиш ва тушуниш билан бирга, (энг муҳими), фазилатли, яъни фозил одам бўлишни хоҳлаганимиз учун уни ўрганишга киришамиз.
Барча фанлардаги каби (ахлоқда ҳам) бирор нарсанинг ўзи нималигини билмай туриб, у қандай ҳосил қилинишини тушуниш мумкин эмас. Аммо бу нарсани (фазилатни) бошқалар қандай тушунганини, шу ҳақда нима деганларини ҳам кўриб чиқайлик.
Фазилат нима экани ҳақида биринчилар қаторида Пифагор гапирган, аммо нотўғри фикр юритган. У фазилатларни ҳам рақамлар қаторида кўриб чиққан, демак, фазилатлар сифатида кўриб чиқмаган.5959
Суқрот софистларга қарши чиқиб, фазилатни билим ва ақлга тенглаштиради. «Ҳозирги файласуфлар» (Яъни, Афлотун академиясининг барча шогирдлари ҳам Афлотунга издош эмас эдилар) топган kata ton orthon logon (тўғри ўйлаб иш тутиш) дастурини баъзилар ақлга бўйсунмайдиган фазилатлар ва ақлга зид бўлмаган фазилатлар деб тушундилар. Арасту эса meta toy orthos logos (тўғри ўйлаш асосида ва қалб амри билан) деб ўрта йўлни ифода қилди: бунда фазилат, эзгулик, ақл – логосда йўқолиб ҳам кетмайди, аммо ақлга зид иш тутмайди ҳам. Бу ғоя аслида Афлотунда ҳам бор (meta phroneseos).
[Закрыть]
Чунки адолат (dikaiosyne), масалан, ўз-ўзига кўпайтирилган (икки карра икки маъносидаги) рақам эмас-ку?
Сўнг Суқрот келиб, фазилатлар ҳақида ундан яхшироқ ва тўлароқ гапирган, аммо унинг гаплари ҳам нотўғри. Чунки у фазилатларни билимларга тенглаштирган, аслида бу тўғри эмас. Гап шундаки, барча билимлар фикр-мулоҳаза билан боғлиқдир, фикр-мулоҳаза инсон руҳининг фикр юритувчи қисмида вужудга келади. Агар Суқротга ишонсак, барча фазилатлар руҳнинг ақлий қувватида ҳосил қилинади. Суқрот фазилатларни илмларга тенглаштирар экан, руҳнинг ақлий қувватдан бошқа қувватини, жумладан, эҳтирос (пафос) ва феъл-атворни йўққа чиқаради. Суқротнинг фикри шу жиҳатдан нотўғридир.
Шундан кейин Афлотун руҳ қувватларини ақлий ва ноақлий (қалбий. – М.М.) деб, иккига бўлди ва тўғри қилди. У руҳнинг иккала қисмига хос фази латларни ҳам айтиб ўтди. Афлотуннинг фикрлаши шу ергача тўғри эди, аммо шундан сўнг у янглишди. Афлотун фазилатни ўзининг олий неъмат ҳақидаги таълимоти билан аралаштириб, шунга боғлаб, нотўғри ўйлади: чунки олий неъмат (фақат) ана шу фазилатларга боғлиқ эмас (тўғриси, фақат фазилатлар ҳосил қилишгагина боғлиқ эмас. – М.М.). Афлотун борлиқ ва ҳақиқат ҳақида фикр юритар экан, фазилатни аралаштирмаслиги керак эди, чунки борлиқ ва ҳақиқат фазилатга боғлиқ эмас (чунки абадий борлиқ ва ҳақиқат Олий қудрат ҳукмидадир. – М.М.).6060
Юқорида тилга олинган олижаноблик ва адолат, яна оқиллик (phronesis – фронесис) ўз энтелехиясида (кўнгил интилишларининг «тўғри ўйлаш» билан қўшилганида) амалда барча фазилатларни ўз ичига олади. Бу Афлотун айтган намунали, мукаммал сиёсат давлатнинг барча қисмларини бошқарганидек, бу фазилатлар мажмуаси ҳам дил, кўнгил хатти-ҳаракатларини бошқаради. (Форобий. «Фозил шаҳар одамларининг қарашлари» асарида бу масалани янада чуқурлаштириб, шаҳар-давлат бошида турган одамда барча зарур фазилатлар етишмаса, турли фазилатлар соҳиблари бирлашиб, давлатни адолатли бошқарадилар, дейди. Бунда Форобий парламентли республика тузумига хос коллегиал ташкилот – Олий Кенгаш ёки Олий Мажлис аъзолари ақлий кучлари ва фазилатлари биргалашиб, давлатни адолатли бошқаришларини кўзда тутади. – М.М.).
[Закрыть]
Фазилатлар ҳақида (файласуфлар) мана шундай ва мана шу меъёрда фикр юритганлар. Энди булар ҳақида биз нима дейишимиз кераклигини кўриб чиқайлик.
Биринчидан, шунга эътибор берайликки, ҳар қандай илмда ва ҳунарда қандайдир мақсад бўлади; мана шу мақсад доимо қандайдир неъмат ҳосил қилишни кўзда тутади. Бирорта илм, бирорта ҳунар – ёмонлик келтириб чиқаришни кўзда тутмайди. (Арасту замонидан кейинги 25 аср давомида ёмонликларни мақсад қилган илм-фанлар ҳам кучайди, масалан, ядро физикаси, қуролсозлик, бактериологик қуроллар илми ва ҳоказо. – М.М.). Агар барча ҳунарларнинг мақсади неъмат яратиш бўлса, равшан бўладики, энг яхши ҳунар ё санъатнинг мақсади энг яхши неъмат яратишдир. Шубҳасиз, сиёсат санъати юксак ҳунардир, демак, сиёсатнинг мақсади юксак неъматлар (фаровонлик) яратишдир. Биз ҳозир бу ерда умуман неъматлар (haplos) ҳақида эмас, ўзимиз (яъни, инсонлар) учун муҳим неъматлар тўғрисида гапирамиз. Чунки илоҳий неъматларни бошқа фанлар ўрганади ва улар бошқача тарзда ўрганилади.6161
«Никомах этикаси»да илоҳий шодликнинг соддалиги айтилади (VII китоб, 15-боб). «Метафизика»да Худои таолонинг ўз бунёдкорлик фаолиятидан роҳатланиши (XII китоб, 7-боб) ва «Политика»да Ҳақ таолонинг меҳрибонлиги, раҳмати, жаннатий шодлиги ҳақида фикр юритилади (VII китоб, 1-боб).
[Закрыть] Демак, биз ҳозир ижтимоий, сиёсий ҳаёт неъматлари ҳақида гапиришимиз керак.
Аслида, бу неъматларнинг ҳам турлари бор. Биз қайси маънодаги неъматлар ҳақида гапирмоқчимиз? Ахир ҳамма неъматлар бир хил эмас. Ҳар бир мавжудот учун энг яхши, табиатига энг муносиб деб билинадиган неъматлар бор. Ёки қандайдир неъматларга тааллуқли нарсалар, яъни неъматлар ҳақида ғоялар бор.6262
Арасту «ёки» деганида кўпинча аввалги тезиснинг зидди, раддини айтади. Ахлоқий неъмат – мавҳум ғоя эмас. Ахлоқий неъмат: 1. Ҳар бир аниқ мавжудот учун яхшилик эканлигини. 2. Ғояни. 3. Умумий тушунчани. 4. Индукция натижасини англатади. Биз бу ерда биринчи маънони қабул қилдик.
[Закрыть] Биз ҳозир шу ҳақдаги ғояларни кўриб чиқамизми? Ёки барча неъматлар учун умумий хусусиятлар ҳақида гапирамизми? Барча неъматлар учун умумий хусусиятлар эса неъматлар ҳақидаги ғоялар билан бир хил эмас. Неъматлар мўллиги, яъни фаровонлик ғояси (khoriston) фаровонликдан анча узоқ (тушунча) бўлиб, у ўз ҳолича мавжуддир.
Барча неъматлар учун умумий хусусиятлар эса, шуларнинг барчасида бор нарсалардир. Ҳаётдан олис ва ўзича мавжуд нарсалар эса барча нарсаларда (яъни бу ерда – барча неъматларда, айрим-айрим ҳолда) мавжуд эмас. Биз бу ерда умуман фаровонлик ҳақидами ёки мавжуд нарсаларнинг хусусиятлари тўғрисида гапирамизми? Тўғриси, биз барча неъматларда (бўлиши зарур) умумий хусусиятлар ҳақида гапиришимиз керак. Чунки барча неъматларга хос умумий хусусиятларни айтиш – фаровонлик таърифи (horismos) ва индукция (умумлаштириш) натижаси (epagoga – эпaгога) бўлади.
Таъриф (ёки сифат) ҳар қандай нарса, ҳодисанинг моҳиятини, яхши ёки ёмонлигини (гўзал ёки хунуклиги, юксаклиги ёки тубанлигини) ифодалайди. Сифат бирор неъматнинг умуман қандай эканини, ўз ҳолича танлашга муносиб нарса эканлигини ифодалайди. Барча нарсалар учун умумий хусусият (юқорида айтганимиздек) таърифга ўхшайди. Аммо таъриф бирор нарсанинг ундоғ ёки мундоғ неъмат эканини билдиради. Аслида эса, ҳеч бир илм ёки ҳунар ўзи ҳақида «менинг мақсадим – фалон-фалон неъматларга эришиш», демайди. Масалан, тиббиёт ходими (табиб) ёки бинокор соғлик – неъматдир ёки уй – неъматдир, демайди (тўғриси, буни айтиш билан шуғулланмайди. – М.М.). Аммо улардан бири (табиб) мундоғ, мундоғ нарсалар туфайли – соғлик бўлади, дейди; иккинчиси (бинокор) эса фалон, фалон нарсалардан уй қурилади, дейди. (Уйнинг ўзини эса ғишт терувчилар, дурадгорлар ва бошқалар тиклайди). Бинобарин, сиёсат ҳам бошқа илмлар каби илм бўлгани учун фаровонлик нималиги ҳақида умумий гапларни айтмаслиги, яъни уни таърифлаш билан шуғулланмаслиги (балки фаровонликни, неъматларнинг ўзини бунёд этиш билан шуғулланиши) зарур.
Умуман фаровонлик нима экани ҳақида умумий гапларни айтиш сиёсатнинг иши эмас. Нима учун? Ахлоқ фанида бирор нарсанинг биз учун неъмат эканини гапирмоқчи бўлсак, умумий таърифдан фойдаланамиз. Масалан, олижаноблик – неъмат эканини исботлаш учун биз адолат ҳам неъмат, жасорат ҳам ва бошқа барча фазилатлар – неъмат, олижаноблик – фазилат бўлгани учун у ҳам неъматдир, деймиз. Сиёсат эса, умуман ҳаёт неъматларини таърифлаш билан шуғулланмаслиги керак. Чунки у ҳолда неъмат дегани мундоғ ва мундоғ бўлади, дейилади. Демак, биз ўзимиз учун энг юксак неъматлар ҳақида гапирамиз.
Ҳаётдаги барча неъматларни бирданига ўрганувчи фан ёки ҳунар йўқ. Ҳар бир фан ёки ҳунар ўзига тааллуқли неъматларни ўрганади. Нима учун? Чунки, ҳар бир мезон учун, масалан, нарса, ҳодисаларнинг моҳияти, сифати, миқдори, вақти, муносабати учун алоҳида неъматлар бор. Чунончи, беморларни муолажа қилиш учун энг яхши пайт қайси эканлигини табиб билади, кемалар йўлга чиқиши, уни бошқариш учун энг яхши пайт қайси эканлигини дарға билади. Демак, ҳар бир соҳада ишлашга қулай вақт қайси эканини ўша ҳунар эгаси билади. Бошқача айтганимизда табиб кемалар сузиши учун энг қулай вақт қайси эканини билмайди, кема дарғаси эса беморларни даволаш учун энг қулай вақт қайси эканини билмайди. Вақт тушунчаси ҳамма учун умумий деган фикрдан келиб чиқиб, барча учун тенг қулай вақт ҳақида гапириш мумкин эмас. Шунга ўхшаб, барча илмлар ва ҳунарлар учун умумий бўлган неъмат (ёки мисол учун – қулайлик) йўқдир. Демак, сиёсат ҳам умуман неъматларни таърифлаб гапириши керак эмас, балки у ҳам ўз соҳасидаги неъматлар (яъни биз фуқаролар учун зарур олий неъматлар) ҳақида гапириши керак (Арасту юқорида сиёсат неъматлар ҳақида гапириши эмас, балки уларни ҳосил қилиши керак, деган эди. – М.М.).
(Фалсафа ва мантиқ қонунига кўра) бирор нарса, ҳодисани мавжуд ғоялар билан тушунтириб бўлмайди, аксинча, мавҳум нарсаларни равшан мисоллар билан тушунтириш мумкин. Айни вақтда ақлий нарсаларни (фикрларни) ҳиссий нарсалар (сезгилар) билан тушунтириш осонроқдир. Шундай экан, неъматлар ҳақида гапирганда ҳам у ҳақдаги ғояларни эмас, балки аниқ нарсаларни айтиш керак. Аммо одамлар бошқача ўйлайдилар. Улар модомики, фаровонлик ҳақида гап борар экан, фаровонлик ғояси ҳақида гапириш зарур, деб ўйлайдилар. Яъни, олий неъмат нима эканлигини ўрганиш керак, у эса, ўз-ўзича мавжуд (бизнинг иродамиздан ташқари), бинобарин, ғоянинг ўзи олий неъматдир, деб ўйлайдилар.6363
Афлотуннинг ўзи ғоялар ҳақида аниқ ва абстракциясиз ўйлашни ва гапиришни билар эди. Арасту бу ерда Афлотунни эмас, балки унинг фалсафий мактаби издошларининг мавҳум ғояларини танқид қилмоқда. Шу маънода амалий фан, санъат ва ҳунарнинг вазифаси неъматларнинг турлари ҳақида ўйлаш эмас, балки ўша неъматларни бунёд этишдир. Арасту фикрича, «Никомах этикаси»да ҳар қандай билим унинг ифодаси бўлган аниқ нарсалардан олингач, уларнинг ғояси ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқдир.
[Закрыть] Эҳтимол, бундай ўйлашнинг тўғри томони ҳам бордир, аммо бизнингча, сиёсат фаровонлик ғоясини эмас, унга қайси йўл билан эришишни ўйлаши зарур…
Эҳтимол, кимдир бизга эътироз билдириб, даставвал фаровонлик ғоясини асос (архи) қилиб олиб, шундан сўнг ҳар бир неъматга хос хусусиятларни алоҳида кўриб чиқиш керак, дейиши мумкин. Аммо бундай фикр тўғри эмас. Чунки дастлабки асос қилиб олинадиган нарсалар шу нарсага мувофиқ бўлиши зарур. Масалан, учбурчакнинг турли бурчаклари йиғиндиси иккита тўғри чизиққа тенглигини исботлаш учун «жон – ўлмасдир» деган ғояни асос қилиб олиб бўлмайди. Чунки бундай асос шу нарсага мувофиқ эмас. Аслида асос танланган нарсага мувофиқ бўлиши зарур. Негаки, учбурчакнинг турли бурчаклари йиғиндиси иккита тўғри чизиққа тенглигини жон ўлмаслиги ҳақидаги ғоясиз ҳам исботлаш мумкин. Худди шунга ўхшаш, турли хил неъматларни умумий фаровонлик ғоясисиз ҳам тушунтириш мумкин. Чунки бу умумий ғоя ҳар бир неъматнинг асоси эмас.
Шу маънода Суқротнинг фазилатларни илмлар билан тенглаштириши нотўғридир. Унинг фикрича, (мукаммал нарсада) ҳеч нарса ортиқча бўлмаслиги керак. Аммо, у фазилатларни илмларга тенглаштирганда, фазилатлар ортиқча бўлиб қолади. Нима учун? Шунинг учунки, фанларда ўша соҳаларни ўрганишга мувофиқ билимлар бор. Яъни, тиб илмига оид билимларни эгаллаган одам врач – табибдир. Бошқа илмларда ҳам шундай.
Аммо фазилатлар соҳасида аҳвол бошқачадир. Бу ерда адолат нимадан иборатлигини билиб олган одам дарров адолатли бўлиб қолмайди. Бошқа фазилатлар ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Бинобарин, фазилатлар бошқа илмлар каби илм эмас экан, уларни (назарий) илм сифатида эмас, балки фазилатлар сифатида ўзлаштириш зарур. (Бу ҳодиса мутасаввиф ва сўфий муносабатларини эслатади. Сўфийлик ҳақидаги билимларни ўрганган мутасаввуфдир, аммо сўфий эмас. Аммо шундай зотлар ҳам борки, ҳам мутасаввиф, ҳам сўфий. Аҳмад Яссавий, Абдураҳмон Жомий каби. – М.М.).
2. Шу нарсаларни аниқлаб олганимиздан сўнг, энди қайси маънолардаги неъматлар борлигини ойдинлашга интиламиз. Баъзи неъматлар – қадрли, баъзилари – мақтовли, учинчи хили – имконият берувчи неъматлардир.
Қадрли неъматлар деб мен руҳ, ақл, жавҳари асл, табиий, туғма истеъдод кабиларни айтаман. Булар доимо қадрланадиган, барча учун шарафли бўлган (азиз ва шариф) неъматлардир. Фазл, фазилатлар ҳам қадрлидир, чунки инсон улар туфайли муносиб, етук бўлади. Инсон фазилатлари туфайли гўзал (маънавий) қиёфага эга бўлади.
Мақтовли неъматлар ҳам ўша фазилатларнинг мақтовга сазоворларидир.
Имконият берувчи неъматлар – ҳокимият, бойлик, куч-қувват, гўзаллик ва бошқалардир. Фозил инсон бу неъматлардан яхшилик, эзгу ишлар учун фойдаланади, нодон одам эса улардан ёмонлик, ёвузлик қилиш учун фойдаланади. Бундай неъматлар яхшилик қилишга ҳам, ёмонлик қилишга ҳам имкон беради. Буларни неъмат дейишимизнинг боиси – улардан яхши, муносиб, ҳурматга лойиқ одам фойдаланса, яхшиликлар келтириши туфайлидир. Гоҳо бундай неъматлар (машаққат, риёзат чекиш, ақл, истеъдод сабабли эмас, балки) тасодифан қўлга кириб қолиши мумкин. Баъзи одамлар тасодиф туфайли бойликка, ҳокимиятга ва умуман катта имкониятларга эга бўлиб қолиши мумкин.
Тўртинчи хил неъматлар ҳам борки, бундай неъматлар бошқа неъматларни сақлаш ёки вужудга келтириши мумкин. Масалан, жисмоний тарбия (гимнастика), у туфайли соғлик-саломатликка эришиш мумкин ва ҳоказо шу кабилар.
Ҳаёт неъматларини бошқа тарзда таснифлаш, тафовутлаш ҳам мумкин. Айтайлик, баъзи неъматларни (масалан, адолат каби неъматларни) барча одамлар ҳар қандай ҳолда танласа арзийди. Куч-қувват, бойлик ва ҳокимиятни барча инсонлар ҳам танлайвермайди.
Неъматларни яна бундай қилиб ажратиш ҳам мумкин: баъзи неъматларга эришишни инсонлар мақсад қилиб олиши мумкин. Масалан, сиҳат-саломатлик инсон мақсадидир. Аммо соғлиққа эришиш учун қилинадиган ишларнинг ўзи неъматдир, аммо мақсад эмас, шу икки турли неъматлардан аълоси мақсад бўлгани(яъни, соғлиқ)дир.
Умуман олганда, шу неъматлар аълоки, бошқа неъматлар ўша мақсад – неъматга эришиш учун хизмат қиладилар. Яна: ўз навбатида, мақсад қилинган неъматларнинг аълоси – чалароқ неъматлар эмас, балки мукаммал неъматлардир. Мукаммал неъмат шуки, биз унга эришганимизда (шу соҳада) бошқа нарсага эҳтиёж қолмайди. Номукаммал неъмат шуки, унга эришганимизда яна шу соҳада нимагадир муҳтож бўламиз. Масалан, адолатпарварлик хулқига эга бўлганимизда, биз яна кўп нарсаларга муҳтож бўламиз. Аммо бахт-саодатга эришганимизда бошқа ҳеч нарсага муҳтож бўлмаймиз (аммо бахт-саодатни турли инсонлар турлича тушунадилар ва тасаввур қиладилар, бу ҳақда кейинроқ фикр юритилади. – М.М.). Мукаммал мақсад шуки, биз унга етишга доимо интиламиз, уни излаймиз. Хулласи калом, мукаммал мақсад ҳосили комил неъматдир ва бошқа барча неъматлар шу неъматга етиш учун хизмат қилади.
Шундан кейин олий неъмат нималигини аниқлашга киришамиз. Буни ҳам бошқа неъматлар қаторига қўйиб туриб аниқлаймизми? Йўқ, бундай қилиш мантиқсиздир. Олий неъмат мукаммал мақсаддир. Мукаммал мақсад эса, табиийки, бахт-саодатдир. Аммо бахт-саодат жуда кўп, турли-туман неъматлардан ташкил топади. Агар сен олий неъматни ҳам оддий неъматлар қаторига қўйсанг, унда бу неъмат ўзидан ҳам юксак неъмат бўлиб қолади. Масалан, соғлиққа олиб борувчи неъматлар қаторига соғлиқни ҳам қўйиб туриб, булар орасида қай бири олий, десанг, албатта соғлиқ бўлади. Хуллас, олий неъматни бу тарзда аниқлаб бўлмайди.
Олий неъматни қай тарзда аниқлаш мумкин? Эҳтимол, олий неъматни бошқа неъматлардан алоҳида турувчи неъмат деб олармиз? Ёки бу ҳам мантиқсизликми? Алоҳида-алоҳида неъматлар орасидан олийсини қандай ажратамиз? Улар орасида энг яхшиси, деймизми? Бу ҳам мантиқсизлик. Чунки бахт-саодат бошқа неъматлардан алоҳида турувчи неъмат эмас, балки бошқа неъматларни ҳам ўз ичига олувчи неъматдир.
Эҳтимол, олий неъматни аниқлаш учун қандайдир ўхшатишни қўлласак тўғри бўлар? Чунончи, алоҳида неъматлардан ташкил топган бахт-саодатни бахтнинг таркибига кирмайдиган неъматлар билан таққослаб кўрайлик-чи? Аммо, биз излаётган олий неъмат муштарак оддий неъматлардан эмасда. Балки, алоҳида-алоҳида турган неъматларни ўзаро таққослаб кўрсак, (улар орасида) олий неъмат – оқиллик (phronesis – фронесис) бўлиб чиқар? Аммо олий неъматни бу йўл билан ҳам тополмаймиз. Чунки биз мукаммал неъматни изламоқдамиз, ақлга мувофиқлик эса ҳали ўз ҳолича мукаммал эмас. Демак, бу ҳам биз излаётган маънодаги олий неъмат бўлолмайди.