Текст книги "Асаб кучи"
Автор книги: Поль Брэгг
Жанр: Здоровье, Дом и Семья
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 6 (всего у книги 7 страниц)
Аста-секин, лекин куч билан сочни тортинг, бўш қўйиб, унинг ўсишини таъминлаш мумкин. Агар бош териси юмшаган ва бўшашган бўлмаса, сочлар соғлом ўсмайди. Бошланишида бош териси сезгир ва жароҳат олиши осон бўлади. Лекин кейинроқ тўла қонли уқалашни бажариш мумкин. Пластмасса массажёрдан фойдаланиш тавсия қилинади. Унинг тишлари эгилувчи бўлиб, қазғоқ ва бошқа ифлосликлардан тозалайди.
Ҳар ой икки марта қизитилган мой
Ёқимли бўлгунича зайтун, бодом ёки кастор мойини қизитиб оламиз, сўнгра илиқ мойни бош териси ва соч илдизларига суртиб ишқалаймиз, сўнгра иссиқ ҳўл сочиқ билан бошни ўраймиз ва ўн дақиқа дам берамиз. Буни кечқурун ҳам бажаришимиз мумкин. Кечасигача қуруқ сочиқ билан яхшилаб ўраймиз.
Мой бош терисига сингигандан кейин бошни яхшилаб ювиб ташлаймиз.
Ўлик сочлар
Соғлом ва ялтирайдиган сочларга эга бўлиш учун кунига ўлик сочлардан қутилиб туриш керак, бу янги сочлар ўсишига ёрдам беради.
Бунинг учун икки хил тароқ ишлатилади: бири қаттиқроқ тишларга эга, у билан биринчи соч тараб олинади ва тароқ тишларига илинган ўлик сочлар олиб ташланади. Иккинчиси юмшоқроқ тишларга эга, у билан сочлар текисланади ва ялтироқ қилинади. Соч тарашда бошни кўкракдан пастроқ эгиб, оёқларни кенг ёйиб, тиззаларни эгиб, тароқлар ишга солинади.
Сочлар ва бош терисини парваришлаш
1. Эсингизда бўлсин, биз нима истеъмол қилсак – ўшамиз.
Соч ва бош териси танамизнинг ҳар бир ҳужайраси нима истеъмол қилса, шуни истеъмол қилади. Шундай озуқалар борки, организмга сингимайди ва заҳарлайди. Туз ва тузли озуқалар сочларимиз душмани. Чой, кофе, шоколад, алкогол, лимонад ва шунга ўхшашлар таркибида танин, кофеин ва заҳарли кислоталар каби токсик моддалар мавжуд. Булар танага ҳеч нарса бермайди. Протеинга бой маҳсулотлар соч ва бош териси учун муҳим. Улар гўштда, балиқда, ёнғоқда, писталарда, сабзавотларда, сутда, сояда, тухумда, жигарранг гуручда кўп. Мувозанатлаштирилган табиий парҳез табиий муҳим моддалар билан таъминлайди.
2. Асосийси – бош терисида қон айланишини яхшилаш, бу уқалаш йўли билан таъмиинланади.
3. Кунига сочни икки марта шётка ёрдамида тараш керак.
4. Ҳафтасига икки марта соч ювиш лозим.
5. Энг яхши совун навларидан фойдаланинг. Сочни суюқ совун билан ювинг.
6. 2-3 марта сочни совунлаб, аввал илиқ сув билан, охирида эса совуқ сув билан ювилади ва сочни қуритиш қоидаларига риоя қилинади.
7. Тароқ тишлар текис ва тўмтоқ бўлсин.
8. Шёткалар тишлари бақувват бўлсин. Юмалоқ тишли шётка сочга ялтироқлик бериш учун ишлатилади.
9. Қуруқ сочлар ювилганида биринчи совунлашда тухум оқи соч тагига суртилади. Ювишдан бир соат олдин зайтун, бодом мойи суртиш мумкин.
10. Денгиз сувида чўмилиш сочга фойдали, фақат чўмилгандан сўнг тоза сув билан бошни чайиб ташлаш зарур.
11. Иложи борича бошяланг юришга ҳаракат қилинг. Шамол, ёмғир, қор, қуёш нурлари соч ўсишига ёрдам беради. Шамоллашдан холи бўласиз.
12. Чиройли бўлишни соғликдан юқори қўйманг, баъзи аёллар сартарошхонада сочларини турмаклаб, уни бузишни хоҳламайдилар ва ҳафталаб бош ювилмайди, сочлари таралмайди, ваҳоланки, бош терисини уқалаш, сочни тараб туриш керак.
13. Бош терисининг тешикчаларини ҳар хил кремлар суртиб беркитиб қўйманг.
14. Релаксация қилишга вақт топинг. Ҳатто 10 дақиқа қия юзада ётиб, бош томон қон келишини таъминланг. Тери ва соч тагига қон билан озуқа келади.
15. Танани чарчоқдан чиқариш, кучни тиклаш учун қаттиқ ва чуқур уйқу зарур.
16. Сочингизни бўяшдан олдин дерматолог шифокор билан маслаҳатлашинг.
17. Сочингизни маълум шаклда жойлаштирмоқчи бўлсангиз (укладка), ярим қуригунча сочиқ билан артинг, вақтдан ютасиз. Юмшоқ сочларни хоҳлаганча жойлаштириш мумкин. Тўғри сочларни ланолин асосида тайёрланган крем ёрдамида жойлаштирса бўлади. Косметик воситаларни тўғридан-тўғри ишлатманг, бош териси ва сочга суртманг, металдан ишланган бигудидан фойдаланманг.
18. Соч лакидан умуман фойдаланманг.
19. Перманент жуда зарарли, чунки кучли таъсир қилувчи химикатлардан фойдаланилади.
20. Сочни қисқартириб туриш фойдали.
21. Узун ва қисқа сочлар. Кўпчилик эркак ва аёллар, айниқса, актив меҳнат қилувчилар қисқа сочларни маъқул кўришади. Уларни ювиш, қуритиш осон. Узун сочларни резина чамбарак билан қаттиқ тортиб боғламасдан «думча» (хвостик) шаклида турмаклаб юриш мумкин.
БРЭГГ СИСТЕМАСИ АСОСИДА КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНИ ЯХШИЛАШ
Патриция Брэгг
Бу китоб кўз мушаклари машқларининг оддий дастури, тўғри гигиена, овқатланиш ва релаксация асосида кўзнинг кўриш қобилиятини тиклаш ва сақлаб қолиш ҳақида ҳам сўзлайди.
Машҳур Елена Келлер нормал кўриш қобилияти билан туғилган инсонларга бундай маслаҳат берарди: «Кўзларингиздан фойдаланинг! Ҳар куни шундай яшангки, худди эртага кўрмай қоладигандай. Шунда сиз авваллари ҳеч кўрмаган мўъжизавий дунёни кашф этасиз!»
Кўриш қобилиятини сақлаш учун Брегг системаси қуйидаги қоидалардан иборат:
1. Совуқ ва иссиқ сув ёрдамида кўзни стимуляция қилиш.
2. Махсус чуқур нафас олиш машқлари ёрдамида кўзда қон айланишини яхшилаш.
3. Кўзнинг релаксацияси учун машқлар ёрдамида кўз чарчоғини олиш.
4. Соғлом кўз учун озуқа.
Кўзга етарли даражада витаминлар зарур
А витамини қуйидаги маҳсулотларда кўп: сабзи, помидор, картошка, баргли сабзавотлар, петрушка, горчица кўки, денгиз маҳсулотлари, балиқ жигари ёғи, кунгабоқар пистаси, пиво ачитқиси ва ҳоказолар.
С витамини ҳужайраларни боғлайди, у камайса, мушаклар, шу жумладан, кўз мушаклари ҳам ўз тонусини йўқотади. Инсон кексайганда кўз хиралашиши асосан С витамини етишмаслиги оқибатидир. Бу витаминнинг барча бошқа витаминлар орасида ноёблиги шундаки, организм ўзи бундай витаминни ишлаб чиқара олмайди. Лекин ҳар куни уни қабул қилиб туриш керак, унинг организмда етишмаслиги кўриш қобилиятини бутунлай йўқотишга олиб келади. Пиорея, аллергия, тана терисининг бузилиши, ҳатто бепуштликка олиб келади. Карам, булғор қалампири, мандарин, апельсин, барча ҳўл мевалар, сабзавот, пиёз, помидор, олма, ананас ва бошқаларда С витамини сероб, кундалик қабул қилиш нормаси 100 мг. Баъзи бир ҳолатларда 150-250 мг.
В витаминлар комплекси кўз асаб ҳужайраларини озиқлантиради.
В1 витамини (тиамин) кўз асаб ҳужайралари қаттиқ массаси учун зарур, шунинг учун кераклича В1 витамини қабул қилиниши керак. Ёнғоқлар, бутун донлар (жўхори, арпа, буғдой), пиво ачитқиси, гуруч, асалда бу витамин кўп. Кундалик қабул қилиш нормаси 15 мг, кўп етишмаганда 25-35 мг.
В2 витамини тери ҳужайраларини кислород билан таъминлашда асосий рол ўйнайди, унинг ёрдамида крахмал ва шакар мушакларни ҳаракатга келтирувчи энергияга айланади. В2 витамини етишмаганда кўзнинг ичи, қовоқлар қичишади, кўздаги майда қон томирчалари ёрилиши мумкин. Баргли сабзавот, олма, пиво ачитқиси, гуруч, буғдой донларида кўп бўлади. Кундалик нормаси 5 мг, кўп етишмаса, 15-20 мг.гача.
В6 витамини етишмаса, кўзлар кучанади, баъзан эса тез-тез пирпирайди. У табиий транквилизатор. Карам, буғдой донлари, арпа, жўхори, тухум сариғи, балиқлар барча турида бу витамин кўп. Кундалик норма 2 мг. Кўп етишмаса, 3-10 мг.
В12 витаминининг организмида етишмаслиги қондаги озуқаларни камайтириб юборади, ўзўзидан кўриш қобилияти пасайиб кетади. Узум, тоза узум шарбати, тухум сариғи, салат, черника ва унинг шарбати, хурмо, петрушка, қора олхўри, Ҳрикларда кўп. Кундалик қабул нормаси 5 мг. Кўп етишмаса, 10-25 мг.
Кальций суякларга қанчалик зарур бўлса, калий юмшоқ ҳужайралар учун шунчалик зарур. Кўриш қобилиятининг сусайиши калий етишмаслиги натижасидир. Калий асал ва олма сиркасида кўп. Шунинг учун ҳар куни эрталаб 1 стакан сувга 1 ошқошиқ асал ва 1 ошқошиқ олма сиркаси қўшиб аралаштирилади ва ичилади. Бундан ташқари, кун давомида сабзавотли салатга олма сиркаси қўшиб, икки марта истеъмол қилинади. Десертга эса янги парланган ёки духовкада пиширилган мева истеъмол қилинади.
Сиз нимани есангиз – сиз ўшасиз, кўзингиз ҳам
Умр давомида овқат билан истеъмол қилинган заҳарлар организмнинг турли аъзоларида, қон томирларида, бўғинларда, буйракда, жигарда, кўзда туз сифатида йиғила боради. Кўзда йиғилгани катаракта келтириб чиқаради. Албатта, операциядан сўнг ҳамда табиий ҳаёт дастурига риоя қилинса, кўриш қобилияти узоқ йиллар яхши бўлиб қолаверади. Кўриш қобилияти киши ёшига боғлиқ эмас. 5-10 яшарли болаларда ҳам турли равишдаги кўриш қобилияти камчиликларини учратиш мумкин.
Сиз ўзингиз соғлигингиз учун жавобгарсиз. Эсингизда бўлсин, чой, кофе, алкогол, тамаки ва бошқалар кўзга ёмон таъсир ўтказади. Наркотик моддаларга эса умуман яқинлашманг. Ширинликларни кўп миқдорда қабул қилманг. Улар таркибига кирадиган тозаланган шакар инсон организмидан В витамини комплексининг кўп миқдорда йўқолишига сабаб бўлади.
Кўриш қобилиятини яхшилаш дастури
Агар сиз кўриш қобилиятингизни узоқ йиллар бенуқсон сақлаб қолмоқчи бўлсангиз, кунига 20-30 дақиқа кўзингизга эътибор беринг. Ҳафсала ва ғайрат билан ҳар куни бу дастурни бажариб боринг, шунда сиз қилган меҳнатингизга яраша натижага эришасиз.
Ҳарорат ёрдамида кўзга таъсир ўтказиш
Иккита каттароқ газлама бўлагини олиб, бирини қўлингиз чидайдиган даражадаги иссиқ сувга тиқинг, иккинчисини эса музли сувга тиқинг. Биринчи бўлак газламани иссиқ сувдан олиб, кўзингизга икки дақиқа сиқиб қўйиб туринг, сўнг унинг ўрнига тезда муздек сувга тиқилган газламани бир дақиқа босиб туринг. Кейин кўзингизни артиб қўйинг.
Кўзга қон оқимини кўпайтирувчи нафас олиш усули
Иложи борича кўпроқ кислород олиш учун деразани очинг ёки очиқ ҳавога чиқинг (99% фоиз инсонлар кислород етишмовчилигидан азият чекадилар, кўриш қобилияти пасаяди, кучанади ва нурини йўқотади). Машқни бошлашдан олдин бир неча марта чуқур нафас олинг. Энди сизнинг қонингиз кўзларингизга кислород юборишга тайёр. Чуқур нафас олинг, ҳавони чиқармай туринг, белингиздан букилинг, тиззаларингизни ҳам бироз букинг, бошингиз кўкракдан пастроқда жойлашсин. Шунда кислород бой қон бошингизга, кўзингизга келади. Шу ҳолатда бешгача сананг. Нафас чиқаринг. Бошингиз айланиши мумкин, бундан қўрқманг ва машқни кўп кучанмасдан бажаринг. Тажрибангиз ошган сари бош айланиши йўқолади. Бир ҳафтадан сўнг сиз нафасингизни ўн сонияга тўхтата оласиз. Бу машқ жуда аҳамиятли. Кислород кўздаги заҳарли моддалар ва химикатларни куйдиради ва чиқариб юборади. Кўз тозаланади, чунки кўзда қон айланиши тезлашади. Ҳар куни бундай машқларни камида ўн марта қайтаринг.
Кўз чарчоғини олиш
Бу муолажада асосийси – офтоб нурларини қабул қилиш. Бу очиқ дераза олдида ёки очиқ ҳавода юзингизни офтоб нурларига тоблаб бажарилади. Агар офтоб нурларидан фойдаланиш имконияти бўлмаса, 150 ваттли электр лампочкасидан фойдаланиш мумкин, фақат юзингиз лампадан 1,5 ёки 2 метр узоқликда жойлашсин. Ёруғлик етарлича бўлса, кўзингиз кучанмасдан яхши кўради. Қуёш нурлари бошқа аъзоларга қанча яхши таъсир қилса, кўзга ҳам шундай яхши таъсир қилади. Кўз ёруғликда яхши кўради. Қуёш нурларисиз хоналарда кўп вақтини ўтказадиган ходимлар кўзи вақт ўтиши билан ёмон кўра бошлайди. Буни ҳайвонот дунёсида ҳам кўриш мумкин. Қоронғуда яшайдиган ҳайвонлар кўр бўлади ёки ёруғликда яшайдиганларидан анча ёмон кўради.
Кўзойнак ва линзалар тақиш ҳақида
Камдан-кам одамлар бенуқсон кўриш қобилиятига эга. Америкада 80 фоиз аҳоли узоқни кўрувчи ва 20 фоиз аҳоли яқинни кўрувчи аҳоли. Эсингизда бўлсин, яқиндан кўриш – бу касаллик эмас, бу туғма камчилик. Кўзойнак бу камчиликни тўғрилайди. Худди шуни астигматизм ҳақида айтиш мумкин. Кўпчилик одамлар табиий ҳаёт тарзи дастури асосида яшаб, кўзойнак тақишдан холи бўлишган. Лекин ҳар қандай узоқни кўрувчи ёки яқинни кўрувчи ҳам кўзойнакдан қутулади, деб айтиб бўлмайди.
Қуёш нурларидан сақловчи кўзойнаклар
Кейинги вақтларда қуёш нурларидан сақловчи кўзойнаклар тақиш мода тусига кирди. Лекин бундай кўзойнакларни барча ҳам тақавермасдан хос одамларгина, яъни кўзлари касалликка чалинганлар, ҳаддан ташқари ёруғ хоналарда ишлайдиганлар ёки чироқ нурлари тўғридан-тўғри кўзга тушса, тавсия қилинади. Акс ҳолларда бундай кўзойнаклар тақишнинг ҳожати йўқ, айниқса, қуёш ванналари қабул қилишда уларни тақиб бўлмайди, чунки қуёш нурларини бир нуқтага йиғиб, куйдириши мумкин.
Агарда бундай кўзойнакларни тақиш жуда зарур бўлса, энг яхшисини танланг. Яхши қора кўзойнак қуёш нурларининг 60-75% ини ўзидан қайтаради, бундан кам қайтарадиганлари бефойда. Дўконда сотиладиганларининг ойнаси сифатсиз бўлади. Ҳеч қачон бундай кўзойнакларни кечаси машина ҳайдаганда тақманг, чунки кўриниш кескин ёмонлашади.
Пенснесифат кўзойнак тақманг
Пенснесифат кўзойнакларнинг кўпчилик билмайдиган ёмон томони бор.
Қуёш нурлари линза орқали ўтиб, унинг четида бирлашади ва кўзойнакнинг юзимизга тегиб турган жойларини қиздириб терлатади, кўп ишқаланади ва кўз атрофи терисини шикастлаши мумкин.
Кўзни ювиб туриш
Бир қисм бор кислотасига йигирма беш қисм дистилланган сув қўшиб аралаштирасиз ва шу билан дока ёрдамида кўзни ювасиз. Лекин энг яхшиси – иссиқ ва муздек сувлар билан ҳўлланган дока бўлакчасини галма-гал кўзга босишдир, бу яхши самара беради.
Кўзлар нур учун яратилган
Нур ёғилиб турган жойда кўриш яхшиланади. Қуёш тўла беркиниб, шом вақти келганида ёки кечалари кўриш қобилияти анча ёмонлашади. Ҳаво булут кунлари одамлар ўзларини нохуш сезадилар, чунки кўриш учун кўп куч сарфлайдилар. Кераклича нур оладиган кўзлар кучли кўзлардир. Нур етишмадими, кўриш қобилияти пасаяди.
Хонани ёритиш ҳақида нимани билиш зарур
Кўпчилик одамлар учун 40 ваттли электр лампасидан тараладиган ёруғлик 0,5 метр масофада ёзиш ва ўқиш учун етарли ҳисобланади. Кечқурун стол атрофида ишлаш учун бутун хона яхши ёритилган бўлиши зарур. Агар фақат стол усти ёритилган бўлса, кўз учун қоронғудан ёриққа ўтиш ва ёритилган стол юзасидан қоронғуга қараш қийин кечади. Кўз қорачиғи бундай ўзгаришларга кўникиб улгурмайди.
Кўзлар дам олишига қандай ёрдам бериш мумкин
Агар сиз сунъий ёки табиий ёритилган хонада узоқ ишласангиз, вақти-вақти билан кўзга дам бериш тавсия қилинади. Бунинг учун ишингизни тўхтатиб, хонани шамоллатинг ёки очиқ ҳавога чиқинг, кейин ўриндан туриб, чуқур нафас олиб, чиқармай туринг. Тиззаларни букинг, бошингизни пастроқ энгаштиринг ва кўзингизни очиб-юминг, кўзингизни қаттиқ юминг ва катта очинг. Буни 10-15 сония давомида бажаринг, бу вақтда нафасингизни чиқарманг.
Қуёшнинг кўзга таъсири
Қуёш мушакларни бўшаштиради, кўз қовоқларини дам олдиради. Ҳатто ярим кўрлар ҳам қуёш нурларидан сўнг яхшироқ кўра бошлайдилар. Қуёш – табиий соғлик булоғи, кўз яллиғланишида энг яхши даво. Кўзларингизга қуёш нурларини кўпроқ сингдиришга имконият яратинг.
Баъзи бир уй бекалари гиламлари ва мебел қопламаларини офтоб нуридан сақлаш мақсадида ойналарни зич ёпиб, пардаларни тушириб, ярим қоронғу хоналарда яшашни афзал кўрадилар.
Бундай уй бекаларининг кўзлари қуёш нурига тўйинмайди ва нурдан қўрқади. Қуёш нури худди озуқа каби зарур.
Кўзларни нурлар билан стимуляция қилиш
Асосий қоидаларни эслаб қолиш зарур:
1. Ҳеч қачон иккала кўзингизни бараварига қуёш нурида стимуляция қилманг.
2. Ҳеч қачон қуёшга ёки лампага тўғри қараманг.
Орқа суянчиғи тўғри бўлган стулга ўтиринг. Гавдангизни эгмасдан тўғри ўтиринг, оёқларингизни ерга маҳкам қўйинг, қўлларингизни эркин тутинг.
Чап кўзингизни қўлингиз билан нур тушмайдиган қилиб беркитинг, чуқур нафас олинг, бошингизни чайқатиб, ўнг кўзингизни юмиб, очинг – то чарчагунча. Кейин ўнг кўзингизни кафтингиз билан беркитиб, чап кўзингизни юмиб, очинг. Бундай кўз юмиб очишдан сўнг кўз олдингизда қуёш нурчалари сакрай бошлайди. Бундан хавотирланманг, тезда ўтиб кетади. Энди иккала кўзингизни кафтингиз билан беркитиб, кўзларга бироз дам беринг. Кейин иккала кўзни юмган ҳолда қуёшга қаратиб туринг. Бу машқларни қуёш нурида бажарсангиз, 10 марта, электр лампасида бажарсангиз, 20 марта қайтаринг.
Денгизчилар очиқ ҳавода кўп вақтини ўтказадиганлар, кўзи тоза, тиниқ ва соғлом.
Телевизор ва сизнинг кўзларингиз
Телевизор фақат кўзгагина эмас, балки бутун организмга кўп зарар келтиради (ҳатто руҳий касалликларга сабаб бўлади). Телевизор кўрганингизда оқ-қора экрандан камида 2 метр узоқликда, рангли экрандан эса камида 4-5 метр узоқликда туриш зарур. Айниқса, болаларни назорат қилиб туринг ва улар учун махсус кўрсатувларнигина томоша қилишга рухсат беринг.
Кўзларни кафт билан беркитиш техникаси
Қуёш кўз асабларини қизитиб, стимуляция қилади, натижада қон айланиши кучаяди. Стимуляциядан сўнг кўзларни қўл кафтлари билан беркитиш зарур. Бу барча сезги аъзолари асабларини релаксация қилишнинг энг самарали усули бўлиб, бир йўла жисмоний ва ақлий кучанишни камайтиради. Кўзида нуқсони бор ҳар бир инсон кўзларини имконият борича тез-тез кафтлари билан ёпиб туриши зарур. Бу муолажани бажариш учун иккала кўзингизни кафтларингиз билан беркитинг, бунда кафт тескариси юз томон, бармоқлар эса пешонада бўлади. Кафтлар кўзга тегмайди. Агар кўзга нур тушса, қовоқларингизни юминг, лекин қовоқ, қош, бармоқларингиз эркин ҳолатда бўлсин, кучанмасин.
Стол атрофига жойлашиб ўтиринг, ёстиқни тиззага қўйинг. Умуртқа поғонаси, бўйин тўғри турсин. Агар кафтларингиз томон эгилмоқчи бўлсангиз, бел билан олдинга эгилинг. Танангиз кучанмасдан нормал ҳолатда бўлсин.
Агар ҳаммаси тўғри кетаётган бўлса, кўзларингиз ёқимли қоронғудан дам олади. Шундай ҳолатда 15 дақиқа кўзга дам берасиз.
Айиқсимон чайқалиш
Агар сиз кўзларга дам бериб, танангизни бўшаштирганингиздан сўнг бироз енгиллик сезган бўлсангиз, энди чайқалишга ўтиш мумкин. Ҳайвонот боғида бўлганингизда эътибор берган бўлсангиз, решётка орқасида туриб олиб айиқ олдинга, орқага чайқала бошлайди. Бу айиқнинг жаҳли чиққанидан ёки қочиб кетишни хоҳлаганидан эмас, бу – бўшашиш усули. Сиз ҳам шундай қилиб кўринг. Оёқларингиз орасини очиб, ён томонларга қўйиб, ўзингизга қулай ҳолда туриб олинг, сўнгра айиққа ўхшаб аввал бир томонга, кейин иккинчи томонга чайқалинг. Бутун танангиз, бошингиз, кўзларингиз, қўлларингиз бир хил ритмда чайқалсин. Чайқалишга мос равишда секингина куйланг ёки вальс оҳангини чиқаринг ва бир оёқдан иккинчи оёққа чайқалиб туринг. Нарсалар кўзингиз олдидан ўтиб туради, лекин уларга диққатингизни қаратманг ва сиз енгил бош айланишини сезасиз. Бурнингиздан узоққа қараманг.
Бу машқнинг осонлигидан қандайдир фойда келтиришига аввал ишонмайсиз, аслида бу машқ жуда фойдали релаксация қилувчи машқ ҳисобланади, натижада умуртқа поғонаси, бўйин, мия, кўзлар бўшашиб, дам олади.
Кўзнинг катта мушаклари учун машқ
Бу машқ эркин, тикка турган ҳолда бажарилади. Танангиз тўғри, қадди-қоматингиз чиройли турсин, бир йўналишда олдинга қараб турасиз.
1. Шу ҳолатда тана ва бошни қимирлатмасдан аввал уй шипига қарайсиз, сўнгра полга. Шошилманг, лекин жуда секин ҳам бўлмасин. Кўзингизнинг ўзи юқори шипга ва пастга – полга қараш учун ҳаракат қилади. Камида 10 марта қайтаринг.
2. Тана ва бошни қимирлатмасдан фақат кўзингизни ён томонларга ҳаракатлантирасиз, аввал ўнг томонга узоққа қарайсиз, сўнгра чап томонга.
3. Аввал хонанинг ўнг юқори бурчагига қарайсиз, сўнг чап пастки бурчагига. Буни 10 марта бажарасиз. Кейин хонанинг чап юқори бурчагига қарайсиз ва нигоҳингизни ўнг пастки бурчагига қаратасиз. Буни ҳам 10 марта қайтарасиз.
4. Кўз олдингизга катта айлана шаклидаги обрични келтиринг. Нигоҳингизни айлана бўйича ўнгдан чапга айлантириб чиқинг – 10 марта. Сўнгра чапдан ўнгга айлана бўйича нигоҳингизни айлантириб чиқасиз. Бу ҳам 10 марта. Бош ва тана қимирлатилмайди, фақат кўз айланма ҳаракат қилади.
Кўзни юмиб очиш
Кўзни турли йўналишда ҳаракатлантиргандан сўнг юмиб очишга киришилади. Кўзингизни кучингиз етгунича қаттиқ юминг, сўнгра катта очинг, буни 10 марта қайтаринг. Бир неча марта чуқур нафас олинг, кейин бу машқни яна 10 марта қайтаринг. Бундай машқларнинг беш сериясини бажаринг. Машқлар кунига 20-30 дақиқа давомида бажарилади.
Кўзингизни иш билан таъминланг
Кўзингиз иш билан банд бўлгани маъқул. Соғлом кўз, сиз ухлайсизми ёки ухламайсизми, бундан қатъий назар, доимо ҳаракатда бўлади. Кўз мушаклари худди бошқа мушакларга ўхшаб уни ишлатсангиз, кучаяди.
Яхши кўриш учун яхши озуқа муҳим
Кўриш қобилияти яхши бўлиши қабул қилинаётган А витамини миқдорига боғлиқ. Бу витамин сабзида кўп. Сабзини қирғичдан ўтказинг, сизиб сувини ичинг, ўзини енг, парда пиширинг ёки духовкада пишириб истеъмол қилинг.
Дам олиш
Кун ўртасида, тушлик вақтида ўтлардан ёки сабзавотлардан дамланган чойдан 1-2 стакан ичинг. Кўзингизни юмиб, ярим соат ётинг, кўзингизга совуқ сувли компресс қилинг. Дам олиш вақтида у ҳам кўзингиз устида турсин. Ошқозон ичилган чойдан тинчланади ва танангиз дам олади. Кейин учар гиламда тропик орол устидан парвоз қилаётганингизни тасаввур қилинг. Кундалик ғамташвишларни эсдан чиқаринг. Сизнинг танангиз, миянгиз, кўзингиз ёқимли дам олаётганини сезади.
Ёшингиз кўриш қобилиятига таъсир қилмайди
Ўрта ёшли инсонлар газетани қўл узунлиги масофасида ўқиётиб айтишадики: «Ёш улғайган сари кўриш қобилиятига таъсир қила бошлайди». Бу нотўғри. Ёшингиз кўриш қобилиятига таъсир қилмайди. Ёшингиз – бу ўлчов, лекин куч эмас. Бу ҳаётдаги номақбул одатларни беркитиш учун қилинаётган баҳона.
Менинг танишларим орасида 80-90, ҳатто 100 ёшли эркак ва аёллар борки, уларнинг кўриш қобилиятлари ёшларникидан қолишмайди. Улар витамин ва минералларга бой озиқ-овқат истеъмол қилишади ва ҳар куни кўз мушакларини машқ қилдиради. Мен машҳур раққоса Руф Денисни яқиндан таниш бахтига муяссар бўлганман. Ўзининг 80 ёшида шундай саҳна кўрсатувини ташкил қилдики, беш мингдан ортиқ томошабинлар қойил қолишди. Унинг ҳаракатлари 20 ёшли қизларникига ўхшарди. Танаси эгилувчан, қадди-қомати ҳали ҳам жозибасини йўқотмаган эди.
Инсон танаси бебаҳо бўлиб, ўзига доимий ғамхўрликни талаб қилади. «Кекса» сўзини эсингиздан чиқаринг, сиз календар йиллари билан эмас, биологик йиллар билан яшашингиз керак.