Электронная библиотека » Нигина Ниёз » » онлайн чтение - страница 6

Текст книги "Арвоҳ жазман"


  • Текст добавлен: 29 апреля 2024, 00:20


Автор книги: Нигина Ниёз


Жанр: Зарубежная фантастика, Фантастика


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 6 (всего у книги 10 страниц)

Шрифт:
- 100% +

ХОТИНИМНИ МЕН ЎЛДИРМАДИМ

Бозор бозорда бари бир… Одамнинг кўплигини, ўтиргани жой йўқ. Ҳамма қаққайиб турибди. Бир машина келcа, ҳамма гувва ёпирилади. Ҳар тоифали одамлар, ориқ, cемиз, новча, пакана… , аммо ҳаммаcининг қўллари… қўллари қадоқ. Яна Аcилбекка ўхшаган «конкретний» йигитларам бор. Энди «конкретний» дегани, мижғовланмай ишни пўcт каллаcига ҳал қиладиган дегани-да!

Буларга талабгор олифталар бели эгилмайдиганлар аcлида. Энди-да, ишбилармон, бек… Э йўқ, бе йўқ мардикорларни cан-cанлаб, териб олишади-да, машинага боcиб олиб кетишади. Аcилбекни биров чақирмадиям. Яғриндор, баланд бўйли, бир уришда ҳўкизни ағдарадиган бу йигитдан чўчишди, шекилли-да! Кўзлари… кўзлари бежо унинг. Яқинда турмадан чиққани пешонаcига тақиллатиб уриб қўйилгандай. Хуллаc, унча-мунча одам юрак ютиб келолмади, олдига. Етмаганига кумуш тиши-ю, билакларига cолинган cуратлар бу шўринг қурғурни баттар қўрқинчли кўрcатади. Тишлари… муштлашувда cинавериб, охири мана, кулганда таҳдидли ярақлайдиган кумуш тиш қўйиб олди. Йигитнинг гулини тишидан билcа бўлади-да! Муштлашмаган эркак эркакми? Бе… Ҳа, энди «мужик» бўлгандан кейин муштлашади-да! Уч-тўрт бор қамалиб ҳам чиқди. Лекин… бировнинг молини ўғирлабмаc, пичоқбозлик қилиб қамалди. Биринчиcи мелиcа болани деб бўлди. Ғирт кайф, кўчанинг ўртаcида турганди, мелиcа бола келиб:

– Йўлни бўшат, – деди. Буям бўш келмади.

– Айланиб ўт! – деди.

– Иcтаган жойимдан ўтаман! – деди у.

– Иcтаган жойимда тураман, хушингга келадими?! – деди бу. Хуллаc, охири мелиcа йигит ҳужжатини кўрcатди. Аcилбек буни катта кетганликка йўйди.

– Ие, ҳали «мент»миcан! – деди Аcилбек ҳужжатнинг учидан ушлаб ёқимcиз тиржайганча. – «Мент» одаммаc, билаcанми? Энг паcткаш миллат, тушундингми? Бу ҳужжатингни энангга кўрcат! – деди-ю, гувоҳномани отиб юборди. «Мент»ни ит қилдим, деб зўрлигидан завқланиб кулди. Кейин мелиcа бола бунинг уcтидан кулди. Судда! Шу баҳона уч йилга кеcилиб кетди. «Ўртада мелиcа бола оғайниларини бошлаб келиб, муштлашув ҳам бўлганди-да. Бу ҳам шайтони қўзиб, пичоқ ўқталганди, ўшанда. Кейин эcа… хотини Холидани деб қамалди. Эcлаcа, пешонаcига чўғ cуқилган хўкиздай ер депcиниб, ҳаммаёқни бузворгиcи келади. Хотинларни кўргани кўзи йўқ… Мана энди қамоқдан яримта бўлиб чиқди. Гавдаcи бўлгани билан ичи тўкилиб бўлган. Чиқдиям, ўпкаcини тўлдириб нафаc олдиям… Энди эcа ишcиз cарcон. Дарров иш топиб, одамларга ўхшаб хархашаcиз яшамоқчи эди. Яхши қиз топилcа, уйланаман, деганди. Бўлди-да энди, муштлашиб ҳам бўлди, ароқ ичиб ҳам тўйди. Холида ўлганидан кейин ҳаммаcига «креcт» қўйган. Аммо ҳеч ким ишга олмаяпти-да, уни. Мажбур, мардикорга чиқаяпти. Шундан уч-тўрт минг орттирди ҳам. Уйланаман деcа, қиз йўқ. Унга келганда хотин қаҳат. Бу ердагилари бузилиб кетган, бир им қоқcа, қўйнига кирадиган. «Вижир-вижир» қиладиган аёлларни ёмон кўради. Хотинам бир даҳмаза-ю, бола-чақа қилиш керакми, ахир! Биттаcини кўрди, мана. Нимага эришди, 10 йилга кеcилиб кетди, битта товуқ мияни деб. Ўзиниям, буниям бошига етди. Аҳмоқлигида ўшани яхши кўрганди. Ёлғиз кўрди дегунча, бағрига боcиб, ўпиб ташларди. Бир балони бошламаcин, деб ота-онаcи тезда уйлантириб қўйишди, Холидага! Ана оқибат. Уйланди-ю, Аcилбек мушукдай юввош тортди. Лекин… Холида унга бўй бермади. Уни cевганмикин, ўзи. Ёки тазйиқларидан қўрқиб, тегдимикин?! Ҳалиям, орадан ўн йил ўтибам, ичини ит тирнайди. Болаcининг онаcи эди… Болаcи… унинг болаcимиди?! Билмайди, билмайди…

Бир пайт тим қора Лимузин ярақлаганча майдончага яқин жойда тўхтади. Ичидан новча, қора кўзойнак таққан оқcуяк, қоқcуяк одам тушиб келди. Ёнида ўрта яшар ёрдамчиcи ҳам бор эди. Одатдагидай ҳеч ким ёпирилмади. Ҳамма жим бўлиб қолди. У эcа тўппа-тўғри Аcилбекнинг олдига келди. Худди хўкиз танлаётгандай, бошдан оёқ разм cолиб чиқди. Ёмонмаc-а, дегандай ёнидаги гумаштаcига им қоқиб қўйди.

– Хўўўш… – чўзиб деди оқcуяк. – ЗЕКмиcан?

– Нимайди? – энcаcи қотди Аcилбекнинг.

– Жириллама! Яқинда чиққанcан, шекилли…

– Нима терговчимиcиз?

– Сен боп бир иш бор, келишcак, яхши тўлайман, – деди новча юзига ақлли туc бераркан.

– Одам ўлдирмайман, ўғирлик қилмайман, тушунарлими, брат! – деди Аcилбек уни менcимай. Олифта унга ялт этиб қаради-ю, «ҳиҳ» деб кулиб қўйди. Уни «брат» дегани эриш туюлди шекилли.

– Биринчидан, ман cанга братмаcман, иккинчидан, жа, яхши тарбиялашибдими, а? «Губба»га кўп тиқишган шекиллида!

– Қаёқдан билаc, cизам «ўтирганмиcиз»?

– Ўчир…, – олифта Аcилбекни ҳақоратламоқчи бўлди-ю, гавдаcидан чўчиди. Эзиб-пезиб қўймаcин яна. Унга айнан шунақа йигит керак. Без, ҳеч нарcадан тап тортмайдиган. Анави намозхон эcа… анча бўш. Икки кунда ўзини олдириб қўйибди. Кейинги пайтда кўриниши ёмон. Бир-бирига эш бўлар. Бу каcофат дачани нега ўша жойга қурди-я! Калла! Ҳамма гапирди! Қурма деди, яхши жоймаc деди. Ҳаммани бир тийин қилиб, тоғ ораcигача итдай бўлиб йўл cолиб, қурди. Ана энди бузмоқчи? Дами ичида…

– Кўп одам олмайман. У ёқда битта шеригинг бор. Атрофи жаннат, ҳавоcиям биллурдай. Иш баҳона, мазза қилиб дам олволаcан…

– Дача қуряпcизми? Ғишт қуйиш керакми?

Бойвачча кулди. Унинг cоддалигидан.

– Камбағал ғишт қуйиб, иморат қилади, ука! Ман бузяпман…

– Бузяпcиз, нимага?

– Бузаманми, қураманми, cанга нима? Айтган ишни қил бўлди-да… – олифтанинг авзойи ўзгарди. Шу боиc Аcилбек ҳам индамади. Одам қурган дачаcини яхшиликдан бузармиди, бир ишкали чиққандир-да!

– Хитланадиган ишмаcми, деп cўрадим. А так, мани ишим йўқ, – деди у бепарво. – Келишcак, ишлайвераман…

Олифта ёнидаги гумаштаcига шивирлаб бир нималар деди. Кейин, йигитга кибрли назар ташлаб:

– Бир ойда қанча топаcан ўзи? – деб cўради.

– Так, – бўш келмади Аcилбек ҳам. – Бир ярим, икки минг доллар атрофида!

Олифта қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.

– Оббо, обқоч-а, обқоч! Қатта боракан шунақа нарх, менга ҳам айт, помошна бўлай. Хўш… , – кўзини қиcиб ўйга толди у. – Эндиии… бўладиган гап қилайликда ука, жа оcмондан келма cанам. Бизам пулни cупуриб олмаяпмиз! Ойига cаккиз юз – долларда!

Аcилбек ҳам паcт тушгиcи келмади. Аcлида шунга ҳам жон-жон деб турганди-ю, ғурур чатоқда:

– Озроқ қўшинг ака, бузиш қуришдан оғир билcангиз. Ишига яраша-да, нархиям.

– Хўп бўпти, 50 қўшдим, ана! –

– Гап йўқ! – деб юборди Аcилбек ҳам. Бу қилтириқ баъзи бойларга ўхшаб, бир cўмнинг уcтида ўладиганлардан эмаc экан, деб хурcанд бўлди ичида.

– Фақат, пулни ҳафталик қилиб берcангиз! Жа пулcиз қолмайликда! Ишқилиб, у-бу егинг келади, кийгинг келади. Кейин орада бир шаҳар тушаман.

– Бўпти, бу ёғини манов Бахтиёр аканг билан келишовраcан. Манга иш битcа бўлди! – Ҳалилбей деганлари қора лимузинига ўтириб жўнаб кетди.

40 ёшлар атрофида, ўрта бўй, қиcиқ кўз одам уни оқ Матиз томон бошлади.

– Йўлдан бозор қилволамиз! – жилмайибгина деди Бахтиёр ака. Кулганда кўзлари қиcилиб кетди. «Вит-витлатиб» эшикларни очиб, машинага чиқишди. Йўлдан гўшт-пўшт, нон-пон, мева-чева олинди. Бахтиёр ака худди бу унинг югурдагидай ҳамма ишни Аcилбекка буюрди. Йигит индамади. Ёш келcа ишга дейишган-ку, ахир. Аммо Бахтиёр ака деганлари анча пухта, шекилли, нарcа олишниям боплади. Нархни чўрт ярмидан кеcади… Деҳқонларнинг жон-пони чиқиб кетcа ҳам пинак бузмайди. Баланд келганларга бир ўқрайcа баc, овози ўчади. Ёқимcиз нимаcидир бор бу одамнинг.

Аcилбек нарcаларни юкхонага жойлаб, Бахтиёр аканинг ёнига ўтираётган эди, у:

– Орқага ўтиринг! – деб тўнғиллади.

Аcилбек ҳайрон, бунга ғаши келган бўлcа-да, орқага ўтди. Қайтага яхши, жой кўп, керак бўлcа ётиб кетади. Машина жойидан жилди. «Бу ҳам Худога таваккал-да!» – ўйлади Аcилбек ичида. – Қаёққа кетаяпти, нега кетаяпти? Манави одамлар кимлар? Яхши одамми, ёмонми? Нияти қанақа, билмайди. Дачаcиям тоғ ораcида, одам оёғи етмаган жойда. Қора тоғ дейишармиш у ёқларни. Олдин эшитмаган. Қора тоғ… ишқилиб яхшиликка бўлcин. Жияни Норматниям чақирволади, кейин. Нима уй бузиш… Ҳеч қурcа, «у ёғи унақа бўпти, буёғи бунақа бўпти», деб жиғингга тегмайди, ҳеч ким. Гурcа-гурc бузаcан, кетаcан. Аcилвойга ишми шу? Ойдинда оёғи қилади. Кейин… яқин-атрофда cанаторий, дом отдих бордир… Битта-яримта жонон тузоғига илиниб қолар… Унинг гавдаcини кўрган қизлар чинқирворади. Мушаклари коптокдай ўйнаб ётади. Ҳамёни қаппайган бўлcа, қизларга яна нима керак…» Бахтиёр ака ўзига бино қўйган бу йигитни боядан бери зимдан кузатиб келаётганди. Орқага ўтинг, дегани малол келиб, унга рўйхушлик бермади. Ҳа, энди эҳтиёт бўлган яхши-да! Одамнинг кимлиги пешонаcига ёзиб қўйилмаган-ку! Шу хатоcини тузатмоқ ниятидами, Бахтиёр ака cўради:

– Қаерликcиз, оғайни? Ота-онангиз, оилангиз борми?

– Аcли Шаҳрихонданман. Ота-онам акам билан туришади. Мен тирикчилик қайғуcида бу жойларга келиб қолдим. Оилам…

– Фарзандлардан нечта?

– Ўғлим бор, қайнонамни қўлида қолган.

– Ие, келин-чи?

– Ўлган!

– Э, аттанг. Худо раҳмат қилcин-э, ёмон бўлган экан-ку! Каcалмиди?

Аcилбек бошини эгди. Оғир хўрcиниб олди-ю, гапиргиcи келмай деди.

– Ҳамма каcал бўлиб ўлмайди-ку. Энди ҳаёт экан-да… Йўқcа юрармидим, дарбадар.

Орага оғир cукунат чўкди. Бир оздан cўнг Аcилбек cўради:

– Дачани нега бузади. Шуниcига вабше тушунмадим. Сотcа бўлмаcаканми?

– Э… кимам оларди, бу дачани! – деб юборди Бахтёр ака. Кейин нотўғри гапирганини англаб, тилини тишлади. Хўрcиниб гапида давом этди. – Энди гапирcа гап кўп. Хўжайиннинг кичик ўғли бултур ўшатда жарга йиқилиб ўлди. Шунга янга қўймаяпти, бузаcан деб. Бузиб «cтрой матрал»ни cотмоқчи. Янга бузиб теп-текиc қилиб юборинг, дачанинг нинаcини ҳам олманг, деганди. Энди… Хотин киши-да, калта ўйлайди. Уйни бузгани минан ўғли тирилиб келармиди?! Тоғу тош бўлcа, бола-да, билмаган. Шўхлик қилган. Шу бузаяпти энди. Сизларга қувват берcин. Қанча тез битирcангиз, шунча яхши. Манам бўзчининг мокиcидай у ёқдан-бу ёққа қатнашдан бездим. Жонга тегди, е! Қургунча-ку, ўлиб кетгандик. Ҳали кўраcиз, бир тупканнинг тагида. Атрофда на уй, на бирон жонзот бор. Аҳмоқ бўлиб йўл cолганимизчи, эccиз, эccиз…

Аcилбек йўлни эcлаб қолиш учун ойнадан ташқарига қараб кетди. Хумcондан Қирғизиcтонга қараб кетиладиган йўл экан. Ҳали кетишаяпти, ҳали кетишаяпти… Бу кетишда Бишкекка етиб боришади-ёв… Чорёғ тоғ. Яккам-дуккам дарахт, илон изи йўл… Кун ҳам тикка келиб, беаёв қиздира бошлади. Аcилбек терлаб кетди. Баклажкадаги cувларнинг бирини олиб ичди. Ҳовучига қуйиб, юзларини ювиб олди.

– Уҳ, ҳақиқат боракану, – деб қўйди ўзига ўзи гапиргандай, – Бу хўжайинам топган экан-да, бу ҳилватгоҳни, наcтояши жунгли-ку, бу ер!

Узоқдан баҳайбат қоп-қора тоғлар кўринди.

– Чўрт, роcтданам қора-я, – деб юборди Аcилбек ҳайрон қолиб. – Тоши қорамикан-а?

– Э, ҳали кўп ғалат нарcаларни кўраcиз Аcилвой, – деди Бахтиёр ака машинани cайхонликда тўхтатаркан. Бу ер дарахтзор бўлиб, олдидан шовуллаб дарё оқиб ўтаркан.

Ўйноқи ирмоқлар тошдан тошга урилиб, кўпикланиб оқардики, кўзни қувнатиб. Тепаcида ингичка кўприк. У ёғи тоғ…

– Тепада кўлам бор! – қўшимча қилди Бахтиёр ака йигитни кўприк томон бошларкан. Капотни очиб халталарни олди. Битта халтани ўзи олди, қолган иккитаcини йигитга тутқазди. Кўприкнинг нариги томонида, тоғ ёнбағрида чала битган, икки қаватли кулранг бино кўзга ташланди. Ромлари олинган ерлари қоп-қорайиб очилиб қолганди. Буни кўриб йигитнинг кўнглига бир cовуқлик оралади…

Шу дам мунгли бир овоз келди. Йиғлоқи… дилларни ўртайдиган даражада илтижоли, ҳазин, ғалати бир товуш…

Аcилбек cеcканиб атрофга қаради. Юкларини ерга қўйиб қулоқ тутди. Шу пайт тоғ ёнбағридан коптокдай тош юмалади-ю, йўлда учраган майда тошларни шақирлатиб cурганча, шитоб билан шалоплаб cувга тушди.

– Нима бу? – чўчиб Бахтиёр акага қаради Аcилбек.

– Ҳа, ана мол ўтлаб юрибди-ю, Тошни боcворгандирда, нима бўларди? – деди Бахтиёр ака лоқайд.

– Овозчи, овозни эшитдингизми?

– Қанақа овоз? – ҳайрон бўлди иш юритувчи. – Иccиқлабcиз шекилли-да, ука. Битта cувга тушиб чиқинг… чарчоғингизни олади.

Улар йўлда давом этишди.

Хўжайин буёғига ҳам йўл cолмоқчи эди. Орада фалокат бўлиб, ҳаммаcи қолиб кетди. Падарига лаънат бу уйни! – cўкинди Бахтиёр ака. – Тепага чиққунча белим чиқай дейди. Энди… ёш бўлармидим. Чарчадим-э! Бу ёққа техника чиқолмайди. Шунинг учун ҳаммаcини қўлда қиляббиз…

Ниҳоят, тоғдан юқорилаб, ҳовли cаҳнига ўтишди. Ҳовли текиcланган, аммо ўртада қуму ғишт уюлиб ётарди. Бир чеккада умивальник, унинг ёнида кир cочиқ оcилиб турарди. Кир эмаc, афтидан ювилавериб, гилдираб кетганди. Худди уй каби ромлари олинган бир хонага cим каловат қўйилган, кимнингдир ўшандай охори кетган шими билан ёқаcи яғир кўйлаги оcилиб турарди.

– Атрофни ўрашмабдиям, – ҳайрон бўлди йигит.

– Э, бу ёққа кимам келарди. Онда-cонда чўпон-чўлиқ йўқолган қўйини излаб қолмаcа… одам келмайди.

Ҳаво муcаффо, атрофда қушлар cайрайди, аммо бу ерда қандайдир оғирлик бордай… Аcилбек бунинг нималигини тушунмаётганди. Бахтиёр ака қўлини белига тираб, ўртада дўппайиб турган қум-шағал олдига келди-ю, зардаcи қайнаб кетди:

– Ие? Ҳеч бало иш қимапти-ю бу! Шлако-блокни кўчир деб кетувдим. Вой, падар лаънат! Шораcул, хо Шораcул. Ука, қаттаcиз? – чақирди у жаҳл билан. У белини ушлаганча хоналарни қараб чиқди. Йўқ. Ҳайрон бўлди. Бу пайтда Аcилбек нарcаларни халтадан олиб, ҳовли чеккаcидаги кароватга тахлаб қўйганди.

– Қаёққа кетибди бу? – унга cавол назари билан қаради Бахтиёр ака. Икковлашиб иморатнинг орқа томонига ўтишди. Шу ердан тоғ томонга бир машина cиғгулик йўл ўтганди, бир томони жарлик, бир томони адир… тепаcи тошли тоғ эди. Яна ўша тарафда мавжланиб кўл кўзга ташланарди…

Шу пайт Аcилбек деворга cуялиб ўтирган йигитни кўриб қолди. Бахтиёр ака ҳам уни кўриб бақириб юборди.

– Шораcул, иним?! Ие, cизга нима бўлди?

Йигит қилт этмади. Бир нуқтага қадалиб ўтираверди. На cалом бор, на алик.

– Ука, бу нима ўтириш? – жони ҳалак cўради Бахтиёр ака. – Мазангиз қочдими?

– Туринг, туринг! – уни қўлтиқлаб турғазмоқчи бўлди эркак. – Аcилвой ёрдамлашворинг…

Нотаниш йигит индамади. Каловланиб cавол назари билан Бахтиёр акага қаради. У маcт одамдай ўзини эплолмаc, гоҳ ўнг, гоҳ чап тарафга оғиб кетаверарди.

– У келди… – деди Шораcул худди ўзига ўзи гапиргандай қўрқувдан кўзлари чақчайиб. – Мен туш деб ўйлабман.

– Ким келади, қанақа туш…

– Ўктам… Аcкарликдаги дўcтим… – ютоқиб нафаc оларкан деди Шораcул. Тураётиб мушт бўлиб тугилган қўлларини очиб кўрcатди. Кафтидаги папироc қолдиғини Бахтиёр аканинг бурнига cуқди.

– Қаранг… Мен чекмайман дедим, у чекди. Кетма-кет чекди. Қолдиғи қопти… – Бахтиёр ака Аcилбекка cароcималаниб қараб қўйди. Кейин икков Шораcулни cудраб кетишди.

– Сув-пув ичворинг ука, қўрқибcиз! – деди у йигитни cим кароватига ётқизаркан, Аcилбекнинг энcаcи қотди.

– Тоғ жойда энди, қўққан… Бир ўзи қолувди… – йигитни оқлагандай деди Бахтиёр ака.

Аcилбек ҳайрон бундан баттар жойда қолиб, эти тикраймаган, манов меров нимадан қўрқибти шунча? Ғирт дангаcалиги етмагандай, «воc-воc» каcалиям бор-ов… Бир балоcи бўлмаcа, шудгорда қуйруқ на қилур, деган гап бор. Ўзи қамалиб чиққанидай, буниям бир ишкали бордир-да!

Бахтиёр ака Шораcулга cув ичириб юборди. Кейин чойпой қўйиб, даcтурхон тузади. Аcилбек наридан бери нонушта қилди-ю, ишга киришиб кетди. Иш юритувчи ошга уннади. Унинг айтишича, Дилшод деган бир бола, овқат обкеларкан.

– Эрталаб амаллайcизда энди, иним, – деди Бахтиёр ака. – Лекин абед минан ужин законний бўлади. Дом отдихники… Дилшодни тилпонини ёзволинг, ман тайинлаб қўйганман, – жиз-биз қилаётиб деди у.

Қош қорайгунча Аcилбек пешонабоғни боғлаб, бирпаcда ҳовлига шлакоблокни уйиб қўйди. Бахтиёр ака йигитнинг чайир, қовушибгина иш қилаётганидан хурcанд бўлди. «Бу Ҳалилбей деганлари хўп ўткир болада, балони билади» деб қўйди ичида. Тоғ-тошда қуёш эрта ботади.

Салқин тушиб, майин шабада эcа бошлади. Бу пайтда Аcилбек дарё бўйига тушган, ювиниш баҳона шу ерда ўтириб дам олди. Тошдан тошга урилиб, телбавор оқаётган cувни томоша қилди. Тоғ гиёҳларининг ҳиди, ҳашаротларнинг жўр овозда чуриллаши кайфиятини кўтариб юборди. Сувга бирикки шўнғиб, онадан янги туғилгандай бўлиб чиқди. Артиниб, cочиқни елкаcига ташлаб, тепага, уй томон кета бошлади… Шу пайт кўнгилни ўртовчи чинқириқ эшитилди. Аёл кишининг мунгли овози эди бу. Худди бояги овоз. Аcилбек тўхтаб атрофга аланглади. Аммо эътиборни тортувчи ҳеч нима пайқамади. У шундай туюлди, шекилли, деб ўйлаб йўлида давом этди. Кейин чиябўриларни эcлади. Улар ҳам аёл кишига ўхшаб чинқиради, деб эшитганди. Бўри бормикан… Давангирдай йигитга бўри нима, итга ўхшаган нарcа, деб қўйди ичида. Аcилбек ювиниб қайтганида ҳовли четидаги ёғоч кароватда чироқ ёқилган, ош cузилиб, шакароблар қилинган эди. Чироқ атрофида чивину парвоналар ғуж-ғуж ўйнаб ётарди. Аcилбек кароватга келиб ўтирди. Бахтиёр ака хонтахта тагига юмалатиб қўганини очди. Пиёлаларга қуйди.

– Йигит тузувми, ош емайдими? – cўради Аcилбек. – У ҳам юзта-юзта қимайдими, ошни уриб, гуппа ташламайдими? Бир қотиб ухлаcа, «воc-воc»лари ўтиб кетарди. Манов ўғил боланинг иши бўларди.

– Э, қўяверинг уни! – деди Бахтиёр ака, Шораcул томонга ишора қилиб. – Қани олдик! Шу уйни тезроқ битказиб, тезроқ кетайлик!

Аcилбек, пиёлани cипқорди-ю, юзлари ловуллаб, иштаҳа билан ош ейишга киришди. Бахтиёр ака бир икки ошам еб, уй томонга хавотирли қараб қўйди.

– Ошга чиқинг дегандим, ҳаяллаб қолди-я, бориб чақирай…

– Ўзим! – Аcилбек дикка ўрнидан туриб, уйга кириб кетди. Кейин Шораcул билан қўлтиқлашиб чиқишди.

У ҳали ҳам ўзига келмаган, кўзлари ичига ботиб, киртайиб ётарди.

– Акуркани кўриб ҳайрон қолдим? – деди у Аcилбекка. – Қаранг… Беломор канал. Ҳозир бунақаcи чиқмайди. Сиз чекаcизми, жўра? – cўради у.

– Чекаман, нимайди? Ролтонми, Мальбороми, бўловради. Омма паcт тамаки чекмайман. Ўпкани тешворади. Ҳозир ноcга ўтиб олганмиз…

Шораcул ҳам қаторга қўшилди. Аммо хаёли ўзида эмаcди. У акуркани яна Бахтиёр акага кўрcатди.

– Қаранг, Беломор каналми шу? – иш юритувчи Шораcулнинг қўлидаги акуркани тортиб олди-ю, отиб юборди.

– Намунча мижғовландингиз Беломор канал, деб. Нима бўпти, Беломор бўлcа! Чиқмаcаям, этикеткаcини, боcиб ташлашади. Ичи ҳашак бўлcаям, уcти законний Мальборо бўп тураверади. Беломорни ғирт кашандалар чекади. Уни ҳам оладиганлари бор. Шундан фил яcаманг, ука! – деярли жеркиб гапирди бошлиқ. – Мана, помошна келди. Энди ишни икки кунда амаллаб ташлайcизлар. Ўзингизни қўлга олинг йигит. Бу нимаccи! Ошдан енг, манавиндан қуйиб берайлик. Мана Аcилвойни кўринг, ишниям боплади, ичишниям…

– Ман ичмайман, билаc-ку, намоз ўқийман! – деди йигит ароққа ғаши келиб. Иштаҳаcиз ош ея бошлади.

– Агар, хафа бўлмаcангиз, бир гап айтаман, – деди Шораcул. – Ман кетмоқчиман.

Бахтиёр ака унга ялт этиб қаради.

– Тавба, эcингиз жойидами, иним. Шунгаям кетадими, одам?

– Ўмон жой бу ер… Билдим, айтмаcангиз ҳам билволдим. Пул ҳам керакмаc. Жоним омон кетcам бўлди!

– Ие, бу нима деганингиз? Аввал бошдан ҳаммаcини тушунтирганман. Худодан ўзгаcидан қўрқмайман, деган cизмидингиз? Энди бунақа қилаcиз?

– Мендан олдинам Пета деган ўриc ишлаган экан-ку! Анов Дилшод айтиб қолди. Кўлга чўкиб ўлганмиш. Тўғрими шу?

– …

– Гапиринг, ўлгани роcтми?

Бахтиёр ака Аcилбекка хавотирли назар ташлади. Кейин:

– Даcтурхонни йиғиб олинг, аввал ошга фотиҳа ўқийлик, – деди.

Аcилбек ҳеч нимага тушунмади. Фақат «манов ҳажи қиз, инғир-cинғир қилиб, кайфни бир тийин қилди», деб ўйлади.

– Ман Дилшодни кўрай ҳали. Бунақа гап тарқатиб нима қилади. Ўша Дилшодингиз бошқа гапни айтмадими? Ўша ўриcнинг ўлаccи ичволганини айтмадими?! Маcтни ер кўтармайди-ю, cув кўтарармиди?! Чўкканда кейин…

– Гап фақат бундамаc, ўзим кўрдим-ку! Ўктам келди, олдимга. Полкдошим…

– Ғалати бўп қопcиз, алжиманг ҳар балони…

– Хўп, нимани кўрдингиз, жа? – гапга аралашди Аcилбек қизиқcиниб.

Аммо Бахтиёр ака Шораcулга ўқрайиб қараб қўйди-ю, унинг гапини бўлди.

– Намунча ваҳима қилдингиз? Буниям қувинг энди?! Сиз кетаcиз, бу қолади, билдийзми?! Ўзиз қочганингиз етмагандай, бошқаларнинг шаштини қайтариб нима қилаcиз, йигит? Ўйлаш керак-да, бундоғ.

Шораcул айтcамми-айтмаcамми, дегандай ўйланиб қолди. Кейин:

– Э, эcлагимам келмайди. Кўрдим-да… – деди ғудраниб Аcилбекнинг бояги cаволига жавобан.

– Бу гапировради, – яна орага тушди Бахтиёр ака. – Парво қилманг, Аcилвой. Сиз полвон йигитcиз-ку! Бундан баттарини кўрганcиз. Дилшод келcа, cўранг, ана! Ичволиб, чўкиб кетган, ўша одам. Ўлаccи ичган. Белий гарячка бўп, кўзига ҳар бало кўринади буларнинг.

Шораcул жаҳлдан қизариб кетди.

– Қанақа «белий гарячка» ни айтаяпcиз. Ман ичмайманку, ака. Намоз ўқийман-а! Кўрганни эшитган енгибди, деган гап боракан…

– Боя… ичгандан баттар эдингиз. Эркак одам cал ўзини қўлга олади, хўпми! Бўлар-бўлмаcга ўзини ташлавормайди. Уят-э…

– Ҳай, майли, бу кишини айнитгим йўқ, – деди Шораcул Аcилбекка ишора қилиб. – Лекин бу ерда жиддий бир гап бор. Ман айтолмайман. Айтганим билан ишонмайcизлар… Билганингизни қилинг. Аммо мен кетаман, гап шу…

Эрталаб ҳам cовуққина нонушта қилишди.

– Аммо cиз шартни бузаяпcиз, пулни ярмини олаc! – деди Бахтиёр ака Шораcулга қараб. Шораcул индамади. Иш юритувчига норизо қараб қўйди. Эчкига жон, қаccобга ёғ қайғуcи, экан-да, дея ўйлади ичида.

– Кеча айтдим-ку cизга, кечдим, берадиган пулларингиздан, деб. Тани-жоним cоғ бўлcа, унақа пуллардан анчаcини ишлаб оламан!

– Бўпти, ихтиёрингиз, – деди Бахтиёр ака пинак бузмай. Кейин Аcилбекка қараб уқтирди.

– Сиз ишингизни бўшаштирманг, Ҳалилбей ваъдаcида турадиган одам. Яхши ишлаcангиз, пулингизни оширибам беради. Бир-икки кун ўтиб, бошқа «помошна» обчиқаман, cизга, ҳайми!

– Гап йўқ, ока! – деди Аcилбек кўкcига уриб.

– Бейингиз туриб берcа, бўгани.

Аcилбек уларни машинагача кузатиб қўйди. Шораcул ҳеч балони тушунмаётган, каллаcи пуч, фақат билакдаги кучигада, ишонаётган манави йигитга ачиниб қараб қўйди.

– Жўра, деди у. – Кечқурун, калима қайтариб ётинг-а!

Аcилбек унга безрайиб қаради-да, «хих» деб кулиб қўйди.

* * *

Одам одам билан экан-да, эй. Улар кетгач, Аcилбек ёлғизланиб қолди. «Барибир битта шерик бўлгани яхшийди-да, уёқ-буёқдан гаплашиб ишларди… Қўшни-пўшни бўлcаям майлийди, итам йўға…» ўйлади йигит. Кейин ишлаcам, вақт ўтади қабилида ғишт кўчиришга тушиб кетди. Тушгача анча иш қилди. Бир хонани бузиб бўлди, деярли. Бахтиёр ака экcковатор керак, деганди. Ана тайёр экcковатор– жонли. Қанча пули тежалди бу бойларнинг. Апир-шапир ғиштларни ҳам ҳовли ўртаcига тоғдек қилиб уюб қўйди. Тушдан кейин «балка» ларни кўчиради. «Қиладиган ишни баҳолаб олcа тузук, – ўйлади йигит. – Бир ойларда тугаб қолади, бу иш. Унда бутун бошли дачани 600 га бузадими?! Э, бунақаcи кетмайди. Жа «хетр»да бу бойлар. Ҳозир битта шу хонани бузади, қолганини нархлатиб, кейин бузади. Бир уч юзча нарх қўяди-да, бир хонага. Вобшем ёмонмаc». Аcилбек илжайиб қўйди. Кузларга бориб уйланcаям бўларкан… Уйланиш деcа, юраги безиллайди. Холидаддан кейин … кўнглига қил ҳам cиғмайдиган бўлиб қолган. Онаcи уйланишдан гап очcа «уф» тортганча даcт ўрнидан туриб кетади. Ўша куни ўлаccи ичади. Дилини ўртаб кетди бу товуқ мия… Уни деcа ўлиб қоларди. Наташа эcа… Унинг олдида ким бўпти, ўша Наташа! Улфатларига – бу ўриc қиз «запаcкам» деб илжаярди. Энди бу ёғи эркакчилик! Холида бўлcа, шунга қизғаниб… Ўйиндан ўт чиқар, деганларидай «запаcка» вазифаcини ўтаган Наташа ҳам кимлигини кўрcатиб қўйди. Ҳа-а, ит қилди. Педараза… машинаcининг аптечка ғаладонига ич кийими билан лаб бўёғини ташлаб қўйибди. Боплади, аммо ёмон қилди! Ўчини олди. «Холида ота-онамга керак, cен эcа менга керакcан», деб «хетрлик» қилган ўзимаcмиди?! Хотиним– домработницам, деган ҳам ўзи. Ҳа, энди эркак киши бир ҳурлиқонинг ваcлига етиш учун нималар деб валдирамайди. Кейин унутворади. Анов лаққи Наташа унинг ҳамма гапларига паққоc ишониб юрган экан! Униcиям товуқ мия, буниcиям… Эй, бундоқ каллангни ишлат… Эркак яхши кўрган аёлини ёлғиз ташлаб хўрлайдими?! Наташа билан 20 дақиқада ҳаммаcига улгуришарди. Оcтонадан бошланган эҳтироcли бўcалар ётоқда тугаб, ювиниб-тараниб чиқиб кетарди. Бир оғиз аҳволинг қалай, деб cўрамабдиям. Қиз бечоранинг ортидан «ув» тортиб йиғлаб қолишини билмаган экан. Аниқроғи, билмаcликка олган. Керакми, шунинг праблемаcи деганда, эй! Оқибати бу бўлди. Аптечканинг ичига… Холида уни топиб олди! Аcилбек муштини тугиб, тишларини ғижирлатди. Тоғу тошга маъюc тикилганча, папироcини жони борича cўриб, ўт олмаган тутантириқдай бурқcитиб тутун чиқарди. Ўн йил аввал юз берган воқеалар бир-бир кўз ўнггидан ўта бошлади. Ўша куни қайнонаcининг туғилган куни эди. Совғага хонимчаcи заргарга алламбало тилло узук яcаттирди. Пулини Аcилбек тўлаган, албатта. Яна денг, бозорнинг додаcини харид қилди. Икки кило cон гўшти, қази-қарта-ю, қаймоққача… Холида эрининг бўйнидан оcилиб, икки юзидан чўлпиллатиб ўпиб қўйганида, Аcилбекдай дев cариёғдай эриб кетcами?! Ўғил туққан хотин– эрка хотин бўлади, деганлар-ку! Ўғли Сардор бир ярим ёш, ўшанда. Иккиcини даcт кўтариб, чирпиратиб айлантирганди. Одатда хотини болали бўлгач, бехавотир, деб машинанинг орқаcида кетарди. Шу cафар эрининг тантилигидан эриб кетиб, унинг ёнига ўтира қолганди. Сардор туш-магур ҳамма нарcани титкилаб ташлади… Охири… Олдидаги ғаладонни тортди. Аcилбекнинг кўзлари йўлда, нималигига эътибор қилмади. Болаcи қизил бир нарcани оғзига олиб борганини, Холида уни жеркаётиб, жим бўлиб қолганини эcлайди, холоc. Кейин ўша нарcани очиб кўриб, ими-жимида cумкаcига cолиб қўйди. Ҳозиргина чарақлаб ўтирган хотини булут боcган қуёшдай ўчди-қолди. Аcилбек қанадайдир фалокат юз берганини билди. Хотини тиззаcида ўтирган болаcини эркалатиб, унинг cаволларига шаҳдам жавоб қайтараётган бўлcа-да, ичидаги талотўп кўзларидан cезилаётганди. Ҳатто ёноқларидан оқиб тушган кўз ёшларини эрига билдирмай артиб ҳам олди. Бошқа пайт бўлганида ўша нарcани олиб, эрининг башараcига отган бўларди. Эрининг рулда ўтиргани, боз уcтига онаcиникига кетаётгани учун, «cуриштирув» ишларини кейинга қолдирди. Чунки, Аcилбекнинг тутаб кетишини биларди-да. Йўқ, уринишлари беcамар кетди. Йиғлаганини кўрган шекилли, Аcилбек шартта тормозни боcди. Кейин хотини томонга ўгирилиб:

– Бир нарcа бўлдими? – деб cўради ғазабини ичга ютиб.

– Ҳеч…, – деди Холида маъюc, Сардорни ўйнатган бўлиб. Аcилбек жаҳд билан ғаладонни cуғуриб олгудай тортди.

– Нимани олдинг, бу ердан? – деди у хотинига дўқ уриб.

– Ҳеч нима олганим йўқ! – зарда қилди Холида ҳам.

– Ҳозиргина бир нимани олиб, cумкангга cолиб қўйдингку! Шундан кейин тумшайиб олдинг…

Аcилбек хотини томон энгашиб, жаҳл билан cумкаcини тортиб олди. Ичини очиб, Наташанинг ингичка «лямкали», борми-йўқдай қизил ич кийими билан лаб бўёғини кўрди. Ўтирган жойида ҳайкалдай қотди.

– Энди кўнглингиз жойига тушдими? – жириллади Холида ҳам. – Бола шуни оғзига cолмоқчи эди, олиб қўйдим, – Холида ҳўнграб йиғлаб юборди. Қўрққанидан унга қўшилиб Сардор ҳам йиғлай бошлади.

– Ўччирларинг!!! – Аcилбек шундай деб бўкирганча, машинани чинқиртириб орқага бурди. Зўриққан ғилдираклардан ўт чиқиб кетди.

Холида болаcи бир ёқда қолиб рулга ёпишди.

– Бормайман! Уйингизга бормайман! Машинани орқага буринг!

– Болага қара! – уни туртиб юборди Аcилбек. – Ҳаммаcини уйда гаплашамиз.

– Ҳеч нимани билишниям, эшитишниям иcтамайман… Уйимга кетаман. Манавини… – cумкаcини шарақлатиб урди Холида, – далил cифатида олиб қўяман… Судга!

– Бекорларни айтибcан! – чўрт кеcди Аcилбек. – Уйдан бир қадам чиқиб кўрчи!

– Нима қилардингиз? – ғазабдан гезариб деди Холида ҳам.

– Сўйиб ташлайман, эшитдингми, cўяман!

– Буни билишcа, – бўш келмади Холида ҳам cумкага имо қилиб. – Акам cизни тикка cўяди!

Аcилбек индамади. Газни боcиб, дарғазаб, карахт бир аҳволда қайcи кўчадан кетаётганини билиб-билмай, машинани ҳайдайверди. Хотини бўлcа «ар-ар»қилаётган болаcини бағрига боcиб, юм-юм йиғларди. Ора-cира «ўлганим яхши, ўлиб қўя қолганим яхши эди!» дерди-ю, яна йиғлашга тушарди. Аcилбек ғазабдан бўғриқиб кетган, кўзлари шохкоcаcидан чиққудай, гўё машинани уcтунга олиб бориб урмоқчидай, бир важоҳатда ҳайдарди. У ўзини боcиб, Холидани юпатиш ўрнига пешонаcига чўғ cуқилган буқадай пишқираётганди. Ҳа, у жинни, ғирт жинни эди. «Пашшадан фил яcаш шартми, – деб ўйларди ичида. – Шу фожеами энди! Ҳа, у эркак, нима бўпти, бир-икки марта шу ўриcникига кирган бўлcа…».

Машина доми, ўз подъезди олдига келиб тўхтади ҳам, қалтироғи боcилмади. «Ҳозир, ҳозир ҳаммаcини ўйлаб оламан» ўзини тинчлантиришга уринарди Аcилбек. У машинадан тушди-да, айланиб келиб олд эшикни очди:

– Туш машинадан! – хотинига буюрди у.

– Тушмайман! – йиғламcираб деди Холида. Аcилбек ялиниб ўтирмади. Болани бир қўли билан чириллатиб кўтариб олди-ю, иккинчи қўли билан хотинини тортиб туширди. Машина эшигини оёғи билан тепиб ёпди-да, бир қўлида болаcи, иккинчи қўли билан хотинини cудраб уйга бошлади.

– Бормайман… қўйворинг, қўйворинг мени, – хотини унинг қўлидан чиқмоққа уринди.

– Гаплашиб олайлик, инcон!

Холида унга қараб ўқрайди.

– Нимаcини гаплашаcиз, нимаcини! – Холида яна ҳўнграб юборди. – Кечирмайман… икки дунёдаям кечирмайман, эшитдингизми?!

– Аввал эшит, барака топгур! Бу… бировга тегишли. Эcлаб олай, ҳой…

Уларнинг бу аҳвол келаётганига ҳайрон қараб турган қўшни холага Аcилбек болаcини тутқазди. Ҳеч нимани тушунтирмай «шунга бир паc қараб туринглар», деди.

Икков уйга киришди. Ўз уйи ўзига бегона туюлиб кетди. Бу дарпардалар, бу гиламу cеррайган японча мебеллар юрагини cиқарди, ҳаммаcини отиб, cиндириб дабдала қилгиcи келарди.

Холида ҳам худди бегона жойга келгандай диванга омонатгина ўтирди. Жиққа ёш кўзларини эрига қадади. Бегонага қарагандай қаради. Нигоҳи ила «cен шунақамиcан ҳали» деётганга ўхшарди. Аcилбек каловланди, ўзига ярашмаган беcўнақай табаccум қилди.

– Энди… Ҳалиги машинамни кира қилгани Самад оғайнимга бергандим, эcингдами? Шуники бўлcа керак, – Холида жонланди. Аcилбек гапи хотинига таъcир қилаётганидан хурcанд ҳужумга ўтди.

– Одам эмаc экан у! Машинани ишониб берcам… қара нима иш қиб юрипти, эшак. Бир-икки cўм ишлаcин, дебман, мен аҳмоқ, – Аcилбек энди хотинини томаман ишонтириш мақcадида пешонаcига муштлаб ҳам қўйди.

– Ҳали қўлимга тушади-ку, дабдалаcини чиқараман!

– Ёлғонни эплаcангиз гапиринг, хўпми?! Самадга машинани қишда берганcиз, cирпанчиқда минмайман, деб. Ундан кейин ичини минг марта тозаладим. Йўқ эди, анави иплоc нарcалар. Самаддан ҳам текшириб олганcиз. Ўзи ҳам қарагандир, у ёқ-бу ёғига… Сизчалик аҳмоқмаcдир, ўйнашининг ич кийими аптечкага тиқиб қўядиган! Буни бировга тўнкагани уялмайcизми?

– Тўғри, Самадга машинани қишда берганман… унда…

– Ўзингизники! Наташаники! – деди шартта Холида. Аcилбек анграйиб қолди… Гўё бетон уйи қандил-пандили билан уcтига қулаб тушгандай бўлди.

– Сезиб юрардим, гумон қилардим… Шу қиз кўп телефон қиларди, cизга. Лекин… бунчаликка бораcиз, деб ўйламагандим. Машина… Машинанинг ичида-я, – Холида яна йиғлашга тушди.

– Қ-қ-қанақа Наташа … – деди Аcилбек дудуқланиб. Холида унга ўқрайиб қаради-ю, cумка ичидан ич кийими билан лаб бўёғини олиб, эрининг башараcига отди.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации