Читать книгу "Ахлоқи кабир"
Автор книги: Аристотель
Жанр: Современная русская литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
(Аммо тан роҳатларида ўзини тиёлмайдиган одамнинг қаттиқ қораланишига сабаб шуки, бу нарса нопокликдан, андишасизлик, уятсизликдан, очофатликдан келиб чиқади. – М.М.)
Жаҳли тезликнинг сабаби – тез хафа бўлиш (lype). Биров хафа қилмаса, ҳеч кимнинг ўз-ўзидан жаҳли чиқмайди. Ҳирсли, ҳарис одамни эса (ор-номуси йўқлиги сабабли) қаттиқ қоралайдилар. Эҳтиросларда ҳаддан ошиш беодоблик (hybris) билан боғлиқдир.
Биз одатда сабр-бардошли, қаноатли одамни мақтаймиз. Бу ўринда қаноат билан сабр (karteria) тенгми ёки ўхшашми? – деган савол туғилади. Қаноат одатда ошиқча лаззатларга берилмай, ўзини тийишдир. Сабр, бардош эса бошга ғам-кулфатлар ёғилганида чидаш, сабр-бардош қилишдир. Ғам-кулфатларга чидамли одам – сабр, бардошли одамдир. Тийиқсизлик билан кўнгли бўшлик (malakia) ўхшашроқ, аммо фарқлидир. Кўнгли бўш (иродасиз) одам тан лаззати, роҳатидан ўзини тиёлмайди. Кўнгли бўшлигидан уятли ёки гуноҳ ишга берилади (kata malakio menos).
Яна шу тоифадан бузуқ (суюқоёқ – akolastos) ҳам бор. Бузуқлар ва ҳаддан ошувчилар бир хилми ё бошқа-бошқами? Бузуқ, суюқ одам шундайки, у ўзи қилаётган ёмон, уятли ишни энг яхши ва фойдали иш, деб ўйлайди. Унга ёқадиган нарса бўлса, бас, ҳар қандай ақл-идрок (ахлоқ-одоб) қоидалари унинг учун бир чақа. Ҳаддан ошувчи, тийиқсиз одамда, ҳар қалай, ақл-идрок бор ва шу нарса унинг зарарли майл, эҳтиросларига қандайдир қаршилик қилиб туради.
Бузуқ одамни тузатиш осонми ё тийиқсиз одамними? Бир қарашда бузуқ одамни тузатиш осонроқ кўринади. Бундай одамни ақллироқ бўлишга, одобсизлик ёмон деб, одоб доирасида иш тутишга даъват қилинса бас, шу билан улар тузалиб кетишлари мумкин. (Табиатан) тийиқсиз, очкўз, ҳарис одамларда ақл-идрок қонунлари бўлса ҳам улар бари бир беодоблик (ахлоқсизлик) қилаверадилар, бундай одамлар тузалмайди.
Аммо бошқа жиҳатдан қарасак, феъл-атворида бирор яхшилик бўлмаган бузуқ одам ёмонроқми ёки ёмон қилиқлари билан бирга яхши томонлари ҳам бўлган (очкўз) одам ёмонроқми? Албатта, биринчи тоифа ёмонроқ, чунки бундай одамларда энг азиз нарса (виждон, иймон. – М.М.) ёмон аҳволдадир. Очкўз, тийиқсиз одамда ақл-идрок қоидаси (orthos logos) бор – бу эса ҳар бир инсоннинг жавҳари (arche) биринчи асосидир. Бузуқ, суюқ одамда эса бу нарса йўқ. Демак, бузуқ одам очкўз, тийиқсиз одамдан ёмонроқдир. Ҳайвонфеъл одам ҳам шундай. Бу ёмон хислат ҳайвонда эмас, одамда учрайди. Ҳаддан ташқари бузуқ одам ҳайвонфеъл одамдир. Ҳайвонда эса ёмонликнинг жавҳари (arche phaile – архи-файле) йўқдир. Ақл-идрок қонуни (logos) эса инсонлик жавҳаридир. Кимдан кўпроқ ёмонлик кутиш мумкин? Арслонданми ё Дионисий, Фаларид, Клемарк ва шу каби ғаламисларданми? Равшанки, ғаламислар ҳайвондан ёмонроқдир. Биринчи асос, жавҳар расво бўлса, унинг эгасидан кўп ёмонликлар келади. Ҳайвонда эса расволик жавҳари йўқ. Бузуқ одамнинг ақли шундайки, у ёмон ишларини ҳам яхши деб маъқуллайди, чунки унинг жавҳари – расво. Шу жиҳатдан ҳам бузуқ одамга нисбатан тийиқсиз, очкўз одам тузукроқдир (Аммо ҳаётда тийиқсизлик, очкўзлик ва бузуқлик бирлашган одамлар ҳам бор. – М.М.).
Тийиқсизлик, сабрсизликнинг ҳам икки тури бор. Бири – тезлик қилиб, ўйламасдан, кутилмаганда тийиқсизлик қилади. Масалан, биз эркаклар (кўпчилигимиз) чиройли аёлни кўриб қолсак, кўнглимизда (уни қучоқлаб, ўпиш истаги каби) беодоб бир туйғу уйғонади. Тийиқсизликнинг иккинчи тури касалликка ўхшаган, тўғри йўлдан, покизаликдан адаштирувчидир.
Тийиқсизликнинг биринчи тури унчалик хавфли эмас, бундай тийиқсизлик ҳурматга муносиб, эҳтиросли (қизғин) ва истеъдодли одамларда ҳам учрайди. Иккинчи турдаги тийиқсизлик табиатан совуқ ва тунд одамларда учрайдики, буни қаттиқ қоралаш зарур.
Агар инсон кўнглида огоҳлантирувчи ақл (logos) бўлса, у лаҳзали кайфиятга, уятли туйғуга берилмайди: гўзал аёлни кўрганида ҳам ўзини яхши тута олади. Аммо ақлан шу нарса ёмонлигини тушуниб турса ҳам кўнгил майлига берилиб, тан роҳатини истаб, бўшашиб кетадиган одам қаттиқ қоралашга лойиқдир. Муносиб (оқил) одам бундай пайтда ўзини жиловлай олади. Биз огоҳлантирувчи ақлга ҳам бўйсунмасдан уят ишлардан роҳатланишни яхши деб билувчи, (иймони) заифлашган, тубанлашган одамни назари паст, ҳарис, суюқ одам деймиз.
Юқорида, оқил одам (sophron – софрон) қаноатли, сабр-бардошли одамми, деган масалани ўртага қўйган эдик. Ҳозир шу масалани ҳал қиламиз. Оқил одам айни вақтда босиқ, қаноатли одамдир. Вужудини ўртаган эҳтиросини ақл қонунига кўра жиловлай олган одам ҳам, табиатан уятли эҳтирослардан холи, аммо гоҳо шундай эҳтирослари исён қилиб қолса, уларни боса оладиган одам ҳам босиқ, вазмин одамдир.
Ёмон эҳтирослардан холи, аммо шу эҳтиросларнинг ёмонлиги ҳақида тўғри фикри бўлган одам оқилдир. Бундан чиқадики, вазминлик оқилликнинг йўлдошидир, оқил одам вазмин ҳамдир.
Аммо, бунинг аксича, барча вазмин одамлар ҳам оқил бўлавермайди. Оқил одам тубан эҳтиросларни кўнгилдан кечирмайди, вазмин, ўзини тия олувчи одам эса тубан эҳтиросларни кўнглидан кечирадию, уларга эрк бермайди. Оқил одамда бу иккала ҳолат бўлмайди. Шунинг учун вазмин, ўзини тия олувчи одамни оқил одамга тенг деб бўлмайди.
(Энди яна бир масалани кўрамиз). Тийиқсиз одам тубанми ёки тубан одам тийиқсизми? Ёки булар ўртасида алоқадорлик йўқми? Тийиқсиз, назари паст, очкўз одам кўнглида ақл билан эҳтирослар ўзаро курашади (ва эҳтирослар ғолиб чиқади. – М.М.). Тубан одамнинг кўнглида бундай кураш йўқ, унинг ақли тубан ҳирсларга бўйсунаверади. Демак, тубан одам тийиқсиз, назари паст одамга тенг эмас (ва бир-биридан унчалик узоқ ҳам эмас. – М.М.). Аслида тубан одам тийиқсиз, енгилтак одамга нисбатан ёмонроқдир.
Одамнинг одатидан кўра табиатини тузатиш қийинроқдир. Одат кучаяверса, табиатга айланиб қолади. (Алишер Навоий ҳам «Кимғаки ёмонлик одат эрур, У кўп такрорланса табиат эрур» деб, худди Арасту каби фикр айтган эди. – М.М.). Тубан одам табиатан ёмон одамдир, шу боисдан унинг ақли ҳам ноқис, нопокдир. Тийиқсиз, очкўз одам эса унчалик эмас. Агар у табиатан ёмон бўлганида ақли (logos) ҳам ноқис бўлур эди. Хуллас, тийиқсиз одамнинг одати ёмон, тубан одамнинг эса табиати ёмон. Одатни бошқа бир одат билан алмаштириб, тузатиш мумкин, аммо табиатни ҳеч нарса билан тузатиб бўлмайди.
(Яна бир мушкул масала). Тийиқсиз, очкўз одам билим билан бехато фикрлай олса; оқил одам ҳам ҳар бир нарса ҳақида тўғри фикрлай олса, оқил одам тийиқсиз бўлиши мумкинми? Бу саволга жавоб бериш қийин. Юқорида айтганларимиздан келиб чиқсак, оқил одам тийиқсиз, очкўз бўлмайди. Яна айтган эдикки, оқил тўғри фикрлаш билан бирга, шу фикрига амал ҳам қилади. Модомики, оқил энг яхши йўлни танлар экан, у тийиқсизлик, очкўзлик қилмайди. Аммо тийиқсиз одам топқир, ўткир зеҳнли бўлиши ҳам мумкин. Эсингизда бўлса, юқорида оқил билан топқир одамларни қиёслаб, булар бир-бирига тенг эмас, деган эдик: оқил яхши йўлни (зарур йўлни) танлайди, топқир эса яхши йўлни танламаслиги мумкин. Топқир одам (яхшилар айтган ёки виждон буюрган) бирор ишнинг тўғрилигини билса ҳам унга амал қилмагани учун тийиқсиз, очкўз бўлиши мумкин. Оқил одам эса очкўз ва тийиқсиз бўлиши мумкин эмас.
ЮНОНЧАДАН Т.МИЛЛЕР ТАРЖИМАСИГА ИЗОҲЛАР
Бир файласуф ижодида уч хил «этика» (Ахлоқ илми) китобининг учраши, «Риторика» («Хитоба») нинг 1-китоби охирида ва 2-китоби бошланишида мустақил ахлоқ илми лавҳасининг борлиги жаҳон фалсафаси тарихида ноёб ҳодиса бўлиб, бу ҳодиса Арасту ва унинг фалсафий мактаби, маънавий-ахлоқий ҳаёт муаммоларига нақадар катта эътибор берганлигидан далолатдир. Арасту «Этика» китобларининг энг мухтасарини нима учун «Магниа Моралиа», «Катта этика» («Ахлоқи кабир») аталишини олимлар турлича изоҳлайдилар: 1. Бу асар Арастунинг отаси Катта Никомахга бағишлангани учун (Сўнгги янгиафлотунчи Элий фикри.). 2. Бу асар Арастунинг биринчи тўлиқ этика китобидир (В.Тайлер, 1934). 3. Бу асар ундан ҳам кичик асарнинг тўлдирилган нусхасидир (О.Жигон, 1931). 4. Бу асардаги 2 китоб Арастунинг бошқа асарларидаги китоблардан узун, каттароқдир (П.Моро, 1951). 5. Бу асар буюк, жуда муҳим панд-насиҳатлардан иборат (Хр. Панш, 1841). 6. Унда кўпгина мавзулар тилга олинган (Буюк Альберт. XIII аср).
Чиндан ҳам фақат «Ахлоқи кабир»да ўтмишдаги ахлоқий таълимотлар ҳақида боб бор (I-китоб, 1-боб.) Бу асарда омад тушунчаси ҳам тадқиқ этилган (1-китоб, 7-боб). Унда калокағатия (маънавий гўзаллик) ҳақида ҳам гапирилади (II китоб, 9-боб). Дўст кўзгудай, унга қараб, инсон ўзини билади, деган фикр бор (II китоб, 15-боб). Унда оламлар ҳукмдорининг адолати ҳақида гап бор (II китоб, 8-боб).
Мана шу масалалар «Никомах этикаси»да учрамайди, «Евдем этикаси»да қисман учрайди, холос. Бундан ташқари «Ахлоқи кабир»да эркин йўл танлаш, табиий, туғма фазилат, тўғри фикрлаш, севимли ва ёқимли одамлар, табиатни камол топтириш масалалари махсус ва анча муфассал тадқиқ этилган. Аммо бу ерда «Никомах этикаси», Х китобидаги «мушоҳадали ҳаёт»га оид муҳим бўлим етишмайди.
(Аслида «Ахлоқи кабир»да бу ҳақда ҳам фикрлар бор. – М.М.).
Ғарб Ренессанси – Уйғониш давридаги филолог (тил, адабиётчи) олимлар мазкур рисоланинг жуда ихчам ва расмий тилда ёзилганига қараб, бу асарни Арасту ёзганига шубҳа билдирган эдилар.
(Аслида «Ахлоқи кабир» ихчам, лўнда ва равон тилда ёзилган. Ўзбекча эркин таржимада, айниқса, тил равонлигига эътибор бердик. – М.М.). Ғалати услубда ёзилгани учун кўпчилик арастушунослар «Ахлоқи кабир»ни қадимги номаълум бир перипатетик (Афлотун академияси издоши) «Евдем этикаси»дан фойдаланиб ёзган компилятив (кўчирма ёки қайта баён қилинган) асар, деб ҳисоблайдилар. Аммо, айни вақтда асар услубидаги баъзи қадимий қўшимчаларга қараганда, уни кейинроқ ёзилган, деб бўлмайди. Фр.Шлейермахер (Австрия олими) 1817 йилда «Ахлоқи кабир»ни, фалсафий фикр қудрати ва яхлитлиги жиҳатларига эътибор бериб, Арастуники деб ҳисоблаш мумкин бўлган ягона асар, деб атади.
«Магниа Моралиа» («Ахлоқи кабир»)да Арастунинг жонли сўзлари кўринади, бу рисола матни – ё муаллифнинг ўз конспекти, ёки шогирдлари (дарс вақтида) ёзиб олган конспектдир, деган фикр ХХ асрда айтилди (Г.Арним, В.Тайлер). Ф.Дирльмайер (бу ҳам Австрия олими) «Ахлоқи кабир» ҳақидаги турли қарашларга хулоса ясаб, бу асар компиляция ҳам эмас, мусаввада (қоралама нусха) ҳам эмас, балки айни Арастунинг «Метафизика»дан ёки бошқа «Этика»лардан аввал ёзган ўз асаридир, деган фикрга келди. Бунинг далили асарнинг бир бутун улкан қоя каби яхлитлиги, услубий-фикрий бақувват эканлигидир. Кейинроқ муҳаррир ва ноширларнинг аралашуви бўлса ҳам жуда арзимасдир. Ф.Дирльмайер фикрича, ахлоқий муаммолар жуда ўткир қилиб ўртага қўйилишига қараганда, бу асар йиғиқ, лўнда, педагогик услубда ёзилган, илғор шогирдларнинг муҳокамаси учун мўлжалланган дарсликнинг нодир намунасидир.
Арасту «Этика»ларининг муаммолари ҳали охиригача ҳал этилмаган. Қадимшунос А.Кенни, милоддан аввалги II асргача тилга олинмагани, айрим сўзларнинг қўлланилиши доирасининг статистик таҳлили асосида «Никомах этикаси»ни Арасту асарлари рўйхатидан ўчиришни, уни «Евдем этикаси» ва қисман «Ахлоқи кабир» билан ўхшаш ҳисоблашни таклиф қилди. Арасту асарларининг аслиятини ва матнларининг қиёсий фазилатларини бундай турли-туман баҳолашлар билан эмас, балки алломанинг фалсафий фикрларини тўлиқ англаш асосида аниқлаш мумкин.
Юнончадан русчага таржима Арасту асарларининг 1883 йилги нашридан амалга оширилган.
Фалсафа тарихи олими В.В. БИБИХИН изоҳлари.Таржимон ва мазкур изоҳларга қўшимчаларнинг муаллифи – Маҳкам МАҲМУД
ЮНОНЧА-ЎЗБЕКЧА АЙРИМ ТЕРМИНЛАР
Азан – инкор аломати
Апатия – симпатиянинг зидди
Агафон – неъмат, яхшилик
Архи – ҳар ниманинг асоси
Аретос – фазл, фозиллик
Афобос – қўрқмаслик
Аналогия – ўхшашлик
Атимия – нопоклик
Аристос – олийлик
Биос – ҳаёт
Биология – ҳаётшунослик
Гносис – билим
Дианоя – оқиллик
Доксос – фикр
Дзен – яхши ҳаёт
Дейнотес – иқтидор
Дидаскалия – таълим бериш
Звериотес – ҳамвонлик
Калон – гўзаллик
Калогакатия – оқилона гўзаллик
Катарсис – покланиш
Какос – ёмонлик
Кайнос – мақтанчоқлик
Логос – тафаккур
Логика – тўғри фикрлаш, мантиқ илми
Масса – катталик
Микрос – майдалик
Метоболия – ўзгариш, таъсир
Мегалопрепея – улуғворлик
Макария – роҳатланиш
Праксис – амалиёт
Псевдос – сохталик
Психия – руҳият
Психология – руҳшунослик
Поэзис – ижод қилмоқ
Поэтика – ижод қоидалари
Софос – донолик
Тимия – ҳалоллик
Софистика– муғолата
Тимея – шон-шавкат
Философия – доноликни севмоқ
Филия – дўстлик
Филология – сўз санъати
Феликс – бахтиёрлик
Фронесис – вазминлик
Филотес – аҳиллик
Физика – табииёт
Эпистема – билим
Этос, этика – хулқ, ахлоқ
Эстезис – ҳис этмоқ
Эстетика – нафосатшунослик
РИТОРИКА (ХИТОБА)
(Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати)
БИРИНЧИ КИТОБ
1-БОБРиторика (хитоба)нинг диалектикага муносабати – Риториканинг (барча фанлар учун) умумийлиги. Нотиқлик санъати тизимини – системасини тузиш мумкинми? Аввалги нотиқлик санъати системаларининг қониқарли эмаслиги. Нотиқ (оратор) нималарни исботлаши керак? Қонун барча масалаларни иложи борича ўзи ҳал этиши керак. Бунинг сабаблари. Ҳакам (судья) ҳал этиши керак бўлган масалалар. Нима учун олимлар (тадқиқотчилар) кўпинча адлия (судлов) нутқлари ҳақида гапиришни маъқул кўрадилар? Силлогизм (асословчи фикр) билан энтимеманинг ўзаро муносабати. Риториканинг фойдаси, мақсади ва соҳалари.
* * *
Риторика билан диалектиканинг9898
Диалектика – грекча диалог, суҳбат маъносида. Афлотун (Платон) фикри: «Диалектик – савол бериб, тўғри жавоб изловчи одам. Диалектика санъати – деҳқон далага уруғ сепганидай, донишманд кўнгилларга уруғлар сепади, улардан ҳақиқат униб чиқади ва бу ҳосил абадий, ўлмас бойликдир».
[Закрыть] умумий, ўхшаш томони шундаки, ҳар иккала фан фақат айрим фанларга тааллуқли соҳа бўлмасдан, барча фанлар буларга муҳтождирлар. Ҳар иккала санъатга (фанга) барча одамлар у ёки бу даражада иши тушади, чунки барча одамлар бирор масалани муҳокама қилади, қайсидир фикрни, қандайдир одамни ҳимоя қилади ёки қоралайди. Бундай ҳолларда баъзилар тасодифга суянади, баъзилар ўз одати ёки қобилиятига қараб иш тутади. Бу икки хил ҳолатни бир тизимга, системага солиш учун иккала турдаги одамлар қандай сабабларга кўра мулоҳаза ва муҳокама оқибатида бирор фикрий хулосага келади, шуни кўриб чиқишимиз зарур, бу эса санъат (илм) нинг ишидир, буни ҳамма (олимлар) эътироф этса керак. Шу вақтгача, риторика (нутқ маданияти) ни системага солиб чиққан олимлар ишнинг фақат бир қисмини бажарганлар, холос. Чунки бу соҳада фақат исботлар (энтимемалар) нотиқлик санъати хусусиятларига эга, қолган ишлар эса ёрдамчи аксессуарлардир.
Нутқ маданияти – риторика масалаларини системага солган муаллифлар исботларнинг моҳиятини – асосларини ташкил этувчи энтимемалар ҳақида бирор сўз айтмайдилар, лекин исботлашдан узоқ масалалар ҳақида кўп гапирадилар9999
Энтимема – ақлда кўзда тутилган далил, мантиқий хулоса. Икки таниш мулоҳазадан учинчи – янги хулосани чиқариш. У риторик силлогизмдир.
[Закрыть]. Аслида гапирувчи, нотиқнинг тингловчиларда туҳматга (учраганларга нисбатан) ҳамдардлик, (туҳматчиларга нисбатан) ғазаб ва бошқа туйғуларни уйғотиши ҳакамнинг ҳукмига таъсир этиш учундир, асосий иш, бўлар иш бўлган. Бу нотиқлар (бир мавзу атрофида асосий масала қолиб, бошқа гапларни айтадиган нотиқлар) давлат тузуми илғор бўлган мамлакатларда бир оғиз ҳам гапиролмай қоладилар. Баъзи нотиқлар масалага алоқасиз ёки мавзудан узоқ гапларни айтишни қонун билан тақиқлаш зарур, деб ҳисоблайдилар, бошқа нотиқлар эса ўз ватанида шундай қонундан амалда фойдаланадилар. Масалан, Аэропаг100100
Аэропаг – қадимги Грецияда демократик тузум даврида пойтахт (Афина) асосий майдонида белгиланган вақтларда халқ тўпланиб, давлат масалаларини қандай ҳал этишни муҳокама қиладиган жой.
[Закрыть] – халқ йиғинида масалага алоқасиз гапларни айтиш тақиқланган. Бундай тартиб тўғридир, чунки ҳакамда ғазаб, нафрат, ҳамдардлик уйғотишга уриниш (яъни, аниқ исботларга қараб ҳукм чиқармай, кайфиятга қараб ҳукм чиқаришга эришиш) ҳакам фойдаланиб турган чизғич – ўлчовни қийшайтириб қўйиш билан тенгдир.
Аслида, масалани кўриб чиқувчининг вазифаси муайян воқеа (айбли иш, жиноят) содир бўлган ёки бўлмаганлигини исботлаб беришдир. Ўша воқеа муҳимми, арзимасми, адолатлими, ноҳақликми, агар қонунда (шундай воқеа ҳақида) айтилмаган бўлса, бу ҳақда ҳакам ўз фикрига эга бўлиши керак. У гапирувчиларнинг таъсирига берилмаслиги керак (Аслида нотиқлар ҳар қандай муҳокама вақтида тингловчилар ёки ҳакамга эҳтирос уйғотувчи сўзлар билан эмас, балки далил, исботлар билан таъсир этиши зарур. – М.М.).
Яхши, пухта ўйлаб тузилган қонунларда иложи борича барча ҳолатлар эътиборга олиниши, ҳакамнинг ўзбошимча хулоса чиқаришига ўрин қолмаслиги керак. Чунки, қонунлар аниқ ва тўғри (ҳалол, холис) фикрловчи, адолатли, ноҳақлик нималигини билувчи, эл манфаатини ўйловчи одамлар томонидан, пухта ўйланиб тузилиши керакки, токи уларда ўзбошимча хулосалар чиқаришга йўл қолмасин. Бирор қилмиш судда муҳокама қилинганида эса, ҳакам шошилиб ҳукм чиқаради (бу эса адолатдан эмас. – М.М.).
Қонунда айрим ҳолатлар ҳақида эмас, балки умумий тарзда ҳукмлар белгиланади. Қонунда келгусида бўладиган воқеалар ҳақида, барча фуқаролар учун умумий бўлган ҳукмлар, қарорлар берилади.
Риторика, нутқ маданияти олимлари (риторлар) айбланаётган одам бирор хатти-ҳаракатни содир этганми, йўқми, шуни исботлашнинг йўл-йўриқлари ҳақида гапирмай, кўпинча нутқ ва ё қиссанинг муддимасида ҳамда бошқа қисмларида нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида, яъни асосий масалага (асослаш, далиллашга) алоқаси йўқ фикрларни айтадилар. Шу сабабли, бу олимлар халқ олдида сўзланадиган нутқ ҳақида эмас, ҳакамлик – судлов нутқлари ҳақида фикр юритадилар. Аслида судлов нутқи айрим фуқароларнинг иши ҳақида, халқ олдида сўзлаш эса бутун мамлакат, халқ тақдири учун аҳамиятли масалалар ҳақида бўлади, яъни халқ олдида сўзлаш ҳакамлик нутқига нисбатан муҳимроқ ва юксакроқ ҳисобланади. Шунга қарамай, аввалги риторика олимлари халқ учун сўзлаш ҳақида эмас, ҳакамлик нутқига кўп эътибор беришади (бу ажабланарлидир). Ҳар икки турдаги нутқ учун далиллаш, исботлаш қонун-қоидалари бир хил, умумийдир. Шу сабабли, тўғри йўл – нотиқнинг ўз фикрига тингловчиларни ишонтириш йўлидир, ишонтириш учун эса асос, далиллар келтиришни, фикрни исботлаш йўлларини билиш талаб қилинади (Чунки, барчамиз далил-исботли фикрларга кўпроқ ишонамиз). Риторик исбот энтимемадир, бу эса силлогизмларнинг101101
Силлогизм ёки энтимема – икки таниш фикрдан учинчи, янги хулосани чиқариш.
[Закрыть] бир туридир. Ҳар қандай силлогизм эса, бутунича ёки баъзи қисмларига кўра диалектика (жадалий фикр) соҳасига тааллуқлидир. Шу сабабли, силлогизм (асословчи фикр) нималардан ва қандай тузилишини билган нотиқ силлогизм ҳақидаги билимларига энтимемалар ҳақидаги, яна энтимема – мантиқий силлогизмдан қандай фарқланишига оид билимини ҳам қўшганидан сўнг энтимема (риторик исбот)ни тузишга ҳам қобилиятлироқ бўлади. Биз худди шу қобилиятимиз билан ҳақиқатни ёки ҳақиқатга яқин нарсани топа оламиз. Шуниси ҳам борки, одамлар табиатан ҳақиқатни излаб топишга қобилиятли бўладилар ва кўпинча ҳақиқатни топадилар ҳам. Зотан, ҳақиқатни излаб топишга қобилиятли одамлар ҳақиқатга яқин нарсани топишга устароқ бўладилар.
(Таржимон изоҳи. Арасту ҳакимдан аввал ўтган риторика – нутқ маданияти, нотиқлик санъати олимлари ўз системаларида асосий масалани четлаб ўтганлар, улар нотиқ фикрини далиллаш ҳақида эмас, судлов нутқида ҳакам – судьянинг кайфиятига таъсир қилиш, унда ҳамдардлик ёки ғазаб ва нафрат уйғотиб, нотиқ учун фойдали қарор чиқариш йўллари ҳақида фикр юритганлар. Арасту ҳам кейинроқ бу ҳақда кенг фикр юритади, лекин у аввалроқ нутқда тингловчиларни ишонтириш учун фикрни далиллаш, исботлаш йўллари ҳақида гапиради).
Риторика илмида адолат ва ҳақиқатни топиш йўллари ўрганилгани учун у фойдали илмдир.
Аслида табиатан, адолат ва ҳақиқат ўзининг зидди бўлган ёлғон ва ноҳақликдан кучлидир. Лекин, агар (баъзи ҳолларда) ёлғон ва ноҳақлик адолат ва ҳақиқат устидан ғалаба қозонса, буни қоралаш зарур, бу ҳол нафратга сазовордир. Бундан ташқари, биз аниқ билимларга эга бўлсак-да, шу билимларимиз билан баъзи одамларни ўз фикримизга ишонтиришимиз жуда қийин бўлади, чунки аниқ билимлар билан маърифатли одамларни ишонтириш мумкин, кўпчиликни (оломонни) эса аниқ билимлар билан ҳам ишонтириб бўлмайди. Биз кўпчилик олдида гапирганимизда албатта барчага тушунарли бўлган далиллар ва фикрларни айтишимиз керак. (Оломонни қандай йўллар билан ишонтириш ҳақида «Топика»102102
«Топика» – Арасту асари. Унда исботлаш санъатида кўпчилик тан олган, эътироф қилган фикр, ҳикматли сўзлар, халқ мақоллари исбот учун келтирилиши айтилади.
[Закрыть] асарида айтган эдик (Форобий бу асарни «Тубиқа» дейди.).
Бошқа санъатлар – илмлардан ҳеч бири қарама-қарши асослар (муқаддималардан) хулоса чиқариш билан шуғулланмайди. Фақат риторика ва диалектика қарама-қаршиликлар билан шуғулланади. (Прокл103103
Донишманд Прокл (412–486) Афлотуннинг «Кратил» асарига ёзган комментарийси – шарҳида «Арасту ва софистлар фақат риторика ва фақат диалектика санъатлари одамларни ишонтира олади ёки хато фикрдан қайтаролади» дейди.
[Закрыть] ҳам Афлотуннинг «Кратил» асарига шарҳида фақат риторика ва фақат диалектика қарама-қарши фикрлардан қайси бири тўғри, қайсиниси нотўғрилигини исботлаб, ишонтира олади, дейди). Қарама-қарши фикрлар табиатан тенг қувватли бўлмайди, икки қарама-қарши фикрдан ҳақиқийси, тўғриси, табиатан афзалроғи, яхшироғи кўпроқ ишонтириш қувватига эга бўлганидир. (Ле кин, гоҳо одамлар бугунги, ҳозирги фойдани ўйлаб, нотўғри фикрни ҳақиқий деб ишонадилар. – М.М.).
Ўз гавдаси (оёқ-қўли) билан ўзига ёрдам беролмаслик (қўрқоқлик) уятли, шармандали ҳол бўлганидай, одам сўзи (ақли) билан ўзига ёрдам беролмаслиги ҳам уятли, шармандали ҳолдир. Зотан, гавдасидан фойдаланишдан кўра, сўздан фойдаланиш жонли мавжудотлар ичида инсонга хосдир (Фақат калтафаҳм, илм-маърифатсиз одамларгина гавдасидан – оёқ-қўлидан, фойдаланиб ўз фикрини ўткизадилар. Оратор, моҳир нотиқ Исократ104104
Ритор (нутқшунос) ва нотиқ Исократ (Перикл замондоши 436–338) риторика санъати ҳақида бундай дейди: «Риторика – вужудга эмас, руҳга алоқадор энг муҳим масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади». (Македония Афинани босиб олганида Исократ қул бўлишни истамай, ўзини ҳалок қилган).
[Закрыть] айтган эдики, риториканинг барча санъатлар – илмлардан афзаллиги руҳнинг жисмдан афзаллиги кабидир (А.Ф.Лосев изоҳи). Агар кимдир сўз қувватидан ноҳақ ишлар учун фойдаланувчи одам жуда кўп зарар келтиради, деса, қўшимча қилиш мумкинки, бошқа барча неъматлардан ҳам ноҳақ ишлар учун фойдаланиш зарарлидир. Хусусан, жисмоний кучдан, соғлиқдан, бойликдан, ҳарбий раҳбарликдан оқилона фойдаланиш (ўзига ва эл-юртга) кўп фойда келтиради, бу неъматлардан ноҳақ ишлар учун фойдаланиш эса кўп зарар келтиради.
Бу сўзлардан кўринадики, диалектика каби риторика (сўз санъати) ҳам айрим бир соҳа учун эмас, балки барча соҳаларга алоқадор ва фойдалидир. Риторика илмининг иши айрим одамни бирор фикрга ишонтириш эмас, балки барча одамларни (фойдали ва тўғри) фикрга қандай ишонтиришнинг усуллари, қоидаларини ўргатади. (Бу эса нутқ маданияти ва нотиқлик санъатининг эл-юртга фойдали илм эканлигини кўрсатади). Бошқа илмлар, масалан, медицина – соғлиқни сақлаш ва турли касалликларни даволаш учун фойдали бўлганидай, риторика – барча нотиқлар учун (хусусан, доимо тингловчиларга, ўқувчиларга, талабаларга ваъз айтувчи ўқитувчилар учун) жуда фойдалидир.
Мантиқ илмида сўздан адаштиришга уста одамни софист деганларидек, риторика ва диалектика илмларида ишонтириш санъатига моҳир одамларни диалектик деб атайдилар.105105
Арасту диалектика ва софистикани таққослаб айтади: «Диалектикани билувчи – ҳақиқий донишманд, софистика эса сохта донишмандликдир». М.Форобий софистикани – муғолата – хато фикрлаш, дейди.
[Закрыть]
Ҳозир энди сўз санъати қоидаларига, тингловчиларни ҳақиқатни топишга йўлловчи, далиллаш, исботлаш қоидалари, усулларини кўриб чиқишга ўтамиз.