Текст книги "Асаб кучи"
Автор книги: Поль Брэгг
Жанр: Здоровье, Дом и Семья
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 7 (всего у книги 7 страниц)
ИНСОН ОРГАНЛАРИ ҚАЧОН ФАОЛ БЎЛАДИ
Қуйидаги маълумотларда қайси орган қай пайтда фаол бўлиши келтирилган. Шу онда бунга мувофиқ, эътибор билан ҳаракат қилинса, нафақат зикр этилган орган касалликларидан холи бўлинади, балки жисмоний ва руҳий саломатлик яхшиланади:
500 – 700 орасида йўғон ичак фаол бўлади.
700 – 900 орасида ошқозон фаол бўлади. (Бу пайтда қандай таом ейилса ҳам, яхши ҳазм бўлади.)
900 – 1100 орасида ошқозон ости бези фаол бўлади.
1100 – 1300 орасида юрак фаол бўлади.
1300 – 1500 орасида ингичка ичак фаол бўлади.
1500 – 1700 орасида сийдик қопи фаол бўлади.
1700 – 1900 орасида буйрак фаол бўлади.
1900 – 2100 орасида перикард – юракнинг халтачаси фаол бўлади. Бу пайтда овқатланиш умуман тавсия этилмайди, чунки ошқозон деярли “ухлаётган” бўлади, ҳазм қилиш кейин кечади.
2100 – 2300 орасида қон ва ундаги кислород ҳамма аъзоларга тўла етиб боради. Иложи борича бунда ухлаган яхши. Мия фаоллиги айни шу дамда кучаяди. Бутун бошли тун уйқусининг асосий қисми шу вақтга тўғри келади.
2300 – 0100 орасида ўт пуфаги фаол бўлади.
0100 – 0300 орасида жигар фаол бўлади. Жигар соғ бўлса, юз нурли бўлади.
0300 – 0500 орасида ўпка фаол бўлади. Тонг отмай туриб, субҳ нафасидан баҳраманд бўлмоқ керак. Чунки шу пайтда ҳаво алмашади, янгиланади, кислородга бой бўлади.