282 000 книг, 71 000 авторов


Электронная библиотека » Аристотель » » онлайн чтение - страница 18

Читать книгу "Ахлоқи кабир"


  • Текст добавлен: 30 апреля 2024, 07:40


Текущая страница: 18 (всего у книги 21 страниц)

Шрифт:
- 100% +
12-БОБ

Ноҳақ ишларга сабаб бўладиган ҳолатлар. Ноҳақ ишларнинг ва жиноятларнинг жазоланмай қолишига имкон туғдирадиган шарт-шароитлар.

* * *

Энди эса биз одамларнинг қандай ҳолатда ноҳақ муносабатда бўлишлари ва кимларга нисбатан ноҳақ иш – ёмонлик қилишлари ҳақида гапирамиз. Одамлар мазкур ноҳақ қилмишларни кимгадир ёмонлик қиляпман демасдан амалга оширишни ўзлари учун мумкин деб ҳисоблаганларида ноҳақ ишларга киришадилар. Бундан ташқари улар ўзларининг қилмишларини (ноҳақ ишларини) фош бўлмай қолаверади деб ўйлайдилар ёки бу қилмишлари фош бўлган тақдирда ҳам ўша учун жазога тортилмаймиз, ёки ҳатто жазога тортилганимиз тақдирдаям бу қилмишлардан (ноҳақ ишлардан) ўзимиз ва яқинларимиз учун олган (кўрган) фойдага қараганда бу жазо аҳамиятсиз бўлади, деб ўйлайдилар. Ноҳақ иш қилувчилар нимани мумкин бўлган ва нимани имконсиз деб ўйлашини кейинроқ айтиб ўтамиз, чунки бу мулоҳазалар нутқнинг барча турлари учун аҳамиятга эгадир (аҳамиятлидир).174174
  Арасту. Риторика. II китоб, 19-боб.


[Закрыть]

Одатда (мансабдор) дўстлари ва пуллари кўп бўлган одамлар ва бундай ноҳақ ишларнинг ҳадисини олган, гапга уста, абжир одамлар ўзларини жазо олмасдан ноҳақ ишларни қилишга ҳақли деб ҳисоблайдилар. Агар дўстлари ҳам кўп бўлиб, ўзлари мансабдор бўлган одамлар ўзларини энг кучли деб ҳисоблайдилар; агарда ўзлари олғир ва мансабдор бўлмаса, у ҳолда уларнинг мана шундай дўстлари, хизматкорлари ёки жиноятга аралашган шериклари бор бўлса, бу уларга ноҳақ ишларни қилишга имкон беради, буни сир сақлаш ва ўша ишлар учун жазога тортилмаслик имконини ҳам беради. Гоҳо ноҳақ иш қилувчилар ўз дўстига шундай қилаётган бўлса ёки судья билан дўст бўлса, жазоланмаймиз, деб ишонадилар. Чунки, одатда дўстлар бу одам томонидан ноҳақликни кутмайдилар, шу сабабли, ундан эҳтиёт бўлиш чораларини кўрмайдилар ва иккинчи томондан эса дўстлар ишни судга бермасдан (иш судгача етиб бормасдан) ярашиб кетадилар. Ҳакамларга келсак, улар кимлар билан дўст бўлсалар ўшаларнинг кўнглини топадилар ёки уларни бутунлай жазога тортмайдилар ёки уларга арзимаган жазо тайинлайдилар.

Одатда ноҳақ (жиноий) ишларни ҳеч ким кутмаган одамлар содир қиладилар, буларга ўзининг айбини яшириш осон бўлади. Масалан, қизларни зўрлаш каби жиноятни ожиз, чўлоқ ёки хунук, бадбашара одамдан кутмаганлари учун улардан гумон қилмайдилар. Бундай нарсаларни одамлар пайқамайдилар ва эътибор бермайдилар, деб ўйлайдилар.

Ортиқ даражада равшан кўриниб турган ва кўзга ташланиб турган нарсаларни ҳам сир сақлаш, яшириш осон бўлади, чунки бундай нарсаларни (ҳамма билгани учун) жиноят деб ўйламайдилар. Худди шунга ўхшаб, фавқулодда ва жуда хавфли жиноятни ҳам яшириш осон бўлади, чунки бундай нарсалардан эҳтиёт бўлишни ҳеч ким маслаҳат бермайди. Одамлар одатдаги жиноятлардан сақланадилар, буни одат тусига киргандай, касалликдан сақлангандай қиладилар. Лекин ҳеч ким, ҳеч қачон сира учрамаган нарсага нисбатан эҳтиёткорлик чо раларини кўрмайди. Мутлақо душманлари бўлмаган ёки душманлари жуда кўп бўлган одамларга ҳужум қилиш, ташланиш ҳам осон ҳисобланади; биринчи ҳолатда ҳужум қилувчи унинг қурбони ҳеч қандай эҳтиёт чораларини кўрмаслигига, бу қилмиши фош бўлмаслигига ишонади, иккинчи ҳолатда эса у ўзининг ҳужум қилишини ошкор бўлмай қолади деб ишонади, чунки ҳимояланган ҳолатдаги одамларга ҳужум қилиш ўша одам фикрича, мумкин бўлмаган ҳолат деб тасаввур қилинади ва айбдор ўз ҳимояси учун бундай ишга ҳеч қачон журъат қила олмаган бўлишини (юраги бетламаслигини) айтиши мумкин.

Хилват, кимсасиз жойларда яширина олганларга ҳам жиноят содир қилиш осон бўлади. Жиноят содир қилинган жой ёки вақтни ҳеч ким билмайди, деб ўйлайдилар.

Қуйидаги одамлар ҳам жиноят қилишга журъат этадилар:

Жиноят фош бўлганда суддан қочиш ёки вақтдан ютиш ёки ҳакамни сотиб олиш имкониятига эга бўлган кишилар.

Жазога тортилган тақдирда ҳам уни ижро қилишдан қочиш имконияти бор бўлган ёки уни давомли тарзда кечиктириш (орқага суриш) имкониятига эга бўлган кишилар.

Ниҳоят, ҳеч нарсаси йўқ, жазоланса ҳам ҳеч нарса йўқотмайдиган (безорилар).

Булардан ташқари, баъзилар жиноятдан келадиган фойдани, даромадни арзирли, аҳамиятли ва тез қўлга киради деб тасаввур қилган одамлар ҳам жиноят қилишга журъат этадилар, бу жиноятга бериладиган жазони эса улар арзимайдиган, ёки узоқ деб ҳисоблайдилар. Жазоси камроқ, олинадиган фойдалар кўпроқ бўлган жиноятлар ҳамма вақт ижрочиларини топади. Тиран, золим ҳокимни эса жинояти учун жазолаш осон эмас. Бундай зўравон лар учун жазоланиш фақат шармандаликдан иборат бўлади (шармандалик билан якунланади). Баъзан аксинча, баъзи жиноятлар эгасига шон-шуҳрат келтиради. Масалан, бирданига кимдир отасининг ёки онасининг қотилидан қасдини олишга эришса, шуҳрат қозонади. Зенон бунга муваффақ бўлган.175175
  Бу шахс бизга маълум эмас.


[Закрыть]
Бунинг учун жазо эса пул жаримаси, сургун қилиш ёки шунга ўхшаш бирор нарсадан иборат бўлади.

Одамлар юқорида кўрсатилган у ёки бу мотивлар – сабаблар таъсирида, юқорида кўрсатилган у ёки бошқа кайфиятларнинг, руҳий ҳолатлар таъсирида ноҳақ ишларни қилишга киришадилар. Лекин булар табиатан бир-бирига ўхшамаган, мутлақо тескари характердаги шахслардир.

Яна кўп ҳолларда ўз жиноятини яширишга ёки амалга оширишга муваффақ бўлган ёки жиноятлари учун жазосиз қолган одамлар, яна тез-тез муваффақиятсизликка учраган, иши юришмаган кишилар жиноят қилишга журъат қиладилар, чунки улар худди урушдагидек ёки шунга ўхшаш ҳолатларда, вазиятларда ҳар қандай йўллар билан ғалаба қилишга уринган одамларга ўхшайдилар. Яна жиноят кетидан дарров ҳузур-ҳаловат бошланадиган ҳолатларда одамлар жиноят этишга журъат қиладилар, кейинчалик эса қандайдир нохуш, ёмон нарсани бошдан кечиришга, синовдан ўтказишга тўғри келади. Ёки жиноятдан фойда яқин, жазо эса узоқ бўлганида. Ўз нафсини тия олмайдиган одамлар бунга ўхшаш ҳолатда бўладилар. Нафсни, ўзини тиймаслик эса бизнинг орзу-ҳавасларимизни, истакларимизни ташкил этувчи барча нарсаларга тааллуқлидир.

Жиноятлар яна қуйидаги ҳолатларда ҳам содир бўлади: жиноят ва жазо билан боғлиқ ҳамма ёмон нарсалар бир вақтга (озроқ муддатга) келади, ҳузур-ҳаловат ва фойдага кечроқ эришсалар-да, узоқ давомли тарзда эришадилар. Бундай жиноятларга ўзини тия биладиган ва ақллироқ одамларгина интиладилар.

Ўз қилмишларининг тасодифий эканлигини ёки зарурат туфайли эканлигини ёки табиат қонуни ёки бўлмаса одатий эканлигини тушунтириб бериш имконияти бўлган одамлар томонидан ҳам жиноят содир қилиниши мумкин. Умуман қаерда жиноят эмас, балки хато қилинганлигини исботлаб бериш мумкин бўлган ҳолатларда ҳам жиноят содир бўлиши мумкин. Раҳбарлар кўнгли бўшлик қиладиган жойларда ҳам жиноят содир этилиши мумкин.

Гоҳо одамлар муҳтожлик туфайли ноҳақ қилмишларга қўл уриши мумкин. Муҳтожлик, эҳтиёж икки хил бўлиши мумкин: ё зарур нарсаларга муҳтож камбағал одамлар ёки ортиқча нарсаларга яна-да кўп обрў, шон-шуҳратга эга бўлишга интилган бойлар жиноят қиладилар. Гоҳида жуда ёмонлик бўлган, бадном бўлган одамлар ҳам жиноятга қўл уришлари мумкин. Биринчи турдаги, яъни камбағаллар ўзларидан ҳеч ким шубҳа қилмаслигини мўлжаллаган, тахмин қилган ҳолда, иккинчилари (бойлар) эса ўзларининг бундан обрўлари, шон-шуҳрати ёмонлашмаслигини, пасаймаслигини кўзда тутган ҳолда ноҳақ иш, жиноят қиладилар. Мана одамлар қандай руҳий ҳолатда бўлганларида жиноятларга қўл урадилар.

Жиноятлардан зарар кўрувчи одамлар ва нарсалар одатда қуйидагича бўладилар: улар жиноятчида йўқ бўлган нарсаларга эга бўладилар (бирор зарурий нарса ёки бирор ҳузурланишга дахлдор бўлган ишларга тааллуқли). Ноҳақ ишлар яқин ёки узоқ бўлган одамларга нисбатан ҳам қилинади, биринчи ҳолатда дарров фойда олиниши сабабли, иккинчи ҳолатда эса карфагенликларнинг ибодатхонасидаги тилла буюмларни ўғирлаб кетганларидек.176176
  Карфагеннинг Грециядан узоқлиги сабабли (Африканинг шимолида эди). Баъзи қадимшунослар Карфаген ўрнига Халкедон аҳли деб ўқийдилар, чунки булар уста товламачилар экан.


[Закрыть]

Эҳтиёткорлик чораларини кўрмайдиган одамларга ҳам ноҳақ дилсиёҳлик, хафагарчилик, ранж-а лам етади. Ортиқ даражада ишонувчан одамларга ҳам (чунки бундай ҳолатда жиноятчи барчанинг диққат-эътиборидан осонгина яшириниб қолиши мумкин бўлади). Яна беғам, бепарво одамларга ҳам. Чунки ишни судгача олиб бориш учун чаққон, куйинчак бўлиш лозим.

Кўпинча виждонли одамларга ҳам дилсиёҳлик етади, чунки улар ўз фойдаси учун ёмонлар билан баҳсга киришишга қизиқмайдилар. Кўпчилик томонидан аввал ҳақоратланганида ишни судгача олиб бормаган кишиларга ҳам ранж-алам, хафагарчилик етади, чунки бундай одамлар мақолда айтилганидек, мизияликларнинг ўлжасига айланадилар.177177
  Мизияликлар қўрқоқлиги билан танилган, бу ерда умуман аҳамиятсиз маъносида.


[Закрыть]
Ҳеч қачон ҳақоратга учрамаган ё учраса ҳам уларга кўп тоқат қилган одамларга ҳам дилсиёҳлик етади, чунки улар ва булар ҳам эҳтиёткорлик чораларини кўрмайдилар. Биринчилари ҳеч қачон уларни ҳеч ким ҳақорат қилмайди, деб ўйлаганликлари сабабли, иккинчилари эса бундан кейин уларни ҳеч ким ҳақорат қилмайди, деб ўзларича фикрлаганликлари сабабли рўй беради. (Ёмонлар фикрича) ноҳақ айбланган, туҳмат қилинган ёки осон туҳмат қилиш мумкин бўлган одамларни ҳам бемалол хафа қилиш, ранжитиш мумкин. Чунки бундай одамлар одатда ҳакамга ишонмай ва ундан қўрқиб, ишни кўриб чиқиш учун судга шикоят ёзишга журъат эта олмайдилар ва ҳеч кимни ўз фикрига ишонтира олмайдилар ҳам. Ҳамманинг нафратини ва ҳасадини уйғотадиган одамларга ҳам шундай бўлиши мумкин. Ноҳақлик гоҳо бирор нарсага эга бўлган одамларга қарши йўналтирилади, бу уларнинг ота-боболарига ёки ўзларига қарши ёхуд уларнинг дўстларига қарши иш бўлади. Халқ мақоли бор – ёмонларга фақат баҳона керак. Душманларни ва дўстларни хафа қиладилар. Чунки дўстларни хафа қилиш осон, душманни хафа қилиш эса ёқимлидир.

Дўстлари йўқларни ҳам хафа қиладилар. Чиройли қилиб гапира олмайдиганларни ҳам, ишни олиб бора олмайдиганларни ҳам хафа қиладилар, чунки бундай кишилар ишни ҳакамга топширса, орқасидан юришга вақт сарфламайди. Кўнгилчан бўлса, келишади, жанжалсиз ҳал қилади.

Вақтни бой бериш, беҳудага сарфлаш ноқулай, ўнғайсиз бўлган одамларга нисбатан тез-тез ноҳақ муносабатда бўладилар. Масалан бошқа ерликлар, хорижликлар ва ҳунармандлар ўзларининг ҳалол меҳнатлари, пешона тери билан ўз қўллари билан нон топадилар (тирикчилик қиладилар), чунки бу одамлар озгина нарсага ҳам муросага келадилар ва осонгина ишни (жиноий ишни) тўхтатадилар. Ўзлари кўп ҳолатларда ноҳақ ишлар қилган одамларга ҳам ёмонлик қилинади. Ҳозир айнан ўзларига ноҳақ муносабатда бўлаяптилар, чунки ноҳақлик деярли ноҳақлик бўлиб туюлмаяпти. Қачонлардир бировга худди шундай хафагарчилик, дилсиёҳлик етказилади. Кимдир бошқаларни хафа қилишга одатланиб қолган, масалан бошқаларни ҳақоратлашга одатланган одамни агар бирор кимса ҳақорат қилса табиийдир. Ўзларини хафа қилган ёки хафа қилишни хоҳлаган ёки хафа қилишни хоҳлаётган ёки хафа қилаётган одамлар билан ҳам ноҳақ муносабатда бўладилар, бундай ҳолатда ноҳақлик, адолатсизлик деярли ноҳақлик, адолатсизлик бўлиб туюлмайди. Дўстларимизга ва ёки кимдан ҳайратлансак, ёки кимни севсак, ёхуд ўз ҳукмдорларимизга ёқиш учун, ёки умуман бирор фойда олишимиз мумкин бўлган одамларга ёқимли бўлиши учун бошқаларни осонгина хафа қиламиз. Муносабатларни узиб қўйган одамларга ва устидан биз ҳукм чиқарган одамларга нисбатан ҳам бизлар ноҳақ адолатсизлик қиламиз. Масалан, Каллипп Дионга нисбатан йўл тутганидек,178178
  Дион. Бу изоҳни матн орасида бердик (М.М.)


[Закрыть]
чунки бундай хатти-ҳаракатлар, қилмишлар деярли ноҳақлик, адолатсизлик бўлиб туюлмайди. Сиракуза тирани Дионисийнинг қайниси Дион Афлотуннинг шогирди эди. У тиранияни ағдариб, адолатли давлат қурмоқчи бўлганида Каллипп уни ўлдирган, тиранга ёқиш учун.

Баъзан ҳамма одамлар хафа қилаётган кишини биз ҳам қўшилиб хафа қиламиз. Гелон тиран бўлиб бир шаҳар аҳлига зулм қилганида, дўсти Энесидем унга табрик хати юборган эди.179179
  Гелон – Сиракуза тирани. Каттабий ўйини: катта идишдаги сувда кичик идишларни чўктириш.


[Закрыть]
Чунки бундай ҳолатда иккиланиш, тараддудланиш мумкин эмасдек туюлади. (Ўзбекларда буни «Ўлганнинг устига тепган» дейдилар.)

Кўпинча бир одамга диёлсиёҳлик, ранж-алам етказилади, кейин бу айбни ювиш учун дили оғриган одамга кўп яхшиликлар қилинади. Фессалиялик Ясон айтганидек, кўпгина адолатли ишларни амалга ошириш учун баъзан ноҳақ иш қилиш керак бўлади.180180
  Ясон – Фессалиядаги Фер шаҳар-давлатининг тирани, у атрофидаги давлатларни босиб олишга интилган, лекин ўлими халақит берган. (Бу аввалроқ ўтган машҳур аргонавт Ясон эмас.)


[Закрыть]

Инсон осонгина ноҳақ ишларни қилишга ўзи йўл қўяди, имконият туғдиради, бундай ишларни қилиш ҳаммада ёки кўпчиликда одат тусига кирган. Чунки бундай ҳолатда ўзини кечиришларига ишонадилар.

Одамлар яшириш осон бўлган нарсаларни ҳамда тез сарфлаб тугатиладиган нарсаларни ўғирлашга осонгина журъат қиладилар (Масалан, ғамлаб қўйилган озиқ-овқатларни). Буларга яна қуйидагилар: шаклини, рангини ва таркибини ўзгартириб осонгина бошқача шаклу шамойил бериш мумкин бўлган нарсалар ҳам киради, кўпгина жойларда яшириш ўнғай, қулай бўлган нарсалар ҳам киради. Яна бир жойдан бошқа жойга кўчириш, ўтказиш осон бўлган нарсалар ёки кичик жойларда яшириш осон бўлган нарсалар ҳамда ўғриларда кўп бўлган нарсалар ҳам киради.

Кўпинча шундай одамларни ҳақоратлашадики, ҳақоратланган кишилар бу тўғрисида гапиришдан уялади, ор қилади, масалан бизнинг аёлларимизга ёки ўзимизга ёхуд ўғилларимизга нисбатан қилинган шармандалик, бадномлик. Биз кўпинча ножўя ишларни ҳам қилиб қўямиз, уларни суд орқали таъқиб қилишга арзимайди ҳам. Буларга аҳамиятсиз ва кечириш мумкин бўлган ножўя ишлар киради.

13-БОБ

Адолат ва адолатсизликни икки томонлама ажрим қилиш (аниқлаш) услуби. – Хусусий қонун ва умумий қонун. – Ноҳақ қилмишларнинг иккита тоифаси – Ёзилмаган қонунларнинг иккита тури. – Ҳақиқат тушунчаси.

***

Ноҳақ иш қилувчи кишиларнинг руҳий ҳолати ҳақида, хафа қилинган шахслар ва ўғирланган нарсаларнинг ҳолати ҳақида, дилсиёҳлик ва ноҳақликнинг сабаблари тўғрисидаги барча фикр-мулоҳазалар ана шулардан иборат. Энг аввало қилмишларнинг ҳар қандай турларини адолат билан мос келиш-келмаслигини синчиклаб ўрганиб чиқамиз.

Адолат ва адолатсизлик тушунчаси икки хил ажрим қилинади (аниқланади). 1. Қонунларнинг иккита тоифасига кўра ва 2. Ўзлари дахлдор бўлган одамларга кўра. Мен умумий ва хусусий қонунлар мавжудлигини баён қиламан. 181181
  Арасту. Риторика. I китоб, 10-бобга қаранг.


[Закрыть]
Ҳар бир халқ ўзи учун ўрнатган қонунни мен хусусий қонун деб атайман ва бу қонун ёзилган ва ёзилмаган бўлади.182182
  Нотиқ Лисий динсиз Андрокидга қарши нутқида Периклнинг Худони инкор этувчиларни айблашда ёзилган ва ёзилмаган қонунлардан фойдаланиш мумкин деган фикрини келтирган эди.


[Закрыть]

Табиий қонунларни эса мен умумий қонун деб атайман. Табиатга кўра нимадир адолатли ва нималар адолатсиз бўлиш ҳақида ҳеч қандай алоқа ва келишувлар бўлмаса ҳам, ҳамма халқлар томонидан эътироф қилинган, ёзилмаган умуминсоний, умумий қонунлар бор.

Адолатлиликнинг бундай тури эҳтимол Антихонанинг қилмишида кўринади. Коринфда қонун таъқиқлашга қарамай, Антихона одамийлик юзасидан акаси Полиникнинг жасадини дафн қилишга уриниши ёзилмаган қонун, табиий адолат доирасига киради.183183
  Софоклнинг «Антихона» трагедиясидан. Изоҳи матн орасида берилди (М.М.)


[Закрыть]

Бу қонун абадий. У на бугун ва на кеча пайдо бўлмаган.

Ва ким чиқарганини ҳеч ким айта олмайди. 184184
  Софоклнинг шу асаридан.


[Закрыть]

Мана шундай қонун асосида Эмпедокл ҳар қандай тирик жонни ўлдиришни таъқиқлайди, бундай турдаги хатти-ҳаракат бировларнинг кўз ўнгида адолатли бўлиб ва бошқа бировларнинг назарида эса ноҳақ, адолатсиз бўлиб туюлиши мумкин эмас, бу ҳамма инсонлар учун бирдек мажбурий қонундир, у бутун осмоннинг ва ўлчаб бўлмайдиган еру осмонда кучга эгадир. 185185
  Сицилиядаги натурфилософ, Акрагантли донишманд Эмпедокл (мил. авв. VI–V асрлар) айтишича, бутун олам ҳодисалари меҳр-муҳаббат, дўстлик ва душманлик ўртасида кураш сабаблидир.


[Закрыть]

Алкидамант (Элея файласуфи, V–IV аср) ҳам ўзининг Мессенага оид нутқида шу табиат қонуни ҳақида гапирган.186186
  Элеяли Алкидамант – софист Горгийнинг шогирди, Исократнинг устози. Унинг 2 нутқи сақланиб қолган.


[Закрыть]

Жиноятлар кимга қарши қилинаётганига қараб, икки турга ажратилади: 1. Фақат бир одамга зарари тегадиган жиноят. 2. Ватанга, давлатга, барча халққа қарши жиноят. Ҳар иккаласи ҳам адолатсизлик, ноҳақликдир. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилувчи ва калтакловчи, урушувчи кимса бирор аниқ шахсга нисбатан ноҳақ йўл тутади. Ҳарбий мажбуриятни ўташдан бош тортадиган одам эса бутун жамиятга нисбатан ноҳақ иш қилган бўлади.

Шундай тарзда барча ноҳақ қилмишларни бутунлай жамиятга ва жамиятнинг бир ёки бир нечта аъзоларига дахлдор бўлган ноҳақ ишларга ажратиб бўлиб, ноҳақликнинг объекти бўлмиш одам қандай зулм турларига учрайди, деган саволга қайтамиз. Ихтиёрий тарзда ноҳақ иш қилаётган одамга чидаб, тоқат қилиб туриш бу ноҳақликнинг объекти бўлиш демакдир. Биз аввал ихтиёрий ёки мажбурий равишда ноҳақликнинг амалга оширилишини аниқлаган эдик.187187
  Қаранг: «Риторика», I китоб, 10-боб.


[Закрыть]
Чунки ноҳақ иш-ҳаракатнинг объекти бўлмиш одам дилсиёҳликка, ноҳақ етказилган ранж-аламга ва бунинг устига ўзининг истагига ҳам қарши чидашга мажбур бўлади. Ноҳақликдан етган ранж-алам, дилсиёҳлик тушунчаси эса юқорида айтилганлардан маълум (негаки биз юқорида эзгулик билан ёвузлик тушунчаларини Х бобда кўриб чиқдик).

Мажбурийлик ва ихтиёрийлик тушунчасини ҳам аниқлаган эдик (одам нима қилаётганини ўзи онгли тарзда тушуниб, ихтиёрий бажаришини айтган эдик).188188
  Шу асар, 6-бобда айтилган.


[Закрыть]

Шундай қилиб ҳамма қилмишлар бутун жамиятга ёки унинг алоҳида бир аъзосига тааллуқли, тегишли бўлади. Ноҳақлик инсон томонидан бутунлай бехабарлик туфайли ва истагига қарши ёки кўнгилли ва тўла англаган ҳолда қилинади. Ихтиёрий жабр, зулм атайлаб, қасддан қилинади бошқалари эса жазава, қаттиқ ҳаяжон таъсирида содир этилади.

Ғазаб тўғрисида эса кучли ҳиссиёт, эҳтирос ҳақидаги асарда айтиб ўтамиз («Хитоба»нинг II китоби, 2-бобида.). Билиб туриб ноҳақлик қилувчиларнинг руҳияти, жиноят сабаблари ҳақида аввалги бобларда фикр юритганмиз.189189
  Арасту. Риторика. II китоб, 2-боб.


[Закрыть]

Одамлар кўпинча маълум, ножўя ишни қилишни эътироф этганлари ҳолда маълум иш-ҳаракатнинг малакасини (даражасини) тан олмайдилар ёки бу малака нимага дахлдор, тааллуқли эканлигини тан олмайдилар. Масалан, бир одам бирор нарсани олдим, лекин ўғирламадим деб даво қилади. Ёки у биринчи бўлиб урдим, лекин ҳақорат қилмадим, дейди. У билан алоқада бўлдим, лекин бузуқлик қилмадим, дейди. Бошқа бир одам ўғирликни қилдим, лекин шаккоклик, худо безорилик, кофирлик эмас деб қатъий ишонтиради, чунки ўғирланган нарса худога, Оллоҳга тегишли эмас, дейди. Яна бири бошқа бировнинг ерини ҳайдаб ташлади, лекин жамоатнинг даласини эмас деб ўз фикрини тасдиқлайди. Яна бир одам душманлар билан алоқада, мулоқотда бўлиб турдим, лекин хиёнат қилмадим, деб даъво қилади. Бундай ҳолатларни, ҳодисаларни, бундай ўғирлик, ҳақорат қилиш малакаларини, ҳақиқатни аниқлаш учун аввало ўғрилик нима, бировни уриш ва ҳақоратлаш нима, бузуқлик нима, хиёнат нима, куфр, иймонсизлик, шаккоклик нима эканлигини аниқлаб олишимиз керак.

Бунга ўхшаган барча ҳолатларда, ҳодисаларда маълум хатти-ҳаракат ноҳақликми, ножўя ишмиди ёки йўқми аниқлаш учун у бу ишни қайси мақсадда (ниятда, қасдда) қилганлигини аниқлаш зарур. Ҳақоратлаш ва ўғирлик каби ҳолатлар аввалдан ният қилинганликни кўрсатади: биринчи урган уни ҳақорат қилмаган (балки ҳақоратга жавоб берган бўлиши мумкин). У буни бирор бир мақсадда қилган ҳолатда бўлсагина, масалан унинг номига доғ тушириш, бадном (шарманда) қилиш мақсадида ёки ўзи ҳузурланиш учунгина урган бўлса ва бирор нарсани яширинча олган одам бу ўғирликни бошқа одамга зарар етказиш учун, ўғирланган нарсани ўзиники қилиб олишни истаган бўлса, жиноят деб баҳоланади.

Бошқа ҳодисаларга нисбатан ҳам худди шу биз томонимиздан кўриб чиқилган воқеалар тўғрисида айтилган гапларни айтиш мумкин. Адолатли ва адолатсиз ишларнинг иккита тури мавжуд эканлиги сабабли ва ёзилган қонунлар нималарни изоҳлаб беришлари ҳақида гапирган эдик, энди эса ёзилмаган қонунлар ҳақида гапиришимиз қолди холос. Улар ҳам икки турли бўладилар: улардан бирлари жуда ортиқ даражадаги эзгу ишларнинг ва иллатларнинг, камчиликларнинг намоён бўлишини кўзда тутади, ўшалар (эзгу ишлар ва иллатлар) мақтовлар ва танбеҳлар билан обрў, иззат, ҳурмат ва бадном бўлиш, шармандаликлар билан, умумий ҳурматни билдиришлар билан алоқадор, боғланган бўладилар; масалан, мурувват кўрсатувчига миннатдорлик билдириш, яхшиликка яхшилик қайтариш, дўстларга ёрдам бериш ва ҳоказолар ҳам шуларга тааллуқлидир.

Ёзилмаган қонунларнинг бошқалари эса ёзилган хусусий қонунларнинг камчиликларини, етишмаган жойларини тўлдиради, негаки кўринишдан адолат соҳасига тааллуқли бўлиб, ёзилган қонунга зид тарзда (қонунда ёзилган нарсага зид, терс бўлишига қарамасдан) уларда адолат, ҳақиқат бор.

Ёзилган қонунларнинг эса камчиликлари кўп. Қонуншунослар томонидан баъзан ихтиёрий равишда ва баъзан эса ўзлари билмай камчиликка йўл қўйилади: ўзи истамаган ҳолда, қонуннинг камчиликлари уларнинг диққат-эътиборидан четда қолган пайтда (эсдан чиққанда), ихтиёрий эса қачонки улар ўша ҳолат, ҳодиса ҳақида ҳеч қандай маслаҳат, кўрсатма бера олмаган пайтда камчиликка йўл қўядилар, чунки уларнинг ажрими (таърифи) барчага тааллуқли бўлган қонунларга асосланиши лозим. Мазкур ҳодиса эса доим бўладиган тааллуқли эмас, балки кўпроқ бўлиб турадиган қисмга дахлдор ҳисобланади. Ҳаёт воқеаларининг оқибати, натижаси чексиз бўлганлиги сабабли бирор кўрсатмалар бериш қийин бўлган ҳодисалар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Масалан, қонун темир билан уриб ярадор қилишни тақиқлайди, бу темир қанчалик узунликда эканлигини аниқлаш ва айнан қандай темирни таъқиқлаш кўзда тутилганлигини билиш қийин. Инсониятнинг ҳаёти бундай нарсаларнинг ҳисобига етмаган бўларди. Шундай тарзда қачонки аниқ таъриф, ажримни бериш имкони бўлмаган тақдирда қонунга асосланиб қарор, ҳукм чиқариш зарур, бундай ҳолатларда, ҳодисаларда умумий ифодаларни билдириш лозим. Бу ердан шундай хулоса келиб чиқадики, агар бирор одамнинг қўлига темир ҳалқа (билагузук) бўлиб, уни бошқа одамга қарши кўтарса ёки унга зарба берса у ҳолда ёзилган қонунга кўра, у айбдор ҳисобланади, ноҳақ зулм қилган бўлади ва бу ҳақиқатан ҳам тўғри қарордир.

Агар биз берган (айбдор деган) тушунча ҳақиқат бўлса, у ҳолда шак-шубҳасиз, билиш керакки, нима ҳақиқатга мос келади ва нима мос келмайди, қандай одамларни (айбдор десак) ҳақиқат тушунчасига мос келмайди? Кечиришга лойиқ бўлган барча нарсалар ҳақиқат тушунчасига яқинлашиб келади. Бундан ташқари ҳақиқат турли бахтсизликларга, ноҳақ ишларга ва хато-камчиликларга бир хил баҳо берманглар деб талаб қилади. Бахтсизликлар жумласига ҳеч қандай ёвуз (қабиҳ) ниятларсиз ва ғаразсиз рўй берадиган иш-ҳаракатлар тааллуқли бўлади.

Адашиш, янглишишлар жумласига эса ғаразсиз, (тасодифий) рўй берадиган ҳамма нарсалар киради. Лекин ахлоқсизлик, нопоклик сабабли қилинган ишларни адашув, янглишув деб бўлмайди. Ноҳақ қилмишлар жумласига ғаразли ният билан, қасддан қилинган ҳамма нарсалар, шу билан бирга бузуқлик оқибатида рўй берган ҳодисалар ҳам киради. Чунки кучли ҳиссиёт, эҳтирос таъсирида қилинадиган ишлар бузуқлик, гуноҳ ишларга киради.

Инсоннинг баъзи заифликларини кечириш адолатлидир. Яна қонуннинг ҳарфини эмас, балки қонун чиқарувчининг фикрини, ғоясини кўзда тутиш, ножўя хатти-ҳаракатни, ишни эмас, балки уни содир қилган одамнинг мақсадини, ниятини кўзда тутиш қисмни эмас, балки бутунни кўриш, одам ўзини мазкур ҳолатда қандай кўрсатганлигига эмас, балки у кўпинча ва доимо қандай бўлганлигига эътибор қаратиш одатлидир. Яна ҳақиқат шундан иборатки, бизга бировлар қилган ёмонликдан кўра, кўпроқ бизга қилинган яхшиликларни эслаш, ўзимиз қилган яхшиликларга қараганда кўпроқ биз кўрган яхшиликларимизни эслаш, бизга қилинган ноҳақликларга сабот билан чидаш ва суд билан эмас, балки сўз билан баҳслашиш ва ниҳоят, жамоат, халқ олдида судга мурожаат қилгандан кўра, ҳурматли воситачи, вакилга мурожаат қилиш адолатлидир. Чунки воситачи ҳақиқат ҳақида жон куйдиради, ҳакам, судья эса қонун ҳақида жон куйдиради, ташвишланади: ҳақиқат тантана қилиши учун воситачи судлар ўйлаб топилган (Воситачилар суди жабр қилган ва жабр кўрган томонларни, моддий ёки маънавий зарарни қоплаш воситасида яраштиришга уринади. – М.М.)


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации