Текст книги "Асаб кучи"
Автор книги: Поль Брэгг
Жанр: Здоровье, Дом и Семья
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 3 (всего у книги 7 страниц)
Қўрқув доимий нарса эмас, мен буни тўла ишонч билан айтаман, чунки ишончнинг қўрқувга нисбатан устунлигини биламан. Ҳаётимнинг асосий йўналиши инсонларда қўрқувни йўқотиб, ишончни мустаҳкамлаш бўлди. Кўпчилик эркак ва аёллар дунёнинг ҳар хил бурчагидан менинг соғлик бўйича дарсларимга келишади. Чунки уларни қўрқув қувлайди. Улар ўзларини ўлдиришга тайёрлар.
Мен бу эркак ва аёлларни китобда келтирилган асаб кучи барпо қилиш дастури қўлланилганидан кейин кўрдим: улар ҳаётларини бутунлай ўзгартириб, ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишга тайёрлар. Табиатга ишонмасангиз, ўзингизни ёш ва соғлом ҳис эта олмайсиз. Сиз тўла ишонишингиз зарур. Шунда бу ишонч руҳий ва жисмоний хасталикларингизни енгиб ўтишингизга ёрдам беради. Демак, асаб кучи резервуарларини тўлдирсангиз, соғлом ҳаёт тарзини қўллаб, қўрқувдан халос бўласиз.
Қўрқувни енгиб ўтиш
Қўрқувни енгиб ўтиш учун жисмоний, ақлий ва руҳий куч керак. Сиз ўз қўрқувингизни ўзингиз енгиб ўтишингиз зарур. Бунинг учун оқилудонолигингизни унутманг.
Маълумки, эски ва янги диний китобларда қўрқувни енгиш учун руҳий куч булоғини топишингиз мумкин.
Тангрига суянсангиз, сизга қўрқувни эмас, фақат қувват, севинч ва соғлом фикрни ато этади.
Бахтсизлик ва муваффақиятсизлик билан курашаётган эркагу аёлларга бу гапни ўргатинг, улар буни қайта-қайта такрорласинлар, токи улар ишончи мустаҳкамланиб борсин. Табиий ҳаёт дастурига риоя қилган ҳолда сиз қўрқув ва тангликдан нажот сўраб, Яратганга мурожаат қилинг, ёлворинг!
Кундалик ибодатингизда сиз бу кучга рўбарў келишингиз мумкин. Инсон фақат қорнини тўйдириш учунгина дунёга келмаган.
Қўрқувдан қочманг, сабабини билишга урининг ва жисмоний туйғу сифатида қабул қилинг, алданиб қолманг. Шарқ халқлари эртагида келтирилишича, бир одамни девлар қувлаётганмиш, кеча-ю кундуз қочиб қутула олмаганидан сўнг ҳолсизланиб тўхтайди ва орқасига қараса, ҳеч нарса йўқмиш, қўрққанидан хаёлан дев кўзига кўринган экан.
Яна халос бўладиган иккинчи туйғу бор, бу – ўзингизга ўзингизнинг раҳмингиз келиши. Ушбу туйғуни ўзингиздан тезда ҳайданг, чунки бу ўзгалардан келадиган ёрдам ва хайрихоҳликни йўқ қилади.
Қачондир сизнинг ҳаётингизга ғам-ғусса бостириб келади, бу табиий ҳол, унга тик қаранг ва, билингки, вақт барча нарсага даводир.
Ҳеч қачон ютқазиқни қабул қилманг. Эсингизда бўлсин, яна бир имкониятни қидириб кўринг.
Яна бир маслаҳат – ўтмишингиз билан яшаманг. Ўтмишда биз туртки, ҳатто тепки еганмиз, бу эса юракда изини қолдиради. Ўтмишдан фақат яхши дарс олиш зарур. Ўтмишнинг ҳаммаси ҳам ёмон бўлавермаган, кўплаб бахтли кунларни бошдан кечирганмиз, буни эсдан чиқариб бўлмайди. Лекин ўтмишингиз жуда бахтли ўтган бўлса ҳам, унда тўла қолиб кетмасликка ҳаракат қилинг, чунки ҳаёт ўзгаради.
Бизнинг қувватимиз асаб кучимизга боғлиқ, шунинг учун қувватга эга бўлиб, соғлик ва бахтсаодат томон ҳаракат қилайлик.
Табиат билан уйғунликда кузатиб, мулоҳаза қилиш
Тўла тинчликда кузатиб, мулоҳаза қилишдан шундай куч топасизки, бу куч сизни йўлбошловчингиз бўлиб, ҳаёт мақсади сари етаклайди. Табиат билан уйғунликда кузатиб, мулоҳаза қилиш билан кунига икки марта – эрта тонг ва кечқурун шуғулланиш жуда муҳим. Ички кучларингизни йиғиш учун миянгиз тўла тинчланган бўлиши зарур. Фикрларингиз аниқ ва тиниқ чизиқда бўлсин.
Эсингизда бўлсин, эски безовта қилувчи ва зарарли фикрлар ўрнини янги ёрқин ғоялар эгалласин. Ҳар бир конструктив фикр асаб тизимини ҳаёт ва куч билан тўлдиради ҳамда бу кучланиш танангизга ўтади.
Кузатиб, мулоҳаза қилиш билан сиз кучли ақл ва кучли тана барпо қиласиз. Сиз бақувват асаб тизимини вужудга келтирасиз, чунки битмастуганмас қувват резервуарлари ҳамда ижод қилувчи ақлни очдингиз.
Кузатиб, мулоҳаза қилишда ақл ва тана мувозанати тикланади. Бу эса ўз йўлида янги қувват туғдиради, билимингиз доирасини кенгайтиради ва бир вақтда қалбингизни тинчлантиради. Сиз ҳаёт қийинчиликларини енгиш учун кучингизни янада оширасиз. Сиз ҳар қандай муаммони ҳал қила оласиз.
Табиат билан уйғунликда кузатиб, мулоҳаза қилиш
Кузатиб, мулоҳаза қилиш – бу ориентация. Бошқача айтганда, атроф-муҳитга нисбатан ўз ҳолатингизни қандай сезасиз ёки қайсидир шахс ё нарсага нисбатан ҳолингизни белгилаш қай даражада? Фан йўналиши бҲйича айтганда, ориентация – бу саёҳатга тайёргарлик кўриш. Бу – хоҳлаган икки нуқта орасига саёҳат ёки маълум мақсад сари саёҳат.
Сиз айтишингиз мумкин: «Мен табиат қонунларига тўла бўйсунаман!» Оқибатда эса соғлик, ақл тиниқлиги ва қувончга эришасиз. Табиат қонунларига бўйсуниб, яъни табиат билан уйғунликда кузатиб, фикр юритиб, мулоҳаза қилиб яшаш ҳар бир инсон қўлидан келади. Бунинг учун нормал ҳаёт тарзидан чекиниш талаб қилинмайди. Натижага эришиш учун кунига бир неча дақиқадан вақт ажратиш кифоя, бунда олдиндан тайёргарлик кўриш ёки ниманидир ўрганиш зарурати бўлмайди. Табиатни кузатиб, мулоҳаза қилишнинг гипноз ва спирктизмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу сизга ҳаётингизни аниқроқ ва яна ҳам ишончлироқ ўтказишингизга ёрдам беради. Фикр ва ҳаракатингизни, жисмоний ва руҳий имкониятларингизни янада ривожлантиришга туртки бўлади, асаб кучлари захирасини кўпайтиради.
Кузатиб, мулоҳаза қилишда киши танаси уйқуда дам олгандан кўра яхшироқ дам олади. Ҳатто томир уриши, нафас олиши, модда алмашинуви жараёни уйқудагига нисбатан пастроқ даражага тушади.
Кузатиб, мулоҳаза қилишни 30 дақиқа давом эттирсангиз, ўзингизни узоқ уйқуда дам олгандан кўра тетикроқ сезасиз. Кузатиб, мулоҳаза қилишдан сўнг асаблар бўшашади сизга энди бошқа одамлар ва улар дунёқараши унчалик таъсир ўтказа олмайди. Ҳаяжонланишдан зўриқиш оқибати камаяди. Кузатиб, мулоҳаза қилиш зўриқишни табиий йўл билан йўқ қилади, ақл ва туйғуларингиз ўткирлашади, жисмоний дам оласиз, соғлигингизни яхшилайди. Кузатиб, мулоҳаза қилиш барча аъзолар тизимини мувозанатга келтиради.
Нима тўғрисида ўйласангиз, сиз ўшасиз
Агар миянгизни салбий фикрлар қамраб олиб, узоқ вақт чангалида сақласа, билингки, сиз паст томон ҳаракатланаётганлар қаторидасиз. Буни ташқаридан, бошқаларда сезиш осон. Ўзингизда сезиш эса қийинроқ. Бундай фикрларни миядан тезда чиқариб ташланг. Орқада қолган бўлса ҳам, яхши кунларингизни эсланг. Ўзингизга раҳмингиз келиш ҳиссини миянгиздан олиб ташланг ва янги куч билан олдинга қараб ҳаракатланинг. Мўъжизалар мўъжизаси сизнинг қўлингизда – бу ақлий имкониятларингиз – ким бўлишни истасангиз, шунга етказади! Жаннат сизнинг ичингизда, уни топинг ва сиз ўзингизни роҳатда топасиз. Жаннатни ерда ҳам қидиринг ва топинг. Агар сиз кучга, қувватга, ҳаёт кучига эга бўлишни истасангиз, табиат қонунларига риоя қилинг.
Ҳаётда аниқ режаларингиз бўлсин. Келажакка ишонч билан қаранг. Режа ва қарашларингизни ўзгартириб туришингиз мумкин, лекин улар сизда бўлсин. Сизнинг ижодий режаларингиз келажакка йўналтирилган бўлсин. Шунда сизнинг замонавий ақлингиз кучайиб, танангиз фикрларингиз орқасидан ҳаракат қилади. Сиз нима ҳақида ўйласангиз, ўшасиз! Бу сизнинг ақлингиз, унинг кучи ҳисобига рўёбга чиқади.
Ақлингиз фаолияти учун уни озуқалантиринг. Агар мияни ишлатсангиз, у суюлади. Тана учун ҳам, ақл учун ҳам доимий ҳаракат зарур. Ҳаракатлантирмасак, улардан ажралиб қоламиз. Ақлий ва жисмоний ҳаракатсизлик дангасаликка, ялқовликка ва оқибатда бахтсизликка олиб келади. Салбий фикрларни миянгиздан чиқариб ташланг, уни ишлашга мажбур қилинг. Бахтли бўлиш учун ички кучларингизни жамлашда чарчаманг.
Бу асаб кучларини барпо қилиш дастурига риоя қилишингиз билан янги қувват оқими танангизга роҳат бағишлайди. Ўзингиз учун ҳар куни меҳнат қилинг. Эсингизда бўлсин, тана гапирмайди, сиз уни ақлингизга бўйсундиринг.
Ғолиблик қатъияти
Ҳар доим эсингизда бўлсин, ҳаёт асаб тизимларингиз орқали кечади. Асаб тизимингизни қанча яхши озиқлантирсангиз, шунча соғлик ва ҳаётий мувозанатга эришасиз, олдингизга қўйган мақсадга етишиш имкониятлари ортади. Барчамиз соғлом танда кучли ақлга эга бўлишни истаймиз, барчамизда улуғ мақсадлар бор. Сиз, албатта, «ғолиблик қатъияти» сўзини эшитгансиз, у штампга айланиб кетган. Лекин шошмасдан бу ибора маъносини тушунишга ҳаракат қилинг. Агар сиз бақувват асаб тизимига эга бўлишни истасангиз, сизда ғолиб бўлиш қатъияти, истаги кучли бўлиши керак.
Ғолиб бўлиш қатъиятига эга бўлиш учун кузатиб, мулоҳаза қилиш давридек яхши жой ва вақт бўлмаса керак. Сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса асаб тизимингизни мустаҳкамлашдан тўхтата олмаслигини қайта ва қайта такрорланг. Эрталабки кузатиб, мулоҳаза қилиш вақтида ҳар гал ичингизда қайтаринг: «Ҳеч кимга ўзимнинг эмоционал қувватимни емиришига йўл қўймай-ман!» Кимдир жаҳлингизни чиқармоқчи ёки жиғингизга тегмоқчи бўлса, ғолиблик қатъияти уларга жавоб беришдан қайтариб қолсин. Эмоционал мувознатингизни бузишга ҳеч кимга имконият берманг. Гоҳо бахтсиз, ўша асабланган, хафақон инсонлар билан мулоқотда бўласиз, улар ҳаммани шундай ҳолатда кўришни исташади. Ўзингизнинг асаб тизимингизни янада мустаҳкамлаб, бундан салбий таъсирланишдан ўзингизни четга олинг.
Ўз орзуларини рўёбга чиқарган барча инсонлар – ғолиблик қатъияти кучли инсонлар.
Биз инсон ақли, танаси, унинг туйғулари ҳақида фикр юритдик.
Айтиш зарурки, муҳим хусусиятлардан бири – қатъият! Охир-оқибатда қатъият сизнинг тақдирингизни ҳал қилади.
Сизга илҳом зарур
Кўпчилик айлана бўйича югуриб яшайди. Улар жуда кўп қимматбаҳо асаб энергияларини сарфлайдилар, ўрнига эса ҳеч нарса олмайдилар. Агар сиз соғлом, кучли ва интилувчан бўлишни истасангиз, сиз бор кучингизни бир томон йўналтиришингиз зарур. Сиз қаерга кетаётганингизни билишингиз керак. Бунда тўғри йўналишни кўрсатувчи компас бўлиб илҳом хизмат қилади.
Тўғри, сизга илҳом зарур! Лекин илҳом ўзи нима? Ҳатто ҳар доим илҳомланиб ижод қиладиганлар ҳам аниқ бир нима дея олмайди. Лекин унинг натижасидан фойдаланишимиз мумкин.
Мен ҳам илҳом нималигини аниқ айта олмасам ҳам, илҳомланган одамни кўрсатишим мумкин.
Агар инсон ўзини касал, кучсиз, муваффақиятсиз, ночор ҳолда эмас, балки қандай ҳолда кўришни хоҳласа, шундай кўрса, бундай одам илҳомланган ҳисобланади.
Сиз ўзингизни ожиз томонларингизни кўрмай, фақат кучли томонингизни кўрасиз, шунда сиз ҳатто орзу қилолмаган ишларни ҳам қила олишга қодирсиз.
Кундалик кузатув ва мулоҳазаларингизда ўз камчиликларингизни бутунлай эсдан чиқариб, кучни топишингизни хоҳлайман. Ўзингизга ўзингиз истаган одамдек қаранг. Миянгизда реал образни чизинг. Бу образни ўз кузатув ва мулоҳазаларингизда эрта-ю кеч ўзингиз билан олиб юринг.
Соғликни мустаҳкамлаш дастури асосида яшаб, сиз Тангри ва У яратган табиат билан ишлайсиз. Булар сизга нисбатан кучли.
Ўйлайманки, муқаддас китобларда тўғри фикрлар баён этилган: «Тангри таоло билан бирга юрувчилар ўз кучларини янгилаб турадилар, улар бургут қанотларида парвоз қилиб, юқори кўтариладилар, улар югурадилар, лекин чарчамайдилар, улар юрадилар, лекин кучсизланмайдилар».
Бу бахтли, соғлом, руҳан кучли одамлар чуқур ҳаётий фалсафага эгадирлар. Улар ҳаётини тақдир йўналтираётганлигини биладилар. Бунга ҳеч нарса қарши чиқа олмайди. Тангри ва табиат билан биргаликда улар улкан ишларга қодирдирлар.
Шунинг учун мен истардимки, сиз ўз кузатув ва мулоҳазаларингизда Тангри ва У яратган табиатни эсингизда тутинг, умуман барча ишларингизда, асаб кучини ошириш дастурида, уйингизда, ҳаётингизда ёдингиздан чиқмасин.
Тангри ва табиатда шундай кучни топасизки, у сизни мувозанатдаги ҳаётнинг энг чўққиларига олиб чиқади.
Мен тавсия этаётган қатъият фалсафасининг икки қисми қуйидагилар:
1. Кузатиб, мулоҳаза қилишингизда улкан ишлар ҳақида хаёл суринг, шунда кузатув ва мулоҳаза орқали қатъият ривожланади, у эса орзуларингизни рўёбга чиқаради.
2. Қандайдир улуғ мақсадларда илҳом топинг, ўзингизни қандай бўлсангиз, шундайлигингизча эмас, балки қандай бўлишингиз мумкин эди, ана шундай кўринг.
Асабларни мустаҳкамловчи бу дастур асосида яшанг. Тангри сизга қандай буюрган ва У яратган табиат нимани раво кҲрган бўлса, шуни қилинг, шунда сиз барча қийинчиликларни енгиб ўтасиз.
Уйқу – асаб кучларини тиклашдаги иккинчи қадам
Бақувват асаб кучини барпо қилувчи энг буюк воситалардан бири – уйқу. Агар сиз мўъжизали кун бўлишини хоҳласангиз, аввал ундан-да яхшироқ кечага эга бўлишингиз керак.
Агар сиз ёқимли чарчаб, тинчланган ақл ва бўш ошқозон билан уйқуга кетсангиз, худди соғлом ёш боладек ухлашингиз керак. Агар сиз тонгда турсангиз, табиий озуқа билан овқатлансангиз, очиқ ҳавода турли машқлар бажарсангиз, албатта, чуқур, чарчоқни олувчи, бардам қилувчи уйқу билан мукофотланасиз. 8-10 соатли уйқу қаттиқ чарчаган ва асабийлашган одамни нормал ҳолатга келтиради.
Яна шуни ҳам айтиш зарурки, уйқунинг неча соатлиги эмас, балки сифати кўпроқ аҳамиятга эга. Бу асосий талаб. Ва ёмон ухлаган бўлсангиз, ўзингиздан сўранг, нима учун?
Яхши уйқуга сазовор бўлиш керак
Агар асаб тизимингизни чой, тамаки, кофе, алкогол кабилар билан зўриқтираверсангиз, уйқунгиз яхши бўлмайди. Соғлом парҳез ва очиқ ҳаводаги жисмоний машқлар маълум аҳамиятга эга. Соғлом болалар кундузи жисмонан жуда актив бўлишади. Шунинг учун кечаси қаттиқ ухлашади.
Ҳозирги замон қийинчиликларига дучор бўлган одам яхши ухлай олмайди. Чунки у кераклича кислородга тўйинмаган. Агар сизга яхши уйқу керак бўлса, унга «меҳнат қилиб» сазовор бўлинг. Кун бўйи уйда ўтириб, ҳаракатсиз ҳаёт кечириб, дангасалик қилиб яхши уйқуга эриша олмайсиз.
Уйқу вақтида асаб энергияси захираси янгиланади, тана дам олади, уйқу чуқур ва туш кўришдан холи бўлсагина, асабларингиз тинчланиб уйғонасиз. Агар сизни қўрқув, турли фантазиялар безовта қилса, бу соғлом уйқу эмас, балки уйқусизликдан ҳам ёмон. Сизни қийноққа солувчи ҳар хил тушлар кўриш қон бузилиши заҳарланишидан келиб чиқади (изоҳ: жин-у шайтонлар ҳам қон йўлида юради, буни унутманг).
Уйқу бузилиб, тез-тез уйғониб турсангиз, сизнинг жисмоний мувозанатингиз бузилган. Уйқу ҳаётнинг ритмик бир бўлаги, шунинг учун у бир вақтда доимий бўлиб, ўртача 8 соат давом этиши маъқул. Кун тартибига риоя қилиш, соғлом турмуш тарзи уйқунинг ҳам шифобахш бўлишига таъсир қилади. Дангасалик қилманг! Танангизни ёқимли даражада чарчаши учун ҳаракат қилинг. Миянгизни тинчлантиринг, шунда сиздан табиат талаб қиладиган уйқу пайдо бўлади. Баъзан тўрт соатлик чуқур уйқу саккиз соат тўшакда ярим ухлаб, мудроқ босиб, ағдарилиб ётганингиздан яхшироқ сизга дам беради, асабларингиз кучини тиклайди.
Қандай тушлар кўрасиз?
Қатъиятли бўлинг, истеъмол қиладиган озуқаларга эътибор қилинг, жисмоний машғулот билан шуғулланинг, бир меъёрда нафас олинг, шунда ўз ҳолатингизни яхшилаб турасиз. Тана ва ақл ҳаракати билан кучсизлигингизни енгишингиз мумкин.
Баъзан эса бу ҳам сизга яхши уйқу олиб келмайди. Кўпинча сиз кучли чарчоқдан ёки ҳаддан ташқари ҳаяжонланишдан ухлай олмайсиз. Яна шуни айтиш керакки, кўп ухлашга нисбатан кам ухлаган яхшироқ.
Уйқу келишини турли воситалар билан, яъни уйқу дориси, наркотиклар орқали чақирманг, бу ёмон оқибатларга олиб келади. Бундан пайтларда тушлар кўра бошлайсиз. Ёмон тушлар сизни қийнайди, дам олиш ўрнига, баттар чарчаб уйғонасиз.
Ёшингиз ўтиши билан тушларингиз безовта қиладиган, қўрқувга соладиган бўлаверади. Булардан қутулишнинг ягона йўли – соғлом турмуш тарзи, ҳар қандай кучлантирувчи воситалардан воз кечиш, кечасига ошқозонни бўш тутиш, меъёрида жисмоний меҳнат билан шуғулланиш, очиқ ҳавода сайр қилиш, маълум режимга риоя қилиш. Шунда уйқу тинчлантиради, турли хил тушлардан халос бўласиз.
Ётоқхонадаги китоблар
Уйқу чуқур ва тетиклантирувчи бўлиши учун ўзимизни қандай тутишимиз зарур?
Кундузини фаол ўтказиш маъқул, лекин ҳаддан ташқари толиқмаслик керак. Уйқудан олдин жуда кам овқатланинг ёки умуман овқатланманг. Бироз китоб ўқиш ёки чиройли суҳбат қилиш, тинчланиш фойдадан холи эмас.
Телевизорда замонавий жангари фильмларни кўриб, асабларингизни шундай ўйнатиб юборишингиз мумкинки, кечаси билан безовталаниб, қўрқиб чиқасиз. Тинчлантирувчи яхши мусиқа, чиройли манзараларни кўрсатувчи саёҳат ва бошқа сизни тўлқинлантирмайдиган кўрсатувларни томоша қилиш тавсия этилади. Уйда тинч ҳолда узоқ кечани ўтказиш ҳам яхши уйқу олдидан зарур. Ётадиган жойга яқин китоб жавони бўлсин. Жавон китобларга тўла.
Кўпинча бирон китобнинг бир неча бетини варақлаб кўздан кечиришингиз билан чироқни аста ўчириш мумкинлигини сезасиз. Дераза ярим очиқ, пастроқ ёстиқ қулай, сиз ўнта чуқур нафас оласиз ва ширин уйқуга кетасиз.
Кечки ибодат
«Қандай бахтлиман мен! Бутун оилам чуқур, тинч уйқуда. Хонадоним тинч ва мароқли. Бундан бахтга сазовор бўлиш учун мен нима қилдим? Афсуски, жуда озгина.
Бугунги кун ажойиб эди. Мен жуда яхши ишлардим ва бундан кўп роҳатланардим. Бу шунинг учунки, мен ўзимни яхши ҳис қилардим. Эртага ҳам мен ўзимни яхши ҳис қилишим керак. Мен роҳатланишим керак. Эртага худди бугунгидек мен севинишга ҳозирланишим керак.
О ҳаёт! Қанчалик роҳат бағишлайди! Бунинг учун мен қанчалик тасаннолар айтаман. Мен балки буларга сазовор эмасдирман, лекин буни тушунаман. Соғлик ва бахт булоғига мен севинч ва ташаккурлик билан мурожаат қиламан…»
Сиз роҳатланиб кўзингизни юмасиз ва чуқур тинчликдан уйқуга кетасиз. Сизнинг охирги фикрларингиз мия остига ўтиб, ўша ерда жойлашади. Эртага эса бахт, ишонч ҳиссиётлари яна чулғаб олади.
Агар ухлай олмасангиз…
Агар уйқу келмаса, нафас олиш ритмига мослаб, шу ритмга ўхшатиб нафас олсангиз, уйқуни чақирган бўласиз.
Тинч ётиб олинг, иложи борича бўшашинг ва юмуқ кўзлар билан худди ухлаётгандек нафас олинг. Миянгизнинг «эшигини» ҳам кўзларингиздек ёпинг. Агар бу ёрдам бермаса, томир уришини минггача санаб кўринг, ҳар юзтада бир бармоқни юмасиз. Бу уйқуга кетишни осонлаштиради. Яна бир усул – қорнингизни пастга қилиб ётинг, қўлларингиз ёстиқ тагида, юзингиз чап томонга бурилган. Шу ҳолатда ўзингизни бўш тутсангиз, яхши самара беради, чунки бу ҳолатдан ёш болалар ўз уйқуларида кўп фойдаланадилар.
Эсингизда бўлсин, уйқу тана бўшашган ҳолатда келади. Сиз ўрнингизда ётганингизда тўшакдан, кроватдан пастга… пастга, пастга, полдан пастга… пастга, пастга, қанча мумкин бўлса, шунча пастга…
Озод бўлиш – мана сизга бўшашган ҳолатда чуқур уйқунинг сири.
Ҳақиқатда ҳам кун давомида мушакларни бўшаштириб туриш керак.
Кимдир қовоқ солиб, қошларини чимиради. Бошқаси хонада у бурчак билан бу бурчакка асабийлашган ҳолда юради. Асабийлашган аёл панжаларини муштум қилиб сиқади… Кун давомида бундайлар маълум вақт орасида мушакларини бўшаштириб туришлари лозим. Агар унинг иши кўзини толиқтирса, ҳар соат узоқларга қараб, кўзига дам бериши зарур. Доимо стол орқасида ўтирадиган машинистка маълум вақтдан сўнг иш ўрнидан туриб, бироз бошқа ишлар билан машғул бўлсин. Соҳангиз қандай бўлишидан қатъий назар, кун бўйи бир неча марта бошқа иш билан шуғулланишга ҳаракат қилинг ва мушакларингизни бўшаштириб дам беринг. Бўшашинг, кўзингизни юминг, ўзингизга ёқимли бўлган, сизни тетик қиладиган нарса ҳақида ўйланг.
Тушки уйқунинг қадри
Мексика, Испания, Швейцария, Франция ва Италия дунёдаги энг юқори цивилизацияли мамлакатлар сирасига киради. Бу юртларда одамлар кун ўртасида ҳам дам олишади. Улар «ленч» истеъмол қилиб бўлганларидан сўнг ётадилар ва маза қилиб ухлайдилар. Бу аввал АҚШда ҳам урф эди, бахтга қарши, бу яхши одат ҳозирги Америкада етишиш қийин бўлган ҳолатга айланиб қолди. Техниканинг илдамлашиши ҳисобига тушки уйқудан воз кечиб америкаликлар кўп ютқаздилар.
Мен кун бўйи танаффуссиз ишлаётган вақтимдаёқ тушки уйқудан бахра олардим. Бу менга кўп севинч бағишларди. Бу ҳозир менга озодлик символи бўлиб кўринади. Тушки уйқудан кейин худди янги кун бошлангандек бўларди.
Тушки уйқу бир кун ўрнига сизга икки кун беради. Ярим соатдан бир соатгача худди батареяларни қайта зарядка қилган каби ўз батареяларингизни қайта қувватлантирасиз.
Агар АҚШ президенти бўлсам, менинг биринчи шиорим бундай бўларди: «Кун ўртасида икки соатлик дам – ҳар бир америкалик учун!»
Сизнинг ошқозонингиз овқатланишдан сўнг бир оз танаффус талаб қилади, шу вақт ошқозон бутун организм диққат марказида бўлади. Стадионда югураётганда оёққа ёки китоб ўқиётган мияга қон ҳайдашни юракка буюрманг. Худди шунга ўхшаш – танаффус вақтида юрак эътиборни ошқозонга қаратсин.
Мудроқ босганида уни ҳайдаб, мен тетик бўлишим керак, деманг. Яхшиси, бундай денг: «Ошқозоним яхши ишлаши учун мен кўзимни юмиб бироз ётаман».
Мудроққа қаршилик кўрсатманг, асаларидек тинимсиз бўлманг.
Барча ишларингизни четга суриб, бироз дам олишга кучингиз етсин.
Яхши уйқу
Ухлатадиган дорилар қабул қилиш – ёмон одат, бу асаб тизимини тўла бузилишига олиб келади. Бу дорилар охир-оқибат наркотиклар қабул қилишгача олиб бориши мумкин, чунки уйқу дориси дозасини кўпайтириб туришга тўғри келади. Таблеткалар одамни ўлдиради. Чой, кофе, тамаки, кола ва уйқудан олдин тўйиб овқатланиш уйқусизлик келтириб чиқаради.
Сиз қаттиқ кроватда ухлашингиз зарур. Бундан мушакларингиз эластиклиги ортади. Менинг тахта кроватим бўлиб, юпқа паролон тўшак ёзиб ухлайман. Аввалига бироз қийин бўлса ҳам, биринчи кундан сўнг ўрганиб кетасиз ва уйқунгиз яхши бўлади. Кроват кенглиги 90 см.дан кам бўлмасин. Агар икки киши бир кроватда ётса, унинг кенглиги 180 см.дан кам бўлмасин. Менинг фикримча, уйқу бақувват асаб кучини тузишнинг муҳим қисми бўлгани учун алоҳида кроват бўлгани маъқул. Икки кишининг бир кишилик кроватда ухлаши ноқулайлик туғдиради ва гигиенага тескари. Яхши ухлаш учун бир ўзи ухлаши керак. Биз ҳаётимизнинг учдан бирини ўрин-кўрпада ўтказамиз. Шунинг учун кроват ва ўрин кўрпалар нархига савдолашманг, чунки бир марта яхши дам олиб ухласангиз, ҳамма харажатларингиз эсдан чиқиб кетади.
Қулай, ҳаракатларингизни чекламайдиган тунги кийим кийинг ёки кийимсиз ухланг. Айниқса, ёзда кийимсиз ухлаш сизга эркинлик ва завқ бағишлайди. Бир кечалик яхши дам олдирадиган, кучингизни тиклайдиган, тинчлантирадиган уйқу – соғлигингизнинг яхши суғуртаси, десак, адашмаймиз.
Табиий озиқ-овқат – бақувват асаб кучини барпо қилишда учинчи қадам
Бахтли ҳаёт кечириш учун соғлом ақл зарур, у мия фаолияти натижаси, мия эса жисмоний тананинг бир қисми. Агар мия озуқаси етарли бўлмаса, соғлом ақлга эришиш мумкин эмас.
Бизнинг бу маданиятли давримизда кўпчилик ақл эгалари бетоб. Бизнинг тарихимизда ҳеч қачон ақли заиф болалар ва асаби бузуқ одамлар бунчалик кўп бўлмаган. Космосдан келган саёҳатчи ерга қараб айтарди: «Ўзингизнинг жаннатмакон планетангизни қандай ифлос ерга айлантирдингиз!»
Сиз планетамизнинг энг ёмон муаммоларини биласиз, урушлар, жиноятлар, миллионлаб очяланғочлар, кўролмаслик, бир миллатнинг иккинчи миллатга нисбатан адовати… Биз асабли, нафаси сиқилаётган даврда яшаяпмиз ва унинг касали борган сари ортиб боряпти. Миллионлаб ёшлар буни кўриб, ўзларини наркотикларга урмоқдалар, реал ҳаётдан қочмоқчи бўладилар.
Албатта, ҳеч ким асаб тизимларининг таранглашидан ҳимояланган эмас, бунга чидаш ва қарши туриш учун эса бақувват асаб кучини барпо қилиш зарур. Бизнинг марказий асаб тизимимиз мия бошчилигида соғлом ва кучли бўлиши зарур. Бунинг учун унга махсус озуқа керак.
Марказий асаб тизими соғ бўлиши учун асосий компонентлардан бири – В витамини. Лекин бизнинг замонавий «ўлик» овқатларда бу витамин йўқ, шунинг учун сизнинг танангиз бундан азият чекади.
Дунё хасталигига ажабланмаса ҳам бўлади.
Биз нима есак – ўшамиз
Асаб емирилишига олиб келадиган сабабларнинг энг асосийси – нотўғри парҳез. Танангиз соғлом ва бақувват асаб кучига эга бўлиши учун истеъмол қилаётган овқатлар рўйхатини кўздан кечириб чиқиш зарур. Ҳаётингизга хавф солувчи асаб емирилишига қарши туриш учун танани озиқлантириб, кучли қиладиган, ақлингизни расо этадиган, табиий, витаминларга бой овқат истеъмол қилиш зарур. Марказий асаб тизими истеъмол қилаётган овқатга боғлиқ экан, айтинг-чи, қандай қилиб уни кучайтирасиз?! Модомики, истеъмол қилаётганингиз бутерброд, сосиска, турли хил бургерлар, ёғли қовурилган картошка бўлса, бунинг устига таркибида кофеин бор чой, кофе ёки кола ичасиз. Демак, витамин ва минераллар етишмовчилиги марказий асаб тизимини кучсизлантиради. Бизда заҳарли ва зарарли химикатларга бой, «ўлик» озиқ-овқат маҳсулотлари тиқилиб ётибди. Биз истеъмол қилаётган овқатларда ДДТ заҳарли моддаси мавжуд, Маълумки, у ҳашаротларни ўлдириш учун сепилади. Бундан ташқари, овқатларга турли қўшимчалар ва химикатлар қўшиладики, улар инсон ҳаётини қисқартиради.
В витамини комплекси етишмаслиги
Бизнинг маданийлашган овқатларимизда В витамини комплекси етишмаслиги учун танамиз бетоб, асабларимиз тарангдир, бунинг устига сурункали равишда чарчаймиз, буларнинг барчаси баъзан ўз-ўзини ўлдиришгача олиб боради.
Менинг фикримча, кўплаб тамаки, алкогол, чой, кофе, наркотик қабул қилиш В витамини комплекси етишмаслигига тўғридан-тўғри алоқаси бор. Мен кўплаб одамларнинг кундалик парҳезларини назорат қилиб, шунга амин бўлдимки, юқоридаги кучли стимуляторларни қабул қилувчилар барчаси В витамини комплекси етишмаслигидан азият чекадилар. Натижада кўпчилик одамлар ҳаётий энергиялари емирилиши арафасида яшамоқдалар.
Уларнинг истеъмол қилаётган озуқасига назар солсангиз, асаб энергиясини кўпайтирадиган озуқалардан бирортасини кўрмайсиз. Инсон танаси етишмаётган моддалар ҳақида, албатта, огоҳлантиради. Лекин одамлар етишмаётган моддалар ўрнини бошқа нарсалар билан, масалан, оқ тозаланган қанд билан бойитилган, шимиладиган конфетлар, тортлар, кекслар, музқаймоқ, пирог, чайналадиган резина ва бошқалар билан тўлдирадилар. Булар вақтинчалик, сизни алдаб, сунъий куч бағишлагандек бўлади, аслида эса аввалгидан ҳам витамин етишмовчилиги ортади. Кўнглингиз ширинлик истаганида ўрнига В витаминига бой озиқ-овқат истеъмол қилинг. Аслида витаминлар етишмовчилигини аниқлаш анча қийин. Вақти-вақти билан қайтарилиб турадиган бош оғриғи, шамоллашлар, ошқозон бузилиши, қабзият ва уни кучли ич кетказадиган дори билан даволаш… Бундай одамлардан «Аҳволинг қалай?» деб сўранг, у: «Жойида!» деб жавоб беради. У шунчалик бетобки, ўз бетобликлари ҳақида ўйламасдан яшашга ўрганиб кетган. Улар тўла асаб бузилишига етиб келмагунларича ҳаёт шундан иборат экан, деб юраверишади.
Камдан-кам одамлар соғлик қадрига етиб, бахтли яшайди.
Бу озуқалардан ўзингизни олиб қочинг
Бақувват асаб кучини барпо қиламан, десангиз, қуйида санаб ўтилган «ўлик» озуқалардан ўзингизни олиб қочинг:
– оққанд, шакар ва улардан тайёрланадиган маҳсулотлар;
– жем, желе, мармелад, музқаймоқ, шарбат, пирог, кекс, торт, лимонадлар, печеньелар, чайналадиган резина ва ҳоказо;
– приправа, кетчуп, горчица;
– гўштли ва балиқли соуслар;
– маринадлар;
– туз ва тузламалар;
– тузланган мағиз ва ёнғоқ;
– тузлаб қуритилган нон, сухариклар, печеньелар;
– ачитилган карам ва бошқалар;
– тозаланган оқ гуруч ва тозаланган донлар;
– қовурилган жўхори;
– ёғларга тўйинтирилган маҳсулотлар;
– пахта ёғи;
– чой;
– маргарин;
– кофе;
– ерёнғоқ мойи;
– тамаки;
– дудланган балиқ;
– алкогол ичимликлар;
– чўчқа гўшти ва ундан тайёрланган маҳсулотлар;
– дудланган гўшт;
– ветчина;
– бекон;
– газакбоп гўшт;
– сосиска;
– колбаса;
– товуқ ва жўжа гўшти, айниқса, дўконда сотиладиган турлари, уларга тез ўстирувчи дорилар берилади;
– консерваланган шўрвалар;
– қуритилган мева, агар қуритишда химикат ишлатилган бўлса;
– тозаланган оқ ун ва ундан тайёрланган маҳсулотлар;
– ҳозирги тайёрланаётган қора нон (ржаной хлеб) ҳам табиий эмас, унга қорайтириш учун бошқа нарса қўшилади.
«Тирик» нон ёпинг
Нон – ҳаёт асоси, дейилади. Лекин мен нонвойхоналарда ёпилаётган нонни ейишни ўйласам, хайфим келади. Нонда керакли витаминлар, кальций ва бошқа моддалар борлигига ишонч ҳосил қилиш учун уни ўзингиз ёпганингиз маъқул:
0,5 литр дистилланган сув, 1 ошқошиқ асал ёки 100 гр тозаланмаган шакар, 1 плитка ачитқи (дрож) ёки 1 қошиқ қуритилган ачитқи, 1,2 кг тозаланмаган, элакдан ўтказилмаган ун, 250 гр ўстирилган буғдой дони олинг.
Асал ярим литр сувда эритилади, унга ачитқи қўшилиб, эригунича айлантирилади. Сўнгра ун ва буғдой донлари аралаштирилади. Ҳосил бўлган хамир яхшилаб эзғиланади ва битта ёки иккита каравай ясалади. Каравайни печкага нон қолипи билан жойлаштириб, 100 С температурада то хамир икки баравар ошгунча қолдирасиз, печка эшигини очиқ қолдиринг.
Сўнгра печка эшигини аста-секин ёпиб, 350 С температурада 50 дақиқа нонни пиширасиз. Усти қаттиқ бўлиб, пишгандан сўнг қолипдан кўчадиган бўлса, нон пишади. Нонни қолипдан кўчириб, қандайдир ёғ суртиб, совутишга қўямиз.
Буғдой уни ўрнига арпа, сули унини ишлатиш мумкин, ёнғоқ, хурмо, смородина, мағиз, қора олхўри, анжир аралаштирса ҳам бҲлади. Нон ёпиш тажрибаси сизга кўплаб ҳузурбахш дақиқаларни бағишлайди.
Нонни музлаткичда сақланг, чунки ҳашаротлар нонни яхши кўради.
Бундай нон В ва Е витаминларига бой бўлади, эринмасдан нон ёпганингиз учун сиз муносиб тақдирланасиз.
Вақтим йўқ, деб баҳона қилишга уринманг. Ҳозирги вақтда барча банд. Лекин соғлик учун ҳамма нарсадан воз кечинг. Агар табиий, соғлом овқат истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, сиз вақт ва куч топа оласиз.
В витамини комплексига бой озуқа
Сиз В витамини комплексига бой озуқаларни истеъмол қилишингиз зарур. Мана уларнинг турлари:
1. Ачитқи (дрож). Буни истеъмол қилишнинг турли йўллари мавжуд. Мен ва Патриция исмли қизим ачитқили ичимлик тайёрлаб ичишни яхши кўрамиз. Рецепт қуйидагича: 3 стакан мева шарбати (апельсин, грейфрут, ананас, помидор…), 1 ошқошиқ ачитқи, 1 ошқошиқ ўстирилган буғдой дони, асал (таъбингизга қараб), 1 ошқошиқ гуруч, 1 та тухум сариғи олинг.
2. Ёнғоқ ёғи – В витамини комплексига бой, хомлигича ёки қовуриб истеъмол қилинг.
3. Арпа донлари.
4. Эланмаган жўхори уни.
5. Ҳўл ва қуритилган соя, нҲхат, ловия…
6. Буғдой донлари.
7. Гуруч.
8. Кўкатлар, редиска, турпнинг ёш барглари, горчица барглари, шпинат, карам.
9. Меваларнинг барчаси.
10. Қўзиқорин.
11. Сут ва ундан тайёрланадиган барча маҳсулотлар.
Бундан ташқари, мол гўшти, жигари, юраги, мияси, ҳозир тайёрланган шницел, қўй гўшти, жигари, буйраги, мияси…
Яна табиий озуқада боқилган паррандалар гўшти, қисқичбақа, краблар…
Кўриб турибсизки, витаминларга бой ҳайвонот ва ўсимлик маҳсулотлари тури жуда кўп. Демак, парҳезингизни ўзингиз шундай тузингки, у витаминларга бой ва хилма-хил бўлсин.
Вегетариан парҳез учун оддий меню
Нонуштада: В витаминига бой меваларнинг 1 катта косаси, унга ундирилган буғдой донлари ва асал таъбингиз бўйича қўшилган бўлсин, сут (истагингизча) ёки соя, бодом ё писта сути (муздек сув билан янчилган бодом аралашмаси, унга хоҳишингиз бўйича асал қўшишингиз мумкин), янчилмаган буғдой дони қўшиб пиширилган нондан 2 бўлакча, ёнғоқ ёғи.
Ленчда: карам салат, бутун арпа дони аралаштирилган сабзавотли шўрва, қовурилган банан.
Тушликда: янги узилган сабзавотлардан салат, қовурилган қўзиқорин, бир бўлак донли нон, димлаб пиширилган ловия, бир пиёла қозонга ёпиштирилган олма, ундирилган буғдой донлари.