282 000 книг, 71 000 авторов


Электронная библиотека » Аристотель » » онлайн чтение - страница 19

Читать книгу "Ахлоқи кабир"


  • Текст добавлен: 30 апреля 2024, 07:40


Текущая страница: 19 (всего у книги 21 страниц)

Шрифт:
- 100% +
14-БОБ

Ноҳақ қилмишларнинг турли мезонлари. Оғирлаштирувчи ҳолатлар. Ёзилган ва ёзилмаган қонунларнинг бузилиш ҳоллари

* * *

Ҳақиқат тўғрисидаги таълимот мана шундай тарзда изоҳлана қолсин.

Аслида ҳар қандай ноҳақ хатти-ҳаракатлар, маънавий бузуқликдан, ахлоқсизликдан келиб чиқади. Баъзан энг аҳамиятсиз, майда-чуйда ножўя ишлар, қилмишлар ҳам агар маънавий жиҳатдан қаралса, энг катта жиноятлар ҳисобланиши мумкин, масалан Каллистрат (афиналик стратег ва нотиқ Мелакопни ибодатхона қурган ишчиларга уч марта ярим оболдан кам ҳақ тўлагани (яъни, муқаддас қурилишга ажратилган пулдан озгина уриб қолгани) учун айблади. 190190
  Юқорида, 41-изоҳга қаранг. Бу воқеа бошқа манбаларда учрамайди.


[Закрыть]

Адолат, ҳақиқат соҳасида зиддият, қарама-қаршиликлар ҳам учрайди. Бундай хатти-ҳаракатларга баҳо беришда шахснинг бирор имконият, шароит туғилса, жиноят қилишга қобил эканига қаралади. Ибодатхона қурувчиларини ярим обол қийматидаги уч тангага алдаган одам бошқа ҳар турли жиноятларни қилишга ҳам тайёр, уста ҳисобланади.

Баъзан қилмишлар, хатти-ҳаракатларнинг муҳимлиги бир-бирига қиёсланиб аниқланади. Баъзан эса келтирилган зарарга қараб иш тўғрисида ҳукм қиладилар. Энг катта жиноятлар ҳар қанча жазо берилса кам бўладиганидир. Бундай жиноят олдида ҳар қандай жазо арзимайдиган бўлиб қолади. Даъвоси йўқ бўлган оғир жиноят – унинг учун муносиб тарзда товон тўлашнинг иложи йўқ, азият чеккан, дучор бўлган киши ҳеч бир бадалдан қониқиш, қаноат ҳосил қила олмайдиган жиноятдир. Бировга етказилган, қилинган ёвузлик тузалмайдиган, бедаво бўлса – оғир жиноятдир. Судлов ва жазо эса ўша жиноят дардига шифо беришнинг ўзига хос бир туридир.

Жабрланган, ҳақоратланган одам агар ўз жонига қасд қилган бўлса, ноҳақлик қилган одам янада кўпроқ жазога лойиқ бўлади. Софокл деган нотиқ191191
  Софокл – мил. авв. V аср охирларида яшаган машҳур нотиқ. Бу трагедиянавис шоир Софокл эмас, ундан кейинроқ ўтган.


[Закрыть]
(бу, машҳур шоир, драматург эмас), айблов нутқида Эвктемонни ҳимоя қилиб сўзлар экан, жабр кўрган киши ўз жонига қасд қилган экан, жиноятчига ҳам шундай жазодан кўра камроқ жазо берилса норозиман, деган эди.

Баъзан эса жиноятнинг оғирлиги олдин ҳеч ким томонидан бундай жиноят содир этилмаганлиги ёки фақат камгина одамлар бундай ишга журъат қилган, қўл урганлигига қараб баҳоланади. Яна бир одам бир хил жиноятни кўп маротаба содир қилганлигига қараб ҳам баҳоланади. Баъзи ножўя ишлар, хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ва жазолаш учун янги воситаларни кашф қилиш, ижод қилишга тўғри келади. Масалан, Аргосда бир одамни жазо лаш учун янги қамоқхона қурилган. Кейин ноҳақлик қилувчи қанчалик раҳмсиз, шафқатсиз ёвузлик қилган бўлса, шунча оғир жиноят ҳисобланади. Яна атрофлича, пухта ўйлаб қилинган жиноятлар ҳам оғир деб баҳоланади. Ёки бирор ножўя қилмиш ҳақидаги ҳикоя эшитувчиларда, тингловчиларда ҳамдардликдан кўра кўпроқ қўрқув, даҳшат уйғотганда ҳам янада оғир жиноят ҳисобланади.

Нотиқлик санъати назарияси – риторикада яна бир одам кўп маротаба қонунбузарлик ва жиноят қилганлиги оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳоланади. Бир одам бирданига қасамёдни, шартномани, кафолатни, никоҳ бирлашмаларини тузиш ҳақидаги ҳуқуқларни бузган бўлса, бундай ҳолатларда биз кўпгина ноҳақ ишларнинг, кирдикорларнинг жами билан иш кўрамиз.

Агар ноҳақлик, адолатсизлик қонун идоралари ходимлари томонидан содир этилса бу ҳолат айбни янада оғирлаштиради. Бундай ножўя ҳаракатларни масалан ёлғон гувоҳлар қиладилар. Булар судда, ёлғон гувоҳлик жазоланадиган жойда шу ишга журъат қилган бўлсалар, бошқа жойларда нималар қилмайдилар? Одамлар (айниқса) жуда уяладиган, хижолат бўладиган ножўя хатти-ҳаракатлар ҳамда агарда одам ўзининг валинеъмати, яхшилик, мурувват кўрсатувчисига нисбатан ёмон муносабатда бўлган тақдирдаги ҳаракатлар ҳам оғир гуноҳ ҳисобланади: бу ерда янада айбдорроқ ҳисобланади, биринчидан у ёвузлик қилаяпти ва иккинчидан эса эзгулик, яхшиликка ёмонлик қилмоқда.

Ёзилмаган қонунларни бузадиган ножўя хатти-ҳаракатлар жуда катта муҳим аҳамиятга эга бўлади, чунки энг яхши ахлоқий, маънавий сифатларга, хислатларга эга бўлган одам ҳеч ким мажбурламаган ҳолда, ўзи ихтиёрий тарзда одил, адолатли инсон бўлади. Ёзилган қонун эса мажбур ловчи характерга эга бўлади, ёзилмаган қонундан узоқ, холи бўлади. Бошқа бир томондан эса ўша одам ножўя ҳаракатлари, ишлари билан, ёзилган қонунларнинг тескарисини қилади. Бундай ҳолатлар эса ўша одамнинг айбларини янада кўпайтиради, чунки оғир жазо берувчи қонунларни бузган одам енгил жазога лойиқ ишларни ҳам қила олади.

Шундай қилиб шу тарзда (яъни юқоридагидек) биз жиноятни нима, қандай ҳолатлар оғирлаштириши ва қандай ҳолатлар жиноятни енгиллатиши ҳақида гапириб ўтдик.

15-БОБ

«Нотехникавий» далилларнинг турлари бешта: қонун, гувоҳлар, шартномалар, қийноқ ва қасам. Улардан қандай фойдаланиш мумкин?

***

Юқоридаги изоҳларимиздан кейин энди «нотехникавий» деб аталувчи далиллаш усулларини тартиб билан кўриб чиқишимиз керак; улар махсус адлия нутқи соҳасига тааллуқли бўладилар. Бундай далиллар беш турли: қонунлар, гувоҳлар, шартномалар, қийноқ остидаги кўрсатмалар, қасамлар. Энг аввало бу соҳадаги қонунлар ҳақида ва улардан қандай фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида гапирамиз.

Кўриб чиқилаётган иш ҳақида ёзма қонунларда айрим, ҳукм топилмаса, ҳакам (судья) ва суд аъзолари ёзилмаган, лекин умуминсоний қарашлар, адолат, инсоф, ҳақиқатга яқин умумхалқ қонунига асосланиши керак бўлади, чунки, табиий ҳақиқат билан умумхалқ қонуни (ҳозирги тилда миллий урф-одат, анъаналар)га кўра ҳукм чиқарилади. 192192
  «Риторика»нинг II китобида ҳам шу фикр учрайди. Арасту «Сиёсат» асарида Демосфен нутқларидаги каби «Энг адолатли оқиллик» ҳақида сўзлайди.


[Закрыть]
Ёзма қонунлар тез-тез ўзгариб туради, ёзилмаган, халқ анъаналари, одатлари эса минг йиллар давомида шаклланган бўлади.

Шунинг учун Софоклнинг «Антихона» трагедиясида мана бу ҳикматли гапларни кўрамиз. Антихона шоҳ Креонтнинг қарорига қарши тарзда, лекин ёзилмаган қонунга мувофиқ ҳолда, акасининг жасадини тупроққа топширганини бундай оқлайди:

 
Бу қонунлар кеча ёки бугун чиқарилмаган,
Балки улар мангу барқарор.
Мен ким қарши бўлса ҳам,
Бу одатларга ҳурматсизлик қила олмайман. 193193
  Юқорида, 86, 87-изоҳларга қаранг.


[Закрыть]

 

(Софокл трагедиясида тасвирланишича, Фивлар шаҳрига етти давлат бирлашиб ҳужум қиладилар, лекин енгиладилар. Фивлар, яъни ўз ватанига қарши олти подшоҳни қўшинлари билан бошлаб келган Полиник (Антихонанинг акаси) жангда ҳалок бўлади. Фивлар шоҳи Креонт ватан хоини Полиникнинг жасади дафн этилмасин, қарға-қузғунларга ем бўлсин, агар кимки бу фармонни бузса ўлим жазоси берилади, деб фармон чиқаради. Антихона акаси Полиникнинг хоинлигини оқламаса ҳам, сингиллик ва одамийлик бурчини бажариб, уни кечаси яширинча дафн этади. Эртасига, бу маълум бўлиб, Антихона ўлимга ҳукм этилади.

Софокл асарида Ватан олдидаги бурч билан инсонийлик бурчи ўртасидаги зиддиятли руҳий кечинмалар коллизияси ёритилган. Бу ерда Арасту ким ҳақлиги ҳақида ўз хулосасини айтмайди, лекин у Антихонанинг инсоний бурчини бажариши расмий, ёзма қонунга зид келса ҳам, маънавий жиҳатдан юксакроқ эканлигини айтади. Умумхалқ фикри, одати ёзма қонунга нисбатан маънавий жиҳатдан афзалроқдир, дейди. – М.М.)

Шу каби ҳолатларда бир қонун бошқа аълороқ қонунга зид келиб қолмаслиги ёки ўзига ўзи зид келмаслиги учун ҳаракат қилиш зарур. Масалан, бир қонунда ҳакамларнинг расмий қарори қандай бўлишидан қатъи назар, кучга киради, деб айтилган. Бошқа бир қонун эса қонунга қарши бўлган қарорларни нашр қилишни, оммага билдиришни тақиқлайди. Агарда қонун икки хил маънони билдирса, у томонга ёки бу томонга фойдаланса ҳам бўлаверади деб ҳисобланса, бундай ҳолатда уни адолат ва одамийлик нуқтаи назаридан, маъқулроқ эканлигини аниқлаш керак бўлади, кейин эса улардан фойдаланиш, уларни ишлатиш, қўлланиш лозим.

(Ҳар ким ўз манфаатини кўзлайди. Қонун эса халқ ва давлат манфаатини (камроқ ҳолатларда шахс манфаатини ҳимоя қилади. Абул Аъло алМааррий фикрича (Х аср), «Қонун халқни тўрга тушириб, қонини ичувчи ўргимчак ини». Арасту фикрича эса, қонунни алдаш беморнинг ўз дардини яшириб, шифокорни алдашга ўхшайди. – М.М.)

Шу тарзда қонунлар тўғрисидаги саволни кўриб чиқдик. Гувоҳларга келсак, улар икки турда бўладилар: қадимгилар ва янгилар. Бу охиргилари эса яна қуйидагиларга бўлинадилар: хавфли бўлса ҳам ёлғон кўрсатма беришга таваккал қилувчиларга ва бундай таваккалчиликка, хатарга йўл қўймайдиганларга ажратиладилар.

(Қадимги гувоҳлар деганда машҳур шоирларни ва бошқа шон-шарафли зотларни кўзда тутаман, уларнинг ҳукмлари ҳаммага машҳурдир. (Афсуски, ҳозирги қонунларда Ҳомер, Шекспир, Алишер Навоий, Фузулийнинг машҳур ҳикматли сўзлари гувоҳ сифатида ўтмайди. Сабаби – судьялар буларни ҳужжат сифатида тан олмайди. – Тарж.)

Масалан, барча афиналиклар Саламин (билан иттифоқдошлик) ҳақида Ҳомернинг сўзларини, Тенедос ороли аҳолиси Сигей аҳли ҳақида гапирганида коринфлик Периандр (етти донишманднинг бири) гувоҳликка чақирадилар.194194
  Ҳомер. «Илиада», II қўшиқдан:
Саламиннинг ўн икки кемасин бошлаб,Паҳлавон Аякс, Телемон ўғли ёрдамга келди.  Байтдан кўринадики, Троя уруши вақтида Саламин ороли халқи Афинага иттифоқчи бўлган.
  Периандр – Коринф тирани. Тарихчи Херодот уни золим, ёвуз эканлигини айтади. Етти донишманднинг бири – Периандр бошқа шахс бўлса керак. Арасту айтган бу воқеа бошқа манбаларда учрамайди.


[Закрыть]
Клеофонт (лаш карбоши) давлат арбоби Критийга қарши сўзлаётганида Солон элегиясидаги қуйидаги сўзларни гувоҳликка чақиради:

 
Жингалаксоч Критийга айт,
Қулоқ солсин отахонига. 195195
  Клеофонт – Пелопеннес урушлари давридаги лашкарбоши, нотиқ. У Спарта талаби билан Афина деворларини бузишга қарши чиққани учун 30 тиран бошқаруви вақтида ўлимга ҳукм этилган. Бу шахс Лисий нутқида, Ксенофонтнинг «Юнонистон тарихи»да тилга олинган.
  Критий Каллесахр ўғли. 30 тиран бошқаруви етакчиси. У ёшлигида Суқрот суҳбатларини эшитган, лекин тушунмаган. (Агар тушунса, тиранлар қаторида бўлмасди. – М.М.)
  Солон – Афиналик машҳур қонуншунос (мил.авв. VII–VI асрлар). Етти донишманднинг бири – Ҳик матларидан бири: «Сира ҳаддан ошманг». Қаранг: Плутарх. Қиёсий ҳаётномалар. Солон.


[Закрыть]

 

(Бу ерда лашкарбоши Критийнинг ёшликдаги устози Суқрот кўзда тутилади. М.М.).

Бундай гувоҳликлар рўй берган воқеа-ҳодисаларга нисбатан қўлланилади.

Бўлғувси, келгуси воқеаларга нисбатан гувоҳлар бўлиб башоратларни тушунтирадиган одамлар хизмат қиладилар, масалан Фемистокл тушда кўрилган ёғоч деворлар кемаларда жанг қилиш лозимлигини англатади деб айтган эди.196196
  Фемистокл – Афинали давлат арбоби, машҳур лашкарбоши. Эрон-Юнон урушлари даврида Афина денгиз флотини кучайтирган, шаҳарни мустаҳкам қилган, Пирей бандаргоҳини қуришга бош бўлган. Фемистокл Саламин жангида Эрон флоти устидан ғалаба қозонган.


[Закрыть]
Бундан ташқари, аввал айтганимиздек, мақоллар ҳам гувоҳлар бўлиб хизмат қиладилар, масалан қари одам билан дўстлашмасликни маслаҳат берадиган киши учун мана бу мақол гувоҳ бўлиб хизмат қилади: «Ҳеч қачон қари одамга яхшилик қилма». Ўлдирилган оталарнинг болаларини ҳам ўлдиришни маслаҳат берувчилар учун эса «Отасини ўлдириб, болаларини соғ-омон қолдирган одам ақлли эмас, калтафҳмдир» деган (бўлмағур) мақол бор.197197
  Суда (ёки Свида)нинг Византия лексикони (изоҳли луғати). Шу луғатда мақолни давом эттириб айтилган «бахил, ҳасадгўй болага, сергап аёлга, ақлсиз гўдакка, қўшнининг итига яхшилик қилманг», деган фикр бор.


[Закрыть]
Янги гувоҳлар – ҳаммага маълум, таниш бўлганлар қандайдир бир фикр билдирган эдилар; уларнинг фикр-мулоҳазалари айнан шу масалалар, саволлар бўйича судлашаётган, даъволашаётган одамларга фойда келтиради. Масалан, Эвбул судда Платоннинг Харетга қарши Архибий198198
  Эвбул – юнонистонлик нотиқ ва демагог, машҳур нотиқ Демосфеннинг рақиби. Эвбул стратег бўлган вақтида Афина давлатининг ҳарбий қудратини оширишга эмас, ўйингоҳ, томошагоҳларга кўпроқ маблағ ажратиш ҳақида қонун чиқарган. Македония подшоҳи Филиппга сотилган ва Афинага зарарли сулҳ шартномасини тузган.
  Харет – Афиналик лашкарбоши. У жасурлик ва олий ҳимматлик билан эмас, балки исрофгарчилиги, ёвузлиги, тарафдорларни сотиб олиши билан машҳур эди. У, Херонея жангида ўлган деб тахмин қилинади (мил. авв. 338 йил).
  Бу ерда Аристофанга рақиб бўлган комедиянавис Платон ҳақида сўз боради. Асарларидан айрим парчаларгина бизгача етиб келган: Грекча: Comikorum Atticorum fragmenta/ v/1/ Lipsiac (Лейпциг), 1880.


[Закрыть]
ҳақида айтган гапларидан фойдаланган эди: «У туфайли мамлакатда очиқчасига фоҳишабозлик, ахлоқсизлик кучайиб кетди». Ёлғон гапираётганлиги фош бўлишидан хавфсировчи одамлар ҳам янги гувоҳлар жумласига кирадилар. Кўриб чиқилаётган воқеа рўй бердими ёки йўқми каби саволларни ечиш вақтидагина бундай одамлар гувоҳлар бўлиб хизмат қиладилар, лекин воқеанинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашда улар гувоҳ бўла олмайдилар. Масалан бирор бир хатти-ҳаракатнинг (ишнинг) адолатли ёки адолатсиз, фойдали ёки фойдасизлиги ҳал қилинадиган масалаларда улар гувоҳ бўла олмайдилар. Бунга ўхшаган ҳолатларда ишга алоқаси бўлмаганлар холис гувоҳлардир. Энг ишончли гувоҳлар қадимги гувоҳлар (донишмандларнинг фикрлари). Чунки улар порага сотилмайдилар…

Айбланаётган одамнинг айбини исботлаш учун гувоҳлар бўлмаган вақтда ёлғон гувоҳларга ва пулга сотилишга йўл бермаслик учун ҳакамлар, судьялар адолат, ҳақиқат, оқилона йўл тутиш ва эҳтимоллик асосида ҳолатни баҳолашлари зарур. Ўзини оқлашга гувоҳи бор одам билан гувоҳсиз одам тортишиб қолганида эҳтимоллик, тусмол, гумон далил ўрнига ўтмаслигини айтиши керак. Яна айтиш керакки, фақат сўзларга ишониладиган бўлса, гувоҳларнинг нима ҳожати бор?

Айбловчи нотиқ ва унинг рақиби, ҳар икки томон ўз сўзларининг исботи учун холис гувоҳлар топиши адолатли ҳукм хулосага келиш учун фойдалидир. Агар гувоҳлар ишончли одамлар бўлсалар, мазкур ишга алоқадор бўлмасалар ҳам, айбланаётган ёки айбловчининг шахсини, маънавий фазилатларини ёки нуқсонларини айтиб бериши масалани одинлаштириши мумкин.

Биз аввалги фаслларда кўриб чиққан умумий асослар топлар ва энтимемалардан фойдаланиб, гувоҳнинг айбланувчига ёки айбловчига дўст ёки душман эканлигини, иши кўрилаётган одамларнинг ҳурмат-обрўйи ёки бўлмағур ёмон эканлиги ҳақида тўлиқ ёки қисман маълумотлар олиш мумкин.199199
  Арасту. Риторика. II китоб, 23-боб.


[Закрыть]

Шартномага келсак, уларнинг маъносини қай даражада кўпроқ ёки камроқ тасаввур қилиши ҳақи да, уларнинг ишончга сазовор лойиқ бўлишлари ёки лойиқ эмасликларини кўрсатиш ҳақида гапириш нотиқ учун фойдалидир. Агарда шартномалар нотиқнинг фойдасига далолат берса у ҳолда уларни ишончли ва қонуний кучга эгалигини намоён қилиш лозим; агарда улар рақибнинг фойдасига далолат берса (кўрсатса), у ҳолда аксини, муҳим эмаслигини исботлаб бериш керак.

Шартноманинг ишончли ва ишончсиз далиллари гувоҳлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалардан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайдилар, чунки қандай шахслар уларга имзо чекишлари ва уларни қандай одамлар сақлашларига боғлиқ ҳолда шартномалар ишончли ёки ишончсиз бўладилар. Бир бора шартнома тан олиндими, эътироф этилдими, унинг аҳамиятини ошириш керак, агарда у биз учун маъқул, ижобий бўлса, шартнома ҳам қисман қонун кучида бўлади. Лекин шартномалар қонунга куч бермайди, аксинча қонунлар қонуний шартномаларга куч беради ва умуман ўша қонуннинг ўзи қисман шартномадир, демак кимки қонуний шартномага ишонмаса ёки уни бекор қилса, ўша одам қонунни бузган ҳисобланади.

Одамлар орасидаги ихтиёрий муносабатларнинг катта қисми шартноманинг бошида асосланган бўлади ва шунинг учун шартнома ўз кучини йўқотиши билан одамлар орасидаги ҳамкорлик ҳам кучини йўқотади. Агарда қонуний шартнома биз учун маъқул бўлмаса ва рақибларимиз учун эса маъқул бўлса, бундай ҳолатда энг аввало биз учун маъқул бўлмаган, ижобий таъсир кўрсатмайдиган қонуний шартномага эътироз билдиришимиз лозим.

ТАРЖИМОН ИЗОҲИ

Арасту шу фаслда яна суд муҳокама, тортишувлари вақтида айбловчи ва айбланувчиларнинг ўз сўзи ҳақиқатлигини (ҳақлигини) исботлаш мақсадида юнон маъбудлари номига қасам ичиш одатлари ҳақида ёзади. Маъжусийлик динига халқ орасида ишонч-эътиқод заифлиги сабабли кўп одамлар ёлғондан қасам ичишга ҳам ўрганиб қолганлар. Шу сабабли ҳакамлар, судьялар, айбловчилар бу қасамларга унчалик ишонмаганлар. Лекин, судьялар, гувоҳлар қонун талабига кўра муҳокама бошланиши олдидан «ҳақиқатни гапираман», деб қасам ичганлар.

Шу ўринда Арасту аввалроқ яшаб ўтган машҳур файласуф Ксенофаннинг муҳим бир фикрини келтиради. Ксенофан айтган эдики, суд тортишувида томонлардан бири ҳақиқий диндор, иймонли одам, бошқаси динсиз одам бўлса, тенглик бузилади ва судлашув адолатли бўлмайди, гўё паҳлавон одам билан нимжон одам курашга тушгандай кўринади.200200
  Колофонли Ксенофан (мил. авв. VI–V асрлар) – файласуф ва шоир, Элея фалсафий мактаби асосчиси. У, юнонларнинг мифологик «илоҳ»ларини ахлоқсиз ва Худо эмас, деб, Ҳомер ва Гесиод асарларининг «илоҳлар»га доир қисмини танқид қилган.


[Закрыть]
Художўй одам ростдан қасам ичади, динсиз одам ёлғон қасам ичади. Лекин динсиз одамнинг қасамига ишониш мумкин эмас.

«РИТОРИКА»НИНГ 1-КИТОБИГА ИЗОҲ ВА ШАРҲЛАР

Биз фойдаланган русча матн 1894 йилда Н.Платонова грекчадан русчага таржима қилиб, нашр этган матнга асосланган. Зарур ўринларда биз ҳам грекча луғат ва терминлардан фойдаландик. Масалан, арете – фазилат; агафон – оқкўнгиллик; кало-кагатия – оқилона гўзаллик; фрагменторум – асардан парчалар; энкомий – мадҳия; энтимема – далилнинг бир қисми (2-қисми – ақлда мавжуд); топлар – барча эътироф қиладиган умумий асослар, далиллар, ҳикматлар. Диано-этика – оқилона хулқлар. Мегатос – улуғлик. Софос – донолик ва ҳ.к.

Изоҳ ва шарҳларни Маҳкам Маҳмуд ва Назарбек Раҳим таржима қилиб, тўлдирган.
Маҳкам МАҲМУДОВ,
Рашидхон ШУКУРОВ
АРАСТУ «РИТОРИКА»СИДА НОТИҚЛИК САНЪАТИ ВА МАЪНАВИЯТ МУАММОЛАРИ

Қадимги Юнонистонда риторика – хитоба санъати поэтика билан узвий алоқадор бўлса-да, у давлат бошқаруви, давлат ва жамоат арбобларининг сиёсий фаолияти, сулҳ ва ҳарб, уруш ва тинчлик, ватан ҳимояси, давлатнинг иқтисодий ҳарбий қудратини ошириш, шон-шуҳратли ишлар, қаҳрамонликларнинг барчаси ватан учун деб билувчи халқ олдида энг муҳим муаммоларни муҳокама қилиш, ўз мақсади, таклифи, сиёсий йўлининг ватан ва халқ манфаатларига мувофиқ эканлигини далиллаш каби ҳаёти зарурат билан боғлиқ эди. Эллада вилоятларида ва пойтахтларида Алкивиад, Дионисий, Горгий, Исократ, Ликург, Солон, Демосфен ва бошқа давлат, жамоат арбоблари халқ олдида нутқ сўзлар экан, аввало шахсий фазилатлари, сўнг риторика санъатини яхши эгаллаб олгани сабабли, ўз фикрларини мантиқий далиллар, фуқароларни буюк ишларга сафарбар қилар эдилар. Эллада давлатлари гуллаб-яшнаган даврларда поэтика илмига нисбатан риторика илмига қизиқиш жуда катта эди.

Суқрот, Пифагор, Эмпедокл, Демосфен, Фокион, Протагор ва бошқа донишмандлар поэтика ва риторика санъатларини фалсафий талқин қилиб, фалсафанинг муҳим қисмига айлантирдилар. Лекин, Арастунинг бошқа риторлардан фарқи шундаки, у риторикани фақат сўз санъати деб чекланмай, уни ахлоқ билан, инсон руҳий олами билан, маънавият билан боғлиқ ҳолда тушунтирди. Арасту «Риторика»си унинг «Поэтика»сига нисбатан фалсафий теранлиги, жўшқинлиги, серқирралиги, салмоқдорлиги билан ажралиб туради. Антик дунё маданиятининг атоқли билимдони, қадимшунос олим А.Ф. Лосевнинг ёзишича, мумтоз юнон маданияти даврида давлат, жамият ва шахс муносабатлари адолатсеварлик, виждон-эътиқод, мардлик, самимийлик, табиатга яқинлик, ор-номус, ватан ва халқ ишига фидойилик каби инсоний фазилатлар иззат-ҳурматда, қадри баланд эди.201201
  А.Ф.Лосев. Античные терории стиля в их историкоэстетической значимости // «Античные риторики» китобидан. Изд. МГУ, 1978. стр.8.


[Закрыть]

Македониялик Александрнинг истилочилик урушлари оқибатида жуда катта ҳудудларни бирлаштирган монархия, империя даврида вужудга келган эллинизм маданияти ҳаётида юқорида айтилган инсоний фазилатлар ўрнини кибру ҳаво, барча соҳалардаги фаолиятни шахсий манфаатга бўйсундириш, мол-дунё тўплаш, мансабпарастлик, шуҳратпарастлик авж олди. Бу ўзгаришлар фалсафанинг асосий масалаларига кучли таъсир қилолмаса-да, поэтика назарий қоидаларини ўзгартиролмаса-да, риторика илмининг мазмуни ва савиясига салбий таъсир кўрсатди. Риторика илмидаги бундай орқага кетишни Арасту (мил.авв. 384–322) асари билан Галикарнасли Дионисий (мил. авв. 55-58 йиллар) асари ўртасидаги фарқларда ҳам кўриш мумкин. Агар Арасту «Риторика»сида бутун инсоният тақдирига қизиқиш, адолат ва ҳақиқатни, ватан ва халқ манфаатларини ҳимоя қилиш асосий ўрин эгалласа, Дионисийнинг «Сўз бирикмалари ҳақида», Деметрий (милодий I асри) нинг «Услуб ҳақида» асарида мазмун, маъно, ҳаёт фалсафасига нисбатан грамматик шакл масалалари биринчи ўринда туради.

Юлий Цезар диктатурасига қарши стоикларча курашган Цицерон, шунингдек, Клавдий ва Нерон даврида яшаган Луций Сенека мумтоз юнон риторикаси руҳида тарбияланганлиги учун нутқларида ва нотиқлик санъати ҳақидаги асарларида ёвузликка, шахсий манфаатпарастликка, тамагирликка, шуҳратпарастликка қарши кураш ғоялари яна аввалги ўринларга етиш учун тиклана бошлади.

Арасту «Риторика»си уч китобдан иборат бўлиб, биринчи китоб бошланишида риторика ва диалектика муносабатлари, асар бошида, бу иккалови (яъни, риторика ва диалектика) барча фикрловчи инсонлар учун зарур, умумий эканлиги, судда кўрилаётган ишда туҳмат, бўҳтон, ҳамдардлик, қаҳр-ғазаб каби ҳолатлар воқеа иштирокчиларида бўлса ҳам, судьялар-ҳакамлар бундай ҳолатларга тушмай, холис туриши зарурлиги, давлат қонунларида мумкин қадар барча ҳаётий муаммолар ҳақида хулоса бўлиши, ҳакам ватан ва халқ учун қайси иш-амал адолатли ва фойдали, қайсилари зарарли бўлишини билиши, ҳақиқатни аниқлашда силлогизм (мантиқий фикрлаш) билан риторик далил (энтимема)дан биргаликда фойдаланиш яхши натижа бериши ҳақида фикр юритилади.

Арастунинг бошқа риторика устозларидан жиддий фарқловчи хусусиятларидан бири шуки, у Афлотуннинг «Давлат», «Қонунлар» асарларида муфассал кўриб чиқилган қонунлар назариясини бойитган ҳолда, судьялар – ҳакамлар жиноят ва жазо масалаларида ҳеч қачон ўзича иш тутишига йўл бермаслиги кераклигини тушунтиради. Шунинг учун қонунларга зид, ахлоқий, маънавий фазилатларга зид ҳолатлар, тубанлик, жамият ва шахсга зарар етказувчи ҳолатларни кўриб чиқишда нотиқ ўта холис бўлиб, у халқни ишонтира олиши зарур. Нотиқ тингловчиларни ўз фикрининг ҳақлигига ишонтиришда Ҳомер, Гесиод, Вакхилид, Симонид, Эсхил, Софокл, Эврипид ва бошқа буюк шоирларнинг фикрларидан, яъни нодир бадиий асарларда айтилган эҳтиросли фикрлардан ҳам ҳужжат сифатида фойдаланиши мумкинлигини айтади. Арасту шу нарсани риторик исбот ёки энтимема (далиллаш) деб атайди. Унинг фикрича, риторик исбот – энтимема мантиқий ва диалектик фикрлашга зид нарса эмас, балки энтимема ҳам мантиқий хулоса – силлогизмнинг бир туридир. Ҳар қандай ишонтириш усуллари каби, риторик исбот ҳам силлогизм (мантиқий асосли фикр)дир. Риторик исбот яна диалектика (қарама-қарши фикрлардан тўғрисини аниқлаш) усулидаги нутққа ҳам алоқадордир.

Арасту «Риторика»нинг мана шу бошланиш қисмларидаёқ Демокрит, Пиррон ва киникларнинг скептицизми – шубҳакорлигига қарши ўлароқ, «Табиатига кўра одамлар ҳақиқатни излаб топишга қобилиятлидирлар ва кўп ҳолларда уни излаб топадилар ҳам», – дейди. Арасту шу ўринда ўзидан аввал ўтган риторика олимларининг нутқ санъатининг ҳаёт ҳақиқатини ифодалаш хусусиятига қизиқмай, фақат суд муҳокамасида ютиб чиқиш усулларига (яъни, асосан суд нутқига) қизиқиш билан чекланганлигини танқид қилади. «Риторика фойдалидир, чунки ҳақиқат ва адолат ўз табиатига кўра ўзига қарши кучларга (яъни, адолатсизлик, жабр-зулм, ноҳақ ва нопок ишлар) нисбатан қудратлироқдир. Лекин, агар (суд муҳокамаларида ва халқ йиғинлари, ҳокимият мажлисларида) нотўғри қарорлар чиқарилса, адолат ва ҳақиқат енгилиб қолади, бундай ишлар эса қоралашга лойиқдир».202202
  Античные риторики. М.Изд. МГУ. 1978, стр.17.


[Закрыть]

Арастунинг донишманд файласуф ва инсон сифатида буюклиги, улуғворлиги шундаки, у миллатлар ва халқларнинг бахт-саодатга эришуви учун, адолатли давлат ҳуқуқий, яъни қонунларга барча риоя қиладиган, фуқаролик жамияти қуриш учун барча давлат арбоблари адолат ва ҳақиқатни ҳимоя қилиш, ақлий қобилиятларни инсоний фазилатлар билан безаб, жамиятнинг маънавий мусаффолиги учун хизмат қилиши зарурлигини, адиб, шоир, нотиқлик санъати усталари инсонларни улуғ ва эзгу ишларга даъват қилиши ва ўзлари намуна бўлиши зарурлигини ҳеч қачон эътибордан қочирмас эди.

Арасту риторика илмини жамият ҳаётига яқинлаштирди ва илмнинг мақсад, вазифалари жуда шарафли ва мураккаб эканлигини, у инсон руҳиятининг жуда кўп муаммолари билан боғлиқ эканлигини тушунтиради. «Яна шуниси борки, – дейди Арасту, – биз энг аниқ билимларга эга бўлганимизда ҳам, шу билимлар асосида гапирсак, баъзи одамларни ишонтириш жуда қийин бўлади. Чунки, аниқ билимларга асосланган нутқни билимли, зиёлилар тушунса-да, оломон, кўпчилик халқ яхши тушунмайди. Оломонга (оммага) мурожаат қилганимизда исбот, далиллар ҳақида оммабоп, осонроқ қилиб гапиришимиз зарур. Биз оломон олдида қандай гапириш ҳақида «Топика» асаримизда фикрларимизни айтганмиз».203203
  Ўша жойда, саҳ. 19.


[Закрыть]

Арастунинг фикрича, нутқ санъатида далиллашнинг уч усулидан бирини танлаш уч ҳолат билан боғлиқдир:

1. Нутқ мазмунида нотиқнинг маънавий, руҳий гўзаллиги (ёки маънавий қашшоқлиги)га қараб, тингловчилар ишонади ёки ишонмайди.

2. Тингловчиларнинг кайфиятига қараб. (Тингловчилар хурсандлиги ёки хафачилик вақтида гапиришади. Арасту бошқа ўринда – тингловчиларнинг билими ва маънавият савияси нутққа таъсир қилиши ҳақда сўзлайди.)

3. Нутқнинг мазмуни, савиясига қараб. (Бизнингча, тингловчиларни ишонтиришда бу энг муҳим ҳолатдир.)

Тингловчилар савияси, табиати уч турли бўлгани сабабли риторик нутқлар ҳам уч турлидир, дейди Арасту. Булар:

1. Маслаҳат берувчи нутқ. Мақсади – тингловчиларни бирор тадбирни бошлашга мойил қилиш ёки аксинча, нотиқ фикрича, тадбир (уруш ёки сулҳ тузиш) зарарли бўлса, ундан воз кечтириш. Тадбирнинг фойда, зарарини тушунтириш.

2. Судлов нутқи. Бунда нотиқ айбдор деб, иши кўрилаётган шахсни (ёки бир қанча шахсларни) оқлаш ёки қоралаш мақсадида гапириб ўз хулосасини далиллаб беради.

3. Эпидейктив – тарбияловчи нутқ. Бунда нотиқ ажойиб, эл-юрт учун фойдали қилмишларни, қаҳрамонларни мақтайди, ёмон, салбий, шармандали қилмишларга нафрат билдиради (ёки лаънатлайди).

Бу соҳада ҳам Арасту аввалги риторика олимларидан фарқли ўлароқ, уччала нутқ турида ҳам нотиқлар яхшилик, эзгуликнинг улуғворлигини, ёмонликнинг тубанлик, разолат эканлигини, гўзал ва шармандали, адолатли ва ноҳақ қилмишларнинг моҳиятини ишончли далиллар орқали тушунтириб бериши зарур деб ҳисоблайди. Шу билан бирга нотиқ гўзал ёки тубан қилмишларнинг камлик ёки зиёдалик даражаларини ҳам яхши билиши керак. Қайси турда нутқ сўзланишидан қатъи назар барча нотиқлар беш соҳадаги аҳволни: 1) мамлакатнинг иқтисодий аҳволи қандайлигини; 2) уруш ва тинчлик масалаларини (бу соҳадаги тарихий воқеаларни ҳам); 3) мамлакат мудофаасига доир ишларнинг аҳволини; 4) мамлакатга кириб келадиган маҳсулотлар ва ташқарига чиқариладиган маҳсулотлар (импорт ва экспорт) соҳасидаги аҳволни; 5) қонунларни яхши билиши зарур. Арасту бу соҳаларнинг ҳар бирида юз берадиган ҳолатларни яхшилаб тушунтиради. Қонунлар масаласига келганда Арасту давлат бошқаруви тузумларининг турлари, демократиянинг яхши ва ёмон жиҳатларини, олигархия нималигини тушунтиради.

«Риторика» I китобининг 5-фаслида Арасту ҳар қандай давлат ва жамият аъзоларининг энг олий мақсади – бахт-саодатга эришув эканлигини, бахт-саодат (evdemonia) тушунчасининг 4 хил таърифи борлигини, бахт-саодатнинг таркибий қисмлари (насл-насаб, авлодлар, фарзандлар, невараларнинг кўплиги, жисмоний ва руҳий неъматлар (фазилатлар) ҳақида фикр юритади.

Донишманд шу фаслда насл-насаб тозалиги, мол-дунё, моддий бойликлар, руҳий-маънавий бойликлар инсоний фазилатлар, жамиятда, эл-юртда иззат-обрўли одамлар бўлиш, соғлиқ, жисмоний қувват (паҳлавонлик), дўстлар қаторида (машҳур ва) яхши, обрўли одамларнинг кўплиги (христофилия), толеи очиқлиги (eutuhia), тасодифий бахт – омад нималигини тушунтиради.

Ҳар қандай инсон алоҳида ҳам, жамоа ҳолида ҳам муайян мақсадга интилади. Одамлар шу мақсадга мувофиқ ҳаётда у ёки бу йўлни танлайдилар, баъзи йўлларни шу мақсадга тўғри келмагани учун четлаб ўтадилар. Мана шу асосий мақсад, мухтасар қилиб айтганимизда – бахт-саодат (eudemonia) дир. У, бир неча таркибий қисмлардан иборат. Энди шу нарса, (яъни, бахт-саодат) нима, у қандай қисмлардан иборат, шуни кўриб чиқайлик. Аслида, одамларни бахтга элтувчи иш-амалларга даъват қилиш, аксинча, бахтсизликка элтувчи ишлардан қайтариш зарур. Қандай қилиб, бахтни ва ё унинг бир қисмини бунёд этиш мумкин? Бахт-саодатни нималар вайрон қилади? Нималар бахтга етишувга халақит беради? Ёки нималар бахтиёрликка бегона ишларни вужудга келтиради? Мана шу нарсаларнинг нима эканлигини одамлар яхшилаб тушуниб олсалар ундай ишларни қилмаган бўлур эдилар.

Бахт-саодатни фазилатлар билан қўшилган фаровонлик деб таърифлаш мумкин. У яна: ўз ҳаётида мамнунликдир ёки ёқимли ва хавф-хатарсиз ҳаёт, хизматкорларнинг кўплиги ҳамда уларни бемалол сақлаб туриш ва фойдаланиш имкониятими? Бизнингча турли жамиятларда турли ахлоқий, маънавий камолот босқичларидаги одамлар бахт-саодатни турлича тасаввур қиладилар ва турлича тушунадилар. Арасту кўпчилик халқлар қадрлайдиган неъматлар ҳақида сўзлайди.

«Агар бахт-саодат чиндан ҳам шу каби нарсаларда бўлса, булар қаторига яна: насл-насабнинг асллиги, дўст-ёронлар кўплиги, яхши одамлар билан дўстлашиш, бойлик, яхши (одобли) ва кўп фарзандлар ва набиралар, бахтли кексалик кабиларни ҳам қўшишга тўғри келади. Бундан ташқари, бахт-саодатга яна: соғломлик, чеҳра гўзаллиги, бақувватлик, хушқадамлик, мусобақаларда эпчиллик каби жисмоний устунликларни ва яна шон-шуҳрат, иззат, обрў, омад каби неъматларни ҳам қўшиш мумкин. Чунки, инсон ҳам ўзида, ҳам ўзидан ташқарида мавжуд неъматларга эгалик қилганидан ўзини бахтли ҳис этади. Инсоннинг ўзида руҳий ва жисмоний неъматлар бўлиши мумкин. Ўзидан ташқарида эса – насл-насабнинг асллиги (бу неъмат, қандай оилада туғилиш инсоннинг ўзига боғлиқ эмаслиги туфайли – ундан ташқарида ҳисобланади. – М.М.), яхши дўстлар, иззат-ҳурмат каби неъматлар бўлади. Яна: иззу жоҳ (мансаб) қудрати, омад ҳам инсон ихтиёридан ташқаридаги неъматлар бўлиб, агар шулар бўлса, одам қўлга киритган бошқа неъматларини ҳам яхши сақлай олади. Лекин кўпчилик одамлар ноҳақ ва нопок йўл билан топилган бойликларни толеи баландлик, омад деб ўйлайдилар. Арасту бахт-саодатни ташкил этувчи ноз-неъматларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқади.

Бирор кучли халқ ёки қудратли давлатнинг аслзода фуқароси бўлиши учун ўша одамнинг ота-боболари шу давлатда қадимдан яшаб, машҳур йўлбошчилар, подшоҳ, вазир ёки уламолар авлодидан бўлиши ҳам бахт-саодатдир. Мана шундай машҳур зотлар авлоди бўлган одамлар (насл-насаб баҳси мусобақасида) бошқалардан ўзини устун деб биладилар. Айрим шахс учун насл-насабнинг тозалиги ота томонидан ҳам, она томонидан ҳам давлатга, халққа катта хизматлар қилган машҳур одамларнинг хонадонига мансубликка боғлиқдир. Аждодлари орасида ана шундай шон-шавкатли эркаклар, аёллар, ёшлар ва қарияларнинг бўлиши насл-насаб асллигидир. Оилада яхши (солиҳ, хушхулқли, софдил, мард, меҳнатсевар, паҳлавон, олижаноб) фарзандлар кўп бўлиши – давлатнинг ҳам қудратини ташкил этади: чунки, мамлакатда яхши тарбия кўрган (руҳий, маънавий) ва жисмоний жиҳатдан ҳам гўзал, бўйдор, паҳлавон, чаққон йигитлар кўп бўлиши давлатни кучли қилади, обрўйини оширади. Маънавий гўзалликка келсак, камтарлик ва мардлик – йигитларнинг энг яхши фазилатларидир. Давлат учун ҳам, айрим оила бошлиғи учун ҳам фозил (фазилатли) йигитлар ва қизлар бўлиши бахт-саодатдир.

Қизлар учун жисмоний жиҳатдан – гўзал, хушқомат бўлиш, маънавий жиҳатдан – камтарин, меҳнатсевар, олижаноб бўлиш – энг яхши фазилатлардир. Ҳар бир инсон ва умуман давлат шундай ажойиб йигитлар ва қизларга эга бўлиши бахт-саодатдир. Ҳар бир инсон ва давлат шунга интилиши керак. Лакедемон давлатидаги каби, бузуқ аёлларнинг кўп бўлиши фаровонликни икки баравар камайтиради. (Моддий) бойликнинг таркибий қисмлари: танга (пул маблағлари) кўплиги, ерга ва кўчмас мулкка эга бўлиш, чорва моллари ва бўйдор, чиройли қулларнинг кўплиги (Арасту қулдорлик тузумида яшаганини унутмайлик. – М.М.) озод инсон агар (яхши фазилатлари билан) иззат-ҳурмат, қадр топган бўл са, шу бойликлар унга фойда келтириши мумкин. Фойдали мулклар: озод инсоннинг қадр-қимматига яраша ҳосил ва роҳат, ҳузур-ҳаловат келтирувчи мулкдир. Ҳосил келтирувчи деганда мен олинадиган даромадни айтмоқчиман. Роҳат берувчи нарсалар эса – улардан фойдаланганингда хурсандчиликдан бошқа ҳеч вақо олинмайдиган нарсалардир… Мулкка эгаликнинг шубҳасиз ишончли бўлиши ундан ўзи истаганча вақтида, ўрнида ва шароитида сақлаб фойдаланиш мумкин бўлган мулклардир. Умуман олганда, бойликнинг моҳияти ундан фойдаланишдадир. Чунки бекор ётган, (моддий ва маънавий жиҳатдан) бефойда мулкларни бойлик деб бўлмайди. (Шу маънода яхши, меҳнатсевар ижарачи ҳам бойлик топади.)

Яхши обрў (reputatsia)га эга бўлиш халқ орасида жиддий одам деб ном чиқаришдир. Кўпчилик одамлар, фозил ва оқил одамлар интиладиган хислатлар соҳиби бўлишдир. Олиҳимматли одамни халқ ҳурматлайди. Адолат юзасидан, фуқароларга яхшилик, хайр-эҳсон қилувчи одам иззат-ҳурмат қилинади. Ёхуд маълум вақтларда, маълум жойларда нодир, ноёб бўлган нарсалар ва хислатларга эга бўлган одамлар ҳам иззат-обрў қозонадилар. (Масалан, носоғлом ижтимоий шароит туфайли кўпчилик мунофиқ, риёкор, ёлғончи, бир-бирини алдаб, ёхуд лаганбардорлик, хушомадгўйлик билан кун кўрадиган жамиятда рост гапирувчи ва халқ фаровонлигини ўйловчи одам бегона кўринади. Бундай азиз одамларни қадрлаш ўрнига, уларни таъқиб қиладиган ҳокимиятдан эса эл-юрт нафратланади…)


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации