Текст книги "Энг қайғули шодлик"
Автор книги: Федерико Гарсиа Лорка
Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 9 (всего у книги 9 страниц)
ФЛАМЕНКО БЕЗАКЛАРИ
СИЛВЕРИО ФРАНКОНЕТТИ СУВРАТИ
Силверио Франконетти – Силверио Франконетти Агилар, XIX асрнинг ўрталарида сигирийяларнинг энг машҳур ҳофизи сифатида танилган.
ХУАН БРЕВА
Хуан Брева – XIX асрнинг 80-йилларида малагеня қўшиқларини айтган машҳур ҳофиз.
КАНТАНТЕ МАЙХОНАСИ
Ла Паралла – Ла Паралла Долорес – XIX асрнинг иккинчи ярмида малагеня ва солеаларнинг буюк ижрочиларидан бири.
МЕМЕNTO
Метепtо – лотинча ҳикматнинг бошланма сўзи: Меmentо mori! – «Ўлимни ёдла!»
ОЛТИ КАПРИЧЧО
Каприччо – каприз, яъни «ноз» маъносида, айнан бу ерда «ёқимли», «ўйноқи» маъносида тушунилиши керак.
ГИТАРА ФОЛИ
Полифем – афсонавий бир кўзли дев.
КРОТАЛО
Кротало – қайроқтош, сафоилнинг бир тури.
ЧУМБЕРА КУМАНЖИРИ
Чумбера. Чумбера куманжири (кактуси) ва агаванинг қўшиқ айтиладиган фонда пайдо бўлиши бежиз эмас. Шоир тасаввурида бу ўсимликлар билан Ғарнота қасабасидаги қадимги маврлар маҳалласи бўлмиш Албайсин оралиғида боғлиқлик бор. Чунки Сьерра-Невада этаклари каби бу ташландиқ маҳаллада ҳам достоннинг асосий воқеалари содир бўлади.
Лаокоон – баҳайбат илонлар бўғиб ўлдирган Троя коҳини Лаокоон ва ўғиллари ҳайкали.
Дафна – қадимги юнон афсоналарида дафна – лаврга айлантириб қўйилган маъбуда.
Атис – Аттис, табиат маъбуди, ўлимидан сўнг қарағайга айланиб қолган ўсмир.
АГАВА
Агава – жанубда ўсадиган зебу зийнат ўсимлиги.
ЖАНДАРМЕРИЯ САРҲАНГИ ҚАТНАШГАН САҲНА
Сарҳанг – полковник.
Косорла – Испания жанубидаги Хаэн вилоятига қарашли шаҳар.
Кесада – Хаэн вилоятидаги шаҳар.
Бенамех – Қурдоба яқинидаги шаҳар.
АМАРГО БИЛАН ГУРУНГ
Амарго – испанчада «аччиқ», «шўрлик» маъносини билдиради.
БИРИНЧИ ҚЎШИҚЛАР
Бу китоб биринчи марта 1936 йили Мадриддаги «Нérое» нашриётида босмадан чиққан. Китоб ноширларидан бири Гарсиа Лорканинг дўсти Мануэл Альтолагирре бу китобга ёзган сўзбошида шундай дейди: «Гарсиа Лорканинг «Биринчи қўшиқлар»и қанчалик ғалати туюлмасин, шу пайтгача босилмаган, ҳалигача тартибга солинмаган, аммо шоир поэтик дунёсининг тадрижий такомилида муҳим аҳамият касб этган ёшлик мажмуаларининг бир қисмидир».
ТЎРТ САРИҚ МАНЗУМА
«Соғиниб Руф далаларин». Руф далалари – буғдойзор. Қадимги Аҳднинг «Руф китоби»да ҳикоя қилинишича, Руф ўз қариндоши Вооз даласида буғдой ўримидан кейин бошоқ териб юрган.
ПАЛИМПСЕСТЛАР
Палимпсестлар – «қиртишланган» маъносида. Қадимги замонларда ёзуви қиртишланиб янги ёзув босилган тери «палимпсест» дейилган.
ҚЎШИҚЛАР
Бу китобга кирган шеърлар 1921–1924 йилларда ёзилиб, шоирнинг дўстлари Хорхе Гильен, Педро Салинас ва Мельчор Фернандес Альмагроларга аталган бағишлов билан 1927 йили Малагада чиқадиган «Литорал» журнали иловасида босилган.
ОТ ЎЙИНИ
«Тезроқ, тезроқ, Марко Поло» – машҳур итальян сайёҳи Марко Поло (1254–1324). Бу ерда мангу ҳаракат ғоясининг ифодачиси.
ҚАЙТАРМА
Январь – янги ой, биринчи муҳаббатнинг халқ ижодидаги талқини.
СУВОРИ ҚЎШИҒИ
«Қора ойнинг тагида». Қора ой, машъум ўлим, умуман Лорка ижодида ой қиёфаси ўлим қиёфаси билан боғлиқдир.
Қабол – тепки, шпор.
ОҒОЧ-ЕЙ, ОҒОЧ
«Минорадан тушган шамол». Шамол Лорка ижодида, кўпинча, ошиқ қиёфасида учрайди.
СОЯЛИ УЧ СУВРАТ
ВЕРЛЕН
Верлен. Поль Верлен (1844–1896) – машҳур француз символист шоири.
ХУАН РАМОН ХИМЕНЕС
Хуан Рамон Хименес – буюк испан шоири (1881–1958), Нобел мукофоти совриндори. Бу шеър Хименеснинг «Оқ кўпиклар» шеъридан таъсирланиб ёзилган.
ДЕБЮССИ
Дебюсси. Клод Дебюсси (1862–1918) – француз импрессионист бастакори.
НАРГИС
Наргис – юнон афсоналарида айтилишича, бир ўсмир сувдаги ўз аксига ошиқ бўлганидан ўлиб қолган жойда наргис униб чиққан экан.
НОРАНЖ ВА ТУРУНЖ
Норанж (апельсин) – испан халқ оғзаки ижодида саодатли севги рамзи бўлса, турунж (лимон) – аксинча, бахтсиз, алданган севги, испан шеъриятида жуда кўп ишлатиладиган рамзлардир.
ХУЛОСА ҚЎШИҚЛАРИ
КЕТАЁТГАН КУН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Персей – қадимги юнон ривоятларида денгиз махлуқига қурбонликка қоябанд қилинган Ариаднани озод қилган қаҳрамон. Кечқурун кўринадиган юлдуз туркумига Персей номи берилган. Айнан бу шеърда юлдуз туркуми ҳамда қандайдир халоскор қаҳрамон ҳақида гап боради. «Қандай оғир, элтмоқлик…» Гўдак Исо алайҳиссаломни елкасига миндириб дарёдан ўтаётган афсонавий дев Христофор: «Нега мунча оғирсан?» деб сўраганда, гўдак: «Мен келаётган кунман», деб жавоб берган экан. Бу шеърда шоир ўзини кунни елкасига миндириб кетаётган қиёфада тасвирлаган.
ЛЎЛИ РОМАНСЕРОСИ
«Романсеро», яъни «романслар мажмуаси», жанр сифатида XVI–XVII асрларда халқ оғзаки ижодида шаклланган саккиз бўғинли, иккинчи ва тўртинчи сатрлари қофиядош шеър. Романснинг бошқа турлари ҳам бор, масалан, етти бўғинли романс – «романсилло», яъни «кичкина романс», ўн бир бўғинли романс эса «романсе ероико», яъни «қаҳрамонлик романси» деб аталади. Романслар табиатан «тарихий», «жўмардлик», «маврона», яъни «мавр романслари»га бўлинади. Лорканинг саккиз бўғинли романслар мажмуаси 1928 йили Мадридда «Ревиста Оксиденте» нашриётида босилган. Аммо бу ғоят мураккаб ва гўзал асарни яратиш ғояси анча аввал, яъни 20-йилларда Лорка машҳур тилшунос Рамон Менендесга ғарноталик лўлилар айтадиган романсларни тўплашда кўмаклашганда пайдо бўлган. Шунинг учун ҳам Лўли романсеросида халқ романсларининг таъсири катта, бу таъсир, айниқса, «Фамар ва Амнон» романсининг мазмунига тегишли. Нега бу китоб айнан «Лўли романсероси», деб аталишини Лорка дўстларидан бирига ёзган хатида мазкур китобига берган изоҳидан билиб оламиз: «Бу китоб «Лўли романсероси» деб аталсаям, аслида, Андалусия достонидир. «Лўли» сўзига урғу берганимнинг сабаби шундаки, лўлилар ватанимнинг олов, қон ва тилни асраб келган энг олижаноб ва азиз зодагонларидир».
ОЙ ҲАҚИДА РОМАНС
Лорка ижодида ой ўлимнинг ўзи ёки ўлим яқинлашганидан дарак берадиган бир аломатдир. Шу билан бирга ой ўлган ёки ҳалок бўлганларнинг маскани. Мисол учун «Амарго энаси айтган қўшиқ» шеърига эътибор қилинг. Бу романсда ҳам ой болани олиб кетгани темирчи лўлилар ғорига киради, темирчи эса қадимги ривоятларда марҳумларнинг ерости дунёси ҳукмдори ё хизматкори қиёфасида келади, бола ҳам муздай сандонда жон беради, шунингдек, барча совуқ металлар Лорка ижодида ўлим белгиларидир.
ПРЕСИОСА ВА ШАМОЛ
Бу романсни яратишда Лорка ривоятлардаги шамолнинг эрлик хусусияти ҳақидаги анъанавий мазмундан фойдаланган.
Сан-Христофор – ибодатхоналар деворларида жудаям катта ҳажмда тасвирланадиган қиёфа. Мажусийлик тушунчасига кўра, Христофор эрлик қувватининг тимсолидир.
Сатир – юнон ривоятларида ҳосилдорлик деви.
ДАСАРРА
«Альбасетнинг пичоқлари». Альбасете – пичоқчилиги билан машҳур вилоятлардан.
«Ёритворар лаҳзалик нур» дейилганда кунботарда унгурга тушган нур кўзда тутилади.
«Қари зайтун авжларида / икки кампир солади дод» табиатнинг сирли кучларига ишора.
«Карфагендан бешта одам / тўртовлон ўлган Римдан» дейилганда Ўрта ер денгизига эгалик қилиш учун эрамиздан аввалги III–II асрларда римликлар ва карфагенликларнинг ўзаро урушлари кўзда тутилади. Қози бу ҳикматни айтатуриб, ўзаро нифоқларнинг азалий эканлигини таъкидламоқчи. Шундай диний байрамларда бир-бирлари билан келишолмаган гуруҳлар римликлар ва карфагенликлар либосларини кийишни одат қилганлар.
ТЕЛВАКЕЗИК РОМАНСИ
«Денгизда бўш сузар қайиқ». Денгиз бу романснинг бошидан охиригача учрайдиган талқин. Воқеа денгиздан узоқдаги Ғарнотада кечади. Ой нурига ғарқ бўлган Ғарнота денгизга ўхшатилган.
Кабра – Қурдоба вилоятидаги шаҳар.
ҒАР
«Сант Яго туни» – 25 июлга ўтар кечаси. Испаниядаги энг катта байрам арафаси. Испания ҳомийси – ҳаворий Сант Яго, яъни Авлиё Иаков куни.
ҚОРА ҚАЙҒУ ҲАҚИДА РОМАНС
«Лўли романсероси»даги энг комил, асосий бу романс ҳақида Лорка бундай деган: «Ёзги осмон каби улкан ва қора яккаю ягона қаҳрамон – борлиққа сингиб кетган ҳасрат бор, бу ҳасрат ғам-ғуссадан, ҳорғинликдан, руҳий дарддан ўзгачароқ, ердан кўра самога яқинроқ туйғу бўлиб, идрок ва дилнинг англаб бўлмас сир билан кураши – Андалус ҳасратидир».
Соледад – аёл исми, «ёлғизлик» маъносида.
САН-МИКОИЛ (ҒАРНОТА)
Ғарнотанинг ҳомийси бўлмиш малак Сан-Микоил ҳайкали Ғарнотадан юқорироқда эски араб қалъаси ўрнида жойлашган Сан-Микаэл дел Монте ибодатхонасидадир.
«Куйлар уч минг шом ўсмири» шарқ эртакларидаги ўсмирга ишора.
«Денгиз эса ойли манзар / қўшиқларин айтар форам». Денгиз – тунги Ғарнотадир, юқоридан тунги Ғарнота чинданам денгизга ўхшайди.
«Сан-Микоил бир қиролдир / тоқ рақамлар, самовотга». Микоил осмон қаватларини иблис тажовузидан асрайдиган малакдир.
САН-РАФОИЛ (ҚУРДОБА)
Сан-Рафоил. Қурдоба ҳомийси Сан-Рафоил ҳайкалларини Қурдобанинг ҳамма жойида учратиш мумкин. Бу романсда тилга олинган ҳайкал эса XVIII асрда Гвадалнаҳр кўпригига ўрнатилган. Қадимги Аҳднинг «Товит китоби»даги ривоятда Сан-Рафоил сўқир тақводор Товитнинг ўғлига «Тутган балиғингнинг зардобини отанг кўзларига суртсанг тузалади», деб айтган. Шундан кейин Товит тузалиб кетган. Шунинг учун ҳам Сан-Рафоил ҳамиша қўлида балиқ ушлаб турган қиёфада тасвирланган. Малак қўлидаги балиқнинг сувга тушган тасвири икки Қурдоба, яъни ҳақиқий Қурдоба ва Қурдобанинг сувдаги аксини бирлаштириб юборадиган бир тирик балиққа айланади.
САН-ЖАБРОИЛ (СЕВИЛЛА)
Малак Сан-Жаброил Биби Марямга Исо алайҳиссаломнинг туғилиши ҳақидаги хушхабарни айтган. Бу, аслида, Инжилларда учрайдиган мавзу. Аммо Лорка Севиллада бўладиган диний байрамларда бу мазмунни ифодалайдиган «пасос»ларни кўрган бўлиши мумкин.
Анунсасьон – «хушхабар» маъносини билдиради, Парагвай пойтахти.
«гунафша, оқ гунафша» – хушхабар рамзи.
Хиральда – аввал мусулмон масжиди бўлган, кейинчалик католик ибодатхонасининг жомхонасига айлантирилган Севилладаги чорбурчак минора. «Сан-Жаброил, учта севинч / кўкрагимни паррон бузди». Насронийларнинг тушунчасига кўра, Исо алайҳиссалом учта мих билан хочга парчинланган, уч рақамига ишора худди шу шеърда яна бир неча бор такрорланади. Масалан: «Бўлур ўғлинг кўкрагида / битта хоч ҳам учта яра»… «Титрай бошлар чақалоқнинг / оғзида уч бодом ғўра».
СЕВИЛЛА ЙЎЛИДА АНТОНИТО ЭЛ КАМБОРОНИНГ ҲИБС ҚИЛИНИШИ
Бу романс қаҳрамонининг тақдири қуёш ҳақидаги ривоятлардаги тақдирлари ҳаракат тимсоли бўлмиш қаҳрамонлар тақдирини эслатади. Камборо – қадимги лўли уруғининг номи. «Зайтунлар жадй нафасини». 21 дан 22 декабрга ўтар кечасида Қуёш Жадй, яъни Козерог буржига киради.
«Беш учбурчак қуршовида». Испан жандармлари учбурчак шапка кийган.
АНТОНИТО ЭЛ КАМБОРО ЎЛИМИ
«Қобон каби ёв пойларин / жон-жаҳди-ла тишлар қумда / Кўпикланган делфинмисол / гир айланар сўнг ҳужумда» – ҳайвон қиёфалари романс қаҳрамони билан қурбонликка сўйиладиган ҳайвон орасидаги ўхшашликка ишора.
«Ай, Федерико Гарсиа, ай / соқчиларга қилгин аён». Бу романс қаҳрамони ҳақида Лорка шундай деган: «Антонито Эл Камборо – хиёнатни билмайдиган асл лўлидир. Фақат угина ўлатуриб исмимни айтиб чақиради. Бугун очликдан ўлатуриб ўзларининг минг йиллик овозларини пулга сотмайдиган Антонитодай одамлар қанчадан-қанча».
ИШҚДАН ЎЛГАН ЎСМИР
«Йўлакларда қандай ёлқин» – ичкари ҳовлига туташиб кетган яримочиқ, узун йўлаклар. «Георгийнинг қаҳридай шаън». Насроний ривоятларида Георгийнинг айрича жанговарлиги қайд этилган.
Тоқ – ўлим, йўқлик белгиси бўлиб, Лорка шеъриятидаги доимий қиёфа, рамздир.
ЎЛИМГА МАҲКУМ ҲАҚИДА РОМАНС
«Сойнинг оғир новвослари…». Андалусияда сойнинг оғир ва кучли оқимли жойини «новвос» дейишади. «Ялтираган оқ шамширин /Сант Яго қиндан олди».
Халқ таъбирича, сомон йўлидан оқ от минган Сант Яго ўтармиш.
Цикута – соявонсимон ўсимлик, «цикута», «толгул», «газанда» бу романсда машъум тақдир белгиларидир.
ИСПАН ЖАНДАРМЛАРИ
Херес де ла Фронтера – Андалусиядаги шаҳар, канте хондонинг кўҳна бешикларидан.
«Юсуф билан Биби Марям» – ҳайитлардаги Белен, яъни Вифлеем (Байтуллаҳм) нусхасининг анъанавий қаҳрамонлари. Байтуллаҳм нусхасида тасвирланишича, булар ғор, бешикда ётган чақалоқ Исо алайҳиссалом, ёнида Биби Марям, авлиё Юсуф, буқа, эшак, малаклар ва Исо алайҳиссаломга чўқинишга келган чўпонлар, сеҳргарлар, шарқлик султонлар ва ҳ.к. Белен шакллари қўғирчоқларга ўхшаган. Бундай саҳналар, таомилга кўра, диний байрам арафасида кўчаларда намойиш этилган. Биби Марям билан ҳамроҳларининг лўли қасабаси кўчаларидан ўтиши ҳам «пасос»ни эслатади, яъни Биби Марям ҳайкали ясантирилиб, турли-туман тақинчоқлар билан безатилиб, олиб ўтилади.
Педро Домек – коньяк ва ликёр корхонасининг асосчиси.
УЧ ТАРИХИЙ РОМАНС
АВЛИЁ ОЛИЯ АЗОБИ
Санта Олия – авлиё Олия (Евлалия) – Олия Бадахос вилоятидаги Мерида қасабаси ҳомийси ҳисобланади. Худди шу қасабада у 304-йили римликлар томонидан қатл қилган. Гарчи бу тарихий романслар «Лўли романсероси»га унчалик сингишмай турган бўлсаям, мавзу ва романслардаги қиёфалар орасида боғлиқлик бор. Лорка Хорхе Гильенга ёзган бир хатида бу романсни «Авлиё лўли Олия изтироби» деб атаган. Чинданам «Испан жандармлари ҳақида романс»даги воқеалар Херес де ла Фронтера кўчаларидан антиқавор Мерида кўчаларига кўчиб ўтган ва Роза Камборо азоби билан авлиё Олия тортган азоб деярли бир хил.
«Минерватоғ синдираркан / қуруқ дарахт шохларини». Минерва – рим маъбудларининг умумий номи, уларнинг нураб кетган ҳайкаллари Мерида атрофларида сақланиб қолган.
ДОН ПЕДРО ВА УНИНГ ОТИ ҲАҚИДА УЙДИРМА
Дон Педро – XIII асрга оид эпик достоннинг афсонавий қаҳрамони, бундан ташқари Лопе де Веганинг «Эл кабальеро де Олмедо» пьесасининг афсонавий қаҳрамони бўлиб, сойдан ўтаётган пайтда хоинона ўлдирилган. Лорка Лопе де Вега асарининг айрим жиҳатларини ўзгартишлар билан ўзлаштирган.
Испан шеъриятида булбул, кўпинча, сотқинлик ҳақида хабар келтирувчи ёки бевосита сотқинлик гувоҳи.
ФАМАР ВА АМНОН
Фамар ва Амнон – Қадимги Аҳддаги Фамар ва Амнон, яъни Довудшоҳнинг ўғли ва қизи, яъни ўз синглиси Фамарга ишқи тушиб, зўрлаб қўйган, кейин юз ўгирган, ўз укаси Авессалом ўлдирган Амнон ҳақидаги қисса. Халқ оғзаки ижодида бу романснинг турлари кўп.
ШОИР НЬЮ-ЙЎРКДА
Лорка 1929 йили Америкага келиб, Нью-Йўркда яшаган, Колумбия дорулфунунида инглиз тилини ўрганган, асосан испаниялик тилшунос олимлардан Федерико де Онис, Анхел дел Вио, шоирлардан Дамасо Алонсо, Леон Фелипе, мусаввир Габриэл Гарсиа Марото ва Андрес Сеговия, Игнасио Санчес Мехиаслар билан мулоқотда бўлган. Икки ҳафтадан ортиқ Эдем Милс кўли яқинида яшайдиган дўсти Филипп Кемингс қўрғонида турган, кейин Кэтскил тоғига, Анхел дел Рио ҳовлисига келади. Сентябрь ойида Лорка Нью-Йўркка қайтади. Колумбия дорулфунунида «Тасаввур ва илҳом», «Аллалар» мавзуида маърузалар ўқийди. 1930 йил март ойида кубалик адабиётчилар таклифига кўра, Гаванага келиб маърузалар ва шеърлар билан бир неча чиқишлар қилганидан кейин июнь ойида Испанияга қайтиб, Ғарнотадаги ҳовлисида Америка сафаридан олган таассуротларини тартибга солиб, «Шоир Нью-Йўркда» китобини тугаллайди. У аввалига Америка ҳақидаги шеърларини иккита китоб қилмоқчи бўлган, бу китоблар «Шоир Нью-Йўркда» ва «Замин ва ой» деб аталиб, ўлимидан анча кейин, яъни 1940 йили нашрдан чиққан, худди шу йили бу китобнинг инглиз тилидаги нусхаси ҳам Мехикодаги «Сенека» нашриётида нашр қилинган. Тушунилиши бироз қийинроқ бўлган бу шеърлар ёзилган вақтига қараб олдинма-кетин тартибланган бўлиб, ўнта туркумдан иборат. Бир қараганда «Шоир Нью-Йўркда» китоби сочма таассуротларнинг тартибсиз тўпламига ўхшайди. Бироқ китобда шоир кайфияти маълум бир композиция асосига қурилган, яъни Колумбия дорулфунуни, Нью-Йўрк манзаралари, Эдем Милс кўли, кейин яна «Нью-Йўрк» ва, ниҳоят, «Шоирнинг Гаванага келиши». Китобдаги биринчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи туркумларида оломондан ажралиб турган шоир ва шоирнинг дўстлари қатнашади. Яна тўртта туркумда шаҳар манзаралари асосий мавзудир. Тўққизинчи ва ўнинчи туркумларда қаҳрамоннинг Нью-Йўркдан қочиши тасвирланган.
САЙРДАН ҚАЙТИШ
«Довотга ботиб қолган бир капалак мисоли» – қийналган, бўғилган, парчаланган ҳайвонлар, қушлар, ҳашаротлар қиёфалари «Шоир Нью-Йўркда» китобидаги деярли ҳамма шеърларда учрайди. Бу қиёфалар ҳалокатга маҳкум қилинган ҳаётнинг аянчли кўринишларидир.
ИНТЕРМЕДИЯ
«Бурчакларда ғира-шира ой ёғдусида / турунж пўчоғию қорамтир шишалар соясин кўрди» мисралари китобга хос бўлган шакл ўзгаришига бир мисол. Лорканинг аввалги китобларидаги доимий қаҳрамонларнинг (шамол, ой, тонг, ўлик қушлар, болалар, отлар) «Шоир Нью-Йўркда» китобидаги шеърларда ўз шаклини ўзгартирганига бир мисол.
ХАРЛЕМ ҚИРОЛИ
«Мусомизни маҳв айлагай тиканлар». Қадимги Аҳд китобида айтилишича, Мисрда Мусо пайғамбарни туққан аёл фиръавн гумашталаридан чақалоқни саватга солиб қамишзорга яширган.
ТАШЛАНДИҚ ЖОМЕ
«Битта қизим бор эди». Испанларда баъзан ўғил боланиям «қизим» деб аташ расм бўлган.
ЭДЕМ МИЛС КЎЛИНИНГ АКСЛАНГАН
ШЕЪРИ
«Шундай дедим поездларни Зуҳал тўхтатган чоғи». Зуҳал (Сатурн), қадимги рим ривоятларида, экинзорлар маъбуди, ҳамиша оқ соқолли қиш тимсолидай эсланади.
КИЧКИНА СТЭНТОН
«Do you like me? Yes, and you? Yes, yes». Мен сенга ёқаманми? Ҳа, мен-чи. Ҳа, ҳа. (Инглизча.)
ИГНАСИО САНЧЕС МЕХИАСГА АЗА
Игнасио Санчес Мехиас (1887–1934) – машҳур тореро. Ўта маданиятли бўлган бу шахс испан халқ оғзаки ижодини чуқур билган. 27-йиллар авлодига мансуб бир қанча адиблар билан яқин дўст бўлган. 20-йиллар охирида торерони тарк этиб, драматургия билан шуғулланади ва бирмунча муваффақиятларга эришади. Ўттизинчи йилларда тағин торерога қайтади. 1934 йилнинг 11 августида Мансанареседа буқа оғир жароҳат етказади, икки кундан кейин Мадриддаги касалхонада вафот этади. Достон август ойида ёзилиб, октябрь ойида журналда эълон қилинган ва 1935 йилнинг май ойида алоҳида китоб ҳолида нашр этилган.
БУҚА ҲАМЛАСИ ВА ЎЛИМ
Буқа ҳамласи ва ўлим – айнан испанчаси: «Ла кохида и ла муэрте», яъни «шохга илиб кўтариш ва ўлим» маъносида.
«Кечки пайт соат бешда». Игнасио буқа билан олишиб, ярадор бўлганда соат роппа-роса беш эди.
ТЎКИЛГАН ҚОН
«Гиссандо буқалари» – Авила қасабаси яқинидаги Гиссандо тепалигидан топилган ва буқаларга ўхшаб кетадиган қадимги тош ҳайкаллар. «Севиллада бўлмаган ҳеч / азал-абад бундай шаҳзод». Игнасио севиллалик эди.
«Қон томчисин ичадиган / қалдирғочу…». Ривоятларда айтилишича, Голгофда хочпарчин қилинган Исо алайҳиссалом қонини қалдирғочлар ичганмиш.
МАВЖУД ЖАСАД
Минотавр – юнон ривоятида Тесей исмли афиналик қаҳрамон ўлдирган одамбуқа махлуқ.
ТАМАРИТ ДЕВОНИ
Лорка йигирманчи йилларданоқ қатъий анъанавий шакллар устида ишлай бошлади. Бунга мисол қилиб унинг мадҳияларини, сонетларини кўрсатиш мумкин. Аммо у фақат Оврупо шеъриятида мавжуд бўлган шакллар билангина чекланиб қолмай, Ўрта ва Яқин Шарқ классик шеърияти, хусусан, андалус фольклорига ва андалус шоирлари ижодига таъсир кўрсатган араб шеъриятига ҳам қизиқди. Бу китобнинг «Девон» деб аталиши ҳам бежизмас. Аммо девондаги ғазал ва қасидалар араб шеъриятига хос мажозийликнинг айрим белгиларини сақлаган ҳолда шартли равишдагина бу номга тўғри келади.
Тамарит – Ғарнота этагидаги жой номи, у ерда шоирнинг отасига тегишли қўрғон бўлган.
КУТИЛМАГАН ИШҚ ҲАҚИДА ҒАЗАЛ
Мониюлиё – магнолия гули.
БОТИНИЙ ИШҚ ҲАҚИДА ҒАЗАЛ
Вела – Ғарнотадаги қўнғироқ минори. Картахена – Мурсия вилоятидаги қасаба.
ЭРТАЛАБКИ БОЗОР ҲАҚИДА ҒАЗАЛ
Элвира пештоқи – Ғарнотанинг марказида жойлашган қадимги маврлар қурган иморатлардан қолган тошдарвозалар.
ТУРЛИ ШЕЪРЛАР
Бу туркум Лорканинг тугалланмаган ёки йўқолган китобларининг парчалари бўлиб, ушбу китобга фақат айрим намуналари киритилди.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.