Электронная библиотека » Поль Брэгг » » онлайн чтение - страница 5

Текст книги "Асаб кучи"


  • Текст добавлен: 28 апреля 2024, 23:20


Автор книги: Поль Брэгг


Жанр: Здоровье, Дом и Семья


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 5 (всего у книги 7 страниц)

Шрифт:
- 100% +
Елкангиздаги юкни олиб ташланг

Ҳамма нарсага куйиб-пишаверманг. Агар сиз билан қўполроқ муомала қилишган бўлишса, эсдан чиқаришга ҳаракат қилинг. Бундан муаммо келтириб чиқарманг, буни муҳокама қилиб, асабларингиз тинчини бузманг. Руҳияти носоғлом одамлар кўп, улар билан тенглашманг. Улардан ўзингизни олиб қочинг.

Бошқалар кимнидир кўролмасдан, ҳасад қилиб, хавотир бўлиб яшайверсин. Фақат сиз эмас! Бундай заҳарли фикрдан ўзингизни сақлашга ақлингиз етсин.

Одамлардан тўла мукаммалликни қидирманг. Улардаги яхши томонларни кўришга ҳаракат қилинг. Мана бу сатрларга эътибор беринг:

Ҳатто энг ёмонимизда шунча кўп яхшилик бор.

Шунча кўп ёмонлик – энг яхшимизда!

Кимнидир ажратиш амримаҳол.

Ўзингиз билан ўзингиз яшашни ўрганинг

Эсингизда бўлсин, сиз бу ёруғ дунёга якка ҳолда келдингиз, у дунёга ўтишда ҳам якка ҳолда ўтасиз. Яхши оила, ишончли дўстлар бўлгани жуда соз. Лекин, бундан ташқари, ўзингиз билан ўзингиз яшашни ҳам ўрганиш зарур. Ҳаммага сирларингизни очиб ташлайверманг, чунки ҳаддан ташқари яқинлик нафрат уйғотиши мумкин. Ўз-ўзингиз билан ҳам шахсий олийжанобликда бўлинг.

Ўзингиз билан ўзингиз яхши ҳамсуҳбат бўлинг. Мен ўзимга ўзим жонимга тегмаганман. Узоқ вақт ёлғиз бўлдим, ўзимни яхшироқ тушунадиган бўлдим, шундан кейингина бошқаларни тушуна бошладим. Нима биландир банд бўлинг, бахтли бўлинг. Агар сиз бақувват асаб кучини барпо қилиш дастурига риоя қилсангиз, банд бўла оласиз. Кунингиз табиий ҳаёт дастури элементлари билан тўлиб боради: мулоҳаза қилиш, атрофни кузатиш, сайр қилиш, машқлар бажариш, чуқур нафас олиш, фойдали таом истеъмол қилиш, китоб ўқиш…

Нима биландир банд бўлган одам – бахтли одам. Сизда уруш-жанжал учун вақт йўқ. Ҳаётингиз воқеаларга бой, унинг ҳар бир дақиқасидан баҳра олиб яшанг. Ҳар куни шундай яшанг.

Яшаш учун бахтли имконият

Бу – сизнинг ҳаётингиз. Сизга бахтли имконият яратилди, ундан тўлиқ фойдаланинг.

Хагемеан бундай деган экан: «Мен бир марта яшайман. Агар яхшилик бўлса, менга имконият беринг, уни орқага сурмасдан ҳозироқ қилай, чунки мен бу йўлдан қайта ўтмайман».

Биз кундалик ҳаётимизни соғлик ва бахт намунасига айлантиришимиз керак, токи бошқалар ҳам шу ранго-ранг бахт ва соғлик йўлидан боришни ҳавас қилсин. Бундай ҳаёт икки томонлама яхшилик – ўзингиз учун ҳам, ўзгалар учун ҳам.

Тилингизни тишларингиз ортида ушлашни ўрганинг

Агар сиз атрофингиздагиларни илҳомлантирмоқчи бўлсангиз, бақувват асаб кучига эга бўлишингиз керак. Ҳар доим билишга ҳаракат қилинг, қачон гапириш мумкин ва қачон жим турган маъқул! Монтескье бундай деган экан: «Инсон қанча кам ўйласа, шунча кўп гапиради». ўийбат ва бекорга гап сотиш – асаб қувватини бекорга сарфлаш демакдир. Кичкиналигимда уйимга келиб, онамга қўшнилар бизнинг оила ҳақида нималар деганини айта бошлаганимда онам мени ўтқазиб қўйиб, бундай деган эди:

«Поль, сени бир қоидага ўргатаман, бу қоидани бир умр қадрлайсан. Ҳеч қачон ҳеч кимга бошқалар ҳақида ҳеч нима гапирма, чақимчилик қилма! Ўзингга бундай деб савол бер: «Бу яхшими? Бу тўғрими? Буни гапириш керакми?»

Онам томонидан менга берилган бу сабоқ менинг миллиардер бўлишимга ёрдам берди, лекин бу бойликни пул билан ўлчаб бўлмайди. Шунинг учун бўлса керак, мен кўплаб эркак ва аёллардан чин дўстлар орттирганман, улар менга худди акасингилдек яқин ва қадрли бўлишган.

ФИКРНИ ЎЗГАРТИРИШ САНЪАТИ

Барча лаззатларга қўшиладиган «зиравор» бор – биз севадиган инсонларнинг миннатдорчилиги.

Мольер

Менинг онам оқила ва олийжаноб аёл бўлиб, ўз ҳаётий фалсафасини менга ўтказган. Айнан онам фикрни ўзгартириш санъатини менга ўргатган. Менинг доимий ҳамроҳим Вилбур лақабли катта бўлмаган кучукчам бўлиб, уни жуда яхши кўрардим. Уни ўлдириб кетишди. Мен бу йўқотишдан чуқур қайғуга тушиб, онам бағрида ўкиниб йиғлардим. Шунда онам мени юпатиб, бир йўла фикрни ўзгартириш санъатини ўргатди. Кучукча устида йиғлаш ўрнига фикрни ўзгартириб, у билан ўтказган бахтли кунлар, унинг қилиқлари, сайрга чиқилганда қуёнчалар кетидан қувиб етолмай, сарсон бўлгани ва бошқа кулгиги ҳолатларни эслашни маслаҳат берди. Мен буларни эслаб, йиғлаш ўрнига кула бошладим. Мен онамга Вилбурнинг бошқа кулгили қилиқларини эслаб айта бошладим, онам ҳам мен билан бирга куларди. Шундан бери мен кучукчадан айрилганимни эсласам, автоматик тарзда бу фикрни у билан ўтказган бахтли кунларим ҳақидаги фикрлар билан алмаштиришни одат қилдим.

Болаликда бўлиб турадиган бундай ғамғуссаларни онам раҳбарлигида яхши фикрлар билан алмаштириб бордим. ўам-ғуссали фикрларни бахтли кунларимдаги фикрларга тезда алмаштириш менинг руҳий одатимга айланди. Бу эса ҳаёт давомида кўплаб асаб бузилишларидан мени сақлаб қолди.

Ўзингизга яқин инсонни йўқотиш – бу катта мусибат. Бундай мусибатдан сўнг қаттиқ тушкунликка тушилса, бу ўлимга ҳам олиб бориши мумкин.

Менинг ҳаётий фалсафам ва асаб кучларим захираси кўплигига қарамай, бир мусибатдан сўнг мен жуда озиб кетдим, ички аъзоларим, айниқса, юрагим ва ўпкам азият чекди. Ҳатто нафас олиш қийинлашиб қолди. Бундай ҳолатни назоратга олиш қанчалик қийинлигини мен яхши биламан, лекин буни қилиш мумкин, бунинг учун фикрни ўзгартириш зарур. Қатъият кучи билан ғамли фикрларни миядан олиб ташлаб, бахтли онлар тўғрисида фикр юритишга одат қилиш керак. Мусибат чекиш – катта асаб кучини йўқотиш дегани. Кўз ёшлари мусибат сабабини йўқ қила олмайди. Бу тарзда асаб кучини йўқотишни тўхтатиш йўли – фикрни алмаштириш, ўзгартириш. Бахтли фикрлар ақлингизни банд қилсин. Бу эса сизнинг қўлингиздан келади.

ЎЗИНГИЗНИ ҚИЙНАШ БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛМАНГ

Инсон ақли шундайки, дўзахни жаннат ва жаннатни дўзах қилиши мумкин.

Мильтон

Турли ғам-ғуссалардан бу ҳақда ўйламаслик йўли билан холи бўлинг. Фикрларингизни бошқа йўналишга ўзгартиринг. Баъзилар ўзларини қийнашни одат тусига айлантирганлар. Мен мусибатга учраган кўпчиликни назорат қилганимда шунга иқрор бўлдимки, улар ўзларини ўзлари қийноққа соладилар, худди баъзи диний оқимлар ўзларини қамчи билан уриб, юзлари, таналарини жароҳатлаганлари каби. Бундайларга хайрихоҳ бўлиб, ҳеч қачон қўллаб-қувватламанг. Улар билан ақлни ишга солиб мулоқотда бўлинг. Мусибатга учраганда кимларнингдир сизга ачинишига йўл қўйманг. Сиз фақат ўзингиз, фақат ўзингиз бу мусибатни енгиб ўтасиз. Ҳаёт – бу кўз ёшлари водийси. Ғам-ғуссалар – ҳаётимиз бир қисми, ҳистуйғуларимиз бизни бошқармасин, биз ҳистуйғуларимизни назорат қилишимиз зарур.

Ўз безовталигингизни шамолга учиринг

Безовталансангиз, айниқса, безовталаниш ортиб бораверса, бу сизни ишдан чиқаради. Безовталикни худди ғам-ғусса каби кўпчилик бўрттиришга ҳаракат қилади. Ҳатто уларга ачингинг ҳам келади. Тўғри, безовта бўлишдан қочиб қутулолмайсан киши, айниқса, бу оилангиз, фарзандларингиз, севган одамингиз, молиявий аҳволингизга тегишли бўлса. Лекин бу вазиятда ҳам биз тиниқ ва соғлом фикр билан иш тутишимиз зарур. Безовталик ҳеч нарсага ёрдам бермайди. Аксинча, қанчалик кўп безовталансак, шунча кўп асаб кучини йўқотамиз ва безовталикни енгиб ўтиш шунча қийин кечади. Биз оптимист бўлишимиз керак. Оптимистлар мақсадларига доимо эришадилар. Пессимистлар эса – йўқ. Миллионлаб одамлар арзимас сабабга кўра безовталанадилар. Кўпинча ўзларига юқори баҳо бериш, ёлғон мағрурлик, шон-шуҳратга эга бўлиш каби. Масалан, улар сочларига бир-иккита оқ тушса, аёллар эса улар ҳақида бошқалар нима дейишидан жуда безовталанишади. Бу уларнинг соғлигини кетказади. Эрта вақт ажинлар тушади. Бўларбўлмасга жаҳли чиқадиган бўлиб қолади.

Фарзандларимиз жуда кўп безовталанишга сабаб бўлмоқдалар. Айниқса, ўспирин ёшидагилар «пода психологияси» қурбонига айланиб, кўчадагилар нима қилса, шуни қилишга уринадилар. Агар сизда ҳам ўспирин ёшидаги ўҚил-қизларингиз бўлса, уларни ўзлари ҳақида ўйлашга ўргатиш, кўчадагилар бўлмағур ишлар қилаётган бўлса, улар ҳам шу ишни қилишлари шарт эмаслигини уқтириш зарур. Кўпчилик катталар ёшлар билан тил топиша олмайдилар, лекин бу жуда зарур, акс ҳолда фарзандингизни кўча тарбиясига топшириб қўясиз. Ҳозирги замонда ўспирин ёшлар дунёси беҳаё ва бераҳм, шунинг учун сиз уларга тўғри йўлни кўрсатишингиз зарур. Безовталаниш бу ишни қилмайди. Шунинг учун безовталанишни шамолга учиринг ва бу шамол фикрларингизни тозалаб, теранлигини оширсин.

Ҳар доим яхши кайфиятда бўлинг

Баъзилар кайфияти об-ҳавога боғлиқ бўлади. Офтоб ярқираб турса, улар кайфияти яхши бўлади. Осмонни булут қопласа, кайфиятлари тушиб кетади. Статистика шуни кўрсатадики, ёмон об-ҳаво вақтида ўз-ўзини ўлдириш ҳоллари кўпаяди. Табассум билан даволанишни ўрганинг. Ёмғирни ҳам севишни ўрганинг, қоронғу ва иссиққа чидашни одат қилинг.

 
Ва шикоят қилманг,
Ахир севиниш шунчалик осон ва енгил.
Агар Тангри танлаб сизга ёмғир юборса,
Ўзингиз танлагандек қабул қилинг!
 

«Мен ёмғирга куйлайман», менинг севимли шеърларимдан бири.

Сиз соғлом ва бахтли бўлсангиз, об-ҳаво сизни безовта қилмайди. Сизнинг кайфиятингиз барометрга қараб ўзгармайди. Сиз ўзингиз ичингиздан нур таратасиз.

Менинг сизга охирги маслаҳатим

Сизга бақувват асаб кучингизни барпо қилишда ҳеч ким ва ҳеч нарса тўсқин бўла олмайди.

Ҳаёт асабларингиз орқали оқиб туради. Сизда қатъият бор, асаб кучингизни кўпайтириб, етарлича ғамлайсиз, лекин бунга эришиш учун кўп меҳнат қилишингиз керак. Буни сотиб ололмайсиз.

Ҳаётда барча нарсага тинимсиз меҳнат орқали етишиш мумкин. Ҳаётда ҳамма нарса ўз баҳосига эга. Асаб кучи барпо қилиш дастурига нимани киритсангиз, кўп эмас, кам эмас, шуни оласиз. Дастурда мураккаб бўлган ҳеч нарса йўқ. Бу ҳаётнинг оддий табиий йўли, унга риоя қилинг, энди ёшингиздан қўрқмасангиз ҳам бўлаверади.

Мўъжизавий дорилар йўқ

Асаб кучини барпо қиладиган дори йўқ. Барча сунъий кучайтирувчи воситалар – кофе, чой, тамаки, кола, алкогол, наркотиклар асаб кучларингизни йўқ қилади. Баъзи наркотиклар асаб жараёнларини тезлаштиради, баъзилари эса асабларни издан чиқариб, ағдар-тўнтар қилади. Мен бундай дориларни беморларга ёзиб берадиган шифокорларни ёқтирмайман.

Ўз асаб кучларини емириб бўлган одамлар учун мўъжизавий дори йўқ. Турли ванналар, уқалашлар бебаҳо, лекин булар маълум жойга таъсир қилади. Асаб ва функционал кучсизлик асосига ҳеч таъсир қилмайди. Бақувват асаб кучига эга бўлиш учун бир умр давомида ҳар куни меҳнат қилишга мажбурсиз.

Асаб кучини барпо қилиш дастурини бажаришни орқага сурманг

Бу китобда берилган дастур бажарилишини ҳозироқ, бугуноқ бошланг. Унинг пунктларини санаб ўтамиз:

1. Асаб кучларини бесамар, аямай сарфлашни ҳозироқ тўхтатинг. Ақл тиниқлиги, мулоҳаза қилиб фикр юритиш йўли билан безовталикдан, қўрқувдан ва салбий ҳис-туйғулардан қутулинг. Буларга қарши тиниқ ақл ва ўзига ишонч, қўйилган мақсадга албатта эришиш ишончини қўйинг.

2. 8 соат чуқур тунги уйқу. Иложи борича кун ярмида бироз мизғиб олишга ҳаракат қилинг.

3. Овқатланиш дастурига риоя қилинг, бу сизни соғлом ва тоза қилади. «Ўлик» маҳсулотлар, сунъий стимуляторлар, яъни чой, кофе, кофеини бор кола, тамаки, алкогол, туз, тозаланган оқ шакар умуман қабул қилманг.

Сабзавот ва мевалар истеъмол қилинг, ҳафтада бир сутка, яъни 24 соат очликни кечиринг. Лимон шарбати, асал ва сув ичиш мумкин. Йилнинг сизга маъқул ойида 10 кунлик очлик аъзоларингизни заҳардан тозалайди.

4. Кундалик бадантарбия. Секин ва тез юриб, очиқ ҳавода сайр қилинг, сузинг, рақсга тушинг, серҳаракат ўйинларни ўйнанг, 600 та мушакларнинг барчасини ҳаракат қилишга мажбурланг.

5. Чуқур нафас олинг. Ҳаётий зарур кислородни ўпкангизнинг паст томонига йўлланг. Кислород – энг катта асаб стимулятори. Сабзавот ва мевалар ҳам кислород билан тўйинган. Тозаловчи очлик танангизда кислород ҳажмини оширади. Чуқур нафас олиш билан сиз қонни заҳарли газлардан тозалайсиз ва тана ҳужайраларини кислородга тўйинтирасиз.

6. Ҳар куни совуқ ва илиқ сув ёрдамида ўтказиладиган сувли муолажалар, қуёшда тобланиш нақадар керак.

7. Ҳис-туйғуларингизни назорат қилинг. Қийин бўлса ҳам, асабларингизни таранглаштирманг.

8. Асабларингизни бўшаштиришни ўрганинг. Ҳаётнинг табиий ритми – аввал кучаниш, кейин бўшашиш, худди юрак уришига ўхшаб, кучаниб ишлагандан сўнг бўшашиб дам олиш зарур.

9. Ҳаётдан завқланиб яшанг. Ўйин-кулгу қилинг, муваффақият, моддий таъминот – бу яхши. Лекин энг яхшиси – бу ҳаётдан завқланиш. Ашула айтинг, ўйинга тушинг, хуштак чалинг, хиргойи қилинг. Урушқоқ, ғам-ғусса олиб келувчилардан узоқда бўлинг. Қадимги дунё – бу руҳий бетоблар уйи. Уни яхшилаш учун қўлингиздан келган барча ишни қилинг.

ИДЕАЛИСТ БЎЛИНГ

Эй Тангри, бизга озгина қуёш бер.

Оз бўлса ҳам, иш бер, бироз ўйин-кулгу ҳам. Курашда меҳнат қилиб топилган кундалик қора нон ва озгина мой бер.

Бизга соғлик бер ва бизни кечир.

Яна куйлаш учун ашула бер, эртак ва китоб ҳам.

Эй Тангри, Ҳзгалар ва ўзимизга яхшироқ бўлиши учун бизга имконият бер, токи барча инсонлар оға-инидек яшашни ўргансинлар.

Инглизлар эски дуоси

Авваллари таъкидлаганимдек, менинг фикримча, психолог ва «идеалист»лар маслаҳатлари ҳаётий эмас. Ишонаманки, барча руҳий муаммолар шу даражада ўз ечимини топади. Агар сиз В витамини етишмайдиган озуқа истеъмол қилсангиз, яна кальций етишмаса, ҳеч қандай руҳий қонунқоидалар танага асаб озуқасини бермайди. Улар заҳарларни танадан чиқармайди ва асаб тизимини кислород билан таъминламайди.

Биз – бу мия ва тана. Лекин биз тананинг кучсиз томонларини билишимиз зарур, чунки бу худди жисмоний касаллик каби бизнинг руҳий ҳолатимизга таъсир кўрсатади.

Мен табиат билан уйғунликда кузатиб, мулоҳаза қилиб, фикр юритишга жуда ишонаман, лекин у билан параллел жисмоний тарбия бўлмаса, ҳеч нарсага эришилмайди. Биз жисмонан, ақлан ва руҳан меҳнат қилсак, роҳат ва фароғатда яшаймиз.

Соғлом танда – соғлом ақл

Бу бевафо дунёда яшаш учун ўзимизни тўла назорат қила билишимиз керак. Соғлом тан ва соғлом ақл билан сиз барчасининг уддасидан чиқасиз. Агар сиз бақувват асаб кучини барпо қилиш дастурига риоя қилсангиз, сиз ҳеч қачон мувозанатни йўқотмайсиз. Сиз инсоннинг ердаги энг яхши ҳолатига эришасиз, тана соғлиги, руҳий бақувватлик, ақл тиниқлиги, хотиржамлик, бахтсаодатга эга бўласиз.

Соғлик учун ўнта асосий кўрсатма

Сен мажбурсан:

1. Ҳаёт кўринишининг энг улуғи сифатида ўз танангни қадрлашинг зарур.

2. «Ўлик» овқат ва стимуляторлардан фойдаланма.

3. Фақат табиий овқат истеъмол қил.

4. Севиш ва бошқаларга яхшилик қилиш учун соғлигингни мустаҳкамлаб, умрингни узайтир.

5. Актив ҳаракат ва дам олиш билан танани чиниқтир.

6. Қуёш нурлари ёрдамида қон, тери ва ҳужайраларни тоза қил.

7. Тана а ақл носоғлом бўлса, барча озуқалардан ўзингни тий.

8. Ўз фикрларинг, гап-сўзларинг ва туйғуларингни тинч ва тоза тут.

9. Табиат қонунларини ўрганиб бор, уларга риоя қил ва меҳнатда эришган ютуқларингдан роҳатлан.

10. Ўзинг ва бошқаларни табиат қонунларини тўла бажариш даражасига кўтар.

Сизнинг сочларингиз ва сизнинг соғлигингиз

Дунё бўйича саёҳат қилиб, мен сочлари ҳақида қайғураётган минглаб эркак ва аёлларни учратганман. АҚШда 20 ёш атрофидаги йигитларнинг 15 миллиони бошида сочи йўқ, яъни кал. Яна 30 миллиони жуда тезлик билан кал бўлишга шошилмоқдалар. Бирорта кал бошли аёлни кўрмасак ҳам, уларнинг кўпи ҳақиқатни олганда кал. 10 минглаб қолганлари кучсиз, ингичка ва касал сочларга эга. Минглаб эркак ва аёлларнинг бош териси касалга учраган ва серқазғоқ бўлгани учун бошларини доимо қашийдилар.

Бу китобда соч ва соч териси ҳақида қандай ғамхўрлик қилиш кераклиги ҳақида ҳам маълумот келтиришни лозим топдик.

Бош терисидаги ҳар қандай кутилмаган ҳолатлар – бош терисининг ўта қуруқлиги ёки ҳаддан ташқари ёғлилиги, бирданига соч тўкилиши, қазғоқ кўпайиши танада қандайдир носозлик борлиги ҳақида сигналдир.

Кўп ҳолларда бу сунъий озуқа истеъмол қилиш, заҳарланиш, ногигиеник одатлар, бош терисида қоннинг ёмон циркуляцияси, асаб тизимининг ўта кучаниши ва бошқа сабаблар бош териси касаллигига сабаб бўлади. Табиат сизга соғлом сочларни инъом этган, ёшингиздан қатъий назар, сочлар силлиқ, кучли ва соғлом бўлиши зарур. Кўпчилик ўйлайдики, ёш катталашган сари кал бўлишдан қочиб қутула олмайсан киши. Уларнинг ўйлашларича, сочларнинг ўз ҳаёти бор, бутун организм ҳаётидан алоҳида, шунинг учун турли сочни мустаҳкамловчи дорилар ва бошқа ҳар хил воситалардан фойдаланишга ўтишади, лекин булар сочга озуқа бермайди. Сочлар ҳам тана мушакларга ўхшайди. Мушаклар мустаҳкам бўлиши учун доимий машқлар зарур бўлгани каби сочлар мустаҳкам, бақувват бўлиши учун бош терисида қон доимо циркуляция қилиб туриши зарур. Агар бизда кал бўлиб қолиш аломатлари кўринса, барча ҳаракатингизни бош терисида қон айланишини яхшилашга қаратинг.

Сочлар калла териси остидан ўсиб чиқади, худди ердан ўсимлик ўсиб чиққани каби. Бош териси таги ҳам озуқага бой бўлса, сочлар билан муаммо бўлмайди. Агар соғлом одамда кутилмаганда сочлар тўкила бошласа, билингки, сабаби ёмон. Одатда, масалан, соч таралмаган, ювилмаган, ифлос соч орасида паразитлар пайдо бўлади. Болалар сочига аҳамият жиддий бўлиши зарур, айниқса, сочлар узун бўлса, уларни тез-тез ювиб, тараб туриш керак. Ўғил болалар учун сочнинг қисқа қилиб олингани маъқул.

16 ёшимда мен сил касалига дучор бўлганимда сочларим нурсиз ва жонсиз бўлиб, кўплаб тўкила бошлади. Ўлик сочлар тўкилиши табиий ҳол, лекин соч таралганда кўплаб тўкилиши хавотирли.

Мен мутахассисларга мурожаат қилдим, улар турли воситаларни тавсия қилишди, аммо ҳаммаси бефойда бўлди. Швецария санаториясидаги шифокорга мурожаат қилганимда у ҳамма муаммоларимни ҳал қилди ва мен 18-20 ёшимгача кал бўлиб қолиш трагедиясидан қутулиб қолдим.

Янги авлод – ўспирин йигит-қизлар ҳам бу муаммодан холи эмас. Минглаб йигит-қизлар орасида мен бир неча ўн ёшларнинг сочлари ҳақиқатда соғломлигини кўрдим. Мен бунинг сабабини осон аниқладим. Ёшларимиз кўпчилиги сосиска, музқаймоқ, лимонад, кофе, коржик ва шунга ўхшаш нотабиий, «ўлик» озуқалар истеъмол қилишга ружу қўйганлар.

Улар ўз қонларини заҳарлар билан тўлдирадилар, натижада умумий соғликлари, қолаверса, сочлари соғлиги яхши эмас.

Эсингизда бўлсин, сочингиз ва бош териси ҳолати истеъмол қилаётган озуқаларингизга тўғридан-тўғри боғлиқ. Биз нима истеъмол қилсак, ўшамиз!

Протеинга бой маҳсулотлар: тухум, пишлоқ, балиқ, ёнғоқлар, буғдой донлари, жигарранг гуруч, ёнғоқ мойи, соя ва шунга ўхшашлар умумий соғлик ва соч соғлигига ижобий таъсир кўрсатади. Маълумки, протеинли озуқаларни мунтазам истеъмол қилувчилар сочлари бақувват ва соғлом. Шакар ва крахмални кўп истеъмол қилувчилар орасида эса сочи йўқ ёки сочлари ёмон аҳволдагилар кўп учрайди.

Сочларни қандай тараш керак

Сочни тўғри тарашни ўрганиш жуда муҳим. Тик туриб, оёқлар орасини кенгроқ очасиз, тиззаларни бироз эгасиз, танани энгаштирасиз, бунда бош юракдан пастроқ эгилади. Бу бош терисига кўпроқ қон оқиб келишини таъминлайди. Соч илдизи яхши озуқаланади, бир йўла бўйин ва юз териси ҳам қон билан бойитилади. Соч тарашни тароқ ёки махсус шёткада юқоридан соч учлари томон ҳаракатлантирилади, бу бош терисини тозалайди. Ўлик сочлар ва қазғоқдан тозалайди.

Узун сочлар охирги икки юз йил давомида фақат аёлларга хос бўлиб келди, ҳозир эса ёш ўғил болалар, ҳатто эркаклар орасида ҳам кенг тарқалди. Бундай сочларни аста-секин қисмларга ажратиб тараш мақсадга мувофиқ. Оила аъзосининг ҳар бири ўз тароғи ёки шёткасига эга бўлиши керак. Металдан ясалган, тишлари зич жойлашган, ҳам тиш учлари ингичка бўлган тароқлардан фойдаланманг, улар сочни узади ёки бош терисини яра қилади. Тишлари силлиқ, учлари тўмтоқ, тишлари ораси жуда зич бўлмаган тароқлардан фойдаланиш керак.

Бош терисини уқалаш

Сочларингиз соғлом бўлиши учун эрталаб ва кечқурун бош терисини уқалаш худди тишни тозалаш каби одат тусига айланиши керак. Бу соч ўсишини таъминлайди. Маълумки, бош териси уқаланса, қон юриши яхшиланади, соч илдизлари яхши озуқаланади ва ўсади. Агар бошнинг тепа қисми сочларни йўқота бошласа, кал бўлиш бошланмоқда. Эсдан чиқарманг, бош терисини уқалаб қон юришини яхшилаб туриш – соч сақланишининг асосий талаби.

Яхши боғбон ўз боғига қандай қараса, сиз ҳам сочларингизга шундай меҳр билан қарашингиз керак.

Бош терисини уқалаш кал бўлишнинг олдини олади

Агар соч тўкилишига ички касалликлар сабаб бўлмаса, уқалаш ҳар доим самара беради.

Бош терисини тозалашда сувдан фойдаланиш табиий ҳол, лекин баъзи бир аёллар сув ўрнига йиллаб ҳар хил крем ёки суртиладиган мазлардан фойдаланишади. Шуни билингки, тозалик сочлар учун ҳаёт демакдир.

Бош териси ва сочларни тоза тутиш тананинг бошқа жойларига нисбатан қийинроқ, чунки бунга анча вақт талаб этилади. Вақт эса шундай товарки, уни бекорга сарфлашни истамаймиз. Соч тагида ташқи ифлослардан ташқари, соч илдизидан ёғ ва тер ажралиб чиқади. Сочни тоза тутишнинг биргина усули – сочни яхши совун ёрдамида ювиб туриш. Соч ювиш ҳеч қачон зарар қилмайди. Сочни қуритмайди, ўсишини тўхтатмайди. Қазғоқ келтириб чиқармайди. Қуруқ сочли одамлар соч ювилгандан сўнг баттарроқ қурийди, дейишади, аслида соч қуриши сабаби бошқа, уни аниқлаш ва ундан холи бўлиш керак.

Соч ювилганида фақат сочларни эмас, балки бош терисини ҳам яхшилаб ювиш зарур, чунки сочнинг ҳар бир толаси кичкина тешикдан чиқиб келади. Бу тешикча кир билан беркилиб қолса, соч ўсиши қийин бўлади. Сочни ювишдан олдин уқалаш зарур. Қўл бармоқлари билан бош териси эзиб чиқилади, сўнгра бармоқларни ўнгга, чапга, юқорига, пастга ҳаракатлантириб уқаланади, кейин эса айланма ҳаракатлар билан уқаланади, токи бош териси юмшоқ ва эластик бўлгунича уқалаш давом этади. Кейин соч ифлосликлардан тозаланади, агар соч ёғли бўлса, ювишдан бир соат олдин пахта бўлакчасини олма сиркаси билан ҳўллаб, бош териси артилади.

Совунни қандай танлаш керак

Совун тозалиги ва таркиби катта аҳамиятга эга. Таркибида ишқор кўп совунлардан фойдаланманг, чунки ишқор фақат ёғ ва кирга таъсир қилиб қолмасдан бош терисига ҳам таъсир қилади. Оддий сочларга нейтрал совунлар танлаш мумкин ёки қимматбаҳо туалет совунлари, даволовчи қўшичалар аралаштирилган совун сортларидан фойдаланиш мумкин. Энг яхшиси – тоза туалет совунини юпқа қилиб қириб, сув идишга солинг ва кучсиз оловда эритинг. Катта бўлак совун билан тўғридан-тўғри сочингизни совунламанг. Бошингизни юмшоқ сув билан ювинг, иложи бўлса, ёмғир суви билан, жуда бўлмаса, оддий водопровод сувига озгина овқат содасидан қўшсангиз, сувни юмшатади. Қаттиқ сувни ишлатманг.

Бошни тўғри ювиш

Бош ювилганда бош терисига ва сочга ҳам кимёвий, ҳам механик таъсир ўтказилади.

1. Сочни илиқ сув билан ҳўллаб олинг. Бу билан сиз сочни совунда бўлиши мумкин бўлган зарарли моддалардан сақлайсиз.

2. Энди гал суюлтирилган совунга. Олд томондан бошлаб, орқа томонга совунни суртасиз. Бир йўла ишқалаб, қалин кўпик ҳосил қиласиз, кўпикни соч тагига ишқалайсиз.

3. Бошингизни совун кўпиги билан уқаланг, бу сочни тозалашга ёрдам беради.

4. Энди сочни яхшилаб ювиб, совун ва кирдан тозалайсиз. Совун суртилгандан сўнг бош ювилмасдан 10-15 дақиқа туриши керак, деган гап нотўғри, чунки совун сочда кўп қолиб кетса, сочни қуритади.

5. Учинчи марта совунлагандан сўнг сочни илиқ сув билан икки марта ювинг, кейин икки таблетка уксусни ярим литр сувга солиб, сочни чайиб ташланг, бу совун қолдиқларидан тозалайди.

6. Бошингизни совуқ сув билан чайинг, бу бош терисига қон келишини яхшилайди ва иссиқ сув таъсирида бош терисида очилган тешикчаларни ёпади. Сочингизда сув томчилари кўринса, соч тоза ювилган, совун қолмади. Сариқ сочлилар уксус аралашган сув билан сочини ювганида бироз қорайтиради, шунинг учун лимонли сув ёки тоза сув билан чайишлари мумкин.

Сочларингизни офтобда қуритинг

Агар об-ҳаво яхши бўлса, сочларни очиқ ҳавода, офтобда қуритинг. Кун совуқ бўлса, қайси хонага деразадан офтоб нурлари тушса, ўша дераза ёнида жойлашиб олиб, офтоб нурларида сочни қуритинг.

Механик равишда соч қуритиш тавсия қилинмайди, чунки у жуда иссиқ, кейинроқ сочларни синдириши мумкин.

Бу тез бўлса ҳам, яхши бўлмаган усул. Сочингиз ташқи кўринишингизнинг асосий қисми, шунинг учун тўғри ювиш ва қуритиш билан уни чиройли, соғлом қилишингиз мумкин.

Душ тагида бош ювиш энг самарали ва оддий бўлиб, сочларни тозалаб ювиш ва чайқаш мумкин, сувнинг температураси ва кучини ҳам назорат қила оласиз. Сув босими кучли бўлса, бош терисида қон айланишини яхшилайди. Сочингиз қуруқ бўлса, зайтун, бодом, кастор мойи суртилса, ёрдам беради. Баъзан суртилган мойни кечаси билан қолдириш мумкин, фақат бошингизни сочиқ ёки рўмол билан боғлаб олинг.

Соч ювиш ҳафтасига икки мартадан кам бўлмасин.

Соч ювилганда сочга ишлатиладиган барча тароқ, шётка, бигуди, қайчи, соч сеткаси ва бошқалар ҳам тозалаб ювилиши зарур. Денгиз ўтини кундалик таомлар рўйхатига киритиш сочларингизни кучли ва соғлом қилади.

Қазғоқ

Кўпинча себорреяни қазғоқ синоними деб ҳисоблашади. Қазғоқ пайдо бўлиши – бу касаллик эмас. Терининг устки қавати доимо янгиланиб боради, эскиси эса майдаланиб, ташқарига чиқарилади. Ўлик ва майдаланиб ташқарига чиқарилган тери ҳужайралари қазғоқ дейилади. Кимнингдир сочлари ҳаддан ташқари ёғли бўлса, ҳар куни ёки кунора ювиш керак. Сув ва совун терига зиён етказмайди. Теридан чиқарилаётган ёғ миқдорига қараб қазғоқ қуруқ ёки ёғли бўлиши мумкин. Қазғоқ юқумли эмас. Ҳатто бироз антисептик хусусиятга ҳам эга. Агар бош терисига инфекция кирса, қазғоқ уни ўраб олади ва теридан чиқарилади. Қазғоқ бош терисига ўтириб қолмаслиги учун бош терисини юмшагунича кунига икки марта уқалаш тавсия этилади.

Соч тўкилиши

Соч тўкилиши асосан ақлий меҳнат билан шуғулланувчи, ҳаракатсиз ўтириб бажариладиган иш билан шуғулланувчилар орасида кўп учрайди. Очиқ ҳавода натурал озуқа истеъмол қиладиган оддий инсонлар орасида соч тўкилиши камдан-кам учрайди. Ақлий энергияни кўп сарфлаш соч тўкилишига сабаб бўлади, деган тахминлар ҳам кўп. Албатта, соч йўқлиги бошдаги ақл кўп ёки камлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Сочи йўқлар соғликларида муаммо бор, кўпроқ улар ўтириб бажариладиган иш билан машғул, улар асабийлашган, ички секреция безларининг иши бузилган. Кучаниш ва стресслар шундай касалликларга дучор қиладики, натижада соч тўкилиши содир бўлади.

Биз яна шунга амин бўлдикки, сунъий равишда иситиладиган ва совутиладиган хоналарда ишловчи хизматчиларнинг сочлари тез тўкилади.

Сочлар ва бош терисига офтоб нури ва тоза ҳаво зарур. Хоналар сунъий ёритилса, ҳаво кондиционер ёрдамида янгиланса, бундай хоналарда меҳнат қилувчи ходимлар, жуда бўлмаса, тушлик вақтида очиқ ҳавода, қуёш нурлари сероб жойда маълум вақт ўтказишлари мақсадга мувофиқ.

Соч тўкилиши сабабларидан бири тор бош кийими, десак, ёлғон бўлмайди. Чунки тор бош кийими бошдаги қон томирларини эзиб, қон юришини кескин камайтиради. Бош кийимларнинг 98% и қон томирларини эзиши аниқланган. Айтиш керакки, бош кийим тагидаги сочларгина тўкилади. Ташқарисида сочлар камдан-кам тўкилади.

Шунинг учун бош кийим киядиганлар бош терисини кунига икки маҳал уқалаб туришлари зарур.

Баъзи эркак ва аёллар киядиган шляпалар четлари бошни сиқиб, ҳаво ўтказмайди, бош терисини терлатади ва инфекцияга йўл очади. Бассейнларда чўмилиш вақтида кийиладиган қалпоқчалар ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин.

Кўпчилик сочи тўкила бошлаганидан кейингина бунга қарши чоралар ахтариб қолади. Болалик давридаёқ бу муаммо ҳақида тушунтириб бериш зарур ва уларни табиий ҳаёт дастурига риоя қилишни ўргатиш керак.

Соч оқариши

Сочга оқ тушишини қарилик аломати дейишади. Лекин инсонларнинг турли ёшда сочлари оқариши мумкин. Биз 14 ёшдаги сочлари оқарган болани ҳам, кексайиб қолган бўлса-да, сочларига ҳали оқ тушмаган қарияларни ҳам кўрдик.

Кўпчилик сочга оқ тушишини фожеа ҳисоблаб, сочларини бўяшга тушадилар. Агар у ўзини бироз ёшроқ сезса, мен унинг тарафидаман. Лекин, билингки, сиз ўзингизни хавфга қўймоқдасиз. Соч бўёғи таъсирини кузатиб бориш зарур. Чунки бироз кўпроқ бўёқ ишлатиб юборилса, сочга, ҳатто соғликка зарар етказиши турган гап.

Метал асосидаги соч бўёқлари ишлатилганида заҳарланиш ҳоллари дерматологлар томонидан тез-тез қайд этилади. Заҳарланиш оқибатлари бўёқ ишлатилгандан сўнг тезда сезилиши мумкин, баъзан эса бир неча йиллардан сўнг билинади. Уй шароитида соч бўяш ҳар доим мувафақиятли чиқавермайди, шунинг учун мутахассисларга мурожаат қилган маъқул.

Агар ўзингиз сочингизни бўямоқчи бўлсангиз, аввал текшириб кўринг, баъзи сочлар бўёқни қабул қилмайди ёки жуда хунук ранг ҳосил бўлиши мумкин. Сочингизнинг кичик бир тутамини бўяб кўринг. Натижасига қараб иш тутасиз. Бош терисида қандайдир касаллик аломатлари сезилса, бўёқни умуман ишлатиб бўлмайди. Баъзан бош териси бўёқни ёқтирмаслиги мумкин. Қулоқ орқасидаги терини ювиб, бироз бўёқ суртиб, бир кунга қолдиринг, сўнгра совунлаб ювиб ташланг, яллиғланиш бўлмаса, бўёқни ишлатишингиз мумкин. Бир бўёқ устидан иккинчисини ишлатманг. Сочлар синиши мумкин ёки кутилмаган ранг ҳосил бўлади. Барча бўёқлар сочни қуритади.

Уқалаш

Уқалашни бошлашдан олдин қулоқ орқасидаги тери юзига яқин бўлган қон томирлари ва артерияларнинг қандай жойлашганини ўрганиб олинг. Уқалашни бир меъёрда, силтамасдан, бармоқларни қон йўналиши бўйича йўналтириб бажаринг.

1– позиция. Ўнг қўл бармоқларини ўнг қулоқ пастки юмшоқ қисми атрофида темпорал артерия ва вена устига аста қўйиб, бироз куч билан қулоқ юқориси баландлигигача бармоқларингизни юқорига суринг, бу билан қон бош тепасига қараб йўналтирилади.

2-позиция. Бармоқларингизни бироз шундай ушлаб туринг, қон орқага қайтмасин.

3-позиция. Худди шу зайлда чап қўл бармоқлари билан чап қулоқ орқасини уқаланг, чап бармоқлари ўнг қўл бармоқлари билан учрашсин.

4-позиция. Чап қўл бармоқлари жойида қолиб, ўнг қўл бармоқлари билан қулоқ пастидан юқорига қараб уқаланг, ўнг қўл бармоқлари чап қўл бармоқлари билан учрашсин.

Худди шундай ҳаракатларни бир неча бор қайтаринг. Чап қўл бармоқлари юқоридалигида тугатасиз.

5-позиция – энг аҳамиятлиси. Чап қўл бармоқларини жойида ушлаб турган ҳолда ўнг қўл бармоқларини бош тепасига қўйиб, юқоридан пастга қараб сиқиб уқаланг, токи ўнг қўл ва чап қўл бармоқлари учрашсин.

Кейин эса худди шу ҳаракатларни чап қулоқ атрофида чап қўл бармоқлари билан бошлаб бажарасиз.

Чуқур нафас олиш ва бош уқалаш комбинацияси

Энг яхшиси буни очиқ ҳавода ёки деразани очиб қўйиб бажарган маъқул.

Чуқур нафас олинг ва нафас чиқармасдан эгилиб туринг. Бошингизни ерга яқинроқ қилиб эгилинг. Шундай ҳолатда туриб, бармоқларингизни бўйин пастки қисмига қўйиб, юқори томон темпорал артериялар бўйича қонни юқори томон ҳайданг. Қулоқлардан юқорида кафтингиз билан кўзлар тепасидан юқори томон уқаланг, нафас чиқариб, аввалги ҳолатга келинг. Буни силтовсиз, енгил ҳаракатлар билан бажаринг, 10-15 марта қайтаринг, ўргангандан сўнг 30 мартага етказасиз. Бирданига қаттиқ уқалаш ярамайди, чунки бош териси бўшашган бўлади. Бош терисини жароҳатлаб қўйманг, чунки жароҳатни тузатишга кўп вақт кетади.

Бош терисини қиздириш

Бош терисини уқалашни мақсад қилган бўлсангиз, буни аста-секин бошлаган яхши. Биринчи кунларида бош терисини қиздириб олиш керак. Бармоқларингиз билан терини босиб, юқори томон айланма ҳаракат қилиб, бош териси юмшамагунча ва у ёқ-бу ёққа бироз суриладиган бўлмагунича қизитинг. Бу ишни зайтун мойи ёки бодом мойи, кастор мойи ёрдамида бажариш ҳам мумкин. Бош териси юмшагандан сўнг бевосита уқалашга ўтиш мумкин. Бош терисини чимчилаб тортиш, эзиш ҳам ёрдам беради.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации